Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2501/420 Дата решения 14.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Жалилов Алишер Холмурот ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 412588 Claim ID 2936349 PDF Hash 9c26ac9a987932e8... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 56-моддаси ЖКнинг 56 law
унга нисбатан ЖКнинг 276-моддаси унга нисбатан ЖК 276 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил октябрь ойининг 14 куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг раиси: А.Жалилов, судья ёрдамчиси А.Бабаджановнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов, судланувчи Ж.Алмардонов ҳамда унинг ҳимоячиси адвокат А.Тилововнинг иштирокида, Алмардонов Жавоҳир Акмал ўғлига оид 1-1005-2501/420-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Алмардонов Жавоҳир Акмал ўғли (ALMARDONOV JAVOHIR AKMAL O’G’LI), 2000 йил 10 июль куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали, қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзанди бор, “Махсус электр тармоқ қурилиш” АЖда муҳандис, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Тикланиш МФЙ, Тикланиш 7-тор кўчаси, 60-уйда яшайди, иш бўйича 2025 йил 18 июлдан 2025 йил 19 июлга қадар вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2025 йил 19 июлдан буён қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхаси 2025 йил 22 сентябрь куни олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Алмардонов Жавоҳир Акмал ўғли 2025 йил 18 июль куни соат 14:00ларда Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 66-уй олдида бошқарувидаги “Tracker” русумли давлат рақами 01Р224МВ бўлган автомашинасини ичида бўла туриб, ўзининг хатти-ҳаракатларини шубҳа уйғотганлиги сабабли, Яккасарой тумани ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан холислар иштирокида текширилганида, ўтказиш мақсадини кўзламай, ўзини истеъмоли учун қонунга хилоф равишда автомашинасининг олд ўнг тарафи поллигининг устида ҳамда олд ўнг томон ўриндиғининг орқа чўнтак қисмида сақлаб келган, жигар рангли модда соф миқдори 23,7174 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган. 1 айбига тўлиқ иқрор бўлиб, у тахминан 2019 йилдан бери гашиш гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиб келишини, 2019 йилда Малайзия давлатида институтда ўқиб юрганида курсдошлари билан қизиқиб, гашиш гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиб кўрганини ва унга ёқиб қолганлиги сабабли ҳозирги кунга қадар истеъмол қилиб келганини, 2020 йилда ўқишини тугатиб, Ўзбекистон Республикасига қайтиб келганини ва бир йилда икки уч маротаба гашиш гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиб келганини, у гашиш гиёҳвандлик моддасини “Суннат” исмли шахсдан ўзининг истеъмоли учун сотиб олганини, агарда 0,5 ёки 1 грамм миқдорда сотиб олган тақдирда унга қимматроқ тушишини, шу сабабли камида 20 грамм сотиб олса унга арзонроққа тушишини, 2025 йил 14 июль куни у “Суннат” исмли шахс билан телефон орқали суҳбатлашиб, ўзининг 93-038-10-55 рақамидан “Суннат”нинг 33-552-22-11 рақамига қўнғироқ қилиб, унга “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси олиб келиб беришини сўраганини ва 20 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси учун 5.200.000 сўм пулларни “Суннат”га берганини, “Суннат” унга 3-4 кунлар ичида Фарғона вилояти Қўқон шаҳридан олиб келиб беришини айтганини, 2025 йил 18 июль куни “Суннат” унга қўнғироқ қилиб “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини Тошкент шаҳрига олиб келганини айтганини, у “Суннат” билан соат тахминан 13:00лар атрофида Яшнобод туманида жойлашган Қўйлиқ деҳқон бозори атрофида учрашишга келишганини, соат тахминан 13:00 лар атрофида “Суннат” билан бозор олдида учрашиб, ундан тахминан 20 грамм атрофида бўлган Гашиш гиёҳвандлик моддасини олиб, ўзининг бошқарувидаги “Трэкер” русумли автомашинасини олд йўловчи ўриндиғининг орқа чўнтагига солиб қўйганини, шу куни ўзининг ишлари билан Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчасига бориб, ишларини битириб, ушбу кўчадаги 66-уй рўпарасида сотиб олган Гашиш гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиш мақсадида тўхтаганини ва олд йўловчи ўриндиғининг орқа чўнтагида бўлган гиёҳвандлик моддасидан бир чимдим тахминан 2 граммни чекиш учун узиб олганини, сўнг ўзининг автомашина ичида ўтирган ҳолда ушбу гиёҳвандлик моддасини олд йўловчи ўриндиғининг тагидаги поликка қўйиб, сўнг ўзида бўлган олдиндан тайёрланган баклашкани олиб, Гашиш гиёҳвандлик моддасини чекиш учун тайёргарлик кўраётганида, ИИБ ходимлари келиб, ўзларини таништириб, ундан ноқонуний моддалар бор йўқлиги ҳақида сўрашганини, у автомашинасида бўлган Гашиш гиёҳвандлик моддаларини олиб берганини, ходимлар икки нафар холислар иштирокида ундан ушбу гиёҳвандлик моддасини тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олишганини, у гиёҳвандлик моддасини ҳеч кимга таклиф қилмаганини, гиёҳвандлик моддасини ўзини истеъмоли учун олиб юрганини, ўтказиш мақсади бўлмаганини, ҳозирги кунда қилмишидан пушаймон эканлигини, уни оилавий шароитини инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўраб, кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи Ж.Алмардонов унга нисбатан эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб кўрсатувлар бериб ўтган бўлса-да, уни мазкур 2 жиноятни содир этганликдаги айби қуйидаги далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топади. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчининг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи Ж.Алмардоновнинг айби тарафларнинг розилиги билан ўқиб эшиттирилган гувоҳларнинг кўрсатувлари билан, жиноят иши ҳужжатларидаги ИИО ходимининг билдиргиси (и.в.5), автомобилни кўздан кечириш ва далилий ашёни олиш баённомаси (и.в.6), 2025 йил 19 июлдаги 2730-сонли суд кимёвий экспертизаси хулосаси ва унга илова қилинган фотожадвал (и.в.15-16), DVD диск ва телефон аппаратларини кўздан кечириш тўғрисидаги баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал (и.в.36-38), нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор (и.в.39,49), наркология диспансерининг 2025 йил 13 августдаги 2193-сонли далолатномаси (и.в.53), квитанция, тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ исботини топади деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Ж.Алмардоновнинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, унинг, ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда соф миқдори 23,7174 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаганлик ҳолатидаги жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди, “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда кўп миқдорда сақлаш”да ифодаланган жиноят аломатлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси 1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги 3 тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги назарда тутилган. Суд, судланувчи Ж.Алмардоновга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига риоя қилиб, юқоридаги кўрсатилган Пленум қарорларидаги амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, Ж.Алмардоновнинг ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, муқаддам судланмаганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 56-моддаси талабларига риоя қилиб, мазкур жиноятни ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини, Ж.Алмардоновни шахсини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан озодликни чеклаш жазосини тайинлашни, ЖКнинг 62-моддаси тартибида Ж.Алмардоновни дастлабки ҳибсда ҳамда қамоқда сақланган муддатини ҳар бир кунини бир кун озодликни чеклаш жазосига тенглаштириб, тайинланган жазодан чегиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Шунингдек суд, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2025 йил 13 августдаги 2193-сонли далолатномасига асосан Ж.Алмардонов гиёҳвандликдан (гашиш) даволанишга муҳтож эканлигини инобатга олган ҳолда, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўллаб, яшаш жойи бўйича наркология диспансерида гиёҳвандликдан (гашиш) мажбурий равишда даволаниш чоралари белгилашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Бундан ташқари суд, иш юзасидан ашёвий далиллар масаласини муҳокама қилиб, ашёвий далил деб эътироф этилган таркибида “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини экспертиза ўтказиш вақтидаги тадқиқот жараёнида сарфланганидан қолган қисми, яъни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Хўжалик бошқармасида 13241-сонли квитанция асосида сақланаётган 23,6774 грамм “гашиш” гиёҳвандлик 4 воситасини йўқ қилишни, 1 дона DVD дискни жиноят иши ҳужжатларида сақлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси ҳамда ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473 моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л А Д И: Алмардонов Жавоҳир Акмал ўғли (ALMARDONOV JAVOHIR AKMAL O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Алмардонов Жавоҳир Акмал ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида Ж.Алмардоновни дастлаб 2025 йил 18 июлдан 2025 йил 19 июлга қадар вақтинча сақлаш ҳибсхонасида ҳамда 2025 йил 19 июлдан 2025 йил 14 октябрга қадар қамоқда сақланган жами 2 ой 26 кунни ҳар бир кунни озодликни чеклаш жазосининг ҳар бир кунига тенглаштирилиб, тайинланган жазодан чегириб ташлаб, унга узил-кесил 2 (икки) йил 9 (тўққиз) ой 4 (тўрт) кун муддатга озодликни чеклаш жазоси қолдирилсин. Ж.Алмардоновга озодликни чеклаш жазосини Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Тикланиш МФЙ, Тикланиш 7-тор кўчаси, 60-уйда ва ушбу уй-жойидан иш ва ўқиш жойигача бориши ҳамда уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда чиқиш тақиқлансин. Алмардонов Жавоҳир Акмал ўғлига: - алкоголли ва бошқа маст қилувчи восита ҳамда ичимликлар истеъмол қилмаслик; - оммавий тадбирлар (байрам сайиллари, намойишлар, митинглар)да иштирок этмаслик; - Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик; - Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИО ФМБ Пробация бўлимининг розилигисиз яшаш, иш ва ўқиш жойини ўзгартирмаслик; - судланган ва жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик тақиқлари юклатилсин. Ж.Алмардоновга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 5 ва 6-қисмлари талаблари, яъни агар озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахс жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, суд маҳкумга нисбатан илгари тайинланган тақиқларни (чеклашларни) тўлиқ ёки қисман бекор қилиши мумкинлиги, маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг 5 ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкинлиги тушунтирилсин. Ҳукм ижросини назорат қилиш, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИО ФМБ Пробация бўлимига юклатилсин. Жазо муддати, Ж.Алмардонов жазони ижро этиш бўлимига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан Ж.Алмардоновга нисбатан яшаш жойи бўйича наркология диспансерида гиёҳвандликдан (гашиш) мажбурий равишда даволаниш чоралари белгилансин. Ж.Алмардоновга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, у дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин. Ҳукм қонуний кучга киргунга қадар Ж.Алмардоновга нисбатан “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилсин. Ашёвий далил деб эътироф этилган “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини экспертиза ўтказиш вақтидаги тадқиқот жараёнида сарфланганидан қолган қисми, яъни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Хўжалик бошқармасида 13241-сонли квитанция асосида сақланаётган 23,6774 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси - ҳукм қонуний кучга киргач йўқ қилинсин. Ашёвий далил деб эътироф этилган 1 (бир) дона DVD диск жиноят иши ҳужжатларида сақлансин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: Аслига тўғри: (имзо) 6 А.Жалилов