← Назад
Решение #38304 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 1261 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 1261 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида)
2025 йил октябрь ойининг 9 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида;
Судья Б.Э.Каюмовнинг раислигида;
судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан туман
прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова, гумон қилинувчи
Б.Неъматжонов ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат А.Касимов,
жабрланувчи К.Саидмухамедованинг иштирокида, гумон қилинувчи
Неъматжонов Бекзод Умиджон ўғлига нисбатан № 1-1005-2504/415-сонли
жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра;
Неъматжонов Бекзод Умиджон ўғли (Ne’matjonov
Bekzod Umidjon o’g’li), 2000 йил 19 январь куни
Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта,
оилали, бир нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз,
муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Келес шаҳри,
Ғани Рустамов кўчаси, 39А-уйда яшовчи, эҳтиёт чораси
қўлланилмаган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1261-моддаси 4-қисмида кўрсатилган
жиноятни содир қилганликда айбланган.
Суд, гумон қилинувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини ҳамда
томонларнинг фикрини тинглаб, иш материалларини атрофлича тафтиш қилиб,
йиғилган далилларга тегишлича юридик баҳо берган ҳолда, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 2025 йил 20 июль куни Яккасарой
тумани, “Мероз” МФЙда жойлашган “Ашир-Билол” меҳмонхонасида бўла
туриб, бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга нисбатан қасддан
баданга ўртача оғир шикаст етказиш мақсадида, турмуш ўртоғи
Саидмухамедова Камола Абдунаби қизини урганлиги натижасида,
К.А.Саидмухамедованинг танасида “Чап кўз косаси медиал девори ўрта ва
пастки қисмини ёпиқ синиши, чап ёноқ суяги ёйининг 2 жойининг ёпиқ синиб
силжиши, чап гаймор бўшлиғи олд, ташқи ва ички деворларининг ёпиқ синиб
силжиши, бурун суякларини ёпиқ синиб қисман силжиши, бош мия ёпиқ
жароҳати, бош мия чайқалиши, ғалвирсимон суяк ва гаймор бўшлиғига қон
қуйилиши (гемосинус), ўнг қўл билак юқори учлиги ташқи юзаси, чап қўл елка
пастки учлиги ташқи юзаси қонталашлари” каби тан жароҳатларини етказган.
Суд-тиббий экспертизасининг 2025 йил 15 августдаги № 5804-Х-Кур-сонли
эксперт хулосасига кўра, К.Саидмухамедовада қуйдаги, яъни чап кўз косаси
медиал девори ўрта ва пастки қисмини ёпиқ синиши, чап ёноқ суяги ёйининг
2 жойининг ёпиқ синиб силжиши, чап гаймор бўшлиғи олд, ташқи ва ички
деворларининг ёпиқ синиб силжиши, бурун суякларини ёпиқ синиб қисман
силжиши, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, ғалвирсимон суяк ва
гаймор бўшлиғига қон қуйилиши (гемосинус), ўнг қўл билак юқори учлиги
ташқи юзаси, чап қўл елка пастки учлиги ташқи юзаси қонталашлари каби тан
жароҳатлари аниқланган бўлиб, мазкур тан жароҳатлари оғирлик даражасига
кўра ўртача оғир тан жароҳатларига кириши кўрсатиб ўтилган.
Суд мажлисида гумон қилинувчи Б.Неъматжонов, ўзи содир қилган
жиноий ҳаракатига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлигини, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлигини,
жабрланувчи К.Саидмухамедова билан ўзаро ярашиб, унга етказилган моддий
зарарни тўлиқ қоплаб берганлигини, ҳозирда жабрланувчи К.Саидмухамедова
билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганлигини билдириб, улар ўрталарида
тузилган ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган
ҳуқуқий оқибатларни тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, унга нисбатан
жиноят ишини тугатишни сўради.
Суд мажлисида жабрланувчи К.Саидмухамедова, гумон қилинувчи
Б.Неъматжоновга ҳеч қандай даъво эътирози йўқлигини, зарарни тўлиқ қоплаб
берганлигини, у билан ярашиб олганлигини, ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлиги
ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 1261-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни
содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи, фуқаровий
даъвогар билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги
муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд,
жабрланувчи
К.Саидмухамедова
ва
гумон
қилинувчи
Б.Неъматжоновнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари
билан ўрганиб, Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси
С.Саиджанова ва ҳимоячи А.Касимовнинг жиноят ишини ярашганлик
муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрларини эшитиб, гумон қилинувчи
Б.Неъматжоновнинг судланмаганлигини, айбига ихтиёрий иқрорлиги ва
етказилган
зарарларнинг
тўлиқ
қопланганлиги,
жабрланувчи
К.Саидмухамедовага бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув жабрланувчи
К.Саидмухамедова ва гумон қилинувчи Б.Неъматжоновнинг хоҳишлари билан
бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1261-моддаси
4-қисмида назарда тутилган жиноят Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб ҳамда, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг “Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд
амалиёти ҳақида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2002 йил 25 октябрдаги 27-сонли қарори, Олий суд Пленумининг 2004 йил
21 майдаги 6-сонли ва 2004 йил 24 сентябрдаги 15-сонли; 2018 йил 19 майдаги
16-сонли; 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарорларига асосан киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар билан) қарордаги талабларга риоя этиб,
Б.Неъматжоновга нисбатан юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати
билан тугатишни лозим топади.
Шу билан бирга, суд жабрланувчи К.Саидмухамедовага Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд
томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Жабрланувчи К.Саидмухамедованинг гумон қилинувчи Б.Неъматжоновга
нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олишни лозим топади.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси ва
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 423, 582-586моддаларига асосан, суд
Неъматжонов Бекзод Умиджон ўғли (Ne’matjonov Bekzod Umidjon o’g’li)га
оид жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми
тартибида тугатилсин.
Жабрланувчи К.Саидмухамедовага Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
583-моддаси 5-қисми талаблари тушунтирилсин.
Жабрланувчи К.Саидмухамедованинг гумон қилинувчи Б.Неъматжоновга
нисбатан даъвоси йўқлиги инобатга олинсин.
Ажрим устидан ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига апелляция
тартибида хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест билдириши мумкин.
Туман суди судьяси
Нусҳаси аслига тўғри:_______________
/имзо/
Б.Э.Каюмов