← Назад
Решение #37243 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 105 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 105 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 8 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 105 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил октябрь ойининг 15 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман суди ўз биносида, ёпиқ суд мажлисида;
Судья Б.Э.Каюмовнинг раислигида;
судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова, судланувчи
Б.Ашуров
ва
унинг
ҳимоячи
адвокат
Р.Эргашев,
жабрланувчи
Ш.Ибрагимовнинг иштирокида, судланувчи Ашуров Ботиржон Тохир ўғлига
нисбатан № 1-1005-2504/380-сонли ишни кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Ашуров Ботиржон Тохир ўғли (Ashurov Botirjon Toxir
o’g’li), 1996 йил 16 январь куни Тошкент шаҳрида
туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати
тожик, маълумоти ўрта, ишсиз, муқаддам судланмаган,
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бешёғоч МФЙ,
Фуркат берк кўчаси, 48-уйда яшовчи, муносиб хулқ
атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси
кўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил
24 сентябрь куни олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо
бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Ашуров Ботиржон Тохир ўғли, 2025 йил 14 май куни Тошкент шаҳар,
Яккасарой тумани, Қушбеги кўчасида жойлашган “ARS LONGO” МЧЖга
қарашли овқатланиш шахобчаси олдида бўла туриб, қасддан баданга тан
жароҳати етказиш мақсадида, ушбу МЧЖ раҳбари Ибрагимов Шоаббос Рашид
ўғли билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал давомида Ш.Ибрагимовнинг бурун
қисмига боши билан уриб тан жароҳати етказганлиги аниқланган.
Судга оид тиббий экспертизанинг 2025 йил 30 майдаги №3873-Х-Сул
сонли хулосасига кўра, Ш.Ибрагимовда ташқи бурун деформацияси ва нафас
олиши бузилиши билан кечган бурун суякларининг ёпиқ синиб силжиши каби
соғлиқни узоқ вақт, яъни 21 кундан ортиқ бўлган муддатга бузулишига олиб
келган, ўртача оғирликдаги тан жароҳати олган.
Суд мажлисида судланувчи Б.Ашуров айбига тўлиқ иқрорлик билдириб
қуйидагиларни, яъни у “Pepsi” фирмасида супервайзер бўлиб ишлаганлиги,
унинг хизмат вазифаларига агент ходимларни иш фаолиятини назорат қилиш ва
савдо-сотиқни ошириш киришлиги, 2025 йил тахминан май ойларида
у Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қушбеги мавзесида жойлашган
“ARS LONGO” МЧЖга бориб ушбу МЧЖ раҳбари Ш.Ибрагимов билан
учрашиб унга тегишли фаст-фуд овқатланиш шахобчаси олдида “Pepsi”
компаниясининг маҳсулотларини ўрнатиш ҳамда реклама баннерларини
1
жойлаштириш масаласида гаплашиб келишиб олганлигини, келишувга кўра
у бир дона “Pepsi” ва бир дона “Lipton” музлаткичларини ушбу МЧЖга олиб
келиб бериши лозим бўлганлигини, сўнг ушбу музлаткичларни шахобчага
кириш эшигининг ўнг ва чап томонларига бошқа музлаткичларни суриб ўрнига
жойлаштиришга келишиб олганлигини, шундан сўнг тахминан 12 май куни
келишувга кўра икки дона музлаткичларни олиб келиб Ш.Ибрагимовнинг
овқатланиш шахобчаси олдига ўрнатмоқчи бўлганида, Ш.Ибрагимовнинг отаси
“Рашид ака” чиқиб ушбу музлаткичларни эшик олдига эмас бошқа жойга
ўрнатиб беришини айтганлигини, у “Рашид ака”га ўғиллари Ш.Ибрагимов
билан келишганлигини айтганида, “Рашид ака” “мен ҳал қиламан” деб бошқа
жойга ўрнатиб беришини айтганлигини, сўнг у шериклари билан биргаликда
ушбу музлаткичларни “Рашид ака” кўрсатган жойга ўрнатиб берганлигини,
лекин музлаткичнинг ичи бўш ҳолатда бўлганлигини. эртасига яъни 13 май
куни у ушбу овқатланиш шахобчаси ёнига реклама баннерларини
ўрнатганлигини, 14 май куни у яна ушбу Ш.Ибрагимовнинг овқатланиш
шахобчасига бориб “Pepsi” бренди туширилган соябон ўрнатаётганида “Рашид
ака” ушбу соябон катта эканлигини унга бошқача турдаги яъни “кобра”
усулидаги кичикроқ соябон кераклигини айтганлигини, сўнг у ундай турдаги
соябон қолмаган эканлигини айтганида “Рашид ака” у олиб келган соябон керак
эмаслигини олиб кетишини айтганлигини, у “Рашид ака”дан соат неччигача
ишлашини сўраганида 00:00 гача ишлашини айтганлигини ва у “Рашид ака”га
соат 00:00 га қадар улар хоҳлаган соябон топиб алмаштириб беришини
айтганлигини, шундан сўнг агентлар Ш.Ибрагимовнинг буюртмасига асосан
музлаткични тўлдириш учун турли маҳсулотлар олиб келганлигини, агентлар
унга қўнғироқ қилиб Ш.Ибрагимовнинг пул маблағи музлаткични тўлдиришга
етмаётганлигини музлаткични тўлдириш учун тахминан 1.300.000 сўм пул
маблағи кераклигини айтишганлигини, шунда у агентга Ш.Ибрагимовдан пул
олмаслигини, ушбу пулларни у ёнидан беришини айтиб, бир ҳафтадан сўнг
Ш.Ибрагимовдан олишини айтганлигини, сабаби шу орада ушбу кўчага “Pepsi”
компаниясининг раҳбарлари ва меҳмонлар келиши кутилаётганлигини, шу куни
соат тахминан 21:00 лар атрофида Ш.Ибрагимов унга икки уч маротаба
қўнғироқ қилганлигини, бироқ уни телефон аппарати овозсиз бўлганлиги,
бундан ташқари шу вақтда у бошқа объектда музлаткич тахлаётган
бўлганлигини, шу вақтда унга “Pepsi” фирмасида ишловчи бошқа шериклари
қўнғироқ
қилишганлигини,
жавоб
берганида
Ш.Ибрагимов
уни
сўраётганлигини айтиб телефонни Ш.Ибрагимовга беришганлигини, шунда
Ш.Ибрагимов уни телефон қўнғироқларига жавоб бермаганидан норози бўлиб,
уни ҳақорат қилишни бошлаганлигини ва у билан ишламаслигини айтиб
“Pepsi” компаниясига тегишли барча буюмларни олиб кетишини талаб
қилганлигини, шундан сўнг у Ш.Ибрагимовни ёнига шаҳобчасига
борганлигини, у ерда Ш.Ибрагимов билан бир оз оғзаки жанжаллашиб
қолганлигини ва жанжал давомида уни жаҳли чиқиб кетиб Ш.Ибрагимовни
бўйнидан ушлаб олганлигини, шунда Ш.Ибрагимов ҳам уни бўйнидан ушлаб
олганлигини ва у боши билан Ш.Ибрагимовни бурун қисмига бир маротаба
зарба берганлигини, шу ерда бўлган бошқа фуқаролар уларни ажратиб
олишганлигини, у бўлиб ўтган кунгача Ш.Ибрагимов билан бир неча маротаба
2
кўришганлиги, хозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини,
суддан унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатма берди.
Суд мажлисида жабрланувчи Ш.Ибрагимов қуйидагиларни, яъни
у тадбиркор сифатида Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси,
22-уй олдида енгил конструкция асосида қурилган жойда фаст-фуд яъни енгил
тайёрланувчи озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланиб
келишини, ушбу тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида
тахминан 2023 йилда “Coca-Cola” компанияси билан шартнома тузиб ишлаб
келганлиги, шунингдек “Coca-Cola” компанияси билан иш фаолиятидаги
муносабатлари яхши бўлганлиги сабабли, ушбу компания унга бонус ва совға
сифатида мунтазам равишда унга ўзининг бренди туширилган турли буюмлар,
футболка, кепка, идиш товоқлар ва бошқа маҳсулотларни бериб келиши,
бундан ташқари ушбу компания унга тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиши
учун бир қанча музлаткич ва соябонлар билан ҳам таъминлаганлигини,
2025 йил 1 май кунидан бошлаб деярли ҳар куни уни ёнига нотаниш,
кейинчалик маълум бўлишича ўзини “Pepsi” компанияси ходими Б.А деб
таништирган шахс ёнида “Иброхим” исмли шериги билан келиб, ушбу кўчани
“Pepsi” бренди билан ясатаётганлигини, унга ҳам “Pepsi” бренди расми
туширилган музлаткич, соябон ва бошқа реклама баннерларини қўйишини
таклиф қилганлигини, аввалига у рози бўлмаганлигини, сабаби “Coca-Cola”
компанияси билан шартнома тузиб уларни бренди асосида ишлаб
келаётганлигини, Б.Ашуров бир неча маротаба келавериб таклиф
бераверганидан сўнг у фақатгина музлаткич қўйишига розилик
билдирганлигини ва Б.Ашуров унга озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол
қилиш учун стол стул ҳам беришини айтганлигини ва у рози бўлганлигини,
2025 йил 13 май куни соат тахминан 13:30 лар атрофида у ушбу юқорида
кўрсатилган манзилда иш фаолиятимни олиб бораётганида, “Иброхим” исмли
шахс ўзини “Pepsi” ходими деб таништириб музлаткич ичини тўлдириш учун
ичимликларига буюртмалар олишини айтганлигини, шунда у “Pepsi” 1,5 литр,
0,5 литр ва “Lipton” сувларидан буюртма берганлигини, эртаси куни соат
тахминан 13:00 лар атрофида ишхонасида бўлмаган вақтда ушбу “Pepsi”
компаниясидан ишчилар уни буюртмасига асосан товарларни олиб
келганлигини эшитиб ушбу шахслар билан телефон орқали суҳбатлашганида,
ушбу товарларни накладной йўқлигини билганлигини ва орадан тахминан
30 дақиқалар ўтиб у ишхонасига етиб келганида, ушбу ишчилар у буюртма
қилмаган маҳсулотларни яъни “Pepsi”ни шақарсизи “Zero”, “7 UP,” “Lipton”
қулупнайлиги, турли энергетик ичимликлар олиб келиб, дўконини олдига
тушириб қўйишган эканлигини, шунда уларга ушбу маҳсулотлар унга керак
эмаслигини, бошқа маҳсулотларга буюртма берганлигини айтганида Б.Ашуров
шу куни соат 20:00 га қадар ушбу камчиликларни барчасини бартараф қилиб
жойига қўйишини айтганлигини, шу куни соат тахминан 21:40 лар атрофида
ишхонасига келганида ҳеч нарса ўзгармаган, “Pepsi” ходимлари ўз
мажбуриятини бажармасдан ушбу кераксиз маҳсулотларни ташлаб кетганидан
кўра янада кўпроқ кераксиз маҳсулотлар олиб келинганлигини кўрганлигини ва
Б.Ашуровга бир неча маротаба қўнғироқ қилганида Б.Ашуров унга жавоб
бермаганлигини, шундан сўнг у ушбу дўконга яқин бўлган нонвойхона олдига
борганида “Pepsi” ходимларини турганлигини кўриб уларга у учун олиб келган
3
маҳсулотлари унга керак эмаслигини айтганида, улардан бири сенга бўлаверади
деб жавоб берганлигини, уларга барча камчиликларни Б.Ашуровга соат 20:00 га
қадар бартараф этиб беришини айтганлигини, бироқ соат 21:40 га қадар
бартараф этилмаганлигини ва Б.Ашуров унинг қўнғироқларига жавоб
бермаётганлиги сабабли Б.Ашуровга қўнғироқ қилиб беришларини илтимос
қилганлигини, улар Б.Ашуровга қўнғироқ қилишганда у шу заҳоти телефонга
жавоб берганлигини, у Б.Ашуровга соат 20:00 га қадар келишганлигини, лекин
соат деярли 22:00 бўлганлигини ҳалигача кераксиз маҳсулотлар турганлигини
айтганида, Б.Ашуров унга турли баҳоналар қилиб “Pepsi” ва “Lipton” халқаро
офисидан текширувчи раҳбарлар келаётганлигини баҳона қилиб ушбу
маҳсулотлар туриши шартлигини айтиб қайтиб олиб кетмаслигини, орадан бир
оз вақт ўтиб у дўконини ёпиш мақсадида Б.Ашуровга қўнғироқ қилганлигини
ва маҳсулотларини дўкон ёнига олиб қўйишини, дўконини ёпаётганини айтиб
уни огоҳлантирганлигини, орадан тахминан 5 дақиқалар ўтиб Б.Ашуров уни
ёнига келиб у билан четроқда гаплашиб олишни таклиф қилганлигини ва у шу
ерда гаплашаман деб айтганлигини, Б.Ашуров унга баланд овозда дўқ пўписа
қилиб ҳақорат қилиб уни ўлдираман деб қўллари билан бўйнидан бўғиб ушлаб
олганлигини, шунда у ҳам уни қўлидан чиқмоқчи бўлиб ҳаракат қилаётганида
боши билан бир маротаба уни бурнига зарба берганлигини ва уни бурни қонаб
кетганлигини, шу вақтда у хам Б.Ашуровни қўлидан чиқиб кетиш учун ва
ўзини ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилиб ўнг қўли билан Б.Ашуровни бош
қисмига бир маротаба урганлигини, сабаби чап қўлини ушлаб турган
эканлигини, у ўнг қўли билан ҳаракат қилмаган тақдирда чап қўли синиб кетиш
хавфи бўлганлигини, шундан сўнг шу ерга яқин бўлган шахслар қўшнилар ва
“Pepsi” ходимлари уларни ажратиб олишганлигини, натижада у тан жароҳати
олганлиги, Б.Ашуров ҳеч қанақа моддий ёрдам бермаганлиги, у билан ярашиш
нияти йўқлиги, ҳозирда Б.Ашуровга даъвоси борлиги, унга нисбатан қонуний
чора қўришни сўраб, кўрсатма берди.
Тарафлар розилиги билан судга келмаган гувоҳлар И.Умаров ва
Ф.Атабаевнинг кўрсатмалари ўқиб эшиттирилди.
Суд, давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячини фикрини, судланувчи
ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, Б.Ашуровнинг айбига иқрорлик
билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, судга оид тиббий экспертизанинг
2025 йил 25 майдаги №3873-Х-Усмон сонли хулосаси, юзлаштириш
баённомаси, терговга қадар текширув жараёнида тўпланган маълумот ва
ҳужжатлар билан ҳамда жиноят ишида мавжуд Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 95-моддаси тартибида текширилган ва баҳоланган бошқа объектив
далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланади.
Суд,
судланувчи
Б.Ашуров
нинг
ҳаракатларини
юридик
квалификациясини муҳокама қилиб, унинг қасддан баданга ўртача оғир шикаст
етказиш этишда ифодаланган ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, давлат
органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир
чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда
тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
4
Бундан ташқари, 28-моддасида, жиноят содир этганликда айбланаётган
шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси
йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан
аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш
учун барча имкониятлар таъминланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги
“Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо
тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва
хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг
миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги
ҳақида тушунтиришлар берилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жазо ва бошқа ҳуқуқий
таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш
мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан
тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда
етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси
қўлланилиши кераклиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этишда
айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий
таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва
шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги
назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
1-сонли Қарорнинг 3-бандига кўра, ЖКнинг 8, 54-моддалари мазмунига кўра,
жазо адолатли бўлиши-ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига,
шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ
бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти
(инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий
қилмишнинг қонунда қайси тоифага (ЖК 15-моддаси) киритилганлиги билан
белгиланиши ҳақида раҳбарий кўрсатмалар берилган.
Суд, юқоридаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
раҳбарий кўрсатмалари ва қонун талабларига амал қилиб, судланувчи
Б.Ашуровга нисбатан жазо тайинлашда унинг жиноятни ғараз ниятда содир
этганлигини айбни оғирлаштирувчи ҳолат деб, унинг қилмишидан
пушаймонлиги,
айбига
тўлиқ
иқрорлигини,
шахсини,
муқаддам
судланмаганлиги жазони енгиллаштирувчи ҳолатлари деб ҳисоблаб,
жиноятнинг хусусияти ва унга нисбатан қўлланиладиган жазо чораси айбнинг
ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклигини
инобатга олиб, унга модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинлашни лозим топади.
Шунингдек, суд, манфаатдор томонларга судланувчининг жинояти
натижасида етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида
фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги
тушунтиришни лозим топади.
5
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 ва 28-моддалари
ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 462-463, 465-468, 471,
473-моддаларига амал қилиб, суд
ҚИЛАДИ
Ашуров Ботиржон Тохир ўғли (Ashurov Botirjon Toxir o’g’li) Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни
содир этганликда айбли деб топилсин ва унга ушбу модда билан иш ҳақининг
20 (йигирма) фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Жазо муддати маҳкумни жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса,
ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин.
Ҳукм ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО
ФМБ зиммасига юклатилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач судланувчи Б.Ашуровга қўлланилган муносиб
хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси бекор қилинсин.
Манфаатдор тарафларга судланувчининг жиноий ҳаракатлари оқибатида
етказилган қўшимча моддий ва маънавий зарар юзасидан фуқаролик тартибида
судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб,
судланувчи ва жабрланувчи эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка
ичида Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига, ҳукм
қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация инстанцияси судлов ҳайъатига
шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи
/имзо/
Б.Э.Каюмов
Нусхаси аслига тўғри:______________
6