← Назад
Решение #36834 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 408 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 414 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 416 | — | law | |
| амда бу ЖПК | 416 | — | law | |
| исми ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Иш рақами № 1-1005-2501/125
Маърузачи судья Ф.Халилов
Биринчи инстанция судида раислик
қилган судья: А.Жалилов
АЖРИМИ
2025 йил октябрь ойининг 16 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанцияси, ўз
биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья: Ф.Халилов,
ҳайъат судьялари: Т.Касимов ва А.Абдулхаевдан иборат
таркибда, А.Бахромовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар
прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев, судланган М.Рафиков ва
унинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокат С.Юлчиева, фуқаровий
даъвогар А.Резяпова, “Koc Construktion mekanik Elektrik” МЧЖ
шаклидаги хорижий корхонасининг вакиллари адвокат З.Комилова ва
З.Таиров, таржимон Ж.Қосимовнинг иштирокида, М.Рафиковга оид
жиноят иши бўйича ҳукмга нисбатан Тошкент шаҳар прокурори
ўринбосари томонидан билдирилган протест асосида кассация
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил
12 майдаги ҳукмига кўра:
1997 йил 28 июнда Фарғона вилоятида
туғилган,
ўзбек,
Ўзбекистон
фуқароси,
маълумоти олий, оилали, бир нафар фарзанди
бор,
жиноятга
алоқадор
даврда
“Koc
Construktion Mekanik Elektrik” МЧЖ шаклидаги
хорижий корхонада маъмур (администратор)
вазифасида ишлаган, вақтинча ишсиз, муқаддам
судланмаган, Фарғона вилояти, Олтиариқ
тумани, “Янгиараб” ҚФЙ, Ўрикзор кўчаси,
рақамсиз уйда доимий рўйхатда туриб, Тошкент
шаҳар, Миробод тумани, Савр кўчаси, 13-уйда
яшовчи, иши бўйича “шахсий кафиллик” эҳтиёт
чораси қўлланилган Рафиков Муроджон
Муминжон ўғли (Rafikov Murodjon Muminjon
o‘g‘li)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди
билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг
100 баравари миқдорида 34.000.000 сўм, ЖКнинг 62-моддаси
тартибида базавий ҳисоблаш миқдорининг 93,5 баравари миқдорида
31.790.000 сўм жарима жазосига судланган.
Иш бўйича 2025 йил 30 январдаги 008-сонли мемориал ордер
асосида Тошкент шаҳар прокуратурасининг депозит ҳисоб-рақамига
топширилган жами 685.000.000 сўм пул маблағларининг
207.450.647 сўми “Koc Construktion Mekanik Elektrik” МЧЖ
шаклидаги хорижий корхонаси фойдаси, 477.549.353 сўми
Н.Мансуровага қайтариш;
2025 йил 29 январдаги тўлов квитанцияси асосида Тошкент
шаҳар прокуратурасининг депозит ҳисоб-рақамига топширилган
15.000.000 сўм пул маблағлари Н.Мансуровага қайтариш;
2024 йил 23 декабрдаги тўлов квитанцияси асосида Тошкент
шаҳар прокуратурасининг депозит ҳисоб-рақамига топширилган
50.000.000 сўм пул маблағлари М.Усмоновга қайтариш;
терговчининг 2025 йил 28 январдаги мол-мулкни хатлаш
ҳақидаги қарорини бекор қилиш ва ушбу қарор асосида хатланган
ҳамда “Abbos Avto Parking” МЧЖга тегишли бўлган вақтинча сақлаш
жарима майдончасида 000236-сонли
далолатномага асосан
сақланаётган давлат рақами 40 Q 097 JB бўлган “BYD SONG
CHAMPION” русумли автомашина М.Рафиковага қайтариш
белгиланган.
Суднинг ҳукмига
кўра, М.Рафиков ўзганинг жуда кўп
миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш
мақсадида, 2023 йил 4 июлдан 2024 йил 5 майга қадар “Koc
Construktion Mekanik Elektrik” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасида
маъмур (администратор) вазифасида ишлаб келиб, лавозим
мажбуриятидан келиб чиқиб, моддий жавобгар шахс бўлгани ҳолда ўз
хизмат мавқеидан фойдаланиб, “Koc Construktion Mekanik Elektrik”
МЧЖ шаклидаги хорижий корхона томонидан Республика
ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт
маркази биносининг қурилиш объектида фуқаролик ҳуқуқий тусдаги
хизмат кўрсатиш шартномаси асосида ишлаб, шартнома муддати
тугаган ёки умуман ишламаган 11 нафар шахсларнинг ушбу объектда
ишлаётганлиги тўғрисида пуантаж (иш ҳақи табели)ларини
расмийлаштириб, уларни корхона бухгалтериясига тақдим қилиб,
ушбу фуқароларнинг номига 2023 йил декабрь ойидан 2024 йил май
ойига қадар ХАТБ “Orient Finans Bank” Бош офисидан очилган
пластик карталари ҳисобига ҳамда нақд пул шаклида жами
207.450.647 сўм миқдорида иш ҳақи ўтказилишини таъминлаб, ушбу
пул маблағларини ўзи олиб, жамиятнинг жуда кўп миқдордаги
пулларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Кассация протестида, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман
судининг М.Рафиковга оид ҳукмини бекор қилиш, жиноят иши
юзасидан тўлиқ суд терговини ўтказиш, суд тергови давомида бошқа
шахсларни жавобгарликка тортиш ёки М.Рафиковга аввал эълон
қилинмаган янги айблов эълон қилиш зарурати бўлганда жиноят
ишини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 416-417-моддаларига
асосан қўшимча процессуал ҳаракатларни ўтказиш юзасидан хусусий
ажрим чиқариш, зарурат бўлганда жиноят иши доирасида корхона
фаолияти юзасидан тафтиш тайинлаш, суд тергови якунларига кўра,
М.Рафиковнинг жиноий қилмишидан келиб чиқиб, янги айблов ҳукми
чиқариш сўралган.
Кассация инстанцияси суди, иш бўйича судья Ф.Халиловнинг
маърузасини, прокурор У.Файзиевнинг келтирилган протестни
қаноатлантириш, тўлиқ суд терговини ўтказиш, суд ҳукмини бекор
қилиш ва тергов ҳаракатларини олиб бориш учун ЖПКнинг 416-417моддалари тартибида айбловни тасдиқланган прокурорга юбориш
ҳақида, судланган М.Рафиков ва унинг манфаатларини ҳимоя қилган
адвокат С.Юлчиеванинг протестни рад қилиш, ҳукмни ўзгаришсиз
қолдириш ҳақида, фуқаровий даъвогар “Koc Construktion mekanik
Elektrik” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси вакиллари адвокат
З.Комилова ва З.Таировларнинг протестни қаноатлантириш, суд
ҳукмини бекор қилиш, етказилган зарарни тўлиқ ундириб бериш
ҳақида билдирган фикрларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини
атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд терговини тўлиқ
ўтказган ҳолда суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш орқали протестни
шу қисмини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Суд, иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ
жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб
чиқиб, асосли хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатларига
мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган
далиллар билан асослантирилган.
Судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг жиноят иши
юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида
қайд этилган судланувчи, фуқаровий даъвогар ва гувоҳларнинг
кўрсатувларига баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни
ҳамда тергов материалларини синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама
ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи М.Рафиковнинг мазкур
жиноятни содир этганликдаги айби қуйидаги рад этиб бўлмайдиган
далиллар билан, яъни жиноят иши ҳужжатларидаги “Koc Construction
Mekanik Elektrik” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси директори
Субутай Гузелнинг аризалари ва уларга илова қилинган ҳужжатлар
нусхаси, тилхат, “Koc Construction Mekanik Elektrik” МЧЖ шаклидаги
хорижий корхонасига тегишли ҳужжатлар нусхаси, Ibac аудиторлик
ташкилотининг 2024 йил 29 октябрдаги 139-R-1 сонли аудиторлик
таҳлили ҳисоботи, М.Рафиковнинг аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатлар нусхаси, стенограмма кўринишидаги аудиоёзувларни
кўздан кечириш ва эшитиб кўриш ҳақидаги баённома, юзлаштириш
баённомалари, СМС ёзишмалари ва унга илова қилинган ҳужжатлар
нусхаси, тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишидаги бошқа
объектив далиллар билан исботланган деб ҳисоблайди.
Суд томонидан М.Рафиковнинг ўзига ишониб топширилган
ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан
талон-торож қилишда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон
Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан тўғри
квалификация қилинган.
Биринчи инстанция суди, судланувчи М.Рафиковга нисбатан
эълон қилинган айбловни муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи
томонидан унга нисбатан “жами 36 нафар шахслар учун ажратилган
жами 1.082.065.744,76 сўм миқдоридаги иш ҳақи пулларини”
ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлик ҳолати юзасидан
нотўғри айб эълон қилинган деб ҳисоблаб, суд мажлисида
судланувчи, фуқаровий даъвогар, гувоҳларни сўроқ қилиб, иш
ҳужжатларида аниқланган ҳолатлар, далилларга баҳо бериб, иш
ҳужжатларига илова қилинган видео ва тилхатни Ўзбекистон
Республикаси
ЖПК
ва
Олий
суд
Пленуми
қарорлари
тушунтиришлари асосида текшириб чиқиб, тўғри хулосага келган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 408-моддасида,
суд ишнинг барча ҳолатларини синчковлик билан, ҳар томонлама,
тўла ва холисона текшириши ҳамда ҳақиқатни аниқлаш учун ушбу
Кодексда назарда тутилган барча чораларни кўриши лозимлиги
кўрсатилгани.
Биринчи ва апелляция инстанцияси судида сўроқ қилинган гувоҳ
Б.Примкулов, “INTERNATIONAL BUSINESS AUDIT CONSULTING”
МЧЖ шаклидаги аудиторлик ташкилоти аудитори лавозимида
ишлаши, “Koc Construction Mekanik Elektrik” МЧЖ томонидан
аудиторлик текшириш бўйича шартнома тузилиб, аудиторлик
текширувлари ўтказилгани, текшириш “Koc Construction Mekanik
Elektrik” МЧЖ томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар асосида
ўтказилгани, натижада “Koc Construction Mekanik Elektrik” МЧЖ
хорижий корхонасининг “Онкология” объектида 2023 йил 1 июлдан
2024 йил 31 майгача бўлган даврда ишчиларга иш ҳақлари
ҳисобланиши бўйича молиявий таҳлилларни ўрганиш натижаларига
кўра, жамият раҳбарияти ва бухгалтерия ходимларига ишончли
бўлмаган маълумотлар тақдим этилгани, администратор ўз
вазифаларини бажариш жараёнида ваколатларидан тўлиқ тарзда
мақсадга мувофиқ фойдаланмаганлиги оқибатида жамиятга асоссиз
харажатлар келиб чиққани ва натижада жамиятнинг молиявий
манфаатларига салбий таъсир етказилган бўлиши эҳтимоли
мавжудлиги ҳақида хулоса қилгани, у томондан ҳисобланган зарар
миқдори тахминий эканлиги, чунки унга тўлиқ бухгалтерия
ҳужжатлари ҳамда ишга келмаган ходимларнинг тушунтиришлари,
улар билан боғлиқ ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмагани, у
фақатгина пуантаж (ишга келиш-кетиш қоғозлари) ва имзоланмаган
табеллар асосида зарар миқдорини ҳисоблаб чиқаргани маълум
қилган.
Хусусан, суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ҳамда жиноят иши
ҳужжатларига кўра, айблов асосини ташкил қилувчи аудиторлик
текшируви 2023 йил 1 июлдан 2024 йил 31 майга қадар бўлган даврда
ишчиларга иш ҳақи ҳисобланиши бўйича молиявий таҳлиллар амалга
оширилиши юзасидан ўтказилиб, 97 нафар ишчи ходим бўйича
хулоса қилинган бўлса-да, бироқ дастлабки тергов органининг
айбловни тўлдириш қарори ва айблов хулосасида иш ҳақидан
ўзлаштириш амалга оширилган давр 2023 йил декабрь ойидан
2024 йил май ойига қадар бўлган даврни ва 36 нафар шахсни ташкил
этиши кўрсатиб ўтилган.
Бундай ноаниқлик ва қарама-қаршиликлар, тергов органи
томонидан қилинган хулоса тахминларга асосланганлигидан далолат
беради ва тергов органининг юқоридаги хулосаси бирон-бир ишончли
ва объектив далил билан исботланмаган ҳамда жиноят ишида бундай
далиллар мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 414-моддасида, судда
жиноят ишини муҳокама қилиш фақат айбланувчиларга нисбатан ва
эълон қилинган айблов бўйича олиб борилиши;
23-моддаси иккинчи ва учинчи хатбошисида, гумон қилинувчи,
айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши
шарт эмаслиги ҳамда айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти
уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи,
айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги;
951-моддасида, агар фактик маълумотлар қонунга хилоф усуллар
орқали ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан
кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки бу ҳуқуқларни
чеклаш йўли билан ёхуд ушбу Кодекс талаблари бузилган ҳолда
олинган бўлса, шу жумладан номаълум манбадан ёхуд жиноят ишини
юритиш жараёнида аниқлаш мумкин бўлмаган манбадан олинган
бўлса, улар далил сифатида мақбул эмас деб топилиши белгиланган.
Биринчи инстанция суди томонидан тергов органи томонидан
ашёвий далил деб эътироф этилган, яъни М.Рафиковни тилхат ёзиш
жараёни акс эттирилган дискни, қонунга хилоф усуллар орқали,
жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган
ҳуқуқларидан маҳрум қилиш, бу ҳуқуқларни чеклаш йўли билан, шу
жумладан номаълум манбадан ва жиноят ишини юритиш жараёнида
аниқлаш мумкин бўлмаган манбадан олинган деб топиб, мазкур
дискни номақбул далил деб эътироф этиб, суд мажлисида аниқланган
ҳолатлардан ҳамда айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни
бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, судланувчининг
фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги ҳақидаги қонун талабидан келиб
чиқиб, М.Рафиков “жами 11 нафар шахслар учун ажратилган жами
207.450.647 сўм миқдоридаги иш ҳақи пулларини” ўзлаштириш йўли
билан талон-торож қилган деб эътироф этишни лозим топиб, тўғри
хулосага келган.
Судлов
ҳайъати,
протест
жиноят
ишини
ЖПКнинг
416-417-моддалари тартибида суд ҳукмини бекор қилиш ва тергов
ҳаракатларини ўтказиш учун юбориш тўғрисидаги важларини
муҳокама
қилар
экан,
уни
қуйидаги
асосларга
кўра,
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 416-моддасида, агар суд
тергови вақтида судланувчининг унга илгари айблов қўйилмаган
жиноятни содир этганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, суд
янги айблов бўйича жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани
ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда
прокурорга хабар қилиши;
илтимосномада айбловни тўлдириш билан боғлиқ процессуал
ҳаракатларнинг ўтказилиши зарурати асослантирилган бўлиши
кераклиги;
417-моддасида, жиноий жавобгарликка тортилмаган шахс
томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар
аниқланганда суднинг ҳаракатлари;
агар суд тергови вақтида жавобгарликка тортилмаган шахс
томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар
аниқланса, суд жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал
қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда
прокурорга хабар қилиши белгиланган.
Шунингдек, айнан судда муҳокама қилаётган айбловни
оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд бўлмаса ва судланувчи томонидан
содир этилган бошқа жиноят аниқланган ҳолларда ҳам судланувчига
алоҳида жиноят иши қўзғатилиши мумкин ҳамда бу ЖПКнинг
416-моддаси тартибида ажрим чиқаришни талаб этмайди.
Бундан
ташқари,
Яккасарой
туман
прокуратураси
терговчисининг 2025 йил 20 февралдаги қарори билан Субутай Гўзал,
Жахонгир Кунжу, Сагатходжаева Севара М.Рафиков томонидан содир
қилинган жиноятга алоқаси йўқлиги сабабли уларга оид қисми ЖПК
83-моддасининг 2-бандига асосан тугатилган.
Яъни, тергов органига қўшимча суриштирув ҳаракатлари
ўтказиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 416, 417моддалари тартибида ажрим чиқаришга асос мавжуд эмас.
Биринчи инстанция суди, судланган М.Рафиковга нисбатан жазо
тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
55-моддаси талабларига риоя қилиб, юқоридаги кўрсатилган Пленум
қарорларидаги
амалий
тушунтиришлардан
келиб
чиқиб,
М.Рафиковнинг шахси, ўз айбига қисма бўлса-да иқрорлик билдириб,
қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги, оилавий
шароити, қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги,
етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганлиги каби жазони
енгиллаштирувчи ҳолатларни деб баҳолаб, Олий суд Пленумининг
2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 37-бандида, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 57-моддасига мувофиқ, содир этилган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
ҳолатлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖК Махсус
қисмининг моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан
ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо
тайинланиши мумкинлиги, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини жиддий камайтирувчи алоҳида ҳолатлар рўйхати қонунда
кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд қабул қилган қарорини
ҳукмда асослантирган ҳолда жазони енгиллаштирувчи айрим ҳолатни
ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай ҳолат сифатида тан олиши
мумкин (масалан, моддий зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, унинг бир
гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноятни очишда фаол
иштирок этганлиги, жабрланувчининг судланувчи билан ярашганлиги
ва ҳоказо)” деб кўрсатилган амалий тушунтиришларидан келиб чиқиб,
М.Рафиковнинг ўз айбига қисман иқрорлик билдириб, қилмишидан
пушаймонлиги, оилавий ва моддий шароити, қарамоғида бир нафар
вояга етмаган фарзанди борлиги, муқаддам судланмаганлиги,
етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганлиги ва жазони
енгиллаштирувчи бошқа ҳолатларни жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар сифатида
эътироф этиб, ЖК 167-моддасининг 4-қисми талабларидан келиб
чиқиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан модда
санкциясида назарда тутилган жарима жазосининг энг кам қисмидан
ҳам камроғини тайинлаш ҳақида тўғри хулосага келган.
8
Судлов ҳайъати, М.Рафиковга нисбатан чиқарилган суд
ҳукмининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлигини тўлиқ суд
тергови ўтказган ҳолда текшириб, протестни шу қисмини қисман
қаноатлантириш орқали суд қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асослар аниқланмаганлиги сабабли ҳукмни ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5099-50910-моддаларига амал
қилиб, кассация инстанцияси суди
қ и л д и:
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил
12 майдаги Рафиков Муроджон Муминжон ўғли (Rafikov Murodjon
Muminjon o‘g‘li)га нисбатан чиқарган ҳукми ўзгаришсиз
қолдирилсин.
Келтирилган кассация протести қисман қаноатлантирилсин.
Ажримдан норози тарафлар тегишли тартибда Тошкент шаҳар
суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья:
Ҳайъат судьялари:
Ажрим нусхаси аслига тўғри:
/имзо/
/имзо/
/имзо/
Ф.Халилов
Т.Касимов
А.Абдулхаев