← Назад
Решение #38656 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 266 | — | law | |
| исмида назарда тутилган жиноят ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2025 йил октябрь ойининг “9” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Яккасарой туман суди, “Ракат” маҳалла фуқаролар йиғини
биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи: суд раиси
А.Жалилов, судья ёрдамчиси А.Бабаджановнинг котиблигида, тарафлардан
давлат айбловчиси - Тошкент шаҳар Яккасарой туман прокурорининг
ўринбосари Ж.Махмудов, гумонланувчи Ш.Абдужалиев ва унинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат Ю.Хасанов, жабрланувчи
Ш.Убайдуллаевнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
266-моддаси 1-қисми билан гумонланган:
Абдужалиев
Шахрух
Хабибуллаевич
(ABDUJALIYEV
SHAXRUX
XABIBULLAYEVICH), 1990 йил 2 май куни
Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти
ўрта, оилали, икки нафар фарзанди бор, вақтинча
ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти,
Бекобод тумани Ойбек МФЙ, Баҳор кўчаси,
20-уйда яшовчига
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси талабларига
асосан судга берилган №1-1005-2501/419-сонли жиноят ишини кўриб
чиқиб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Абдужалиев Шахрух
Хабибуллаевич 2025 йил 3 июль куни, соат тахминан 16:00 ларда
бошқарувидаги, ўзига тегишли бўлган давлат рақами 10 М 513 LB бўлган
“Орландо” русумли автоуловни барча тегишли ҳужжатлар билан, юксиз ва
йўловчисиз, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, Бобур кўчаси бўйлаб
бошқариб кетаётганида мазкур кўчада жойлашган 8 уй қаршисида келган
вақтда амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди, 7-банди 4-қисми,
11–банди “г” қисми, 53-банди, 77-банди 1 ва 3 кичик бандлари, 109-банди
110-банди яъни, “Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати
қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак”,
“транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий
суғурта қилиш бўйича суғурта полисини;” “Транспорт воситасини
ҳайдовчиси ҳаракатланиш жараёнида пиёдаларга айниқса болаларга
нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўришга мажбурдир”, “Ҳайдовчи
ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни ўзгартириш (қайта тизилиш,
бурилиб қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва тўхташдан
олдин бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа харакат
қатнашчиларига ҳалақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиш керак”,
“Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг
хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек
ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт
воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак.
Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф
юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни
таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат
қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини
кўриши керак”, “Чапга ёки ўнгга бурилаётган ҳайдовчи кесишаётган
йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган пиёда(лар)га, йўл бериши керак”
“Тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига яқинлашаётган транспорт
воситасининг ҳайдовчиси қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда(лар)ни
ўтказиб юбориш учун тезлигини камайтириши ёки тўхташи шарт, ва “Агар
тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойи олдида транспорт воситаси
ҳаракатини
секинлаштирса
ёки
тўхтаса,
қўшни
бўлакларда
ҳаракатланаётган бошқа ҳайдовчилар бу транспорт воситаси олдида
пиёда(лар)
йўқлигига
ишонч
ҳосил
қилганларидан
сўнггина
ҳаракатланишни давом эттиришлари мумкин.” деб кўрсатиб ўтилган
талабларига риоя қилмасдан ҳаракатланиши оқибатида, тартибга
солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни велосипетда кесиб ўтаётган
Убайдуллаев Шаҳзод Хабибулла ўғлини уни уриб юборган. Йўл-транспорт
ҳодисаси натижасида пиёда Ш.Убайдуллаев “оғир” тан жароҳатлари олиб,
шифохонага олиб борилган.
Дастлабки терговда гумонланувчи Ш.Абдужалиев ва жабрланувчи
Ш.Убайдуллаев ариза билан мурожаат қилишиб, жиноят ишини
ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашган.
Тошкент шаҳар ИИББ ТБ катта терговчиси Б.Иноятовнинг
2025 йил 28 августдаги қарорига кўра, гумонланувчи Ш.Абдужалиевга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан
юритилган жиноят иши ярашганлик муносабати билан тугатиш
масаласини ҳал қилиш учун судга юборилган.
Гумонланувчи Ш.Абдужалиев суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги
аризасини қувватлаб, айбига ўз ихтиёри билан тўлиқ иқрор эканлигини,
қилмишидан пушаймонлигини, содир этган қилмишининг оқибатларини
англаганлигини, жабрланувчи Ш.Убайдуллаевга етказилган зарарни тўлиқ
қоплаганлигини, уни унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини,
ҳозирда жабрланувчи билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганлиги
ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради.
Жабрланувчи Ш.Убайдуллаев суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги
аризасини қувватлаб, Ш.Абдужалиевга нисбатан ҳеч қандай даъвоси
йўқлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, аризани ўз хоҳиши
билан ёзганлигини, унга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув суд
томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини
тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради.
ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган
шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва
етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан
жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд
гумонланувчи
Ш.Абдужалиев,
жабрланувчи
Ш.Убайдуллаевнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши
ҳужжатлари билан ўрганиб, Тошкент шаҳар Яккасарой туман
прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов ва адвокат Ю.Хасановларнинг
жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги
фикрларини эшитиб, гумонланувчи Ш.Абдужалиевнинг айбига ихтиёрий
равишда иқрорлиги ва етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги,
жабрланувчи ва гумонланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув
гумонланувчи ва жабрланувчининг хоҳишлари билан бўлаётганлигини
ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган жиноят ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ ярашувга тушишини
инобатга олиб, Ш.Абдужалиевга нисбатан юритилган жиноят ишини
ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади.
Шу билан бирга, суд жабрланувчи Ш.Убайдуллаевга Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд
томонидан тасдиқлангандан сўнг у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми,
585-586-моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан
гумонланган Абдужалиев Шахрух Хабибуллаевич (ABDUJALIYEV
SHAXRUX
XABIBULLAYEVICH)га
нисбатан
юритилган
№1-1005-2501/419-сонли жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
84-моддаси 4-қисмига кўра тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан
тугатилсин.
Жабрланувчи Ш.Убайдуллаевга мазкур иш бўйича иш юритишни
қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги
тушунтирилсин.
Ажримдан норози томон ўн кун муддат ичида, шу туман суди
орқали, Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида хусусий шикоят
бериши ёки хусусий протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи
Ажрим аслига тўғри.
(имзо)
А.Жалилов