Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2501/259 Дата решения 14.10.2025 Инстанция Кассация Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Жалилов Алишер Холмурот ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 413229 Claim ID 2918213 PDF Hash 4803e13f4279eb42... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси збекистон Республикаси ЖК 257 law
ЖКнинг 57-моддаси ЖКнинг 57 law
ЖКнинг 45-моддаси ЖКнинг 45 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси збекистон Республикаси ЖК 257 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 510-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 510 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Иш №1-1005-2501/259 Маърузачи судья: О.Қличев Биринчи инстанция судининг судьяси: А.Жалилов ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ кассация инстанцияси 2025 йил октябрь ойининг 14 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: О.Қличев, судлов ҳайъати судьялари: К.Мирсафаев ва Н.Касимовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси К.Ўринбоевнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори У.Файзиев, судланган А.С ва унинг ҳимоячиси адвокат К.Абдуллаевларнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман судининг 2025 йил 15 июлдаги ҳукмига кўра, С Асад Дурсунович (SARAYEV ASAD DURSUNOVICH), 1974 йил 23 апрель куни Самарқанд вилоятида туғилган, миллати озарбайжон, ўзбек тилини мукаммал билади, таржимон ёрдамига мухтож эмас, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали, тўрт нафар фарзанди бор, шулардан икки нафари вояга етмаган, “UNIO GROUP” МЧЖ хорижий корхонасида Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган, ҳозирда ишсиз, муқаддам судланмаган, нафақада, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Дўстобод МФЙ, С.Машхадий кўчаси, 2-уй, 2-хонадонда яшайди, иш бўйича “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 9 июнь куни олганга нисбатан чиқарилган ҳукм устидан Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари томонидан билдирилган кассация протестига асосан жиноят ишини кассация тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: А.С Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми “а” банди билан, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида, яъни 75.000.000 сўм жарима жазоси тайинлансин ва давлат даромадига ундириш белгиланган. Ашёвий далил деб эътироф этилган: -З.Асроровга тегишли “Samsung” русумли телефон аппарати ҳукм қонуний кучга киргач жабрланувчининг қонуний вакили Ў.Чўлиевга қайтариш; -“Newport” номли кўп қаватли турар жой объектидан олинган “Журнал. Регистрации инструктажа на рабочем месте” ва “Mehnatni muhofaza qilish va texnika xavfsizlik bo`yicha bilim saviyalarini tekshirishni ro`yxatga olish. Jurnal” журналлари ҳукм қонуний кучга киргач “UNIO GROUP” МЧЖ хорижий корхонаси раҳбариятига тилхат орқали қайтариш; -бир дона “Samsung” русумли хотира қурилмаси жиноят иши ҳужжатларида сақлаш белгиланган. Жабрланувчининг қонуний вакили Ў.Чўлиевни судланувчи А.Сга нисбатан даъвоси йўқлиги инобатга олинган. Суднинг ҳукмига кўра, С Асад Дурсунович Яккасарой тумани, “Дамариқ” МФЙ, “А.Каххор” кўчаси 133-уйда жойлашган “UNIO GROUP” МЧЖ хорижий корхонасининг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келиб, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши учун масъул бўлгани ҳолда, “UNIO GROUP” МЧЖ хорижий корхонаси директори томонидан 2024 йил 3 январда тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўлими бошлиғи лавозими йўриқномасининг 4.1-банди талабларига риоя қилмай, жамият томонидан қурилиш ишлари олиб борилаётган “NEWPORT” қурилиш объектининг Н-блоки фасад қисмида ҳимоя тўрларини ўрнатиш ёки эҳтиёт канатларидан фойдаланиш ишларини етарли даражада ташкил этмаганлиги боис, 2025 йил 19 январь куни соат 14:00ларда “UNIO GROUP” МЧЖ хорижий корхонасида 2025 йил 13 январдаги 32-к-сонли буйруқ билан техник департаментга ишчи вазифасига қабул қилинган 2005 йил 1 октябрда туғилган Асроров Зикриё Ўлмасжон ўғлининг иш вақти жараёнида “NEWPORT” қурилиш объектидаги Н-блокнинг 9-қаватида техник хавфсизлик анжомлари тўлиқ бўлмаган ҳолатда иш олиб бораётганида ерга йиқилиши оқибатида вафот этишига сабаб бўлган. 2025 йил 10 февралдаги №72-сонли суд-тиббий экспертизаси З.Асроровнинг ўлими – калла асос суягини синиши, бош мия тўқимасига ва пардалари остига қон қўйилиши, икки томонлама қовурғалар ёпиқ синишлари, ўпкалар, юрак лат ейишлари ва йиртилишлари, биринчи бўйин умуртқаси ёпиқ майдаланиб синиши, травматик шок билан бирга кечган бош, кўкрак қафаси ва танани ёпиқ қўшма тўмтоқ жароҳатидан юз бергани, уни танасида аниқланган жароҳатлар, ўлимидан бироз олдин, қаттиқ ўтмас жисм таъсирида ҳосил бўлган бўлиб, ўлим келиб чиқиши билан бевосита боғлиқ эканлиги, мазкур тан жароҳатларини жойлашган жойи, тури ва характерини инобатга олганда бинонинг 9-қаватидан тушиб кетиши оқибатида олган бўлиши мумкинлигини инкор этиб бўлмаслиги ҳақида хулоса берган. Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг 2025 йил 21 январдаги 28-сонли буйруғи билан тузилган, “UNIO GROUP” МЧЖ хорижий корхонасида 2025 йил 19 январь куни жамият ишчиси Асроров Зикриё Ўлмасжон ўғли билан содир бўлган оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисани махсус текшириш далолатномасига кўра, “UNIO GROUP” МЧЖ хорижий корхонаси Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўлими бошлиғи С Асад Дурсунович “NEWPORT” қурилиш объекти Н-блокда ишларни етарли даражада ташкил этмагани, яъни Н-блок фасад қисмида ҳимоя тўрларини ўрнатиш ёки эҳтиёт канатларидан фойдаланиш ишларини етарли даражада ташкил этмаганлиги, бу билан “UNIO GROUP” МЧЖ хорижий корхонаси директори томонидан 2024 йил 3 январда тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўлими бошлиғининг лавозим йўриқномасида қайд қилинган 4.1-бандига риоя этилмаганлиги аниқланган. Кассация протестида, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг А.Сга оид 15.07.2025 йилдаги ҳукмини бекор қилиб, ЖКнинг 257моддаси 2-қисми “а” банди билан айбдор деб топиб, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилган ҳолда жазо тайинлашни, модда санкциясида назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланган тақдирда, ЖКнинг 45-моддасини қўллаб жазо тайинлаш масаласини муҳокама қилишни ва тайинлашни сўраган. Кассация инстанцияси, иш бўйича судья О.Қличевнинг маърузасини, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиевнинг протестни қувватлаб, уни қаноатлантириш ҳақидаги хулосасини, судланган А.С ва унинг ҳимоячиси К.Абдуллаевнинг кассация протестини рад этишни сўраб берган фикрларини тинглаб, протестда келтирилган важларга тегишли баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан протестни қисман қаноатлантириб, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирган ҳолда қонунга мувофиқлаштиришни лозим топади. Биринчи босқич суди А.Снинг мазкур жиноятни содир этишдаги ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, уни айбли деб топиб, асосли хулосага келган. А.Снинг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни содир этганликдаги айби, гувоҳларнинг кўрсатувлари билан, шунингдек, жиноят иши ҳужжатларидаги ИИО ходимининг билдиргиси (и.в.4), далолатнома (и.в.23), ишга алоқадор ҳужжатлар нусхаси ва фотожадвал (и.в.26-31, 301-303), ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал (и.в.32-33, 36-53), “UNIO GROUP” МЧЖ хорижий корхонасига тегишли ҳужжатлар нусхалари (и.в.54-64), нарса ва ашёни кўздан кечириш баённомалари ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхалари ҳамда фотожадвал (и.в.134-157, 252-264, 272274), 2025 йил 10 февралдаги 72-мурда-сонли суд тиббий экспертиза хулосаси (и.в.158-162), Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекциясининг далолатномаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхаси (и.в.166-241), ихтиёрий равишда тақдим қилиш тўғрисидаги баённома (и.в.271), нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор (и.в.275-276), тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз исботини тўлиқ топган. Биринчи инстанция суди томонидан А.Снинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган ҳолда А.Сга Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг тушунтиришларига риоя қилиниб, жиноят иши бўйича барча енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиниб, адолатли жазо тайинланган. 4 Бироқ, биринчи босқич суди томонидан А.С ўзи эгаллаган лавозим ва хизмат фаолияти билан бевосита боғлиқ ҳолда жиноят содир этган бир пайтда, унга нисбатан қўшимча жазо тайинлаш масаласи муҳокама қилинмасдан хатоликка йўл қўйилган. Жиноят иши ҳужжатларидан кўринишича, “UNIO GROUP” МЧЖ хорижий корхонасида Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган 2025 йил 23 июль куни “UNIO GROUP” МЧЖ хорижий корхонасини А.С билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли кассация инстанцияси, қўшимча жазо масаласини муҳокама қилиб, судланувчи А.Сга нисбатан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди ва суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирган ҳолда қонунга мувофиқлаштиришни, билдирилган кассация протестини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 498, 500, 504, 5095, 5096, 5097, 5099, 50910-моддаларини қўллаб, кассация инстанцияси Қ И Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман судининг 2025 йил 15 июлдаги С Асад Дурсунович (SARAYEV ASAD DURSUNOVICH)га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган ҳолда қонунга мувофиқлаштирилсин. Ҳукмнинг тавсиф қисмига судланувчи А.Сга нисбатан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш мақсадга мувофиқ эмас деб аниқлик киритилсин. Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Кассация протести қаноатлантирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-моддасига асосан Тошкент шаҳар судига ҳукм чиқарган суд орқали тафтиш тартибида шикоят беришга ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи: Ҳайъат судьялари: Ажрим нусхаси аслига тўғри: (имзо) (имзо) (имзо) О.Қличев К.Мирсафаев Н.Касимова