← Назад
Решение #36619 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
20
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди ва | 168 | — | law | |
| зР ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 408 | — | law | |
| ЖПК | 22 | — | law | |
| ЖПКнинг | 462 | — | law | |
| ЖПКнинг | 23 | — | law | |
| ЖПКнинг | 463 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| исмини ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| бандидан ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 8 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| ЖКнинг | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил октябрь ойининг 17 куни жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман суди, ўз биносида очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи
жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг раиси: А.Жалилов,
судья ёрдамчиси А.Бабаджановнинг котиблигида, тарафлардан давлат
айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов,
судланувчи З.Назарова ҳамда унинг ҳимоячиси адвокат Б.Гиязов,
жабрланувчи Т.Берегова, таржимон С.Зикриллаеванинг иштирокида,
Назарова Зироат Гафуровнага оид 1-1005-2501/389-сонли жиноят ишини
кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Назарова Зироат Гафуровна (NAZAROVA ZIROAT
GAFUROVNA), 1960 йил 4 декабрь куни Фарғона
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти олий, оиласидан ажрашган, икки нафар
фарзанди бор, нафақахўр, 2-гуруҳ ногирони, муқаддам
судланмаган,
Фарғона
вилояти,
Қўқон
шаҳар,
А.Т.Хоқандий кўчаси, 95-уй, 11-хонадонда яшовчи, иш
бўйича 2025 йил 13 августдан 2025 йил 16 августга қадар
вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланган, иш бўйича
“гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулосаси нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди,
168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан
айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Назарова Зироат Гафуровна умумий қасд билан қамраб олинган,
ягона мақсадга йўналтирилган, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни
суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2017 йил май
ойидан 2019 йил ноябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент
шаҳар Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчаси 54-уй, 30-хонадонга келиб,
фуқаро Берегова Татяна Павлонанинг ишончига кириб, унга ўзининг тилла
узугини таъмирлаб олиб, уста пулини тўлаб, кейин эса тилла узугини
сотиб пулини беришини айтиб, 150 АҚШ доллари миқдордаги пулларни,
умумий нархи 250 АҚШ доллари бўлган 5 дона аёллар костюмини сотиб,
пулини беришини, ҳар бир тиллани граммини 40 АҚШ долларидан
ҳисоблаб, жами 26,24 грамм бўлган нархи 1.049,6 АҚIII долларлик турли
хилдаги аёллар тилла тақинчоқларини олиб, уларни сотиб, пулларини
беришини ваъда қилиб, берган ваъдасини бажармасдан Т.Береговага жами
1
қиймати 13.763.488 сўмга тенг бўлган 1.449,6 АҚШ доллари бўлган пул
маблағлари ва нарсаларни қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармасдан,
олган нарсалари ва пул маблағларини қайтариб бермасдан, пулларни
ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йил
30 ноябрдаги маълумотига кўра, бир АҚШ доллари 9.494 сўм 68 тийинни
ташкил қилиб, 1.449,6 АҚШ доллари эса 13.763.488 сўмга тенглиги
аниқланган.
Судланувчи Назарова Зироат Гафуровна суд мажлисида, айбига
қисман иқрор бўлиб, унга нисбатан ўтказилган дастлабки терговнинг
фикрига, жиноят иши ва тўпланган ҳужжатларда қайд этилган воқеа
тафсилотларига кўра, гўёки у 2016 йил февраль ойини бошида Тошкент
шаҳар Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчаси 54-уй 30-хонадонда бўла
туриб, бу ерда фуқаро Берегова Татяна Павлонадан 10.000 АҚШ доллари
пулларни олиб, ушбу пулларга Туркия давлатидан турли хилдаги сариқ
металлдан ясалган “тилла” буюмларни олиб келиб сотишни ва кўрилган
фойдадан беришга ишонтириб, берган ваъдасини бажармасдан олган
пулларни қайтариб бермасдан келганини, бундан ташқари, у 2016 йил
27 апрель куни Туркия давлатидан Т.Береговага қўнғироқ қилиб, арзон
нархда сариқ металлдан ясалган “тилла” буюмлар топганини, агар унга яна
5.000 АҚШ доллари пулларни юборса бир ой ичида ушбу пулларни
фойдаси билан қайтаришга ишонтириб, ушбу пулларни Чилонзор тумани
6-даҳада жойлашган “Ипотека Банк” орқали юборилишига эришиб, шу
кунга қадар олган пулларини қайтармаганини, бундан ташқари, у 2017 йил
май ойидан то 2019 йил ноябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида
Т.Берегова истиқомат қиладиган 30-хонадонга келиб, 150 АҚШ доллари
пулларни, умумий нархи 250 АҚШ долларлик 5 дона аёллар костюми,
10 кун муддат ичида қайтариб бериш шарти билан олинган 1.600 АҚШ
доллари нақд пулларни, 1.500 АҚШ долларлик турли хилдаги аёллар тилла
тақинчоқларини, ҳамда Ҳиндистон давлатига кетаётганини ва унга
1.150 АҚШ доллари бериб турса қайтиб келиши билан қайтаришини ваъда
қилиб, 4.600 АҚШ долларини қайтармасдан келаётганини аниқлашганини,
дастлабки тергов давомида, у томонидан аризачи Т.Береговадан
19.600 АҚШ долларини олганини, унга ушбу пуллар эвазига берган
ваъдасини бажармасдан, ундан олган пулларини бермасдан келаётганлиги
ҳақида мурожаат қилганлиги ҳолатини инобатга олиб, тергов иш кўришни
давом эттирганидан кейин бошқа имкониятга эга эмаслигини, мажбур
шароитда қолганини, кекса ёшда эканини, унга сиртдан асоссиз аввалдан
қўлланган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасидан бошқа енгил
турдаги эҳтиёт чорасига ўзгартириш мақсадида, фарзандлари ёрдамида
Т.Берегова фикрига кўра иш кўраётган тергов органи талаби билан тўлиқ
19.600 АҚШ доллари пулларни топиб, Тошкент шаҳар ИИББ МИБ депозит
ҳисоб рақамига топшириб қоплаганини ва унга нисбатан “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси, “гаров” эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб
алмаштирилганини, уни 2025 йил 13 август куни И.Каримов номидаги
2
халқаро аэропортида ушлаб, Яккасарой туман ИИО ФМБ тергов бўлимига
олиб келишганини, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланганини,
тергов изоляторида сақлаш учун юборилиб, то унга қўлланган оғир
турдаги эҳтиёт чорадан енгил турдаги бошқа енгил гаровга ўзгартирилиб
алмаштирилган кунга қадар ва кейинчалик ҳам ўзини тиклаб олгунича
соғлиғи бўлмасдан, қон босими ошиб, юраги безовта бўлиб, кучли ҳаяжон
ҳолатида қолганини, ўзи 2-чи гуруҳ ногирони ҳисобланганидан
ўтказилаётган тергов ҳаракатлари, таништирилган ҳужжатлар. қўйилган
айбловлар мазмун ва моҳиятини тўлиқ англаб тушуниб етмаганини, у
ўзига нисбатан жиноят иши бўйича воқеа тафсилотлари юзасидан
билдирган дастлабки терговда кўрсатувлари тўлиқ эшитилмасдан,
инобатга олинмасдан, унга доир ҳолатга нисбатан тўғри ҳуқуқий баҳо
берилмасдан бир томонлама Т.Береговани аризасига асосан фирибгарлик
жинояти бўйича жиноят иши қўзғатилганини, иштирокисиз қарши тергов
ишлари олиб борилганини, 2015 йилда (ойи эсида йўқлигини)
қозоғистонлик ўзаро таниш бўлган Абдашова Ойқиз кунлардан бир кун
унга Тошкент шаҳри Аския бозори ёнида яшовчи рус миллатига мансуб
яқин таниш, кекса ёшдаги чамаси 90-93 лар атрофидаги аёл борлигини,
ундан 200.000 сўм қарзи борлигини, ушбу қарзини бирга кириб бериб
кетишни айтганини, у ерда Т.Берегова билан кўришиб гаплашиб,
танишганини ва телефон рақамларини алмашганини, уни қандай
тирикчилик қилишини шу куннинг ўзида сўраб билганини, у ва
О.Абдашовани Т.Береговани ўша вақтда уй сотгани ҳақида хабарлари
бўлмаганини ва билишмаганини, шу орада Т.Береговани онасини йўқлаб
турганини, Т.Берегова билан ҳам телефонлашиб гаплашиб юрганини,
Т.Берегова тилла олиб келиб сотиб юрганини билиб, қанча фойда
қилишига қизиққанини, орадан 5-6 ой ўтгандан кейин унга уй сотгани
ҳақида айтиб, пулларини банкка топширганини, 1,5-2 фоиз олаётганини
гапириб, ундан суриштириб 10.000 АҚШ доллари учун қанча фоиз
беришига қизиққанини, у зарурат бўлса давлат банкидан ҳам 5 фоизга пул
олиб туришини, агар рози бўлса 5 фоиз олган пули устига беришини
айтганини, унга “10.000 АҚШ доллари тирикчилик мақсадида топширсанг,
ойига ушбу пул учун 5 фоиз ҳисобида, яъни 500 АҚШ доллари
товарларимни сотилишига қараб бераман” деганини, орадан тахминан бир
ойга яқинроқ вақт ўтиб, Т.Береговани берган таклифи эсига тушиб унга
қўнғироқ қилганини, унга йўлга кетишини, берган товарлари пуллари
ҳаммаси ҳақиқатда йиғилмаганини, иши учун қарзга пул бериш имконияти
бор ёки йўқлигини сўраганини, у унга қанча пул керак деб сўраганини,
унга ҳозирча 10.000 АҚШ доллари бериб турса етишини айтганини, у
ўзаро суҳбатларидан сўнг уйига таклиф қилиб, юзма-юз гаплашиб
келишиб олишни айтганини, 2016 йил 16 февраль куни Т.Береговани уйига
борганини, у пул бермасидан олдин қанча вақтга пул кераклигини
сўраганини, у унга ҳеч бўлмаса бир йилга деб жавоб берганини, ундан сўнг
гўёки 10.000 АҚШ доллари пул олгани ҳақида сўзи билан оғзидан чиққан
гапи бўйича тилхатда ёздириб, унда, “расписка” деб, “Я, Назарова Зироат
3
Гафуровна 1960 г. 4 декабря беру под бизнес 10.000 тыс. (десять тысяч
долларов США) у Береговой Татьяны Павловны сроком на один год.
В случае необходимости верну деньги по первому требованию” сана имзо
Ф.И.Ш. ёзиб, пастки қатордан деньги взяла без залога под честное слова
қайта имзо қўйиб сана ёздириб олганини, аслида ушбу пул олди-берди
муносабатлари қарз бўлиб, ундан унга 5 фоиз ҳисобида берилиши учун
тилхат расмийлаштиришганини, лекин тилхатда бизнес учун деб ёздириб
олиб, унга онаси олдида ўтириб туришига ёрдамчи кераклигини, қизи
бориб онаси олдида ўтириб туришини илтимос қилганини, унга банкдан
пул олиб юборишини айтганини, у Т.Береговадан шу куни пул олмасдан
Туркия давлатига учиб кетганини, эртаси куни Т.Берегова унга алоқага
чиқиб, қизи бирон бир таниши билан келишини сўраб, 10.000 АҚШ
долларини бир ўзи номидан юбора олмаслигини, икки кишига бўлиб
5.000 АҚШ долларидан юборишини айтганини, у қизига бирон-бир таниш
дугонаси билан Т.Береговани уйига бориб онаси олдида бўлиб туришини
айтганини, сўнг 2016 йил 17 февраль куни Т.Берегова унга банк орқали
пулларни юборганини, орадан бир ҳафта ўтиб Туркиядан Тошкентга
қайтиб келганини, бир ой ўтиб келишувлари бўйича Т.Береговага
500 АҚШ доллари фойдаси сифатида берганини, у орадан яна икки ой ўтиб
Туркия давлатига учиб кетганини, Т.Береговадан ўша вақтда пул
олмаганини, у ерга етиб бориб беш кун бўлиб, Т.Береговага қўнғироқ
қилиб, товар тўплаганини, 5.000 АҚШ доллари етмаётганини айтиб, иложи
борлигини сўраганини, у пуллари эвазига ойма-ой икки ой ҳисобига
500 АҚШ долларидан 1.000 АҚШ долларини фоиз ва фойдаси учун
олганлиги сабабли, яна унга 5.000 АҚШ долларини юборганини, у шу
билан товарларини ҳисоб-китоб қилиб, бир ҳафтада Тошкентга қайтиб
келганини, йўлдан келганида қўлида пули йўқлиги учун Т.Береговадан
150 АҚШ доллари заргарга бериш учун вақтинчалик сўраб, олиб
турганини, орадан кўп ўтмай Т.Береговадан олган 150 АҚШ долларини
кайтариб берганини, уни қўлида қадимий сотиладиган узук бўлганини, уни
кўзини алмаштириб, 6.000-6.500 АҚШ доллари атрофида сотмоқчи
бўлганини, сотилган пулларни Т.Береговага кейинги олган 5.000 АҚШ
доллари қарзи эвазига қайтармоқчи бўлганини, унга боғлиқ бўлмаган
ҳолат билан ушбу қиммат узукни йўқотганини, сабаби кимга берганини
эслай олмаганини, Т.Береговага ҳолатни тушунтирганини, қарзини бера
олмаганини, сўнг унга қарз пулини 6 олти ой муддатга чўзиб беришини
айтганини, Т.Берегова яна бу ҳақда 2016 йил 2 май куни ва 2016 йил
16 июль кўрсатилиб битта тилхат ёздириб олганини, келишилган бир йил
давомида бўлиб-бўлиб ойма-ой 400, 300, 200 АҚШ долларидан жами
3.000 АҚШ долларини тўлаганини, 2018 йил октябрь ойида О.Абдашова
унга қўнғироқ қилиб, 3 кишидан иборат турклар келаётганини, Т.Берегова
Туркияга кетганини, уйини калити танишида эканини, уларни кутиб олиб
жойлаштириш кераклигини, ўзи етиб келишини айтиб илтимос қилганини,
О.Абдашова ўзи келиб, айтилган жойдан квартира калитини олиб,
меҳмонларини Т.Береговани уйига жойлаштирганини, бу вақтда
4
Т.Берегова Туркияда бўлганини, ўша вақтдан олдин, яъни Туркияга
кетишидан аввалроқ унга пули йўқлигини, кетидан камида 1.000 АҚШ
доллари пул юборишини, уст-бош олишини айтганини, у унга 200 АҚШ
долларини шу куннинг ўзида кечқурун асосий қарзи ҳисобидан олиб бориб
берганини, Т.Берегова 200 АҚШ долларини кўриб, бу пул нима бўлади деб
жаҳл қилганини, у унга Туркияга борса, орқасидан пулни топиб, асосий
қарзи ҳисобидан юборишини айтганини, 2018 йил 15 октябрда “Золотая
Корона” орқали Т.Береговага 1.000 АҚШ долларини жўнатганини, у
орадан бир ҳафта ўтиб қайтиб келиб, ўзи “Турон” исмли шахсни яшаш
уйига бир ойлик вақтинча рўйхатга қўйганини, у Туркиядан нима олиб
келса сотса бўлишини сўраганини, у унга аёллар спорт костюмини олиб
келса ўзи учун эмас, уни фойдаси учун сотишга ёрдам қилишини
айтганини, Т.Берегова бир сериясида 5 комплект аёллар спорт костюмини
35 АҚШ долларидан олиб келганини, у унга ҳар бирини 50 АҚШ
долларидан жами 250 АҚШ долларига сотиб, тушган пулларни қўлига
топширганини, Т.Берегова негадир ушбу пулларни олмаганини, яна
аввалроқ заргар учун олган 150 АҚШ долларини ҳам олмаганини
айтаётганлиги тушунарсиз эканини, улар ўрталарида вақтида олди-берди
қилиб юрганлари учун Т.Берегова зарурат туғилганда пулларни қарзга
бериб, фоизга топширганини, 2018 йил тахминан октябрь-ноябрь ойларида
сафарга бормоқчи бўлганида, Т.Береговадан ҳар сафаргидек қарзга
фойдаси билан қайтариш учун 2.000 АҚШ доллари сўраганини, Т.Берегова
2.000 АҚШ долларини 2.600 АҚШ доллари қилиб қайтариб бериш шарти
билан берганини, ўша вақтда, Т.Береговани уйида вақтинча яшаган
О.Абдашовани таниши “Туран” Т.Берегова олдин пулни беришни
хоҳламагани учун у аралашиб, Т.Береговага 2.000 АҚШ долларини
беришини, агар у пулни кечиктирса ўзи қайтаришга ёрдам қилишини
айтганини, орада “Туран” 10 кун ичида ватанига қайтишда Т.Береговага
1.000 АҚШ долларини у олган қарзи ҳисобидан берганини, уни берган
пулини у “Туран”га тўлиқ қайтарганини, ўзи Т.Береговага қолган
1.000 АҚШ долларини фоизи билан 1.600 АҚШ доллари қилиб икки ой
ичида тўлаб қайтарганини, 2019 йил ноябрь ойида Ҳиндистонга
боришидан олдин ўзи билан эски лом заргарлик буюмларини олиб бориб,
янгисига алмаштириб келишини Т.Берегова билганини, у ҳам ўзида бўлган
эски тиллаларини олиб чиқиб, уларни ҳам Ҳиндистонда ломда
қимматроққа сотиб, Туркияга борганида тилла занжир олиб келиб
беришини илтимос қилиб, пули қиммат бўлса етмаганини ўзи тўлашини
айтганини, у Т.Береговадан 2019 йил 17 ва 18 ноябрь кунлари лом
сифатида тиллаларини тарозида ўлчаб олиб, расмларга тушириб, олган лом
сифатида тилла буюмларни қўл ёзма қилиб қоғоз бўлагига қайд этганини,
бир нусхасини Т.Береговага берганини, Т.Береговани шахсий тиллалари
жами 21,09 грамм бўлса, у унга берган тилла занжир 5,15 грамм
бўлганини, ўша вақтда тиллаларини нархи 21,09х30 (АҚШ доллари бир
грамм учун)=635 АҚШ долларлик тилла буюмларини икки баробардан
ортиқ кўрсатиб 865 АҚШ доллари ортиқча қўшиб, у унга 1.500 АҚШ
5
доллари бермаган деб асоссиз қарз қўйганини, Т.Береговага у берган тилла
занжирни нархи 5,15х30(АҚШ доллари бир грамм учун)=155 АҚШ
доллари бўлиб, ушбу тилла буюмни пулини асосий қарзидан ўчиргани
ҳақида кўрсатмаганини, у Ҳиндистонга кетиши олдидан бир маротаба
Т.Береговадан 1.000 АҚШ доллари сўраганида, у унга “1.000 АҚШ
долларим йўқ” деб, фақат 500 АҚШ доллари берганини, у ушбу пулни
олганини, Т.Берегова кўрсатмасида қайд этган гўёки иккинчи маротаба пул
олганини айтиб, 650 АҚШ доллари берганини асоссиз равишда бўйнига
қарз қилиб қўшганини, улар ўзаро орада тиллаларини олди-бердиси чоғида
Т.Берегова аёллар “полусапог” оёқ кийимини кўрсатиб 150 АҚШ
долларига баҳолаб, бирон-бир танишларига сотишга ёрдам беришини
айтганини, у уни ушбу аёллар оёқ кийимини олмаганини, у терговдан ҳам,
иш бўйича ҳам қочиб юрмаганини, у терговчи Махаматов Ихтиёр билан
телефон орқали суҳбатлашганини, бўлган ҳолат ҳақида ёзиб олиши
кераклигини айтганида, эътироз билдирмасдан ҳақиқатни айтганини, ўша
вақтдан сўнг ушбу терговчи томонидан унга нисбатан жиноят ишини
қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганини, у Туркияга
кетишидан олдин 2020 йил сентябрь ойини охирида Қўқондан Тошкентга
қатновчи ҳайдовчи орқали қарзи ҳисобидан 100 АҚШ долларини
Т.Берегова учун бериб юборганини, у Т.Берегова билан Тошкент шаҳрида
бўлганида 2023 йилда ҳам ўзаро телефон орқали гаплашганини, у унга
Анталияда дам олишини икки кун Туркияда бўлиб Ўзбекистонга
қайтишини айтиб, яхшироқ меҳмонхона топиб олдиндан тўлов қилиб
қўйишини илтимос қилганини, у уни илтимоси бўйича яхши меҳмонхона
топиб, икки кунлик дам олишига бир кунига 70 АҚШ доллари икки кун
учун 140 АҚШ доллари пулларни тўлаб квитанциясини танишига ташлаб
берганини, у олдиндан брон қилинган меҳмонхонада дам олиб, уни
пулларини қайтармасдан, қарзи ҳисобидан айирмаганини, у унга нисбатан
ўша вақтда ҳам жиноят иши бўйича ҳеч нарса гапирмаганини, 2025 йил
3 август куни Туркия полицияси томонидан ушланганида билганини, ўз
ихтиёри билан қайтиши ҳақида ариза ёзиб, билет олиб, Тошкентга
қайтганини, аэропортга келганида уни тўхтатишиб, унга иш очилганини,
қидирувда эканини айтиб, Яккасарой тумани ИИО ФМБ Тергов бўлимига
олиб келишганини, гарчанд хатти-ҳаракатларида жиноят аломати бўлмасада ўрталаридаги олди-бердилар умумий ва ягона мақсадга
йўналтирилганини, ЎзР ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан
малакаланганлигига қўшилмаслигини, аксинча ЎзР ЖКнинг 168-моддаси
2-қисми “а” банди билан малакалашлари қонунга мос келишини, сабаби у
ва Т.Берегова билан бир мақсадда бир иш учун фойда ва даромад топишга
ҳаракат қилганини, у шундай бўлса-да тергов органи юритувидаги ушбу
жиноят иши бўйича ҳеч қандай тўсқинлик қилмасдан тўғри кўрсатувлар
берганини, олган пулини тан олишини, Т.Береговага пулларини асосий
қарзи учун қисман-қисман қилиб бериб келганини, бир маротаба асосий
қарз ўрнига 5,15 граммли тилла занжир нархи ўша вақтда 155 АҚШ
долларни бериб, ҳисоб-китоб қилганини, ўрталарида унга ундан олинган
6
пуллар келишган ҳолда олди-берди қилиниб, қарзга ва фоизга ўтганини,
айрим вақтларда ўзаро бошқа турдаги моллар бўйича олди-бердилари,
олди-сотди ишлари бўлиб келганини, ўзига боғлиқ бўлмаган ўша вақтдаги
ҳолатлар туфайли Туркия давлатида бўлганида КОВИД тарқалганини,
давлатлараро кириш ва чиқиш маълум вақтга ёпилганини, оёғини
синдириб олганини, юрак хасталиги бўйича 2-чи гуруҳ ногирон бўлиб
қолганини, 3-даражали гипертоник хасталигини, у Т.Береговадан олган
пуллар ўз вақтида қайтара олмаганини асосий сабаблари бўлиб, ундан
олган пулларга олган тилла буюмларини асосий қисмини муддатли тўлаш
шарти билан олган харидорлар ва олиб сотувчилар тилла буюмларини ҳам,
пулларини ҳам ҳозиргача қайтариб бермаганлиги учун маблағсиз қолиб
кетганини, ундан қарз бўлган фуқаролардан бир нафари устидан, яъни
Тошкент шаҳри Бодомзорда турувчи Тамилла исмли аёлга нисбатан
2020 йили Юнусобод туман ИИБга чора кўришлари, 25.000 АҚШ доллари
пулларини ундиришга ёрдам беришлари бўйича ариза топширганини, улар
суриштирув ўтказиб, ишлари олди-берди муносабати деб, фуқаролик
тартибида мурожаат қилишига жавоб хати берганини, у оқибатда
пулларини ундира олмагани туфайли, Т.Береговага қарзини бера
олмаганини, уни Т.Берегова билан ўрталаридаги муносабатлари қарз
сифатида ёзма тилхат орқали олди-берди қилинганини ҳисобга олиб,
Т.Берегованинг мулкини эгаллашга нисбатан қасди бўлмаганини, бундай
ҳолатлар фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низо
сифатида баҳолаб, иш бўйича қонуний, адолатли, одилона тўғри тўхтамга
келишни сўраб, кўрсатувлар бериб ўтди.
Судланувчи З.Назарова унга нисбатан эълон қилинган айбловга
тўлиқ иқрорлик билдириб кўрсатув бериб ўтган бўлса-да, уни мазкур
жиноятни содир этганликдаги айби суд мажлисида сўроқ қилинган
жабрланувчининг қуйидаги кўрсатувлари билан ўз тасдиғини топади.
Жабрланувчи Берегова Татяна Павлона суд мажлисида, дастлабки
терговдаги кўрсатувларини тасдиқлаб, у 1976 йилдан бери Абдашева
Айкизни танишини, у оиласига яқин дўст ҳисобланишини ва ҳозирда
Қозоғистон Республикасида доимий яшаш (ПМЖ) ҳуқуқи билан
истиқомат қилишини, СССР парчаланган вақтдан бошлаб у олтин билан
шуғулланиб келганини, 2014 йил декабрь ойида у Чилонзор тумани
6-67-39-уйда жойлашган хонадонни 38.000 АҚШ долларига сотганини, шу
йилнинг ўзида 40.000 АҚШ долларини “Ҳамкорбанк”га валюта омонати
сифатида қўйганини, ундан фоиз олиб турганини, 2015 йил декабрь ойида
уйига А.Абдашева унга аввалдан таниш бўлмаган Назарова Зироат
Гафуровна (Зара) билан келганини, улар иккаласи ҳам у хонадонини
сотганини ва пулни банкка қўйганини билишини, А.Абдашева унга
Туркиядан олтин олиб келиш билан боғлиқ бизнесни биргаликда қилишни
таклиф қилганини, улар гапини эшитган ҳолда у бу таклифдан воз
кечганини, 2016 йил 16 февраль куни уйига З.Назарова келганини, у
Туркиянинг Истанбул шаҳрига кетишини, олтин буюмлар олиш учун унга
пул кераклигини айтганини, у унинг банкда валюта омонати борлигини
7
билганини, З.Назарова агар у унга бир йил муддатга 10.000 АҚШ доллари
берса, ҳар сафар келганда эҳтиёжга қараб у буюртма қилган нарсаларни
олиб келишини, бу у учун банкда пул ётганидан кўра фойдали бўлишини
айтиб, уни ишонтирганини, келишув бўйича у 10.000 АҚШ долларини ҳар
ой 5 фоиз қилиб беришга олганини, З.Назарова унга банкда турса ҳам
5 фоиз бўлишини, унга берса ҳам 5 фоиз беришини айтганини, бироқ
З.Назарова фоизларни тўламаганини, сўнг у Туркияга кетганини, 2016 йил
17 февраль куни унинг қизи йигити билан келганини, йигитнинг исмини
эслай олмаслигини, улар билан биргаликда банкка бориб, 40.000 АҚШ
долларини нақд олганини ва шу пулдан 10.000 АҚШ долларини иккига
бўлиб, яъни 5.000 АҚШ долларидан икки марта З.Назарованинг номига
Туркияга пул жўнатганини, ўша пайтда бир шахс номига энг кўпи билан
5.000 АҚШ доллари жўнатиш мумкин бўлганлиги учун З.Назарова унга
СМС орқали 10.000 АҚШ долларини олганини хабар қилганини, 2016 йил
27 апрель куни З.Назарова Туркиядан унга қўнғироқ қилиб, арзон олтин
топганини ва яна 5.000 АҚШ долларини жўнатишини сўраганини, бир ой
ичида қайтаришини ваъда қилганини, у аввал бергиси келмаганини, аммо у
уни кўндирганини ва банк орқали 5.000 АҚШ долларини жўнатганини, у
яна СМС орқали пулни олганини хабар қилганини, 2016 йил 17 июль куни
у З.Назаровадан пулларини қайтаришни талаб қилганини, у пул
борлигини, лекин уларнинг барчаси товар кўринишида эканини, уни
ҳавотир олмаслигини, пуллари гўёки банкдагидек ҳимояда эканини
айтганини, у ундан тилхат ёзишни талаб қилганини, З.Назарова
5.000 АҚШ долларини ундан олганини ва бир-икки ой ичида қайтариши
ҳақида тилхат ёзиб берганини, бироқ пулни қайтармаганини, 2017 йил май
ойида З.Назарова уйига келиб, олмосли олтин узукни кўрсатганини, заргар
унга бу узукни 150 АҚШ долларига ясаганини, уни зудлик билан тўлаш
кераклигини, кейин эса уни 6.500 АҚШ долларига сотиб, унга 5.000 ёки
6.000 АҚШ долларини қайтаришини айтганини, у яна ишониб, унга
150 АҚШ доллари берганини, бироқ у яна пулни қайтармаганини, 2018 йил
октябрь ойида у дам олиш учун Туркияга боришдан олдин З.Назарова
ундан унга бешта аёллар спорт кийимларини олиб келишини, уларнинг
умумий қиймати 250 АҚШ доллари эканини сўраганини, Туркиядан
қайтиб келгач, уларни З.Назаровага топширганини, у пулни қайтаришга
ваъда берганини, аммо яна алдаб, пулини қайтармаганини, 2018 йил
ноябрь ойида З.Назарова турмуш ўртоғи Турон билан биргаликда ундан
2.600 АҚШ долларини олиб, 10 кун ичида миннатдорчилик билан
қайтаришини айтганини, у пулни берганини, икки ҳафта ичида Турон
1.000 АҚШ долларини қайтарганини, қолган 1.600 АҚШ долларини эса
қайтаришмаганини, З.Назарова 2019 йил ноябрь ойида Ҳиндистонга
боришидан олдин унга ўзи билан эски лом заргарлик буюмларини олиб
бориб, янгисига алмаштириб келишини айтганини, у ҳам ўзида бўлган эски
тиллаларини олиб чиқиб, уларни ҳам Ҳиндистонда ломда қимматроққа
сотиб, Туркияга борганида тилла занжир олиб келиб беришини илтимос
қилиб, пули қиммат бўлса етмаганини ўзи тўлашини айтганини,
8
З.Назарова ундан 2019 йил 17 ва 18 ноябрь кунлари лом сифатида
тиллаларини тарозида ўлчаб олиб, расмларга тушириб, олган лом сифатида
тилла буюмларни қўл ёзма қилиб қоғоз бўлагига қайд этиб, бир нусхасини
унга берганини, уни шахсий тиллалари жами 21,09 грамм бўлганини,
З.Назарова унга берган тилла занжир 5,15 грамм бўлганини, жами
26,24 грамм бўлганини, ўша вақтда тиллаларини нархи 26,24х40 (АҚШ
доллари бир грамм учун), 1.049,6 АҚШ долларлик тилла буюмларини
олганини, бироқ ундан 1.500 АҚШ доллари қийматидаги аёллар олтин
тақинчоқларини, яъни никоҳ узуги, сирға, билакузук ва икки занжирни
олганини, З.Назарова уларни Ҳиндистонга олиб боришини, чунки у ерда
лом нархи уларга нисбатан қимматроқ эканини айтгани учун
тақинчоқларни берганини, З.Назарова Ҳиндистонга кетиши учун ундан
1.150 АҚШ долларини сўрагани учун унга ушбу пулларни қарз сифатида
2019 йил ноябрь ойининг бошларида берганини, у ушбу пулларни
З.Назарова оборот қилиш учун берганини, З.Назарова оборот қилиб унга
топган фойдасидан олдинги қарзларини тўлаши керак бўлганини,
Ҳиндистондaн қайтиб келгач, унинг пулларига ўзининг олмосли сирға ва
узугини сотиб олганини ва уларни сотиб, бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб
қилишини айтганини, аммо ҳисоб-китоб қилмаганини, кейин алоқага
чиқмай қўйганини, шу тариқа З.Назарова унга жами 19.600 АҚШ доллари
миқдорида моддий зарар етказганини, охирги марта уни 2019 йил
1 декабрь куни кўрганини, у билан 2020 йил сентябрь ойи бошларида
93-004-12-60 телефон рақами орқали гаплашганини, З.Назарова унга жами
19.600 АҚШ доллари зарар етказганини, ҳозирги кунда унга етказилган
моддий зарар қопланмаганини, шу сабабли ушбу моддий зарарни
судланувчи З.Назаровадан ундириб беришни ҳамда унга нисбатан қонун
доирасида жазо тайинлашни сўраб, кўрсатув берди.
Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини
текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи ва жабрланувчининг
кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари
талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни
ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва
холисона текшириб чиқиб, судланувчи З.Назарованинг мазкур жиноятни
содир этганликдаги айби тарафларнинг розилиги билан ўқиб эшиттирилган
гувоҳнинг кўрсатувлари билан, шунингдек, жиноят иши ҳужжатларидаги
жабрланувчи Т.Берегованинг аризаси (и.в.9), Т.Берегова томонидан тақдим
қилинган ҳужжатлар нусхаси (и.в.26-30), нарсани ёзма ва рақамли далил
деб эътироф этиш ҳамда жиноят ишига қўшиб қўйиш ҳақидаги қарор
(и.в.86), тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив
далиллар билан тўлиқ исботини топади деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи З.Назарованинг жиноий ҳаракатларини юридик
квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан
унга нисбатан айбловнинг 1-эпизоди бўйича, яъни Т.Берегованинг
10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли
9
билан эгаллаганлик ҳолати бўйича унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 2-қисми “а” банди билан асоссиз айб эълон қилинган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасида “иш бўйича
исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар
томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, ишда юзага
келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки маҳкумни
ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини
ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши
ва ҳисобга олиниши лозим” деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 408-моддасида, суд ишнинг
барча ҳолатларини синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона
текшириши ҳамда ҳақиқатни аниқлаш учун ушбу Кодексда назарда
тутилган барча чораларни кўриши лозимлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарори 2-бандида, одил судловни
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, тарафларнинг
ўзаро тортишуви, далилларнинг бевосита ва оғзаки усулда текширилиши
асосида олиб борилиши ва иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлаш
тўғрисидаги жиноят процессининг муҳим принципларига амал қилишлари
лозимлиги, ушбу принциплардан ҳар қандай асосларга кўра чекланиш,
ҳукмни қонуний эмас деб топишга асос бўлиши; 4-бандида, иш бўйича
ҳукм иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстлар
тўлдирилгандан кейингина чиқарилиши мумкинлиги, маҳкумнинг
айбдорлиги (айбсизлиги) тўғрисидаги суднинг хулосаларига зид бўлган
далиллар ҳукмда нафақат кўрсатилиши балки, суд томонидан нима учун
улар ишончсиз деб топилганлиги ва рад этилганлиги сабаблари
асослантирилган бўлиши лозимлиги; 5-бандида, судларнинг эътибори,
ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат
қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган
маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилиши, судлар ҳукм
ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида
текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга
асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари кераклиги;
7-бандида, ЖПКнинг 462-моддасига мувофиқ, суд айблов ёки оқлов ҳукми
чиқариши мумкинлиги, ЖПКнинг 23-моддасида назарда тутилган
айбсизлик презумпцияси принципи ҳукм турини аниқловчи мезон
сифатида эътироф этилганлиги; 16-бандида, ЖПКнинг 463-моддасига
кўра, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва
фақат маҳкумнинг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси
давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши; 24-бандида, суд
маҳкумни баҳоловчи категорияларга тегишли белгиларга қараб айбдор деб
топишда, ушбу белгининг жиноий қилмишда мавжудлигини тасдиқловчи
ҳолатларни келтириши шартлиги тўғрисида амалий тушунтиришлар
берилган.
10
23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
17-сонли қарорининг 3-бандида фирибгарлик ўзганинг мулкини ёки
мулкка бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли
билан қонунга хилоф равишда ва текин қўлга киритишда ифодаланиб,
бунинг таъсирида мулкдор (унинг вакили), мулкнинг бошқа эгаси ёки
ваколатли орган мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга беради,
ёинки ушбу мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ бошқа шахс томонидан олиб
қўйилишига имконият бериши;
-10-бандида қонун талабларига мувофиқ тузилган битимлар,
шартномаларга асосланган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб
чиқадиган мажбуриятларни бажармаслик ҳам, бундай ҳолда ўзгалар
мулкини эгаллашда ҳуқуққа хилофлилик белгиси бўлмаганлиги туфайли
фирибгарлик деб баҳоланиши мумкин эмас, чунки мулк битим, шартнома
бўйича бир тарафдан иккинчи тарафга, жумладан тарафлар учун ўзаро
моддий манфаатни назарда тутувчи муайян шартлар билан берилиши,
агар битим, шартнома шартлари бажарилмаса, қонунга кўра
(ФК 2, 9, 24-боблари, ФПК II бўлимининг 2-кичик бўлими, ИПК 18-боби)
бузилган ҳуқуқ фақат фуқаролик ёки иқтисодий иш юритуви тартибида
тикланиши мумкин бўлиб, уларда мажбуриятлар ижросини таъминлаш
учун етарли ҳуқуқий воситалар мавжуд, шу муносабат билан, қонун
талабларига мувофиқ тузилган фуқаролик-ҳуқуқий битим, шартнома
бўйича жиноят белгилари мавжуд бўлмаган барча ҳолларда, низо
фуқаролик, иқтисодий ишлар бўйича суд томонидан кўриб чиқилиши
лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Суд мажлисида жабрланувчи тариқасида сўроқ қилинган
Т.Берегова ўз кўрсатмаларида, З.Назарова унинг банкда валюта омонати
борлигини билганини, З.Назарова агар у унга бир йил муддатга
10.000 АҚШ доллари берса, ҳар сафар келганда эҳтиёжга қараб у буюртма
қилган нарсаларни олиб келишини, бу у учун банкда пул ётганидан кўра
фойдали бўлишини айтиб, уни ишонтирганини, келишув бўйича
у 10.000 АҚШ долларини ҳар ой 5 фоиз қилиб беришга олганини,
З.Назарова унга банкда турса ҳам 5 фоиз бўлишини, унга берса ҳам 5 фоиз
беришини айтганлигини билдириб ўтди.
Суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган З.Назарова
ўз кўрсатмаларида, Т.Берегова тилла олиб келиб сотиб юрганини билиб,
қанча фойда қилишига қизиққанини, орадан 5-6 ой ўтгандан кейин унга уй
сотгани ҳақида айтиб, пулларини банкка топширганини, 1,5-2 фоиз
олаётганини гапириб, ундан суриштириб 10.000 АҚШ доллари учун қанча
фоиз беришига қизиққанини, у зарурат бўлса давлат банкидан ҳам
5 фоизга пул олиб туришини, агар рози бўлса 5 фоиз олган пули устига
беришини айтганини, унга “10.000 АҚШ доллари тирикчилик мақсадида
топширсанг, ойига ушбу пул учун 5 фоиз ҳисобида, яъни 500 АҚШ
доллари товарларимни сотилишига қараб бераман” деганини, орадан
тахминан бир ойга яқинроқ вақт ўтиб, у Т.Береговани берган таклифи
11
эсига тушиб унга қўнғироқ қилганини, унга йўлга кетишини, берган
товарлари пуллари ҳаммаси ҳақиқатда йиғилмаганини, иши учун қарзга
пул бериш имконияти бор ёки йўқлигини сўраганини, у унга қанча пул
керак деб сўраганини, унга ҳозирча 10.000 АҚШ доллари бериб турса
етишини айтганини, у ўзаро суҳбатларидан сўнг уйига таклиф қилиб,
юзма-юз гаплашиб келишиб олишишни айтганини, 2016 йил 16 февраль
куни Т.Береговани уйига борганини, у пул бермасидан олдин канча вақтга
пул кераклигини сўраганини, у унга ҳеч бўлмаса бир йилга деб жавоб
берганини, ундан сўнг гўёки 10.000 АҚШ доллари пул олганлиги ҳақида
сўзи билан оғзидан чиққан гапи бўйича тилхатда ёздириб, унда, “расписка”
деб, “Я, Назарова Зироат Гафуровна 1960 г. 4 декабря беру под бизнес
10.000 тыс. (десять тысяч долларов США) у Береговой Татьяны Павловны
сроком на один год. В случае необходимости верну деньги по первому
требованию” сана имзо Ф.И.Ш. ёзиб, пастки қатордан деньги взяла без
залога под честное слова қайта имзо қўйиб сана ёздириб олганини, аслида
ушбу пул олди-берди муносабатлари қарз бўлиб, ундан унга 5 фоиз
ҳисобида берилиши учун тилхат расмийлаштиришганлигини билдириб
ўтди.
Жиноят иши ҳужжатлари ва суд мажлисида аниқланган
ҳолатлардан судланувчи З.Назарова Т.Береговадан 10.000 АҚШ доллари
пул маблағларини фоиз ҳисобига қарзга олганлиги, Т.Берегова пулларни ўз
хоҳиши билан берганлиги кўринади.
Бундай ҳолда, суд Олий суд Пленумининг юқоридаги
тушунтиришларига риоя қилиб, Т.Берегованинг бузилган ҳуқуқи
фуқаролик иш юритуви тартибида тикланиши мумкин деган тўхтамга
келиб, айбловнинг Т.Берегованинг ишончига кириб, алдаб, 10.000 АҚШ
доллари пул маблағларини олганлик ҳолати бўйича жиноий ҳодиса юз
бермаганлиги сабабли судланувчи З.Назаровани Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбсиз деб топиб,
реабилитация этишни ҳамда жиноят ишини шу қисмини ЖПКнинг
83-моддаси 1-бандига асосан тугатишни лозим топади.
Бундан ташқари, суд, судланувчи З.Назарованинг жиноий
ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки
тергов органи томонидан унга нисбатан айбловнинг 2-эпизоди бўйича,
яъни Т.Берегованинг 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини
фирибгарлик йўли билан эгаллаганлик ҳолати бўйича унга Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан асоссиз айб
эълон қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасида “иш бўйича
исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар
томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, ишда юзага
келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки маҳкумни
ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини
ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва
ҳисобга олиниши лозим” деб кўрсатилган.
12
барча ҳолатларини синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона
текшириши ҳамда ҳақиқатни аниқлаш учун ушбу Кодексда назарда
тутилган барча чораларни кўриши лозимлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарори 2-бандида, одил судловни
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, тарафларнинг
ўзаро тортишуви, далилларнинг бевосита ва оғзаки усулда текширилиши
асосида олиб борилиши ва иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлаш
тўғрисидаги жиноят процессининг муҳим принципларига амал қилишлари
лозимлиги, ушбу принциплардан ҳар қандай асосларга кўра чекланиш,
ҳукмни қонуний эмас деб топишга асос бўлиши; 4-бандида, иш бўйича
ҳукм иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстлар
тўлдирилгандан кейингина чиқарилиши мумкинлиги, маҳкумнинг
айбдорлиги (айбсизлиги) тўғрисидаги суднинг хулосаларига зид бўлган
далиллар ҳукмда нафақат кўрсатилиши балки, суд томонидан нима учун
улар ишончсиз деб топилганлиги ва рад этилганлиги сабаблари
асослантирилган бўлиши лозимлиги; 5-бандида, судларнинг эътибори,
ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат
қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган
маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилиши, судлар ҳукм
ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида
текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга
асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари кераклиги;
7-бандида, ЖПКнинг 462-моддасига мувофиқ, суд айблов ёки оқлов ҳукми
чиқариши мумкинлиги, ЖПКнинг 23-моддасида назарда тутилган
айбсизлик презумпцияси принципи ҳукм турини аниқловчи мезон
сифатида эътироф этилганлиги; 16-бандида, ЖПКнинг 463-моддасига
кўра, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва
фақат маҳкумнинг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси
давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши; 24-бандида, суд
маҳкумни баҳоловчи категорияларга тегишли белгиларга қараб айбдор деб
топишда, ушбу белгининг жиноий қилмишда мавжудлигини тасдиқловчи
ҳолатларни келтириши шартлиги тўғрисида амалий тушунтиришлар
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
17-сонли қарорининг 3-бандида фирибгарлик ўзганинг мулкини ёки
мулкка бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли
билан қонунга хилоф равишда ва текин қўлга киритишда ифодаланиб,
бунинг таъсирида мулкдор (унинг вакили), мулкнинг бошқа эгаси ёки
ваколатли орган мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга беради,
ёинки ушбу мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ бошқа шахс томонидан олиб
қўйилишига имконият бериши;
13
шартномаларга асосланган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб
чиқадиган мажбуриятларни бажармаслик ҳам, бундай ҳолда ўзгалар
мулкини эгаллашда ҳуқуққа хилофлилик белгиси бўлмаганлиги туфайли
фирибгарлик деб баҳоланиши мумкин эмас, чунки мулк битим, шартнома
бўйича бир тарафдан иккинчи тарафга, жумладан тарафлар учун ўзаро
моддий манфаатни назарда тутувчи муайян шартлар билан берилиши,
агар битим, шартнома шартлари бажарилмаса, қонунга кўра
(ФК 2, 9, 24-боблари, ФПК II бўлимининг 2-кичик бўлими, ИПК 18-боби)
бузилган ҳуқуқ фақат фуқаролик ёки иқтисодий иш юритуви тартибида
тикланиши мумкин бўлиб, уларда мажбуриятлар ижросини таъминлаш
учун етарли ҳуқуқий воситалар мавжуд, шу муносабат билан, қонун
талабларига мувофиқ тузилган фуқаролик-ҳуқуқий битим, шартнома
бўйича жиноят белгилари мавжуд бўлмаган барча ҳолларда, низо
фуқаролик, иқтисодий ишлар бўйича суд томонидан кўриб чиқилиши
лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Суд мажлисида жабрланувчи тариқасида сўроқ қилинган
Т.Берегова ўз кўрсатмаларида, 2016 йил 27 апрель куни З.Назарова
Туркиядан унга қўнғироқ қилиб, арзон олтин топганини ва яна 5.000 АҚШ
долларини жўнатишини сўраганини, бир ой ичида қайтаришини ваъда
қилганини, у аввал бергиси келмаганини, аммо у уни кўндирганини ва
банк орқали 5.000 АҚШ долларини жўнатганини, у яна СМС орқали пулни
олганини хабар қилганини, 2016 йил 17 июль куни у З.Назаровадан
пулларини қайтаришни талаб қилганини, у пул борлигини, лекин уларнинг
барчаси товар кўринишида эканини, уни ҳавотир олмаслигини, пуллари
гўёки банкдагидек ҳимояда эканини айтганини, у ундан тилхат ёзишни
талаб қилганини, З.Назарова 5.000 АҚШ долларини ундан олганини ва
бир-икки ой ичида қайтариши ҳақида тилхат ёзиб берганини, бироқ пулни
қайтармаганлигини билдириб ўтди.
Суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган З.Назарова
ўз кўрсатмаларида, Т.Береговага қўнғироқ қилиб, товар тўплаганини,
5.000 АҚШ доллари етмаётганини айтиб, иложи борми деб сўраганини,
у пуллари эвазига ойма-ой икки ой ҳисобига 500 АҚШ долларидан
1.000 АҚШ долларини фоиз ва фойдаси учун олганлиги сабабли, яна унга
5.000 АҚШ долларини юборганини, у шу билан товарларини ҳисоб-китоб
қилиб бир ҳафтада Тошкентга қайтиб келганлигини билдириб ўтди.
Жиноят иши ҳужжатлари ва суд мажлисида аниқланган
ҳолатлардан судланувчи З.Назарова Т.Береговадан 5.000 АҚШ доллари
пул маблағларини қарзга олганлиги, Т.Берегова пулларни ўз хоҳиши билан
берганлиги кўринади.
Бундай ҳолда, суд Олий суд Пленумининг юқоридаги
тушунтиришларига риоя қилиб, Т.Берегованинг бузилган ҳуқуқи
фуқаролик иш юритуви тартибида тикланиши мумкин деган тўхтамга
келиб, айбловнинг Т.Берегованинг ишончига кириб, алдаб, 5.000 АҚШ
доллари пул маблағларини олганлик ҳолати бўйича жиноий ҳодиса юз
14
бермаганлиги сабабли судланувчи З.Назаровани Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбсиз деб топиб,
реабилитация этишни ҳамда жиноят ишини шу қисмини ЖПКнинг
83-моддаси 1-бандига асосан тугатишни лозим топади.
Шу билан бирга, суд жиноят иши юзасидан жабрланувчи
Т.Береговага нисбатан етказилган моддий зарар миқдорига аниқлик
киритиб, юқоридаги Пленум қарорининг амалий тушунтиришларига риоя
қилиб, Т.Берегова томонидан З.Назаровага 1.600 АҚШ доллари ҳамда
1.150 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари қарз сифатида
берилганлигини инобатга олиб, айбловнинг 3-эпизоди бўйича айбловдан
кўрсатилган моддий зарардан чегириб, З.Назарова томонидан алдаш ва
ишончни суиистеъмол қилган ҳолда Т.Береговадан 150 АҚШ доллари
миқдордаги пуллар, умумий нархи 250 АҚШ доллари бўлган 5 дона аёллар
костюмини сотиб, пулини бериш, ҳамда Т.Берегова томонидан жами 26,24
грамм бўлган тилла тақинчоқларни З.Назаровага берганини ҳам ушбу
тилла тақинчоқларни ҳар бир граммини 40 АҚШ долларини
ҳисобланганлигини инобатга олиб, ушбу тилла тақинчоқларни умумий
суммасини 1.049,6 АҚIII доллари деб ҳисоблашни, Т.Береговага жами
1.449,6 АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказилган деб эътироф
этишни лозим топади.
Бундан ташқари, суд З.Назарова юқорида кўрсатилган айбловнинг
иккита ҳолати бўйича реабилитация этилаётганини ҳамда унинг
ҳаракатларида фирибгарлик жиноятини такроран содир этиш аломати
мавжуд эмаслигини инобатга олиб, айбловнинг 13.763.488 сўмга тенг
бўлган 1.449,6 АҚШ доллари бўлган пул маблағлари ва нарсаларни қўлга
киритиш
ҳолати
бўйича
судланувчи
З.Назарованинг
жиноий
ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми
“б” бандидан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми, фирибгарлик, яъни алдаш ва
ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулки ва маблағларини
талон-торож қилиш қилиш аломатига қайта квалификация қилишни лозим
топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
28-моддаси
1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби
қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан
исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан
аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя
қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида,
судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини,
келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг
жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга
олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун
15
жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида
“Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда
қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги
тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши
- ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти
ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек,
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
кераклиги” тўғрисида амалий тушунтиришлар берилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жазо ва бошқа
ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон
қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган
шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг
олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши
ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги кўрсатиб
ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир
этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа
ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг
оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига
мувофиқ бўлиши кераклиги назарда тутилган.
Суд, судланувчи З.Назаровага нисбатан жазо тури ва муддатини
белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига
риоя қилиб, юқоридаги кўрсатилган Пленум қарорларидаги амалий
тушунтиришлардан келиб чиқиб, унинг айбига иқрорлигини, оилавий
шароитини, нафақахўрлигини, 2-гуруҳ ногирони ва аёл киши эканини,
етказилган моддий зарар қопланганини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар
деб баҳолаб, ЖКнинг 56-моддаси талабларига риоя қилиб, мазкур
жиноятни ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир этганини
оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, З.Назаровага Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми санкциясида назарда тутилган
жарима жазоси тайинлашни ҳамда жаримани жиноят содир этилган вақтда
ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдори (223.000 сўм)дан ҳисоблашни
лозим топади.
Шу билан бир қаторда суд, жиноят оқибатида етказилган моддий
зарарни ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд мажлисида судланувчи
З.Назарованинг жиноий ҳаракатлари оқибатида жабрланувчи Т.Береговага
жами 1.449,6 АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказилганлиги
аниқланганлиги боис, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2016 йил 27 декабрдаги “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи
қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
26-сонли қарорининг 10-бандидаги амалий тушунтиришлардан келиб
чиқиб, АҚШ долларини ҳукм чиқариладиган кундаги сўмга нисбатан
қийматда (1.449,6 АҚШ доллари х 12.160.99 сўм) 17.628.571 сўмни
ундириб, мазкур пул маблағларини Назаров Зилола Одилжон қизи
16
томонидан Тошкент шаҳар ИИББ МТБга 27157-сонли квитанция асосида
топширилган 246.606.612 сўм ҳисобидан қоплашни лозим топади.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ИИББ МТБга 27157-сонли
квитанция
асосида
топширилган
246.606.612
сўмдан
қолган
228.978.041 сўм пул маблағларини судланувчи З.Назаровага қайтаришни
лозим топади.
Шу билан бирга суд, ашёвий далиллар тақдирини муҳокама қилиб,
ашёвий далил деб эътироф этилган З.Назарова томонидан ёзилган тилхат
нусхаси, квитанцияларни ҳамда суд мажлисида З.Назарова томонидан
тақдим қилинган ҳужжатлар нусхасини ва бир дона дискни жиноят иши
ҳужжатларида сақлашни лозим топади.
Бундан ташқари, суд жабрланувчи Т.Береговага унга етказилган
моддий зарарни ундириш масаласида судланувчи З.Назарованинг яшаш
жойи бўйича фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси ҳамда
ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-474-моддаларига амал қилиб, суд
ҲУКМ
Қ И Л А Д И:
Назарова
Зироат
Гафуровна
(NAZAROVA
ZIROAT
GAFUROVNA) айбловнинг Т.Береговани 10.000 АҚШ доллари пул
маблағларини олганлик ҳолати бўйича жиноий ҳодиса юз бермаганлиги
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан
айбсиз деб топилиб, реабилитация этилсин ҳамда жиноят ишини шу
қисмини ЖПКнинг 83-моддаси 1-бандига асосан тугатилсин.
Назарова
Зироат
Гафуровна
(NAZAROVA
ZIROAT
GAFUROVNA) айбловнинг Т.Береговани 5.000 АҚШ доллари пул
маблағларини олганлик ҳолати бўйича жиноий ҳодиса юз бермаганлиги
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан
айбсиз деб топилиб, реабилитация этилсин ҳамда жиноят ишини шу
қисмини ЖПКнинг 83-моддаси 1-бандига асосан тугатилсин.
Назарова
Зироат
Гафуровна
(NAZAROVA
ZIROAT
GAFUROVNA) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб
топилсин.
Назарова Зироат Гафуровнага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари,
11.150.000 (ўн бир миллион бир юз эллик минг) сўм миқдорида жарима
жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида
З.Назаровани 2025 йил 13 августдан 2025 йил 16 августга қадар 3 кун
вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланган ҳар бир куни базавий ҳисоблаш
миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштирилиб, тайинланган жазодан
базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари чегирилиб,
17
З.Назаровага базавий ҳисоблаш миқдорининг 48,5 (қирқ саккиз ярим)
баравари, 10.815.500 (ўн миллион саккиз юз ўн беш минг беш юз) сўм
миқдорида жарима жазоси қолдирилсин. Жарима давлат фойдасига
ундирилсин.
З.Назаровага нисбатан қўлланилган “гаров” тарзидаги эҳтиёт
чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилиниб, гаров тариқасида
Тошкент шаҳар ИИББ МТБга 27171-сонли квитанция асосида
топширилган 8.500.000 (саккиз миллион беш юз минг) сўм пул маблағлари
гаров қўювчи Назарова Зилолахон Одилжон қизига қайтариб берилсин.
Тошкент шаҳар ИИББ МТБга 27157-сонли квитанция асосида
топширилган 246.606.612 (икки юз қирқ олти миллион олти юз олти минг
олти юз ўн икки) сўмдан 17.628.571 (ўн етти миллион олти юз йигирма
саккиз минг беш юз етмиш бир) сўми етказилган моддий зарани қоплаш
ҳисобига қаратилиб, ҳукм қонуний кучга киргач жабрланувчи Берегова
Татьяна Павловна фойдасига ўтказилсин.
Тошкент шаҳар ИИББ МТБга 27157-сонли квитанция асосида
топширилган 246.606.612 (икки юз қирқ олти миллион олти юз олти минг
олти юз ўн икки) сўмдан қолган 228.978.041 (икки юз йигирма саккиз
миллион тўққиз юз етмиш саккиз минг қирқ бир) сўм пул маблағлари ҳукм
қонуний кучга киргач судланувчи Назарова Зироат Гафуровнага
қайтарилсин.
Ашёвий далил деб эътироф этилган З.Назарова томонидан ёзилган
тилхат нусхаси, квитанциялар ҳамда суд мажлисида З.Назарова томонидан
тақдим қилинган ҳужжатлар нусхаси ва бир дона диск жиноят иши
ҳужжатларида сақлансин.
Жабрланувчи Т.Береговага унга қолган етказилган моддий зарарни
ундириш масаласида судланувчи З.Назарованинг яшаш жойи бўйича
фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан
ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм нусхасини олган кундан
эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди
жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят
бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонун кучга киргандан сўнг
кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича кассация
инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши
мумкин.
Раислик қилувчи:
Аслига тўғри:
(имзо)
18
А.Жалилов