← Назад
Решение #36144 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | 5 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил 20 октябрь куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман суди, “Белариқ” МФЙ” биносида, очиқ сайёр суд мажлисида,
Раислик қилувчи судья: А.Хакимов,
судья ёрдамчиси А.Нишоновнинг котиблигида, Яккасарой туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Э.Эминов ва иш ўрганувчиси Ж.Марданов,
гумон қилинувчи 11111111 ва унинг ҳимоячиси адвокат Р.Эргашев,
жабрланувчи А.Турдимаматовнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси
ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан гумон қилиниб, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 661-моддаси талабларига асосан судга берилган
01.10.1981
йилда
Қашқадарё
вилоятида
туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, оилали, маълумоти
ўрта, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз,
Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Варганза
МФЙ, Қўшчинор қишлоғи 91-уйда яшовчи
Мирзоев Асрор Ашурович (Mirzoyev Asror
Ashurovich)га
нисбатан 1-1005-2505/433-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Дастлабки тергов ҳаракатлари ҳужжатларига кўра, 2025 йил 28 июль
куни соат тахминан 16:00ларда, ҳайдовчи Мирзаев Асрор Ашурович
бошқарувида бўлган давлат рақами 01 Z 673 XA Дамас автомашинасини
техник соз автомобилни, тегишли ҳужжатлар билан юксиз йўловчисиз,
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани Қушбеги кўчаси 1-уй қаршисида тахминан
30-40 км/соат тезлик бошқариб келиб, ушбу кўчада мавжуд бўлган амалдаги
“Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди, 12-банди 2-қисми, 53-банди, 77-банди
яъни “Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаркати қатнашчиларининг
ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак”, “йўл варақасида ёки
транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий
суғурта бўйича суғурта полисида исми-шарфи кўрсатилмаган (транспорт
воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта
қилиш бўйича шартнома ушбу транспорт воситасидан чекланмаган
шахсларнинг фойдаланишини хисобга олган ҳолда тузилган ҳоллардан
ташқари) шахсларга транспорт воситасини бошқариш учун топшириш”,
“Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни ўзгартириш (қайта тизилиш,
бурилиш қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва тўхташдан олдин
бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига
халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак”, “Ҳайдовчи ҳаракатнинг
серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини,
йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги
белгилангандан оширмасдан бошқариши керак.” деб кўрсатиб ўтилган
талабларига риоя қилмасдан қатнов қисми чапдан 2-бўлагидан кескин
3-бўлакка ўтаётганида, ушбу бўлак бўйлаб унга ҳаракатланиб бораётган
ҳайдовчи 2004 йилда туғилган Турдимаматов Азизбек Улуғбек ўғли
бошқарувидаги Скутер транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.
Содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи
А.Турдимаматов тан жароҳати олиб шифохонага олиб борилган.
Ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 2025 йил 8 август
кунидаги №5678-Х-сонли хулосасига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси
натижасида А.Турдимаматов танасида, “ чап қўл билак суяги типик қисмидан
ёпиқ синиб қониқарли туриши, ўнг ёнбош соҳаси шилинмаси” каби тан
жароҳатлари оғирлик даражасига кўра “Ўртача оғир” тан жароҳатларига
кириши аниқланган.
Дастлабки терговда гумон қилинувчи 11111111 жабрланувчи
А.Турдимаматов ариза билан мурожаат қилишиб, жиноят ишини
ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашган.
Дастлабки тергов органи томонидан 11111111 Ўзбекистон Республикаси
ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан гумон қилинувчи тариқасида жалб
этилган.
Гумон қилинувчи 11111111 суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги
аризасини қувватлаб, айбига ўз ихтиёри билан тўлиқ иқрор эканлиги,
қилмишидан пушаймон эканлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини
англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги,
ҳозирда жабрланувчи билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганлиги ҳақида
кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради.
Жабрланувчи А.Турдимаматов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги
аризасини қувватлаб, 11111111га нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги,
етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзганлиги,
унга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув суд тарафидан тасдиқлангандан
кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлиги ҳақида кўрсатув
бериб, жиноят ишини тугатишни сўраган, шу билан бирга унга Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
583-моддасининг
5-қисми
талаблари
тушунтирилганлигини маълум қилди.
Дастлабки тергов органи томонидан, 11111111нинг ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан квалификация
қилиниб, жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига
асосан судга юборилган.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
661-моддасига
мувофиқ,
ЖК 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс,
агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд томонларнинг фикрини тинглаб, 11111111нинг айбига тўлиқ
иқрорлигини, жабрланувчи А.Турдимаматов билан дастлабки тергов ва судда
ўзаро ярашув ҳақида ўз ихтиёри билан ариза ёзиб берганлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги “Ярашув
тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 27-сонли қарори
талабларига риоя қилган ҳолда, мазкур жиноят ишини тарафлар ярашувини
тасдиқлаб тугатишни, 11111111ни жиноий жавобгарликдан озод қилишни
лозим топади.
Шу билан бирга, суд жабрланувчи А.Турдимаматовга Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 583-моддасига мувофиқ, мазкур иш бўйича иш
юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини
йўқотишини тушунтиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
585-586-моддаларига асосан, суд
Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан гумон
қилинувчи Мирзоев Асрор Ашурович (Mirzoyev Asror Ashurovich)га
нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига
асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 84-моддасининг 4-қисми тартибида тугатилсин.
Жабрланувчи А.Турдимаматовга етказилган зарар қопланганлиги
инобатга олинсин.
Жабрланувчи А.Турдимаматовга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
583-моддаси 5-қисмига асосан мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш
юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилиши тушунтирилсин.
Суднинг ажримига у чиқарилган кундан эътиборан ўн кунлик муддат
ичида гумон қилинувчи, жабрланувчи томонидан хусусий шикоят берилиши
ҳамда прокурор томонидан хусусий протест келтирилиши мумкин.
Раислик қилувчи судья:
А.Хакимов