← Назад
Решение #36055 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 211 | — | law | |
| збекистон Республикаси МЖтК | 136 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 211 | — | law | |
| ЙПХ инспекторлари унга МЖтК | 136 | — | law | |
| аракатларида ЖК | 211 | — | law | |
| Ш доллар пулларни МЖтК | 136 | — | law | |
| айдовчига нисбатан МЖтК | 136 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 211 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил октябрь ойни 21 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик қилувчи судья Б.Э.Каюмов;
судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова, судланувчи
Т.Кенжаев ва унинг ҳимоячиси адвокат М.Бегматовнинг иштирокида,
судланувчи Кенжаев Тимур Жавли ўғлига нисбатан № 1-1005-2504/409-сонли
жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Кенжаев Тимур Жавли ўғли (Kenjayev Timur Javli
o’g’li), 1994 йил 26 июль куни Тошкент шаҳрида
туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати
ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, оилали, икки нафар
фарзанди бор, муқаддам судланмаган, “AUTOMATIC
FAAC” МЧЖда менеджер, Тошкент шаҳар, Яккасарой
тумани, Ш.Руставелли кўчаси, 136-уй, 2/146-хонадонда
яшовчи, иш бўйича муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида
тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини 2025 йил 28 сентябрь куни олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Кенжаев Тимур Жавли ўғли, 2025 йил 27 июль куни соат 01:00 ларда
спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда “BYD” русумли, 01 D 818 NB давлат
рақам белгили автотранспорт воситасини Тошкент шаҳар, Яккасарой туман,
Боғибўстон кўчаси бўйлаб бошқариб келаётганида, ушбу кўчада хизмат олиб
бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ ЙПХ 2-батальон 5-сафарбар
гуруҳ инспектори Ж.Товашаров томонидан тўхтатилиб, текширув давомида
унинг спиртли ичимлик истеъмол қилинганлиги аниқланиб, тиббий кўрикдан
ўтишдан бош тортганлиги, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг
136-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина
жарима майдонига қўйилган.
Шундан сўнг, Т.Кенжаев Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ ЙПХ
2-батальон командири ўринбосари А.Сармановга ёрдам беришни, уни
автомашинасини жарима майдонидан чиқариб беришни, тўлдирилган
маъмурий баённомани ўчириб юбориш эвазига 300 АҚШ доллари пора
тариқасида таклиф қилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходими А.Сармановнинг билдиргисига
асосан ИИВ ШХББ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари бошқа
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 2025 йил 28 июль
1
кунида ўтказилган тезкор тадбирда, Т.Кенжаев давлат органи мансабдор
шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда
содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг
манфаатларини кўзлаб бажариши эвазига моддий қимматликлар бериш қонунга
хилоф эканлигини била туриб, унга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ
ходими Ж.Товаршов томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг
136-моддасига асосан расмийлаштирилган маъмурий баённомани бекор қилиш
эвазига жами 500 АҚШ долларини соат 14:20да Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ
ЙПХ бригадасининг 1-қаватида жойлашган 112-сонли хизмат хонасида майор
А.Сармановга берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотномасига кўра, 2025 йил
28 июлдаги 1 АҚШ доллари 12.581,73 сўмни ташкил қилган бўлиб, 500 АҚШ доллари
6.290.865 сўмни ташкил этганлиги аниқланган.
Суд мажлисида судланувчи Т.Кенжаев айбига тўлиқ иқрорлик билдириб,
қуйидагиларни, яъни у 2025 йил 26 июлдан 27 июлга ўтар кечаси Тошкент
шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Нурафшон кўчасида жойлашган “Ретро” номли
чойхонада ўтирганлигини, сўнг соат тахминан 23:00 ларда у ердан чиқиб ва
яшаш маҳалласига яъни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели
кўчаси 136-уйга ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 01 D 818 NB бўлган оқ
рангли “BYD” русумли автомашинасида кетаётган вақтида Яккасарой кўчаси,
Боғибўстон кўчасида йўл-патруль хизмати ходимлари хизмат олиб бораётган
жойдан 7-8 метр узоқликда тўхтаб телефонда автомашинадан тушиб гаплашиб
турган вақтида унинг олдига ЙПХ ходимлари келиб ундан ҳужжатларни
сўраганлигини, сўнг автомашинага тегишли ҳужжатларни тақдим
қилганлигини ва уларни текшириш вақтида ЙПХ инспектори ундан спиртли
ичимлик истеъмол қилганмисиз деб сўраганлигини, спиртли ичимлик истеъмол
қилмаганлигини фақатгина тахминан 4-5 пиёлада қимиз ичганини
айтганлигини, ходимлар ундан суд тиббий экспертизасини ўтишга таклиф
қилишганини, уларга экспертизадан ўтишга бормаслигини, алкотесторлари
бўлса олиб келишларини айтганини, бироқ, ЙПХ ходимлари алкотестор
беришмаганини ва ЙПХ ходимларидан ёрдам беришларини сўраганини, улар
ҳозир бошлиқлари келишини, у одам билан гаплашасиз деб айтганликларини ва
уларнинг бошлиғи орадан тахминан 5-10 дақиқалар ўтиб келганини, ушбу
бошлиғининг исмини сўраганида ўзини “Азиз” деб таништирганини, сўнгра
“Азиз” исмли ЙПХ ходимига ҳеч қандай спиртли ичимлик истеъмол
қилмаганлигини, фақатгина қимиз ичганлигини, шундан кейин “Азиз” исмли
ЙПХ ходимига ёрдам беришларини илтимос қилганини ва ишни ҳал қилиб
беришлари эвазига ёнида 300 АҚШ доллари борлигини ушбу пулларни ҳозир
беришга тайёрлигини айтганини, лекин “Азиз” исмли ЙПХ ходими унга ушбу
ҳаракатлари қонунга хилоф эканлигини, ушбу пул бериши Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 211-моддасида назарда тутилган жиноят эканлиги
тўғрисида огоҳлантирганини, уларга агар қўлидан келса ёрдам беришларини
ҳеч қандай спиртли ичимлик истеъмол қилмаганини фақатгина қимиз
ичганлигини айтганини, бироқ ЙПХ инспекторлари унга МЖтКнинг
136-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги тўғрисида
маъмурий баённома расмийлаштирганини ва уларнинг бошлиғи “Азиз” исмли
ЙПХ ходимига яна бир бор ёрдам беришларини айтганида у эртага ишхонасига
2
ўтишини сўраганини, шундан сўнг эртаси куни яъни ҳафтанинг якшанба кунига
“Азиз” исмли ЙПХ ходимини ишхонасига борганида тополмаганини ва шу ерда
хизмат қилаётган ходимлардан “Азиз” исмли ЙПХ ходим телефон рақамини
сўраб топиб қўнғироқ қилганида бир неча маротаба гўшакни
кўтармаганлигини, орадан вақт ўтиб ўзи қайтиб қўнғироқ қилганини, душанба
кунига келишини айтганини, шундан сўнг, 2025 йил 28 июль куни эрталаб соат
09:10ларда “Азиз” исмли ЙПХ ходимини ишхонасига келганини ва унга
қўнғироқ қилган вақтида бироз кутиб туришини ҳозир бораман деб айтганини,
соат 14:10ларга қадар кутиб ўтирганини ва “Азиз” исмли ЙПХ ходими шу
вақтлар оралиғида ишхонасига кириш жойига автомашинадан тушган
вақтларида кўриб қолганини, сўнгра “Азиз”ни олдига борганини ва
автомашинасини жарима майдонидан олиб чиқиб беришда ёрдам беришини
сўраганини, “Азиз” юринг ичкарида хонамда гаплашамиз деб айтганини ва
ичкарига биринчи қаватда жойлашган хизмат хонасига кирганликларини,
шундан сўнг ичкарига кирганларида “Азиз”дан ёрдам бериши эвазига 500 АҚШ
доллари беришини айтганини, “Азиз” уни яна бир бор ушбу ҳаракатлари
жиноят кодексида назарда тутилган жиноят бўлишини маълум қилганини, кўп
маротаба огоҳлантирганлигини, шунга қарамасдан “Азиз”ни столига ўзи билан
олиб келган 500 АҚШ долларини қўйиб ишни ҳал қилиб беришини сўраганини,
шу вақтда улар ўтирган хонага Яккасарой туман прокуратураси ва ИИВ ШХББ
масъул ходимлари холислар билан кириб келишиб ўзларини таништиришиб
унинг ҳаракатларида ЖКнинг 211-моддасида назарда тутилган жиноятда гумон
борлигини маълум қилишгани ва керакли ҳужжатлар тузишганини, истеъмол
қилган қимиз маҳсулотининг таркибида спирт бор деб ўйлаб, ушбу ичимлик
ичиб автомашина бошқариш мумкин эмаслигини билмаганлигини ва ЙПХ
ходими баённома тузмаслиги эвазига унга пора тариқасида 300 АҚШ доллар
пулларни таклиф қилганлигини, ЙПХ ходими ундан суд тиббий экспертизасига
спиртли ичимлик истеъмол қилганликда гумонланиб кўрикдан ўтишини бир
неча маротаба таклиф берганини, бироқ ушбу масалани ҳеч қаерга бормасдан
ҳал қилишликни илтимос қилганлигини, ЙПХ ходимига биринчи марта
300 АҚШ доллар пул таклиф қилганини, кейин эса 500 АҚШ доллар пулларни
МЖтКнинг 136-моддасига асосан баённома тузмаслик эвазига таклиф
қилганлигини, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, унинг
оилавий шароитини, қарамоғида икки нафар фарзанди борлигини, унга
нисбатан енгиллик беришни сўраб, кўрсатма берди.
Суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ С.Душамов, қуйидагиларни, яъни
у 2021 йилдан буён Тошкент шаҳар ЙХХБ ЙПХ 2-батальон, 7-сафарбар гуруҳ
инспектор сержант лавозимида ишлаб келишлиги, унга йўл ҳаракат
хавфсизлигини таъминлаш жамоат хавфсизлигини таъминлашлар вазифалар
киришлиги, 2025 йил 26 июль куни уларга Тошкент шаҳар Яккасарой туманида
рейд ҳаракатларини олиб боришлик учун ҳамкор хизмат тариқасида
Боғибўстон кўчасига у ва шериги Ж.Товашаров билан бириктирилганини ва
хизматга киришганлигини, иш фаолиятида 225 йил 26 июлдан 27 июль кунига
ўтар кечасида шериги Ж.Товашаров томонидан ҳаракатланиб келаётган давлат
рақами 01 D 818 NB бўлган “BYD” русумли автомашина улар хизмат олиб
бораётган жойдан шериги томонидан уни ҳаракатдан тўхташ ишорасини берган
вақтида ҳайдовчи 5-10 метр узоқликдан тўхтаб олиб улар томонга
3
ҳаракатларини амалга оширмасдан шубҳа уйғотиб турган вақтида у ва шериги
Ж.Товашаров билан биргаликда автомашинани олдига бориб тунги рейд
бўлаётганлигини ва унда автомашинага тегишли бўлган ҳужжатларини тақдим
қилишини сўраган вақтида автомашинани бошқариб келаётган ҳайдовчидан
спиртли ичимлик ҳиди келаётганлигини у ва шериги Ж.Товашаров томонидан
сезиб қолганлигини, ушбу ҳолатни ҳал қилишлик учун пул таклиф
қилганлигини ва улар давлат ходими эканлигини, унинг ушбу таклиф қилаётган
ҳаракатлари қонунга хилоф эканлигини ҳайдовчига тушунтиришганлигини,
лекин ҳайдовчи томонидан ушбу ҳолат такрорлангандан сўнг улар раҳбари
яъни А.Сармановга ҳолат юзасидан ахборот берганлигини, А.Сарманов хизмат
олиб бораётган жойига етиб келгинлигини ва раҳбар билан биргаликда
ҳайдовчини экспертизага таклиф қилганлигини, ҳайдовчи томонидан
экспертизага бормаслигини, қимиз ичганлигини ва маст ҳолатдалигини ўзини
билаётганлигини бир неча бора такроран айтганлигини, улар томонидан
ҳайдовчига тушунтириш ишлари олиб боришига қарамай экспертизага
боришдан бош тортганлигини ва улар ушбу ҳолат юзасидан холислар
иштирокида далолатнома расмийлаштириб қонунда белгиланган равишда
электрон планшет орқали Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 136-моддасига
асосан қонуний расмийлаштириб автомашинани жарима майдонига олиб бориб
қўйишганлигини баён қилиб, кўрсатма берди.
Суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ А.Сарманов, қуйидагиларни, яъни
у Тошкент шаҳар ИИББ ЙХХБ ЙПХБ 2-батальон командири ўринбосари
лавозимида ишлаб келишлигини, 2025 йил 27 июль куни 2-батальон ҳудуди
бўйича масъул бўлиб хизматга жалб қилинганлиги, хизмати давомида тунги
экипажлар билан Тошкент шаҳар Яккасарой, Миробод, Сергели ва Янгиҳаёт
туманларида хизмат ташкиллаштирганлиги, бирма-бир уларни хизматини
назорат қилиб борганини соат тахминан 00:40ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой
тумани, Боғибўстон кўчасида хизмат олиб бораётган сержант Ж.Товашаров ва
сержант С.Душамовлар хизматини текшириш мақсадида Яккасарой тумани
Боғибўстон кўчасига келганида Ж.Товашаров “BYD” русумли давлат рақами
01 D 818 NB бўлган транспорт воситасини тўхтатиб спиртли ичимлик истеъмол
қилганликда гумон қилиб тиббий экспертизадан ўтишга таклиф
қилаётганлигини, уни келганини Ж.Товашаров кўриб олдига келиб вазият
бўйича ахборот берганини, шундан сўнг олдига “BYD” русумли давлат рақами
01 D 818 NB бўлган транспорт воситасини ҳайдовчиси Т.Кенжаев келиб
саломлашиб ундан ёрдам беришини сўраганлигини, унга ёрдам
беролмаслигини қонуний маъмурий баённома расмийлаштирилишини
айтганида унга 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ёрдам бериши эвазига
таклиф қилганлигини, Т.Кенжаевга ушбу хатти-ҳаракатлари ноқонуний
эканлигини, ЖКнинг 210 ва 211-моддалари билан жавобгарликка тортилишига
сабаб бўлишини бир неча бор айтиб огоҳлантирганлигини, шунга қарамасдан
ёрдам беришини илтимос қилиб сўрашда давом этганлигини, унга тиббий
экспертизадан ўтишини таклиф қилганида у рад жавобини ёзма равишда
берганлигини, шундан сўнг ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 136-моддасига
асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб транспорт воситаси
вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилганини, эртаси куни
Т.Кенжаев уяли телефонига қўнғироқ қилиб яна ёрдам беришини
4
сўраганлигини ва яна пул таклиф қилганлигини, сўнг Яккасарой туманида
жойлашган Йўл-патруль хизмати бригадасига боришини ва ўша ерда кўришиб
гаплашишни таклиф қилганлигини, ушбу ҳолатлар бўйича ИИВ ШХББ
Тошкент шаҳар бўйича бошқармасига билдирги билан ахборот берганлигини,
сўнгра ШХББ ходимлари келиб у билан ҳолат бўйича суҳбатлашгани ва
прокуратура ходимларига ахборот беришганлигини, шундан сўнг тезкор тадбир
ўтказилиши белгиланганлиги ва ЙПХБ маъмурий биносидаги 1-қаватидаги
хона камералар билан жиҳозланганини, сўнг ЙПХБга келгани ва фуқаро
Т.Кенжаев ЙПХБ дарвозаси олдида турганини кўрганлигини, Т.Кенжаевни
ЙПХБ биносидаги 1-қаватда жойлашган жиҳозланган хонага таклиф
қилганлигини, хонада Т.Кенжаев билан суҳбатлашиш жараёнида унга яна
ёрдам бериши эвазига 500 АҚШ доллари миқдорида пул таклиф қилганини, рад
жавобини бериб фуқаро Т.Кенжаевга ушбу ҳаракатлари ноқонуний эканлигини,
бу хатти-ҳаракатлари билан ЖКнинг 210 ва 211-моддалари бўйича жиноий
жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши мумкинлигини бир неча бор
такрорлашига қарамасдан Т.Кенжаев “ҳеч ким билмайди” деб пул таклиф
қилишда давом этганлигини, Т.Кенжаев пулларни стол устида турган қоғозлар
тагига қўйганлигини, у тезкор ходимларга шартли белги бергани ва улар ушбу
хонага холис гувоҳлар билан биргаликда киришганини ва Т.Кенжаевга
ҳуқуқлари ва бурчлари тушунтирилиб далолатнома тузилганини баён қилиб
кўрсатма берди.
Тарафларнинг розилиги билан суд мажлисига етиб келмаган гувоҳлар
С.Алматов, У.Халилов, Ж.Товашаров ва А.Халмуратовнинг дастлабки тергов
органига берган кўрсатмалари ўқиб эшиттирилди.
Суд, давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячининг фикрини,
судланувчи Т.Кенжаевнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, судланувчининг жиноят содир этганликдаги
айби, унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатувларидан ташқари
дастлабки тергов олди суриштирув ҳаракатлари давомида тўпланган
ҳужжатлари, 2025 йил 28 июлдаги Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ 2-батальон
командирининг ўринбосари А.Сармановнинг Ўзбекистон Республикаси ИИВ
ШХББ Тошкент шаҳар бўйича бошқармасига берган билдиргиси, 2025 йил
28 июлдаги тезкор тадбир давомида тўпланган ҳужжатлар, нарсаларни ашёвий
далиллар деб эътироф этиш ва уларни жиноят ишига қўшиб қўйиш ҳақидаги
қарор, кўздан кечириш ҳақидаги баённома, сўзлашувлар стенограммаси билан
танишиб чиққанлиги ва аудио ва видео ёзувларни эшитганлиги ҳақидаги
баённомаси билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси
тартибида текширилган ва баҳоланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси
билан исботланган деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.1999 йилдаги
19-сонли “Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг
2-бандида пул, қимматбаҳо қоғозлар, моддий бойликлар, шунингдек, пора
оладиганга қайтармаслик шарти билан, лекин мулкий моҳиятга молик бўлган
(масалан, таъмирлаш, қурилиш, қайта тиклаш ишларини бажариш ва бошқалар)
хизматлар пора предмети бўлиши мумкинлиги;
- 3-бандида, суд мансабдор шахс томонидан пора берувчининг манфаати
учун қайси ҳаракатларни бажариш ёки бажармаслик эвазига пора
5
олинганлигини аниқлаши ва ҳукмда кўрсатиши лозимлиги, бу ўринда
порахўрлик учун жавобгарлик, пора ҳаракат содир қилингандан олдин ёки
кейин берилишига боғлиқ бўлмасдан, пора олдиндан келишилганлиги, пора
олувчининг манфаати учун бирон-бир ҳаракат бажарилган бўлишидан қатъи
назар, келиб чиқишини назарда тутиш лозимлиги,
- 6-бандида, бошқа шахсга пора бериш йўли билан исталган ҳаракат ёки
ҳаракатсизликка эришишни таклиф қилган шахс пора берувчи тариқасида
жавобгар бўлиши, пора учун келишилган ҳаракатни бажаришга келишган ва
порани топширган шахс эса пора беришда иштирокчи тариқасида жавобгар
бўлиши лозимлиги, агарда у таклифнинг моҳиятини билган ҳолда порани
фақатгина тақдим этса, унинг ҳаракати порахўрликда воситачилик ариқасида
тавсифланиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, судланувчи Т.Кенжаевнинг
ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама этиб, дастлабки тергов
органи томонидан Т.Кенжаевнинг жиноий ҳаракатлари, пора бериш яъни
давлат органи мансабдор шахсига ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда
содир этиши лозим бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг
манфаатларини кўзлаб бажариши эвазига қонунга хилоф эканлигини била
туриб бевосита моддий қимматликлар беришида ифодаланган Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, давлат
органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир
чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда
тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
Бундан ташқари, 28-моддасида, жиноят содир этганликда айбланаётган
шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси
йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан
аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш
учун барча имкониятлар таъминланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида “ЖКнинг 8, 54-моддалари
мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига,
айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган.
Қайд этилган қарорлар мазмунидан келиб чиқиб, суд, судланувчи
Т.Кенжаевга нисбатан жазо тайинлашда унинг жиноятни паст ниятларда содир
этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисоблаб, унинг қилмишидан
пушаймонлигини, шахсини, муқаддам судланмаганлигини, қарамоғида икки
нафар фарзанди борлиги, иш жойидан ва Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани
“Мерос” МФЙ раиси томонидан ижобий тавсифланишини жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, судланувчи айбининг шаклини ва
даражасини, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, унга
нисбатан ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми санкциясида назарда тутилган
озодликни чеклаш жазоси тайинлашни лозим топади.
6
Бундан ташқари суд, Тошкент шаҳар прокуратураси АИТБ “Ипак Йўли”
банки депозит рақамига топширилган, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг
ходимига пора тариқасида тақдим қилган жами 500 АҚШ доллари давлат
фойдасига ундиришни ҳамда 1 (бир) дона ДВД дискни иш ҳужжатларида
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 ва 28-моддалари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454, 457, 460, 463, 465, 468, 471, 473моддаларига амал қилиб, суд
ҚИЛДИ
Кенжаев Тимур Жавли ўғли (Kenjayev Timur Javli o’g’li) Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни
содир этганликда айбли деб топилсин ва унга ушбу модда билан - 2 (икки) йил
муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Тайинланган озодликни чеклаш жазоси Тошкент шаҳар, Яккасарой
тумани, Ш.Руставелли кўчаси, 136-уй, 2/146-хонадонда ўташи белгилансин
ҳамда иш жойига бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган
вақтдан ташқари қолган вақтида уй-жойидан чиқиши бутунлай тақиқлансин.
Озодликни чеклаш муддати маҳкум Пробация бўлимида ҳисобга қуйилган
кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг қуйидаги чекловлар ўрнатилсин;
- яшаш жойини ҳукмни ижросини назорат қилувчи орган рухсатисиз
ўзгартирмаслик;
- ИИО ФМБ ходимлари рухсатисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан
ташқарига чиқмаслик каби тақиқлари юклатилсин ва унга Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 5 ва 6-қисмлари талаблари тушунтирилсин.
Жазони ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар Яккасарой туман
ИИО ФМБга юклатилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач;
- судланувчи Т.Кенжаевнинг муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат
эҳтиёт чораси бекор қилинсин;
- Тошкент шаҳар прокуратураси АИТБ “Ипак Йўли” банки депозит
рақамига топширилган 500 АҚШ доллари давлат фойдасига ундирилсин;
- ашёвий далил 1 (бир) дона ДВД диск иш ҳужжатларида қолдирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб,
судланувчи эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида Тошкент
шаҳар суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига, ҳукм қонуний кучга
киргандан сўнг эса кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериш ёки
протест билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи
/имзо/
Б.Э.Каюмов
Нусхаси аслига тўғри: _______________
7