← Назад
Решение #38429 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
49
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 184 | — | law | |
| банди ва | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| исми ва | 189 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 179 | — | law | |
| моддаси ва | 190 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 74 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 184 | — | law | |
| исми ва | 228 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 228 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 184 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 179 | — | law | |
| исми ва | 184 | — | law | |
| исми билан ЖК | 59 | — | law | |
| исми ва | 189 | — | law | |
| моддалари ва | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 74 | — | law | |
| исми ва | 61 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 223 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| банди билан ЖК | 60 | — | law | |
| бандлари ва | 223 | — | law | |
| моддалари ва | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 74 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law | |
| кодекси | 14 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 184 | — | code_article | |
| Жиноят кодекси | 189 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 189 | — | law | |
| ЖКнинг | 179 | — | law | |
| аракатини Жиноят кодекси | 179 | — | code_article | |
| Абдукаримовни айбловидан ЖК | 179 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| ЖКнинг | 15 | — | law | |
| ЖКнинг | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 189 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 33 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 45 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 61 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил октябрь ойни 9 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик қилувчи Б.Э.Каюмов;
судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова, судланувчилар
И.Мухитдинов, М.Нурматов ва Н.Усмановни ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи
адвокат А.Каюмов, судланувчилар Д.Рузибаев ва Б.Абдукаримовни ҳуқуқларини
ҳимоя қилувчи адвокат Р.Эргашевнинг иштирокида, Мухитдинов Икром
Исакджанович, Нурматов Малик Маматович, Усманов Нематулло Мирмусаевич,
Рузибаев Дилшод Таджидинович ва Абдукаримов Бобурмирзо Аюбхон ўғлига
нисбатан № 1-1005-2504/399-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Мухитдинов Икром Исакджанович (Muxitdinov Ikrom
Isakdjanovich), 1981 йил 14 ноябрь куни Наманган
шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, уч
нафар фарзанди бор, “TRUST METALL” МЧЖ, “TURON
MIX” МЧЖ ва “KOMFORT TRADER” МЧЖлар
норасмий раҳбари бўлган, муқаддам судланган:
1.) жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг
2009 йил 22 декабрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 2-қисми “а” банди,
189-моддаси 3-қисми, 209-моддаси 2-қисми “а” банди ва
227-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 45, 59, 61моддаларига асосан 2 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум
қилиниб, иш ҳақининг йигирма фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси ва энг кам ойлик иш ҳақининг
350 баравари миқдорида 11.775.750 сўм жарима жазоси
тайинланган;
2.) жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг
2010 йил 3 августдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми ”а” банди
билан ЖКнинг 60, 61-моддаларига асосан 3 йил муайян
ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси ва энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари
миқдорида 11.775.750 сўм жарима жазосига судланган;
3.) жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг
2013 йил 17 апрелдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди,
184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси 3-қисми билан
ЖКнинг 45, 60, 61-моддаларига асосан 3 йил муайян
ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари
4.) жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг
2017 йил 18 апрелдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди
билан 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган;
5.) жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг
2017 йил 18 августдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 179-моддаси, 184-моддаси
3-қисми, 189-моддаси ва 190-моддаси 2-қисми
“а, в” бандлари билан ЖКнинг 60,61-моддалари
тартибида 4 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган, жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман
судининг 2018 йил 5 ноябрдаги ажримига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддасига асосан
ўталмаган 2 йил 9 ой 5 кун озодликдан маҳрум қилиш
жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар
судининг 2020 йил 7 декабрдаги ажримига кўра
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан
ўталмаган 1 йил 2 ой 5 кун ахлоқ тузатиш ишлари
жазосидан муддатидан илгари озод қилинган;
6.) жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон туман судининг
2022 йил 7 декабрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан
ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида 3 йил 1 ой
озодликни чеклаш жазоси тайинланган, жиноят ишлари
бўйича Наманган шаҳар судининг 2023 йил 7 декабрдаги
ажримига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
74-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йил 2 ой 12 кун
озодликни чеклаш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш
ишлари жазосига алмаштирилган;
7.) Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган
шаҳар судининг 2024 йил 3 декабрдаги ҳукмига кўра
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси
3-қисми, 189-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 2-қисми
“б” банди билан ЖКнинг 59, 60, 61-моддалари тартибида
4 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган, Наманган вилоят суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг
2025 йил 4 июндаги ажримига кўра айбловдан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми
“б” банди чиқарилган, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси 1-қисми
билан ЖКнинг 59, 60, 61-моддаси тартибида 4 йил 1 ой
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазо
2
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулоса
нусхасини 2025 йил 23 август куни олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 179-моддаси, 189-моддаси 1-қисми,
184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси
1-қисми ва 184-моддаси 3-қисми билан айбланган.
Нурматов Малик Маматович (Nurmatov Malik
Mamatovich), 1981 йил 25 июль куни Наманган шаҳрида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта, оилали беш нафар фарзанди
бор “TRUST METALL” МЧЖ норасмий раҳбари,,
муқаддам судланган:
1.) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман
судининг 2024 йил 29 майдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 179-моддаси, 184-моддаси
3-қисми, 189-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 59, 61моддалари тартибида 5 йил озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган;
2.) Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган
шаҳар судининг 2024 йил 20 сентябрдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси
3-қисми, 189-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг
59-моддаси 2-қисми, 59-моддаси 8-қисми тартибида
5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
3.) Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган
шаҳар судининг 2024 йил 3 декабрдаги ҳукмига кўра
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми
ва 189-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 59, 61-моддалари
ва 59-моддаси 8-қисми тартибида 5 йил озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазо ўталмаган,
Наманган вилояти, Янги Наманган тумани, Саховат
МФЙ, Мустақиллик 10 йиллиги кўчаси, 583А-уйда
яшаган, иш бўйича қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланилган, айблов хулоса нусхасини 2025 йил
23 август куни олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 179-моддаси, 189-моддаси 1-қисми,
184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси 1-қисми билан айбланган.
Усманов
Нематулло
Мирмусаевич
(Usmanov
Nematullo Mirmusayevich), 1980 йил 3 июнь куни
Наманган шаҳрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус,
оилали, уч нафар фарзанди бор, “TRUST METALL”
МЧЖ ва “TURON MIX” МЧЖ норасмий раҳбари,
муқаддам судланган, Наманган вилояти жиноят ишлари
бўйича Наманган шаҳар судининг 2024 йил 3 декабрдаги
3
ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида 3 йил 7 ой
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазо
ўталмаган, Наманган вилояти, Наманган шаҳри,
Байналминал МФЙ, Тўрақўрғон кўчаси, 5-уй,
2-хонадонда яшаган, иш бўйича қамоққа олиш тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулоса нусхасини
2025 йил 23 август куни олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 179-моддаси, 189-моддаси 1-қисми,
184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 184-моддаси 3-қисми ва
189-моддаси 1-қисми билан айбланган.
Рузибаев Дилшод Таджидинович (Ruzibayev Dilshod
Tadjidinovich), 1978 йил 6 октябрь куни Қирғизистон
Республикаси Ош вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилали, уч нафар
фарзанди бор, ўрта-махсус маълумотли, “TURON MIX”
МЧЖ таъсисчиси ва раҳбари лавозимида ишлаган,
муқаддам судланган:
1.) Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган
шаҳар судининг 2022 йил 20 майдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
4-қисми “а” банди билан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ЖКнинг 62-моддаси
тартибида, 1 йил 11 ой 15 кун ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Наманган
шаҳар судининг 2022 йил 9 декабрдаги ажримига кўра,
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
46-моддаси
тартибида ўталмай қолган 1 йил 11 ой 15 кун ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазосига алмаштирилган, Тошкент вилояти
жиноят ишлари бўйича Пискент туман судининг
2023 йил 10 августдаги ажримига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай
қолган 1 йил 3 ой 14 кун озодликдан маҳрум қилиш
жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган;
2.) Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган
шаҳар судининг 2024 йил 3 декабрдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми
ва 189-моддаси 1-қисми билан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 59, 60, 61-моддалари тартибида 4 йил 2 ой
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
3.) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой
туман судининг 2025 йил 4 мартдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми
4
4.) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор
туман судининг 2025 йил 24 апрелдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми
ва 189-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 59-моддаси ва
59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаси тартибида, базавий
ҳисоблаш миқдорининг 305 баравари миқдорида, яъни
103.700.000 сўм жарима ва 4 йил 3 ой озодликдан маҳрум
қилиш жазолари тайинланган;
5.) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод
туман судининг 2025 йил 16 июлдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми
ва 189-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 59, 61-моддалари
ва 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаси тартибида, базавий
ҳисоблаш миқдорининг 305 баравари миқдорида, яъни
103.700.000 сўм жарима ва 4 йил 4 ой озодликдан маҳрум
қилиш жазолари тайинланган;
6.) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор
туман судининг 2025 йил 25 августдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми
ва 189-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 59, 61-моддалари
ва 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаси тартибида, базавий
ҳисоблаш миқдорининг 305 баравари миқдорида, яъни
103.700.000 сўм жарима ва 4 йил 5 ой озодликдан маҳрум
қилиш жазолари тайинланган, Наманган вилояти,
Наманган шаҳри, Давлатобод тумани, “Орзу” МФЙ,
Анжирзор кўчаси, 47-уйда яшаган, иш бўйича қамоққа
олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил
22 август кунидан буён жазо муддатини ўтаб келаётган,
айблов хулоса нусхасини 2025 йил 23 август куни олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 179-моддаси, 189-моддаси 1-қисми ва
184-моддаси 3-қисми билан айбланган.
Абдукаримов Бобурмирзо Аюбхон ўғли (Abdukarimov
Boburmirzo Ayubxon o’g’li), 1995 йил 7 ноябрь Наманган
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, оилали, бир нафар фарзанди
бор, ўрта-махсус маълумотли, “TRUST METALL” МЧЖ
таъсисчиси ва раҳбари лавозимида ишлаган, муқаддам
судланган:
1.) жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг
2018 йил 18 декабрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 223-моддаси 2-қисми “б” банди
билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 йил ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинланган, жиноят ишлари
бўйича Наманган шаҳар судининг 2020 йил 5 мартдаги
5
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, шу муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган;
2.) Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Норин
туман судининг 2021 йил 11 январдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми
“б” банди билан ЖКнинг 60-моддаси тартибида 5 йил
3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган;
3.) Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Норин
туман судининг 2022 йил 25 августдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми
“а, б” бандлари ва 223-моддаси 2-қисми “в” банди билан
ЖКнинг 57, 59-моддалари ва 59-моддаси 8-қисми
тартибида 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Қарши
шаҳар судининг 2022 йил 15 ноябрдаги ажримига кўра
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
74-моддаси
тартибида ўталмай қолган 2 йил 9 ой 12 кун озодликдан
маҳрум қилиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш
ишлари жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари
бўйича Наманган шаҳар судининг 2024 йил 4 июлдаги
ажримига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
46-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 9 ой 6 кун
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси шу муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган ва қидирув
эълон қилинган, 2024 йил 11 октябрь куни ушланган,
Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Зарбдор МФЙ,
4-ўтиш йўли, Бешкапа кўчаси, 10-уйда яшаган, иш
бўйича қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, 2024 йил 11 октябрдан буён жазо
муддатини ўтаб келаётган, айблов хулоса нусхасини
2025 йил 23 август куни олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 179-моддаси, 189-моддаси 1-қисми ва
184-моддаси 3-қисми билан айбланган.
Суд судланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
И.Мухитдинов танишлари М.Нурматов, Н.Усманов, Д.Рузибаев,
Б.Абдукаримов ҳамда жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувига
ажратилган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб,
“TRUST METALL” МЧЖнинг 2023 йил ноябрь-декабрь ойларидаги молиявий
6
фаолиятида Солиқ кодексининг 14-моддасига зид равишда солиқ қўмитасининг
“Hisob-faktura statistikasi” тизимида жамиятнинг кирим-чиқим операциялари
ҳисобланган қалбаки ҳамда кўзбўямачилик учун тузилган электрон ҳисобфактура ва шартномаларни расмийлаштириш орқали банк операциясиз
фаолиятни амалга ошириб, қиймати 4.811.290.400 сўмлик электрон ҳисоб-варақ
фактуралар орқали харид қилинмаган товарларни реализация қилиб, Вазирлар
Маҳкамасининг 17.11.2011 йилдаги “Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса
машиналарининг қўлланилишини такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги 306-сонли қарори талабларига зид равишда, жамиятга
кирим қилинган қиймати 12.552.248.300 сўмлик (кирим қилинган 11.100.015.600
сўмлик ТМБлар жисмоний шахс сифатида Б.Абдукаримовдан сотиб олинган)
товарларни нақд пулга сотиб, савдодан тушган тушумни назорат-касса
машинасини хотирасига киритмасдан ва банкка топширмасдан товарлар савдоси
ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиб,
товарларни реализация қилишдан олинган тушум суммасини ҳисобга олиш
регистрлари ва солиқ ҳисоботида кўрсатмасдан яшириб, жами 2.273.941.800
сўмлик қўшилган қиймат ва фойда солиғини тўлашдан қасддан бўйин товлаган.
Бундан ташқари И.Мухитдинов жиноий шериклари Н.Усманов, Д.Рузибаев
ҳамда жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахслар билан
олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, жиноий ҳаракатларини
давом эттириб, такроран, “TURON MIX” МЧЖнинг 2024 йил январь-октябрь
ойларидаги молиявий фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
14-моддасига зид равишда солиқ қўмитасининг “Hisob-faktura statistikasi”
тизимида жамиятнинг кирим-чиқим операциялари бўйича қалбаки ҳамда
кўзбўямачилик учун тузилган электрон ҳисоб-фактура ва шартномаларни
расмийлаштиришиб, банк операциясиз фаолиятини амалга оширишиб, қиймати
17.525.012,1 минг сўмлик электрон ҳисоб-варақ фактуралар “ҳисоб-варақ
фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар” орқали (расмийлаштирилмаган ва кирим
қилинмаган) харид қилинмаган товарларни реализация қилиб, Вазирлар
Маҳкамасининг 17.11.2011 йилдаги “Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса
машиналарининг қўлланилишини такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги 306-сонли қарори талабларига зид равишда, жамиятга
кирим қилинган қиймати 9.453.885.100 сўмлик (ТМБлар жисмоний шахс
сифатида Д.Рузибаевдан кирим қилинган) товарларни нақд пулга сотиб,
савдодан тушган тушумни назорат-касса машинасини хотирасига киритмасдан
ва банкка топширмасдан товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини
жуда кўп миқдордаги қийматда бузиб, товарларни реализация қилишдан олинган
тушум суммасини ҳисобга олиш регистрлари ва солиқ ҳисоботида кўрсатмасдан
яшириб ҳамда ҚҚС ва фойда солиғи ҳисоботига асосан ҳисобланган жами
3.763.218.000 сўмлик қўшилган қиймат ва фойда солиғини тўлашдан қасддан
бўйин товлаган.
Бундан ташқари, И.Мухитдинов жиноий ҳаракатларини давом эттириб,
такроран, жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахслар
билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, “KOMFORT
TRADER” МЧЖнинг 2024 йил февраль-март ойларидаги молиявий фаолиятида
банк айланмаларини номутаносиб тарзда Солиқ кодексининг 14-моддасига зид
7
равишда қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битимлар тузиш орқали
товарсиз банк операцияларини амалга ошириш орқали қиймати 3.896.655.400
сўмлик расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарларни реализация
қилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2011 йилдаги “Фискал хотирага эга
бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланилишини такомиллаштиришга
доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 306-сонли қарори талабларига зид
равишда, жамиятга кирим қилинган қиймати 7.682.679.900 сўмлик товарларни
нақд пулга сотиб, савдодан тушган тушумни назорат-касса машинасини
хотирасига киритмасдан ва банкка топширмасдан товарлар савдоси ёки хизмат
кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиб, товарларни
реализация қилишдан олинган тушум суммасини ҳисобга олиш регистрлари ва
солиқ ҳисоботида кўрсатмасдан яшириб, жами 1.685.560.200 сўмлик қўшилган
қиймат ва фойда солиғи тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК
Департаменти Тошкент шаҳар Олмазор туман бўлими терговчисининг 2025 йил
18 августдаги қарорига кўра, жиноят ишининг Рахимов Биложон Боходир ўғлига
нисбатан қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми
3-бандига асосан вафот этганлиги сабабли айблилик масаласи ҳал қилмасдан
туриб тугатилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК
Департаменти Тошкент шаҳар Олмазор туман бўлими терговчисининг 2025 йил
20 августдаги қарорига кўра, жиноят ишининг Ахмедова Барно Тохиржоновнага
нисбатан қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми
1-бандига асосан айблилик масаласи ҳал қилмасдан туриб тугатилган.
Суд мажлисида судланувчи И.Мухитдинов, айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб, яъни Д.Рузибаев раҳбар бўлган “Area Trade Products-M” МЧЖ,
“Curves” МЧЖ, “Santex Kotel Heating” МЧЖ, “Sistems Comp Advisors” МЧЖ ва
О.Абдуллажонов раҳбар бўлган “Sof Art” МЧЖлар фаолияти бўйича
М.Нурматов ва Н.Усмановлар билан норасмий раҳбар сифатида ҳамда
Я.Насритдинов раҳбар бўлган “Retail Market-2022” МЧЖ, “Aziz Mega Qurilish
Savdo” МЧЖ, “Quva Anori 2020” МЧЖ, “Ray-Eksport” МЧЖ, “Business Around
The World” МЧЖларни эса ўзи норасмий раҳбари сифтида ҳамда М.Нурматов
раҳбар бўлган “Fazo Impex” МЧЖ ва “Baraka Sof Brok” МЧЖларни М.Нурматов
билан норасмий равишда бошқариб келганлигини, унинг топшириғига асосан
“Area Trade Products-M” МЧЖ, “Curves” МЧЖ, “Santex Kotel Heating” МЧЖ,
“Sistems Comp Advisors” МЧЖларни М.Нурматов ўзи топган Д.Рузибаевни
Тошкент шаҳрига олиб бориб, унинг номига расмийлаштириб келгани, у асосан
ўзи норасмий бўлган МЧЖларга раҳбар топиш кераклигини, М.Нурматов,
Б.Рахимов ёки Н.Усмановларга айтгани, айрим вақтларда эса ўзи раҳбарларни
топгани ҳамда улар номига ва МЧЖларни номига расмийлаштиргани ҳамда
молиявий фаолиятини эса эса ўзи юритиб келганлигини, шу сабабли, унга
маълум қилинаётган “TRUST METALL” МЧЖни дастлаб Н.Усмановни номига,
кейинчалик эса М.Нурматов таклиф қилган Д.Рузибаевнинг номига ва ундан
кейин эса Б.Абдукаримовнинг номига, “TURON MIX” МЧЖни эса дастлаб
О.Абдуллажонов номига ва кейин эса Д.Рузибаевнинг номига ҳамда “KOMFORT
TRADER” МЧЖни эса О.Абдуллажонов номига ўтказган ҳолда уларнинг
8
раҳбарлиги ва таъсисчилигида жамиятларни бошқариб келганлигини,
жамиятларни қайд этилган шахслар номидан бошқариб келишида уларнинг
номига электрон рақамли имзо калитини ва муҳрларини ҳамда устав
ҳужжатларини ўзи олганлигини, улардан фойдаланиб, молиявий фаолиятини
юритиб
келгани
ҳамда
улар
номидан
ҳисоб-фактураларни
ўзи
расмийлаштирганлигини, у М.Нурматов билан юқорида кўрсатиб ўтилган
МЧЖлар фаолиятини норасмий юритгани бўйича судлангани ва улардан
ташқари Д.Рузибоевнинг номига “TRUST METALL” МЧЖ ҳам ўтказганлигини,
унинг шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи Б.Ахмедовани у бошқариб келган
жамиятларга ҳеч қандай алоқаси бўлмаганлигини, унинг асли каби бухгалтер
бўлганлиги учун айрим МЧЖларни солиқ ҳисоботларини тузишда ёрдам бериб
турганлигини, молиявий ишларига аралашмаганлигини, барча ишларни ўзи
бажарганлигини ҳамда М.Нурматов, Б.Рахимов ва Н.Усмановлар унинг
топшириғини бажариб келишганлигини, улар асосан юқоридаги МЧЖларни
ўтказишда раҳбарларини Давлат хизматлари марказларига олиб бориш,
номларига электрон рақамли имзо калитларини олиб бериш каби вазифаларни
бажариб келишганлигини, шаръий турмуш ўртоғи Б.Ахмедова раҳбар бўлган
“Bayxan” МЧЖдан томонидан 16.11.2023 йилдаги №34-сонли шартнома бўйича
“TRUST METALL” МЧЖдан 30.11.2023 йилдаги №12/11-сонли ҳисоб-фактурага
асосан қиймати 89.000.000 сўмлик “Гемотоген” товари сотиб олинганидан ҳамда
ҳисоб-фактурада “TRUST METALL” МЧЖ раҳбари сифатида Б.Абдукаримов
кўрсатилганлиги ҳолда Н.Усманов номидаги ЭРИ калит билан тасдиқланганини
кўргани, буни ўзи амалга оширгани, амалда товарлар етказиб берилган бўлиб,
МЧЖ раҳбарлари ЭРИ калитлари билан ўзи тасдиқлагани, 2024 йил февраль
ойида Б.Рахимов уларга таниши О.Абдуллажоновни Наманган шаҳридаги
“Исфархон” бизнес марказидаги офисида таништирганлигини, кейин унинг
номига “KOMFORT TREDER” МЧЖ ва “TURON MIX” МЧЖларни қайта
ташкил қилиб, норасмий равишда бошқариб келганлигини ва Н.Усманов,
О.Абдуллажоновлар берилган топшириқларни Б.Рахимов билан бирга бажариб
келишган, унга жамиятларни юритишда ёрдам бериб келган О.Абдуллажонов,
Д.Рузибаев, М.Нурматов, Н.Усмановларнинг номидаги телефон рақамларидан
ўзи фойдаланиб келганлигини, шунда бу рақамлар ишлатилган телефон
аппаратларидан фойдаланиш учун аёли Б.Ахмедовага берганлигини, аслида
юқоридаги ишларга ва жамиятлар фаолиятига аёли Б.Ахмедовани ҳеч қандай
алоқаси йўқлигини, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини,
суддан унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб, кўрсатма берди.
Суд мажлисида судланувчи Н.Усманов, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб,
яъни у М.Нурматов, И.Мухитдинов ва Б.Ахмедоваларни 2023 йилнинг июль
ойидан ҳамда Д.Рузибаев ва Б.Абдукаримовларни эса 2024 йилнинг январь ёки
декабрь ойларидан таниганлигини, булардан асосан И.Мухитдинов унинг ҳамда
бошқаларнинг номига бир қанча фирмаларни ташкил қилиб, норасмий равишда
юритиб келганлигини, у ҳам И.Мухитдинов берган топшириқларини бажариб,
асосан банклар ва давлат хизматлари марказларига бориб келганлигини, унинг
номига бир нечта фирмаларни ташкил қилганлигини, шулардан 2023 йил июль
ойида номига “ТRUST METALL” МЧЖни ҳам И.Мухитдинов рўйхатдан
ўтказганлигини, кейин эса ноябрь ойида Д.Рузибоевнинг номига ўтказгани,
9
жамиятни И.Мухитдинов юритиб келганлигини, сабаби, унга уни жамият
раҳбари сифатида олинган ЭРИ калитини ҳам берганини, улар И.Мухитдинов ва
Б.Ахмедоваларнинг офиси жойлашган Наманган шаҳрида жойлашган “Сардоба”
бизнес марказида кўришиб, шу ерда йиғилишганлигини, бунда Б.Ахмедова
бухгалтер бўлиб, ҳужжатларни расмийлаштириш билан шуғулланганини, шунда
унга бир қанча ҳужжатларга имзо қўйиб беришини сўраганлигини, у ўзи
тушунмаган ҳужжатларга имзо қўйиб берганлигини, лекин ҳужжатларда нима
ёзилганлигини ўқимаганлигини, унга шу ерда И.Мухитдиновни ишларини қилиб
юргани ҳамда раҳбарларни банк, давлат хизматлари маркази ва бошқа жойларга
олиб бориб келгани ҳамда ўзининг номига ҳам 2-3 та фирмаларни ўтказгани учун
ҳар ойда 2-3 мартадан 100-200 АҚШ доллари атрофида пул берганлигини, уни
номига давлат хизматлари орқали электрон рақамли имзо калитларини олиб
бергани ва уларни барчасини И.Мухитдиновга берганлигини, у И.Мухитдинов
билан танишган вақтида унга номига фирмаларни ташкил қилинишини ва бир
муддат номида туришини, кейин эса бошқанинг номига ўтказиб юборишини,
у эса жавобгар бўлмаслигини айтганлигини, у И.Мухитдиновнинг Наманган
шаҳар “Сардоба” бизнес марказидаги офисига борган вақтларида Д.Рузибоев,
М.Нурматов, Б.Рахимов, Б.Абдукаримов ва яна у танимаган шахслар ҳам
бўлганлигини, у 2024 йил февраль ойида М.Нурматов қамалганидан ва
И.Мухитдиновга нисбатан қидирув эълон қилинганидан кейин барча
топшириқларни ҳам яширинган ҳолда И.Мухитдинов берганлигини, шунда
унинг топшириғига асосан яна Д.Рузибоевнинг номига бир қанча фирмаларни
ташкил қилинганлиги, шунда у Д.Рузибоев билан бирга банклар ва давлат
хизматлари марказига бориб келганлиги, 2024 йил август ойида И.Мухитдинов
қидирувдан ушланиб, қамалганидан кейин сентябрь ойида эса унга қамоқ эҳтиёт
чораси қўланилгани, у “TRUST METALL” МЧЖни номига ўтказиш билан
боғлиқ 20.07.2023 йилдаги олди-сотди шартномаси, улушни топшириш ва қабул
қилиш далолатномаси, гувоҳномаси, 2-сонли йиғилиш баённомаси ҳамда
уставига ҳамда жамиятни унинг номидан Д.Рузибоевнинг номига ўтказиш билан
боғлиқ бўлган 09.11.2023 йилдаги №1-сонли олди-сотди шартномаси, улушни
топшириш ва қабул қилиш далолатномаси, гувоҳномасига ўзи имзо қўйгани, бу
ҳужжатларга унга Б.Ахмедова имзо қўйдирганлигини, жамиятни Д.Рузибоевни
номига ўтказишни И.Мухитдинов топшириқ бергани, у ҳужжатларни имзолаган
вақтида ва Д.Рузибоевни танимагани, қачонки М.Нурматов қамалганидан кейин
2024 йил январь ёки февраль ойидан танигани, у “TRUST METALL” МЧЖ
номига АЖ “InFinBANK” Сергели филиалида 28.07.2023 йилда ҳисоб рақами
очиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларга ўзи раҳбар сифатида имзолаб
берганлигини, жамият унинг номидан Д.Рузибоевнинг номига ўтказилганлиги,
жамиятнинг юридик ЭРИ калитини ҳам И.Мухитдиновга берганлигини, у
И.Мухитдиновни топшириғига асосан 09.11.2023 йилда “TRUST METALL”
МЧЖ раҳбари сифатида номига Давлат хизматлари марказига бориб, электрон
рақамли имзо калитини олгани ва уни И.Мухитдиновни ўзига олиб келиб
берганлиги, у жамиятни Д.Рузибоевнинг номидан 07.12.2023 йилда
Б.Абдукаримовнинг
номига
ўтказилганидан
хабари
бўлмаганлиги,
И.Мухитдиновни топшириғига асосан 2023 йил декабрь ойларида бир марта
М.Нурматов билан бирга Б.Абдукаримовга пул олиб бориб берганлигини, лекин
10
пулнинг қанчалигини билмаслигини, бу пулни эса И.Мухитдиновни ўзи
берганлигини, “TRUST METALL” МЧЖ раҳбари бўлган даврида олинган
ЭРИ калити ва номига жисмоний шахс сифатида олинган барча ЭРИ калитлари
И.Мухитдиновда бўлганлиги, шунинг учун ҳам жамиятнинг 16.11.2023 йилдаги
№6/11-сонли; 30.11.2023 йилдаги №12/11-сонли; 16.11.2023 йилдаги
№6/11-сонли, 15.11.2023 йилдаги №147А-сонли; 20.11.2023 йилдаги №45-сонли
ҳисоб-фактураларга “TRUST METALL” МЧЖ раҳбари сифатида унинг номига
олинган ЭРИ калит орқали тасдиқлаганлиги, у И.Мухитдиновни офисида бўлган
вақтида 2024 йил январь ойларида Б.Рахимов ўзи билан бирга
О.Абдуллажоновни олиб келиб таништирганлиги, шунда унинг номига ҳам
И.Мухитдиновни топшириғига асосан бир қанча фирмаларни ташкил
қилганлиги, ўзи фақат “Soft Art” МЧЖни ташкил қилишда О.Абдуллажоновни
олиб юргани, кейин эса унинг номида бўлган “TURON MIX” МЧЖни ҳам
И.Мухитдиновни топшириғига асосан Д.Рузибаевнинг номига ўтказишда
иштирок этганлиги, барча фирмаларни айтиб ўтганидек И.Мухитдинов ва унинг
турмуш ўртоғи Б.Ахмедовалар томонидан бошқарилиб келинганлиги, барча ЭРИ
калитлар ва жамиятларни ҳужжатлари Б.Ахмедова турганлигини, унга олиб
келиб берилганлигини, уни номига Давлат хизматлари маркази орқали
И.Мухитдиновнинг топшириғига асосан 05.06.2023 йил; 24.07.2023 йил;
22.08.2023 йил; 25.12.2023 йил; 11.01.2024 йилларда Давлат хизматлари маркази
орқали жисмоний шахс сифатида электрон рақамли имзо калитларини
расмийлаштириб, Б.Ахмедовага олиб келиб берганлиги, унинг иштироки қайд
этилган “TRUST METALL” МЧЖ ва “TURON MIX” МЧЖни норасмий равишда
И.Мухитдинов бошқариб келганлиги, унинг топшириқларини бажариб келгани
ва ўзи бошқармагани ҳамда бунда бухгалтер сифатида Б.Ахмедова ёрдам бериб
келганлигини, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, суддан
унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб, кўрсатма берди.
Суд мажлисида судланувчи Д.Рузибаев, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб,
яъни у 2023 йил октябрь ойларида М.Нурматов билан танишганлигини, у билан
бирга ДХМга бориб номлари ёдида йўқ бир нечта жамиятларни унинг номига
ташкил қилиб ёки қайта рўйхатдан ўтказиб, уларга у раҳбар ва таъсисчи
сифатида расмийлаштиргани, электрон калит ва ҳужжатларни барчасини
М.Нурматов ўзи билан олиб кетганлиги, сабаби, ДХМнинг ўзида М.Нурматов
унинг номига бир қанча электрон рақамли имзо калитларини олгани, шунингдек,
М.Нурматов билан турли хил банкларга бориб, ҳисоб рақамлари очганлигини,
у ерда ҳам барча ҳужжатларни М.Нурматов ўзи билан олиб кетганлигини, шу
орада М.Нурматов унга қўнғироқ қилиб, Тошкент шаҳрига боришини, у ерда ҳам
янги жамият ташкил қилишини айтганлигини, шу тариқа, такси орқали Тошкент
шаҳрига бир неча марта 2023 йил ноябрь ва декабрь ойларида борганлиги, шунда
Яккасарой, Олмазор ва бошқа ҳозирда ёдида бўлмаган туманлардаги Давлат
хизматлари марказига бирга бориб, бино ёнига келганида унга нотаниш шахс
уларни кутиб олгани, шу шахс билан учрашганидан кейин бир неча марта
ДХМларга кириб чиққанида у бир неча ҳужжатларга имзо қўйиб, бармоқ
изларини босиб бергани, шунда тушунишича унинг номига яна бир қанча
жамиятларни қайта рўйхатдан ўтказишган ёки янгитдан ташкил қилишгани,
у М.Нурматов берган ҳужжатларни имзолаб беравергани учун айнан қандай
11
ҳужжатларга имзо қўйганини билмаганлиги, шулар орасида унга маълум
қилинаётган “TRUST METALL” МЧЖни ҳам 2023 йил ноябрь ойида унинг
номига ўтказишгани, бу жамият бўйича унинг номига М.Нурматов электрон
рақамли имзо калитини олгани, барча ишларини битириб, уларни кутиб олган
шахс унга расмийлаштирилган корхоналардан бирини собиқ раҳбари билан
бирга ДХМ ёнидаги кафеда овқатланишгани, кейин эса, М.Нурматов билан
бирга Наманганга қайтиб кетишганлиги, 2024 йил январь ойи бошларида
М.Нурматов унга қўнғироқ қилиб, яна 2 та жамиятни унга ўтказиш кераклигини
айтганлигини, у билан яна Наманган вилоятида ДХМга бориб, жамиятларни
номига ўтказишгани, бу ишлар бўлиб ўтгунга қадар у М.Нурматовдан жами
2.000 АҚШ долларини олганлигини, кейин 2024 йил февраль ойини бошларида
эса М.Нурматов уни Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Сардоба бозори
атрофидаги “Оқтепа лаваш” ёнидаги бинога чақирганлиги, у ерга кирганида,
бухгалтер бўлган Б.Ахмедова исмли аёлни айтиб мулоқот қилишни
бошлаганлиги, унга М.Нурматовни Департамент ходимлари чақиришаётганини,
энди Б.Ахмедова у билан боғланиб туришини баён қилиб, 200.000 сўм пулни йўл
ҳақи сифатида берганлиги, шу куни Б.Ахмедовани офисига келган унга маълум
бўлган И.Мухитдинов кириб келгани, улар ўзаро суҳбатлашганида,
И.Мухитдинов ва Б.Ахмедоваларни барчасини раҳбари эканлигини
тушунганлиги, И.Мухитдинов унга шунда Тошкент шаҳрида “Zeromax” номли
жамиятга раҳбар бўлишини, 25.000.000.000 айланма бўлишини, 2 та пластик
карта очиб беришини, эвазига иш ҳақини беришини баён қилганлигини, шу
тариқа, Б.Ахмедова унга қўнғироқ қилиб, Тошкент шаҳрига Чорсу бозорига
боришини, у ерда бир шахс кутиб олишини, ҳужжатларга имзо қўйиб беришини
баён қилгани, нотаниш шахс билан учрашиб, ҳужжатларга имзо қўйиб, янги
жамиятни муҳри ва электрон калитларини олиб, Б.Ахмедовага етказганлиги,
шунда Б.Ахмедова унга 3.000 АҚШ доллари бериб, яна пул беришларини, ҳеч
кимга ҳеч нарса айтмаслигини тайинлаганлигини, унга бу пулларни номида
бўлган барча фирмалар бўйича жавобгарликни бўйнига олиши учун беришгани,
шу вақтда М.Нурматов қамалиб қолганидан кейин 2024 йил февраль ойи
охирларида унга Н.Усманов телефон орқали алоқага чиқиб, “энди мен билан
ишлайсиз, бирга ишлашимизни айтишди” деганлигини, шунда у тушундики
М.Нурматов қамалгани учун уларнинг ишларини давом эттириши керак деб
тушунгани ва унга М.Нурматов айтган бўлса керак ўйлагани, кейин унинг
таклифига рози бўлганлигини, шунда унга ҳар бир фирма учун 3.000 АҚШ
долларидан бериши кераклигини, ўз навбатида, М.Нурматов ва
И.Мухитдиновлар бўлмагани учун уларнинг ишларини Б.Ахмедова билан
Н.Усмановлар давом эттиришга киришишгани, кейин эса Н.Усманов билан
2024 йил апрель ойида Тошкент шаҳрига келгани ва “Чорсу” бозорининг
атрофида бир кишини кутиб ўтиргани, орадан бир соатлар ўтиб, уларнинг олдига
бир нотаниш шахс келгани, шундан Н.Усманов билан гаплашиб, уни
“TURON MIX” МЧЖни ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларга имзо
қўйдиришгани, кейин эса уни Олмазор тумани Давлат хизматлари марказига
олиб борганлигини, унинг ўзи барча ҳужжатларни расмийлаштирганлигини, уни
чақириб, яна “TURON MIX” МЧЖнинг устави ва бошқа ҳужжатларга имзо
қўйдирганлигини, шу ернинг ўзида уни жамият раҳбари сифатида номига
12
электрон рақамли имзо калитини ҳам расмийлаштириб олишгани, жамиятнинг
юридик манзили Олмазор тумани, Зиё МФЙ, Талаблар кўчаси, 2-уй
кўрсатилгани, барча ҳужжатларни Н.Усмановнинг ўзи расмийлаштиргани ва у
имзолаб берганлиги, бундан кейин ҳам Н.Усманов уни ўзи билан бир қанча
давлат хизматлари марказларига олиб боргани ва унинг номига фирмаларни
расмийлаштиргани, ҳозирда ўша фирмаларни номларини айтиб бера
олмаслигини, у “TURON MIX” МЧЖнинг таъсисчиси ва раҳбари бўлса-да, унинг
барча молиявий ишларини уни номидан Н.Усманов, Б.Ахмедова ва унинг
шериклари юритиб келишганини, уни 2023 йил ноябрь ойида М.Нурматов
Тошкент шаҳрига олиб келиб, номига “TRUST METALL” МЧЖни
ўтказганлигини, кейин эса 2023 йил декабрь ойида яна уни Тошкентга олиб
келиб, бу жамиятни Б.Абдукаримовни номига ўтказишганлигини, жамиятни
унинг номига ва ундан кейин Б.Абдукаримовни номига ўтказишган билан боғлиқ
барча ҳужжатларни имзолаб берганлигини, уни 13.11.2023 йилда М.Нурматов
Наманган шаҳридаги Давлат хизматлари марказига олиб боргани ва унинг
номига “TRUST METALL” МЧЖни ўтказишгани учун уни жамият раҳбари
сифатида электрон рақамли имзо калитини олганлигини, “TRUST METALL”
МЧЖ фаолияти бўйича ўтказилган тафтишда 2023 йил август-декабрь ойлари
мобайнидаги фаолиятида 2.273.941.800 сўмлик солиқлар қўшимча
ҳисобланганлигига
М.Нурматов,
И.Мухитдинов,
Б.Ахмедова
ва
Б.Абдукаримовлар жавоб бериши кераклигини, “TRUST METALL” МЧЖни
унинг номидан М.Нурматов, И.Мухитдинов, Б.Ахмедовалар бошқариб
келишганлигини, “TRUST METALL” МЧЖ фаолияти бўйича унинг номидан ва
ЭРИ калитидан фойдаланган ҳолда М.Нурматов ва унинг шериги И.Мухитдинов
ҳисоб-фактура
ҳамда
шартномаларни
расмийлаштирганлигини,
у
Б.Абдукаримовни танимаслигини ва ундан ҳеч қандай товарларни сотиб
олмаганлигини, 2024 йил январь ойидан “TURON MIX” МЧЖнинг раҳбари
сифатида қайд этишганлигини, жамият раҳбари сифатида фаолият кўрсатилгани,
кейинчалик эса апрель ойида жамиятни унинг номига ўтказишганлигини, уни
“TURON MIX” МЧЖ раҳбари сифатида раҳбар сифатида киритилишини
М.Нурматов айтгани ва унинг розилиги билан жамият номидан юритилгани
ҳамда номига олинган барча электрон рақамли имзо калитларини ҳам
М.Нурматовга берганлигини, “TURON MIX” МЧЖ номидан “Hisob-faktura
statistikasi” орқали 2024 йил январь-июнь ойларида расмийлаштирилган
электрон ҳисоб-фактураларга асосан қиймати 29.842.068.006.330 сўмлик товармоддий бойликлари асосан жисмоний шахс сифатида унинг номидан кирим
қилиниб, бу кирим товарлари эса электрон ҳисоб-фактураларга асосан жамият
раҳбари сифатида О.Абдуллажонов номидан сотилганлигини билмаслигини,
у “TURON MIX” МЧЖ расмий раҳбари бўлгани ҳолда жамиятга хизмат
кўрсатган АТБ “Biznesni Rivojlantirish Banki” Наманган банк хизматлари
офисига 19.02.2024 йил санасида жамият раҳбари сифатида О.Абдуллажонов
томонидан “internet-banking” ва “mobil-banking” дастурини ўрнатиб электрон
калит сертификати олиш ҳақида ариза билан мурожаат қилганини ҳамда аризаси
бўйича банк билан шартнома тузган ҳолда банк айланмасини амалга оширувчи
электрон калитни олиб кетганини билмаслигини, ҳозирда қилган ишидан чин
13
кўнгилдан пушаймонлигини, суддан унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни
сўраб, кўрсатма берди.
Суд мажлисида судланувчи М.Нурматов, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб,
яъни у муқаддам танишлари Д.Рўзибаев раҳбар бўлган “Area Trade Products-M”
МЧЖ, “Curves” МЧЖ, “Santex Kotel Heating” МЧЖ, “Sistems Comp Advisors”
МЧЖлар фаолияти бўйича И.Мухитдинов ва Н.Усмановлар билан норасмий
раҳбар сифатида ҳамда ўзи раҳбар бўлган “Fazo Impex” МЧЖ ва “Baraka Sof
Brok” МЧЖларни И.Мухитдиновнинг норасмий раҳбарлигида ишлаб келгани
ҳамда юқорида кўрсатилган МЧЖлар расмий ва норасмий раҳбарлигида бир
гуруҳда судланганлигини, у юқоридаги жамиятларнинг норасмий раҳбари
бўлган И.Мухитдиновнинг топшириғига асосан ўзи ва Д.Рузибоевнинг номига
расмийлаштиришда иштирок этиб келганлигини, у 2023 йил декабрь ойида
Д.Рузибоев билан икки марта Тошкент шаҳрига келганлигини ва давлат
хизматлари марказларига кириб, бир қанча фирмаларни унинг номига
ўтказганлигини,
барча
Д.Рузибоевнинг
номига
расмийлаштирилган
ҳужжатларни,
ЭРИ
калитлар,
устав,
интернет-банк
калитларини
И.Мухитдиновни ўзига олиб келиб берганлигини, бундан олдин 2023 йил ноябрь
ойларининг бошларида И.Мухитдинов унга битта раҳбар бўладиган одам
телефон қилади гаплашинг деганлигини, кейин у Д.Рузибаев билан
телефонлашиб, Наманган шаҳаридаги “Исфархон” супермаркети рўпарасидаги
“Оқ тепа лаваш” олдида кўришганлигини, шунда унга номига 3-4 та фирмалар
очилишини, ўшанга яраша 10.000-12.000 АҚШ доллари миқдорида пул
берилишини айтганлигини, шунда И.Мухитдинов томонидан берилган таклифга
Д.Рузибоев рози бўлганлигини, шу орада у И.Мухитдинов билан турган вақтида
Б.Абдукаримов исмли шахс келганлигини, шу ерда И.Мухитдинов билан ўзаро
гаплашганлигини, шунда И.Мухитдиновга “ёпиладиган фирмаларингиз борми,
нечта бўлса ҳам бўйнимга оламан, барибир қамалиб кетар эканман” деганлигини,
шунда И.Мухитдинов унга “фирма чиқиши билан сенга айтаман” деганидан
кейин Б.Абдукаримов кетганлигини, бу вақтда унинг ўртоғи бўлган Н.Усманов
ҳам И.Мухитдиновни офисига келиб кетиб юрганлигини, лекин бу вақтда ҳеч
нарсага аралашмаганлигини, шундан кейин И.Мухитдинов унга Н.Усмановни
номида бўлган “TRUST METALL” МЧЖни Д.Рўзибоевни номига ўтказиш
кераклигини айтганлигини, шунда у Д.Рузибоевни чақириб, уни давлат
хизматлари марказига олиб борганлигини, шунда унинг номига “TRUST
METALL” МЧЖни Н.Усмановни номидан Д.Рузибоевнинг номига
ўтказганлигини, кейин Д.Рузибаевнинг номига “ЭРИ” калитни ва устав
ҳужжатларини И.Мухитдиновга олиб келиб берганлигини, кейинчалик эса,
2023 йилнинг декабрь ойининг бошлари ёки ўрталарида И.Мухитдинов унга
“TRUST METALL” МЧЖ ва ҳозирда ёдида бўлмаган яна битта фирмани
Б.Абдукаримовни номига ўтказиш кераклигини айтганлигини, у ўз навбатида
Д.Рузибаев ва Б.Абдукаримовни Давлат хизматлари марказига олиб
борганлигини, шу ерда “TRUST METALL” МЧЖ ва ҳозирда ёдида бўлмаган яна
битта фирмани Б.Абдукаримовни номига ўтказганлигини, ҳужжатларини эса ҳар
доимгидек
И.Мухитдиновга
олиб
келиб
берганлигини,
фирмалар
Б.Абдукаримовни номига ўтганидан кейин пул сўрашни бошлаганлигини, шунда
И.Мухитдинов телефонини кўтармаганидан унга телефон қилиб, хотини
14
ижарада турган уйдан уй эгаси чиқартирмоқчи эканлигини, 300 АҚШ доллари
кераклигини, ўзи эса Самарқандда эканлигини айтганлигини, у шунда
И.Мухитдиновга телефон қилиб, айтгани ва унга 300 АҚШ долларини такси
орқали бериб юборганлигини, у пулни олиб, Н.Усманов билан бирга
Б.Абдукаримовни хотини ижарада турган уйга бориб, ижарачига 300 АҚШ
долларини берганлигини, у Б.Абдукаримовни Намангандаги офисга 5-6 марта
келиб кетиб юрганлигини кўрганлиги, у келганида И.Мухитдиновни
сўраганлигини, сабаби ўзаро келишув бўйича фирмани бўйнига олгани бўйича
пулни қолган қисмини олишга келганлигини, шу билан 2023 йил декабрь
ойининг охирларида Б.Абдукаримов унга телефон қилиб, пулни охиригача
олмаганлигини, тўғрилаб беринглар деганлигини, шунда унга “сен ким билан
шартнома қилиб келишув қилгансан” деганида И.Мухитдинов билан
келишганини айтгани, агар “И.Мухитдинов билан қилган бўлсанг, бориб топиб
ўзидан оволгин, мени аралаштирмагин” деганлигини, ундан кейин 2024 йил
январь ойларида унга телефон қилиб, Тошкент шаҳар Сергели туманида
яшириниб юрганлигини, қидирувда эканлигини айтганлигини, кейин эса уни
бошқа қайтиб кўрмаганлигини, унинг ўзи ҳам 2024 йил 5 февраль куни Учтепа
тумани прокуратураси томонидан қамоққа олинганлигини ва шу кунга қадар
жазони ўтаб келаётганлигини, у фақат И.Мухитдиновнинг топшириғига асосан
“TRUST METALL” МЧЖни Д.Рузибоев номига ва кейин эса Б.Абдукаримовни
номига ўтказишда Давлат хизматлари марказига олиб боргани ҳамда кимнинг
номига қандай электрон рақамли имзо керак бўлса, уларни олиб
И.Мухитдиновни шаръий турмуш ўртоғи Б.Ахмедовага олиб келиб
берганлигини, асосан янгитдан ташкил қилинган ёки қайта рўйхатдан ўтказилган
жамиятларни бухгалтерия ишларини Б.Ахмедова амалга ошириб келганлигини,
сабаби, жамиятларга расмий раҳбар бўлган Д.Рузибаев, Б.Абдукаримов ва
бошқаларнинг ЭРИ калитлари барчаси Б.Ахмедовада бўлганлигини, бу
жамиятни норасмий равишда фақат И.Мухитдинов бошқариб келганлигини,
унга Д.Рузибоев номига МЧЖ раҳбари сифатида олинган ЭРИ калитини ва устав
ҳужжатларини олиб келиб берганлигини, у О.Абдуллажоновни танишлигини,
уни 2024 йил январь ойида И.Мухитдиновни олдига Б.Рахимов олиб
келганлигини, унинг номига ҳам бир қанча фирмаларни ташкил қилишиб,
норасмий равишда бошқариб келганлигини билишини, О.Абдуллажоновни
номида
қандай
фирмалар
бўлганлигини
билмаслигини,
ҳозирда
у О.Абдуллажонов номига “TURON MIX” МЧЖни 19.01.2024 йилда
ўтказишганлигини билганлигини, бу жамиятни айтиб ўтганидек И.Мухитдинов,
Б.Рахимов ва Б.Ахмедовалар юритиб келишганлигини, сабаби, унга нисбатан
2024 йил 5 февраль куни Учтепа тумани прокуратураси томонидан бошқа фирма
бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганлигини, ундан
кейин билиши бўйича фирмаларни ташкил қилиш бўйича Н.Усманов унинг
ўрнидан бажариб келган бўлса кераклигини, “KOMFORT TRADER” МЧЖ
20.02.2024 йилда О.Абдуллажонов номига ўтказилиб, молиявий фаолият
юритган даврда у қамоқда бўлганлигини, шунинг учун бу жамият ҳақида
маълумотга эга эмаслигини, у И.Мухитдиновни топшириқларини бажариб
келганлигини, шу учун бухгалтер Б.Ахмедова унга номига жисмоний шахс
ЭРИ калитини олиб келиб беришини сўраганлигини, шунда у 14.12.2023 йилда
15
Давлат хизматлари маркази орқали номига 90-791-55-66 телефон рақамидан
фойдаланиб, жисмоний шахс сифатида ЭРИ калитини расмийлаштириб
олганлигини, кейин бу ЭРИни у И.Мухитдинов ёки бухгалтер Б.Ахмедовага
берганлиги, улар уни хабарисиз ва айнан қамоқда бўлган даврида унинг
ЭРИ калитидан фойдаланиб, О.Абдуллажонов раҳбар бўлган “KOMFORT
TRADER” МЧЖга 15.03.2024 йилдаги №15/3-сонли ҳисоб-фактура билан
1.610.334.600 сўмлик; 16.03.2024 йилдаги №16/3-сонли ҳисоб-фактура билан
139.723.655 сўмлик; 17.03.2024 йилдаги №17/3-сонли ҳисоб-фактура билан
316.800.000 сўмлик; 17.03.2024 йилдаги №17/3-сонли ҳисоб-фактура билан
2.201.505.600 сўмлик; 17.03.2024 йилдаги №18/3-сонли ҳисоб-фактура билан
19.382.500 сўмлик; 19.03.2024 йилдаги №19-сонли ҳисоб-фактура билан
396.995.000 сўмлик; 19.03.2024 йилдаги №20-сонли ҳисоб-фактура билан
653.819.200 сўмлик турли товарлар кирим қилишганлигини, О.Абдуллажоновни
И.Мухитдиновни офисига Б.Рахимов олиб келганлигини, ҳозирда қилган
ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, суддан унга нисбатан енгилроқ жазо
тайинлашни сўраб, кўрсатма берди.
Суд мажлисида судланувчи Б.Абдукаримов, айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб, яъни унинг номига 07.12.2023 йил санасида “TRUST METALL” МЧЖ
ўтказилганидан хабари бўлмаганлигини ва жамиятни қачонки унинг номига
ўтганлигини уни 2024 йилнинг январь ойида Департаментнинг Тошкент вилояти
бошқармасига “Global Oil Pro” МЧЖ бўйича чақиртиришиб, номингда нечта
фирма бўлса чиқариб олиб кел деган вақтида, у Давлат хизматлари марказига
бориб, номига ЭРИ калитларини янгилатган вақтида, қандай фирмалар
борлигини сўраганида, уни номида бошқа фирмалардан ташқари “TRUST
METALL” МЧЖ ҳам борлигини аниқлаганлиги, шунда бу жамият раҳбари
сифатида яна ЭРИ калитни ҳам янгилатгани, кейин уларнинг маълумотларини
Департаментга тақдим этганлигини, шунда уни номида бўлган МЧЖлар бўйича
ўзи билгани “Global Oil Pro” МЧЖдан ташқари “PRO MAXIMUM STROY”
МЧЖ, “TRUST METALL” МЧЖ, “BOZATAU BENTONIT CERAMICS”
МЧЖлар борлигини билгани, “PRO MAXIMUM STROY” МЧЖ, “TRUST
METALL” МЧЖ, “BOZATAU BENTONIT CERAMICS” МЧЖлар номига ўтиб
қолгани бўйича унга олдиндан таниш бўлган Абдулазизшони топиб, ўзаро
суҳбатлашгани, шунда унга “бу фирмалардан фақат “BOZATAU BENTONIT
CERAMICS” МЧЖ билан “Global Oil Pro” МЧЖ унга тегишли эканлигини,
қолган “PRO MAXIMUM STROY” МЧЖ билан “TRUST METALL” МЧЖлар
“Икром” ва уни хотини “Барно”га тегишли эканлигини, уларга ЭРИ калитингни
ўзинг бергансан, ўзинг бориб муаммонгни ҳал қилиб олавер” деганлигини, кейин
у Намангандаги “Барно”нинг офисига бориб гаплашганида, унга уни номидаги
фирмаларни қилмаганини, уни ЭРИ калитини эри “Икром” олиб, уни номига
фирмани расмийлаштириб ишлатганини айтгани, уни номида “TRUST
METALL” МЧЖ борлигини шу вақтда билгани ва унга қадар хабари бўлмагани,
2023 йил октябрь ойининг бошларида И.Фаёзов исмли шахс билан
танишганлигини, унга муаммосини тушунтирганида битта ташкилотга ишга
киритиб қўйиб, ўша ташкилотдан давлатга ўтказиб юрамиз, сен бунинг учун ҳар
ойига 500.000 сўмдан бериб турасан дегани, кейин 2023 йил 3 ёки 4 октябрь куни
Наманган шаҳар давлат хизматлари марказига И.Фаёзов билан бирга боргани ва
16
унга ўзининг номига жисмоний шахс сифатида электрон рақамли имзо калитини
олиб берганлигини, кейин 2023 йил октябрь ойини охирларида И.Фаёзов унга
“Манзура” исмли бухгалтер аёлни телефон рақамини бериб, иш ҳақингни
пробацияга ўтказиб беради деганлигини, у Наманган шаҳрига бориб, “Манзура”
исмли аёлни 93-583-34-45 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, унинг билан
Наманган шаҳар “Сардоба” савдо маркази олдида “Манзура” исмли аёл билан
кўришгани, кейин унинг билан бирга пробацияга бирга боришгани, шунда
аёлнинг ўзи пробация ходимлари билан гаплашиб, уни 4 ойлик тўланмаган иш
ҳақини ўтказилганлиги бўйича тўлов топшириқномасини бериб чиққани, кейин
у “Манзура”га пулни ўтказиб бергани учун унинг картасига 2.000.000 сўм
миқдорида пулларни ўтказиб бергани, шу орада у иши битгани учун ўзини
устачилигини Сергели туманида қилиб юргани, 2023 йил ноябрь ойида бир
таниши орқали номига бошқа фирмалар очилган бўлиши мумкин текшириб
кўргин, булар шунақа ишлар билан шуғулланишади дегани учун тўғри
“Манзура”га телефон қилиб, номига фирма очилган бўлса керак, бир иккита
АТИда юрган боллардан шунақа қарздорлик чиқяпти экан деганида, фирмани
ЭРИ калити билан “Барно” исмли бухгалтерни олдига борсанг текшириб беради
дегани, кейин у номига қайтадан жисмоний ЭРИ калитини ҳамда ўзи раҳбари
бўлган “Global Oil Pro” МЧЖнинг ЭРИ калитини қайтадан янгитдан Наманган
шаҳар ДХМдан бориб ёқтириб олгани ва “Манзура”нинг ўша офисига боргани,
уни шу ердаги офисда ўтирган “Барно” исмли бухгалтер аёлни ёнига олиб
киргани, унга “Global Oil Pro” МЧЖ ва ўзини жисмоний ЭРИ калитларини
бергани, шунда ўзининг компьютери орқали текшириб, уни номида фақат битта
“Global Oil Pro” МЧЖ борлигини ва 88.000.000.000 сўм миқдорида пул
айланганлигини айтганлигини, уни ЭРИ калитлари “Барно”нинг компьютерида
қолгани, кейин “Global Oil Pro” МЧЖ фаолияти бўйича Тошкент вилоят
прокуратураси томонидан олиб борилган тергов ҳаракатларида иштирок этиб
юргани, 2024 йил октябрь ойида ўзини иши бўйича қамалиб кетгани, унинг
номига “TRUST METALL” МЧЖни ўтказилгани ва ЭРИ калитларни И.Фаязов
ва Б.Ахмедовада бўлгани, “TRUST METALL” МЧЖни унинг номига ўтказиш
билан боғлиқ бўлган 07.12.2023 йил санасидаги улушни сотиш тўғрисидаги
№1-сонли олди-сотди шартномаси, шу шартномага 1-илова “Улуш”ни
топшириш ва қабул қилиш далолатномаси, таъсисчининг №3-сонли қарорини
кўргани, жамиятни олдинги таъсисчиси ва раҳбари сифатида кўрсатилган
Д.Рузибаевни танимаслигини, унинг жисмоний ЭРИ калити Б.Ахмедовада
қолгани, сотиб олувчи “TRUST METALL” МЧЖ номидан раҳбар Д.Рузибаевга
сотувчи сифатида ундан (Б.Абдукаримов) қиймати 275.424.352 сўмлик
07.12.2023 йилдаги №154-сонли; қиймати 550.000.000 сўмлик №01.12.2023
йилдаги №58-сонли; қиймати 47.476.500 сўмлик 01.11.2023 йилдаги №6/8-сонли;
қиймати 4.457.000 сўмлик 01.11.2023 йилдаги №6/9-сонли; қиймати 239.470.000
сўмлик 01.11.2023 йилдаги №6/10-сонли; қиймати 116.120.116 сўмлик
07.12.2023 йилдаги №159-сонли; қиймати 393.000.000 сўмлик 01.12.2023
йилдаги №45-сонли; қиймати 347.344.500 сўмлик 01.11.2023 йилдаги
№6/7-сонли; қиймати 89.000.000 сўмлик 20.11.2023 йилдаги №45-сонли;
қиймати 157.012.464 сўмлик 11.12.2023 йилдаги №160-сонли; қиймати
1.248.504.952 сўмлик 30.11.2023 йилдаги №168-сонли; қиймати 253.175.552
17
сўмлик 06.12.2023 йилдаги №152-сонли; қиймати 315.921.000 сўмлик 27.11.2023
йилдаги №150-1-сонли; қиймати 274.398.600 сўмлик 27.11.2023 йилдаги
№150-2-сонли; қиймати 23.730.500 сўмлик 01.11.2023 йилдаги №6/2-сонли;
қиймати 44.330.000 сўмлик 01.11.2023 йилдаги №6/3-сонли; қиймати 35.950.000
сўмлик 01.11.2023 йилдаги №6/4-сонли; қиймати 31.526.000 сўмлик 01.11.2023
йилдаги №6/6-сонли; қиймати 534.4986.900 сўмлик 01.11.2023 йилдаги
№6/1-сонли; қиймати 260.900.0000 сўмлик 01.11.2023 йилдаги №6/12-сонли;
қиймати 123.007.920 сўмлик 06.12.2023 йилдаги №153-сонли; қиймати
130.492.052 сўмлик 30.11.2023 йилдаги №21-сонли; қиймати 47.407.808 сўмлик
11.12.2023 йилдаги №161-сонли; қиймати 15.595.000 сўмлик 01.11.2023 йилдаги
№6/5-сонли; қиймати 111.450.000 сўмлик 01.11.2023 йилдаги №6/11-сонли;
қиймати 198.000.000 сўмлик ҳақидаги 15.11.2023 йилдаги №147-А-сонли ҳисобфактураларга асосан авто эҳтиёт қисмлар ва турли қурилиш материаллари сотиб
олинганлиги, у Д.Рузибаевни танимаслигини, у етказиб берувчи “TRUST
METALL” МЧЖ раҳбари сифатида олувчи “Bayxan” МЧЖ раҳбари Б.Ахмедова
билан ўртасида тузилган 16.11.2023 йилдаги №34-сонли шартнома асосида
30.11.2023 йилдаги №12/11-сонли ҳисоб-фактура билан танишиб чиққани, унда
“Bayxan” МЧЖ раҳбари Б.Ахмедова томонидан ҳисоб-фактурага асосан ундан
қиймати 89.000.000 сўмлик “Гемотоген” товари сотиб олингани ҳамда
МЧЖ раҳбари сифатида Н.Усмановнинг ЭРИ калити билан тасдиқлангани, уни
жисмоний шахс ЭРИ калити “Барно”да қолганлиги, ҳозирда қилган ишидан чин
кўнгилдан пушаймонлигини, суддан унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни
сўраб, кўрсатма берди.
Судда гувоҳлар О.Абдуллажонов, Т.Шомуродов, З.Усмонова, Н.Джуманов,
А.Абдушукуров,
А.Шабдиев,
А.Иброхимов,
Ж.Байханов,
И.Фаязов,
Т.Мансуров, И.Акбаров, С.Собитов, Д.Абдулллаев, О.Ахмадкуловнинг
дастлабки тергов даврида берган кўрсатувлари ўқиб эшиттирилди.
Суд давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячиларни фикрини,
судланувчиларнинг кўрсатувларини эшитиб, судланувчилар И.Мухитдинов,
Н.Усманов, Д.Рузибаев, М.Нурматов, Б.Абдукаримовнинг жиноят содир
этганликдаги айби, уларнинг айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан
ташқари, “TRUST METALL” МЧЖ фаолиятида ўтказилган солиқ аудити
текшируви ҳужжатлари билан, “TRUST METALL” МЧЖнинг банк сири билан
боғлиқ бўлган ҳужжатлари билан, “TRUST METALL” МЧЖни ташкил этилиши
ва қайта рўйхатдан ўтказилиши билан боғлиқ устав ҳамда бошқа ҳужжатлари
билан, “TRUST METALL” МЧЖ молиявий фаолияти бўйича 23.04.2025 йилда
ўтказилган қайта тафтиш далолатномаси билан, “TRUST METALL” МЧЖ
фаолияти бўйича электрон тартибда расмийлаштирилган “PDF” шаклидаги
шартнома, ишончнома ва ҳисоб-фактуралари билан, ўзаро сўзлашувлар ҳақидаги
маълумотлар билан, Солиқ қўмитанинг 08.05.2025 йилдаги №29/3-55137-сонли
хати ва унга илова “TRUST METALL” МЧЖнинг электрон солиқ ҳисоботларини
ҳамда ҳисоб-фактураларни юборишда фойдаланилган “IP-манзил” рақамлари
тўғрисида маълумотлари билан, шахсни фотосурат бўйича таниб олиш учун
кўрсатиш ҳақидаги баённома билан, юзлаштириш баённомалари билан, “TURON
MIX” МЧЖ молиявий фаолияти бўйича 16.06.2025 йилда ўтказилган қайта
тафтиш далолатномаси билан, “TURON MIX” МЧЖ ташкил этилиши ва қайта
18
рўйхатдан ўтказилиши билан боғлиқ ҳужжатлари билан, “TURON MIX” МЧЖ
фаолияти бўйича электрон тартибда расмийлаштирилган “PDF” шаклидаги
шартнома, ишончнома ва ҳисоб-фактуралари билан, “TURON MIX” МЧЖнинг
банк сири билан боғлиқ бўлган ҳужжатлари билан, - “Guliston Nafosat Savdo”
ХК ва “Rubin-20” МЧЖ ўртасида тузилган 14.02.2024 йилда №07-сонли олдисотди ҳисоб шартномаси; “Guliston Nafosat Savdo” ХК, “Rubin-20” МЧЖ ва
“TURON MIX” МЧЖ ўртасида тузилган 16.02.2024 йилдаги №2-сонли қўшимча
келишув ва “TURON MIX” МЧЖнинг 14.02.202024 йилдаги 10-сонли
ҳисобварақ-фактураси билан, “Factory Of Technologies” МЧЖ ва “Kfero Styazhka
Group” МЧЖ ўртасида 30.03.2023 йилда №301-сонли олди-сотди шартномаси;
“Factory Of Technologies” МЧЖ ва “The Great-Business-Development”
МЧЖ ўртасида тузилган 05.07.2023 йилда №18-сонли хизмат кўрсатиш
шартномаси; “Factory Of Technologies” МЧЖ, “Kfero Styazhka Group” МЧЖ,
“The Great-Business-Development” МЧЖ ва “TURON MIX” МЧЖлар ўртасида
23.02.2024 йилда тузилган қўшимча келишувлар; “TURON MIX” МЧЖнинг
30.03.2023 йилда №301-сонли олди-сотди шартномаси; 23.02.2024 йилдаги
301-1-сонли қиймати 789.490.800 сўмлик; 05.07.2023 йилда №18-сонли хизмат
кўрсатиш ҳақида шартномаси; 23.02.2024 йилдаги 1.094.190.300 сўмлик ҳисобфактуралари билан, “KOMFORT TRADER” МЧЖ фаолияти бўйича ўтказилган
солиқ аудити текшируви ҳужжатлари билан, “KOMFORT TRADER” МЧЖ
молиявий фаолияти бўйича 24.03.2025 йилда ўтказилган қайта тафтиш
далолатномаси билан, “KOMFORT TRADER” МЧЖнинг банк сири билан боғлиқ
бўлган ҳужжатлари билан, “KOMFORT TRADER” МЧЖ фаолияти бўйича
расмийлаштирилган “PDF” шаклидаги шартнома, ишончнома ва ҳисобфактуралари билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси
тартибида текширилган ва баҳоланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси
билан исботланган деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид
қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида”ги 8-сонли
қарорининг 2-бандида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси
184-моддасининг биринчи қисми диспозициясига мувофиқ солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш деганда, фойдани (даромадни)
ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яшириш, камайтириб
кўрсатиш, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бошқа
тарзда қасддан бўйин товлаш тушунилиши лозимлиги.
Фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан
яшириш - бу давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган тегишли
солиқ ҳисоботи ҳужжатларида фойда (даромад) олинганлиги тўғрисидаги
маълумотларни қасддан кўрсатмаслик, шунингдек, улар мавжудлиги
тўғрисидаги ахборотни яшириш мақсадида фойда (даромад) келиб тушишини
ҳисобга олиш тартибини бузиш;
- фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни
камайтириб кўрсатиш давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган
солиқ ҳисоботи ҳужжатларида солиқ солинадиган объект миқдорига оид
19
ахборотни била туриб пасайтириш (камайтириш) томонига ўзгартиришда
ифодаланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Савдо соҳасидаги
жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти
ҳақида”ги 9-сонли қарорининг 6-бандида, Жиноят кодексининг 189-моддасида
жавобгарлик назарда тутилган савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш
деганда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга
соладиган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг бузилиши тушунилмоғи
лозимлиги кўрсатилган.
Суд, судланувчи И.Мухитдинов, Н.Усманов, Д.Рузибаев ва М.Нурматов,
Б.Абдукаримовнинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини
муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан:
- судланувчилар И.Мухитдинов, Н.Усманов, Д.Рузибаев ва М.Нурматов,
Б.Абдукаримовнинг;
- товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдорда
бузишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
189-моддаси 1-қисми билан;
- жуда кўп миқдорда солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлашда
ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси
3-қисми билан тўғри малакаланган деб ҳисоблайди.
Шу билан биргаликда суд дастлабки тергов органи томонидан
судланувчилар И.Мухитдинов, Н.Усманов, Д.Рузибаев ва М.Нурматов,
Б.Абдукаримовнинг ҳаракатлари - сохта тадбиркорлик, яъни уставида
кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш мақсадини кўзламасдан фойдани
солиқлардан озод қилиш ёки бошқача мулкий манфаат кўриш мақсадида
корхоналар ва бошқа тадбиркорлик ташкилотларини тузишда ифодаланган
аломатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 179-моддаси билан
квалификация қилиниб, барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодиёт
соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар
тўғрисида”ги 11-сонли қарорининг 14-бандида, сохта тадбиркорлик тўғрисидаги
(ЖКнинг 179-моддаси) ишларни кўришда шахснинг таъсис ҳужжатларида
назарда тутилган фаолиятни амалга оширмай туриб ноқонуний кредитлар олиш,
солиқлардан озод бўлиш, эгаллашга ҳуқуқи бўлмаган бошқа мулкий фойдани
олиш мақсадини кўзлаганлиги ҳисобга олиниши лозимлиги. Бундай мақсаднинг
аниқланиши шахснинг ҳаракатини Жиноят кодексининг 179-моддаси ҳамда
талон-торож қилишга суиқасд қилиш ва солиқ тўловлари тўлашдан бўйин
товлаш ва ҳоказолар учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари мажмуи
билан тавсифлаш учун асос бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунтиришлар
берилган.
Аниқланган ҳолатларга кўра И.Мухитдинов, Н.Усманов, Д.Рузибаев ва
М.Нурматов, Б.Абдукаримов 26.07.2023 йилда Олмазор тумани, Ислом Ота
МФЙ, Олтинсой кўчаси, 5-уй манзили бўйича Н.Усмановнинг номига “TRUST
METALL” МЧЖни ташкил этиб, 09.11.2023 йилда Д.Рузибаевнинг номига ва
07.12.2023 йилда Б.Абдукаримовнинг ягона таъсисчилигида ҳамда 19.01.2024
йилда Олмазор тумани, Зиё МФЙ, Талабалар кўчаси, 2-уй манзили бўйича
20
“TURON MIX” МЧЖни О.Абдуллажоновнинг номига ва 11.03.2024 йилда
Д.Рузибаевнинг ягона таъсисчилигида ҳамда 20.02.2024 йилда Мирзо Улуғбек
тумани, Олмачи МФЙ, Паркент кўчаси, 131-уй манзили бўйича “KOMFORT
TRADER” МЧЖни О.Абдуллажоновнинг номига ягона таъсисчилиги ва
раҳбарлигида қайтадан рўйхатдан ўтказишиб, мазкур жамиятларда қонунга
хилоф равишда фаолият олиб боришиб, турли қийматдаги кирим қилинмаган
товарларни ва кирим қилинган товарларни реализация қилишиб, тушум
суммасини ҳисобга олиш регистрлари ва солиқ ҳисоботида кўрсатмасдан
яшириб, солиқларни тўлашдан бўйин товлаб келишгани аниқланган.
Бундай ҳолатда суд, уларни ҳаракатларини уставида кўрсатилган фаолиятни
амалга ошириш мақсадини кўзламасдан фойдани солиқлардан озод қилиш ёки
бошқача мулкий манфаат кўриш мақсадида корхоналар ва бошқа тадбиркорлик
ташкилотларини тузиш сифатида квалификация қилиб асоссиз хулосага келган
деб, судланувчилар И.Мухитдинов, Н.Усманов, Д.Рузибаев, М.Нурматов ва
Б.Абдукаримовни айбловидан ЖКнинг 179-моддасини ортиқча малакалангани
сабабли айбловдан чиқариб ташлашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, давлат
органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир
чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда
тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
Бундан ташқари, 28-моддасида, жиноят содир этганликда айбланаётган
шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси
йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан
аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш
учун барча имкониятлар таъминланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февраль
кунги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
Қарорининг 1-бандида “судларнинг эътибори, жиноят учун жазо чорасини
тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг
муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши лозим”лиги, шу
Қарорнинг 3-бандида “Жиноят Кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра,
жазо адолатли бўлиши-ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек
жазони оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларига мувофиқ бўлиши
керак”лиги, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти
(инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий
қилмишнинг қонунда қайси тоифага (ЖКнинг 15-моддаси) киритилганлиги
билан белгиланади” деб, шу Қарорнинг 4-бандида “Қонун тайинланадиган жазо
тури ва меъёрини айбдорнинг шахсини тавсифловчи объектив ва ижтимоий
омиллар билан боғлиқ қилиб қўйганлиги туфайли судлар жиноят ишларини
кўриб чиқиш пайтида мазкур ҳолатларни аниқлашлари шартлиги, объектив
омилларга, хусусан, айбдорнинг ёши, жинси, ижтимоий омилларга
судланганлиги, оиладаги, жамиятдаги хулқ-атвори, машғулоти, давлат ёки
ижтимоий мавқеи ва ҳ.к. лар киришлиги, шу Қарорнинг 7-бандида эса “Қонун
(ЖКнинг 55-моддаси) жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар доирасини
чекламаслиги, шу сабабли жазо тайинлаш пайтида ушбу моддада кўрсатилмаган
21
бошқа ҳолатлар ҳам жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида ҳисобга олиниши
мумкинлиги ҳақидаги хулоса ҳукмда асослантирилиши кераклиги” кўрсатилган.
Суд, Қонун ва Пленум қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига амал қилиб,
судланувчи И.Мухитдиновга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда,
жиноятни ғараз мақсадларда содир этганини жазосини оғирлаштирувчи
ҳолатлар сифатида, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий аҳволини,
қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини жазосини
енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида инобатга олиб, етказилган зарар
қопланмаганини эътироф этиб, унга нисбатан айбли деб топилаётган Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми санкцияси доирасида ахлоқ
тузатиш ишлари, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми
санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазоларини тайинлашни, жазо
тайинлашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси талабига риоя
қилишни ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми
тартибида, Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг
2024 йил 3 декабрдаги ҳукми билан тайинланган жазони ўталган қисмини
тайинланган жазога қисман қўшиш йўли билан узил-кесил озодликдан маҳрум
қилиш жазосини тайинлашни лозим топади.
Суд, судланувчи М.Нурматовга нисбатан жазо тури ва миқдорини
белгилашда, жиноятни ғараз мақсадларда содир этганини жазосини
оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий
аҳволини, қарамоғида беш нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини
жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида инобатга олиб, етказилган зарар
қопланмаганини эътироф этиб, унга нисбатан айбли деб топилаётган Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми санкцияси доирасида ахлоқ
тузатиш ишлари, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми
санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазоларини тайинлашни ҳамда
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида, Наманган
вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2024 йил
3 декабрдаги ҳукми билан тайинланган жазони ўталган қисмини тайинланган
жазога қисман қўшиш йўли узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазосини
тайинлашни лозим топади.
Суд, судланувчи Н.Усмановга нисбатан жазо тури ва миқдорини
белгилашда, жиноятни ғараз мақсадларда содир этганини жазосини
оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий
аҳволини, қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини жазосини
енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида инобатга олиб, етказилган зарар
қопланмаганини эътироф этиб, унга нисбатан айбли деб топилаётган Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми санкцияси доирасида ахлоқ
тузатиш ишлари, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми
санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазоларини тайинлашни ҳамда
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида, Наманган
вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2024 йил
3 декабрдаги ҳукми билан тайинланган жазони ўталган қисмини тайинланган
жазога қисман қўшиш йўли узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазосини
тайинлашни лозим топади.
22
Суд, судланувчи Д.Рузибаевга нисбатан жазо тури ва миқдорини
белгилашда, жиноятни ғараз мақсадларда содир этганини жазосини
оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий
аҳволини, қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини жазосини
енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида инобатга олиб, етказилган зарар
қопланмаганини эътироф этиб, унга нисбатан айбли деб топилаётган Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми санкцияси доирасида ахлоқ
тузатиш ишлари, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми
санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазоларини тайинлашни ҳамда
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаси
тартибида, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг
2025 йил 25 августдаги ҳукми билан тайинланган жазоларни тўлиқ ва қисман
қўшиш йўли била узил-кесил жарима ва озодликдан маҳрум қилиш жазосини
тайинлашни лозим топади.
Суд, судланувчи Б.Абдукаримовга нисбатан жазо тури ва миқдорини
белгилашда, жиноятни ғараз мақсадларда содир этганини жазосини
оғирлаштирувчи олатлар сифатида, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий
аҳволини, қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини жазосини
енгиллаштирувчи олатлар сифатида инобатга олиб, етказилган зарар
қопланмаганини эътироф этиб, унга нисбатан айбли деб топилаётган Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми санкцияси доирасида ахлоқ
тузатиш ишлари, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми
санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазоларини тайинлашни ҳамда
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси тартибида Наманган вилояти
жиноят ишлари бўйича Норин туман судининг 2022 йил 25 августдаги ҳукми
билан тайинланган жазони ўталмай қолган қисмини қисман қўшиш йўли била
узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади.
Шу билан бир қаторда, суд судланувчиларга нисбатан муайян ҳуқуқдан
маҳрум қилиш тарзидаги жазо чорасини қўллаш масаласини муҳокама қилиб,
қуйидагиларни инобатга олади.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддаси 5-қисмида, тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинланмаслиги
кўрсатилган.
Юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, суд судланувчилар томонидан
қайд этилган жиноятлар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари
давомида содир этилганлигини инобатга олиб, уларга нисбатан муайян ҳуқуқдан
маҳрум қилиш тарзидаги қўшимча жазо чорасини қўлламасликни лозим топади.
Шунингдек, суд ҳукмнинг ундирувга оид қисмини муҳокама қилиб,
судланувчилар И.Мухитдинов, М.Нурматов, Н.Усманов, Д.Рузибаев ва
Б.Абдукаримовдан солидар тартибда “TRUST METALL” МЧЖнинг фаолияти
бўйича солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун етказилган жами 2.273.941.800 сўм миқдоридаги моддий зарар Тошкент шаҳар Яккасарой туман
Солиқ инспекцияси орқали давлат фойдасига ундиришни, судланувчилар
И.Мухитдинов ва Н.Усманов ва Д.Рузибаевдан солидар тартибда “TURON MIX”
МЧЖнинг фаолияти бўйича солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун
23
етказилган жами - 3.763.218.800 сўм миқдоридаги моддий зарар Тошкент шаҳар
Яккасарой туман Солиқ инспекцияси орқали давлат фойдасига ундиришни
ҳамда судланувчи И.Мухитдиновдан “Komfort Trader” МЧЖнинг фаолияти
бўйича солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун етказилган жами 1.685.560.200 сўм миқдоридаги моддий зарар Тошкент шаҳар Яккасарой туман
Солиқ инспекцияси орқали давлат фойдасига ундиришни белгилашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 ва 28-моддалари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 465-468, 471-473-моддаларига
амал қилиб, суд
ҚИЛДИ
Мухитдинов Икром Исакджанович (Muxitdinov Ikrom Isakdjanovich)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин
ва унга:
- Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан
4 (тўрт) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин;
- Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми билан иш
ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда
2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида
тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан И.Мухитдиновга узил-кесил
- 4 (тўрт) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида,
Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2024 йил
3 декабрдаги ҳукми билан тайинланган жазони ўталган қисмини тайинланган
жазога қисман қўшиш йўли билан Мухитдинов Икром Исакджановичга узилкесил ўташ учун - 4 (тўрт) йил 2 (икки) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Тайинланган жазо манзил колонияларида ўташ белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 8 августдан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи И.Мухитдиновга нисбатан қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чораси
аслича қолдирилсин.
Нурматов Малик Маматович (Nurmatov Malik Mamatovich) Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга:
- Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан
4 (тўрт) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин;
- Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми билан иш
ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда
2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин;
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида
тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан М.Нурматовга узил-кесил
24
- 4 (тўрт) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида,
Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2024 йил
3 декабрдаги ҳукми билан тайинланган жазони ўталган қисмини тайинланган
жазога қисман қўшиш йўли билан Нурматов Малик Маматовичга узил-кесил
ўташ учун - 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо манзил колонияларида ўташ белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 5 февралдан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи М.Нурматовга нисбатан қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чораси
аслича қолдирилсин.
Усманов Нематулло Мирмусаевич (Usmanov Nematullo Mirmusayevich)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин
ва унга:
- Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан
3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин;
- Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми билан иш
ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда
2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида
тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан Н.Усмановга узил-кесил
- 3 (уч) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида,
Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2024 йил
3 декабрдаги ҳукми билан тайинланган жазони ўталган қисмини тайинланган
жазога қисман қўшиш йўли билан Усманов Нематулло Мирмусаевичга узилкесил ўташ учун - 4 (тўрт) йил ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Тайинланган жазо манзил колонияларида ўташ белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 21 сентябрдан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи Н.Усмановга нисбатан қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чораси
аслича қолдирилсин.
Рузибаев Дилшод Таджидинович (Ruzibayev Dilshod Tadjidinovich)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин
ва унга:
- Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан
4 (тўрт) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин;
- Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми билан иш
ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда
2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин;
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида
тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан Д.Рузибаевга узил-кесил
- 4 (тўрт) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
25
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаси
тартибида, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг
2025 йил 25 августдаги ҳукми билан тайинланган жазоларни тўлиқ ва қисман
қўшиш йўли билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 305 баравари миқдорида
103.700.000 (бир юз уч миллион етти юз минг) сўм жарима жазоси ва 4 (тўрт) йил
6 (олти) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддасига асосан тайинланган
жазолар алоҳида-алоҳида ижрога қаратилсин.
Тайинланган жазо қаттиқ тартибли колонияларида ўташ белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 22 августдан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи Д.Рузибаевга нисбатан қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чораси
аслича қолдирилсин.
Абдукаримов Бобурмирзо Аюбхон ўғли (Abdukarimov Boburmirzo
Ayubxon o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ва
189-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли
деб топилсин ва унга:
- Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан
3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин;
- Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми билан иш
ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда
2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин;
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида
тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан Б.Абдукаримовга узил-кесил
- 3 (уч) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси тартибида Наманган
вилояти жиноят ишлари бўйича Норин туман судининг 2022 йил 25 августдаги
ҳукми билан тайинланган жазони ўталмай қолган қисмини қисман қўшиш йўли
билан Б.Абдукаримовга узил-кесил ўташ учун - 3 (уч) йил 6 (олти) ой озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо қаттиқ тартибли колонияларида ўташ белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 11 октябрдан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи Б.Абдукаримовга нисбатан қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чораси
аслича қолдирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач:
- судланувчилар И.Мухитдинов, М.Нурматов, Н.Усманов, Д.Рузибаев ва
Б.Абдукаримовдан солидар тартибда “TRUST METALL” МЧЖнинг фаолияти
бўйича солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун етказилган жами 2.273.941.800 сўм миқдоридаги моддий зарар Тошкент шаҳар Яккасарой туман
Солиқ инспекцияси орқали давлат фойдасига ундирилсин;
- судланувчилар И.Мухитдинов ва Н.Усманов ва Д.Рузибаевдан солидар
тартибда “TURON MIX” МЧЖнинг фаолияти бўйича солиқ ва бошқа мажбурий
тўловларни тўлаш учун етказилган жами - 3.763.218.800 сўм миқдоридаги
моддий зарар Тошкент шаҳар Яккасарой туман Солиқ инспекцияси орқали
давлат фойдасига ундирилсин;
- судланувчи И.Мухитдиновдан “Komfort Trader” МЧЖнинг фаолияти
бўйича солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун етказилган жами 26
1.685.560.200 сўм миқдоридаги моддий зарар Тошкент шаҳар Яккасарой туман
Солиқ инспекцияси орқали давлат фойдасига ундирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб,
судланувчилар эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида
Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига, ҳукм қонуний
кучга киргандан сўнг эса кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериш
ёки протест билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи
/имзо/
Б.Э.Каюмов
27