Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2505/401 Дата решения 13.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Хакимов Азимжон Эгамбердиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 416316 Claim ID 2933540 PDF Hash 496343c4734b0b3f... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 1271-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 1271 1 law
збекистон Республикаси МЖтКнинг 1883-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 1883 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖК 1271-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 1271 1 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
а паст ниятларда содир этганини ЖКнинг 56-моддаси а паст ниятларда содир этганини ЖК 56 law
аддам судланмаганлигини ЖКнинг 55-моддаси аддам судланмаганлигини ЖК 55 law
га нисбатан ЖК 1271-моддасининг 1-қисми га нисбатан ЖК 1271 1 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖК 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил октябрь ойининг 13 куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, “Белариқ” МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи судья: А.Хакимов, судья ёрдамчиси А.Нишоновнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси Э.Эминов, судланувчи 111 ҳамда унинг ҳимоячиси адвокат Р.Бакиеванинг иштирокида, Уматова Гулруххон ХХХ (Umatova Gulruxxon ХХХ)га оид №1-1005-2505/401-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Уматова Гулруххон ХХХ (Umatova Gulruxxon ХХХ) – 1992 йил 23 июнь куни Наманган вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти йўқ, оилали, қарамоғида 3 нафар вояга етмаган фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Наманган вилояти, Чуст тумани, “Хисорак” ҚФЙ, “Саримсоқтепа” МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 67-уйда доимий рўйхатда туриб, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 3-мавзе, 23-уй, 118-хонадонда истиқомат қилувчи, иш юзасидан “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 1271-моддасининг 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, дастлабки тергов жараёнида, судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Уматова Гулруххон Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 8 июль кунги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1883-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида, яъни 375.000 сўм жарима жазоси тайинланган бўлишига қарамасдан, бир йил давомида такроран, яъни 2025 йил 8 сентябрь куни соат 15:00ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 65-уйнинг олдида жойлашган йўлнинг ёқасида бўла туриб, жамоат жойида фуқаролардан пул ва бошқа моддий қимматликлар беришини фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланаётганлиги аниқланган ва 111дан тиланчилик йўли билан топилган 52.000 сўм пул маблағлари ва “Samsung galaxy A14” русумли телефон аппарати ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган. Судланувчи Уматова Гулруххон суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, у ҳозирда юқорида кўрсатилган 3 та вояга етмаган фарзанди билан 1 шуғулланишини, тозалаш ишларига қўшнилари билан жами бўлиб, 4 киши чиқишини, бундай тозалаш ишлари ҳар куни бўлмаслиги сабабли унда молиявий инқироз, яъни, пул етишмовчилиги ҳоллари тез-тез такрорланиб туришини, турмуш ўртоғи билан эса 2021 йилдан бери бирга яшамаслигини, у билан қонуний тартибда ҳали ажрашмаганлигини, ўзи ҳозирда фарзандларини ёлғиз тарбия қилмоқдалигини, уларнинг боғча пулларига, уйининг ижара ҳақига, умумий рўзғорига ва қатнаётган инглиз тили курсига пул етказа олмай қолган вақтлари мажбурликдан кўчага одамлардан эҳсон олиш мақсадида тиланчилик қилиш учун чиқишини, бу ҳолат одатда 2-3 ҳафтада бир бўлишини ва шу бир чиқишида у тахминан 200-300.000 сўм атрофида пул йиғишини, бу пул орқали тозалаш ишлари яна чиққунига қадар харажатларини амаллаб туришини маълум қилган. Жорий йилнинг саккизинчи август куни оилавий шароити оғирлашиб қолганлиги учун Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 65-уйда жойлашган овқатланиш жойига ҳар жума куни эҳсон сифатида бериладиган озиқ-овқат маҳсулотларини олиш учун ўғли Шамшодбек билан соат 06:00да борганлигини ва олиши керак бўлган эҳсонни кутиш мобайнида ўзи билан олиб келган қора рангли полиэтилен пакетни ерга қўйиб қўйганлигини, сабаби ўтган-кетганлар ушбу пакетга пул солиб кетишлигини, кутавериб чарчаб қолганидан ўтириб олган пайти, у турган жойга соат 07:10лар атрофида ИИО ходимлари келиб, уни Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБ биносига олиб келишганини, холислар иштирокида пакетида мавжуд бўлган 52.000 сўм пулни расмийлаштириб олишганини, ҳозирги кунда қилмишидан пушаймон эканлигини, уни оилавий шароитини, аёллигини инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи 111 унга нисбатан эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб кўрсатувлар берган бўлса-да, уни мазкур жиноятни содир этганликдаги айби қуйидаги далиллар билан ўз тасдиғини топади. Гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Элкузиева Умида Холдармирзо қизи дастлабки тергов давридаги кўрсатувларини тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни у жорий йилнинг 8 август куни тахминан соат 09:00лар атрофида унга аввалдан таниш бўлмаган, кейинчалик номи Нурмурод эканлиги маълум бўлган Ички ишлар органлари ходими мурожаат қилганини, у ўзини таништириб, содир этилган тиланчилик жинояти бўйича ўтказиладиган процессуал ҳаракатларда холис сифатида иштирок этишини сўраганини, у ушбу сўровга розилик билдирганини ва Яккасарой тумани ИИО ФМБ биносига олиб келинганини, у ерда тиланчилик ҳолати бўйича процессуал ҳаракатлар амалга оширилганини, хусусан, унга кейинчалик таниш бўлган шахс — 111га тегишли бўлган 52.000 сўм миқдоридаги нақд пул маблағлари ҳамда “Samsung Galaxy A14” русумли телефон аппарати расмий тартибда олиб қўйилганлиги тушунтирилганини, ушбу ҳолат юзасидан расмий баённома тузилганини, у ушбу баённомага имзо қўйиб, ундаги маълумотларни тасдиқлаганини билдириб кўрсатувлар берди. 2 текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи ва гувоҳнинг, шу билан дастлабки тергов давридаги кўрсатувлари ўқиб эшиттирилган гувоҳлар У.Иминов ва О.Суюноваларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи 111нинг айби суд мажлисига ҳозир бўлмаган ва тарафларнинг розилиги билан ўқиб эшиттирилган гувоҳларнинг кўрсатувлари, шунингдек ИИО ходимининг билдиргилари (и.в. 3-5), далолатнома (и.в. 10), нарсани олиш баённомаси (и.в 11), нарсани кўздан кечириш баённомаси, фото илова, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори, конверт, молия чеклари (и.в. 30-343), нарсани кўздан кечириш баённомаси ва фото илова (и.в. 54-56) ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ исботини топади деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи 111нинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, унинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 1271-моддасининг 1-қисми, яъни кўчаларда, йўлларнинг қатнов қисмида ва бошқа жамоат жойларида пул ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилишида ифодаланган жиноят белгилари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси 1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. 3 Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги назарда тутилган. Суд, судланувчи 111га нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига риоя қилиб, юқоридаги кўрсатилган Пленум қарорларидаги амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, жиноятни ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир этганини ЖКнинг 56-моддасига асосан оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолаб, шунингдек, унинг айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини, қарамоғида 3 нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, аёллигини, муқаддам судланмаганлигини ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолаб, 111га нисбатан ЖК 1271-моддасининг 1-қисми санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади. Шунингдек, суд иш бўйича ашёвий далил тариқасида олиниб, № 27186-сонли квитанцияга асосан Тошкент шаҳар ИИБ молия бўлими депозит ҳисоб рақамига топширилган 52.000 сўм пул маблағларини давлат фойдасига ўтказилсин, “СD-R” дискни жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдиришни ва “Samsung galaxy A14” русумли телефон аппаратини дастлабки тергов даврида тилхат орқали 111га қайтарилганлигини инобатга олишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси ҳамда ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473 моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ Қ И Л А Д И: Уматова Гулруххон ХХХ (Umatova Gulruxxon ХХХ) Ўзбекистон Республикаси ЖК 1271-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Уматова Гулруххонга Ўзбекистон Республикаси ЖК 1271-моддасининг 1-қисми билан 2 (икки) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. 111га озодликни чеклаш жазосини ўташ даврида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 3-мавзе, 23-уй, 118-хонадонни ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй-жойидан чиқиши чеклансин. 111нинг озодликни чеклаш жазосининг муддати пробация бўлинмасига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. 4 Ҳукм ижросини назорат қилиш 111нинг яшаш жойидаги Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлимига юклатилсин. 111нинг зиммасига ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг: - назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш ва иш жойини ўзгартирмаслик; - Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик; - алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик; - жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик каби тақиқлар (чеклашлар) юклатилсин. 111га жазони ўташ даврида, унга белгиланган чекланишларни бузган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг 6-бандида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Дастлабки тергов даврида зарарни қоплаш мақсадида № 27186-сонли квитанцияга асосан Тошкент шаҳар ИИБ молия бўлими депозит ҳисоб рақамига топширилган 52.000 сўм пул маблағлари давлат фойдасига мусодара қилинсин. - “СD-R” диск жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдирилсин; - “Samsung galaxy A14” русумли телефон аппаратини дастлабки тергов даврида тилхат орқали 111га қайтарилганлиги инобатга олинсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, унинг ҳимоячиси ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонун кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: имзо Нусхаси аслига тўғри: 5 А.Хакимов