Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2501/404 Дата решения 15.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Жалилов Алишер Холмурот ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 412699 Claim ID 2927543 PDF Hash a9453d5325ec15c4... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 56-моддаси ЖКнинг 56 law
унга нисбатан ЖКнинг 276-моддаси унга нисбатан ЖК 276 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил октябрь ойининг 15 куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди “Ракат” маҳалла фуқаролар йиғини биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг раиси: А.Жалилов, судья ёрдамчиси А.Бабаджановнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов, судланувчи Н.Хабибуллаев ҳамда унинг ҳимоячиси адвокат М.Раимовнинг иштирокида, Хабибуллаев Нурилло Мирзахамид ўғлига оид 1-1005-2501/404-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Хабибуллаев Нурилло Мирзахамид ўғли (XABIBULLAYEV NURILLO MIRZAXAMID O’G’LI), 2003 йил 8 май куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Оқ уй МФЙ, Оқ билол кўчаси, 93-уйда яшайди, иш бўйича 2025 йил 10 августдан 2025 йил 11 августга қадар ҳамда 2025 йил 13 августдан 2025 йил 15 августга қадар вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланган, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхаси 2025 йил 3 сентябрь куни олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Хабибуллаев Нурилло Мирзахамид ўғли 2025 йил 10 август куни соат 01:00ларда Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 66-уй ертўласида жойлашган номсиз спа салонда бўлган вақтида, Яккасарой тумани ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан унинг ёни холислар иштирокида текширилганида, ўтказиш мақсадини кўзламай, ўзини истеъмоли учун қонунга хилоф равишда ўнг оёғидаги пайпоғининг ичида сақлаб келган, оқ рангли шимининг орқа чап чўнтагидан, бир дона шаффоф полиэтилен пакетчага солинган оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда соф миқдори 0,25 грамм бўлган таркибида “4-метилметкатинон” моддаси мавжуд “Мефедрон” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган. Судланувчи Хабибуллаев Нурилло Мирзахамид ўғли суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, у “IPhone 12 Pro” русумли телефон аппаратига уланган +998880217222 рақамга очилган телеграм 1 мессенджеридаги “Хабибуллаев.Н.13” номли профили орқали интернет тармоғидан гиёҳвандлик моддаларини кўриб, уларни чекишга қизиқиб, телеграм мессенджерида мавжуд бўлган гиёҳванд моддалар сотиладиган ботлар орқали 2025 йил август ойи бошларида 3-4 маротаба мефедрон гиёҳвандлик моддасини сотиб олиб, чекиб кўрганини, Мефедрон гиёҳвандлик моддаси унга эйфория бериб, ёққанини, 2025 йил 9 август куни соат тахминан 17:00ларда телеграм мессенджерида мавжуд бўлган “LegionTashStore” боти орқали 205.000 сўмга 0,3 грамм мефедрон гиёҳвандлик моддасини сотиб олганини, бот орқали унга берилган пластик картага банкомат орқали пулни тўлаганини, пластик карта кимга тегишли эканини ва унинг рақамларини эслай олмаслигини, сўнг, унга гиёҳвандлик моддаси яширинган локация келганини, у ушбу локация орқали Чилонзор туманига бориб, гиёҳванд моддасини олганини, гиёҳванд моддасини олган жойини эслай олмаслигини, сабаби гиёҳвандлик моддасини олганидан сўнг, локация ўчиб кетганини, сўнг у “LegionTashStore” ботини қора рўйхатга олиб қўйганини, мефедрон гиёҳвандлик моддасидан бурун орқали ҳидлаб чекканини, 2025 йил 10 август куни соат тахминан 01:00ларда Яккасарой тумани, Ракат МФЙ, Ш.Руставели кўчаси, 66-уйнинг ертўласида жойлашган спа салонга массаж олиш учун борганини, у ерда уни Раҳмонова Юлдуз Равшан қизи массаж қилганини, у ва Ю.Раҳмонова бир бирларига ёқиб қолганлари учун жинсий алоқа қилишни хоҳлашганини, жинсий алоқа қилиш учун ечинган вақтларида, ИИБ ходимлари уларнинг олдиларига кириб келишиб, ундан ёнида сақлаётган тақиқланган нарсалар бўлса ўз ихтиёри билан топширишини айтишганини, у ходимларга ёнида ҳеч нарса йўқлигини айтганида, ходимлар холислар иштирокида унинг оқ рангли шимини кўздан кечиришганида, шимининг орқа чап чўнтагидан ўзининг истеъмоли учун сотиб олган мефедрон гиёҳвандлик моддасини топиб олишганини, у ходимларга ушбу гиёҳвандлик моддаси ўзига тегишли эканини, уни телеграмм мессенджеридан сотиб олганини, истеъмол қилиши учун ёнида сақлаб юрганини айтганини, сўнг, ходимлар ҳужжатларни расмийлаштиришганини, у гиёҳвандлик моддасини ҳеч кимга таклиф қилмаганини, гиёҳвандлик моддасини ўзини истеъмоли учун олиб юрганини, ўтказиш мақсади бўлмаганини, ҳозирги кунда қилмишидан пушаймон эканлигини, уни оилавий шароитини инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўраб, кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи Н.Хабибуллаев унга нисбатан эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб кўрсатувлар бериб ўтган бўлса-да, уни мазкур жиноятни содир этганликдаги айби суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳларнинг қуйидаги кўрсатувлари билан ўз тасдиғини топади. Гувоҳ Низамов Азиз Аброр ўғли суд мажлисида, дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, Хабибуллаев Нурилло Мирзахамид ўғли холасининг ўғли эканини, 2025 йил 10 август куни соат тахминан 00:30ларда Н.Хабибуллаев унга қўнғироқ қилиб, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 66-уй олдига келишини айтганини, у рози бўлиб Н.Хабибуллаев айтган манзилга борганини, бироз вақт ўтгач, у ерга 2 ИИБ ходимлари келишиб, унга холис бўлишни таклиф қилишганини, у рози бўлганини, унга ходимлар ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришганини, сўнг ходимлар 66-уйнинг ертўласига тушишганини, у ерда спа салон бўлганини, битта хонага кирилганида, у ерда Н.Хабибуллаев массаж олаётган бўлганини, ходимлар Н.Хабибуллаевнинг кийимларини кўздан кечирганида, Н.Хабибуллаевнинг оқ рангли шимининг орқа чап чўнтагидан бир дона шаффоф рангли, полиэтилен пакетчага солинган, оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда борлигини кўришганини, Н.Хабибуллаев ушбу модда ўзига тегишли эканини, ўзининг истеъмоли учун олиб юрганини айтганини, ходимлар мазкур ҳолатни видеотасвирга олишиб, баённома расмийлаштирганини, у Н.Хабибуллаевни гиёҳванд модда истеъмол қилишини билмаганини, Н.Хабибуллаев гиёҳванд моддани қаердан олганини ҳам билмаслигини, унга таклиф ҳам қилмаганини, Н.Хабибуллаевни гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилишини ўша куни билганини билдириб, кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Бахтиёров Моҳир Диёр ўғли суд мажлисида, дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, у 2025 йил 10 август куни соат тахминан 00:30ларда таниши Низамов Азиз Аброр ўғли билан бирга Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 66-уй олдида турганида, ИИБ ходимлари уларни олдига келишиб, унга холис бўлишни таклиф қилганини, у рози бўлганини, унга ходимлар ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришганини, сўнг ходимлар 66-уйнинг ертўласига тушишганини, у ерда спа салон бўлганини, битта хонага киришганида, у ерда А.Низамовнинг таниши Хабибуллаев Нурилло Мирзахамид ўғли ва унга нотаниш бўлган қиз бўлганини, ходимлар Н.Хабибуллаевнинг кийимларини кўздан кечирганида, Н.Хабибуллаевнинг оқ рангли шимининг орқа чап чўнтагидан бир дона шаффоф рангли, полиэтилен пакетчага солинган, оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда борлигини кўришганини, Н.Хабибуллаев ушбу модда ўзига тегишли эканини, ўзининг истеъмоли учун олиб юрганини айтганини, ходимлар мазкур ҳолатни видеотасвирга олишиб, баённома расмийлаштирганини билдириб, кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Раҳмонова Юлдуз Равшан қизи суд мажлисида, дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, у Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 66-уйнинг ертўласида жойлашган соғломлаштириш маркази яъни спа салонда ишлашини, 2025 йил 10 август куни соат тахминан 00:30ларда Хабибуллаев Нурилло Мирзахамид ўғли спа салонга мижоз сифатида келганини, у унга хизмат кўрсатиб, уни массаж қилаётганида, ИИБ ходимлари хонага кириб келишганини, Н.Хабибуллаевга ўзини таништиришни айтишганида, у ўзини таништирганини, сўнг, ходимлар Н.Хабибуллаевнинг кийимларини кўздан кечиришганида, Н.Хабибуллаевнинг оқ рангли шимининг орқа чап чўнтагидан бир дона шаффоф рангли, полиэтилен пакетчага солинган, оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда борлигини кўришганини, Н.Хабибуллаев ушбу модда ўзига тегишли эканини, ўзининг истеъмоли учун олиб юрганини айтганини, ходимлар мазкур ҳолатни видеотасвирга 3 олишиб, баённома расмийлаштирганини, унга Н.Хабибуллаев гиёҳванд модда истеъмол қилишини, ёнида олиб юрганини айтмаганини, Н.Хабибуллаев унга гиёҳванд моддасини истеъмол қилишни таклиф қилмаганини, Н.Хабибуллаевни гиёҳвандлик моддасини қаердан олганини билмаслигини билдириб, кўрсатув бериб ўтди. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи Н.Хабибуллаевнинг айби жиноят иши ҳужжатларидаги ИИО ходимининг билдиргиси (и.в.4), далилий ашёни олиш тўғрисидаги баённома (и.в.5), 2025 йил 12 августдаги 1274-сонли суд кимёвий экспертизаси хулосаси ва унга илова қилинган фотожадвал (и.в.22-24), нарсани кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал (и.в.29-42), наркология диспансерининг 2025 йил 14 августдаги 2212-сонли далолатномаси (и.в.54), нарсани ашёвий, ёзма ва рақамли далил деб эътироф этиш ҳамда жиноят ишига қўшиб қўйиш ҳақидаги қарор (и.в.69), квитанция (и.в.85), тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ исботини топади деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Н.Хабибуллаевнинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, унинг, ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда соф миқдори 0,25 грамм бўлган таркибида “4-метилметкатинон” моддаси мавжуд “Мефедрон” гиёҳвандлик моддасини сақлаганлик ҳолатидаги жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди, “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда кўп миқдорда сақлаш”да ифодаланган жиноят аломатлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси 1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун 4 жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги назарда тутилган. Суд, судланувчи Н.Хабибуллаевга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига риоя қилиб, юқоридаги кўрсатилган Пленум қарорларидаги амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, Н.Хабибуллаевнинг ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, муқаддам судланмаганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 56-моддаси талабларига риоя қилиб, мазкур жиноятни ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини, Н.Хабибуллаевни шахсини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан озодликни чеклаш жазосини тайинлашни, ЖКнинг 62-моддаси тартибида Н.Хабибуллаевни дастлабки ҳибсда сақланган муддатини ҳар бир кунини бир кун озодликни чеклаш жазосига тенглаштириб, тайинланган жазодан чегиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Шунингдек суд, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2025 йил 14 августдаги 2212-сонли далолатномасига асосан Н.Хабибуллаев гиёҳвандликдан даволанишга муҳтож эмаслигини инобатга олган ҳолда, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўлламасликни лозим деб топади. Бундан ташқари суд, иш юзасидан ашёвий далиллар масаласини муҳокама қилиб, ашёвий далил деб эътироф этилган таркибида “4-метилметкатинон” моддаси мавжуд “Мефедрон” гиёҳвандлик воситасини экспертиза ўтказиш вақтидаги тадқиқот жараёнида сарфланганидан қолган қисми, яъни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Хўжалик бошқармасида 12653-сонли квитанция 5 асосида сақланаётган 0,23 грамм таркибида “4-метилметкатинон” моддаси мавжуд “Мефедрон” гиёҳвандлик воситасини йўқ қилишни, “Iphone 12” русумли телефон аппаратини Н.Хабибуллаевга қайтаришни, экспертиза хулосалари ва бир дона ДВД дискни жиноят иши ҳужжатларида сақлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси ҳамда ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473 моддаларига амал қилиб, суд Қ И Л А Д И: Хабибуллаев Нурилло Мирзахамид ўғли (XABIBULLAYEV NURILLO MIRZAXAMID O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Хабибуллаев Нурилло Мирзахамид ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида Н.Хабибуллаевни дастлаб 2025 йил 10 августдан 2025 йил 11 августга қадар ҳамда 2025 йил 13 августдан 2025 йил 15 августга қадар вақтинча сақлаш ҳибсхонаси сақланган ҳар бир кунни озодликни чеклаш жазосининг ҳар бир кунига тенглаштирилиб, тайинланган жазодан чегириб ташлаб, унга узил-кесил 2 (икки) йил 11 (ўн бир) ой 27 (йигирма етти) кун муддатга озодликни чеклаш жазоси қолдирилсин. Н.Хабибуллаевга озодликни чеклаш жазосини Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Оқ уй МФЙ, Оқ билол кўчаси, 93-уйда ва ушбу уй-жойидан иш ва ўқиш жойигача бориши ҳамда уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда чиқиш тақиқлансин. Хабибуллаев Нурилло Мирзахамид ўғлига: - алкоголли ва бошқа маст қилувчи восита ҳамда ичимликлар истеъмол қилмаслик; - оммавий тадбирлар (байрам сайиллари, намойишлар, митинглар)да иштирок этмаслик; - Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик; - Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИО ФМБ Пробация бўлимининг розилигисиз яшаш, иш ва ўқиш жойини ўзгартирмаслик; - судланган ва жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик тақиқлари юклатилсин. Н.Хабибуллаевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 5 ва 6-қисмлари талаблари, яъни агар озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахс жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, суд маҳкумга нисбатан илгари тайинланган тақиқларни (чеклашларни) тўлиқ ёки қисман бекор қилиши мумкинлиги, 6 маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкинлиги тушунтирилсин. Ҳукм ижросини назорат қилиш, Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИО ФМБ Пробация бўлимига юклатилсин. Жазо муддати, Н.Хабибуллаев жазони ижро этиш бўлимига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Н.Хабибуллаевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Ашёвий далил деб эътироф этилган таркибида “4-метилметкатинон” моддаси мавжуд “Мефедрон” гиёҳвандлик воситасини экспертиза ўтказиш вақтидаги тадқиқот жараёнида сарфланганидан қолган қисми, яъни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Хўжалик бошқармасида 12653-сонли квитанция асосида сақланаётган 0,23 грамм таркибида “4-метилметкатинон” моддаси мавжуд “Мефедрон” гиёҳвандлик воситаси - ҳукм қонуний кучга киргач йўқ қилинсин. Ашёвий далил деб эътироф этилган “Iphone 12” русумли телефон аппарати ҳукм қонуний кучга киргач Н.Хабибуллаевга қайтарилсин. Ашёвий далил деб эътироф этилган экспертиза хулосалари ва бир дона ДВД диск жиноят иши ҳужжатларида сақлансин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: Аслига тўғри: (имзо) 7 А.Жалилов