Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1011-2401/679 Дата решения 21.10.2025 Инстанция Кассация Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Хакимов Азимжон Эгамбердиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 414742 Claim ID 2903689 PDF Hash 900e5ec6afeeec1c... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 109 2 law
лган жиноят иши ЖКнинг 661-моддаси лган жиноят иши ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖК 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
аришда Конституциянинг 29-моддаси аришда Конституция 29 law
аракатларини ЖК 169-моддаси аракатларини ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
Ога нисбатан жазо тайинлашда унинг оилавий ва моддий шароитини ЖКнинг 55-моддаси Ога нисбатан жазо тайинлашда унинг оилавий ва моддий шароитини ЖК 55 law
садларда содир этганлигини ЖКнинг 56-моддаси садларда содир этганлигини ЖК 56 law
у айбдор деб топилган ЖК 169-моддаси у айбдор деб топилган ЖК 169 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида маърузачи судья: А.Икромов Биринчи инстанция судининг судьяси: А.Хакимов 2025 йил 24 октябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья М.Мирзохидов, ҳайъат судьялари Ф.Эргашев ва А.Икромовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Чориевнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори Ш.ШомирзаевФ.И.Ожиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 19.06.2025 йилдаги ҳукмига кўра; Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, икки нафар фарзандлари бор, вақтинча ишсиз, муқаддам бир неча маротаба судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Муборак туман судининг 11.10.2017 йилдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 2-қисми билан бўлган жиноят иши ЖКнинг 661-моддасига асосан тугатилган; 2) жиноят ишлари бўйича Муборак туман судининг 11.08.2023 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, Муборак тумани ИИВ ЖХХ Пробация гуруҳининг 10.01.2025 йилдаги №43/70-сонли маълумотномасига асосан ўталмаган жазоси 11 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ташкил қилади, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани, “Истиқлол” МФЙ, Ал-Хоразмий кўчаси, 27-уйда истиқомат қилувчи, иш бўйича қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, 11.11.2024 йилдан қамоқда сақланган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган Ф.И.Ога нисбатан чиқарилган ҳукм устидан Ф.И.Оҳимоячиси адвокат Б.Авазхонов томонидан келтирилган кассация шикояти асосида жиноят ишини кассация тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: 1 4-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, ушбу модда билан унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида Ф.И.Ога жиноят ишлари бўйича Муборак туман судининг 11.08.2023 йилдаги ҳукмига кўра тайинланган ҳар-хил турдаги жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташи учун 11 (ўн бир) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Судланувчи Ф.И.ОФ.И.Ова Ф.И.Оўғлилардан жабрланувчи Ширинов Улмас Чори ўғлининг фойдасига етказилган жами 3.558.453.660 (уч миллиард беш юз эллик саккиз миллион тўрт юз эллик уч минг олти юз олтмиш) сўм ҳамда жабрланувчи Жўраев Хасан Азимбой ўғлининг фойдасига етказилган жами 88.330.410 (саксон саккиз миллион уч юз ўттиз минг тўрт юз ўн) сўм моддий зарар солидар тартибда ундириш белгиланган. Ашёвий далил тариқасида олинган 1.000 АҚШ доллари тегишли тартибда жабрланувчи У.Шириновнинг фойдасига етказилган зарарни қоплаш ҳисобига қаратилган. 1 дона “XIKVISION” номли хотира қурилмаси, 1 дона темир кесиш асбоби (балгарка)нинг тош диски, 2 дона кўк-қизил рангли ҳимоя бош кийими (шлем), 2 дона кўк-қизил елимли полиэтилен (скочт), 2 дона кўк-қора ранг сепувчи газли баллончалар, 2 жуфт латтали қўлқоп, 1 дона 10 лик калит (ключ), 1 дона канцелярия пичоғи, 2 дона “Running” ёзувли қора-кўк рангли спорт кийими, 1 дона оқ рангли футболка, 1 дона спорт сумкаси, 1 дона кўк-қора рангли темир кесиш асбоби (балгарка)нинг 3 дона тош диски тегишли тартибда йўқ қилиш белгиланган 1 дона “XIKVISION” номли видео-кузатув камераси дастаги билан, 1 дона темир пинцет, 1 дона “WS” (Wasat Sport) номли скутер, 1 дона кўк-қора рангли темир кесиш асбоби (балгарка) тегишли тартибда давлат фойдасига мусодара қилинсин ва ушбу ашёларни баҳолаш ишлари Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар Яккасарой туман бўлими зиммасига юклатиш белгиланган. Мазкур ҳукм билан Ф.И.О ҳам судланган бўлиб, уларга оид қисми муҳокама қилинмайди. Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Ф.И.Оўзганинг жуда кўп миқдордаги мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, танишлари бўлган судланувчи Ф.И.Ова Ф.И.Оўғлилар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2024 йил 22 июль куни соат 16:30да, ўзларига аввалдан таниш бўлган Итолмасов Қодиржон Одилжон ўғлининг Сергели тумани, Қутбарака МФЙ, 23А-уйига 2 ўғирликка кириш учун жиноий режа тузиб, тузилган жиноий режалари бўйича Ф.И.О ва Ф.И.О“WS” (Wasat Sport) номли скутерни Тошкент шаҳрига олиб келишиб, унинг рангини ўзгартириш учун елимли полиэтилен (скочт)ни ёпиштириб, устидан ранг сепувчи газли баллончада қора рангни сепиб, сўнгра шахсларини танитмаслик учун Ф.И.Ова Ф.И.Олар қизил-кўк рангли ҳимоя бош кийимлар (шлем)ни кийиб, Ф.И.Одан ўғирликка кириш керак бўлган уйда ҳеч ким йўқлиги ҳақидаги хабарни олиб, сўнгра Сергели тумани, Қутбарака МФЙ, 23А-уй олдига келишган ва Ф.И.Отомонидан аввалдан ясатилган ва келишилган жойга қўйиб кетилган дарвоза калитини, уй дарвозасининг чап томонидаги биринчи деразанинг ташқи томонида турган тош бўлаги остидан олиб, калит ёрдамида ҳовлига ғайриқонуний равишда киришган ва жиноий шериклари Ф.И.Оберган маълумот асосида тўғри ошхона ёнидаги ётоқхонага кириб, ётоқхонадаги темир сейфни топишган ва ушбу темир сейфни кесиш асбоби билан бузиб очиш мақсадида, бузиш вақтидаги шовқин қўшниларга эшитилмаслиги учун уни ҳожатхонага олиб кириб, ушбу сейфни бузишган ва ичидаги жабрланувчи Ширинов Улмас Чори ўғли ва жабрланувчи Жўраев Хасан Азимбой ўғлининг жами 3.724.375.000 сўмга тенг бўлган 295.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини яширин равишда ўғирлаб, шу билан бирга содир этган жиноятларини яшириш мақсадида хонадондаги 500.000 сўмлик видео кузатув аппарати ва унинг хотира қурилмасини олиб, ҳодиса жойидан яширинган. Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари вақтида, Н.Файзуллаевдан 1.000 АҚШ доллари, Яккасарой тумани, “Бошлиқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи КХАЙ ёқасидаги ариқдан 1 дона “XIKVISION” номли хотира қурилмаси, 1 дона темир кесиш асбоби (балгарка)нинг тош диски, 1 дона “XIKVISION” номли видео кузатув камераси дастаги, 1 дона темир пинцет, Юнусобод тумани, М.Улуғбек МФЙ, 70-уй ертўласидан 1 дона “WS” (Wasat Sport) номли скутер, 2 дона кўк-қизил рангли ҳимоя бош кийими (шлем), 2 дона кўк-қизил елимли полиэтилен (скоч), 2 дона кўк-қора ранг сепувчи газли баллончалар, 2 жуфт латтали қўлқоп, 1 дона 10.лик калит (ключ), 1 дона канцелярия пичоғи, 2 дона “Running” ёзувли қора-кўк рангли спорт кийими, 1 дона оқ рангли футболка, 1 дона спорт сумкаси, 1 дона кўк-қора рангли темир кесиш асбоби (балгарка) ва унинг 3 дона тош диски ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотига кўра, 1 АҚШ - 12.625 сўм, 295.000*12.625=3.724.375.000 сўмни ташкил этган. Адвокат кассация шикоятида, биринчи инстанция судининг ҳукмидан норозилигини, ҳукмни қонуний, асосли ва адолатли деб ҳисобламаслигини, яъни биринчидан жабрланувчилар дастлаб 420.000 АҚШ доллари йўқолганлигини, кейинчалик 295.000 АҚШ доллари йўқолганлигини айтишганлигини, бироқ етказилган зарарларни 3 иккинчидан судланувчиларнинг ҳаракатларини бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириш белгиси билан малакалашда барвақт хулосага келганлигини, учинчидан судланувчиларнинг ҳаракатларини ҳукмда кўрсатиб ўтилган далиллар билан тасдиқланган деб нотўғри хулосага келганлигини, тўртинчидан биринчи инстанция суди айблов ҳукми чиқаришда Конституциянинг 29-моддасига риоя қилмаганлигини, юқоридагиларга асосан туман судининг ҳукмини бекор қилишни, Ф.И.Онинг ҳаракатларини ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “г” бандига қайта малакалашни ҳамда йўл қўйилган камчиликлар бўйича хусусий ажрим чиқаришни сўраган. Кассация инстанциясида жабрланувчи У.Ширинов, шикоятдаги важларни рад қилишни сўраб, дастлабки тергов берган кўрсатувларини тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни у дастлаб кўрсатма берганда стресс ҳолатда бўлганлигини, шу сабабли кўрсатмаларида 420.000 АҚШ доллари деб, кейин 295.000 АҚШ доллари деб айтганлигини, шунга тафовут келиб чиққанлигини, ўзига келганидан сўнг ҳисоб-китоб қилиб аниқ кўрсатмалар берганлигини, пул сақланадиган сейфини ҳар икки кунда тўғрилаб турганлигини, пулларини санаб қўйганлигини, ушбу сейфда оилавий ишлаган пулларини йиғиб борганлигини, ўзи ҳам автомашина олди-сотдиси билан шуғулланиб келганлигини, ушбу маблағлар ичида акаси Сирож ва Исломлардан олган қарзи ҳам мавжудлигини, 100.000 АҚШ долларини Сирож акасидан олганлигини, Сирож ҳозирда қаердалигини билмаслигини, ундан пул олганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлганлигини, ҳозирда акаси билан алоқалари мавжуд эмаслигини, ўзи Россия Федерациясида ишлаб келган пуллари ҳам ушбу ўғирланган пуллар ичида бўлганлигини айтиб кўрсатма берди. Кассация инстанциясида жабрланувчи Х.Жўраев, шикоятдаги важларни рад қилишни сўраб, дастлабки тергов берган кўрсатувларини тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни 7.000 АҚШ доллари пулларини У.Шириновга берганлигини, сабаби у ҳам автомашина олди-сотдиси билан шуғулланмоқчи бўлганлигини, судланувчилардан етказилган зарарни ундириб беришни сўраб кўрсатма берди. Кассация инстанцияси иш бўйича судья А.Икромовнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори Ш.Шомирзаевнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, адвокат Б.Авазхоновнинг шикоятни қаноатлантириб бериш ҳақидаги фикрини, жабрланувчилар У.Ширинов, Х.Жўраев ва уларнинг ҳимоячиси адвокат Р.Ахмедовнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз, келтирилган шикоятни рад қилиш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари асосида текшириб, иш ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан Ф.И.Ога оид ҳукмни ўзгаришсиз, шикоятни оқибатсиз қолдиришни лозим деб топади. 4 синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Кассация инстанцияси суди, маҳкум Ф.И.Онинг мазкур жиноятни содир этганликдаги айби, унинг биринчи инстанцияда берган кўрсатувидан ташқари, жабрланувчиларнинг қонуний чора кўриш ҳақидаги аризаси (и.в. 3), тушунтириш хатлари (и.в. 4-7, 37-39, 41-42, 44, 108-109, 145-147), Қ.Итолмасовнинг 1.600 АҚШ доллари ва 700.000 сўм пулларни олгани ҳақидаги тилхати (и.в. 8), ҳодиса содир бўлган жойини кўздан кечириш баённомаси ва илова қилинган фото суратлар (и.в.9-30), Ф.И.Онинг кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомаси (и.в. 78-80), юзлаштириш баённомалари (и.в. 86-88, 218-236, 261-264), ашёвий далилни олиш баённомаси (и.в. 110, 141, 142, 143), шахсни фото сурат бўйича таниб олиш учун кўрсатиш баённомаси ва илова қилинган фото суратлар (и.в. 170-171), Н.Файзуллаевнинг кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомаси (и.в. 245-250) ҳамда жиноят иш бўйича тўпланган бошқа далиллар билан исботланган деб ҳисоблайди. Биринчи босқич суди томонидан маҳкум Ф.И.О ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 4-қисмининг “а” бандлари билан тўғри малакаланган. Кассация инстанцияси суди, кассация шикоятидаги важларни атрофлича муҳокама қилиб, яъни жабрланувчилар дастлаб 420.000 АҚШ доллари йўқолганлигини, кейинчалик 295.000 АҚШ доллари йўқолганлигини айтишганлиги, бироқ етказилган зарарларни асослаб беришмаганлиги, судланувчиларнинг ҳаракатларини бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириш белгиси билан малакалашда барвақт хулосага келганлиги ҳамда судланувчиларнинг ҳаракатларини ҳукмда кўрсатиб ўтилган далиллар билан тасдиқланган деб нотўғри хулосага келганлиги ҳақида келтирган важларни, юқорида келтирилган далиллар ва Ф.И.Онинг кўрсатувлари билан тўлиқ рад этиб, унинг жавобгарликдан қутулиш ва қисматини енгиллаштириш мақсадида келтирган деб ҳисоблайди. Шунингдек судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан Ф.И.Ога нисбатан жазо тайинлашда унинг оилавий ва моддий шароитини ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида, шунингдек жиноятни ғараз мақсадларда содир этганлигини ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида инобатга олиб, шу билан бирга содир этилган 5 жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва аҳамиятини, унинг содир этилган жиноятдаги иштирокчилик даражаси ва ролини инобатга олиб, у айбдор деб топилган ЖК 169-моддаси 4-қисмининг “а” банди санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим деб топиб, тўғри хулосага келган. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция судини ўзгартиш ва бекор қилишга асослар йўқлиги сабабли келтирилган кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 482, 485, 5099-10-моддаларига амал қилиб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати Қ И Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 19.06.2025 йилдаги ҳукмининг Ф.И.Ога оид қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Келтирилган кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест билдиришга ҳақли. Раислик қилувчи: (имзо) М.Мирзохидов Ҳайъат судьялари: (имзо) Ф.Эргашев (имзо) А.Икромов 6