Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2504/423 Дата решения 10.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 412934 Claim ID 2936422 PDF Hash 36bec4279a7591aa... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида) 2025 йил октябрь ойининг 10 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, “Дамариқ” МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида; Судья Б.Э.Каюмовнинг раислигида; судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан туман прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова, гумон қилинувчи Ф.Ҳамраев ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат А.Қосимов, жабрланувчи Д.Абдулазизов ва А.Рашидовнинг иштирокида, гумон қилинувчи Ҳамраев Фарход Мухамадхановичга нисбатан № 1-1005-2504/423-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра; Ҳамраев Фарход Мухамадханович (Нamrayev Farxod Mexamadxanovich), 1986 йил 15 январь куни Наманган шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Ғирвон МФЙ, Мали Боқибоев кўчаси, 33-уйда яшовчи, эҳтиёт чораси қўлланилмаган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбланган. Суд, гумон қилинувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини ҳамда томонларнинг фикрини тинглаб, иш материалларини атрофлича тафтиш қилиб, йиғилган далилларга тегишлича юридик баҳо берган ҳолда, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 2025 йил 25 июль куни соат тахминан 18:40 ларда, ҳайдовчи Хамраев Фарход Мухамадханович бошқарувидаги “ВАЗ 2106” русумли давлат рақами белгиси 10 U 707 FA бўлган автомобилини Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, бўйлаб бошқариб, ушбу йўлнинг “ЗГГ” қаршисида, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди, 11-банди “г” қисми, 77-банди 1 ва 3-қисмлари яъни “Йўл ҳаркати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак”, “ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса, болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши”, “Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак”, “Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхтатишни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак” деб кўрсатиб ўтилган талабларига амал қилмасдан, йўналишига нисбатан ўнг томондан чап томонга қараб йўлни кесиб ўтаётган пиёдалар Рашидов Асрорбек Асқарали ўғли ва Абдулазизов Диёрбек Зохиджон ўғлини уриб юборган. Мазкур йўл-транспорт ходисаси оқибатида, пиёдалар Рашидов Асрорбек Асқарали ўғли ва Абдулазизов Диёрбек Зохиджон ўғли тан жароҳати олиб шифоҳонага мурожаат қилган. Жиноят иши юзасидан судга оид тиббиёт экспертизасининг 2025 йил 30 июль кунидаги № 5586-Х-Хуж сонли хулосасига кўра, пиёда Рашидов Асрорбек Асқарали ўғли танасида, оғирлик даражасига кўра енгил тан жароҳатларига кириши аниқланган. Жиноят иши юзасидан судга оид тиббиёт экспертизасининг 2025 йил 30 июль кунидаги № 5585-Х-Хуж сонли хулосасига кўра, пиёда Абдулазизов Диёрбек Зохиджон ўғли танасида, оғирлик даражасига кўра ўртача оғир тан жароҳатларига кириши аниқланган. Суд мажлисида гумон қилинувчи Ф.Ҳамраев, ўзи содир қилган жиноий ҳаракатига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлигини, жабрланувчи Д.Абдулазизов ва А.Рашидовлар билан ўзаро ярашиб, уларга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаб берганлигини, ҳозирда жабрланувчи Д.Абдулазизов ва А.Рашидовлар билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганлигини билдириб, улар ўрталарида тузилган ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, унга нисбатан жиноят ишини тугатишни сўради. Суд мажлисида жабрланувчи Д.Абдулазизов, гумон қилинувчи Ф.Ҳамраевга ҳеч қандай даъво эътирози йўқлигини, зарарни тўлиқ қоплаб берганлигини, у билан ярашиб олганлигини, ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Суд мажлисида жабрланувчи А.Рашидов, гумон қилинувчи Ф.Ҳамраевга ҳеч қандай даъво эътирози йўқлигини, зарарни тўлиқ қоплаб берганлигини, у билан ярашиб олганлигини, ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд, жабрланувчи Д.Абдулазизов ва А.Рашидовлар, гумон қилинувчи Ф.Ҳамраевнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова ва ҳимоячи А.Касимовларнинг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрларини эшитиб, гумон қилинувчи Ф.Ҳамраевнинг судланмаганлигини, айбига ихтиёрий иқрорлиги ва етказилган зарарларнинг тўлиқ қопланганлиги, жабрланувчи Д.Абдулазизов ва А.Рашидовларга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув жабрланувчи Д.Абдулазизов ва А.Рашидовлар, гумон қилинувчи Ф.Ҳамраевнинг хоҳишлари билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги 27-сонли қарори, Олий суд Пленумининг 2004 йил 21 майдаги 6-сонли ва 2004 йил 24 сентябрдаги 15-сонли; 2018 йил 19 майдаги 16-сонли; 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан) қарордаги талабларга риоя этиб, Ф.Ҳамраевга нисбатан юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Шу билан бирга, суд жабрланувчилар Д.Абдулазизов ва А.Рашидовга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Жабрланувчилар Д.Абдулазизов ва А.Рашидовнинг гумон қилинувчи Ф.Ҳамраевга нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 423, 582-586моддаларига асосан, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан Ҳамраев Фарход Мухамадханович (Нamrayev Farxod Mexamadxanovich)га оид жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми тартибида тугатилсин. Жабрланувчилар Д.Абдулазизов ва А.Рашидовга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисми талаблари тушунтирилсин. Жабрланувчилар Д.Абдулазизов ва А.Рашидовнинг гумон қилинувчи Ф.Ҳамраевга нисбатан даъвоси йўқлиги инобатга олинсин. Ажрим устидан ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест билдириши мумкин. Туман суди судьяси Нусҳаси аслига тўғри /имзо/ Б.Э.Каюмов