Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2505/391 Дата решения 13.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Хакимов Азимжон Эгамбердиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 416314 Claim ID 2926492 PDF Hash ac85fcfc438fc0d8... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 18
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 276 1 law
ЖКнинг 78-моддаси ЖКнинг 78 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖК 78-моддаси збекистон Республикаси ЖК 78 law
шахснинг ЖК 270-моддаси шахснинг ЖК 270 law
аракатларини ЖК 276-моддаси аракатларини ЖК 276 law
илмишини ЖК 276-моддаси илмишини ЖК 276 law
бандидан ЖК 276-моддасининг 1-қисми бандидан ЖК 276 1 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
айбдор деб топиладиган ЖК 276-моддасининг 1-қисми айбдор деб топиладиган ЖК 276 1 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
унга ЖКнинг 96-моддаси унга ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 276 1 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 276 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил октябрь ойининг 13 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, “Белариқ” МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи судья А.Хакимов, судья ёрдамчиси А.Нишоновнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси Э.Эминов, судланувчи 111111111, унинг ҳимоячиси – адвокат М.Кенжаеваларнинг иштирокида, Зайиров Хасан Рустам ўғли (Zayirov Xasan Rustam o‘g‘li)га нисбатан 1-1005-2505/391-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Зайиров Хасан Рустам ўғли (Zayirov Xasan Rustam o‘g‘li) – 03.10.2003 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, бўйдоқ, Иқтисодиёт университети сиртқи таълими 1-босқич талабаси, вақтинча ишсиз, муқаддам Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг 12.10.2022 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 баравари миқдорида, яъни 10.500.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган, жарима 14.10.2022 йилда тўлиқ тўланган, ЖКнинг 78-моддаси талаби асосида судланганлик ҳолати тугалланган, Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Дўстлик 2-мавзеси, 35-уй, 44-хонадонда яшовчи, иш бўйича “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, дастлабки тергов даврида иш бўйича 24.04.2025 йилдан 25.04.2025 йилга қадар ва 26.04.2025 йилдан 28.04.2025 йилга қадар вақтинча ушланган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, дастлабки тергов жараёнида, судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни аниқлади: Судланувчи Зайиров Хасан Рустам ўғли, 2025 йил 23 апрель куни соат 01:00ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, “Тўқимачи” МФЙ, Боғибўстон кўчаси, 49-уйда жойлашган “Brаnd Hotel” номли меҳмонхона олдида шубҳали ҳаракатланиб келаётганлиги сабабли, Яккасарой туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, шахсий тинтув қилинган вақтида, эгнидаги шимининг ўнг олд чўнтагида оқ қоғозга ўралган тўқ жигарранг рангли, ўткир ҳидли, оғирлиги 0,5315 граммга тенг таркибида “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай, ўз истеъмоли учун қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида баённома асосида расмийлаштириб олинган. Судланувчи Зайиров Хасан Рустам ўғли суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, дастлабки тергов давридаги кўрсатувларини тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни, анча вақтдан бери гиёҳвандлик воситаси истеъмол қилганини, 2025 йил 23 апрель куни соат 13:00лар атрофида ўзига тегишли бўлган “Samsung A55” русумли телефон аппаратининг телеграм ижтимоий тармоғидан “Леди” номли бот орқали 250.000 сўм эвазига 0,5 грамм “гашиш” номли гиёҳвандлик воситасига буюртма бериб, номаълум шахс унга ёдида бўлмаган карта рақами ташлаб берганини ва ушбу карта рақамига “Paynet” банкомати орқали 250.000 сўм ўтказганлигини, номаълум шахс унинг телеграм ижтимоий тармоғига жойлашув (локация) ташлаб берганлигини, ушбу жойлашув бўйича Сергели қурилиш даҳаси томонга бориб, ерда яширилган жойдан 1 дона кўк рангли изолентага ўралган шаффоф рангли полиэтилен пакет ичида бўлган тўқ жигарранг рангли гашиш моддасини олиб, эгнида бўлган шимининг чўнтагига солиб қўйганлигини, 2025 йил 23 апрель куни соат 01:00ларда Яккасарой тумани, “Тўқимачи” МФЙ, Боғибўстон кўчаси, 49-уйда жойлашган “Brаnd Hotel” номли меҳмонхона олдида ўзларини Яккасарой туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, шахсий тинтув қилинган вақтида, эгнидаги шимининг ўнг олд чўнтагида, оқ қоғозга ўралган тўқ жигарранг рангли, ўткир ҳидли, оғирлиги 0,5315 граммни ташкил қилган, таркибида “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, гиёҳвандлик моддалари холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинганлигини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, бу каби ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдириб, суддан енгиллик беришни сўраб кўрсатувлар берди. Судланувчи 111111111 айбига тўлиқ иқрор бўлса-да, унинг айби қуйидагилар билан ўз исботини тўлиқ топади. Гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Исроилов Улуғбек Искандар ўғли дастлабки тергов давридаги кўрсатувларини тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни 2025 йил 23 апрель куни соат 17:30лар атрофида таниши 111111111 билан Сергели тумани ҳудудида учрашганини, бирга айланиб юришганини ва шу куни соат 21:00лар атрофида таниши 111111111нинг иши муносабати билан Яккасарой тумани, Боғибўстон кўчасида жойлашган 49-уй ёнидаги “Brand Hotel” номли меҳмонхона олдига боришганини, у ерда 111111111 билан бирга турган вақтларида ҳудудга ИИО ходимлари икки нафар холис иштирокида келиб ўзларини таништиришганини ҳамда хизмат гувоҳномаларини тақдим этишганини, улар томонидан тезкор тадбир ўтказилаётганлиги маълум қилиб, агар ёнларида ноқонуний нарса ёки буюмлар мавжуд бўлса, уларни ихтиёрий равишда топширишларини сўрашганини, шу пайтда 111111111 ўз ёнида кийиб олган шимининг ўнг томон чўнтагида “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлигини маълум қилганини, 2 ИИО ходимлари холислар иштирокида унинг шим чўнтагини кўздан кечиришганини ва у ердан оқ қоғозга ўралган, тўқ жигар рангли моддани аниқлашганини, ИИО ходимлари томонидан 111111111дан ушбу модданинг кимга тегишлилиги ва уни қандай мақсадда сақлаб келаётгани сўралганида, у модда ўзига тегишли эканлигини ва уни ўз истеъмоли учун сақлаб келаётганини маълум қилганини, шундан сўнг ИИО ходимлари уни ҳам тинтишганини, тинтув вақтида унинг ёнидан ҳеч қандай ноқонуний нарса ёки буюм аниқланмаганини, тезкор тадбир жараёнида қонунга хилоф ҳаракатлар содир этилмаганлигини билдириб кўрсатувлар берди. Шунингдек, суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчининг, шу билан бирга, дастлабки тергов давридаги кўрсатувлари ўқиб эшиттирилган гувоҳ С.Мелизияев ва М.Менглиевларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи 111111111нинг содир этган жиноятдаги айби жиноят ишидаги билдирги (и.в. 4), шахсий тинтув қилиш баённомаси (и.в. 5, 7), ашёвий далилни олиш баённомаси (и.в. 6), тушунтириш хатлари (и.в. 9, 12-14), Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 25.04.2025 йилдаги №1700-сонли хулосаси (и.в. 25-26), 18.06.2025 йилдаги 1714-сонли наркологик экспертиза хулосаси (и.в. 57), нарсани кўздан кечириш баённомаси ва илова қилинган фото суратлар (и.в. 61-67) ҳамда бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини тўлиқ топади. Суд, судланувчи 111111111нинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги 12-сонли “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорида кўрсатилган амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, дастлабки тергов органлари томонидан судланувчи 111111111нинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “б” банди, яъни гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан содир этилишида ифодаланган жиноят белгилари билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси ЖК 78-моддаси 1-қисмининг “в” бандида жарима жазоси ижро этилган кундан кейин бир йил ўтгач шахснинг судланганлик ҳолати тугалланиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги 12-сонли “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича 3 суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 27-бандида судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, шахснинг ЖК 270-моддаси иккинчи қисми “а” банди, ЖК 271-моддаси иккинчи қисми “а” банди, ЖК 273-моддаси учинчи қисми “а” банди, ЖК 274-моддаси тўртинчи қисми “а” банди, ЖК 276-моддаси иккинчи қисми “б” банди билан жиноий жавобгарлиги, у муқаддам ЖК XIX бобида назарда тутилган бирон-бир содир этган жинояти учун судланган ҳолдагина келиб чиқади. Агар шахс муқаддам содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод этилган ёки судланганлик ҳолати тугалланган ёинки қонунда белгиланган тартибда олиб ташланган бўлса, қилмиш мазкур белги билан квалификация қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида амалий тушунтириш берилган. Баён этилганларга кўра, судланувчи 111111111га муқаддам Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг 12.10.2022 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 баравари миқдорида, яъни 10.500.000 сўм жарима жазоси тайинланганлиги ва жаримани 14.10.2022 йилда тўлиқ тўлаганлиги, ЖКнинг 78-моддаси талабида судланганлик ҳолати тугалланганлиги аниқланганлигини ва ушбу ҳолатда унинг юқоридаги ҳаракатларини ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан квалификация қилиш мумкин эмаслигини инобатга олиб, судланувчи 111111111нинг қилмишини ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “б” бандидан ЖК 276-моддасининг 1-қисми, яъни гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлашда ифодаланган жиноят белгиларига қайта квалификация қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси 1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларини ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи 4 ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. Шунингдек, судланувчи 111111111га жазо турини танлашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, жиноятни паст ниятларда содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида, шунингдек, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини, талаба эканлигини, ёшлигини ва муқаддам судланмаганлигини инобатга олиб, айбдор деб топиладиган ЖК 276-моддасининг 1-қисми санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, шунингдек, уни вақтинча ушланган муддатини чегириб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 18.06.2025 йилдаги №1714-сонли хулосасига кўра, 111111111 гиёҳвандликдан мажбурий даволанишга муҳтожлиги аниқланганлигини инобатга олиб, унга ЖКнинг 96-моддасига асосан мажбурий даволаниш чораларини қўллашни лозим топади. Шунингдек, суд иш бўйича ашёвий далил тариқасида олиниб, экспертиза тадқиқотларидан қолган ва 13002-сонли квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТ ва ХТБга топширилган таркибида “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлган “гашиш” – 0,5015 гр. гиёҳвандлик воситаcини ҳукм қонуний кучга киргач, тегишли тартибда йўқ қилишни ҳамда “Samsung A55” русумли телефон аппарати дастлабки тергов даврида тилхат орқали 111111111га қайтарилганлигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига мувофиқ, суд ҳукм қ и л а д и: Зайиров Хасан Рустам ўғли (Zayirov Xasan Rustam o‘g‘li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилсин. Зайиров Хасан Рустам ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида 111111111ни 24.04.2025 йилдан 25.04.2025 йилга қадар ва 26.04.2025 йилдан 28.04.2025 йилга қадар жами 3 кун қамоқда сақланган ҳар бир кунини ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг 3 кунига тенглаштириб, тайинланган жазодан 9 кунни чегириб, узил-кесил ўташ учун 111111111га иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 11 (ўн бир) ой 21 (йигирма бир) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин. 5 жойидаги ички ишлар органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан амалга оширилсин, жазо мазкур жазони ижро этиш инспекцияси белгилаб берадиган жойларда ўтаттирилсин, жазони ўташ муддати 111111111 жазони ўташ учун юборилган корхонада иш бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин. 111111111га суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами ўттиз кундан кўпроғини ўташдан узрли сабабларсиз бўйин товласа ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетса, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириши тушунтирилсин. 111111111га қўлланган “гаров” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин ва гаров тариқасида топширилган жами 8.000.000 сўм пул маблағлари гаровга қўювчи Зайиров Хасан Рустам ўғлига тегишли тартибда қайтарилсин. 111111111га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан жазо тайинлаш билан бирга жазони ўташ даврида умумий асосда гиёҳвандликдан тиббий муассасаларда даволансин. Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил тариқасида олиниб, экспертиза тадқиқотларидан қолган ва 13002-сонли квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТ ва ХТБга топширилган таркибида “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлган “гашиш” – 0,5015 гр. гиёҳвандлик воситаcи тегишли тартибда йўқ қилинсин; - “Samsung A55” русумли телефон аппарати дастлабки тергов даврида тилхат орқали 111111111га қайтарилганлиги инобатга олинсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, унинг ҳимоячиси ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонун кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: имзо Нусхаси аслига тўғри: 6 А.Хакимов