Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-3-1005-2504/41 Дата решения 21.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Маъмурий назорат ўрнатиш ҳақида ажрим Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 414890 Claim ID 2956812 PDF Hash 40370bf715986fd3... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
исми билан ЖКнинг 59-моддаси исми билан ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси збекистон Республикаси ЖК 164 law
бандлари билан ЖКнинг 59-моддаси бандлари билан ЖК 59 law
илиш жазоси тайинланиб ЖКнинг 34-моддаси илиш жазоси тайинланиб ЖК 34 law
збекистон Республикаси МЖтКнинг 561-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 561 law
збекистон Республикаси МЖтКнинг 1852-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 1852 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 79-моддаси збекистон Республикаси ЖК 79 law
онунининг 6-моддаси онуни 6 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-3-1005-2504/41-сонли ҚАРОР 2025 йил октябрь ойининг 21 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг биносида, очиқ суд мажлисида; Судья Б.Э.Каюмов раислигида; судья ёрдамчиси Ж.Рустамов котиблигида, томонлардан туман прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова, Яккасарой туман ИИБ ХПБ профилактика инспектори А.Мухаммадовнинг иштирокида, Яккасарой туман ИИО ФМБ бошлиғининг муқаддам судланган 1977 йил 28 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилали, вақтина ишсиз, муқаддам судланган; 1.) жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг 1997 йил 19 февралдаги ҳукмга кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а, в” бандлари, 25,169-моддаси 4-қисми “а, в” бандлари, 127-моддаси 3-қисми билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган: 2.) жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2003 йил 23 июндаги ҳукмга кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 4-қисми билан “а, б, в” бандлари, 166-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари, 169-моддаси 3-қисми “а, в” бандлари билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб ЖКнинг 34-моддаси тартибида ўта хавфли рецидивист топилган, тайинланган жазо 2015 йил 23 январь куни тўлиқ ўтаб бўлган, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Армуғон МФЙ, Бошлиқ даҳаси, 7-уй, 66-хонадонда истиқомат қилувчи Бердиев Фуркат Махмадустович (Berdiyev Furkat Maxmadustovich)га нисбатан келтирган тақдимнома юзасидан тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ Муқаддам судланган Ф.Бердиев тайинланган жазоларни ўтагандан кейин ўзига тегишли ижобий хулоса чиқармасдан, яна ҳуқуқбузарлик ҳаракатларини содир қилиб келган. Жумладан, Ф.Бердиев, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 4 сентябрдаги қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 561-моддаси 1-қисми билан ҳуқуқбузар деб топилиб базавий ҳисоблаш миқдорининг 1/3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган. Шунингдек, маъмурий жазога тортилганидан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 1-3-1005-2504/41 2025 йил 22 сентябрдаги қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1852-моддаси 1-қисми билан ҳуқуқбузар деб топилиб базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган. Суд, Ф.Бердиев билан олиб борилаётган профилактик ишлар ижобий натижа бермасдан, балки у мунтазам равишда ҳуқуқбузарлик ҳаракатларини содир қилиб келаётганлиги яъни бир йил давомида икки маротаба ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги сабабли келгусида ижтимоий хавфли жиноий ҳаракатлар содир қилиб қўймаслиги мақсадида унга нисбатан маъмурий назорат ўрнатиб, унинг турмуш тарзини ва ҳулқ-атворини Ички ишлар идоралари назорат қилиб бориши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаб ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 79-моддаси 3-қисми талабларида келиб чиқиб, тақдимномани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 апрелдаги “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида” 356-сонли Қонунининг 6-моддасини қўллаб, судья Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 апрелдаги “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида” Қонунининг 6-моддасига асосан Бердиев Фуркат Махмадустович (Berdiyev Furkat Maxmadustovich)га нисбатан 6 (олти) ой муддатга маъмурий назорат ўрнатилсин. Ф.Бердиевга нисбатан тайинланган маъмурий назоратни амалга ошириш Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин. Маъмурий назоратни ўташ даврида Ф.Бердиевга қуйидаги чекланишларга риоя қилиниши шартлиги белгилаб қўйилсин: - ҳар ойнинг 25 санасида Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИО ФМБга келиб, рўйхатдан ўтиб туриш; - Ўзбекистон Республикасидан Яккасарой туман ИИО ФМБнинг рухсатисиз чиқиб кетмаслик; - Ф.Бердиевга спиртли ичимликлар сотиладиган ва истеъмол қилинадиган жойларига бормаслик юклатилсин. Қарордан норози томон ўн кунлик муддат ичида Тошкент шаҳар судига хусусий тартибда шикоят ёки протест келтирилиши мумкин. Раислик қилувчи судья /имзо/ Нусхаси аслига тўғри:_______________ 1-3-1005-2504/41 Б.Э.Каюмов