Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-467/17 Дата решения 16.10.2025 Инстанция Надзор Тип документа Тафтиш инстанцияси ажрими Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 414268 Claim ID 2867459 PDF Hash 16022a3ef7aee84f... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ЖКнинг 72-моддаси ЖКнинг 72 law
збекистон Республикаси ЖК 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида маърузачи судья: А.Абдулхаев Биринчи инстанцияси судида судья: А.Хашимҳонов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья: Т.Турсунов ҲУКМИ 2025 йил октябрь ойининг 16 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Халилов, ҳайъат судьялари Т.Касимов ва А.Абдулхаевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси З.Иброхимованинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори У.Файзиев, маҳкум М.Файзиевнинг ҳимоячиси – адвокат Х.Максумовнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2017 йил 29 ноябрдаги ҳукмига кўра судланган М.Файзиевнинг йилда Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилали, 2 нафар фарзанди бор, маълумоти олий, ишсиз, муқаддам ЖИБ Тошкент шаҳар судининг 18.08.2009 йилдаги ҳукми билан ЖКнинг 167моддаси 3-қисми “а,в,г” бандлари, 168-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари, 179-моддаси, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 3қисми, 209-модда 2-қисми “а,б” бандлари билан судланиб, ЖКнинг 59, 61-моддаларига асосан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, энг кам ойлик иш ҳақининг 600 баравари, яъни 16.824.000 сўм жарима жазоси ва 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, ЖКнинг 72-моддаси қўлланилиб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳисобланиб, 3 йил муддатга синов муддати тайинланган, М.Файзиевнинг рўйхатда туриб яшайди, 17.03.2016 йилда эҳтиёт чораси сифатида гаров қўлланилган, айблов хулосасини ўз вақтида олган га нисбатан чиқарилган ҳукм ва кассация инстанциясининг ажрими устидан маҳкум М.Файзиевнинг ва унинг ҳимоячиси – адвокат Х.Максумов томонидан келтирилган тафтиш шикояти асосида 1-467/17-сонли жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноятпроцессуал кодексининг 454, 456, 457, 464-466, 469-472, 52112, 52119моддалари тартибида, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати АЖРИМ 1-467/17 Қ И Л Д И: 1-467/17 Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2017 йил 29 ноябрдаги ҳукмининг М.Файзиевнинг)га оид қисми ҳамда уни ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2020 йил 18 февралдаги ажримининг М.Файзиевнинг оид қисми бекор қилинсин. М.Файзиевнинг содир этилган жиноятларга даҳли йўқлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а,в” бандлари, 168моддаси 3-қисмининг “а,в” бандлари, 177-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари, 179-моддаси, 184-моддасининг 3-қисми, 188-моддасининг 1-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 190-моддаси 2-қисмининг “а,в” бандлари, 227-моддаси 2-қисмининг “а” банди, 228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари, 228моддасининг 3-қисми, 243-моддаси билан айбсиз деб топилиб, ЖПКнинг 83моддаси 3-бандига асосан реабилитация қилиниб, оқлансин. М.Файзиевнинг ўзига етказилган мулкий зиённи қоплаш ҳамда маънавий ва бошқа зиён оқибатларини бартараф қилиш юзасидан ЖПК 304313-моддалари тартибида судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилсин. Шикоят қаноатлантирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи /имзо/ Ф.Халилов Ҳайъати судьялари: /имзо/ Т.Касимов /имзо/ А.Абдулхаев Ажрим нусҳаси аслига тўғри: