Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2504/416 Дата решения 09.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 412602 Claim ID 2942051 PDF Hash fd82abc05b21cceb... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил октябрь ойининг 9 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида; Раислик қилувчи судья Б.Э.Каюмов, судья ёрдамчиси Д.Рустамовнинг котиблигида, Zhang Zhijun таржимонлигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурори катта ёрдамчиси С.Саиджанова, судланувчи А.Зиямухамедова ва унинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокати Р.Эргашев, жабрланувчи Wang Jun ва унинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокати Б.Байбаевнинг, иштирокида, Зиямухамедова Азиза Анваровнага нисбатан № 1-1005-2504/416-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Зиямухамедова Азиза Анваровна (Ziyamuxamedova Aziza Anvarovna), 1984 йил 25 ноябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилали, уч нафар фарзанди бор, маълумоти олий, “Кинотеатр” телеканалида катта муҳаррир, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Кичик Бешёғоч кўчаси, 64б-уйда яшовчи, эҳтиёт чораси сифатида муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари, судланувчининг ҳимоя нутқи ва охирги сўзини эшитиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Зиямухамедова Азиза Анваровна, 2025 йил 8 июль куни соат 08:40да, бошқарувидаги давлат рақами 01 A 405 YC бўлган “Tracker 2” русумли транспорт воситасида, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани Кичик Бешёғоч кўчаси бўйлаб, Нукус кўчаси томонга бошқариб келиб, ушбу кўчалар чорраҳасига келган вақтда амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди, 11-банди “г” қисмлари, 77-банди 1 ва 3 кичик бандлари, 96-банди, 111-банди яъни “Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак”, “Ҳайдовчи ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса, қарияларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши керак”, “Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак. 1 Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак”, “Чапга ёки ўнгга бурилаётган ҳайдовчи кесишаётган йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган пиёда(лар)га, шунингдек велосипед йўлкасидан йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи(лар)га йўл бериши керак”, “тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойларида ҳайдовчилар светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнган тақдирда ҳам пиёда(лар)га қатнов қисмини шу йўналишда кесиб ўтишни тугаллашига имкон беришлари керак” деб кўрсатиб ўтилган талабларига риоя қилмасдан чапга Нукус кўчасига қайрилаётганида қатнов қисмини тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан унга нисбатан чапдан ўнгга эркин юрган ҳолда кесиб ўтаётган пиёда 1976 йил 12 январь кунида туғилган Wang Junни уриб юборган, натижада Wang Jun тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2025 йил 23 июль кунидаги №5121-Ҳ-Раж., сонли хулосасига кўра, пиёда Wang Junда “Ўнг оёқ катта болдир суяги дўмбоқлараро тепача қисмидан (бўғим ичи) дарз кетиш типидаги синиши, бурун деформацияси ва ташқи нафар олишни бузилиши билан кечган бурун суякларини ёпиқ силжиб синиши, бурун соҳаси эзилиб-йиртилган яраси, шилинмалари ва юмшоқ тўқималарини лат ейиши, чап кўз косаси ички бурчаги ва чап кўз пастки қовоғи соҳалари қон қуйилишлари, иккала тизза бўғимлари қон талашлари, чап тизза бўғими ва чап билак соҳалари шилинмалари” каби тан жароҳатлари мавжудлиги, ушбу тан жароҳатлари оғирлик даражасига кўра, оғир турдаги тан жароҳатларига киришлиги аниқланган. Суд мажлисида судланувчи А.Зиямухамедова айбига тўлиқ иқрорлик билдириб қуйидагиларни, у 2025 йил 8 июль куни тахминан соат 08:40да, бошқарувидаги турмуш ўртоғи номига расмийлаштирилган давлат рақами 01 A 405 YC бўлган “Tracker 2” русумли автомобилни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Кичик Бешёғоч кўчаси бўйлаб, Нукус кўчаси томонга 15-20 км.соат тезликда бошқариб келиб, Кичик Бешёғоч ҳамда Нукус кўчалари кесишган чорраҳада светофорнинг қизил ишорасида тўхтаганлигини, бу вақтда тўхтаб турган ҳолатида олдида автомобиллар бўлмаганлигини, у светофорнинг яшил ишораси ёнганидан сўнг ҳаракатланишни бошлаб, чорраҳага яъни Нукус кўчасига ҳаракатланиб кирганлигини бу вақтда унга нисбатан қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган автомобилларни ҳаракатини кузатиб тўхтаганлигини, тахминан 5-10 км.соат тезликда ҳаракатини давом эттираётганида, ушбу ердаги тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан унга нисбатан чапдан ўнгга йўл қатнов қисмини кесиб ўтаётган кейинчалик маълум бўлган пиёда Wang Junни автомобилнинг ўнг олд бурчаги билан уриб юборганлигини, бу вақтда Wang Jun ерга йиқилиб тан жароҳати олганлигини у зудлик автомобилини шу ернинг ўзида тўхтатиб, пиёдани олдига тушиб, ушбу ерга етиб келган унга нотаниш бўлган шахс билан бирга уни кўтариб, йўл чеккасига олиб ўтганлигини, шундан сўнг у содир бўлган ҳолат юзасидан тез-тиббий ёрдамга сўнг “102” қисқа рақамлари орқали ИИОга хабар берганлигини, тез-тиббий ёрдам келгунига қадар пиёдани унинг танишлари шифохонага олиб кетганлигини у эса ИИО ходимларини келишлигини кутиб 2 турганлигини улар келганидан сўнг бўлган ҳолатни айтиб кўрсатиб берганлигини, улар уни кўрсатмасидан ЙТҲ ҳужжатларини расмийлаштиришганлигини у ҳужжатлар билан танишиб улар тўғри тузилганлигини кўриб имзолаб берганлигини, ҳужжатлар расмийлаштириб бўлинганидан сўнг у шифохонага етиб бориб, пиёдани холидан хабар олганлигини, у ерда жабрланувчининг оёғи дарз кетганлиги маълум бўлганлигини, барча харажатларни, тўлов пулларини, керакли дори воситаларини ўзи олиб берганлигини, у ҳайдовчи Wang Junнинг соғлигидан доимий равишда хабар олганлигини, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, унинг оилавий шароитини, қарамоғида уч нафар фарзанди борлигини нобатга олиб, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб, кўрсатма берди. Суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи Wang Jun қуйидагиларни, яъни у ҳозирда Хитойнинг Ўзбекистондаги “CNPC Xibu Drilling Engeneering C.O LTD” компанияси ваколатхонаси бошлиғи бўлиб ишлаб келишлигини, 2025 йил 8 июль куни тахминан соат 08:30да, ишга бориш мақсадида истиқомат манзилидан чиқиб, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Нукус ҳамда Кичик Бешёғоч кўчалари кесишган чорраҳага автомобиль йўл қатнов қисмини кесиб ўтиш учун келганлигини, у йўл қатнов қисмини 100-уй томондан унинг қарамақарши томонига ўтиш мақсадида чорраҳадаги тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойига келганлигини уни йўналишига светофорнинг яшил ишораси ёнишлигини кутиб, яшил ишора ёнгандан сўнг бир ўзи эркин юрган ҳолда қатнов қисмини кесиб ўтишни бошлаб, йўлнинг ярмини кесиб ўтиб сўнг қолган ярмини кесишда давом этиб, ушбу йўналишда чапдан биринчи ва иккинчи бўлакларни ажратувчи чизиқ томонга етиб келганида унга нисбатан ўнг томондан ҳаракатланиб келган унга кейинчалик маълум бўлган ҳайдовчи А.Зиямухамедова бошқарувидаги бўлган “Траскер 2” русумли автомобилида уриб юборганлигини, ҳайдовчи ЙТҲ жойидан бироз ўтиб тўхтаб уни олдига тушиб келганлигини, бу вақтда у зарб натижасида ерга йиқилиб тан жароҳати олиб ётганлигини, уни бурни қонаганлигини, ушбу ердан ўтиб бораётган унга нотаниш бўлган шахслар автомобилидан тушиб уни йўл чеккасига олиб ўтишганлигини, ҳайдовчи тез-тиббий ёрдамга қўнғироқ қилиб чақирганлигини, лекин тез-тиббий ёрдам етиб келгунига қадар уни кутмасдан ишхонадан етиб келган танишлари билан шифохонага кетганлигини, бу вақтда ҳайдовчи ҳодиса содир бўлган жойда қолганлигини, шифохонага олиб боришганларидан сўнг унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишганлигини, ҳайдовчи даволаниши учун дори дармон ва бошқа тўловларни амалга ошириб берганлигини, ҳозирда содир бўлган ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан маънавий даъво эътирозлари борлигини, яъни тан жароҳати олиб ётган вақтида бир қанча иш жараёнларида қатнаша олмаганлигини, ҳозирда етказилган 50.000.000 сўм маънавий зарарни ундириб беришни сўраб, кўрсатма берди. Суд давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячиларнинг фикрини, судланувчи А.Зиямухамедова ва жабрланувчининг кўрсатувини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, судланувчи А.Зиямухамедованинг жиноят содир этганликдаги айби ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва чизмаси, судга оид тиббиёт экспертизасининг 2025 йил 3 23 июлдаги №5121-Ҳ-Раж. сонли хулосаси, юзлаштириш баённомаси, мазкур йўл-транспорт ҳодисасида ҳайдовчи А.А.Зиямухамедова томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрь кунидаги №370-сонли қарори билан тасдиқланган йўл ҳаракати қоидаларининг талаблари билан ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида текширилган ва баҳоланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланади. Суд, судланувчи А.Зиямухамедованинг ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама этиб, унинг ҳаракатлари дастлабки тергов органи томонидан транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга оғир шикаст етказилишига сабаб бўлишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. Бундан ташқари, 28-моддасида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида “ЖКнинг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган. Суд, судланувчи А.Зиямухамедовага нисбатан жазо тайинлашда унинг ҳаракатларида жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслиги, бироқ унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, унинг шахсини, муқаддам судланмаганлигини, қарамоғида уч нафар фарзанди борлигини, иш жойидан ижобий тавсифланиши жазони енгиллаштирувчи ҳолатлари деб, жиноятнинг хусусияти ва унга нисбатан қўлланиладиган жазо чораси айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклигини, инобатга олиб, унга нисбатан модда санкцияси доирасида жарима жазоси ва транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни, жаримани жиноят якунланган вақтда ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдоридан (375.000 сўм) келиб чиқиб ҳисоблашни лозим топади. Суд, жабрланувчи Wang Junга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш бўйича келажакда тегишли маълумотларни тақдим қилган ҳолда умумий асосларда фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқларини тушунтиришни лозим топади. 4 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 ва 28-моддалари, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 465-468, 471-473моддаларига амал қилиб, суд ҚИЛАДИ Зиямухамедова Азиза Анваровна (Ziyamuxamedova Aziza Anvarovna) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга 1 (бир) йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида 3.750.000 (уч миллион етти юз эллик минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. Жарима давлат фойдасига ундирилсин. Манфаатдор томонларга А.Зиямухамедованинг жинояти натижасида етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш бўйича тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ва жабрланувчи эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи /имзо/ Б.Э.Каюмов Нусхаси аслига тўғри: ________________ 5