Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2505/426 Дата решения 13.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Хакимов Азимжон Эгамбердиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 416313 Claim ID 2947457 PDF Hash e30ffe28cde680a7... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 266 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 266 1 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил 13 октябрь куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, “Ракат” МФЙ” биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, Раислик қилувчи судья: А.Хакимов, судья ёрдамчиси А.Нишоновнинг котиблигида, Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси Э.Эминов, гумон қилинувчи Ю.Абдухакимов ва унинг ҳимоячиси адвокат Р.Эргашев, жабрланувчи А.Сулеймановнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан гумон қилиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси талабларига асосан судга берилган 2001 йил 20 май куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, муқаддам судланмаган, оилали, 1 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Қозигузар МФЙ, Учинчи Гулистон кўчаси, 20-уйда яшовчи Абдухакимов Юсуф Бахтиёр ўғли (Abduxakimov Yusuf Baxtiyor o‘g‘li)га нисбатан 1-1005-2505/426-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: 2025 йил 21 июль куни соат тахминан 09-30да, ҳайдовчи Абдухакимов Юсуф Бахтиёр ўғли бошқарувидаги, давлат рақами белгиси 01 С 811 UC бўлган “КОБАЛЬТ” русумли автомобилда, тегишли ҳужжатлар асосида, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, КХАЙ кўчаси бўйлаб, Қушбеги кўчаси томонидан, Бобур кўчаси томонига, қатнов қисмининг чап четки бўлагидан ҳаракатланиб “Sanco Hotel” биноси қаршисида амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди 1-қисми, 11-банди “г” қисми, 53-банди, 77-банди 1 ва 3-қисмлари талабларини бузиб, яъни “йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларнинг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак”, “ҳайдовчи ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса, болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўришга мажбур”, “ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни ўзгартириш (қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак”, “ҳайдовчи транспорт воситасининг хусусияти ҳамда ҳолатини, ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак”, “ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак” деб кўрсатилган қоидаларга риоя қилмасдан ҳаракатланиб, қатнов қисми тирбанд ҳолатда бўлиб, бир йўналишда ва бир бўлакда олдинда ва ўнг томонидаги қатнов бўлакларида номаьлум енгил автомашиналар тўхтаб турганида, шошиб тургани учун йўналишини чап томонга ўзгартириб, йўлнинг кириш тақиқланган қисми, яъни қарама-қарши қатнов бўлаги ва ўзининг йўналишидаги қатнов қисми орасидаги “махсус йўлак, хавфсиз ҳудуд”ни ажратиб турадиган 1.1 узлуксиз чизиқни босган ҳолатда, “махсус йўлак, хавфсиз ҳудуд”га тушиб, 40-50 км/соат тезликда тўғрига ҳаракатланаётганида, йўналиши бўйлаб ўнгдан чап томонга ўтиб, “махсус йўлак, хавфсиз ҳудуд”да бўлган пиёда Сулейманов Алишер Бахтияровични уриб юборган. Пиёда А.Сулейманов йўл-транспорт ҳодисаси натижасида олган тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифохонасига олиб борилган. Ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 2025 йил 29 июль кунидаги №5612-Х-Йўл-сонли хулосасига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида А.Сулейманов 4-думғаза умуртқаси суягини ёпиқ синиши, ўнг тирсак бўғими, чап болдир ва думғаза соҳаси юмшоқ тўқимаси лат ейиши ва шилинмалари каби тан жароҳатлари олганлиги, оғирлик даражаси бўйича “Ўртача оғир” тан жароҳатларига кириши аниқланган. Дастлабки терговда гумон қилинувчи Ю.Абдухакимов жабрланувчи А.Сулейманов ариза билан мурожаат қилишиб, жиноят ишини ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашган. Дастлабки тергов органи томонидан Ю.Абдухакимов Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан гумон қилинувчи тариқасида жалб этилган. Гумон қилинувчи Ю.Абдухакимов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, айбига ўз ихтиёри билан тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймон эканлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи А.Сулейманов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, Ю.Абдухакимовга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзганлиги, унга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув суд тарафидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўраган, шу билан бирга унга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддасининг 5-қисми талаблари тушунтирилганлигини маълум қилди. Дастлабки тергов органи томонидан, Ю.Абдухакимовнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан квалификация қилиниб, жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан судга юборилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖК 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд томонларнинг фикрини тинглаб, Ю.Абдухакимовнинг айбига тўлиқ иқрорлигини, жабрланувчи А.Сулейманов билан дастлабки тергов ва судда ўзаро ярашув ҳақида ўз ихтиёри билан ариза ёзиб берганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги “Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 27-сонли қарори талабларига риоя қилган ҳолда, мазкур жиноят ишини тарафлар ярашувини тасдиқлаб тугатишни, Ю.Абдухакимовни жиноий жавобгарликдан озод қилишни лозим топади. Шу билан бирга, суд жабрланувчи А.Сулеймановга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддасига мувофиқ, мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 585-586-моддаларига асосан, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан гумон қилинувчи Абдухакимов Юсуф Бахтиёр ўғли (Abduxakimov Yusuf Baxtiyor o‘g‘li)га нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддасининг 4-қисми тартибида тугатилсин. Жабрланувчи А.Сулеймановга етказилган зарар қопланганлиги инобатга олинсин. Жабрланувчи А.Сулеймановга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилиши тушунтирилсин. Суднинг ажримига у чиқарилган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида гумон қилинувчи, жабрланувчи томонидан хусусий шикоят берилиши ҳамда прокурор томонидан хусусий протест келтирилиши мумкин. Раислик қилувчи судья: А.Хакимов