Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2501/266 Дата решения 08.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Жалилов Алишер Холмурот ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 411425 Claim ID 2854239 PDF Hash b04412ab6973071f... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 54
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
бандлари ва 209-моддаси бандлари ва 209 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
ЖКнинг 77-моддаси ЖКнинг 77 law
банди ва 228-моддаси банди ва 228 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси збекистон Республикаси ЖК 166 law
ЖКнинг 72-моддаси ЖКнинг 72 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 78-моддаси збекистон Республикаси ЖК 78 law
деб ва 51-моддаси деб ва 51 law
арорининг 23-моддаси арори 23 law
СТ 14572-90 мувофи мувофи 14572-90 law
кодексининг 223-моддаси кодекси 223 code_article
кодексининг 159-моддаси кодекси 159 code_article
кодексининг 160-моддаси кодекси 160 code_article
СТ 14572-90 мавжудлиги ва амалдалиги мавжудлиги ва амалдалиги 14572-90 law
СТ 34500-2018 асосида белгиланган маркали феррофосфор хом асосида белгиланган маркали феррофосфор хом 34500-2018 law
СТ 1415-93 га мувофи га мувофи 1415-93 law
збекистон Республикаси Божхона кодексининг 325-моддаси збекистон Республикаси Божхона кодекси 325 code_article
Кодексининг 326-моддаси Кодекси 326 code_article
СТ 14572-90 мавжудлиги мавжудлиги 14572-90 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 408-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 408 law
ЖПК 22-моддаси ЖПК 22 law
ЖПКнинг 462-моддаси ЖПКнинг 462 law
ЖПКнинг 23-моддаси ЖПКнинг 23 law
ЖПКнинг 463-моддаси ЖПКнинг 463 law
ЖКнинг 167-моддаси ЖКнинг 167 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси збекистон Республикаси ЖК 189 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси збекистон Республикаси ЖК 189 law
йхати ЖПКнинг 464-моддаси йхати ЖПК 464 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
исмини ЖПКнинг 83-моддаси исмини ЖПК 83 law
збекистон Республикаси МЖтКнинг 164-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 164 law
збекистон Республикаси МЖтКнинг 164-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 164 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси збекистон Республикаси ЖК 209 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси збекистон Республикаси ЖК 209 law
ЖКнинг 228-моддаси ЖКнинг 228 law
амда ЖКнинг 228-моддаси амда ЖК 228 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 26 law
амда 28-моддаси амда 28 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 56-моддаси ЖКнинг 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддаси збекистон Республикаси ЖК 45 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси збекистон Республикаси ЖК 209 law
исми ва 228-моддаси исми ва 228 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддаси збекистон Республикаси ЖК 45 law
банди ва 228-моддаси банди ва 228 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси збекистон Республикаси ЖК 228 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси збекистон Республикаси ЖК 228 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил октябрь ойининг 8 куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ВКА орқали, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг раиси А.Жалилов, судья ёрдамчиси А.Бабаджановнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов, судланувчи Р.Йўлдошов ҳамда унинг ҳимоячиси адвокат Ж.Неъматов, судланувчи З.Ташходжаев ҳамда унинг ҳимоячиси адвокат Д.Ишпулатова, судланувчи С.Элмуродов ҳамда унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Мўминов, судланувчи Ш.Юнусов ҳамда унинг ҳимоячиси адвокат В.Фазилов, судланувчи И.Юмутов ҳамда унинг ҳимоячиси адвокат Х.Сайфуллаев, фуқаровий даъвогар Х.Нусратуллаев ва Р.Мирахмедовларнинг иштирокида, Йўлдошов Равшан Сунатуллоевич, Ташходжаев Зиёдиллахўжа Зафар ўғли, Элмуродов Сўҳроб Нормамат ўғли, Юнусов Шаҳрух Абдуллаевич ва Юмутов Иззатбек Илхомбай ўғлиларга оид 1-1005-2501/266-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Йўлдошов Равшан Сунатуллоевич (YO‘LDOSHOV RAVSHAN SUNATULLOYEVICH), 1993 йил 22 май куни Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали, қарамоғида тўрт нафар вояга етмаган фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Бунёдобод МФЙ, Сергели 6А-мавзеси, 23-уй, 125-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 11 июль куни олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а,в,г” бандлари ва 209-моддаси 1-қисми билан айбланган; Ташходжаев Зиёдиллахўжа Зафар ўғли (TASHXODJAYEV ZIYODILLAXO‘JA ZAFAR O‘G‘LI), 1995 йил 15 январь куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали, қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзанди бор, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Қуюв механика заводи” АЖда моддий-техник таъминот бўлими инженери, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Навоий ҚФЙ, Халқобод МФЙ, рақамсиз уйда доимий рўйхатда туриб, вақтинча Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Обод турмуш МФЙ, Шон шуҳрат кўчаси, 51-уй, 3-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт 1 11 июль куни олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а,в,г” бандлари ва 209-моддаси 1-қисми билан айбланган; Элмуродов Сўҳроб Нормамат ўғли (ELMURODOV SO‘HROB NORMAMAT O‘G‘LI), 1992 йил 13 июль куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали, қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзанди бор, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Қуюв механика заводи” АЖда техник ва сифат назорат бўлими бошлиғи ўринбосари, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар Сирғали тумани, Софдил МФЙ, Бирлик кўчаси, 55уй, 3-хонадонда доимий рўйхатда туриб, вақтинча Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Авиасозлар-3 даҳа, 16А-уй, 43-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 5 июль куни олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а,в,г” бандлари ва 209-моддаси 1-қисми билан айбланган; Юнусов Шаҳрух Абдуллаевич (YUNUSOV SHAHRUX ABDULLAYEVICH), 1989 йил 19 сентябрь куни Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали, қарамоғида беш нафар вояга етмаган фарзанди бор, “YUNSHO GEO GROUP” МЧЖнинг раҳбари, муқаддам Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2011 йил 7 апрелдаги ажримига кўра, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди, 28,211-моддаси 1-қисми билан юритилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 28 августдаги “...амнистия тўғрисида”ги Қарорига асосан тугатилган, ЖКнинг 77-моддасига асосан судланмаган шахс ҳисобланади, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Армуғон МФЙ, Бошлиқ даҳаси, 7-уй, 108-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 8 июль куни олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари, 28,209-моддаси 1-қисми, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228-моддаси 3-қисми билан айбланган; Юмутов Иззатбек Илхомбай ўғли (YUMUTOV IZZATBEK ILXOMBAY O‘G‘LI), 1991 йил 31 январь 2 Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзанди бор, “Sardoba Metal Investkom” МЧЖнинг раҳбари, муқаддам судланган, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2013 йил 30 июлдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 72-моддасига асосан жазо шартли ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланган, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2014 йил 14 январдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги “...амнистия тўғрисида”ги Қарорига асосан жазонинг ўталмай қолган қисмини ўташдан озод қилинган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 78-моддасида асосан судланмаган шахс ҳисобланади, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қушбеги МФЙ, Қушбеги даҳаси, 23-уй, 24-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 8 июль куни олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари, 28,209-моддаси 1-қисми, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228-моддаси 3-қисми билан айбланган; Суд, судланувчилар, фуқаровий даъвогарлар, гувоҳлар ва қўшимча гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ш.Юнусов “Quyuv mexanika zavodi” АЖда чўян ва пўлат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида бевосита ишлатилиши учун мунтазам равишда маҳсулотлар харид қилинишини ва шунга кўра, АЖ турли МЧЖлардан ушбу маҳсулотларни сотиб олишини олдиндан билиб, аслида АЖ учун керакли бўлган маҳсулотлар ўрнига қиммат нархдаги маҳсулотлар олинган ҳамда шартномаларда кўрсатилган маҳсулотларни ўрнига арзон нархдаги маҳсулотларни ўтказиш мақсадида жамият раҳбари И.Юмутов, АЖ Моддий-техник таъминот бўлими бошлиғи Р.Йўлдошов, шу бўлим муҳандиси З.Ташходжаев, АЖ Техник ва сифат назорати бўлими бошлиғи ўринбосари С.Элмуродов билан олдиндан тил бириктириб, гўёки улгуржи савдо фаолиятини амалга оширадиган “Sardoba Metal Investkom” МЧЖни ташкил этиб, И.Юмутовни ушбу 3 жамиятга расмий раҳбар этиб тайинлаган, Ш.Юнусовнинг кўрсатмасига асосан И.Юмутов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармонига асосан қўшилган қиймат солиғидан озод этилган ҳудуд - Сирдарё вилояти Сардоба туманидан ташландиқ бинони сотиб олиб, 2023 йил 18 октябрь куни Сардоба тумани давлат хизматлари маркази орқали “Sardoba Metal Investkom” МЧЖни давлат рўйхатидан ўтказган ва жамиятнинг асосий фаолият тури сифатида металл ва металл рудаларини улгуржи етказиб беришни белгилаган. Шунингдек, И.Юмутов жамият расмий муҳрини келгусида шартномаларда тузишда фойдаланиш учун ўзида сақлаган ҳолда электрон рақамли имзо калитини Ш.Юнусовга топширган. Шу орада “Quyuv mexanika zavodi” АЖнинг “Қуюв цехи” цехи томонидан 11.12.2023 йилда чўян ва пўлат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида бевосита ишлатилиши учун “Феррофосфор ФФ20” маҳсулотига берилган буюртмага асосан Р.Йўлдошов олдиндан тузилган режа бўйича ҳаракатланиб, 183.600.000 сўмлик 20 тонна “Ферафосфор ФФ20” маҳсулотини сотиб олиш юзасидан “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ раҳбари И.Юмутов билан 21.12.2023 йилда 1974761-сонли шартномасини расмийлаштириб, имзолаб, Ш.Юнусов жиноий режани амалга ошириш мақсадида, АЖ эҳтиёжи учун белгиланган “Феррофосфор ФФ20” маҳсулотини ўрнига 22.08.2023 йилда Қозоғистон Республикаси “Royal Partners KZ” компаниясидан укаси Ф.Юнусовга тегишли “Best Refractory Product” МЧЖ номига импорт қилинган, қиймати 35.163.378 сўмлик, техник хусусиятлари жиҳатидан пастроқ бўлган “Феррофосфор ФФ14” маҳсулотини гўёки 18.12.2023 йилги 16-сонли шартномага асосан “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ балансига кирим қилган. Шу орада Р.Йўлдошов хизмат вазифасига асосан АЖга келтириладиган маҳсулотнинг тегишли Давлат стандартлари асосидаги сифати, миқдори ва тўлиқлиги учун шахсан ўзи жавобгар бўлганлиги учун шериги Ш.Юнусовга “Ферафосфор ФФ20” маҳсулотини гўёки давлат стандарти талабига мувофиқлигини тасдиқловчи сертификатни расмийлаштиришга кўрсатма берган. Ш.Юнусов ўзига тегишли “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ бирон-бир маҳсулотини лабораторияда текшириш, тест синовидан ўтказиш ва сифат сертификатини расмийлаштириш ваколатига эга бўлмаса-да, аслида мавжуд бўлмаган “Феррофосфор ФФ20” маҳсулотини гўёки давлат стандартига мувофиқлигини тасдиқлаш учун МЧЖ раҳбари И.Юмутов билан биргаликда И.Юмутовнинг имзоси ва жамиятнинг муҳри билан 20.11.2023 йилги Р-77/118 қайд рақамли сохта сифат сертификатини расмийлаштирганлар. Шундан кейин, АЖ Моддий-техник таъминот бўлими муҳандиси З.Ташходжаев АЖ билан “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ ўртасида тузилган 1974761-сонли шартнома предмети юкланаётган жойдан уни тўлиқлигини, бутлигини, сифатини текшириб, қабул қилиб олиши лозим бўлса-да, жиноий режага асосан хизмат мажбуриятини бажармаган ва шунга кўра, 22.12.2023 йилда фуқаро А.Бегматов бошқарувидаги давлат 4 “Ферафосфор ФФ20” ўрнига “Феррофосфор ФФ14” маҳсулоти Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчаси 53Б-уйда жойлашган “Elite Global Group” МЧЖга қарашли божхона омборидан юкланиб, “Quyuv mexanika zavodi” АЖга юборилган. Шундан сўнг, АЖ Техник ва сифат назорат бўлими қуюв ишлаб чиқариши бўйича бошлиқ ўринбосари С.Элмуродов жиноий режага асосан АЖга “Феррофосфор ФФ20” маҳсулотини ўрнига аслида “Феррофосфор ФФ14” кирим қилинганини яшириш мақсадида, АЖ Бошқарув раиси томонидан 15.05.2022 йилда тасдиқланган ПМК-1-сонли “Материаллар, хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмларни кириш назорати тўғрисида”ги Низомнинг 6.3.1-банди талабларини қўпол равишда бузиб, маҳсулотни текшириш жараёнида Р.Йўлдошовдан ушбу маҳсулотнинг паспорти, лаборатория синовидан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномани қабул қилмасдан, аксинча сохта маълумотлар киритилган 26.12.2023 йилги 275-сонли кириш назорати далолатномасини расмийлаштирган. Шундан сўнг, Р.Йўлдошов ўзининг қўл остидаги Моддий-техник таъминот бўлими муҳандиси З.Ташходжаевга 21.12.2023 йилда тузилган 1974761-сонли шартнома асосида расмийлаштирилган, 25.12.2023 йилги 1-сонли ҳисобварақ-фактура бўйича гўёки “Феррофосфор ФФ20” маҳсулотини қабул қилинган деб, тасдиқлашга кўрсатма берган ва натижада З.Ташходжаев ўзига бириктирилган электрон рақамли имзо калити орқали 10.01.2024 йилда ҳисоб варақ-фактурани тасдиқлаган. “Sardoba Metal Investkom” МЧЖнинг солиқ қонунчилигига риоя этилиши бўйича тайинланган текширув доирасида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Сирдарё вилояти солиқ бошқармасининг 13.02.2025 йилги далолатномасига кўра, “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ билан “Quyuv mexanika zavodi” АЖ ўртасида 21.12.2023 йилда тузилган 1974761-сонли шартнома асосида сотилган қиймати 183.600.000 сўмлик 20 тонна ФФ20 маркали “Феррофосфор” маҳсулоти МЧЖ молиявий ҳужжатлари ва омбор ҳисоботларида кирим қилинмагани, текширув кунига қадар омборда қолдиқ сифатида мавжуд бўлиши керак бўлган, “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ томонидан “Best Refractory Product” МЧЖдан 18.12.2023 йилги шартнома асосида харид қилинган, қиймати 36.163.378 сўмлик ФФ14 маркали “Феррофосфор” маҳсулоти камомади аниқланган. Бундан ташқари, Ш.Юнусов, И.Юмутов, Р.Йўлдошов, С.Элмуродов ва З.Ташходжаев ўзларининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, “Quyuv mexanika zavodi” АЖнинг “Қуюв цехи” томонидан 02.02.2024 йилда чўян ва пўлат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида бевосита ишлатилиши учун “Феррофосфор ФФ20” маҳсулотига берилган буюртмага асосан Р.Йўлдошов жиноий режа бўйича ҳаракатланиб, 183.600.000 сўмлик 20 тонна “Феррофосфор ФФ20” маҳсулотини сотиб олиш юзасидан “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ 5 раҳбари И.Юмутов билан 15.02.2024 йилда 2080648-сонли шартномани расмийлаштириб, Ш.Юнусов жиноий режани амалга ошириш мақсадида, АЖ эҳтиёжи учун белгиланган “Ферафосфор ФФ20” маҳсулотини ўрнига 22.08.2023 йилда Қозоғистон Республикаси “Royal Partners KZ” компаниясидан укаси Ф.Юнусовга тегишли “Best Refractory Product” МЧЖ номига импорт қилинган, қиймати 34.825.268 сўмлик, техник хусусиятлари жиҳатидан пастроқ бўлган “Феррофосфор ФФ14” маҳсулотини гўёки 15.02.2024 йилги 2-сонли шартномага асосан “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ балансига кирим қилган. Шу орада Р.Йўлдошов хизмат вазифасига асосан АЖга келтириладиган маҳсулотнинг тегишли Давлат стандартлари асосидаги сифати, миқдори ва тўлиқлиги учун шахсан ўзи жавобгар бўлганлиги сабабли шериги Ш.Юнусовга “Феррофосфор ФФ20” маҳсулотини гўёки давлат стандарти талабига мувофиқлигини тасдиқловчи сертификатни расмийлаштиришга кўрсатма берган. Ўз навбатида, Ш.Юнусов ўзига тегишли “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ бирон-бир маҳсулотини лабораторияда текшириш, тест синовидан ўтказиш ва сифат сертификатини расмийлаштириш ваколатига эга бўлмаса-да, аслида мавжуд бўлмаган “Феррофосфор ФФ20” маҳсулотини гўёки давлат стандартига мувофиқлигини тасдиқлаш учун МЧЖ раҳбари И.Юмутов билан биргаликда И.Юмутовнинг имзоси ва жамиятнинг муҳри билан 20.11.2023 йилги Р-77/118 қайд рақамли сохта сифат сертификатини расмийлаштиришган. Шундан кейин, АЖ Моддий-техник таъминот бўлими муҳандиси З.Ташходжаев АЖ билан “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ ўртасида тузилган 2080648-сонли шартнома предмети юкланаётган жойдан уни тўлиқлигини, бутлигини, сифатини текшириб, қабул қилиб олиши лозим бўлса-да, жиноий режага асосан хизмат мажбуриятини бажармасдан, 19.02.2024 йилда фуқаро Бегматов Азиз Азимбаевич бошқарувидаги давлат рақами 01 327 FGA бўлган “КамАЗ” русумли юк автомашинага “Ферафосфор ФФ20” ўрнига “Феррофосфор ФФ14” маҳсулоти “Elite Global Group” МЧЖ қарашли божхона омборидан юкланиб, “Quyuv mexanika zavodi” АЖга юборилган. Ўз навбатида АЖ Техник ва сифат назорат бўлими қуюв ишлаб чиқариши бўйича бошлиқ ўринбосари С.Элмуродов жиноий режага асосан АЖга “Феррофосфор ФФ20” маҳсулотини ўрнига аслида “Феррофосфор ФФ14” кирим қилинганини яшириш мақсадида, АЖ Бошқарув раиси томонидан 15.05.2022 йилда тасдиқланган ПМК-1-сонли “Материаллар, хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмларни кириш назорати тўғрисида”ги Низомнинг 6.3.1-банди талабларини қўпол равишда бузиб, маҳсулотни текшириш жараёнида Р.Йўлдошовдан ушбу маҳсулотнинг паспорти, лаборатория синовидан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномани қабул қилмасдан, аксинча сохта маълумотлар киритилган 20.02.2024 йилги 019-сонли кириш назорати далолатномасини расмийлаштирган. Шундан сўнг, Р.Йўлдошов ўзининг қўл остидаги Моддий-техник таъминот бўлими муҳандиси З.Ташходжаевга 15.04.2024 йилда тузилган 2080648-сонли шартнома асосида 6 расмийлаштирилган, 19.02.2024 йилги 1-сонли ҳисоб варақ-фактура бўйича гўёки “Феррофосфор ФФ20” маҳсулотини қабул қилинган деб, тасдиқлашга кўрсатма берган ва натижада 14.03.2024 йилда З.Ташходжаев ўзига бириктирилган электрон рақамли имзо (ЭРИ) калити орқали ҳисоб варақ-фактурани тасдиқлаган. “Sardoba Metal Investkom” МЧЖнинг солиқ қонунчилигига риоя этилиши бўйича тайинланган текширув доирасида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Сирдарё вилояти солиқ бошқармасининг 13.02.2025 йилги далолатномасига кўра, “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ билан “Quyuv mexanika zavodi” АЖ ўртасида 15.02.2024 йилда тузилган 2080648-сонли шартнома асосида сотилган, қиймати 183.600.000 сўмлик 20 тонна ФФ20 маркали “Феррофосфор” маҳсулоти амалда МЧЖнинг молиявий ва омбор ҳисоботларида кирим қилинмагани, текширув кунигача омборда қолдиқ сифатида мавжуд бўлиши керак бўлган, “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ томонидан “Best Refractory Product” МЧЖдан 15.02.2024 йилги шартнома асосида харид қилинган қиймати 34.825.268 сўмлик ФФ14 маркали “Феррофосфор” маҳсулоти камомади аниқланган. Бундан ташқари, Ш.Юнусов, И.Юмутов, Р.Йўлдошов, С.Элмуродов ва З.Ташходжаев ўзларининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сон Қарори билан тасдиқланган “Рақамли трансформация маркази” МЧЖнинг электрон кооперация порталида ахборот жойлаштириш ва харидларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ, ушбу платформада фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этишини аввалдан яхши билган ҳолда Ш.Юнусов укаси Ф.Юнусовга аслида хориждан “Best Refractory Product” МЧЖга импорт қилинган маҳсулотларни гўёки ушбу “Best Refractory Product” МЧЖда ишлаб чиқарилган деб кўрсатиш учун Давлат статистика қўмитасига ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ишончсиз маълумотларни тақдим этишига ҳамда ушбу асосда корхонани Электрон кооперация порталида рўйхатдан ўтказишга кўрсатма берган. Ф.Юнусов 2024 йил 29 январь куни ўзига тегишли “Best Refractory Product” МЧЖ томонидан аслида ишлаб чиқарилмаган ГЛС-1 маркали “Графит литейный” маҳсулотини гўёки “Sardoba Metal Investkom” МЧЖга сотиш ҳуқуқини тақдим этувчи дилерлик шартномасини расмийлаштирган. Мазкур дилерлик шартномасига асосан Ш.Юнусов ГЛС-1 маркали “Графит литейный” маҳсулотини электрон кооперация порталида рўйхатдан ўтказиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 17-бандига зид равишда порталга маҳсулот тавсифига оид ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни жойлаштирилиб, савдога қўйган. 2024 йил 2 февраль куни “Quyuv mexanika zavodi” АЖ “Қуюв цехи” бошлиғи Б.Тўйчиев томонидан Моддий-техник таъминот бўлимига “Графитовый бой” маҳсулотини харид қилиш юзасидан бир марталик буюртма тақдим этилганидан фойдаланган 7 14 февраль куни электрон кооперация порталида гўёки фаол офертаси мавжуд бўлган “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ томонидан таклиф этилган, “Қуюв цехи”нинг буюртмасига мувофиқ келмайдиган “Графит литейный” маҳсулотини танлаб, шу орқали МЧЖ билан умумий қиймати 212.000.000 сўм бўлган 20 тонна “Графит литейный” маҳсулотини харид қилиш юзасидан 2024 йил 16 февралда К1011815-сонли шартномани тузишга эришган. Р.Йўлдошов хизмат вазифасига асосан АЖга келтириладиган маҳсулотнинг тегишли Давлат стандартлари асосидаги сифати, миқдори ва тўлиқлиги учун шахсан ўзи жавобгар бўлганлиги учун шериги Ш.Юнусовга “Графит литейный” маҳсулотини гўёки давлат стандарти талабига мувофиқлигини тасдиқловчи сертификатни расмийлаштиришга кўрсатма берган. Ўз навбатида, Ш.Юнусов ўзига тегишли “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ бирон-бир маҳсулотни лабораторияда текшириш, тест синовидан ўтказиш ва сифат сертификатини расмийлаштириш ваколатига эга бўлмаса-да, аслида мавжуд бўлмаган “Графит литейный” маҳсулотини гўёки давлат стандартига мувофиқлигини тасдиқлаш учун МЧЖ раҳбари И.Юмутов билан биргаликда И.Юмутовнинг имзоси ва жамиятнинг муҳри билан 01.02.2024 йилги Р-77/118 қайд рақамли сохта сифат сертификатини расмийлаштиришган. Ш.Юнусов ва И.Юмутов ўзларининг жиноий изларини яшириш мақсадида, гўёки “Sardoba Metal Investkom” МЧЖнинг молиявий-хўжалик ҳисоботларида акс эттириш учун манбаси номаълум бўлган 46.436.000 сўмлик 14.310 тонна бўлган “Графит искуственный” маҳсулотини 15.02.2024 йилги 1-сонли Товар-моддий бойликларини топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан МЧЖ устав фондини шакллантиришган, Қозоғистон Республикасининг “ТОО RENAISSANCE SHIK” компаниясидан Ф.Юнусовга тегишли “Best Refractory Product” МЧЖ номига импорт қилинган, қиймати 9.187.360 сўмлик техник хусусиятлари жиҳатидан фарқланувчи 5.690 тонна “Графит искуственный” маҳсулотини 19.02.2024 йилги 3-сонли шартномага асосан кирим қилишган. Ш.Юнусов “Quyuv mexanika zavodi” АЖ билан тузилган 16.02.2024 йилги К1011815-сонли шартнома шартларини гўёки бажариш учун фуқаро А.Нуритдиновдан 20 тонна “Графитовый бой” маҳсулотини муқаддам юзага келган қарзи эвазига 140.000.000 сўмга олганини, АЖ Моддий-техник таъминот бўлими муҳандиси З.Ташходжаев АЖ билан “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ ўртасида тузилган К1011815-сонли шартнома предмети юкланаётган жойдан уни тўлиқлигини, бутлигини, сифатини текшириб, қабул қилиб олиши лозим бўлса-да, жиноий режага асосан хизмат мажбуриятини бажармаган ва шунга кўра, 19.02.2024 йилда фуқаро Ш.Муратов бошқарувидаги давлат рақами 10 A 428 GB бўлган “HOVO” русумли юк автомашинага “Графит литейный” ўрнига “Графитовый бой” маҳсулоти А.Нуритдинов ва Д.Хамидов томонидан Тошкент вилояти, Бекобод шаҳри, Сайхун МФЙ, Сирдарё кўчаси, 313-уйда жойлашган омбордан юкланиб, “Quyuv mexanika zavodi” АЖга 8 юборилган. Шундан сўнг, АЖ Техник ва сифат назорат бўлими қуюв ишлаб чиқариши бўйича бошлиқ ўринбосари С.Элмуродов АЖга “Графит литейный” маҳсулотини ўрнига аслида “Графитовый бой” кирим қилинганини яшириш мақсадида, АЖ Бошқарув раиси томонидан 15.05.2022 йилда тасдиқланган ПМК-1-сонли “Материаллар, хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмларни кириш назорати тўғрисида”ги Низомнинг 6.3.1-банди талабларини қўпол равишда бузиб, маҳсулотни текшириш жараёнида Р.Йўлдошовдан ушбу маҳсулотнинг паспорти, лаборатория синовидан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномани қабул қилмасдан, аксинча сохта маълумотлар киритилган 20.02.2024 йилги 020-сонли кириш назорати далолатномасини расмийлаштирган. Шунга кўра, Р.Йўлдошов 16.02.2024 йилда тузилган К1011815-сонли шартнома асосида расмийлаштирилган, 19.02.2024 йилги 2-сонли ҳисоб варақ-фактура бўйича “Графит литеный” маҳсулоти қабул қилинган деб, 13.03.2024 йилда АЖ Бошқарув раиси К.Рашидовнинг электрон рақамли имзо (ЭРИ) калити орқали ҳисоб варақ-фактурани тасдиқлаган. “Sardoba Metal Investkom” МЧЖнинг солиқ қонунчилигига риоя этилиши бўйича тайинланган текширув доирасида Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаменти ҳамда Сирдарё вилояти солиқ бошқармасининг 13.02.2025 йилги далолатномасига кўра, “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ билан “Quyuv mexanika zavodi” АЖ ўртасида 16.02.2024 йилда тузилган К1011815-сонли шартнома асосида сотилган қиймати 212.000.000 сўмлик 20 тонна “Графит литейный” маҳсулоти МЧЖ ҳисоботлари киримида мавжуд эмаслиги аниқланган. “Quyuv mexanika zavodi” АЖ раҳбарининг 06.02.2025 йилги 49-сонли “Навбатдан ташқари инвентаризация ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига асосан “Қуюв цехи”нинг эритиш-қуйиш участкасида ўтказилган инвентаризация натижасида 01.01.2025 йил ҳолатига 3.198 тонна 38.100.670 сўмлик “Графит литейный” камомади мавжудлиги, аксинча 3,2 тонна “Графитовый бой” маҳсулоти ортиқчалиги аниқланган. Бундан ташқари, Ш.Юнусов, И.Юмутов, Р.Йўлдошов, С.Элмуродов ва З.Ташходжаев “Quyuv mexanika zavodi” АЖнинг “Қуюв цехи” цехи томонидан 06.02.2024 йилда чўян ва пўлат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида бевосита ишлатилиши учун ФС65 маркали “Ферросилиций” маҳсулотига берилган буюртмадан фойдаланган ҳолда ўзларининг жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттириб, Ш.Юнусов ва И.Юмутов АЖ эҳтиёжи учун белгиланган ФС65 маркали “Ферросилиций” маҳсулотини ўрнига муқаддам 02.08.2022 йилда Хитой Халқ Республикаси “Shenzhen Qianhai Kechuang Indusrty CO., LTD” компаниясидан Ф.Юнусовга тегишли “Best Refractory Product” МЧЖ номига импорт қилинган, техник хусусиятлари жиҳатидан пастроқ бўлган ФС45 маркали “Ферросилиций” маҳсулотини 15.02.2024 йилги 1-сонли товар-моддий бойликларни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ устав фондини шакллантириш баҳонасида ушбу 9 жамият балансига кирим қилишган. Шундан сўнг, Ш.Юнусов таниши М.Рустамжоновга унга тегишли бўлган, келгусида “Феросплав” маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган (бироқ, ўша вақтда ишлаб чиқарилмаган) “CAPITAL METALL INDUSTRY” МЧЖнинг маҳсулотларини “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ томонидан сотилишига дилерлик қилиш баҳонасида М.Рустамжоновнинг электрон имзо калитини қўлга киритиб, “CAPITAL METALL INDUSTRY” МЧЖ номидан “Sardoba Metal Investkom” МЧЖга ФС65 маркали “Ферросилиций” маҳсулотини сотиш ҳуқуқини берувчи дилерлик шартномасини расмийлаштирган. Мазкур дилерлик шартномаси асосида Ш.Юнусов “Sardoba Metal Investkom” МЧЖни электрон кооперация портали рўйхатидан ўтказиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 17-бандига зид равишда, порталга ФС65 маркали “Ферросилиций” маҳсулоти тавсифига оид ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни жойлаштирган. Шундан кейин, Р.Йўлдошов жиноий режани амалга ошириш мақсадида, электрон кооперация порталида гўёки фаол офертаси мавжуд бўлган “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ томонидан сохта таклиф этилган ФС65 маркали “Феросилиций” маҳсулотини танлаб, ушбу МЧЖ билан умумий қиймати 468.894.020 сўмлик 20 тонна ФС65 маркали “Феросилиций” маҳсулотини харид қилиш юзасидан 2024 йил 27 февраль кунги К1012582-сонли шартномани тузишга эришган. Шу орада Р.Йўлдошов хизмат вазифасига асосан АЖга келтириладиган маҳсулотнинг тегишли Давлат стандартлари асосидаги сифати, миқдори ва тўлиқлиги учун шахсан ўзи жавобгар бўлганлиги учун шериги Ш.Юнусовга ФС65 маркали “Феросилиций” маҳсулотини гўёки давлат стандарти талабига мувофиқлигини тасдиқловчи сертификатни расмийлаштиришга кўрсатма берган. Ўз навбатида, Ш.Юнусов ўзига тегишли “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ бирон-бир маҳсулотни лабораторияда текшириш, тест синовидан ўтказиш ва сифат сертификатини расмийлаштириш ваколатига эга бўлмаса-да, аслида мавжуд бўлмаган ФС65 маркали “Феросилиций” маҳсулотини гўёки давлат стандартига мувофиқлигини тасдиқлаш учун МЧЖ раҳбари И.Юмутов билан биргаликда И.Юмутовнинг имзоси ва жамиятнинг муҳри билан 22.02.2024 йилги Р-72/119 қайд рақамли сохта сифат сертификатини расмийлаштиришган. Шундан кейин АЖ Моддий-техник таъминот бўлими муҳандиси З.Ташходжаев АЖ билан “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ ўртасида тузилган К1012582-сонли шартнома предмети юкланаётган жойдан уни тўлиқлигини, бутлигини, сифатини текшириб, қабул қилиб олиши лозим бўлса-да, жиноий режага асосан хизмат мажбуриятини бажармаган ва шунга кўра, 28.02.2024 йилда фуқаро Ш.Муратов бошқарувидаги давлат рақами 10 A 428 GB бўлган “HOVO” русумли юк автомашинага ФС65 маркали “Феросилиций” ўрнига ФС45 маркали “Феросилиций” маҳсулоти фуқаро Ш.Муратов томонидан Тошкент вилояти, Бекобод шаҳри, Сайхун МФЙ, Сирдарё кўчаси, 313-уйда жойлашган омбордан юкланиб, “Quyuv mexanika zavodi” АЖга юборилган. 10 Шундан сўнг, АЖ Техник ва сифат назорат бўлими қуюв ишлаб чиқариши бўйича бошлиқ ўринбосари С.Элмуродов жиноий режага асосан АЖга ФС65 маркали “Феросилиций” маҳсулотини ўрнига аслида ФС45 маркали “Феросилиций” кирим қилинганини яшириш мақсадида, АЖ Бошқарув раиси томонидан 15.05.2022 йилда тасдиқланган ПМК-1-сонли “Материаллар, хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмларни кириш назорати тўғрисида”ги Низомнинг 6.3.1-банди талабларини қўпол равишда бузиб, маҳсулотни текшириш жараёнида Р.Йўлдошовдан ушбу маҳсулотнинг паспорти, лаборатория синовидан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномани қабул қилмасдан, аксинча сохта маълумотлар киритилган 29.02.2024 йилги 029-сонли кириш назорати далолатномасини расмийлаштирган. Шу билан бирга, Р.Йўлдошов 27.02.2024 йилда тузилган К1012582-сонли шартнома асосида расмийлаштирилган, 29.02.2024 йилги 3-сонли ҳисоб варақ-фактура бўйича ФС65 маркали “Феросилиций” маҳсулотини қабул қилинган деб, 13.03.2024 йилда АЖ Бошқарув раиси К.Рашидовнинг электрон рақамли имзо (ЭРИ) калити орқали ҳисоб варақ-фактурани тасдиқлаган. “Sardoba Metal Investkom” МЧЖнинг солиқ қонунчилигига риоя этилиши бўйича тайинланган текширув доирасида Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаменти ҳамда Сирдарё вилояти солиқ бошқармасининг 13.02.2025 йилги далолатномасига кўра, “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ билан “Quyuv mexanika zavodi” АЖ ўртасида 27.02.2024 йилда тузилган К1012582-сонли шартнома асосида сотилган қиймати 468.894.020 сўмлик 20 тонна ФС65 маркали “Феросилиций” маҳсулоти амалда МЧЖ ҳисоботлари киримида мавжуд эмаслиги аниқланган. Судланувчи Йўлдошов Равшан Сунатуллоевич суд мажлисида, айбига иқрорлик билдирмай, у “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидаги “Quyuv mexanika zavodi” АЖда 2019 йил январь ойидан, моддий техник таъминоти бошлиғи вазифасида эса 2020 йил март ойидан ишлаб келганини, ҳозирда ишдан бўшаганини, бунга қадар жамиятнинг Техник материаллар таъминоти бўлимининг қуюв ишлаб чиқариш материалларини таъминлаш бўйича бошлиқ ўринбосари лавозимида ишлаганини, моддий техник таъминоти бошлиғи сифатида ишлаганида уни вазифаларига сифат менежменти тизимини билиш, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июлдаги ПҚ-5171-сон “Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига риоя қилиш, юқори органларнинг техник таъминот бўйича услубий, меъёрий ва бошқа қўлланмаларини билиш, давлат харидларида молиявий маблағлардан оқилона, тежамкор ва самарали фойдаланиш, очиқлик ва шаффофликка риоя этиш, рақобат ва холислик тамойилларига амал қилиш, шунингдек, коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик каби асосий принципларни таъминлаш, етказиб берувчилар билан шартномалар тузиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш, маҳсулот сифатининг 11 белгиланган моддий-техник таъминот стандартлари ва техник шартларга мувофиқлигини таъминлаш, шу билан бирга, олиб кирилаётган материаллар ва маҳсулотларнинг Давлат стандартларига мувофиқлик сертификати, миқдори ва тўлиқлиги учун жавоб бериш ва бошқалар кирганини, жамиятнинг моддий техник таъминоти бўлими тижорат ва маркетинг масалалари бўйича директорига бўйсунишини, бўлим жами 7 кишидан иборат бўлганини, яъни бўлим бошлиғи ҳамда унга бевосита бўйсунувчи материал таъминот бўйича мутахассислар эканини, ҳар ойнинг бошида бозор конюктурасини ўрганиш, нархларни шакллантириш ва назорат қилиш бўлими Ишлаб чиқаришни координация қилиш бўлими билан ҳамкорликда бир ой учун ишлаб чиқариш дастурини ишлаб чиқишини, моддий техник таъминот бўлими ушбу дастурга мувофиқ ТМБ омборлардаги қолдиқлари бўйича солиштирувни амалга оширишини ҳамда маҳсулот учун материаллар сарфи меъёрларига асосланиб, бир ой давомида ТМБга зарур бўлган эҳтиёжни аниқлашини, бундан келиб чиқиб, қолдиқларни таҳлили натижасида, бир ой учун материаллар етишмовчилиги рўйхати тузилишини, материалларга бўлган талабларни ойлик режалаштиришдан ташқари, Моддий-техник таъминот бўлимига турли бўлинма ва цехлардан жамият Бошқарув раиси ёки Стратегик ривожланиш бўйича директор томонидан тасдиқланган бир марталик буюртмалар ҳам тақдим этилишини, қабул қилинган барча буюртмалар буюртмаларни рўйхатдан ўтказиш журналида рўйхатдан ўтказилиб, буюртма бажариш учун бўлимдан жавобгар шахсга юклатилишини, жавобгар шахс жамият ва хўжалик юритувчи субъект ўртасида тузилган шартнома ижроси бўйича маҳсулотни ҳамда унга оид юк ҳужжатларини ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари билан қабул қилиб, завод омборига туширишини, сўнгра жамият Сифатни назорат қилиш бўлимига топшириш жараёнида иштирок этишини, Моддий-техник таъминот бўлими томонидан жамиятга ТМБлар олиб кирилганида Маҳсулот комиссион сифат кириш назоратидан ўтказилишини, Комиссион сифат кириш назоратида Техник ва сифат назорати, Металлургия ва моделлаштириш бўлими, марказий завод лаборатория ходимлари ва Қуюв цехи ва Эритишқуйиш ва шихта тайёрлаш бўлими ходимлари иштирок этишини, Комиссион кириш назорати текшируви “Материаллар, хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмларни кириш назорати тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ амалга оширилишини, агар маҳсулот унинг мувофиқлигини тасдиқловчи сертификатга эга бўлса, маҳсулот сифат бўйича кириш назоратини амалга оширмасликка йўл қўйилишини, текшириш фақат зарур бўлганида ёки Сифатни техник назорат қилиш бўлими ходимлари ёхуд буюртма берган мутахассислар томонидан шубҳа туғилган ҳолларда амалга оширилишини, 2023 йил 21 декабрда тузилган 1974761-сонли электрон шартнома бўйича қуйидагиларни маълум қилишини, яъни 2023 йил 11 декабрда у жамият Қуюв цехидан жамият Стратегик ривожланиш бўйича директори О.Махмудов имзоси билан тасдиқланган 20 тонна ФФ20 маркали Феррофосфор маҳсулотини харид 12 қилиш юзасидан бир марталик буюртмани қабул қилганини, дастлаб ФФ20 маркали Феррофосфор маҳсулотини электрон кооперация порталидан қидириб кўрганида ушбу параметрдаги маҳсулотни топа олмаганини, сўнг, электрон савдо дўконидан маҳсулотни қидирганида “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ томонидан электрон савдо платформасига шу турдаги маҳсулотни сотиш бўйича оферта жойлаштирилганини кўриб, офертани танлаганини, нарх сўрови механизмида оферентдан бошқа иштирокчи қатнашмаганлиги сабабли жамият ва МЧЖ ўртасида 2023 йил 21 декабрда 1974761-сонли электрон шартнома тузилганини, шартнома ижросини таъминлашни З.Ташходжаега юклаганини, мазкур шартноманинг 2.4-бандида транспорт харажатлари ижроси МЧЖ томонидан қопланиши лозим бўлишига қарамасдан, жамият тезкор йиғилишда маҳсулотни зудлик билан етказиб келиш тўғрисида раҳбарият топшириғига асосан заводга қарашли транспорт воситасида ФФ20 маркали Феррофосфор 2023 йил 22 декабрда заводга олиб келинганини, 2023 йил 25 декабрдаги 2895-сонли ишончнома бўйича З.Ташходжаев маҳсулотни қабул қилиб олганини, маҳсулот сифати Сифатни техник назорат қилиш бўлими ходимлари томонидан текширувдан ўтказилган ва ижобий хулоса олинганини, сўнг, 20 тонна ФФ20 маркали Феррофосфор маҳсулоти жамиятга кирим қилиниб, З.Ташходжаевга бириктирилган электрон рақамли имзо (ЭРИ) калити орқали 2023 йил 25 декабрдаги 1-сонли ҳисоб варақ-фактура тасдиқланганини, 2024 йил 15 февралда тузилган 2080648-сонли электрон шартнома бўйича қуйидагиларни маълум қилишини, яъни 2024 йил 2 февралда у АЖ Қуюв цехидан Қуюв ишлаб чиқариш бўйича директори А.Мухаммадсолиев имзоси билан тасдиқланган 20 тонна ФФ20 маркали Феррофосфор маҳсулотини харид қилиш юзасидан бир марталик буюртмани қабул қилганини, дастлаб ФФ20 маркали Феррофосфор маҳсулотини электрон кооперация порталидан қидириб кўрганида ушбу параметрдаги маҳсулотни топа олмаганини, сўнг, электрон савдо дўконидан маҳсулотни қидирганида “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ томонидан электрон савдо платформасига шу турдаги маҳсулотни сотиш бўйича оферта жойлаштирилганини кўриб, офертани танлаганини, нарх сўрови механизмида оферентдан бошқа иштирокчи қатнашмаганлиги сабабли АЖ ва МЧЖ ўртасида 2024 йил 15 февралда 2080648-сонли электрон шартнома тузилганини, шартнома ижросини таъминлашни З.Ташходжаега юклаганини, шартноманинг 2.4-бандида транспорт харажатлари МЧЖ томонидан қопланиши лозим бўлишига қарамасдан, АЖ тезкор йиғилишида маҳсулотни зудлик билан етказиб келиш тўғрисида раҳбарият топшириғига асосан заводга қарашли транспорт воситасида ФФ20 маркали Феррофосфор 2024 йил 19 февралда заводга олиб келинганини, шу кунги 413-сонли ишончнома бўйича З.Ташходжаев маҳсулотни қабул қилиб олганини, маҳсулот сифати Сифатни техник назорат қилиш бўлими ходимлари томонидан текширувдан ўтказилганини ва ижобий хулоса олинганини, сўнг, 20 тонна ФФ20 маркали Феррофосфор АЖга кирим қилиниб, З.Ташходжаевга 13 бириктирилган ЭРИ калити орқали 2024 йил 19 февралдаги 1-сонли ҳисоб варақ-фактура тасдиқланганини, 2024 йил 16 февралдаги тузилган К1011815-сонли шартнома бўйича қуйидагиларни маълум қилишини, яъни 2024 йил 2 февралда АЖ Қуюв цехидан Қуюв ишлаб чиқариш бўйича директори А.Мухаммадсолиев имзоси билан тасдиқланган 20 тонна Графит маҳсулотини харид қилиш юзасидан бир марталик буюртмани қабул қилганини, 2024 йил 14 февралда Графит маҳсулотини электрон кооперация порталидан қидириб кўрганида, порталда Графит литейный номли маҳсулот келиб чиққанини, у актив офертани танлаганида портал автоматик равишда маҳсулотга энг арзон нарх таклиф қилган “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ билан шартномани шакллантириб берганини, шартнома бўйича юборилган нарх сўровлари бўйича таклифлар олинмаганлиги сабабли 2024 йил 16 февралда АЖ ва МЧЖ ўртасида К1011815-сонли шартнома расмийлаштирилганини, шартнома ижросини таъминлашни З.Ташходжаевга юклаганини, 2024 йил 19 февралда “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ томонидан маҳсулот АЖга етказиб берилганини, шу кунги 412-сонли ишончнома бўйича З.Ташходжаев маҳсулотни қабул қилиб олганини, маҳсулот сифати Сифатни техник назорат қилиш бўлими ходимлари томонидан текширувдан ўтказилганини ва ижобий хулоса олинганини, сўнгра 20 тонна Графит литейный маҳсулотни АЖга кирим қилиниб, К.Рашидовга бириктирилган ЭРИ калити орқали 2024 йил 19 февралдаги 2-сонли ҳисоб варақ-фактура тасдиқланганини, 2024 йил 16 февралда тузилган К1012582-сонли шартнома бўйича қуйидагиларни маълум қилишини, яъни 2024 йил 6 февралда АЖ Қуюв цехидан АЖ Қуюв ишлаб чиқариш бўйича директори А.Мухаммадсолиев имзоси билан тасдиқланган 20 тонна ФС 65 маркали Ферросилиций маҳсулотини харид қилиш юзасидан бир марталик буюртмани қабул қилганини, 2024 йил 23 февралда ФС 65 маркали Ферросилиций маҳсулотини электрон кооперация порталидан қидириб, актив офертани танлаганида портал автоматик равишда энг арзон нарх таклиф қилган “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ билан шартномани шакллантириб берганини, шартнома бўйича юборилган нарх сўровлари бўйича таклифлар олинмаганлиги сабабли 2024 йил 27 февралда АЖ ва МЧЖ ўртасида К1012582-сонли шартнома расмийлаштирилганини, шартнома ижросини таъминлаш З.Ташходжаевга юкланганини, шу орада у меҳнат таътилига чиқиб, Россия Федерациясига жўнаб кетганини, аниқланишича, “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ томонидан маҳсулот 2024 йил 28 февралда АЖга етказиб берилганини, шу кунги 491-сонли ишончнома асосида маҳсулотни З.Ташходжаев қабул қилиб олганини, маҳсулот сифати Сифатни техник назорат қилиш бўлими ходимлари томонидан текширувдан ўтказилганини ҳамда ижобий хулоса олинганини, маҳсулот сифати Сифатни техник назорат қилиш бўлими ходимлари томонидан текширувдан ўтказилиб, ижобий хулоса олингандан сўнг 20 тонна ФС 65 маркали Ферросилиций маҳсулоти АЖга кирим қилиниб, К.Рашидовга бириктирилган ЭРИ калити орқали 2024 йил 29 февралдаги 2-сонли ҳисоб варақ-фактура 14 тасдиқланганини, АЖ Бошқарув раиси томонидан 2024 йил 10 июлда тасдиқланган Р-5-сонли “Товар моддий бойликларни сотиб олиш ва сақлаш жараёни тўғрисида”ги Низомга мувофиқ З.Ташходжаевга “Sardoba Metal Investkom” МЧЖдан олинган барча маҳсулотларни юклаш жараёнида уларни тўғрилигини назорат қилиш учун бевосита иштирок этиш тўғрисида топшириқ берганини, бироқ, З.Ташходжаев топшириғи бўйича ҳаракатланиб, маҳсулотларни юклаш жараёнида бевосита иштирок этган ёки этмаганлигидан хабари йўқлигини, у АЖ Бошқарув раиси томонидан 2022 йил 15 апрелда тасдиқланган ПМК-1-сонли “Материаллар хом ашёлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмларни кириш назорати тўғрисида”ги Низомнинг 6.1.3-бандига амал қилмасдан “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ билан тузилган шартномалар бўйича корхонага кирим қилинган маҳсулотларнинг юк ҳужжатлари ҳамда уларни сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар (ГОСТ, Техник шартлари ва бошқа махсус талаблар) МЧЖдан қабул қилиб олиш жараёнини қисман назорат қилганини, хусусан, “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ билан тузилган шартномаларни ижроси учун масъул бўлган моддий жавобгар шахс-З.Ташходжаев олиб келиб берган “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ томонидан тақдим этган сертификатни кўздан кечириш билан чекланганини, юк ҳужжатлари ва маҳсулотнинг Техник шартларига оид ҳужжатларни З.Ташходжаевдан сўраганида кечроқ тақдим қилишини айтганини, АЖ Бошқарув раиси томонидан 2024 йил 10 июлда тасдиқланган Р-5-сонли “Товар моддий бойликларни сотиб олиш ва сақлаш жараёни тўғрисида”ги Низом билан танишганини, мазкур Низом Моддий техник таъминот бўлими томонидан ишлаб чиқилганини, графит материалини турлари ҳақида маълумотга эга эмаслигини, графит маҳсулоти чўянни углерод билан бойитиш учун фойдаланилишидан хабардорлигини, у 2024 йил 2 февралда расмийлаштирилган жами 15 турдаги шу жумладан 20 тонна маркаси ФФ20 бўлган Феррофосфор ҳамда 20 тонна Графит сотиб олишга буюртма бериш учун Стратегик ривожланиш бўйича директор номига ёзилган бир марталик буюртма ҳужжати билан танишиб чиққанини, АЖ Қуюв цехи бошлиғининг 2024 йил 2 февралда Стратегик ривожланиш бўйича директор номига ёзилган бир марталик буюртманинг 15 позициясидаги 2024 йил учун талаб қилинган 60 тонна Графит номли маҳсулот қайси тури ёки маркасини назарда тутганлигини ҳақида АЖ Бошқарув раиси томонидан 2024 йил 10 июлда тасдиқланган Р-5-сонли “Товар моддий бойликларни сотиб олиш ва сақлаш жараёни тўғрисида”ги Низомнинг 6.6-бандига амал қилмасдан маҳсулот талаблари (ГОСТ, Техник шартлари ва бошқа махсус талаблар) ҳақидаги маълумотларни Қуюв цехи бошлиғидан сўрамаганини ва айнан Графитнинг қайси тури зарурлиги ҳақида аниқлик киритмаганини, сабаби графит маҳсулоти таркиби 90 фоиздан ортиғи углерод моддасидан иборат эканлиги учун электрон кооперация порталида актив офертадан Графит литейный маҳсулотини танлаганини, у АЖга кирим қилинган 20 тонна Графитовый бой 3340-88 давлат стандартларига мувофиқ келишлиги 15 юзасидан тузилган далолатнома билан танишиб чиққанини, АЖ бошқарув раиси томонидан 2023 йил 20 ноябрда тасдиқланган LY-44.01-23 рақамли Моддий техник таъминот бўлими бошлиғининг лавозим йўриқномасининг 5.2-бандига асосан АЖга олиб кириладиган материаллар ва маҳсулотларнинг тегишли Давлат стандарти бўйича сифати, миқдори ва тўлиқлиги учун жавобгарлик бўлим бошлиғи, яъни унга юклатилганини, “Quyuv mexanika zavodi” АЖ томонидан “Sardoba Metal Investkom” МЧЖдан 2024 йил 16 февралда тузилган шартнома асосида харид қилинган умумий қиймати 212.000.000 сўмлик “Графит литейный” маҳсулоти таркибидаги углероднинг миқдори билан Кириш назорати комиссияси томонидан қабул қилиб олинган Графитовый бой маҳсулоти таркибидаги углероднинг миқдори тенг бўлганлиги сабабли қабул қилиб олинган бўлиши мумкинлигини, “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ “ФФ20 маркали Феррофосфор”, “ФС 65 маркали Ферросилиций ФС65” ва “Графит литейний” маҳсулотларини белгиланган тартибда лабораторияда текшириш ва тест синовидан ўтказиш ҳамда уларга сифат сертификатларини расмийлаштириш ваколатига эга ёки эга эмаслигига аниқлик киритиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига мурожаат қилмаганини, ЛитТСдан феррофосфорга 11.12.2023 ФФ20, 02.02.2024 дан фф20 ва графитга (маркаси кўрсатилмаган), 06.02.2024 дан графитга (маркаси кўрсатилмаган) ва ФС65га буюртма берилганини шу боис ФФ20, ФС65 ва графит литейний ГЛ-1 етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланганини, графит бўйича ушбу марка танланганини, чунки литейний ишлаб чиқариши учун материаллар сарфи нормаларини ишлаб чиқувчи бўлган бош металлург бўлимининг илгари берилган буюртмаларига кўра “маҳсулотга қўйиладиган талаб” устунида ГЛ-1, ГЛ-2 кўрсатилганини, ТМК етказиб беришга шартномалар тузиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ электрон савдо майдончаларида ёки бошқа қонуний усулларда амалга оширилишини, Давлат харидлари соҳасидаги норматив ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг 22.04.2021-йилдаги ЎРҚ-684-сонли “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни; Президентнинг 21.08.2020 йилдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4812-сон қарори; Президентнинг 10.01.2024 йилдаги “Электротехника маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-15-сон Қарори; Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш ҳақида 20.05.2022-йилдаги 276-сонли қарорлари киришини, товарларни харид қилиш электрон дўкон тизими орқали буюртмада тавсиф ва техник параметрлар бўйича мос келадиган фаол офертани танлаш йўли билан амалга оширилганини, давлат харидларининг электрон тизими автоматик режимда харид қилиш тартиб-таомилида иштирок этиш тўғрисидаги таклифнинг электрон 16 берувчилар ёки ишлаб чиқарувчиларга юборилишини таъминланишини, электрон давлат харидлари тизими корпоратив буюртмачи ва энг паст нархни таклиф қилган ижрочи ўртасида тузилган битимларни рўйхатга олишини ва намунавий шартномаларни шакллантиришини, иштирокчилар томонидан берилган нарх таклифларини таққослаш давлат харидларининг электрон тизими томонидан автоматик режимда амалга оширилишини, ЎРҚ-684 40-моддасида Музокаралар ўтказишни тақиқлаш “харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишда давлат буюртмачисининг давлат харидлари электрон тизимининг оператори билан ва давлат харидлари электрон тизими операторининг иштирокчи билан, шунингдек давлат буюртмачисининг ғолиби аниқлангунига қадар иштирокчилар билан музокаралар олиб боришига йўл қўйилмайди” деб ва 51-моддасида “иштирокчилар тўғрисидаги маълумотлардан давлат буюртмачиси ёки иштирокчилар якунлар сарҳисоб қилинадиган пайтга қадар фойдалана олмаслиги, ижрочининг номи ғолиб аниқланган пайтда давлат харидларининг электрон тизимида акс эттирилади” деб кўрсатилганини, у ҳамма нарсага эмас, балки ишончли вакил этиб тайинланган юкларни етказиб бериш учун жавобгарлигини, товарларни сифат жиҳатидан қабул қилиш воситачилик асосида амалга оширилганини, ЎРҚ-684-сонли қарорнинг моддаларидан келиб чиқиб, офертани танлашда корпоратив буюртмачи лот қўйган етказиб берувчини, таклиф этилаётган товарга кирим ҳужжатлари мавжудлигини, шунингдек товарнинг келиб чиқиши билан боғлиқ бошқа маълумотларни кўриш имкониятига эга эмаслигини, корхона раҳбарияти томонидан берилган ишончнома асосида тайинланган ишончли шахс миқдор бўйича қабул қилиш учун масъул ҳисобланишини, “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ томонидан товарлар етказиб берилган вақтида ишончли вакил З.Ташходжаев бўлганини, сифат масалалари бўйича материаллар тушганда корхонада кириш назорати ўтказилишини, кириш назорати “Материаллар, хомашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмларни кириш назорати тўғрисида низом “ПМК-1 талабларига мувофиқ, маҳсулотни омборга қабул қилиш тўғрисидаги қарор кўрсатилган тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда, ЎМК ходимлари ва бошқа мутахассислар томонидан амалга оширилишини, “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ томонидан етказиб берилган барча материаллар тегишли мутахассислар иштирокида кириш назоратидан ўтганини ва ишлаб чиқаришга рухсат берилганини, кўрсатиб ўтилган материаллар бўйича ЦЗЛдаги кимёвий таркибнинг спектрал таҳлили ўтказилганини, сифати бўйича шикоятлар аниқланмаганини ва рекламация далолатномаси расмийлаштирилмаганини, у Ш.Юнусов ёки И.Юмутов билан қандайдир тарзда алоқада бўлгани ва уларга кўрсатмалар бергани ҳақидаги иддаолар ҳеч қандай далил билан тасдиқланмаганини, тахминлар эканини, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг жавобига кўра ЛМЗ кўриб чиқилаётган контрагентлар, шу жумладан “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ 17 билан xt-xarid.uz и etender.uzex.uz. электрон савдо платформаларида шартномалар тузмаганини, ушбу ҳолат давлат харидлари тўғрисидаги қонунни бузиш ҳисобланмаслигини, чунки юқорида кўрсатилган платформалардан ташқари бир қатор давлат харидлари операторлари, хусусан, ЎзРТХБ платформалари xarid.uzex.uz ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этадиган электрон кооперация портали мавжудлигини, айнан шу платформаларда “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ билан қонун ҳужжатларининг барча талабларига риоя қилган ҳолда шартномалар тузилганини, олдиндан тил бириктириш тўғрисидаги ариза далилларга эга бўлмаган тахмин эканини, бундан ташқари, “Қуюв механика заводи” АЖ корпоратив буюртмачи ҳисобланишини, Товарлар ёки хизматлар бюджет ҳисобидан эмас, балки ўз маблағлари ҳисобидан харид қилинишини, агар маҳсулотга унинг мувофиқлигини тасдиқловчи сертификат мавжуд бўлса, маҳсулот сифати бўйича кириш назоратини ўтказмасликка йўл қўйилишини, бундай ҳолда текшириш фақат зарурат туғилганда ёки талабнома берган ОТК ходимлари ёки мутахассислари томонидан шубҳа туғилганда амалга оширилиши мумкинлигини, юкни етказиб бериш учун масъул бўлган МТХ муҳандиси қабул қилишни бошлиқнинг кўрсатмаси бўйича эмас, балки лавозим вазифалари бўйича тасдиқлашини, ҳисоб варақ-фактурани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш омбордан қабул қилиш далолатномаси олингандан кейин бухгалтерия томонидан амалга оширилишини, “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ билан шартномалар тузилган электрон савдо платформаларида давлат харидларининг шаффоф механизми билан таъминланишини, ЎРҚ-684-сонли қарорининг 23-моддасида “иштирокчи: давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши; харид қилиш ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлган таклифлар ва ҳужжатларни тақдим этиши ҳамда тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгар бўлиши; асосий бенефициар мулкдор тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиши; ғолиб деб топилган тақдирда, давлат буюртмачиси билан қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва муддатларда шартнома тузиши шарт” дейилганини, лавозим йўриқномаси бўйича материалларни таъминлаш МТХ бошлиғининг бевосита мажбурияти эканини, “лавозим ваколатларидан фойдаланиш” эмаслигини, “гўёки фаол оферта” белгиси электрон ҳамкорлик порталида нархлар сўрови механизми тўғри ишламаётганлиги ва у бўйича шартномалар фаол бўлмаган таклифлар асосида очиқ савдолар босқичини четлаб ўтиб тузилиши мумкинлигини англатишини, 21.08.2020 йилдаги ПҚ-4812-сонли қарорига мувофиқ (10.01.2024 йилдаги ПҚ-15-бандига киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда) бюджет ва корпоратив буюртмачилар раҳбарлари харид учун тақдим этилган товарларни (ишларни, хизматларни) биринчи навбатда янги cooperation.uz порталида рўйхатдан ўтган маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш имкониятларини ўрганишлари шартлигини, шу билан бирга, давлат харидларини амалга ошириш учун зарур бўлган товарлар бошқа электрон 18 порталларда, агар улар new.cooperation.uz порталида мавжуд бўлмаса, портал сертификати асосида сотиб олиниши мумкинлигини, new.cooperation.uz сайти ўрганиш натижаларига кўра, келиб тушган аризаларда кўрсатилган маҳсулот талабларига мос келадиган ГЛ-1 графит литейнийни етказиб бериш бўйича фаол таклиф борлиги аниқланганини, ПҚ-4812га биноан, ушбу материални бошқа йўллар билан сотиб олишга рухсат берилмаганини, шу муносабат билан, Х.Сулаймонова номидаги суд-тиббий экспертиза марказининг хулосалари давлат харидлари нархларини таққослашда асос бўла олмаслигини, чунки улар glotr.uz, prom.uz ва бошқалар сайтларида жойлаштирилган, махсус ахборот порталлари бўлмаган ва таклифларнинг долзарблиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олмаган рекламаларга асосланганини, ҳисоб варақ-фактурани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш бухгалтерия бўлими томонидан омбордан қабул қилиш далолатномаси олингандан кейин амалга оширилишини ва бу ҳолда, у юкни қабул қилиш учун ваколатли шахс эмаслигини, агар керак бўлса, тасдиқлаш амалга оширилган компьютернинг ip манзилини текширилиши мумкинлигини, тузилган шартномага мувофиқ, етказиб берувчи графит бой етказиб берганини, 20.05.2022 йилдаги ВМ-276-сонли қарорининг 42-бандига биноан, нарх сўрови механизми давлат буюртмачисига ўхшаш товарларни (ишларни, хизматларни) таклиф этувчи иштирокчилардан арзонроқ нархни талаб қилиш имкониятини берувчи электрон давлат харидлари тизимининг функцияси ҳисобланишини, Графит бой, шунингдек, графит литейный ва графитнинг бошқа турлари пўлат ва чўян газлаш учун ишлатилишини, графит бой ва графитнинг бошқа турлари таркибидаги асосий модда углерод эканини, графит бой ва графит литейный функционал хусусиятларига кўра бир-бирига ўхшаш бўлганлиги сабабли, келиб тушган кўрикда олинган материал (графит бой) ОТК ва бошқа мутахассислар томонидан тасдиқланиб, ишлаб чиқаришда фойдаланишга рухсат этилганини, етказиб берилган ферросплавнинг спектрал таҳлили натижаларига кўра, кремний миқдори 90 фоизни ташкил этганини, бу ФС45 маркасига тўғри келмаслигини, айбловлар ёлғон эканини англатишини, етказиб берилган ферросилиций текширув вақтида омборда бўлганини, бироқ маркани аниқлаш мақсадида такрорий спектрал таҳлил тергов томонидан амалга оширилмаганини, чунки бу уларга фойдасиз бўлганини, “Қуюв-механика заводи” АЖ ва “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ ўртасида қуйидаги шартномалар тузилганини, 1) ФФ20 феррофосфор етказиб бериш бўйича 21.12.2023 йилдаги 1974761-сон (xarid.uzex.uz); 2) ФФ20 феррофосфор етказиб бериш учун 15.02.2024 йилдаги 2080648-сон (xarid.uzex.uz); 3) Графит етказиб бериш учун 16.02.2024 йилдаги К1011815-сон (new.cooperation.uz); 4) ферросилиций ФС-65 етказиб бериш учун 27.02.2024 йилдаги К1012582-сон (new.cooperation.uz), товар заводга келганидан кейин заводни территориясида УПК ходимлари томонидан кўриб чиқилишини, уни 3 хил тури борлигини, яъни 1-визуальный, 2-анализный, 19 3-испытатлельный, агарда маҳсулот текширилганда сифатга жавоб берса цехга юборилишини, агарда талабга жавоб бермаса 10 кунлик муддат ичида рекламация қилиб қайтариши кераклигини, химик таркиби ва сифати тўғри келса ҳам далолатномага асосан қабул қилиши мумкинлигини, цехга маҳсулот олиб келинганда уни бўлими масъул эканини, уни бўлимида ходим бириктирилишини, заводни территориясида омбор мудири масъул бўлишини, бошқа цех ходимлари ҳам қатнашишини, маҳсулот келганда уларда лаборатория мавжуд бўлиб, унда текширилишини, агарда товар тўғри бўлса кейин қабул қилинишини, унга УПК ходимлари томонидан хулоса берганда у ерда барча техник талабларга жавоб бериши ва маркаси ёзилган бўлишини, у нархларини назорат қила олмаслигини, нархлар электрон порталда одам иштирокисиз (омилисиз) назорат қилинишини, маҳсулот сифатини завод лабораторияси текширишини, лаборатория текширувида феррофосфор 20 деб кўрсатилганини, товарларни қандайдир ҳужжатлари бўлмаганда бошқа анализлари борлигини, тақдим қилинмаган тақдирда ҳам текширса бўлишини, Феррофосор 20 ва 14 нима учун ишлатилишини билмаслигини, сертификат ҳақиқий ёки қалбакилигини у бир нима дея олмаслигини, сабаби у мутахассис эмаслигини, 4-шартнома ферросилиций бўйича у меҳнат таътилида бўлганини, ферросилиций-65 лекин жиноят иш ҳужжатларида ферросилиций-45 деб кўрсатилганини, бироқ лаборатория текшируви ўтказилганини, лаборатория текширувида ферросилиций таркиби трения бўйича етарлича (соответствует) жавоб беради деб берганини, лабораторияни Туржанова текширишини, у уларни хатти-ҳаракатлари бўйича жавоб бера олмаслигини, маҳсулот лабораторияда текширилганда талабга жавоб бериши ёки жавоб бермаслигини ёзишларини, агарда жавоб бермаса акт рекламация қилинишини, бу актни фармконтроль, УПК бошлиғи, мутахассислар, омбор мудири, снабженец ва у имзолашини, далолатномани барча ўзи имзолаганини, сабаби раҳбариятни номидан имзолашга ҳеч кимни ваколати бўлмаганини, “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ томонидан етказилган маҳсулотлар бўйича ушбу жамиятнинг раҳбарларини танимаслигини, маҳсулотларни завод олиб келаётганда орқасида номери бўлишини, балки унга алоқага чиқишганда гаплашган бўлиши мумкинлигини, заводга киришда қоровул бўлиб, улар хатолик қилиб, автомашинани номерини нотўғри регистрация қилишганини, аслида эса цехда такроран шу автомашина қайта регистрация қилинганда шу автомашина рақами бўлганини, уларни заводда киравериш дарвозаси ва цех омборга кириш дарвозаси мавжуд бўлиб, китоби борлигини, ўша ерга регистрация қилишларини, у томонидан ходимларига феррофосфор-14 ни феррофосфор-20 қилиб қабул қилиш ёки ферросилиций-45 ни ферросилиций-65 қилиб қабул қилиш бўйича буйруқ ёки топшириқ берилмаганини, заводда 4 та омбор мавжуд бўлиб, бу маҳсулотлар литейний омборига тушишини, Феррофосфор ФФ20 заводга киришда ФФ20 бўлганини, текширилганда ҳам ФФ20 бўлганини, бу бўйича 20 Туржанова текширганини, у мутахассис бўлиб, товар талабга жавоб берганлиги ҳақида Туржанова ва Турсунов журналга ёзганини, у феррофосфор-14 қаердан чиққанини билмаслигини, заводга олиб келинганда феррофосфор-20 бўлганини, агарда феррофосфор-14 бўлиб талабга жавоб бермаганда цех кўпроқ ушбу маҳсулотни ишлатиши кераклигини, феррофосфор-20 феррофосфор-14 га тушиши мумкин эмаслигини, 3 фоиз тушиши мумкинлигини, сабаби ускунани погрешности борлигини, текширувчилар товарларни олиб текширмаганини, ушбу товар текширув вақтида бўлмаганини, ферросилиций бўлганини, феррофосфор бўлмаганини, графит бўлганини, у келиб тушган маҳсулотларга таъсир ўтказа олмаслигини, сабаби 7-8 киши бўлиб, маҳсулот келганда текшириб олишларини, З.Ташходжаев унда ишлаганини, у раҳбариятдан маҳсулот сотиб олишга рухсат олиб, сўнг мутахассис З.Ташходжаевга беришини, у маҳсулотни бутунлигига жавоб беришини, яъни шартнома бўйича етказиб берувчидан то омборгача етиб боргунча жавоб беришини, бироқ у сифатига жавоб бермаслигини, бунга УПК мутахассиси жавоб беришини, З.Ташходжаев ким билан шартнома тузилганини билмаслигини, сабаби шартнома биржа билан тузилишини, счёт-фактурани бухгалтерия тасдиқлашини, бухгалтерия у ва З.Ташходжаев томонидан маҳсулот етиб келгани ҳақида счёт-фактура қилишларини, маҳсулотлар келганда шубҳа бўлса лабораторияда текширилишини, кириш (входной) контроль ва қўшимча (доп) контроль қилинишини, сифат сертификати бўлса, лекин сифати тўғри келмаса уни текширишларини, агарда тўғри келмаган тақдирда рекламация қилиб қайтарилишини, Феррофосфор-20 ва феррофосфор-14 бу таркибидаги фосфорлар ҳисобланишини, у шартномаларни пулини кўчириш ишларига ҳам аралашмаслигини, пулни бухгалтерия ўтказишини, 4-шартнома бўйича олиб келинган маҳсулотлар таркиби бир хил бўлганини, акс ҳолда ушбу маҳсулотлар кўпроқ ишлатилган бўлишини, бироқ кўп ишлатилмаганини, у томондан қонунбузилиш ҳолатлари бўлмаган деб ҳисоблашини, шу сабабли ишни одилона кўриб чиқиб, унга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўраб, кўрсатувлар бериб ўтди. Судланувчи Ташходжаев Зиёдиллахўжа Зафар ўғли суд мажлисида, айбига иқрорлик билдирмай, у “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидаги “Quyuv mexanika zavodi” АЖда 2018 йил июль ойидан, Моддий техник таъминоти бўлими 1-тоифали муҳандиси вазифасида эса 2024 йил июль ойидан буён ишлашини, унга қадар АЖнинг Механика йиғув цехида оператор, сўнгра механик лавозимларида ишлаганини, 1-тоифали муҳандиси сифатида уни вазифаларига, сифат менежменти тизими талабларини бажариш, техник материаллар таъминотини ташкил этиш, эҳтиёжларни асослаш ва материалларга талабномалар киритиш, етказиб берувчилар билан шартномалар тузиш тартибига риоя қилиш, жамият учун зарур бўлган барча материалларни номенклатураси, уларнинг техник хусусиятлари ва конструктив ўзига хосликларини билиш, жамият бўлинмаларининг талабномаларида ва улар асосида материалларга бўлган 21 эҳтиёжларни аниқлашнинг тўғрилигини текшириш, жамиятни материаллар билан моддий-техник таъминлаш шартларини келишиш ва таъминлаш бўйича шартномалар тузиш учун барча зарур ҳужжатларни тайёрлаш, етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни олиб бориш ва шартнома шартларини бажарилишини назорат қилиш ҳамда уларнинг тўлиқ ва вақтида бажарилиши бўйича чора-тадбирлар кўриш, олиб келинаётган материалларнинг сифати ва бутлиги учун жавоб бериш ва бошқалар киришини, материалларга бўлган талабларни ойлик режалаштиришдан ташқари, Моддий-техник таъминот бўлимига турли бўлинма ва цехлардан АЖ Бошқарув раиси ёки Стратегик ривожланиш бўйича директор томонидан тасдиқланган бир марталик буюртмалар ҳам тақдим этилишини, қабул қилинган барча буюртмалар буюртмаларни рўйхатдан ўтказиш журналида рўйхатдан ўтказилиб, буюртма бажариш учун бўлимдан жавобгар шахсга юклатилишини, жавобгар шахс АЖ ва хўжалик юритувчи субъект ўртасида тузилган шартнома ижроси бўйича маҳсулотни ҳамда унга оид юк ҳужжатларини ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари билан қабул қилиб, завод омборига тушириш, сўнгра АЖ Сифатни назорат қилиш бўлимига топшириш жараёнида иштирок этишини, Моддий-техник таъминот бўлими томонидан АЖга ТМБлар олиб кирилганида Маҳсулот комиссион сифат кириш назоратидан ўтказилишини, комиссион сифат кириш назоратида Техник ва сифат назорати, Металлургия ва моделлаштириш бўлими, марказий завод лаборатория ходимлари ва Қуюв цехи ва Эритиш-қуйиш ва шихта тайёрлаш бўлими ходимлари иштирок этишини, комиссион кириш назорати текшируви “Материаллар, хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмларни кириш назорати тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ амалга оширилишини, агар маҳсулот унинг мувофиқлигини тасдиқловчи сертификатга эга бўлса, маҳсулот сифат бўйича кириш назоратини амалга оширмасликка йўл қўйилишини, текшириш фақат зарур бўлганида ёки Сифатни техник назорат қилиш бўлими ходимлари ёхуд буюртма берган мутахассислар томонидан шубҳа туғилган ҳолларда амалга оширилишини, 1974761-рақамли шартнома бўйича, яъни 2023 йил 22 декабрь куни раҳбари Р.Йўлдошов фойдаланувдаги +99899 001-23-15 рақамига рўйхатланган “Telegram” мессенджеридаги аккаунтидан фойдаланувдаги +99890 947-00-95 рақамига рўйхатланган “Telegram” мессенджеридаги “Зиёдулла” номли аккаунтига АЖ ва “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ ўртасида тузилган 1974761-рақамли шартнома нусхасини юбориб, унга шартнома предмети бўлган 20 тонна Феррофосфор ФФ-20 кимёвий маҳсулотини АЖга олиб келтириш бўйича шуғулланишни буюрганини, у раҳбарини топшириғига кўра шартномада “Sardoba Metal Investkom” МЧЖнинг реквизитида кўрсатилган +99893 132-33-33 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, МЧЖ вакили билан юк бўйича суҳбатлашганида (фирма ходимини ФИШни эслай олмаслигини) у унга транспорт воситаси йўқлиги сабабли юкни етказиб бера олмаслигини айтганини, у бу ҳақда Р.Йўлдашевга хабар берганида у 22 унга АЖ тасарруфидаги давлат рақами белгиси 01 327 FGA тиркамаси 01 АА 3700 бўлган “Камаз” русумли юк автомашинасини МЧЖ омборидан юкни олиб келишга кўрсатма берганини, у ўша куни “Камаз” русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси Байимбетов Азизга Р.Йўлдашевнинг кўрсатмасини етказиб, унга МЧЖ вакилининг +99893 132-33-33 телефон рақамини берганини, 2023 йил 22 декабрь куни тахминан тушлик вақтида ҳайдовчи А.Байимбетов унга қўнғироқ қилиб, “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ вакилидан юкни қабул қилиб олганини айтганини, орадан маълум вақт ўтгач юк ортилган А.Байимбетов бошқарувидаги транспорт воситаси АЖнинг 7-постига келганлиги ҳақида хабар қилганини, юкни АЖ ҳудудига олиб кириш учун дастлаб бухгалтерия бўлимига фармойиш тайёрлаб, уни бошлиғига имзолатиб, сўнг ҳужжатни бухгалтерия бўлимига топширганини, бироқ бухгалтерия бўлими муқаддам олиб келинган юклар бўйича қарздорлиги борлиги сабабли унга ўз вақтида ишончнома расмийлаштириб бермаганини, шунда у юкни АЖга олиб кириш учун бир маротабали рухсатнома расмийлаштириб, уни бошлиғи Р.Йўлдошов ҳамда Тижорат директори ўринбосари М.Азимовга имзолатиб, сўнг мазкур рухсатномани АЖнинг 7-постига тақдим қилганини ва шу орқали юк ортилган транспорт воситасини Қуюв цехи омборига Пардаева Флорага топшириш учун олиб борганини, юк ортилган транспорт воситасини кўздан кечириб, вазнини ўлчаш учун оқ рангли қопларга жойланган жами 20 тонна Феррофсор ФФ-20 кимёвий маҳсулотини қуюв цехи тарозисида ўлчаб кўрилганини, шунда ТМБ оид юк хатида кўрсатилган миқдор билан тарозида ўлчанган вазни бир-бирига мос келганини, сўнг, Феррофосфор ФФ-20 кимёвий моддаси солинган қоплар омбор ҳудудига жойлаштирилганини, қоплардаги кимёвий модданинг маркасига мувофиқлиги, сифат даражасини ва бошқа хусусиятларини текшириш учун омбор мудираси Ф.Пардаева АЖ махсус лабораторияси ходимларини чақиртирганини, ОТК лаборатория ходимаси Айгул Арисбаева келиб, қоплардаги кимёвий маҳсулотлардан намуналар олганини, ўша куни 20 тонна Феррофсор ФФ-20 кимёвий моддаси қабул қилишда тарозибон, Қуюв цехи бошлиғи Ботир Тўйчиев ёки унинг ўринбосари иштирок этган бўлиши кераклигини, 1974761-рақамли шартнома бўйича бухгалтерия бўлими унга 2023 йил 25 декабрь санаси билан 2895-сонли ишончномани расмийлаштириб берганини, 2024 йил 26 декабрда лабораториядан кимёвий маҳсулот ГОСТ 14572-90 мувофиқ келишлиги тўғрисида хулоса олиниб, у уни имзолаб берганини, сўнг омборга олиб келинган Феррофосфор ФФ-20 кимёвий маҳсулотининг ҳисоб-фактурасини имзолаб, Ф.Пардаевга олиб бориб берганини, АЖ буюртмасига кўра харид қилинган маҳсулотлар етказиб берувчи корхоналар томонидан заводга юборилганида, маҳсулотлар қабул қилиб олинганлиги тўғрисида ҳисоб-фактураларни бухгалтерия бўлими ходимлари уни электрон калитидан фойдаланган ҳолда тасдиқлашини, у 2023 йил 21 декабрда АЖ ва “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ ўртасида тузилган 1974761-рақамли шартномани ЭРИ калити орқали тасдиқламаганини, 23 2080648 ва К-1011815 рақамли шартномалар бўйича, яъни 2024 йил 19 февраль куни раҳбари Р.Йўлдашов фойдаланувдаги “Telegram” мессенджеридаги аккаунтидан фойдаланувдаги “Telegram” мессенджеридаги “Зиёдулла” номли аккаунтига АЖ ва “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ ўртасида тузилган 2080648 ва К-1011815-рақамли шартномалар нусхасини юбориб, унга шартнома предмети бўлган 20 тонна Феррофосфор ФФ-20 ва 20 тонна “Графит литейный” кимёвий маҳсулотларини АЖ олиб келтириш бўйича топшириқ берганини, у раҳбарини топшириғига кўра шартномада “Sardoba Metal Investkom” МЧЖнинг реквизитида кўрсатилган +99893 132-33-33, +99893 568-88-08 ёки ҳозирда эсида йўқ Р.Йўлдашев берган телефон рақамлари орқали, МЧЖ вакили билан юк бўйича суҳбатлашганида (фирма ходимини ФИШни эслай олмаслигини) у унга 20 тонна Феррофосфор ФФ-20 кимёвий маҳсулотини транспорт воситаси йўқлиги сабабли юкни олиб етказиб бера олмаслигини, шу билан бирга 20 тонна “Графит литейный” маҳсулотини эса АЖга транспорт воситасига юклаб жўнатишини айтганини, (Маълумот учун: МЧЖ билан тузилган шартноманинг 2.4-бандида транспорт харажатлари ижроси МЧЖ томонидан қопланиши назарда тутилганини), мазкур ҳолатда у бу ҳақда Р.Йўлдашевга хабар берганида у унга АЖ тасарруфидаги давлат рақами белгиси 01 327 FGA тиркамаси 01 АА 3700 бўлган “Камаз” русумли юк автомашинасини МЧЖ омборидан юкни олиб келишга кўрсатма берганини, у ўша куни давлат шу “Камаз” русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси А.Байимбетовга Р.Йўлдашевнинг кўрсатмасини етказиб, унга МЧЖ вакилининг +99893 132-33-33 ва +99893 568-88-08 телефон рақамларини берганини, 2024 йил 19 февраль куни соат тахминан 15:00-16:00 оралиғида ҳайдовчи А.Байимбетов унга қўнғироқ қилиб, “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ вакилидан юкни қабул қилиб олганини айтганини, орадан маълум вақт ўтгач юк ортилган А.Байимбетов бошқарувидаги транспорт воситаси АЖнинг 7-постига келганлиги ҳақида қўнғироқ қилганини, орадан маълум вақт ўтгач 20 тонна “Графит литейный” маҳсулоти ортилган юк автомашинаси келганлиги ҳақида хабар беришганини, шунга кўра, иккала юк ортилган транспорт воситалари АЖ ҳудудига олиб кириш учун дастлаб бухгалтерия бўлимига фармойиш тайёрлаб, уни бевосита бошлиғига имзолатиб, сўнгра ҳужжатни бухгалтерия бўлимига топширганини, бироқ бухгалтерия бўлими муқаддам олиб келинган юклар бўйича қарздорлиги борлиги сабабли унга ўз вақтида ишончнома расмийлаштириб беришмаганини, шунда у юкни АЖга олиб кириш учун бир маротабали рухсатнома расмийлаштириб, уни Р.Йўлдошов ҳамда Тижорат директори ўринбосари М.Азимовга имзолатиб, сўнгра мазкур рухсатномани АЖнинг 7-постига тақдим қилганини, шу орқали юк ортилган транспорт воситаларини Қуюв цехи омборига Ф.Пардаевага топшириш учун олиб борганини, дастлаб давлат рақами белгиси 01 327 FGA тиркамаси 01 АА 3700 бўлган “Камаз” русумли юк автомашинасига ортилган маҳсулот кўздан кечирилиб, 24 вазнини ўлчаш учун оқ рангли қопларга жойланган жами 20 тонна Феррофосфор ФФ-20 кимёвий маҳсулотини қуюв цехи тарозисида ўлчаб кўрилганини, натижада ТМБ оид юк хатида кўрсатилган миқдор билан тарозида ўлчанган вазни бир-бирига мос келганини, сўнг, Феррофосфор ФФ-20 кимёвий моддаси солинган қоплар омбор ҳудудига жойлаштирилганини, қоплардаги кимёвий модданинг маркасига мувофиқлиги, сифат даражасини ва бошқа хусусиятларини текшириш учун омбор мудираси Ф.Пардаева АЖ ОТК махсус лабораторияси ходимаси А.Орисбаевани чақиртириб, унга қоплардаги Феррофсор ФФ-20 кимёвий маҳсулотлардан намуналар олишни буюрганини, сўнгра навбатдаги, 20 тонна Графит литейный маҳсулоти ортилган юк автомашинаси кўздан кечирилиб, вазнини ўлчаш учун катта харсанг тош кўринишидаги графит тошлар қуюв цехи тарозисида ўлчаб кўрилганини, ТМБга оид юк хатида кўрсатилган миқдор билан тарозида ўлчанган вазн бир-бирига мос келганини, юкловчилар ёрдамида Графит литейный тошлари омбор ҳудудига туширилганини, Графит литейный тошлари маркасига мувофиқлиги, сифат даражасини ва бошқа хусусиятларини текшириш учун ОТК лаборатория ходимаси А.Орисбаева тошлардан намуналар олганини, ўша куни 20 тонна Феррофосфор ФФ-20 кимёвий моддаси ва 20 тонна Графит литейный тошлари қабул қилишда тарозибон, Қуюв цехи бошлиғи Б.Тўйичев ёки унинг ўринбосари иштирок этган бўлиши кераклигини, 2080648 ва К-1011815 рақамли шартномалар бўйича бухгалтерия бўлими унга 2024 йил 19 февраль санаси билан 412 ва 413-сонли ишончномаларни расмийлаштириб беришганини, 2024 йил 20 февралда лабораториядан Феррофосфор ФФ-20 ва Графит литейный тош давлат стандартларига мувофиқ келишлиги тўғрисида 19 ва 20-сонли хулосалар олинганини, у уларни имзолаб берганини, сўнг омборга олиб келинган Феррофосфор ФФ-20 кимёвий маҳсулоти ҳамда Графит литейный тош учун расмийлаштирилган 2024 йил 19 февралдаги 1 ва 2-рақамли ҳисоб-фактураларни имзолаб омбор мудираси Ф.Пардаевага олиб бориб берганини, АЖ буюртмасига кўра харид қилинган маҳсулотлар етказиб берувчи корхоналар томонидан заводга етказиб берилганидан сўнг, маҳсулотлар қабул қилиб олинганлиги тўғрисида ҳисоб-фактураларни бухгалтерия бўлими ходимлари уни электрон калитидан фойдаланган ҳолда тасдиқлашганини, у 2024 йил 15 ва 16 февралда АЖ ва “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ ўртасида тузилган 2080648 ва К-1011815-рақамли шартномани ЭРИ калити орқали тасдиқламаганини, К1012582-рақамли шартнома бўйича, яъни 2024 йил 28 февраль куни бевосита раҳбари Р.Йўлдашев “Telegram” мессенджеридаги аккаунтидан уни “Telegram” мессенджеридаги “Зиёдулла” номли аккаунтига АЖ ва “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ ўртасида тузилган К1012582-рақамли шартнома нусхасини юбориб, унга шартнома предмети бўлган 20 тонна Ферросилиций ФС65 кимёвий маҳсулотини АЖ олиб келтириш бўйича топшириқ берганини, у раҳбарининг топшириғига биноан ҳозирда эсида бўлмаган “Sardoba Metal Investkom” МЧЖнинг реквизитида кўрсатилган 25 телефон рақами ёки бўлмаси шахсан Р.Йўлдашев томонидан унга ташлаб берилган МЧЖ вакилининг телефон рақамига қўнғироқ қилиб, МЧЖ вакили билан юк бўйича суҳбатлашганида у унга 20 тонна Ферросилиций ФС65 кимёвий маҳсулотини АЖга транспорт воситасига юклаб жўнатишини айтганини, (фирма ходимини ФИШни эслай олмаслигини), ўша куни соат тахминан 17:00да 20 тонна Ферросилиций ФС65 кимёвий маҳсулоти ортилган юк автомашинаси келганлиги ҳақида АЖ 7-пост қўриқлаш хизмати ходимлари унга хабар берганини, юк ортилган транспорт воситасини АЖ ҳудудига олиб кириш учун дастлаб бухгалтерия бўлимига фармойиш тайёрлаб, уни бошлиғига имзолатиб, сўнгра ҳужжатни бухгалтерия бўлимига топширганини, бухгалтерия бўлими унга юкни АЖ ҳудудига олиб кириши учун 491-рақамли ишончнома расмийлаштириб берганини, 491-рақамли ишончномага асосан юк ортилган транспорт воситасини АЖнинг 7-постидан олиб ўтиб, Қуюв цехи омборига Ф.Пардаевага топшириш учун олиб борганини, дастлаб юк автомашинасига ортилган Ферросилиций ФС65 кимёвий маҳсулоти жойланган қопларни бутунлигини текширганини, сўнгра оқ рангли қопларга жойланган жами 20 тонна Ферросилиция ФС65 кимёвий маҳсулотини қуюв цехи тарозисида ўлчаб кўрилганини, натижада ТМБга оид юк хатида кўрсатилган миқдор билан тарозида ўлчанган вазн бир-бирига мос келганини, сўнг, Ферросилиций ФС65 кимёвий моддаси солинган қоплар омбор ҳудудига жойлаштирилганини, қоплардаги кимёвий модданинг маркасига мувофиқлиги, сифат даражасини ва бошқа хусусиятларини текшириш учун омбор мудираси Ф.Пардаева АЖ ОТК махсус лабораторияси лаборанти А.Орисбаевани чақиртириб, қоплардаги Ферросилиций ФС65 кимёвий маҳсулотлардан намуналар олдирганини, ўша куни 20 тонна Ферросилиций ФС65 кимёвий моддасини қабул қилиш жараёнида тарозибон, Қуюв цехи бошлиғи Б.Тўйчиев ёки унинг ўринбосари ҳам иштирок этган бўлиши кераклигини, 2024 йил 29 февралда лабораториядан Ферросилиций ФС65 кимёвий моддаси давлат стандартларига мувофиқ келишлиги тўғрисида 29 сонли хулоса олиниб, у уни имзолаб берганини, сўнг омборга олиб келинган Ферросилиций ФС65 кимёвий маҳсулоти учун расмийлаштирилган 2024 йил 29 февралги 3-рақамли ҳисоб-фактурани имзолаб омбор мудираси Ф.Пардаевага олиб бориб берганини, АЖ Бошқарув раиси томонидан 2024 йил 10 июлда тасдиқланган Р-5-сонли “Товар моддий бойликларни сотиб олиш ва сақлаш жараёни тўғрисида”ги Низом Моддий техник таъминот бўлими томонидан ишлаб чиқилганини, АЖ Бошқарув раиси томонидан тасдиқланган Р-5-сонли “Товар моддий бойликларни сотиб олиш ва сақлаш жараёни тўғрисида”ги Низомга мувофиқ “Sardoba Metal Investkom” МЧЖдан олинган барча маҳсулотларни юклаш жараёнида уларни тўғрилигини назорат қилиш учун бевосита иштирок этиши лозим бўлганини, бироқ АЖда вазифалари кўплиги сабабли бошлиғини бевосита хабардорлигида маҳсулотларни юклаш жараёнида иштирок этмаганини, у АЖ Бошқарув раиси томонидан 2022 йил 15 апрелда тасдиқланган 26 ва бутловчи қисмларни кириш назорати тўғрисида”ги Низомнинг 6.1.3-бандига амал қилмасдан “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ билан тузилган шартномалар бўйича корхонага кирим қилинган маҳсулотларнинг юк ҳужжатлари ҳамда уларни сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар (ГОСТ, Техник шартлари ва бошқа махсус талаблар) МЧЖдан қабул қилиб олиш жараёнини қабул қилиб олмаганини, бунга сабаб, шартномада “Sardoba Metal Investkom” МЧЖнинг реквизитида кўрсатилган +99893 132-33-33 ёки +99893 568-88-08 рақам эгаси билан телефон орқали суҳбатлашганида (ҳозирда ФИШ эсида йўқлигини) у унга маҳсулот сифатини тасдиқловчи ҳужжатларни (ГОСТ, Техник шартлари ва бошқа махсус талаблар) бўлим бошлиғи Р.Йўлдашевга беришини айтганини, графит материаллари турларини билмаслигини, у 2024 йил 2 февралда расмийлаштирилган жами 15 турдаги шу жумладан 20 тонна маркаси ФФ20 бўлган Феррофосфор ҳамда 20 тонна Графит сотиб олишга буюртма бериш учун Стратегик ривожланиш бўйича директор номига ёзилган бир марталик буюртма ҳужжати билан танишганини, АЖ Қуюв цехи бошлиғининг 2024 йил 2 февралда Стратегик ривожланиш бўйича директор номига ёзилган бир марталик буюртманинг 15 позициясидаги 2024 йил учун талаб қилинган 60 тонна Графит номли маҳсулот қайси тури ёки маркасини назарда тутганлиги ҳақида АЖ Бошқарув раиси томонидан 2024 йил 10 июлда тасдиқланган Р-5-сонли Товар моддий бойликларни сотиб олиш ва сақлаш жараёни тўғрисидаги Низомнинг 6.6-бандига амал қилмасдан маҳсулот талаблари (ГОСТ, Техник шартлари ва бошқа махсус талаблар) ҳақидаги маълумотларни Қуюв цехи бошлиғидан сўрамаганини ва айнан Графитнинг қайси тури зарурлиги ҳақида аниқлик киритмаганини, у графит маҳсулоти турларини фарқига бормаганлиги сабабли уларнинг барчасини айнан бир маҳсулот деб ўйлаганини, у АЖга кирим қилинган 20 тонна Графитовый бой 3340-88 давлат стандартларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган ҳамда АЖ Бошқарув раиси бош маслаҳатчиси Н.Турсунов, металлургия ва моделлаштириш бўлими бошлиғи Р.Зокиров, Сифат ва назорат бўлими бошлиғи А.Азимбоев, Қуюв цехи бошлиғи ўринбосари Б.Давлетов, қуйиб ва эритиб бериш участкаси бошлиғи С.Анваров, омбор мудираси Ф.Пардаева ҳамда Сифат ва назорат бўлими бошлиғи ўринбосари С.Элмуродов томонидан тузилган ҳамда 2024 йил 20 февраль куни АЖ қуюв ишлаб чиқариш бўйича директор А.Мухаммадсолиев томонидан тасдиқланган далолатнома билан танишганини, АЖ бошқарув раиси томонидан 2023 йил 20 ноябрда тасдиқланган LY-44.01-23 рақамли Моддий техник таъминот бўлими бошлиғининг лавозим йўриқномасининг 5.2-бандига асосан АЖга олиб кириладиган материаллар ва маҳсулотларнинг тегишли Давлат стандарти бўйича сифати, миқдори ва тўлиқлиги учун жавобгарлик бўлим бошлиғига юклатилганини, “Сардоба Метал Инвестком” МЧЖ “ФФ20 маркали Феррофосфор”, “ФС 65 маркали Ферросилиций ФС65” ва “Графит литейний” маҳсулотларини белгиланган тартибда лабораторияда 27 сертификатларини расмийлаштириш ваколатига эга ёки эга эмаслигига аниқлик киритиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига мурожаат қилмаганини, маҳсулотларни ичидаги таркибини ўзларини текширувчилари борлигини, улар текшириб олишларини, 4 та шартнома бўйича у маҳсулотларни қабул қилиб олганини, маҳсулотларни қабул қилиб олиш жараёнида Р.Йўлдошов иштирок этмаганини, унга телефонда айтиб турмаганини, унга шартномани телеграмдан ташлаганини, “шу бўйича гаплашиб олиб келтиринг, заводга маҳсулот керак” деб айтганини, шартномани очиб пастки қисмида фирмани номер бўлишини, у фирмага қўнғироқ қилиб, қачон етказишини сўраганини, шу кунда етказилади деганини, у раҳбарга айтганида, сўнг у дарҳол кераклигини айтганида у фирмага қайтадан чиқиб дарҳол кераклигини айтганини, иложиси йўқ дейишганини, асосан машинани муаммо қилишганини, кейин раҳбарга чиқиб автомашина муаммо эканини айтганида, у раҳбарлардан сўраганини, раҳбарлар рухсат берса заводни машинаси бориб олиб келишини, 4 та шартнома бўйича далолатномаларни у имзолаганини, у бировникини имзоламаганини, раҳбарларни ўрнига ким имзолаганини уни хабари йўқлигини, у шартнома бўйича келтирилган рақамга қўнғироқ қилганини, бироқ исм фамилиясини сўрамаганини, уларга кунига 10-20 та шартнома тушишини, уни вазифаси шу эканини, телефон қилиб тезроқ етказинг деб айтганини, етказиб бериши ҳаммасини ичида бўлганини, маҳсулотларни олиб келганда “Sardoba Metal Investkom” МЧЖни ходимлари олиб келиб топширган бўлиши кераклигини, асосан ҳайдовчи олиб келишини, маҳсулот бўйича гаплашишини, лекин таркибини у ўрганмаслигини, у маҳсулотларни олиб, омборга топширишини, омбор мудири қабул қилиб олишини, агарда маҳсулотда килограмм кам бўлса далолатнома қилинишини, кам чиққани ёзилиб, сўнг фирмага телефон қилинишини ва фирма томонидан етказиб берилишини қолган қисмини, заводга кириш дарвозасида турган қоровул боши айналиб бошқа рақамлар ёзиб қўйганини, бир вақтни ўзида 3-4 машинада маҳсулотлар келиб қолишини, уни орасида раҳбарлар келиб қолишини, уларни рақамларини ёзиб юборган бўлиши мумкинлигини, келган автомашиналарни видео ва расмлари мавжудлигини, маҳсулот келгандан асосан автомашинада анализ қилиниб, омбор мудири имзолаб беришини, маҳсулот етиб келганда лабораторияга текширилишини, 1-2 соат текширилишини, маҳсулот олиб келинганда фф20 эмас 14 деб гап сўзлар чиқмаганини, маҳсулотларни олиб келганда ишончномаси мавжуд бўлганини, ишончномани олиб, сўнг фирмага телефон қилишини, улар счёт-фактураларни ташлаб беришини, сўнг бориб омборга топширишини, фирмаларни счёт фактураларни беришга 10 кунлик муддати борлигини, агарда дарҳол берилса дарҳол тақдим қилишини, шартномани 7 киши имзолашидан олдин ҳужжатлар тўлиқ берилиши кераклигини, олиб келинган маҳсулот талабга жавоб бермаса ОТК томонидан эътироз билдирилишини, счет-фактураларни бухгалтерия тасдиқлашини, сабаби 28 ферросилиций шартномаси расмийлаштирилганида Юлдашев Равшан меҳнат таътилида бўлганини, 4-шартнома бўйича олиб келинган маҳсулотлар таркиби бир хил бўлганини, акс ҳолда ушбу маҳсулотлар кўпроқ ишлатилган бўлишини, бироқ кўп ишлатилмаганини, у томонидан қонунбузилиш ҳолатлари бўлмаган деб ҳисоблашини, шу сабабли ишни одилона кўриб чиқиб, унга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўраб, кўрсатувлар бериб ўтди. Судланувчи Элмуродов Сўҳроб Нормамат ўғли суд мажлисида, айбига иқрорлик билдирмай, у “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Quyuv mexanika zavodi” АЖда 2017 йил апрель ойидан, Техник ва сифат назорати бўлими бошлиғи ўринбосари вазифасида эса 2022 йил июль ойидан буён ишлашини, бунга қадар АЖнинг Қуюв цехида шихтачи, Техник ва сифат назорати бўлими техник устаси лавозимларда ишлаганини, АЖ Техник ва сифат назорат бўлими бошлиғи ўринбосари сифатида вазифаларига, хом-ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва тайёр маҳсулотларга қўйиладиган техник талабларни, маҳсулот, иш (хизмат) сифатини тасдиқловчи техник ҳужжатларни бериш тартиби ўрганиш, маҳсулотларни қабул қилиш, топшириш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби билиш, сифат менежменти тизимининг талабларига риоя қилиш, корхонага келиб тушаётган моддий ресурсларни, яъни хом ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмларни текширишни, уларнинг сифат стандартлар ва техник шартларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар тайёрлашни таъминлаш, шахсан ёки раҳбарият номидан даъво аризалари, таркибий бўлинмалари ва корхона ходимларидан хизмат вазифаларини бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни сўраш, бажарилган ишлар билан боғлиқ барча аниқланган қоидабузарликлар ва камчиликлар тўғрисида корхона бўлими бошлиғига ҳисобот бериш ва бошқалар киришини, ҳозирда Қуюв цехи бўйича сифат назорати бўлинмасига раҳбарлик унга юклатилганини, АЖдаги ташкилий-штат ўзгаришлар муносабати билан бўлинма Қуюв цехи бўйича назоратчиси А.Орисбаеванинг лавозими қисқартирилиб, ҳозирда у Автотранспорт бўлимига ўтказилганини, Моддий-техник таъминот бўлими томонидан АЖга ТМБлар олиб кирилганида биринчи навбатда Техник ва сифат назорат бўлимига маҳсулотнинг сертификати, ишлаб чиқарувчи томонидан берилган сифат паспорти ҳамда юк хати ҳужжатларини тақдим этилиши шартлигини, маҳсулотларни белгиланган тартибда лабораторияда текшириш, тест синовидан ўтказиш ҳамда сифат сертификатларни расмийлаштириш ҳуқуқи фақат ваколатли органлар томонидан берилишини, маҳсулот сифат кириш назоратидан ўтказилишини, кириш назорати Техник ва сифат назорати, марказий завод лаборатория ходимлари ва бошқа мутахассислар иштирокида “Материаллар, хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмларни кириш назорати тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ амалга оширилишини, истисно тариқасида агарда маҳсулотга, унинг 29 мувофиқлигини тасдиқловчи сертификат илова қилинган бўлса, маҳсулот сифати бўйича кириш назоратидан ўтказилмаслиги ҳам мумкинлигини, шу билан бирга, маҳсулот сифат сертификатига эга бўлиб, бироқ бўлим ходимлари ёки буюртма берган мутахассисларда маҳсулот сифатига нисбатан шубҳа туғилган тақдирда, маҳсулот Марказий завод лабораториясида таҳлил қилиш ва қуюв цехида синов тариқасида текшириш йўли билан текширилишини, кириш назорати натижалари кириш назорати далолатномасида ва кириш назорати журналида қайд этиб борилишини, агар маҳсулот сифат сертификатига мос келмаса, у ҳолда бўлим томонидан эътироз далолатномаси расмийлаштирилиб, тасдиқлаш учун АЖ Бошқарув раиси ёки Бош муҳандисга киритилиб, тасдиқлангандан сўнг ижро қилишлик учун Моддий-техник таъминот бўлимига топширилишини, АЖ Бошқарув раиси томонидан 2024 йил 10 июлда тасдиқланган Р-5-сонли “Товар моддий бойликларни сотиб олиш ва сақлаш жараёни тўғрисида”ги Низом Моддий техник таъминот бўлими томонидан ишлаб чиқилганини, АЖ Бошқарув раиси томонидан 2022 йил 15 апрелда тасдиқланган ПМК-1-сонли “Материаллар хом ашёлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмларни кириш назорати тўғрисида”ги Низомнинг 6.1.3-бандига амал қилмасдан “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ билан тузилган шартномалар бўйича корхонага кирим қилинган маҳсулотларнинг юк ҳужжатлари ҳамда уларни сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар (ГОСТ ва бошқа махсус талаблар) МЧЖдан қабул қилиб олиш жараёнини қисман назорат қилганини, у 2023 йил 26 декабрда расмийлаштирилган 2023 йил 25 декабрги 2895-сонли накладной асосида “Sardoba Metal Investkom” МЧЖдан олинган 20 тонна маркаси ФФ20 бўлган Феррофосфор маҳсулоти 14572-90-рақамли давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган 275-сонли кириш назорати далолатномаси билан танишганини, 275-сонли кириш далолатномасида кўрсатилган 20 тонна маркаси ФФ20 бўлган Феррофосфор маҳсулоти 14572-90-рақамли давлат стандартларига мувофиқ текширилганини эслай олмаслигини, фақат маҳсулот сифат сертификати кўрсатилган техник тавсифи бўйича кўздан кечирилганини ҳамда ундан намуна тариқасида олинган 600 кг. маҳсулот Қуюв эритиш цехида синов тариқасида ишлатиб кўрилганини, лекин ҳозир мазкур маҳсулотни айнан ким Қуюв эритиш цехида текшириб кўрганини эслай олмаслигини, шу билан бирга, маҳсулотдаги фосфорнинг миқдори айрим ҳолларда 20 фоизни ташкил қилмаганини, лаборатория текширув дастгоҳида 20 фоиз хатолик борлиги бўйича қабул қилинганини, у 275-сонли кириш далолатномасида кўрсатилган ва АЖга кирим қилинган 20 тонна маркаси ФФ20 бўлган Феррофосфор маҳсулотини етказиб берувчи “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ томонидан тақдим этилган сифат сертификатини кўрганини, маҳсулотни сифат паспорти АЖ Моддий-техник таъминот бўлими томонидан тақдим этилмаганини, у 20 тонна маркаси ФФ20 бўлган Феррофосфор маҳсулот 14572-90-рақамли давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига 30 мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган ҳамда 2023 йил 26 декабрь куни АЖ Қуюв ишлаб чиқариш бўйича директор А.Мухаммадсолиев томонидан тасдиқланган далолатнома билан танишганини, унга танишиб чиқиш учун тақдим этилган 20 тонна маркаси ФФ20 бўлган Феррофосфор маҳсулоти 14572-90-рақамли давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган далолатномани Техник ва сифат назорат бўлими ходими А.Орисбаева расмийлаштирганини, у уни бўлим бошлиғи номидан имзолаб берганини, далолатномадаги Н.Турсунов ва С.Анваровнинг ўрнига имзоларини ким қўйганини билмаслигини, у 2024 йил 20 февралда расмийлаштирилган 413-сонли накладной асосида “Sardoba Metal Investkom” МЧЖдан олинган 20 тонна маркаси ФФ20 бўлган Феррофосфор маҳсулоти 14572-90-рақамли давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган далолатнома билан танишганини, 14572-90-рақамли давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига мувофиқ келишлиги юзасидан 2024 йил 20 февралда тузилган 019-сонли кириш далолатномаси давлат стандартларига мувофиқ текширилганини эслай олмаслигини, фақат маҳсулот сифат сертификати кўрсатилган техник тавсифи бўйича кўздан кечирилганини ҳамда ундан намуна тариқасида олинган 60 кг. қуюв эритиш цехида синов тариқасида ишлатиб кўрилганини, лекин ҳозир мазкур маҳсулотни айнан ким Қуюв эритиш цехида текшириб кўрганини эслай олмаслигини, шу билан бирга, маҳсулотдаги фосфорнинг миқдори айрим ҳолларда 20 фоизни ташкил қилмаганини, у 019-сонли кириш далолатномасида кўрсатилган ва АЖга кирим қилинган 20 тонна маркаси ФФ20 бўлган Феррофосфор маҳсулотини етказиб берувчи “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ томонидан тақдим этган фақат сифат сертификатини кўрганини, маҳсулотни сифат паспорти АЖ Моддий-техник таъминот бўлими томонидан тақдим этилмаганини, графит материалини турлари ҳақида маълумотга эга эмаслигини, графит маҳсулоти чўянни углерод билан бойитиш учун фойдаланилишидан хабари борлигини, у 2024 йил 20 февралда расмийлаштирилган 412-сонли накладной асосида “Sardoba Metal Investkom” МЧЖдан харид қилинган 20 тонна Графит литейный маҳсулоти давлат стандартлари талабларига мувофиқ келганлиги юзасидан тузилган 020-сонли далолатнома билан танишганини, у 020-сонли кириш далолатномасида кўрсатилган 20 тонна Графит литейный маҳсулотини етказиб берувчиси “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ томонидан тақдим этилиши лозим бўлган сифат сертификати, сифат паспорти ҳамда юк хати ҳужжатларидан мазкур МЧЖ томонидан тасдиқланган сифат сертификатини кўрганини, маҳсулотни сифат паспорти АЖ Моддий-техник таъминот бўлими томонидан тақдим этилмаганини, моддий техник таъминот бўлими томонидан “Sardoba Metal Investkom” МЧЖдан харид қилинган 20 тонна Графит литейный номи остида аслида АЖга Графитовый бой номли маҳсулот олиб келинганини, шу боис Графитовый бой маҳсулоти 3340-88 рақамли давлат стандартларига 31 мувофиқ келганлиги юзасидан тузилган далолатномани имзолаб, 2024 йил 20 февралда АЖ қуюв ишлаб чиқариш бўйича директор А.Мухаммадсолиевга тасдиқлатганини, 20 тонна Графит литейный номи остида аслида АЖга Графитовый бой номли маҳсулот олиб келинганлиги тўғрисида бўлим бошлиғига хабар бермаганини, у Графит литейный билан Графитивый бой маҳсулотларини фарқига бормаганлиги сабаб бўлганини, 20 тонна Графит литейный номи остида аслида АЖга Графитовый бой номли маҳсулоти олиб келинганлиги сабабли АЖ Бошқарув раиси томонидан 2022 йил 15 апрелда тасдиқланган ПКМ-1-сонли “Материаллар, хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмларни кириш назорати тўғрисида”ги Низомнинг 6.2.6-бандига мувофиқ маҳсулотни етказиб берувчига қайтариш бўйича акт рекламация (шикоят далолатномаси) тузилмаганлигига, келган маҳсулот Марказий завод лабораториясида текширилиб кўрилганида, фоиз кўрсаткичлари чиққанлиги сабаб бўлганини, у 2024 йил 29 февралда расмийлаштирилган 2023 йил 25 декабрдаги 491-сонли накладной асосида “Sardoba Metal Investkom” МЧЖдан олинган 20 тонна маркаси ФС65 бўлган Ферросилицый маҳсулоти давлат стандартларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган 029-сонли кириш назорати далолатномаси билан танишганини, 029-сонли кириш далолатномасидаги маҳсулот кириш назоратидан ҳамда 2024 йил 26 февралда Марказий завод лабораториясида текширувдан ўтказилганини, марказий завод лабораториясида маркаси ФС65 бўлган Ферросилицый маҳсулотидаги кремний миқдори 86 фоизни ташкил қилганини, унга марказий завод лабораторияси бошлиғи Р.Туржанова маркаси ФС65 бўлган Ферросилицый маҳсулоти текширувдан ўтказганини тасдиқловчи фотосуратларни тақдим қилганини, у АЖга кирим қилинган 20 тонна Графитовый бой 3340-88 давлат стандартларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган ҳамда АЖ Бошқарув раиси бош маслаҳатчиси Н.Турсунов, металлургия ва моделлаштириш бўлими бошлиғи Р.Зокиров, Сифат ва назорат бўлими бошлиғи А.Азимбоев номидан мен, яъни у-С.Элмуродов имзолаган, Қуюв цехи бошлиғи ўринбосари Б.Давлетов, қуйиб ва эритиб бериш участкаси бошлиғи С.Анваров, омбор мудираси Ф.Пардаева ҳамда у томонидан тузилган ҳамда 2024 йил 20 февраль куни АЖ қуюв ишлаб чиқариш бўйича директор А.Мухаммадсолиев томонидан тасдиқланган далолатнома билан танишганини, “Quyuv mexanika zavodi” АЖ томонидан “Sardoba Metal Investkom” МЧЖдан 2024 йил 16 февралда тузилган шартнома асосида харид қилинган умумий қиймати 212.000.000 сўмлик “Графит литейный” маҳсулоти таркибидаги углероднинг миқдори билан Кириш назорати комиссияси томонидан қабул қилиб олинган Графитовый бой маҳсулоти таркибидаги углероднинг миқдори тенг бўлганлиги сабабли қабул қилиб олинганини, “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ “ФФ20 маркали Феррофосфор”, “ФС65 маркали Ферросилиций ФС65” ва “Графит литейний” маҳсулотларини белгиланган тартибда лабораторияда текшириш ва тест синовидан ўтказиш ҳамда уларга сифат 32 сертификатларини расмийлаштириш ваколатига эга ёки эга эмаслигига аниқлик киритиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига мурожаат қилиш унинг ваколатига кирмаслигини, графит бой бўйича шартномаси-графит бой ва литейний иккаласи бир хил эканини, каттаси графит бой, кукун симони эса графит литейний эканини, экспертиза ўтказилганда графит бой ўрнига графит литейний олиб келинган дейилганини, лекин текширилганда анализ қилинганда графит бой фоизи чиққанини, уни бўлими сифатга жавоб беришини, заводда нима ишлаб чиқарилса ҳамма жараёнларида қатнашиб, сифати ва ишлаб чиқариш жараёнига жавоб беришини, 4 та шартномада кўрсатилган маҳсулотлар бўйича буюртмани улар бермаганини, нархга ҳам аралашмасликларини, 4 та шартнома бўйича маҳсулотлар олиб келиниб, омборга туширилишини, уларда вакили А.Орисбаева иштирок этганини, у унга бўйсунишини, ўша вақтда у Қуюв цехига масъул бўлганини, снабжения маҳсулотларни олиб келиб, омборга топширишини, уларга маҳсулот олиб келинганда телефон қилишларини, келиб текшириб кўриб олинг деб айтишларини, олиб келинган маҳсулотлардан намуна олиниб, лабораторияга топширилишини, лаборатория хулоса берганидан сўнг улар далолатнома тузиб снабженияга беришларини, текширишлар қилинганда маҳсулотларни кўрсаткичи ҳаммаси тўғри келганини, 1-шартнома бўйича феррофосфор бу фф20 дегани, чиқарилган маҳсулотларни кимёвий таркиби борлигини, яъни углерод, марганец, кремний, феррофосфор деган элементлар борлигини, феррофосфор бу фосфор миқдорини ошириб берадиган маҳсулот эканини, намуна олиниб лабораторияга топширилишини ва лабораторияда пистолетда отиб текширишларини, ҳақиқатда келган нарсалар фосфор ёки фосфор эмаслиги текширишларини ва текширилганда фоизини кўрсатишини, у томонидан А.Орисбаевага топшириқ бермаганини, яъни “фф14ни фф20 деб кўрсат” деб айтмаганини, уларни бўлими бу нарсага қарши эканини, намунани А.Орисбаева олишини, агарда у қатнашмаган ва далолатномаларда имзоси бўлмаса у қатнашган бўлишини, лаборатория жавобини берилганидан сўнг далолатнома тузилишини, ҳужжатлари ва сифат паспортини берганидан кейин, бу вақтгача лабораторияда текшириб туришларини, маҳсулотни сифати бўйича лабораторияда текширилган вақти ускунаси хатолик ўлчаши мумкинлигини, пистолет ҳар йил госстандартдан ўтказилишини, уни +-20 фоиз погрешности борлигини, графит бой ва графит литейний фарқига заводда тафтиш бўлганда билганини, улар сифатга жавоб бериши учун графит бой ёки графит литейний келадими фарқи йўқ, улар лабораторияга топширишларини, хулосаси чиқиб, сифати қониқтирганидан кейин далолатнома тақдим қилишларини, бу маҳсулот ҳар доим келмаслигини, бир келганда тонна келишини, 1-2 йилда бўлишини, ишлаб чиқарилганига қараб, олиб келинган нарса шунга керак бўлса, 1 йилда ҳам тугатиб ташлашини мумкинлигини, тушган объёмга қараб ва ишлаб чиқаришга қараб, маҳсулотга буюртма бериш ва омборда қанча қолгани бўйича унда ваколати йўқлигини, улар завод бўйича ишлаб 33 чиқарилган маҳсулотларни фақат сифати бўйича қатнашишларини, буюртмаси ва нормасида уни бўлимидаги ходимлар қатнашмаслигини, у далолатнома қилиши учун унга ҳужжатлар тўлиқ берилмаганини, снабжениядан сўралганида, сифат паспорти, сертификатини ва накладнойларни бермаслигини, лекин улар беришга мажбур эканини, унга маҳсулот юзасидан Р.Йўлодошев ва З.Ташходжаевлар қилишмаганини, у “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ ходимларини кўрмаганини ва танимаслигини, тафтиш вақтида феррофосфор лабораторияда бўлганини, феррофосфор тошсимон бўлиб, қопда келишини, намуна 1 та эмас 10-15 та олинишини, шунда фоизи 17-18-20 фоиз ҳар хил чиқишини текширганда, тайё бўлган маҳсулотга ФФ14 ва 20ни фарқи, ФФ20да фосфор фоизи кўпроқ бўлишини, ФФ14 бўлса қўшимча яна солинишга тўғри келишини, аграда ФФ20 бўлмаганда ФФ14 кўпроқ ишлатилиши кераклигини, ФФ14ни чиқараётган маҳсулотларга кимёвий состав борлигини, вагон, ходовой қисмлари ва колодкаларга ишлатилишини, фосфор миқдори, 3,4 миқдори чиқмаслигини, уни чиқариш учун кўпроқ солишга тўғри келишини, чиқарилган маҳсулот лабораторияга бериб текширилишини, тергов жараёнида текширган ёки текширилмаганини билмаслигини, намуна олинаётганда Р.Йўлдашев иштирок этган ёки этмаганини аниқ эслай олмаслигини, снабженияни ҳар битта ходим бўлишини ва намуна олаётганда қайсидир бўлим вакили қатнашиш кераклигини билмаслигини, 4 шартнома бўйича олиб келинган маҳсулотлар таркиби бир хил бўлганини, акс ҳолда ушбу маҳсулотлар кўпроқ ишлатилган бўлишини, бироқ кўп ишлатилмаганини, у томондан қонунбузилиш ҳолатлари бўлмаган деб ҳисоблашини, шу сабабли ишни одилона кўриб чиқиб, унга нисбатан оқлов ҳукмини чиқаришни сўраб, кўрсатувлар бериб ўтди. Судланувчи Юнусов Шаҳрух Абдуллаевич суд мажлисида, айбига иқрорлик билдирмай, у 2023 йил тахминан октябрь ойида танишим Юмутов Иззат Илхомбой ўғли билан “Sardoba Metal Insvestkom” МЧЖни ташкил қилганини, жамият 2023 йил 18 октябрда давлат рўйхатидан ўтказилганини, жамиятнинг юридик манзили Сирдарё вилояти Сардоба тумани Юртдош МФЙ 1-уйда жойлашганини, жамиятни Сирдарё вилояти Сардоба туманидан рўйхатдан ўтказилишига сабаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрги ПФ-287-сон “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 2-банди а-кичик банди 5-тоифада киритилган Сирдарё вилояти Сардоба туманида рўйхатдан ўтганини ва шу туман ҳудудида фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоизи миқдорида ҳамда қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод қилиниши тўғрисидаги имтиёзидан фойдаланиш бўлганини, жамият устав фонди 200.000.000 сўм бўлганини, жамият СТИР/ИНН рақами 310857724, ОКЕД статистик классификатори коди бўйича металл ва металл рудалари улгуржи савдосига ихтисослашганини, жамиятнинг таъсисчиси ва 100 фоиз улуши 34 таниши И.Юмутов номига расмийлаштирилганини, жамиятда расман И.Юмутов ўзи фаолият юритганини, жамият ташкил топганидан бошлаб унинг барча хўжалик ва молиявий ишларига ёрдам бериб келганини, жамият раҳбари И.Юмутов номидан “электрон дўкон” ва “электрон кооперация портал”даги савдоларда қатнашганини, уларга оид барча ҳужжатларни расмийлаштирганини, шунингдек, И.Юмутов илтимосига кўра мижозлар билан жамият номидан музокаралар олиб борганини, шу кунга қадар, “Gaz Invest Project”, “Construction of Hil”, “Qushbegi Metal product”, “Golden Inter Compan”, “Best Magnezit”, “Yunsho” ва “Yunsho Geo Group” МЧЖларда раҳбарлик лавозимларида ҳамда таъсисчи сифатида фаолият юритганини, ҳозирги кунда “Qushbegi Metal product” МЧЖда директор ўринбосари лавозимида ҳамда “Golden Inter Compan” ва “Best Magnezit” МЧЖда ягона таъсисчиси ва “Yunsho” ва “Yunsho Geo Group” МЧЖларда раҳбар ва таъсисчиси ҳисобланишини, жамият ташкил қилинганидан бошлаб И.Юмутовга бириктирилган ЭРИ калити унинг Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Қушбеги мавзеси 20-уйда жойлашган офисидаги шахсий компьютерида сақланганини, 2023 йил 21 декабрь куни укасига тегишли бўлган “Best Refractory Products” МЧЖдан 20 тонна миқдорида Феррофосфор маҳсулотини ҳар бир тоннасини 1.950.000 сўмдан харид қилиб, электрон дўконга 9.800.000 сўм миқдорида савдога қўйганини, электрон дўконда иштирок этган харидор “Quyuv mexanika zavodi” АЖ маҳсулотни тахминан 11.000.000 сўм атрофида сотиб олиш бўйича таклиф киритганини, электрон дўкон савдолари бўйича Феррофсор маҳсулотига энг арзон нарх таклифи “Sardoba Metal Insvestkom” МЧЖ томонидан киритилганлиги сабабли савдо якунлари бўйича АЖ МЧЖ билан 1974761-рақамли шартномани тузганини, шунга кўра, “Best Refractory Products” МЧЖнинг Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган Божхона омборидан 20 тонна Феррофосфор маҳсулоти юклаб жўнатилганини, шунингдек, 2024 йил 16 февраль куни укасига тегишли бўлган “Best Refractory Products” МЧЖдан 6 тонна ҳамда бекободлик Азим исмли танишидан 20 тонна миқдорида Графит маҳсулотини ҳар бир тоннасини тахминан 7.000.000 сўмдан харид қилиб, электрон дўконга 10.600.000 сўм миқдорида савдога қўйганини, Графит литейный маҳсулотига энг арзон нарх таклифи “Sardoba Metal Insvestkom” МЧЖ томонидан киритилганлиги сабабли савдо якунлари бўйича АЖ МЧЖ билан К1011815-рақамли шартномани тузганини, бундан ташқари, 2024 йил 15 февраль куни укасига тегишли бўлган “Best Refractory Products” МЧЖдан 20 тонна миқдорида ФФ14 маркали Феррофосфор маҳсулотини ҳар бир тоннасини 1.950.000 сўмдан харид қилиб, электрон дўконга ФФ20 маркали Феррофофсор деб кўрсатган ҳолда 9.800.000 сўм миқдорида савдога қўйганини, электрон дўконда иштирок этган харидор “Quyuv mexanika zavodi” АЖ маҳсулотни тахминан 11.000.000 сўм атрофида сотиб олиш бўйича таклиф киритганини, электрон дўкон савдолари бўйича Феррофофсор маҳсулотига энг арзон нарх таклифи “Sardoba Metal Insvestkom” МЧЖ томонидан киритилганлиги сабабли 35 савдо якунлари бўйича АЖ МЧЖ билан 2080648-рақамли шартномани тузганини, шунга кўра, “Best Refractory Products” МЧЖнинг Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган Божхона омборидан 20 тонна Феррофосфор маҳсулоти юклаб жўнатилганини, худди шундай, 2024 йил 27 февраль куни укаси Ш.Юнусовга тегишли “Best Refractory Products” МЧЖга импорт қилинган ва Бекобод шаҳрида жойлашган омбордан сақланаётган 20 тонна миқдорида Ферросилиций маҳсулотини ҳар бир тоннасини тахминан 18.000.000 сўмдан харид қилиб, электрон дўконга ФС 65 маркали Ферросилиций тариқасида 23.444.701 сўмдан савдога қўйганини, электрон дўкон савдолари бўйича Ферросилиций маҳсулотига энг арзон нарх таклифи “Sardoba Metal Insvestkom” МЧЖ томонидан киритилганлиги сабабли савдо якунлари бўйича АЖ МЧЖ билан К1012582-сонли шартномани тузганини, шунга кўра, 20 тонна Ферросилиций маҳсулоти “Best Refractory Products” МЧЖдан АЖга юклаб жўнатилганини, “Sardoba Metal Insvestkom” МЧЖ ва “Quyuv mexanika zavodi” АЖ ўртасида тузилган шартномалар бўйича харид қилинган Феррофосфор, Графит литейный ва Ферросилиций каби маҳсулотларни АЖга етказиб бериш хусусида унга АЖ номидан ким мурожаат қилганини билмаслигини, 2023 йил 21 декабрги 1974761-рақамли шартнома бўйича (20 тонна Феррофосфор маҳсулоти) расмийлаштирилган, 2023 йил 25 декабрги 1-рақамли ҳисоб-фактура ва “Quyuv mexanika zavodi” АЖ ходими З.Ташходжаев номига расмийлаштирилган 2895-сонли ишончномани И.Юмутовга бириктирилган ЭРИ калити билан тасдиқлаганини, 2024 йил 15 февралдаги 2080648-рақамли шартнома бўйича (20 тонна Графит литейный маҳсулоти) расмийлаштирилган, 2024 йил 19 февралги 2-рақамли ҳисоб-фактура ҳамда “Quyuv mexanika zavodi” АЖ ходими З.Ташходжаев номига расмийлаштирилган 413-сонли ишончномани И.Юмутовга бириктирилган ЭРИ калити билан тасдиқлаганини, 2024 йил 16 февралги К1011815-рақамли шартнома бўйича (20 тонна Феррофосфор маҳсулоти) расмийлаштирилган, 2024 йил 19 февралги 2-рақамли ҳисоб-фактура ҳамда “Quyuv mexanika zavodi” АЖ ходими З.Ташходжаев номига расмийлаштирилган 412-сонли ишончномани И.Юмутовга бириктирилган ЭРИ калити билан тасдиқлаганини, 2024 йил 27 февралги К1012582-рақамли шартнома бўйича (20 тонна Ферросилиций) расмийлаштирилган 2024 йил 29 февралги 3-рақамли ҳисоб-фактура ҳамда АЖ ходими З.Ташходжаев номига расмийлаштирилган 491-сонли ишончномани И.Юмутовга бириктирилган ЭРИ калити билан тасдиқлаганини, “Sardoba Metal Investkom” МЧЖнинг солиқ қонунчилигига риоя этилиши бўйича ўтказилган текширув натижасида МЧЖ ва АЖ ўртасида 2023 йил 21 декабрда тузилган 1974761-сонли шартнома асосида сотилган қиймати 183.600.000 сўм бўлган 20 тонна ФФ20 маркали “Феррофосфор” маҳсулоти муқаддам МЧЖ молиявий ҳужжатлари ва омбор ҳисоботларида кирим қилинмагани аксинча текширув кунига қадар омборда қолдиқ сифатида мавжуд бўлиши керак бўлганини, “Sardoba Metal Investkom” 36 18 декабрдаги 16-сонли шартнома асосида харид қилинган, қиймати 36.163.378 сўм бўлган ФФ14 маркали “Феррофосфор” маҳсулоти етишмаслиги ҳужжатлардаги техник хато натижасида юзага келган бўлиши мумкинлигини, “Sardoba Metal Investkom” МЧЖнинг солиқ қонунчилигига риоя этилиши юзасидан ўтказилган текширув натижасида МЧЖ ва АЖ ўртасида 2024 йил 15 февралда тузилган 2080648-сонли шартнома асосида сотилган, қиймати 183.600.000 сўм бўлган 20 тонна ФФ20 маркали “Феррофосфор” маҳсулоти амалда МЧЖнинг молиявий ва омбор ҳисоботларида кирим қилинмагани аксинча текширув кунигача омборда қолдиқ сифатида мавжуд бўлиши лозим бўлганини, “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ томонидан 2024 йил 15 февралдаги 2-сонли шартнома асосида “Best Refractory Product” МЧЖдан харид қилинган қиймати 34.825.268 сўмлик ФФ14 маркали “Феррофосфор” маҳсулоти етишмаслиги ҳужжатлардаги техник хато натижасида юзага келган бўлиши мумкинлигини, 2024 йил тахминан январь ойида укаси Ф.Юнусовга мурожаат қилиб, бошқарувидаги “Best refractory product” МЧЖ ҳамда “Sardoba Metal Investcom” МЧЖ ўртасида дилерлик шартномасини тузиш тўғрисида таклиф билан чиққанини, унинг илтимоси билан Ф.Юнусов “Best refractory product” МЧЖда ГЛС-1 маркали Графит маҳсулотни “Sardoba Metal Investcom” МЧЖга сотиш ҳуқуқини берувчи дилерлик шартномасини расмийлаштириб берганини, мазкур шартнома 2024 йил 29 январда тузилганини, укаси Ф.Юнусовга қарашли “Best refractory product” МЧЖ ГЛС-1 маркали Графит литейный маҳсулотини ишлаб чиқармаслиги, аксинча бундай маҳсулотларни бошқа ТИВ ТН коди билан хориждан импорт қилишидан хабардор бўлмаганини, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрги 833-сон қарори билан тасдиқланган Рақамли трансформация маркази МЧЖнинг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-бандида етказиб берувчи, томонидан порталга ўзи томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тўғрисидаги маълумотлар, яъни товар ва унинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди, нархи, энг кўп ва энг кам ҳажми, товарнинг русуми ва техник параметрлари, товарнинг фотосурати, кафолат шартлари, ишлаб чиқарилган йили, яроқлилик муддати, етказиб бериш муддати, лицензия ёки сертификати тўғрисидаги ахборотларни жойлаштирилиши назарда тутилганини, К1011815-сонли шартноманинг предмети бўлмиш қиймати 212.000.000 сўмлик 20 тонна Графит литейный номли маҳсулотини техник характеристикасига оид маълумотларни у И.Юмутов билан биргаликда юклаганини, “Sardoba Metal Investkom” МЧЖнинг солиқ қонунчилигига риоя этилиши юзасидан ўтказилган текширув натижасида МЧЖ ва АЖ ўртасида 2024 йил 16 февралда тузилган К1011815-сонли шартнома асосида қиймати 212.000.000 сўм этиб кўрсатилган 20 тонна “Графит литейный” маҳсулоти МЧЖ ҳисоботларида кирим қилинмагани ҳужжатлардаги техник хато натижасида юзага келган бўлиши 37 мумкинлигини, яъни 2024 йил 15 февралда “Sardoba Metal Investkom” МЧЖни Устав фондини шакллантиришида 14 тонна “Графит искуственный” номи билан киритилганини, бундан ташқари, “Best refrасtory produсt” МЧЖ 2024 йил 19 февралда тузилган шартномага асосан “Графит искуственный” номи остида кирим қилинганини, у АЖ кириш назорати комиссияси томонидан 20 тонна Графитовый бой 3340-88 давлат стандартларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган ҳамда 2024 йил 20 февраль куни АЖ қуюв ишлаб чиқариш бўйича директор А.Мухаммадсолиев томонидан тасдиқланган далолатнома билан танишганини, “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ томонидан АЖга 16.02.2024 йилги К1011815-сонли шартнома бўйича қиймати 212.000.000 сўмлик 20 тонна “Графит литейный” маҳсулоти юклаб жўнатилганини, МЧЖ ва АЖ ўртасида тузилган 2024 йил 16 февралдаги К1011815-сонли шартнома предмети бўлган 20 тонна “Графит литейный” маҳсулоти Бекобод шаҳридан юклаб жўнатилганини, маҳсулотни юклаб жўнатиш жараёнида иштирок этмаганини, маҳсулотни етказиб бериш жараёнида завод ходимларига накладной ва сертификат тақдим этилмаганини, Рустамжонов Мухаммадали Ниёзали ўғли таниши эканини, у “Sardoba Metal Investcom” МЧЖ номидан “CAPITAL METALL INDUSTRY” МЧЖ раҳбари М.Рустамжонов билан мазкур жамиятда ФС-65 маркали Ферросилиций маҳсулотини электрон кооперация порталида сотиш ҳуқуқини олувчи дилерлик шартномасини тузганини, таниши М.Рустамжоновга қарашли “CAPITAL METALL INDUSTRY” МЧЖ ФС-65 маркали Ферросилиций маҳсулотини ишлаб чиқармаслигидан хабари бўлмаганини, “Sardoba Metal Investcom” ва “Capital Metall Industry” ўртасида тузилган дилерлик шартномани онлайн расмийлаштириш жараёнида “Capital Metall Industry” МЧЖ дилерлик тасдиқлаш бўйича юборилган сўрови электрон кооперация порталининг дилерлик ойнасида кўринмаганлиги учун М.Рустамжоновнинг ўзи унга ЭРИ калитини юборганини, у М.Рустамжоновнинг ЭРИ калити орқали электрон кооперация порталидаги “Capital Metall Industry” МЧЖ ойнасига кириб, ҳақиқатдан сўров юборилган ёки юборилмаганлигини текшириб, сўнг ЭРИ калитини ўчириб юборганини, “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ томонидан “Феррофосфор ФФ20”, “Ферросилиций ФС65” ва “Графит литейний” маҳсулотларини белгиланган тартибда лабораторияда текшириш ва тест синовидан ўтказиш ҳамда уларга сифат сертификатларини расмийлаштиришга ваколатли орган, яъни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан лицензия олинмаганини, шу билан бирга, Қуюв механика заводининг талаби билан “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ номидан “ФФ20” маркали “Феррофосфор” маҳсулоти учун 2023 йил 20 ноябрдаги Р-77/118-сонли, “Графит литейный” маҳсулоти учун 2024 йил 1 февралдаги Р77/118-сонли ҳамда ФС 65 маркали Феросилиций маҳсулоти учун 2024 йил 22 февралдаги Р-77/118-сонли сертификатларни тайёрлаб, Ш.Юнусовдан МЧЖ муҳрини қўйдириб, Telegram мессенджери 38 орқали шартнома ижроси бўйича масъул бўлган АЖ ходимига ташлаб берганини, жамият расмий раҳбари И.Юмутов номидан “электрон дўкон” ва “электрон кооперация портал”даги савдоларда қатнашишини, уларга оид барча ҳужжатларни расмийлаштиришини, 4 та шартнома бўйича иккаласи бирга бўлганини, электрон калит ноутбукда бўлганини, И.Юмутов уни ўртоғи бўлганини, у унга иш ўргатганини, заводга етказилган маҳсулотлар уни укасига келган Ферофосфор юборилганини 2 та шартнома бўйича, у 2008 йилдан бери биржада ишлашини, бу нарсалар, яъни савдо ва қонунчиликни яхши билишини, 2022 йилда у фаолиятини тўхтатганини, унгача асосан литейни ташкилотлар билан ишлаганини, баъзи ҳолатларда ташкилотлар ўзлари талаб аукционга қўйишганини, аукционда ўзлари нарх қўйишини, бу ҳолатда улар маҳсулот қўйганини, сабаби литейкачиларни виставкаси бўлишини, экспода кейинги йил қўйиладиган маҳсулотларини тақдим қилишини, “бу йил шунча оламиз” деб, ҳамма шунга қараб нима маҳсулот ўзида ва нима маҳсулот етса, тушунса, магазинга қўйиб, аукционда қатнашишини, у республикадаги литейкчиларни яхши билишини, 1чи шартнома ФФ20 бу фосфор миқдори 18-22 фоиз бўлган темир аралаш маҳсулот эканини, ферро бу темир, фосфор бу фосфор эканини, ФФ14да фосфор миқдори 12-14 фоиз бўлишини, фф14 бўлиб қолгани бўйича у терговчига божхонадан кириб келган декларацияни кўрсатганини феррофосфор деб ёзилганини, божхонада растаможка қилиш учун божхона ходими қанақадир ссылка қилиши кераклигини, ўзи лабораториясида тасдиқлаш кераклигини, ФФ 14 қилиб растаможка қилинглар деб айтган бўлиши мумкинлигини, ёки ферофосфор декларацияси борлигини, 1 та счёт-фактурада техник хато кетганини, иккичисида ферофосфор бўлганини, терговчи буни инобатга олмаганини, сабаби жиноят ишини очганда 4 та шартнома бўйича 1 млрд. сўмлик асбоб ускуналар ва заводга биронтаси кирмаган деб ёзганини, моддий маҳсулот деб ёзмаганини, буни тасдиқловчи ҳужжатлар деб заводдаги 2 та одам, яъни Флора ва З.Ташходжаевни кўрсатмасини ёзганини, улар Департаментга борганда “бу ташкилотни танимаймиз ва ҳеч нарса олмаганмиз” деб ёзиб келишганини, шуни орқасидан босим қилишганини, улар ускуналар олиб келмаганини, уларга 1 млрд. сўм тўлаб беришларини айтишганини, адвокатлар ҳужжатларни кўришгандан кейин иш 3 ойга тўхтаб турилганини, сўнг тафтиш эълон қилишиб, шу кейинчалик шу нарсалар чиқиб келганини, 2-шартнома графит бўйича: графит бой ёзилганини, биринчи кўрсатма берганда графит деганини, улар Нуриддинов Азимдан сотиб олганини, у келганда тасдиқлаганини, графит бой графит-электроддан олинишини, уни нархи 100.000.000 сўм, уни чиқиндиси заводни ўзи ишлатишини, сабаби қиммат бўлганини, лекин Х.Сулайманова номидаги РЭМ графит бойни 35.000.000 сўм қилиб ёзганини, аммо қайси региондан олиб ёзганини кўрсатмаганини, графит бойни растаможкаси қиммат бўлишини, экспертиза маркази тўғри хулоса қилганда уни нархи баланд бўлиши лозим эканини, Россиядан арзон юк келадиган нарх 1.600.000 сўм 39 1 тоннага, Санкт Петербургдан 2.500.000 сўм, агарда Владивостокдан келса 3.000.000 сўмга олиб келишини, йўлни яқин узоқлигига қараб маҳсулотни суммаси ўзгаришини, графит бойга божлар қўйилишини, экспертиза олдинги нархини ёзмасдан ҳозирги нархини кўрсатиб кетганини, бу нарсаларни нархлари биржада баъзида ошишини, баъзида тушиб кетишини, Феросилиций бўйича А.Нуриддинов омбордан олганда Феросилиций берганман деб айтганини, аслида феросилиций Хитойдан келган намунага келган бўлганини, терговчига айтилган хитойликлар феросилиций чиқардик деб айтилганини, улар 70 марка Феросилиций деб юборишганини, маркировкани кўрсатмаганини, янги деганини, жуда сифатли маҳсулот бўлганини, божхонага кираётганда божхона ходими маркировкасини кўрсатиши кераклигини, маркировкасиз растаможка қила олмаслигини, коди бир хил бўлиши мумкинлигини, феросилиций 45 ва Феросилиций 65 хулоса чиқарган Республика экспертиза маркази, Феросилиций 45 10 йилдан буён товар хом ашё биржасида сотилишини, ўша даврда 25 млн. сўмдан сотганини бозор нархида, бу терговчига ёқмаганини ва Россия нархидан қилиб беришни тегровчи сўраганини, агарда 25 млн. сўмдан сотганда зарарга киришларини, уларга товар кўп бўлгани учун улар Қуюв механика заводига беришганини, у заводда ишлайдиганларни ҳеч кимни танимаслигини, улар ҳамма бозорни литейни заводларини билишини ва ўрганишини, магазинга кирганда кўринишини, графитни кимдир 20 млн. сўм қўйган бўлишини, у агарда нарх 18 млн. сўм қўйган бўлинса шу маҳсулотга босилишини, бошқа иложи йўқлигини, заводни чораклик талаби билинишини, қуюв механика заводи тўхташга ҳаққи йўқ бўлиб, аниқ миқдорда аниқ вақтида олишларини, режа қўйилганини уларга, маҳсулотни перемаркировкаси нолга тенглигини, феррососфор колодкага ишлатилишини, 3-4 фоиздан агарда кам бўлса уни экспорт қила олишмаслигини, уни устида одамлар юришини, уни темир йўлга ишлата олишмаслигини, бошқа заводларга берилишини, вагон ремонт заводга берилишини, у судланувчи Р.Йўлдошов, З.Ташходжаев ва С.Элмуродовларни выставкаларда кўрган бўлиши мумкинлигини, бироқ мулоқот қилмаганини, аммо саволлар берган бўлиши мумкинлигини, телефонда гаплашганини сабаби шартнома чиққанда қўнғироқ қилишини, телефонда гаплашганини, унга 1 йил олдин “Қуюв механика” заводдан қўнғироқ қилаётганини айтганини, гаплашганда шартнома ютиб олинганини айтиб, “маҳсулот наличиедами” деганда ва қачон тақдим қилишни сўраганда, 3-4 кунда дейишганини, баъзида зарур ва ишлаб чиқариш тўхтаб қолаётганини айтганда шартнома бўйича 5 кун деганини, агарда улар “машина берсакчи” деганда “хўп” дейилганини, унга қўнғироқ қилганда исмларини айтган бўлиши мумкинлигини, ҳар бир ташкилотда кирим бўлим бўлиб, у 2 хил кўринишида бўлишини, қайсидир ташкилотдан ўзини ташкилотга кирим ва ўзида бўлса устав орқали кирим бўлишини, у Қуюв механика заводига Графит литейни тақдим қилинганини А.Нуриддиновдан олиб, графит литейни графит бойдан қилинишини, фақат уни ўзига яраша талаблари бўлиб, уни майдалаб, 40 қўшимча нарсалардан тозалаш кераклигини, бу дегани қиммат маҳсулотга айланишини, 4-шартнома бўйича Феросилиций 65 эмас ундан яхшироқ маҳсулот етказиб берилганини, аслида Феросилиций 70 бўлганини, буни лаборатория тасдиқлаганини, Хитойдан шу нарсалар келганини, тузилган 4 та шартнома бўйича маҳсулотлар белгиланган шартлар бўйича етказилганини, маҳсулот четдан олиб келинганда ўзини нархида берилмаслигини, улар маҳсулот қўювчи, у маҳсулотни сотиши учун паст нарх қўйиши кераклигини, агарда паст нарх қўймаса маҳсулотини олишмаслигини, платформада қўйилган нархдан паст бўлиши мумкин эмаслигини, уни нархи паст бўлса божхонада уни ўтказилмаслигини, уларни ўзи нарх қўйиб беришини, графит литейний Г1 бу 90 фоиздан баланд бўлиши кераклигини, электродда 99 фоиз бўлганини, терговчи графит бойлигини қарамаганини, бу электродники қиммат деганда уларни гапини эшитиб ёзмаганини, унга судда тақдим қиласан деб айтганини, у 99 фоиз лаборатория қилганда 95 фоиз углеродни баланд кўрсатганини, ўзи улар углерод ошириш учун ишлатишларини, товар уларга керак нарсадан 5 фоиз яхшироқ бўлганини, Г1 90 фоиздан баланд бўлиши кераклигини, графит бой ҳар хил бўлишини, 70-80 фоизлиги борлигини, заводда графит бой бўлганини тафтиш вақтида бироқ экспертиза ўтказишмаганини тергов органи томонидан, экспертиза ҳам 70 қилиб ёзган бўлиши мумкинлигини, нимага терговчи баҳо бермаганини у билмаслигини, бу маҳсулотларга сертификатлар берилмаслигини, уларни кодини текшириб кўрса бўлишини, биронтаси сертификатга тушмайдиган маҳсулот эканлигини, сифатга тушмайдиган маҳсулот берилганда шартнома шартларида нима маҳсулотлар борлиги кўрсатилганини, лаборатория намуна олиб текширишга мажбур бўлишини, улар телеграмда оригинал ҳужжат бермасликларини, улар текшириш учун беришини, яъни интернетдан кўриб берганини, маҳсулотни таркибини сўраганда улар берган бўлиши мумкинлигини, у томондан қонунбузилиш ҳолатлари бўлмаган деб ҳисоблашини, шу сабабли ишни одилона кўриб чиқиб, унга нисбатан оқлов ҳукмини чиқаришни сўраб, кўрсатувлар бериб ўтди. Судланувчи Юмутов Иззатбек Илхомбай ўғли суд мажлисида, айбига иқрорлик билдирмай, у тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида “Sardoba Metal Insvestkom” МЧЖни ташкил қилганини, жамият 2023 йил 18 октябрда давлат рўйхатидан ўтказилганини, жамиятнинг юридик манзили Сирдарё вилояти Сардоба тумани Юртдош МФЙ 1-уйда жойлашганини, жамият устав фонди 200.000.000 сўм бўлганини, жамият СТИР/ИНН рақами 310857724, ОКЕД статистик классификатори коди бўйича металл ва металл рудалари улгуржи савдосига ихтисослашганини, жамиятнинг таъсисчиси ва 100 фоизи улуши ўзига тегишли бўлганини, жамият офиси вақтинча таниши Ш.Юнусовнинг Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Қушбеги мавзесидаги 20-уйда жойлашганини, жамиятда фақат ўзи ишлаганини, молиявий ишларини олиб боришга таниши Ш.Юнусов ёрдам бериб турганини, Ш.Юнусов жамият номидан “электрон дўкон”лар орқали савдоларда қатнашиб, уларга оид барча ҳужжатларни 41 расмийлаштирганини, мижозлар билан жамият номидан музокаралар олиб борганини, жамиятга тегишли ЭРИ калити Ш.Юнусовда сақланганини, ЭРИ калитидан Ш.Юнусов ҳам фойдаланганини, “Sardoba Metal Insvestkom” МЧЖ ва “Quyuv mexanika zavodi” АЖ ўртасида 2023 ва 2024 йиллар мобайнида МЧЖ томонидан АЖга Феррофсор, Графит литейный ва Ферросилиций каби маҳсулотлар етказиб бериш бўйича қиймати 1 млрд. сўм атрофида бўлган 4 та шартнома расмийлаштирилганини, у ушбу шартномалардан хабари борлигини, МЧЖ ва АЖ ўртасида тузилган шартнома предмети бўлган маҳсулотларни АЖга юклаб жўнатиш масалаларида шахсан Ш.Юнусовнинг ўзи АЖ ходимлари билан музокаралар олиб борганини, МЧЖ ва АЖ ўртасида тузилган шартномалар предмети бўлган Феррофосор, Графит литейный ва Ферросилиций каби маҳсулотлар ҳақиқатда етказиб берилганини, тузилган шартномалар бўйича харид қилинган Феррофсор, Графит литейный ва Ферросилиций каби маҳсулотларни АЖга етказиб бериш хусусида унга АЖ номидан ким мурожаат қилганини билмаслигини, 2023 йил 21 декабрдаги 1974761-рақамли шартнома бўйича (20 тонна Феррофсор маҳсулоти) расмийлаштирилган 2023 йил 25 декабрдаги 1-рақамли ҳисоб-фактура ва АЖ ходими З.Ташходжаев номига расмийлаштирилган 2895-сонли ишончномани, 2024 йил 15 февралдаги 2080648-рақамли шартнома бўйича (20 тонна Графит литейный маҳсулоти) расмийлаштирилган 2024 йил 19 февралдаги 2-рақамли ҳисоб-фактура ҳамда АЖ ходими З.Ташходжаев номига расмийлаштирилган 413-сонли ишончномани, 2024 йил 16 февралдаги К1011815-рақамли шартнома бўйича (20 тонна Феррофсор маҳсулоти) расмийлаштирилган 2024 йил 19 февралдаги 2-рақамли ҳисоб-фактура ҳамда АЖ ходими З.Ташходжаев номига расмийлаштирилган 412-сонли ишончномани, 2024 йил 27 февралдаги К1012582-рақамли шартнома бўйича (20 тонна Ферросилиций) расмийлаштирилган 2024 йил 29 февралдаги 3-рақамли ҳисоб-фактура ҳамда АЖ ходими З.Ташходжаев номига расмийлаштирилган 491-сонли ишончномани ЭРИ калити орқали Ш.Юнусов тасдиқлаганини, АЖ томонидан МЧЖ ҳисоб рақамига 21.12.2023 йилги 1974761, 15.02.2024 йилги 2080648, 16.02.2024 йилги К1011815 ва 27.02.2024 йилги К1012582-рақамли шартномалар бўйича ўтказиб берилган жами 1.048.094.020 сўм пуллардан 979.000.000 сўми “Best Refractory Products” МЧЖ ҳисоб рақамига қандай мақсадларда ўтказилганидан хабардор эмаслигини, бу ишлар билан Ш.Юнусов шуғулланганини, “Quyuv mexanika zavodi” АЖдан ҳеч кимни танимаслигини, “Quyuv mexanika zavodi” АЖга 4 та шартнома бўйича реализация қилган товарларни таниши Ш.Юнусовнинг укаси Ф.Юнусов раҳбарлик қилган “Best Refractory Products” МЧЖдан олди-сотди шартномасига асосан харид қилганини, 2023 йил 18 декабрда “Sardoba Metal Insvestkom” МЧЖ ва “Best Refractory Products” МЧЖ ўртасида тузилган 16-сонли шартномага асосан 20 тонна Феррофосфор маҳсулотини етказиб бериш баҳоси билан жами 35.163.378,37 сўмга харид қилинганини, 2024 йил 15 февралда тузилган 42 2-сонли шартномага кўра 20 тонна Феррофосфор маҳсулотини етказиб бериш баҳоси билан жами 34.825.268,96 сўмга харид қилинганини, 2024 йил 19 февралдаги тузилган 3-сонли шартномага биноан 5,6 тонна Графит искуственный маҳсулотини етказиб бериш баҳоси билан жами 9.187.360,91 сўмга харид қилинганини, мазкур товарларнинг барчаси АЖга электрон дўкон ва электрон кооперацион портал орқали сотилганини, жамиятнинг солиқ қонунчилигига риоя этилиши бўйича ўтказилган текширув натижасида МЧЖ ва АЖ ўртасида 2023 йил 21 декабрда тузилган 1974761-сонли шартнома асосида сотилган қиймати 183.600.000 сўм бўлган 20 тонна ФФ20 маркали “Феррофосфор” маҳсулоти муқаддам МЧЖ молиявий ҳужжатлари ва омбор ҳисоботларида кирим қилинмагани аксинча текширув кунига қадар омборда қолдиқ сифатида мавжуд бўлиши керак бўлганини, жамият томонидан “Best Refractory Product” МЧЖдан 2023 йил 18 декабрдаги 16-сонли шартнома асосида харид қилинган, қиймати 36.163.378 сўм бўлган ФФ14 маркали “Феррофосфор” маҳсулоти етишмаслиги, яъни камомади аниқланганлиги ҳолати бўйича хабари борлигини, МЧЖ ва АЖ ўртасида 2023 йил 21 декабрда тузилган 1974761-сонли шартнома асосида сотилган қиймати 183.600.000 сўм бўлган ФФ20 маркали “Феррофосфор” маҳсулоти ўрнига аслида ФФ20 маркали “Феррофосфор” маҳсулот етказиб берилганини, МЧЖ ва АЖ ўртасида 2024 йил 15 февралда тузилган 2080648-сонли шартнома асосида сотилган, қиймати 183.600.000 сўм бўлган 20 тонна ФФ20 маркали “Феррофосфор” маҳсулоти амалда жамиятнинг молиявий ва омбор ҳисоботларида кирим қилинмагани аксинча текширув кунигача омборда қолдиқ сифатида мавжуд бўлиши лозим бўлганини, жамият томонидан 2024 йил 15 февралдаги 2-сонли шартнома асосида “Best Refractory Product” МЧЖдан харид қилинган қиймати 34.825.268 сўмлик ФФ14 маркали “Феррофосфор” маҳсулоти етишмаслиги, яъни камомади аниқланганлиги ҳолати бўйича хабари борлигини, МЧЖ ва АЖ ўртасида 2024 йил 15 февралда тузилган 2080648-сонли шартнома асосида сотилган қиймати 183.600.000 сўм бўлган ФФ20 маркали “Феррофосфор” маҳсулоти ўрнига аслида ФФ20 маркали “Феррофосфор” маҳсулоти етказиб берилганини, МЧЖ ва АЖ ўртасида 2024 йил 16 февралда тузилган К1011815-сонли шартнома асосида қиймати 212.000.000 сўм этиб кўрсатилган 20 тонна “Графит литейный” маҳсулоти амалда жамият ҳисоботларида кирим қилинмагани ҳолати бўйича хабари борлигини, МЧЖ ва АЖ ўртасида 2024 йил 28 февралда тузилган К1012582-сонли шартнома асосида қиймати 468.894.020 сўм этиб кўрсатилган 20 тонна ФС65 маркали Феросилиций маҳсулоти амалда МЧЖ ҳисоботларида кирим қилинмагани ҳолати бўйича хабари борлигини, жамият томонидан “Феррофосфор ФФ20”, “Ферросилисий ФС65” ва “Графит литейний” маҳсулотларини белгиланган тартибда лабораторияда текшириш ва тест синовидан ўтказиш ҳамда уларга сифат сертификатларини расмийлаштиришга ваколатли орган, яъни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 43 томонидан лицензия олинмаганини, Ш.Юнусов томонидан тайёрланган “ФФ20” маркали “Феррофосфор” маҳсулоти учун 2023 йил 20 ноябрдаги Р-77/118-сонли ҳамда ФС 65 маркали Феросилиций маҳсулоти учун 2024 йил 22 февралдаги Р-77/118-сонли сифат сертификатларидаги маълумотлар тўғри деб ўйлаб, уларни имзолаб, жамият муҳрини босганини, 2024 йил тахминан январь ойида Ш.Юнусов билан бирга “Best refractory product” МЧЖ раҳбари Ф.Юнусовга мурожаат қилиб, “Sardoba Metal Investcom” МЧЖ ўртасида дилерлик шартномасини тузиш тўғрисида таклиф билан чиқишганини, Ш.Юнусовнинг илтимоси билан Ф.Юнусов “Best refractory product” МЧЖда гўёки ишлаб чиқарилиши кўрсатилган ГЛС-1 маркали Графит маҳсулотни “Sardoba Metal Investcom” МЧЖга сотиш ҳуқуқини берувчи дилерлик шартномасини расмийлаштириб берганини, шартнома 2024 йил 29 январда тузилганини, у жамият номидан “CAPITAL METALL INDUSTRY” МЧЖ раҳбари М.Рустамжонов билан мазкур жамият маҳсулотларини электрон кооперация порталида сотиш ҳуқуқини олувчи дилерлик шартномасини тузганини, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган Рақамли трансформация маркази МЧЖнинг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-бандида етказиб берувчи, томонидан порталга ўзи томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тўғрисидаги маълумотлар, яъни товар ва унинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди, нархи, энг кўп ва энг кам ҳажми, товарнинг русуми ва техник параметрлари, товарнинг фотосурати, кафолат шартлари, ишлаб чиқарилган йили, яроқлилик муддати, етказиб бериш муддати, лицензия ёки сертификати тўғрисидаги ахборотларни жойлаштирилиши назарда тутилганини, К1011815-сонли шартноманинг предмети бўлмиш қиймати 212.000.000 сўмлик 20 тонна Графит литейный номли маҳсулотини техник характеристикасига оид маълумотлар Ш.Юнусов томонидан юкланган бўлиши мумкинлигини, 2023 йил декабрь ойида ФФ20 маҳсулот етказиб берилганини, байрам бўлгани учун 15 кун чўзилганини, у фирмани унча тушунмаслигини, унга Ш.Юнусов ўргатиб турганини, сабаби эсида қолмаганини, 10 йиллик тажриба билан фарқи борлигини, у ўзи фирмани бошқарганини, у калитдан ўзи фойдаланганини, Ш.Юнусов ҳаммасини унга ўргатиб туриб, маслаҳат берганини, у тушунмаса ундан сўраганини, у унга тушунтиришлар берганини, у бу гапларни терговда айтганини, бироқ уни гапларини терговчи эшитмасдан “алдавосан, шолғомсан” деб айтганини, “мен ўзим фойдаланганман ўзим шуғулланганман” деб айтганини, ҳамма шартномадаги маҳсулотлар етказиб берилганини, у “Quyuv mexanika zavodi” АЖ заводига бормаганини ва раҳбарларини танимаслигини, унга фирмалардан қўнғироқ қилишларини, у телефонни кўтармаслигини, ўртоғига қўнғироқ қилган бўлиши мумкинлигини, маҳсулотни етказиб бериши учун дўсти Ш.Юнусов гаплашганини, у томондан қонунбузилиш ҳолатлари бўлмаган 44 деб ҳисоблашини, шу сабабли ишни одилона кўриб чиқиб, унга нисбатан оқлов ҳукмини чиқаришни сўраб, кўрсатувлар бериб ўтди. Судланувчилар Р.Йўлдошов, З.Ташходжаев, С.Элмуродов, Ш.Юнусов, И.Юмутовлар уларга нисбатан эълон қилинган айбловларга иқрорлик билдирмай, кўрсатувлар бериб ўтган бўлсалар-да, уларни мазкур жиноятларни содир этганликдаги айблари суд мажлисида сўроқ қилинган фуқаровий даъвогарлар, гувоҳлар ва қўшимча гувоҳнинг қуйидаги кўрсатувлари билан ўз тасдиғини топади. Фуқаровий даъвогар Нусратуллаев Хусанбой Комилжон ўғли суд мажлисида, у 2022 йил 1 августдан буён Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Юридик департаменти Ҳуқуқий таъминот бошқармаси Иқтисодий ва молиявий қонунчилик бўлими бош юрисконсульти лавозимида ишлашини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тегишли, яъни 100 улушига эга “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Quyuv mexanika zavodi” АЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилганини, дастлабки тергов даврида 164.799.272,5 сўм моддий зарар аниқланганини, мазкур моддий зарар депозит ҳисоб рақамига тўланганини инобатга олиб, ушбу моддий зарарни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказиб беришни сўраб, кўрсатув берди. Фуқаровий даъвогар Мирахмедов Рустам Усмонжонович суд мажлисида, у 2015 йил 1 майдан буён “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Quyuv mexanika zavodi” АЖ бош юрисконсульти лавозимида ишлашини, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Quyuv mexanika zavodi” АЖ ва “Sardoba metal investkom” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганидан хабари борлигини, “Quyuv mexanika zavodi” АЖ моддий зарар етказилганини ҳамда завод ўз ҳисобидан ўзини таъминланишини, дастлабки тергов даврида 164.799.272,5 сўм моддий зарар аниқланганини, мазкур моддий зарар депозит ҳисоб рақамига тўланганини инобатга олиб, ушбу моддий зарарни “Quyuv mexanika zavodi” АЖга ўтказиб беришни сўраб, кўрсатув берди. Гувоҳ Суюнов Жалол Нормахматович суд мажлисида дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, яъни у Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси Солиқ аудити бўлими катта инспектори лавозимида ишлашини, Ўзбекистон Республикаси ДХХ Тергов бошқармасининг 2024 йил 15 ноябрдаги “Тафтиш тайинлаш тўғрисида”ги Қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти бошлиғининг 2024 йил 26 ноябрдаги 1135-сонли “тафтиш ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига асосан Департаментнинг бош тафтишчиси Л.Сапаров ҳамда Сирдарё вилояти солиқ бошқармасининг 2024 йил 18 декабрдаги 00732-хs-сонли, 2025 йил 30 январдаги 00061-хс-сонли “Хизмат сафарига юбориш ҳақида”ги буйруқларига асосан бошқарманинг “Солиқ аудити” шўъбаси давлат солиқ 45 бош инспектори А.Эшказаков томонидан Сирдарё вилояти Сардоба туман солиқ инспекциясидан солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган “Sardoba metal investkom” (СТИР:310857724) МЧЖга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан тафтиш ўтказилганини, ўтказилган молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан тафтишни бошлашдан олдин, жамият мансабдор шахсларига ҳужжатли тафтишда тафтиш ўтказган ходимларнинг хизмат гувоҳномаси ҳамда махсус гувоҳномаси (Сапаров Лочин Ўринбоевич хизмат гувоҳномаси DP 00033-сонли, махсус гувоҳнома 04/00-00-00020-сонли, 30.06.2025 йилгача амал қилади) ва (Эшказаков Акбар Абдуалимович шахсий СТИР:444319746 Аттестация комиссиясининг қарорига асосан берилган 31/00-00-00040-сонли хўжалик юритувчи субъектларда ҳужжатли текшириш ва тафтиш ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома) кўрсатилганини, “Sardoba metal investkom” МЧЖ мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси ДХХ Тергов бошқармасининг 2024 йил 15 ноябрдаги “Тафтиш тайинлаш тўғрисида”ги Қарори ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти бошлиғининг 2024 йил 26 ноябрдаги 1135-сонли “тафтиш ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи ҳамда Сирдарё вилояти солиқ бошқармасининг 2024 йил 18 декабрдаги 00732-хs-сонли “Хизмат сафарига юбориш ҳақида”ги буйруқлари тилхат асосида берилганини, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 7 февралдаги 58-сонли буйруғига асосан белгиланган тартибда “Эслатма”си ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан текширилаётган субъект мансабдор шахсларининг ёки вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига асосан текширилаётган субъект мансабдор шахсларининг ёки вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан “Sardoba metal investkom” МЧЖ мансабдор шахсларига тушунтирилганини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли фармони, Адлия Вазирлигидан 2016 йил 28 январда 2757-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Қўзғатилган жиноят ишлари бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларда адвокатларнинг мажбурий иштирокини таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиқиб, ўтказиладиган тафтишда иштирок этиши учун адвокатни жалб этиш ёки унинг иштирокини рад этиш ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида “Sardoba metal investkom” МЧЖ мансабдор шахсларига тушунтирилиб, баённома расмийлаштирилганини, жамиятнинг фаолиятида жиноят иши доирасида ўтказилган тафтиш натижасида қуйидагилар аниқланганини, яъни 1) жамиятда ўтказилаётган ҳужжатли тафтиш даврларида ўрганилган ҳужжатларга, солиқ бошқармаси маълумотлар базасига кўра, солиқ қонунчилигига амал қилиниши юзасидан сайёр ҳамда камерал солиқ текширувлари ўтказилганлиги маълум бўлганини, 46 жумладан, Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг 2024 йил 3 октябрдаги 32-00876-кт-сонли буйруғига асосан Сайёр солиқ текширув ўтказилиб, мазкур 2024 йил 13 октябрдаги 708-сонли Сайёр солиқ текшируви далолатномаси расмийлаштирилганини, хусусан, жамиятнинг ЭХФлари текширилганда жамият томонидан 710.580,0 минг сўмлик кирим мавжуд бўлмаган маҳсулотлар сотганлиги аниқланиб, жамиятнинг солиқ органларидаги маълумотлар базасидаги мавжуд бўйича устав фонди 250.000,0 минг сўмлиги аниқланганини, текширувда, жамиятда 3 турдаги минерал ўғитлар кирим қилганлиги; яъни феррофосфор ФФ 14-маркали ва Графит искуственный маҳсулотлар тўлиқ чиқим қилинганлиги, текширишда кирим ҳужжатлари ЭХФ орқали кирим қилинмасдан 3 турдаги жами 710.580,0 минг сўмлик маҳсулотлар ортиқчалиги аниқланганини, аниқланган ҳолатлар юзасидан Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг 2024 йил 31 октябрдаги 32-43485-сонли Ўзбекистон Республикаси Солиқ қонунчилигига оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, далолатномада аниқланган кирими мавжуд бўлмаган 710.580,0 минг сўмлик товарлар учун Солиқ кодексининг 223-моддасига асосан 20 фоиз жарима 142.116,0 минг сўм ҳисобланганини, муқаддам ўтказилган Сайёр солиқ текширувида ҳисобланган жарима суммасидан 94.217,9 минг сўм маблағлар тўланганлиги аниқланганини, юқоридаги, ўтказилган Сайёр солиқ текширувларида жамиятнинг жиноят иши доирасидаги “Sardoba metal investkom” ва “Quyuv mexanika zavodi” АЖ ўртасидаги 2023 йил ва 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида умумий қиймати 1.048.094,0 минг сўмлик молиявий алоқаларини ҳам ўз ичига олишини, 2) жамиятда Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг 2024 йил 18 октябрдаги 30-00952-кт-сонли буйруғига асосан Камерал солиқ текшируви ўтказилиб, 2024 йил 25 ноябрда текширув хулосаси расмийлаштирилганини, 3) Текшириш кунига жамият омборида қолдиқда бўлиши лозим бўлган “Sardoba metal inestkom” МЧЖ ва “Best refractory products” МЧЖ ўртасида 2023-2024 йилларда тузилган шартномаларга асосан Феррофосфор маҳсулотлари 35.163,4 минг сўм, “Феррофосфор” ФФ14-маркали 34.825,3 минг сўмлик ҳамда “Графит искуственный” маҳсулотлари 9.187,4 минг сўмлик текширувда аниқланган текшириш кунига қолдиқ сифатида бўлиши лозим жами 79.176,0 минг сўмлик камомади аниқланганини, ушбу ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 223-моддасига асосан 2025 йил учун корхонага айланма солиққа 791,8 минг сўм (79.176,0*1%) ставкада қўшимча солиқ ҳисобланди ва Солиқ кодексининг 223-моддаси тартибида 15.835,2 минг сўм (79.176,0*20/100) миқдорида молиявий жарима қўллаш тавсия этилганини, 4) Жамият ва “Quyuv mexanika zavodi” АЖ ўртасида 2023 йил 21 декабрда тузилган 1974761 сонли шартномага асосан киримида мавжуд бўлмаган қиймати 183.600,0 минг сўмлик 20 тонна “Феррофосфор ФФ20” маҳсулотини сотганлиги учун кирими йўқ товарлар учун (183.600,0 х20%) 36.720,0 минг сўм Солиқ кодексининг 223-моддасига асосан молиявий жарима қўллаш тавсия этилганини, 5) Жамият ва “Quyuv mexanika zavodi” 47 АЖ ўртасида 16.02.2024 йилда тузилган К1011815-сонли шартномага асосан жамиятнинг киримида мавжуд бўлмаган “Графит литейный” 20.0 тн 212.000,0 минг сўмлик маҳсулотлари, 2024 йил 15 февралда тузилган 2080648-сонли шартномага асосан жамиятнинг киримида мавжуд бўлмаган Феррофосфор ФФ20-маркали 20.0 тн 183.000,0 минг сўмлик маҳсулотлари, 2024 йил 27 февралда тузилган K1012582-сонли шартномага асосан жамиятнинг киримида мавжуд бўлмаган Ферросилиций ФС65 20.0 тн 468.894,0 минг сўмлик маҳсулотлари сотилганлиги ҳамда “Qushbegi metal product” МЧЖга 2024 йил 2 октябрда 4-сонли ҳисоб-фактурага асосан 90.000,0 минг сўмлик “плетная сетка ячейка” маҳсулотлари жами 954.494,0 минг сўмлик ўзида мавжуд бўлмаган кирим ҳужжатларисиз маҳсулотларни реализация қилинганлиги аниқланганини, юқоридагиларга асосан жамият томонидан 954.494,0 минг сўмлик ўзида мавжуд бўлмаган кирим ҳужжатларисиз маҳсулотларни реализация қилинганлиги сабабли солиқ кодексининг 223-моддаси талабларига асосан 20 фоиз миқдорида (954.494,0*20/100) 190.898,8 минг сўм молиявий жарима қўллаш тавсия этилганини, муқаддам ўтказилган Сайёр солиқ текширувида ҳисобланган 142.116,0 минг сўм жарима ҳисобга олиниб, (190.898,8+15.835,2+36.720,0=243454,0-142116,0=101338,0) минг сўм жарима ҳисобланганини, жамият томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан 1998 йил 14 августда 474-сони билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан 26.07.1988 йилда 17-17/86-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти БҲМС №1 Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот бўйича йўриқнома талаблари бажарилмаганини, жамиятда бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари белгиланган тартибда юритилмаганлиги аниқланганини, жамият раҳбарига бюджетга тўланиши лозим бўлган 791,8 минг сўм солиқ тўловларини ҳамда 101.338,0 минг сўм миқдоридаги молиявий жарима суммаларини текшириш якуни бўйича Солиқ кодексининг 159-моддасига асосан давлат солиқ хизмати органлари томонидан қарор қабул қилингандан сўнг, Солиқ кодексининг 160-моддасига асосан 30 кун муддат ичида давлат бюджетига тўлаб бериш чорасини кўриш юзасидан тегишли тушунтириш ва кўрсатмалар берилганини, мазкур тузилган ҳужжатли текшириш далолатномаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар юзасидан томонлардан ёзма ёки оғзаки эътирозлар билдирилмаганини, текшириш ўтказилганлиги ҳақида хўжалик томонидан “Текширишларни рўйхатга олиш” китоби тақдим этилмаганлиги ҳамда электрон тарзда тўлдириш учун жамият томонидан электрон рақамли имзодан фойдаланиш имкони берилмаганлиги сабабли тегишли ёзувлар қайд этилмаганини, бундан ташқари, тергов органи томонидан тафтишга жалб қилинган мутахассислар томонидан Тошкент шаҳар, Бектемир тумани ДСИдан солиқ тўловчи бўлиб рўйхатдан ўтган “Quyuv-Mexanika Zavodi” АЖ (СТИР:200 663 396) (кейинги матнларда “корхона” деб юритилишини) томонидан “Sardoba Metal Inestkom” МЧЖдан 2023 йил 31 декабрдан 48 жараёнида амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилиниши юзасидан тафтиш ўтказилганини, 1) корхона раҳбарининг 2025 йил 6 февралдаги 49-сонли “Навбатдан ташқари инвентаризация ўтказиш тўғрисида”ги буйруққа асосан 2025 йил 1 январь ҳолатига “Quyuv-Mexanika Zavodi” АЖнинг Қуюв цехининг эритиш-қуйиш ва шихта тайёрлаш участкасида ва қуюв омборида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 2 ноябрда 833-сон билан рўйхатга олинган “Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш” тўғрисидаги 19-сон БҲМСга асосан омборхонадаги товар моддий бойликлар тузилган комиссия томонидан инвентаризациядан ўтказилиб, инвентаризация натижасида, а) 3,1982 тн. 38.100,67 минг сўмлик графит литейный камомади, 1,0108 тн. 9.279,59 минг сўмлик Феррофосфор ФФ20 камомади, жами 47.380,26 минг сўмлик камомад аниқланганини, б) Графитовый бой бўйича 3,2 тн. ортиқча аниқланганини, ушбу ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 265, 272 ва 273-моддалари талаблари бузилганлиги сабабли, 2025 йил учун корхонага ҚҚС бўйича 5.685,63 минг сўм (47.380,26*12/100) қўшимча солиқ ҳисобланганини ва Солиқ кодексининг 223-моддаси тартибида 9.476,05 минг сўм (47.380,26*20/100) миқдорида молиявий жарима қўллаш тавсия этилганини, 2) “Quyuv-Mexanika Zavodi” АЖ ва “Sardoba Metal Inestkom” МЧЖ ўртасида электрон тизимда (электрон дўкон) ўтказилган электрон давлат харидлари натижаси бўйича товар етказиб бериш тўғрисида 2024 йил 16 февралда 1011815-сонли шартнома бўйича “Графит литейный” 20 тонна, нархи 10.600,0 минг сўмдан, ҚҚСсиз етказиб бериш баҳоси 212.000,0 минг сўмлик Графит литейныйни сотиб олиши белгиланганини, хусусан, “Sardoba Metal Inestkom” МЧЖ томонидан 2024 йил 19 февралда расмийлаштирилган 2-сонли ҳисоб варақ-фактура билан Графит литейный 20 тонна, нархи 10.600,0 минг сўмдан, ҚҚСсиз етказиб бериш баҳоси 212.000,0 минг сўмлик Графит литейный маҳсулотларни етказиб берилмаганлиги аниқланганини, бироқ, шартнома шартларида белгиланган “Графит литейный” 20 тонна 212.000,0 минг сўмлик маҳсулотлари етказиб берилмасдан, ҳужжатлар қалбакилаштирилиб “Графитовый бой” 20-тонна маҳсулотларини етказиб берилганлиги тўғрисида ҳужжатлар расмийлаштирилганини, натижада, шартнома бўйича “Графит литейный” 20 тонна 212.000,0 минг сўмлик маҳсулотлари етказиб берилмаганлиги аниқланганини, 3) “Quyuv-Mexanika Zavodi” АЖ ва “Sardoba Metal Inestkom” МЧЖ ўртасида товар етказиб бериш тўғрисида 2023 йил 21 декабрда 1974761-сонли шартномага асосан Феррофосфор ФФ20 20-тонна, ҳамда 2024 йил 15 февралдаги 2080648-сонли шартномага асосан Феррофосфор ФФ20 20-тонна маҳсулотлар жами Феррофосфор ФФ20 40-тонна маҳсулотларини етказиб бериш белгиланганини, шартнома шартларига биноан, мазкур хабарнома ижрочи (жамият) товарларни (ишларни хизматлар)ни етказиб бериш учун асос бўлиб хизмат қилишини, ижрочи тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида ҲККПдан хабарнома олганидан 49 бошлаб бир иш куни ичида товарни етказиб бериши шартлиги белгиланган бўлса-да, АЖнинг балансидаги юк машинасида олиб келганликлари натижасида 832,5 минг сўмлик ёқилғи харажатлари асоссиз сарфланганлиги аниқланганини, 4) “Quyuv-Mexanika Zavodi” АЖ ва “Sardoba Metal Inestkom” МЧЖ ўртасида 2023 йил 21 декабрда 1974761-сонли шартнома бўйича “Феррофосфор” ФФ20 - 20 тонна маҳсулотларини АЖнинг қуюв ишлаб чиқариш бўйича директори А.Мухаммадсолиев томонидан 2023 йил 26 декабрдаги олиб келинган “Феррофосфор” ФФ20-маркали маҳсулотларни ишчи гуруҳ иштирокида норматив ҳужжатлар асосида текширилиб, сифати ва қиймати ҳамда ҳажми таснифи бўйича мувофиқлиги юзасидан тасдиқланган далолатномага ишчи гуруҳ аъзоларининг айрим масъуллари томонидан имзо қуйилмаганликлари аниқланганини, 5) жиноят иши доирасида тафтишчилар олдига қўйилган масалалар юзасидан тергов органи томонидан жалб қилинган соҳа мутахассислар томонидан ўтказилган ўрганишда қуйидагилар аниқланганини, хусусан, ГЛ-1 маркали қуйма графит (литейный графит-серебристый графит, ГОСТ 5279-74) қуймакорлик ишлаб чиқаришида ишлатиладиган бўёқлар, пасталар ва пуркагичлар тайёрлаш учун мўлжалланган нисбатан қимматбаҳо хом-ашё, синиқ графит чиқиндилари (графитный бой) эса графитланган электродлар ва графитланган шаклдор буюмларнинг синиқ ҳамда куйган қолдиқлари бўлиб, майдаланган графит олишда ҳамда ундан чўян ва пўлатни углеродлаб бойитиш учун тўлдирувчи сифатида қўлланиладиган арзон хом-ашё ҳисобланишини, сунъий графит (графит исскуственный) эса конструкцион, майда донали, антифрикцион ва қуйма графит турларига бўлинишини, буларнинг ҳар бирини қўлланилиш соҳаси алоҳида норматив ҳужжатлар бўйича амалга оширилишини, масалан, ГОСТ 5279-74 бўйича олинган сунъий графит қуйма графитнинг қўлланилиш соҳасига тўлиқ мос келишини, ТУ 1916-109-71-2000 бўйича кукунсимон кўринишда олинган сунъий графит пўлат ва чўянни углеродлаб бойитиш учун қўлланилишини, тақдим этилган ҳисобот ҳужжатларига кўра, қуйма графит (графит серебристый) 2023-йилнинг дастлабки 3 ойида “Quyuv-mexanika zavodi” АЖнинг “АФЛ-1, АФЛ-2, ўзак қоришмасини тайёрлаш ва қумни қуритиш” участкасида (участок АФЛ-1, АФЛ-2, стержневой смесеприготовительный и сушки песка) колодка, триангел, упорник, опорник, поршень ва шу каби бошқа қуйма деталлар ишлаб чиқариш учун қуйидагича миқдорларда ишлатилганини, январь, 2023–93,504 кг; февраль, 2023–104,2938 кг; март, 2023–121,719 кг., Феррофосфор одатда чўян қуймаларни фосфор билан бойитиш учун ишлатиладиган хом-ашё ҳисобланишини, ФФ14 маркали феррофосфор таркибида 14 фоиздан, ФФ20 маркалида эса мос равишда 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорда фосфор кимёвий моддаси мавжудлигини, тақдим этилган ҳисоботга кўра “Қуюв-механика заводи” АЖга ФФ20 маркали феррофосфор келтирилганлиги айтилганини, божхона декларацияси ҳужжатларида эса ФФ14 маркали феррофосфор кўрсатилганини, ФФ20 маркали дейилган феррофосфор хом-ашёсини 50 “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ фирмаси орқали етказилган бўлиб, ушбу фирма ФФ20 маркали феррофосфор учун олган сертификатининг ҳам ишончлилиги бўйича шубҳа борлигини (ГОСТ 14572-90 мавжудлиги ва амалдалиги, сертификатнинг тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан берилмаганлиги), бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ГОСТ 34500-2018 асосида белгиланган маркали феррофосфор хом-ашёлари ишлатилишини, жумладан, мазкур ГОСТда феррофосфор хом-ашёларининг FeP 15-15, FeP 20-6, FeP 25-1 ва FeP 25-2 маркалар келтирилганини, Ферросилиций хом-ашёси пўлат олишда легирловчи (қўшимча қотишма) ҳисобланишини ҳамда металл таркибидаги кислород миқдорини назорат қилишда қўлланилишини (раскисление), чўян олишда эса унинг графитланишига кўмаклашишини ҳамда металлни қуйиш хусусиятларини яхшилашини, Ўзбекистон Республикасида амалдаги ГОСТ 1415-93 га мувофиқ ФС45 маркали феррослиций таркибида 41-47 фоиз, ФС65 маркалида эса мос равишда 63-68 фоиз оралиғида кремний кимёвий моддаси мавжудлигини, яъни Феррофосфор ФФ14 ва Феррофосфор ФФ 20 хом-ашё маҳсулотларини таркиби ва нархи жиҳатдан фарқ қилиши ҳамда Ферросилиций ФС45 ва Ферросилиций ФС65 маҳсулотларини таркиби ва нархи жиҳатдан фарқ қилиши аниқланганини, 6) “Қуюв механика заводи” АЖнинг 2023-2024 йиллардаги ишлаб чиқаришда ишлатилган Феррофосфор ФФ20 ва Ферросилиций ФС65 сарфи ҳақидаги “Журнал учёта плавки” (қайд қилиш китоби) орқали қайд этилган хом-ашё маҳсулотларнинг ҳаракати туғрисида ўтказилган ўрганишда, АЖнинг “Журнал учёта плавки”да (қайд қилиш китоб)ларида асоссиз равишда кирим қилинган Феррофосфор ФФ20 маҳсулотларга нисбатан 16,08 тонна кўп (ортиқча) ҳамда Ферросилиций ФС65/ ФС75 маҳсулотларидан 27,1 тонна кўп (ортиқча) қайд қилинганлиги аниқланганини, текширишда мутахассис Н.Турсунов жалб қилинганини, бундан ташқари солиқ идораси ва бошқа ходимлар жалб қилинганини, барча ходимлар ўзини йўналиши бўйича текширишганини, сўнг охирида барча маълумотлар жамланиб, далолатнома тузилганини, маҳсулотларни кўрсаткичларини Н.Турсунов айтганини, улар томонидан тузилган далолатномада маҳсулотлар ўртасидаги фарқни кўрсатишмаганини, зарар суммасини Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказида товаршунослик экспертизаси бўлими мудири А.Пак ҳисоблаб чиқарганини, улар ушбу жараёнда иштирок этишмаганини, улар фақатгина инвентаризация ва солиқ тўловларини ўрганишганини билдириб, кўрсатув берди. Гувоҳ Эшказаков Акбар Абдуалимович ВКА орқали суд мажлисида, дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, у солиқ органларида 1992 йилдан буён фаолият юритишини, эгаллаб турган Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси Солиқ аудити бўлими бош инспектори лавозимида 2019 йил август буён хизмат қилишини, Ўзбекистон Республикаси ДХХ Тергов бошқармасининг 2024 йил 15 ноябрдаги “Тафтиш тайинлаш тўғрисида”ги Қарорга асосан Ўзбекистон 51 Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти бошлиғининг 2024 йил 26 ноябрдаги 1135-сонли “тафтиш ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига асосан Департаментнинг бош тафтишчиси Л.Сапаров ҳамда Сирдарё вилояти солиқ бошқармасининг 2024 йил 18 декабрдаги 00732-хs-сонли, 2025 йил 30 январдаги 00061-хс-сонли “Хизмат сафарига юбориш ҳақида”ги буйруқларига асосан Сирдарё вилояти Сардоба туман солиқ инспекциясидан солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган “Sardoba metal investkom” (СТИР:310857724) МЧЖ га нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан тафтиш ўтказилганини, ўтказилган молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан тафтишни бошлашдан олдин, “Sardoba metal investkom” МЧЖ мансабдор шахсларига ҳужжатли тафтишда тафтиш ўтказган ходимларнинг хизмат гувоҳномаси ҳамда махсус гувоҳномаси кўрсатилганини, жамият мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси ДХХ Тергов бошқармасининг 2024 йил 15 ноябрдаги “Тафтиш тайинлаш тўғрисида”ги Қарори ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти бошлиғининг 2024 йил 26 ноябрдаги 1135-сонли “тафтиш ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи ҳамда Сирдарё вилояти солиқ бошқармасининг 18.12.2024 йилдаги 00732-хs-сонли “Хизмат сафарига юбориш ҳақида”ги буйруқлари тилхат асосида берилганини, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 7 февралдаги 58-сонли буйруғига асосан белгиланган тартибда “Эслатма”си ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан текширилаётган субъект мансабдор шахсларининг ёки вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига асосан текширилаётган субъект мансабдор шахсларининг ёки вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан жамият мансабдор шахсларига тушунтирилганини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли фармони, Адлия Вазирлигидан 2016 йил 28 январда 2757-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Қўзғатилган жиноят ишлари бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларда адвокатларнинг мажбурий иштирокини таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиқиб, ўтказиладиган тафтишда иштирок этиши учун адвокатни жалб этиш ёки унинг иштирокини рад этиш ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида “Sardoba metal investkom” МЧЖ мансабдор шахсларига тушунтирилиб, баённома расмийлаштирилганини, жамиятнинг фаолиятида жиноят иши доирасида ўтказилган тафтиш натижасида қуйидагилар аниқланганини, 1) жамиятда ўтказилаётган ҳужжатли тафтиш даврларида ўрганилган ҳужжатларга, солиқ бошқармаси маълумотлар базасига кўра, солиқ қонунчилигига амал қилиниши юзасидан сайёр ҳамда камерал солиқ текширувлари ўтказилганлиги аниқланганини, жумладан, Сирдарё вилоят солиқ 52 бошқармасининг 2024 йил 3 октябрдаги 32-00876-кт-сонли буйруғига асосан Сайёр солиқ текширув ўтказилиб, мазкур 2024 йил 13 октябрдаги 708-сонли Сайёр солиқ текшируви далолатномаси расмийлаштирилганини, хусусан, жамиятнинг ЭХФлари текширилганда жамият томонидан 710.580,0 минг сўмлик кирим мавжуд бўлмаган маҳсулотлар сотганлиги аниқланиб, жамиятнинг солиқ органларидаги маълумотлар базасидаги мавжуд бўйича устав фонди 250.000,0 минг сўмлиги аниқланганини, текширувда, жамиятда 3 турдаги минерал ўғитлар кирим қилганлиги, яъни феррофосфор ФФ 14-маркали ва Графит искуственный маҳсулотлар тўлиқ чиқим қилинганлиги, текширишда кирим ҳужжатлари ЭХФ орқали кирим қилинмасдан 3 турдаги жами 710.580,0 минг сўмлик маҳсулотлар ортиқчалиги аниқланганини, аниқланган ҳолатлар юзасидан Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг 2024 йил 31 октябрдаги 32-43485-сонли Ўзбекистон Республикаси Солиқ қонунчилигига оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, далолатномада аниқланган кирими мавжуд бўлмаган 710.580,0 минг сўмлик товарлар учун Солиқ кодексининг 223-моддасига асосан 20 фоиз жарима 142.116,0 минг сўм ҳисобланганини, муқаддам ўтказилган Сайёр солиқ текширувида ҳисобланган жарима суммасидан 94.217,9 минг сўм маблағлар тўланганлиги аниқланганини, ўтказилган Сайёр солиқ текширувларида жамиятнинг жиноят иши доирасидаги жамият ва “Quyuv mexanika zavodi” АЖ ўртасидаги 2023 йил ва 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида умумий қиймати 1.048.094,0 минг сўмлик молиявий алоқаларини ҳам ўз ичига олишини, 2) жамиятда Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг 2024 йил 18 октябрдаги 30-00952-кт-сонли буйруғига асосан Камерал солиқ текшируви ўтказилиб, 2024 йил 25 ноябрда текширув хулосаси расмийлаштирилганини, 3) текшириш кунига жамият омборида қолдиқда бўлиши лозим бўлган “Sardoba metal inestkom” МЧЖ ва “Best refractory products” МЧЖ ўртасида 2023-2024 йилларда тузилган шартномаларга асосан Феррофосфор маҳсулотлари 35.163,4 минг сўм, “Феррофосфор” ФФ14-маркали 34.825,3 минг сўмлик ҳамда “Графит искуственный” маҳсулотлари 9.187,4 минг сўмлик текширувда аниқланган текшириш кунига қолдиқ сифатида бўлиши лозим жами 79.176,0 минг сўмлик камомади аниқланганини, бу ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 223-моддасига асосан 2025 йил учун корхонага айланма солиққа 791,8 минг сўм (79.176,0 *1%) ставкада қўшимча солиқ ҳисобланганини ва Солиқ кодексининг 223-моддаси тартибида 15.835,2 минг сўм (79.176,0*20/100) миқдорида молиявий жарима қўллаш тавсия этилганини, 4) жамият ва “Quyuv mexanika zavodi” АЖ ўртасида 2023 йил 21 декабрда тузилган 1974761 сонли шартномага асосан киримида мавжуд бўлмаган қиймати 183.600,0 минг сўмлик 20 тонна “Феррофосфор ФФ20” маҳсулотини сотганлиги учун кирими йўқ товарлар учун (183.600,0х20%) 36.720,0 минг сўм Солиқ кодексининг 223-моддасига асосан молиявий жарима қўллаш тавсия этилганини, 5) жамият ва АЖ ўртасида 2024 йил 16 февралда тузилган К1011815-сонли шартномага 53 асосан жамиятнинг киримида мавжуд бўлмаган “Графит литейный” 20.0 тн 212.000,0 минг сўмлик маҳсулотлари, 2024 йил 15 февралда тузилган 2080648-сонли шартномага асосан жамиятнинг киримида мавжуд бўлмаган Феррофосфор ФФ20-маркали 20.0 тн 183.000,0 минг сўмлик маҳсулотлари, 2024 йил 27 февралда тузилган K1012582-сонли шартномага асосан жамиятнинг киримида мавжуд бўлмаган Ферросилиций ФС65 20.0 тн 468.894,0 минг сўмлик маҳсулотлари сотилганлиги ҳамда “Qushbegi metal product” МЧЖга 2024 йил 2 октябрда 4-сонли ҳисоб-фактурага асосан 90.000,0 минг сўмлик “плетная сетка ячейка” маҳсулотлари жами 954.494,0 минг сўмлик ўзида мавжуд бўлмаган кирим ҳужжатларисиз маҳсулотларни реализация қилинганлиги аниқланганини, юқоридагиларга асосан жамият томонидан 954.494,0 минг минг сўмлик ўзида мавжуд бўлмаган кирим ҳужжатларисиз маҳсулотларни реализация қилинганлиги сабабли Солиқ кодексининг 223-моддаси талабларига асосан 20 фоиз миқдорида (954.494,0*20/100) 190.898,8 минг сўм молиявий жарима қўллаш тавсия этилганини, муқаддам ўтказилган Сайёр солиқ текширувида ҳисобланган 142.116,0 минг сўм жарима ҳисобга олиниб, (190.898,8+15.835,2+36.720,0=243454,0-142116,0=101338,0) минг сўм жарима ҳисобланганини, жамият томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан 14.08.1998 йилда 474-сони билан рўйхатга олинганини, Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан 26.07.1988 йилда 17-17/86-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти БҲМС №1 Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот бўйича йўриқнома талаблари бажарилмаганини, жамиятда бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари белгиланган тартибда юритилмаганлиги аниқланганини, жамият раҳбарига бюджетга тўланиши лозим бўлган 791,8 минг сўм солиқ тўловларини ҳамда 101.338,0 минг сўм миқдоридаги молиявий жарима суммаларини текшириш якуни бўйича Солиқ кодексининг 159-моддасига асосан давлат солиқ хизмати органлари томонидан қарор қабул қилингандан сўнг, солиқ кодексининг 160-моддасига асосан 30 кун муддат ичида давлат бюджетига тўлаб бериш чорасини кўриш юзасидан тегишли тушунтириш ва кўрсатмалар берилишини, мазкур тузилган ҳужжатли текшириш далолатномаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар юзасидан томонлардан ёзма ёки оғзаки эътирозлар билдирилмаганини, текшириш ўтказилганлиги ҳақида хўжалик томонидан “Текширишларни рўйхатга олиш” китоби тақдим этилмаганлиги ҳамда электрон тарзда тўлдириш учун жамият томонидан электрон рақамли имзодан фойдаланиш имкони берилмаганлиги сабабли тегишли ёзувлар қайд этилмаганлигини, у фақатгина солиқ тўловларини ўрганганини билдириб, кўрсатув берди. Гувоҳ Орисбаева Айгуль Джумадиллаевна суд мажлисида дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, у 2012 йил тахминан август ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Quyuv mexanika zavodi” АЖ механика таъмирлаш цехига омбор мудираси лавозимига қабул қилинганини, ҳозирги эгаллаб турган AЖ Техник 54 назорати бўлими назоратчиси лавозимида 2022 йил май ойидан бери хизмат қилишини, лавозим йўриқномаси бўйича хизмат вазифалари ва мажбуриятларига АЖ цехи омборларига олиб келинган товар моддий бойликлардан намуна олиб, сўнгра АЖ лабораториясига тақдим қилиш, бу ҳақда Техник назорат бўлимида юритиладиган ички текширув журналига қайд қилиб бориш, АЖ Марказий завод лабораториясидан маҳсулот бўйича ижобий натижа олинган тақдирда Ички назорат далолатномаси тузиш, АЖда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга сифат паспорти расмийлаштиришдан иборат эканлигини, техник назорат қилиш бўлимида иш бошлаганидан бери қуюв цехи омборига қуйидаги, яъни песок кварсовый, бентонет, фероморганец, смола, крипитель, летопарм, огнеупорный кирпич, фероцилицый (маркасини билмайман), графит бой каби маҳсулотлар олиб келинишини, шулардан қуюв цехига олиб келинган песок кварсовый графит бой, фероморганец, фероцилицый ва таркиби жиҳатидан шунга яқин маҳсулотлар одатда АЖ лаборатория текширувига тақдим қилинишини, бўлим хизмат йўриқномасига кўра, АЖга олиб келинган ҳар бир маҳсулот 5 иш кунигача текширилиши кераклиги, агарда мазкур маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи томонидан АЖга етказиб берилиб, ўз навбатида маҳсулотга мувофиқлик сертификатини тақдим этса у ҳолда маҳсулот сифати бўйича кириш назоратидан ўтказилмаслигини, қолган маҳсулотлар қуюв цехида ишлатиб кўриш йўли билан текшириб олинишини, 2023 йил 22 декабрь куни Техник назорат бўлимида одатдагидек хизмат вазифаларини олиб борганини, бошлиғи С.Элмуродов АЖ таъминот бўлими томонидан берилган заявка/буюртма бўйича Қуюв цехига олиб келинадиган маҳсулотлар рўйхатини оғзаки равишда унга етказиб, белгиланган тартибда улардан намуналар олиб текширув учун тегишли мутахассисларга етказиш тўғрисида айтганини, ўша куни Қуюв цехи омбор мудираси Ф.Пардаева АЖ Таъминот бўлими томонидан маҳсулот олиб келинганлиги тўғрисида хабар берганини, шу сабабли у қуюв цехи омборига бориб юк машинасига ортилган катта полиэтилен қопларга солинган тошсимон кўринишдаги маҳсулотлардан намуналар олганини, бироқ маҳсулот бўйича сифат сертификати ва унга илова маҳсулот текширилганлиги хусусида синов ҳисоботи йўқлиги сабабли АЖ Таъминот бўлими бошлиғи Йўлдошов Равшандан мазкур ҳужжатларни тақдим этишини сўраганида Р.Йўлдошов унга фақат “Sardoba Metal Insvestkom” МЧЖ томонидан берилган сифат сертификатини тақдим қилганини, сифат сертификатига илова маҳсулот текширилганлиги хусусида синов ҳисоботини бермасдан, кечиктириб келганини, АЖ Марказий завод лабораториясига маҳсулот шартнома предмети мувофиқлигини текшириш учун олиб борганини, АЖ лабораторияси бошлиғи Резида Туржанова қабул қилиб олиб, маҳсулот лабораторияда текширувидан ўтказилганини, унинг таркибида фосфор моддаси борлиги аниқланганини, сўнг бевосита бошлиғи С.Элмуродов қуюв цехида маҳсулот эритиш йўли текшириб кўрилгани ва маҳсулот стандартга мувофиқ келиши тўғрисида маълум қилганини, қоида бўйича маҳсулотдан 55 ва моделлаштириш бўлими ходимлари иштирок этишлари кераклигини, бироқ амалиётда маҳсулотдан намуна олиб текширувдан ўтказиш жараёнида қуюв цехи ходимларигина иштирок этишларини, оқибатда маҳсулотдан намуна олиб унинг таркибидаги масалан фосфор ёки кремный моддасини текшириш жараёнида қанча маҳсулот солингани мавҳумлигича қолишини, АЖ Таъминот бўлими ходимлари Сифат сертификатига илова маҳсулот текширилганлиги хусусида синов ҳисоботини тақдим қилмаганликлари хусусида бевосита бошлиғи С.Элмуродовга ахборот берганида у унга қуюв цехи фаолияти тўхтаб қолмаслиги учун маҳсулот бўйича кирим назорати далолатномасини расмийлаштириб, қуюв цехи омборига топширишни айтганини, “Sardoba Metal Insvestkom” МЧЖ томонидан тақдим этилган мувофиқлик сертификати ҳамда марказий завод лабораторияси текшируви маълумотларини киритган ҳолда 275-сонли ички назорат далолатномасини расмийлаштирганини, у 275-сонли ички назорат далолатномасини расмийлаштиришда маҳсулотни “Sardoba Metal Insvestkom” МЧЖ томонидан тақдим этилган мувофиқлик сертификатига асосан Феррофосфор ФФ-20 деб қайд қилганини, маҳсулот таркибида фосфор моддаси мавжуд, лекин у ФФ-20 маркасига мувофиқ келиш ёки келмаслигини билмаслигини, 2024 йил 19 февраль куни қуюв цехи омбор мудираси Ф.Пардаева унга АЖ Таъминот бўлими томонидан маҳсулот олиб келинганлиги тўғрисида айтганини, у қуюв цехи омборига бориб юк машинасига ортилган катта полиэтилен қопларга солинган тошсимон кўринишдаги маҳсулотлардан намуналар олганини, орада АЖ Таъминот бўлими бошлиғи Р.Йўлдошов “Sardoba Metal Insvestkom” МЧЖ томонидан берилган сифат сертификатини тақдим қилганини, бироқ сифат сертификатига илова маҳсулот текширилганлиги хусусида синов ҳисоботини бермаганини, у маҳсулотни текшириб кўриш учун АЖ Марказий завод лабораторияси бошлиғи Р.Туржановага олиб борганини, лаборатория текшируви натижаларига кўра маҳсулот таркибида фосфор моддаси борлиги аниқланганини, бошлиғи С.Элмуродов унга қуюв цехида маҳсулот эритиш йўли текшириб кўрилгани ва маҳсулот стандартга тўғри келганлигини айтганини, “Sardoba Metal Insvestkom” МЧЖ томонидан тақдим этилган мувофиқлик сертификати ҳамда марказий завод лабораторияси текшируви маълумотларини киритган ҳолда 019-сонли ички назорат далолатномасини расмийлаштирганини, у 019-сонли ички назорат далолатномасини расмийлаштиришда маҳсулотни “Sardoba Metal Insvestkom” МЧЖ томонидан тақдим этилган сифат сертификатига асосан Феррофосфор ФФ-20 деб қайд қилганини, маҳсулот таркибида фосфор моддаси мавжуд бўлиб, лекин у ФФ-20 маркасига мувофиқ келиш ёки келмаслигидан хабари йўқлигини, 2024 йил 20 февраль куни 412-сонли накладной асосида графит литейный номли маҳсулот текширувдан ўтказилганлиги тўғрисида тузилган 20-сонли ички назорат далолатномасини расмийлаштирганини, шахсан у графит литейный маҳсулотини 2024 йил 19 февралда қуюв цехи омборига олиб 56 келинганлигини кўрмаганини ва текширувда иштирок этмаганини, С.Элмуродов графит литейный ўрнига графит бой маҳсулоти кирганлигини тафтишчиларга ҳамда ҲМҚО томонидан сўроқ қилинган тақдирида айтмаслигини бир неча бор тайинлаган деган гапларни у айтмаганини, фақатгина у С.Элмуродов унга тергов бошланганда “опа майдалаб солинишини айтинг” деб айтганини, у печкага қандай солинишини билмаслигини, 4 та шартномада келтирилган маҳсулотлар барчаси лабораторияда текширилганини, ичида графит борлигини кўрсатилишини аммо қанча фоиз борлигини кўрсатмаслигини, 2024 йил 28 февраль куни қуюв цехи омбор мудираси Ф.Пардаева унга АЖ Таъминот бўлими томонидан Ферросилиций ФС65 маҳсулот олиб келинганлиги айтганини, у қуюв цехи омборига бориб юк машинасига ортилган катта полиэтилен қопларга солинган тошсимон кўринишдаги маҳсулотлардан намуналар олиб, уларни С.Элмуродовга берганини, С.Элмуродовга унга текширув натижасида маҳсулот таркибидаги кремний моддаси 65 фоиз ташкил қилганлигини айтганини, сўнг маҳсулотни “Sardoba Metal Insvestkom” МЧЖ томонидан тақдим этилган мувофиқлик сертификатига асосан Ферросилицый ФС65 деб қайд қилганини, тўртта шартнома бўйича олиб келинган маҳсулотлар кўрсаткичи ўша маҳсулотлар бўлганини, фақатгина ҳужжатларда балки нотўғри қайд қилинганини билдириб, кўрсатув берди. Гувоҳ Туржанова Резеда Галделбаровна суд мажлисида дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, у 2005 йил апрелдан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Quyuv mexanika zavodi” АЖ Марказий лабораториясига инженер-лаборант лавозимига қабул қилинганини, ҳозирги эгаллаб турган AЖ Марказий лабораторияси бошлиғи лавозимида 2010 йил тахминан май ойидан бери ишлашини, лавозим йўриқномаси бўйича хизмат вазифалари ва мажбуриятларига АЖ қуюв цехида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни лаборатория шароитида синовдан ўтказиш, динамикали текширувларни ўтказиш, материалларнинг микроструктурасини текшириш, ҳисоботлар юритишдан иборат эканлигини, хизмат вазифаларидан ташқари, ички назоратни олиб бориш учун, техник назорат бўлими томонидан тақдим этилган хом ашёларни товар номига мувофиқлигини, яъни ферроқотишмалар таркибидаги фосфор ва кремний ҳамда графитли бой таркибидаги углерод моддалари мавжудлигини текшириш ҳам юклатилганини, АЖ олиб келинган таркибида ферроқотишмалар ва углерод моддалари мавжуд маҳсулотларнинг кимёвий таркибини рентгено-флуоресцентный спектрометр орқали текширувдан ўтказишини, 2023 йил 22 декабрь куни техник назорат бўлими ходимаси А.Орисбаева Қуюв цехига олиб келинган юк ҳужжатларида номи феррофосфор маркаси ФФ20 деб кўрсатилган тошсимон қаттиқ жисмли маҳсулотнинг намунасини текширув учун тақдим этганини, у текширув учун тақдим этилган маҳсулот намунасини қабул қилиб олиб, дастлаб лабораторияда юритиладиган иш журналига қайд қилиб, сўнг маҳсулотнинг кимёвий таркибини давлат стандартидан 57 ўтказилган рентгено-флуоресцентный спектрометр орқали текширганини, текширув натижасида А.Орисбаева томонидан тақдим этилган номи феррофосфор маркаси ФФ20 деб кўрсатилган толасимон қаттиқ жисмли маҳсулотда ҳақиқатдан ҳам фосфор (17-18 фоиз) моддаси мавжудлиги аниқланганини, 2024 йил 19 февраль куни Техник назорат бўлими ходимаси А.Орисбаева томонидан АЖ Марказий завод лабораториясига тақдим этилган Қуюв цехига олиб келинган юк ҳужжатларида номи Феррофосфор маркаси ФФ20 деб кўрсатилган тошсимон қаттиқ жисмли маҳсулотнинг намунасини рентгено-флуоресцентный спектрометр орқали текширувдан ўтказилганида маҳсулот кимёвий таркибида фосфор моддаси мавжудлиги аниқланганини, ўша куни АЖ Марказий завод лабораториясига тақдим этилган Графитивый бой маҳсулоти намунаси рентгено-флуоресцентный спектрометр орқали текширувдан ўтказилганида маҳсулот кимёвий таркибида углероднинг миқдори 90 фоизни ташкил қилганини, 2024 йил 28-29 февраль кунлари Марказий завод лабораториясига Техник назорат бўлими ходимлари томонидан ФС65 маркали Ферросилиций маҳсулотидан намуна олиб келинмаганини ва текширилмаганини, АЖда ўтказилган тафтиш давомида Марказий завод лабораториясида юритиладиган намуналарни рўйхатга олиш журнали ҳамда ишчи дафтарлари кўздан кечирилганида, 2024 йил 29 февралда ФС65 маркали Ферросилиций маҳсулоти намунаси синов таҳлиллардан ўтказилганлиги қайд этилмаганини, фақат Техник назорат бўлими ходимлари томонидан 2024 йил 26 февралда олиб келинган ФС65 маркали Ферросилиций маҳсулоти Марказий завод лабораториясида у томонидан рентген-флюоресцент анализатор ёрдамида текширилганида маҳсулот таркибида кремний миқдори 65 фоиздан ортиқ чиққанини, 2024 йил 26 февралда Марказий завод лабораториясига таҳлил учун тақдим этилган маҳсулот айнан “Sardoba Metal Insvestkom” МЧЖга тегишли эканлигидан хабардор эмаслигини, АЖда ўтказилган тафтиш давомида Бошқарув раиси бош маслаҳатчиси профессор Н.Турсунов у томонидан 2024 йил 26 февралда ФС65 маркали Ферросилиций маҳсулот бўйича ўтказилган таҳлил натижаларини ўрганганида, намунадаги маҳсулот таркибида бўлган кремний ҳамда темир миқдорлари бўйича ФС75 ва ФС90 маркали Ферросилиций маҳсулотлари таркибига ўхшашлиги аниқлаганини, АЖ марказий завод лабораториясида маҳсулот маркировкасини текшириш учун уни синовдан ўтказиш методологиясини тартибга солувчи тасдиқланган ҳуқуқий-норматив ҳужжат мавжуд эмаслиги сабабли ўтказилмаслигини, лабораторияда текширадиган ускунани 15 фоиз погрешности мавжудлигини, тўртта шартнома бўйича олиб келинган маҳсулотлар кўрсаткичи ўша маҳсулотлар бўлганини, фақатгина ҳужжатларда балки нотўғри қайд қилинганини билдириб, кўрсатув берди. Гувоҳ Анваров Сардор Санжар ўғли суд мажлисида, дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, у “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Quyuv mexanika zavodi” АЖ қуюв цехи эритиб қўйиш участкаси бошлиғи лавозимида 2017 йилдан 2024 йил февраль ойига қадар 58 ишлаганини, ҳозирда мазкур участкада шихта тайёрловчи вазифасида ишлашини, АЖ қуюв цехи эритиб қўйиш участкаси бошлиғи лавозимида ишлаган давримда хизмат вазифалари ва мажбуриятларига қуюв цехи фаолияти ишини ташкил қилиш, бунда узлуксиз ишлаб чиқаришни таъминлаш, қуюв цехи ходимларининг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишини назорат қилиш, қуюв цехи эритиб қўйиш участкасида қуйма маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун цех ҳисобида турган мавжуд хом ашёларнинг етарли миқдорда бўлишини таъминлаш, қуйма маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун хом ашё тақчиллиги сезилганида уни цехга қабул қилиш учун буюртмаларни шакллантириш учун эҳтиёж сезилган хом ашёларнинг рўйхати ва миқдорини қуюв цехи бошлиғи Б.Тўйчиев ва унинг ўринбосари Б.Давлетовга маълум қилишдан иборат бўлганини, Қуюв цехи эритиш участкаси чўян ва пўлат маҳсулотларини эритишга ихтисослашганини, эритилган чўянга таркибидан фосфор, кремний мавжуд бўлган графитовый бой, феррофосфор маркаси ФФ20 ва Ферроцилицый маркаси ФС65/ФС75 каби маҳсулотларни қўшиш йўли билан асосан вагон ва локомотив “колодка”лар, пўлатни эритиш жараёнида бўлса унга таркибида кремний ва марганец бўлган Ферроцилицый маркаси ФС65/ФС75 ва Ферромаргенец каби маҳсулотларни қўшиш йўли билан асосан “рама боковая” ва “балка над ресорная” тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини, ҳар ойда АЖ металлургия ва моделлаштириш бўлими инженерлари томонидан материалларга бўлган талабларнинг ойлик режалари ишлаб чиқилишини, цехда маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур хом ашёга талаб бўлган вақтда Қуюв цехи бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан Стратегик ривожланиш бўйича директор ёки Бошқарув раиси имзоси ва муҳри билан тасдиқланган бир марталик буюртмалар шакллантирилиб, Моддий техниктаъминот бўлимига топширилишини, одатда бундай буюртмалар Моддий техник-таъминот бўлимига 15 кун олдин топширилиши кераклигини, заводда ўрнатилган тартибга кўра, маҳсулотга буюртма шакллантирилганида унинг аниқ номи ва тўлиқ тавсифи ёзилиши кераклигини, у Феррофосфор маркаси ФФ20 бўлган 20 тонна маҳсулот 14572-90-рақамли давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига мувофиқ келишлиги юзасидан АЖ Бошқарув раиси бош маслаҳатчиси Н.Турсунов, металлургия ва моделлаштириш бўлими бошлиғи Р.Зокиров, Сифат ва назорат бўлими бошлиғи А.Азимбоев, Қуюв цехи бошлиғи ўринбосари Б.Давлетов, қуйиб ва эритиб бериш участкаси бошлиғи, яъни ўзи ва омбор мудираси Ф.Пардаева томонидан тузилган ҳамда 2023 йил 26 декабрь куни АЖ қуюв ишлаб чиқариш бўйича директор А.Мухаммадсолиев томонидан тасдиқланган далолатнома билан танишиб чиққанини, унга танишиб чиқиш учун тақдим этилган Феррофосфор маркаси ФФ20 бўлган 20 тонна маҳсулот 14572-90-рақамли давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган далолатномадаги қуйиб ва эритиб бериш участкаси бошлиғи сифатида ушбу маҳсулотни қабул қилиш ва унинг давлат 59 стандартларига мувофиқ келишини тасдиқламаслигини, сабаби ушбу далолатномадаги “Начальник плавильно-заливочного участка” графасидаги унинг фамилия Анваров С.С. тўғрисига қуйилган имзо унга тегишли эмаслигини, яъни у томондан имзоланмаганини, у 2023 йил 21 декабрь куни тузилган 15001/090 қайд рақамли 21 турдаги, шуларнинг орасида ҳужжатнинг 5-позициясида номенклатура рақами 91051446 бўлган 20 тонна Феррофосфор ФФ20 маркали маҳсулотни тақдим этувчи омбор мудираси Ф.Пардаева ҳамда маҳсулотни қабул қилувчи С.Анваров томонидан имзоланган талабнома билан танишиб чиққанини, унга тақдим этилган 21.12.2023 йилги қайд рақами 15001/090 бўлган талабномадаги “Затребовал” ҳамда “Получил” графаларидаги “Анваров С.” қаршисидаги имзолар унга тегишли эканини, 21.12.2023 йилги қайд рақами 15001/090 бўлган талабномадаги номенклатура рақами 91051446 бўлган 20 тонна номи Феррофосфор ФФ20 деб кўрсатилган маҳсулотни қабул қилиб олганини, у томонидан қабул қилиб олинган мазкур маҳсулотнинг маркаси ҳақиқатдан ҳам ФФ20 эканлигини билмаслигини, чунки маҳсулотнинг қабул қилиб олган вақтида АЖга шу ном ва маркада кирим қилинганини, давлат стандартларига кўра маҳсулотнинг техник талаблари ва сифатларига АЖ Моддий техник таъминот ҳамда Техник ва сифат назорати бўлими ходимлари жавобгар эканлигини, АЖ Моддий техник таъминот бўлими маҳсулотни АЖга кирим қилганида маҳсулотнинг сифат сертификати ҳамда унинг паспортни текширишларини, Техник ва сифат назорати бўлими ходимлари эса уни лаборатория синовидан ўтказишлари кераклигини, у АЖга кирим қилинган маркаси ФФ20 бўлган Феррофосфор 20 тонна маҳсулот 14572-90-рақамли давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига ҳамда 20 тонна Графитовый бой 3340-88 давлат стандартларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган ҳамда АЖ Бошқарув раиси бош маслаҳатчиси Н.Турсунов, металлургия ва моделлаштириш бўлими бошлиғи Р.Зокиров, Сифат ва назорат бўлими бошлиғи А.Азимбоев, Қуюв цехи бошлиғи ўринбосари Б.Давлетов, қуйиб ва эритиб бериш участка бошлиғи ўзи, омбор мудираси Ф.Пардаева ҳамда Сифат ва назорат бўлими бошлиғи ўринбосари С.Элмуродов томонидан тузилган ҳамда 2024 йил 20 февраль куни АЖ қуюв ишлаб чиқариш бўйича директор А.Мухаммадсолиев томонидан тасдиқланган далолатнома билан танишиб чиққанини, унга танишиб чиқиш учун тақдим этилган Феррофосфор маркаси ФФ20 бўлган 20 тонна маҳсулот 14572-90-рақамли давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига ҳамда 20 тонна Графитовый бой 3340-88 давлат стандартларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган далолатномадаги қуйиб эритиш участка бошлиғи сифатида ушбу маҳсулотни қабул қилганлигини ва имзо қўйганлигини, бироқ маркаси ФФ20 бўлган Феррофосфор маҳсулоти давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига тўғри келишлигига хулоса бериш ваколати йўқлигини, у фақат маҳсулот АЖ омборига олиб келиниб, ундан лаборатория текшируви учун намуналар олинганлигига гувоҳ бўлганлиги сабабли киритилганини, у Феросилиций маркаси 60 ФС65 бўлган 20 тонна маҳсулот техник талабларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган ҳамда 2024 йил 29 февраль куни АЖ қуюв ишлаб чиқариш бўйича директор А.Мухаммадсолиев томонидан тасдиқланган далолатнома билан танишиб чиққанини, унга танишиб чиқиш учун тақдим этилган Феросилиций маркаси ФС65 бўлган 20 тонна маҳсулот ФС-65 техник талабларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган далолатномадаги қуйиб ва эритиб бериш участка бошлиғи сифатида ушбу маҳсулотни қабул қилиш ва унинг давлат стандартларига мувофиқ келишлигини тасдиқламаслигини, сабаби ушбу далолатномадаги “Начальник плавильно-заливочного участка” графасидаги унинг фамилияси Анваров С.С. тўғрисига қуйилган имзо унга тегишли эмаслигини, яъни у имзоламаганини, у ҳеч кимга уни номидан имзо қўйиш учун ваколат бермаганини, у 2024 йил 29 февраль куни тузилган 15001/018 қайд рақамли 23 турдаги, шуларнинг орасида ҳужжатнинг 8-позициясида номенклатура рақами 91051455 бўлган 20 тонна “Феросилицый ФС65”; 10-позициясида номенклатура рақами 91051459 бўлган 20 тонна “Феррофосфор ФФ20”; 11-позициясида номенклатура рақами 91051460 бўлган 20 тонна “Графит литейный” маҳсулотларини омбор мудираси Ф.Пардаевадан қабул қилиб олганлиги ҳақидаги талабнома билан танишиб чиққанини, унга тақдим этилган 2024 йил 29 февралдаги қайд рақами 15001/018 бўлган талабномадаги “Затребовал” ҳамда “Получил” графаларидаги “Анваров С.” қаршисидаги имзолар унга тегишли эканини, шу билан бирга, у томонидан қабул қилиб олинган мазкур Феррофосфорнинг маркаси ҳақиқатдан ҳам ФФ20, Феросилицыйнинг маркаси ФС65 бўлганлигини билмаслигини, у ишлайдиган цехда ўтказилган инвентаризация давомида 2024 йил 29 февралда қабул қилиб олиш далолатномасида қайд этилган 91051460-сонли номенклатура рақами билан рўйхатга олинган 20 тонна миқдоридаги “Графит литейный” маҳсулоти ва унинг тўлиқ номи, техник тавсифи бўйича мутахассислардан, 2024 йил 29 февралдаги 15001/018 рақамли талабномада имзо қўйиб олган маҳсулоти, яъни “Графит литейный” эмас, аксинча “Графитовый бой” эканлигини билганини, у тафтишда иштирок этган мутахассислардан тегишли ҳужжатларни олиб ўрганганида унга маълум бўлганини, Ф.Пардаева томонидан 91051460-сонли номенклатура рақами билан рўйхатга олинган давлат стандарти 5279-74 бўлган 20 тонна миқдорида “Графит литейный” маҳсулоти Қуюв механика заводи билан Сардоба металл инвестком ўртасида 2024 йил 16 февралда тузилган шартнома асосида харид қилинган бўлиб, аниқланишича “Графит литейный” маҳсулоти мураккаб қуйма деталларни моделлари ва қолиплар учун мойлаш (смазка) вазифасини қўлланилишини, у фаолият юритадиган участкада фойдаланиладиган графит маҳсулот таркибидаги углеродни ошириш учун ишлатилишини, графит литейний ва графит бой, ҳаммаси графит деб қабул қилинишини, бу сифатга таъсир қилмаслигини, айнан шу маҳсулот ва шу товар кераклигини йиллик тахмин қилинишини ва йиллик буюртма берилишини 61 ва нормага қараб тасдиқланишини, маҳсулот ойма-ой тугашига қараб берилишини, Равшан ака нормани тасдиқлаб беришини, заводга олиб келинган графит бой улар анча йиллардан бери ишлатиб келишини, мутахассислар графит литейний ўрнига графит бой кириб келганини айтишганини, бунда харажатлар кам бўлишини, қум сифатида келганга қараганда натижаси яхши бўлганини, агарда заводга ферросилиций 14 олиб келинганда жуда катта сарф бўлишини, олиб келинган маҳсулотлар бўйича ортиқча сарф бўлмаганини билдириб, кўрсатув берди. Гувоҳ Закиров Равшан Вакилжон ўғли суд мажлисида дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Quyuv mexanika zavodi” АЖ Металлургия ва моделлаштириш бўлими бошлиғи вазифасида 2022 йилдан бери ишлашини, бунга қадар АЖнинг қуюв цехида оператор, металл эритувчи, участка бошлиғи, цех ўринбосари лавозимларида фаолият юритганини, АЖ Металлургия ва моделлаштириш бўлими бошлиғи сифатида вазифалари ва мажбуриятларига, қуйма маҳсулотларни ўзлаштириш ва уларга технология ишлаб чиқиш; қуйма маҳсулотларга сарф-харажатлари нормалари ва техник шартлар ишлаб чиқиш; қуйиш жараёнига техник ҳужжатлар ишлаб чиқиш; завод стандартларини ишлаб чиқиш; АЖга кирим қилинган хом-ашё, маҳсулот ва ярим тайёр маҳсулотлари кириш назоратидан ўтказишда комиссия таркибида мутахассис сифатида иштирок этиш кабилар киришини, моддий-техник таъминот бўлими томонидан АЖга ТМБлар олиб кирилганида биринчи навбатда Металлургия ва моделлаштириш бўлимига маҳсулотнинг сертификати, техник шартлари ҳамда ишлаб чиқарувчи томонидан берилган сифат паспорти тақдим этилиши кераклигини, маҳсулот сифат кириш назоратидан ўтказилишини, кириш назорати Техник ва сифат назорати, Металлургия ва моделлаштириш бўлими, марказий завод лаборатория ходимлари ва бошқа мутахассислар иштирокида “Материаллар, хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмларни кириш назорати тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ амалга оширилишини, истисно тариқасида агарда маҳсулотга, унинг мувофиқлигини тасдиқловчи сертификат илова қилинган бўлса, маҳсулот сифати бўйича кириш назоратидан ўтказилмаслиги ҳам мумкинлигини, маҳсулот сифат сертификатига эга бўлиб, бироқ бўлим ходимлари ёки буюртма берган мутахассисларда маҳсулот сифатига нисбатан шубҳа туғилган тақдирда, маҳсулот Марказий завод лабораториясида таҳлил қилиш ва қуюв цехида синов тариқасида текшириш йўли билан текширилишини, агар маҳсулот сифат сертификатига мос келмаса, у ҳолда Сифат ва назорат бўлим томонидан эътироз далолатномаси расмийлаштирилиб, ижро қилишлик учун Моддий-техник таъминот бўлимига топширилишини, ТМБлар кириш назоратидан ўтказилганда унинг асосий вазифаси материаллар ва хом-ашёларнинг кимёвий таркибидаги элементларни уларнинг туркумига мувофиқлигини текшириш, улардаги зарарли элементлар/моддаларни миқдорини аниқлаш ва шундан келиб чиқиб 62 уларни келгусида ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланишни олдини олишдан иборат эканини, кириш назоратида Ферроқотишмалар кимёвий таркиби текширилганида, ҳақиқатдан ҳам таркибида фосфор моддаси мавжудлиги ҳамда феррофосфор туркумига мансублиги текшириб кўришини, Ферросилиций маҳсулоти кимёвий таркиби текширилганида, ҳақиқатдан ҳам таркибида кремний моддаси мавжудлиги ҳамда маҳсулот кимёвий элементи таркибида зарарли моддалар, хусусан цера ва фосфор элементлари камлигига эътибор қаратишини, графит маҳсулотидаги унинг физик хоссаларини текширишда таркибидаги углеродни металлга сингиш даражасини аниқлашини, у 20 тонна маркаси ФФ20 бўлган Феррофосфор маҳсулот 14572-90-рақамли давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига мувофиқ келишлиги юзасидан АЖ Бошқарув раиси бош маслаҳатчиси Н.Турсунов, металлургия ва моделлаштириш бўлими бошлиғи Р.Зокиров, Сифат ва назорат бўлими бошлиғи А.Азимбоев, Қуюв цехи бошлиғи ўринбосари Б.Давлетов, қуйиб ва эритиб бериш участкаси бошлиғи С.Анваров ва омбор мудираси Ф.Пардаева томонидан тузилган ҳамда 2023 йил 26 декабрь куни АЖ қуюв ишлаб чиқариш бўйича директор А.Мухаммадсолиев томонидан тасдиқланган далолатнома билан танишиб чиққанини, унга танишиб чиқиш учун тақдим этилган 20 тонна маркаси ФФ20 бўлган Феррофосфор маҳсулоти 14572-90-рақамли давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган далолатномадаги Металлургия ва моделлаштириш бўлими бошлиғи сифатида ушбу маҳсулот кимёвий таркиби текшириб кўрилганлиги ва унинг таркибида фосфор моддаси мавжудлиги ҳамда феррофосфор туркумига мансуб бўлганлигини тасдиқлашини, бироқ маҳсулот маркаси ҳақиқатдан ҳам давлат стандартлари бўйича ФФ 20 бўлганини аниқлашни имкони чекланганини, 2023 йил 26 декабрда АЖ қуюв ишлаб чиқариш бўйича директор А.Мухаммадсолиев томонидан тасдиқланган далолатномадаги маҳсулот айнан “Sardoba Metal Insvestkom” МЧЖдан сотиб олинганлигини билмаслигини, сабаби АЖ Сифат ва техник назорати бўлими ходими С.Элмуродов мазкур далолатномани расмийлаштирганида унга маҳсулот номенклатура рақами ёки маҳсулотни етказиб берган хўжалик юритувчи субъект номини қайд этмаганини, у Феррофосфор маркаси ФФ20 бўлган 20 тонна маҳсулот 14572-90-рақамли давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига ҳамда Графитовый бой маҳсулоти 3340-88 рақамли давлат стандартлари бўйича мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган ҳамда АЖ Бошқарув раиси бош маслаҳатчиси Н.Турсунов, металлургия ва моделлаштириш бўлими бошлиғи Р.Зокиров, Сифат ва назорат бўлими бошлиғи А.Азимбоев, Қуюв цехи бошлиғи ўринбосари Б.Давлетов, қуйиб ва эритиб бериш участкаси бошлиғи С.Анваров ва омбор мудираси Ф.Пардаева томонидан тузилган ҳамда 2024 йил 20 февраль куни АЖ қуюв ишлаб чиқариш бўйича директор А.Мухаммадсолиев томонидан тасдиқланган далолатнома билан танишиб чиққанини, унга танишиб чиқиш учун тақдим этилган Феррофосфор маркаси ФФ20 бўлган 20 тонна маҳсулот 14572-90-рақамли 63 давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига ҳамда Графитовый бой маҳсулоти 3340-88 рақамли давлат стандартларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган далолатномадаги Металлургия ва моделлаштириш бўлими бошлиғи сифатида ушбу маҳсулотлар кимёвий таркиби текшириб кўрилганлиги ва Феррофосфор таркибида фосфор, Графит таркибида эса углерод моддаси аниқланганлигини тасдиқлашини, бироқ маҳсулот маркаси ҳақиқатдан ҳам давлат стандартлари бўйича ФФ 20 бўлганини аниқлашни имкони чекланганини, 2024 йил 20 февралда АЖ қуюв ишлаб чиқариш бўйича директор А.Мухаммадсолиев томонидан тасдиқланган далолатномадаги маҳсулотлар айнан “Sardoba Metal Insvestkom” МЧЖдан сотиб олинганлигини билмаслигини, сабаби АЖ Сифат ва техник назорати бўлими ходими С.Элмуродов мазкур далолатномани расмийлаштирганида унга маҳсулотларнинг номенклатура рақамлари ёки маҳсулотларни етказиб берган хўжалик юритувчи субъект номини қайд этмаганини, у маркаси ФС65 бўлган Ферросилицый маҳсулоти давлат стандартлари талабларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган ҳамда АЖ Бошқарув раиси бош маслаҳатчиси Н.Турсунов, металлургия ва моделлаштириш бўлими бошлиғи Р.Зокиров, Сифат ва назорат бўлими бошлиғи А.Азимбоев, Қуюв цехи бошлиғи ўринбосари Б.Давлетов, қуйиб ва эритиб бериш участкаси бошлиғи С.Анваров ва омбор мудираси Ф.Пардаева томонидан тузилган ҳамда 2024 йил 29 февраль куни АЖ қуюв ишлаб чиқариш бўйича директор А.Мухаммадсолиев томонидан тасдиқланган далолатнома билан танишиб чиққанини, унга танишиб чиқиш учун тақдим этилган 20 тонна маркаси ФС65 бўлган Ферросилиций маҳсулот давлат стандартлари талабларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган далолатномадаги Металлургия ва моделлаштириш бўлими бошлиғи сифатида ушбу маҳсулот кимёвий таркиби текшириб кўрилганлиги ва унинг таркибида кремний моддаси аниқланганлигини тасдиқлашини, бироқ, 2024 йил 29 февралда АЖ қуюв ишлаб чиқариш бўйича директор А.Мухаммадсолиев томонидан тасдиқланган далолатномадаги маҳсулот айнан “Sardoba Metal Insvestkom” МЧЖдан сотиб олинганлигини билмаслигини, сабаби АЖ Сифат ва техник назорати бўлими ходими С.Элмуродов мазкур далолатномани расмийлаштирганида унга маҳсулотларни етказиб берган хўжалик юритувчи субъект номини қайд этмаганини, ФС 45 ва ФС 65 таркиби бу ФС45да ўртача 42-50 фоиз ФС65да 60-70 фоизгача кремний моддаси бўлишини, агарда ФС65 келса камроқ ишлатилишини, ФС45 келганда кўпроқ ишлатилишини, Лаборатория ускунаси металлга текширишини, 4 та накладной бўйича маҳсулотлар уларни ишлаб чиқаришига салбий таъсир кўрсатмаганини, маҳсулотлар пистолетда текширилганини ва ушбу ускунани ўзини погрешности бўлишини, у ушбу ускунани аниқ кўрсаткичларига ишонмаслигини, сабаби давлат стандартларидан ўтмаганлиги учун норматив деб қабул қилмаслигини билдириб, кўрсатув берди. 64 дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, у “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибий тузилмаларида 2010 йил сентябрь ойидан буён фаолият юритишини, 2025 йил 9 апрель кунидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Стратегик ривожлантириш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганини, унга қадар, яъни 2018 йил декабрь ойидан 2024 йил октябрь ойига қадар “Quyuv mexanika zavodi” АЖда Бошқарув раиси вазифасида ҳамда 2024 йил октябрь ойидан 2025 йил февраль ойига қадар мазкур корхонада Бош муҳандис лавозимларида фаолият олиб борганини, АЖнинг таъсисчиси ва 100 фоиз улуши “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга тегишли эканини, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бошқарув раисининг буйруғига асосан ҳар йил октябрь ойида “Quyuv mexanika zavodi” АЖда ички буйруқ асосида тузилган тегишли комиссиялар томонидан товар-моддий бойликлар инвентаризациядан ўтказилганини, АЖ Бошқарув раиси лавозимида фаолият юритган даврида АЖ омборларидаги мавжуд товар-моддий бойликлар билан бухгалтерия ҳисобидаги маълумотлар бир-бирига мос келиши комиссия томонидан мунтазам текшириб борилганини, мазкур давр мобайнида унга ёзма ёки оғзаки равишда комиссия томонидан мавжуд товар-моддий бойликлар билан бухгалтерия ҳисобидаги маълумотлар ўртасида тафовут мавжудлиги ҳақида маълумотлар тақдим этилмаганини, АЖда ўтказилган тафтиш давомида мутахассислардан Графит литейный ва Графитовый бой маҳсулотлари бир биридан фарқ қилиниши ҳақида хабар топганини, бунгача фарқини ҳеч ким билмаганини, АЖ раҳбари сифатида номига расмийлаштирилган ва унга бириктирилган ЭРИ калитидан, қабул қилинган ички буйруққа асосан ўз йўналишлари бўйича заводнинг тахминан 10 дан ортиқ ходимга фойдаланиш ҳуқуқи ва жавобгарлиги остида берилганини, АЖ номидан товар-хом ашё биржасида маҳсулотларни харид қилишда иштирок этиш, шартномалар расмийлаштириш, юкни қабул қилишга масъул бўлган завод ходимига ишончнома расмийлаштириш ва маҳсулотни жамиятга кирим қилинганлигини тасдиқлаш йўналишида ЭРИ калитидан АЖ Моддий-техник таъминоти бўлими бошлиғи фойдаланганини билдириб, кўрсатув берди. Гувоҳ Азимбаев Асрорбек Тожиддинович суд мажлисида дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, у “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Quyuv mexanika zavodi” АЖда Техник ва сифат назорат бўлими бошлиғи лавозими вазифасида 2019 йилдан бошлаб ишлашини, бунга қадар АЖнинг вагон таъмирлаш цехида мастер, цех бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаганини, АЖ Техник ва сифат назорат бўлими бошлиғи сифатида вазифалари ва мажбуриятларига, АЖга кирим қилинган хом-ашё, маҳсулот, ярим тайёр маҳсулот ва бутловчи қисмларни назоратдан ўтказишни таъминлаш; АЖга кирим қилинган хом-ашё, маҳсулот, ярим тайёр маҳсулот ва бутловчи қисмларни кириш назоратидан ўтказишда комиссия таркибида қатнашиш; АЖга кирим 65 қилинган сифатсиз хом-ашё, маҳсулот, ярим тайёр маҳсулот ва бутловчи қисмлар бўйича АЖ раҳбариятига рекламация далолатномасини тузиб, тақдим қилиш; АЖда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сифатини назорат қилиш киришини, бўлим вагон қуриш, ўзга буюмлар, қуюв цехи бўйича сифат назорати бўлинмаларидан иборат эканини, қуюв цехи бўйича сифат назорати бўлинмаси штат бирлиги 16 кишидан иборатлигини, мазкур қуюв цехи бўйича сифат назорати бўлинмасига раҳбарликни ўринбосари С.Элмуродов олиб боришини, АЖдаги ташкилий-штат ўзгаришлар муносабати билан бўлинма қуюв цехи бўйича назоратчиси А.Орсибаеванинг лавозими қисқартирилиб, ҳозирда у Автотранспорт бўлимига ўтказилганини, моддий-техник таъминот бўлими томонидан АЖга ТМБлар олиб кирилганида биринчи навбатда Сифат ва техник назорат бўлимига маҳсулотнинг сертификати, ишлаб чиқарувчи томонидан берилган сифат паспорти ҳамда юк хати ҳужжатларини тақдим этилиши кераклигини, маҳсулотларни белгиланган тартибда лабораторияда текшириш, тест синовидан ўтказиш ҳамда сифат сертификатларни расмийлаштириш ҳуқуқи фақат ваколатли органлар томонидан берилишини, маҳсулот сифат кириш назоратидан ўтказилиб, кириш назорати Техник ва сифат назорати, марказий завод лаборатория ходимлари ва бошқа мутахассислар иштирокида “Материаллар, хом-ашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмларни кириш назорати тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ амалга оширилишини, истисно тариқасида агарда маҳсулотга, унинг мувофиқлигини тасдиқловчи сертификат илова қилинган бўлса, маҳсулот сифати бўйича кириш назоратидан ўтказилмаслиги ҳам мумкинлигини, маҳсулот сифат сертификатига эга бўлиб, бироқ бўлим ходимлари ёки буюртма берган мутахассисларда маҳсулот сифатига нисбатан шубҳа туғилган тақдирда, маҳсулот Марказий завод лабораториясида таҳлил қилиш ва қуюв цехида синов тариқасида текшириш йўли билан текширилишини, кириш назорати натижалари кириш назорати далолатномасида ва кириш назорати журналида қайд этиб борилишини, агар маҳсулот сифат сертификатига мос келмаса, у ҳолда бўлим томонидан эътироз далолатномаси расмийлаштирилиб, тасдиқлаш учун АЖ Бошқарув раиси ёки Бош муҳандисга киритилиб, тасдиқлангандан сўнг ижро қилишлик учун Моддий-техник таъминот бўлимига топширилишини, у 2023 йил 26 декабрда расмийлаштирилган 2023 йил 25 декабрдаги 2895-сонли накладной асосида “Sardoba Metal Investkom” МЧЖдан олинган 20 тонна маркаси ФФ20 бўлган Феррофосфор маҳсулоти 14572-90-рақамли давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган ҳамда Сифат ва техник назорати бўлими А.Азимбоев, Моддий-техник таъминот бўлими бошлиғи Р.Йўлдошов, Қуюв цехи омбори мудираси Ф.Пардаева, Сифат ва техник назорати бўлими назоратчиси А.Орисбаева ҳамда Таъминотчи-экспедитор З.Ташходжаев томонидан имзо қўйиб тасдиқланган 275-сонли кириш назорати далолатномаси билан танишиб чиққанини, унга танишиб чиқиш учун 66 тақдим этилган 20 тонна маркаси ФФ20 бўлган Феррофосфор маҳсулоти 14572-90-рақамли давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига мувофиқ келишлиги юзасидан 2023 йил 26 декабрда тузилган 275-сонли кириш далолатномасидаги Сифат ва техник назорати бўлими бошлиғи сифатида маҳсулот давлат стандартларига мувофиқ келишини тасдиқламаслигини, сабаби ушбу далолатномадаги “Начальник ОТКК” графасидаги уни фамилияси Азимбоев А.Т. тўғрисига қўйилган имзо унга тегишли эмаслигини, яъни у томондан имзоланмаганини, мазкур имзо С.Элмуродовнинг имзосига ўхшашлигини, у 20 тонна маркаси ФФ20 бўлган Феррофосфор маҳсулот 14572-90-рақамли давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига мувофиқ келишлиги юзасидан АЖ Бошқарув раиси бош маслаҳатчиси Н.Турсунов, металлургия ва моделлаштириш бўлими бошлиғи Р.Зокиров, Сифат ва назорат бўлими бошлиғи А.Азимбоев, Қуюв цехи бошлиғи ўринбосари Б.Давлетов, қуйиб ва эритиб бериш участкаси бошлиғи, яъни ўзи, С.Анваров ва омбор мудираси Ф.Пардаева томонидан тузилган ҳамда 2023 йил 26 декабрь куни АЖ қуюв ишлаб чиқариш бўйича директор А.Мухаммадсолиев томонидан тасдиқланган далолатнома билан танишиб чиққанини, унга танишиб чиқиш учун тақдим этилган 20 тонна маркаси ФФ20 бўлган Феррофосфор маҳсулоти 14572-90-рақамли давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган далолатномадаги қуйиб ва эритиб бериш участкаси бошлиғи сифатида ушбу маҳсулотни қабул қилиш ва унинг давлат стандартларига мувофиқ келишини тасдиқламаслигини, сабаби ушбу далолатномадаги “Начальник отдела по техническому конторлю и качества” графасидаги унинг фамилияси Азимбоев А.Т. тўғрисидаги қўйилган имзо унга тегишли эмаслигини, яъни у томондан имзоланмаганини, у 2024 йил 20 февралда расмийлаштирилган 413-сонли накладной асосида “Sardoba Metal Investkom” МЧЖдан олинган 20 тонна маркаси ФФ20 бўлган Феррофосфор маҳсулоти 14572-90-рақамли давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган ҳамда Сифат ва техник назорати бўлими А.Азимбоев, Моддий-техник таъминот бўлими бошлиғи Р.Йўлдошов, Қуюв цехи омбори мудираси Ф.Пардаева, Сифат ва техник назорати бўлими назоратчиси А.Орисбаева ҳамда Таъминотчи-экспедитор З.Тошхаджаев томонидан имзо қўйиб тасдиқланган 019-сонли кириш назорати далолатномаси билан танишиб чиққанини, унга танишиб чиқиш учун тақдим этилган Феррофосфор маркаси ФФ20 бўлган 20 тонна маҳсулот 14572-90-рақамли давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига мувофиқ келишлиги юзасидан 2024 йил 20 февралда тузилган 019-сонли кириш далолатномасидаги Сифат ва техник назорати бўлими бошлиғи сифатида маҳсулот давлат стандартларига мувофиқ келишини тасдиқламаслигини, сабаби ушбу далолатномадаги “Начальник ОТКК” графасидаги унинг фамилияси Азимбоев А.Т. тўғрисига қўйилган имзо унга тегишли эмаслигини, яъни у томондан имзоланмаганини, мазкур имзо 67 С.Элмуродовнинг имзосига ўхшаш бўлганини, у 2024 йил 20 февралда расмийлаштирилган 412-сонли накладной асосида “Sardoba Metal Investkom” МЧЖдан олинган 20 тонна Графит литейный маҳсулоти давлат стандартлари талабларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган ҳамда Сифат ва техник назорати бўлими А.Азимбоев, Моддий-техник таъминот бўлими бошлиғи Р.Йўлдошов, Қуюв цехи омбори мудираси Ф.Пардаева, Сифат ва техник назорати бўлими назоратчиси А.Орисбаева ҳамда Таъминотчи-экспедитор З.Тошхаджаев томонидан имзо қўйиб тасдиқланган 020-сонли кириш назорати далолатномаси билан танишиб чиққанини, унга танишиб чиқиш учун тақдим этилган Графит литейный маҳсулот давлат стандартлари талабларига мувофиқ келишлиги юзасидан 2024 йил 20 февралда тузилган 020-сонли кириш далолатномасидаги Сифат ва техник назорати бўлими бошлиғи сифатида маҳсулот давлат стандартларига мувофиқ келишини тасдиқламаслигини, сабаби ушбу далолатномадаги “Начальник ОТКК” графасидаги унинг фамилияси Азимбоев А.Т. тўғрисига қўйилган имзо унга тегишли эмаслигини, яъни у томондан имзоланмаганини, имзо ўринбосари С.Элмуродовнинг имзосига ўхшаш эканлигини, у Феррофосфор маркаси ФФ20 бўлган 20 тонна маҳсулот 14572-90-рақамли давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига ҳамда Графитовый бой маҳсулоти 3340-88 рақамли давлат стандартлари бўйича мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган ҳамда АЖ Бошқарув раиси бош маслаҳатчиси Н.Турсунов, металлургия ва моделлаштириш бўлими бошлиғи Р.Зокиров, Сифат ва назорат бўлими бошлиғи А.Азимбоев, Қуюв цехи бошлиғи ўринбосари Б.Давлетов, қуйиб ва эритиб бериш участкаси бошлиғи С.Анваров ва омбор мудираси Ф.Пардаева томонидан тузилган ҳамда 2024 йил 20 февраль куни АЖ қуюв ишлаб чиқариш бўйича директор А.Мухаммадсолиев томонидан тасдиқланган далолатнома билан танишиб чиққанини, унга танишиб чиқиш учун тақдим этилган Феррофосфор маркаси ФФ20 бўлган 20 тонна маҳсулот 14572-90-рақамли давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига ҳамда Графитовый бой маҳсулоти 3340-88 рақамли давлат стандартларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган далолатномадаги Сифат ва техник назорат бўлими бошлиғи сифатида ушбу маҳсулотларни қабул қилиш ва давлат стандартларига мувофиқ келишини тасдиқламаслигини, сабаби ушбу далолатномадаги “Начальник отдела по техническому контролю и качества” графасидаги унинг фамилияси Азимбоев А.Т. тўғрисига қўйилган имзо унга тегишли эмаслигини, яъни у томондан имзоланмаганини, имзо ўринбосари С.Элмуродовнинг имзосига ўхшаш эканлигини, у 2024 йил 29 февралда расмийлаштирилган 2023 йил 25 декабрдаги 491-сонли накладной асосида “Sardoba Metal Investkom” МЧЖдан олинган 20 тонна маркаси ФС65 бўлган Ферросилицый маҳсулоти давлат стандартларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган ҳамда Сифат ва техник назорати бўлими А.Азимбоев, Моддий-техник таъминот бўлими бошлиғи Р.Йўлдошов, Қуюв цехи омбори мудираси Ф.Пардаева, Сифат ва техник назорати бўлими назоратчиси А.Орисбаева 68 ҳамда Таъминотчи-экспедитор З.Тошхаджаев томонидан имзо қўйиб тасдиқланган 029-сонли кириш назорати далолатномаси билан танишиб чиққанини, унга танишиб чиқиш учун тақдим этилган маркаси ФС65 бўлган Ферросилиций маҳсулоти давлат стандартлари талабларига мувофиқ келишлиги юзасидан 2024 йил 29 февралда тузилган 029-сонли кириш далолатномасидаги Сифат ва техник назорати бўлими бошлиғи сифатида маҳсулот давлат стандартларига мувофиқ келишини тасдиқламаслигини, сабаби ушбу далолатномадаги “Начальник ОТКК” графасидаги унинг фамилияси Азимбоев А.Т. тўғрисига қўйилган имзо унга тегишли эмаслигини, яъни у томондан имзоланмаганини, мазкур имзо С.Элмуродовнинг имзосига ўхшашлигини, у маркаси ФС65 бўлган Ферросилиций маҳсулоти давлат стандартлари талабларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган ҳамда АЖ Бошқарув раиси бош маслаҳатчиси Н.Турсунов, металлургия ва моделлаштириш бўлими бошлиғи Р.Зокиров, Сифат ва назорат бўлими бошлиғи А.Азимбоев, Қуюв цехи бошлиғи ўринбосари Б.Давлетов, қуйиб ва эритиб бериш участкаси бошлиғи С.Анваров ва омбор мудираси Ф.Пардаева томонидан тузилган ҳамда 2024 йил 29 февраль куни АЖ қуюв ишлаб чиқариш бўйича директор А.Мухаммадсолиев томонидан тасдиқланган далолатнома билан танишиб чиққанини, унга танишиб чиқиш учун тақдим этилган 20 тонна маркаси ФС65 бўлган Ферросилиций маҳсулот давлат стандартлари талабларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган далолатномадаги Сифат ва техник назорат бўлими бошлиғи сифатида ушбу маҳсулотни қабул қилиш ва унинг давлат стандартларига мувофиқ келишини тасдиқламаслигини, сабаби ушбу далолатномадаги “Начальник отдела по техническому контролю и качества” графасидаги унинг фамилияси Азимбоев А.Т. тўғрисига қўйилган имзо унга тегишли эмаслигини, яъни у томондан имзоланмаганини, имзо С.Элмуродовнинг имзосига ўхшашлигини, Қуюв ишлаб чиқариш бўйича директор имзоси билан тасдиқланадиган Комиссион далолатнома кириш назорат устаси томонидан тузилишини ва комиссия аъзоларига имзолатишини, у АЖда ўтказилган тафтиш давомида аниқланган ҳолатлар, яъни АЖга шартнома предметида кўрсатилмаган маҳсулотлар кириш назоратидан ўтказилганлиги ҳолатлари бўйича С.Элмуродовдан тушунтиришлар олганини, С.Элмуродов унга барча маҳсулотлар Марказий завод лабораториясида синовдан ўтказилганлиги, маҳсулот таркибидаги кимёвий элементлар сифат сертификатига мувофиқ келганини айтганини, у бўлмаган вақтда далолатномага уни ўрнидан ўринбосари С.Элмуродовга имзо қўйиш масаласини айтган бўлиши мумкинлигини билдириб, кўрсатув берди. Гувоҳ Каримов Азимжон Жавлон ўғли суд мажлисида, дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, Божхона қўмитаси тизимида 2015 йилдан, эгаллаб турган Божхона қўмитаси Наманган вилоят бошқармаси Учқўрғон чегара пости катта инспектори лавозимида 2024 йил 1 сентябрдан буён фаолият юритишини, мазкур жиноят иши юзасидан 69 ҳамда ушбу бошқарманинг 2025 йил 5 февралдаги 17/868-сонли ва БҚнинг 2025 йил 29 февралдаги 03/15-01924-сонли хатларига асосан “Best Refractory Products” МЧЖ (СТИР 306847791), “Quyuv-Mexanika Zavodi” ШК (СТИР 200663396) ва “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ (СТИР 310857724)лар томонидан амалга оширилган экспорт-импорт операциялари бўйича расмийлаштирилган БЮДлар маълумотларини текшириш ўтказилганини, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 325-моддасида товарлар божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилганда ёхуд ушбу Кодексда белгиланган талаблар ва шартлар бошқача тарзда бузилганда тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари белгиланган талаблар ва шартлар бузилган ҳолда божхона ҳудудига олиб кирилган ва божхона тўловлари тўланмаган товарларга нисбатан божхона чегарасини кесиб ўтиш куни амалда бўлган ставкалар, агар бундай кунни аниқлашнинг имкони бўлмаса шундай товарлар аниқланган куни амалда бўлган ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқарилиши белгиланганини, Кодексининг 326-моддасига асосан Божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш учун чет эл валютасини қайта ҳисоб-китоб қилиш: божхона расмийлаштируви амалга оширилаётганда божхона декларацияси қабул қилинган куни; тўланиши божхона расмийлаштирувига боғлиқ бўлмаган божхона тўловлари учун божхона органи томонидан ҳаракатлар ёки тартиб-таомиллар бажарилган куни Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюталарнинг расмий айирбошлаш курси бўйича амалга оширилишини, юқорида кўрсатиб ўтилган меъёрлар асосида текширув ўтказилиб, қуйидагилар аниқланганини, яъни Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги Электрон божхона расмийлаштируви (ЭБР) ААТ дастуридаги электрон маълумотлар базасининг маълумотларига кўра, “Best Refractory Products” МЧЖ томонидан 2022 йил 1 январдан 2024 йил 31 декабрга қадар бўлган давр мобайнида умумий оғирлиги 250.600 кг., фактура қиймати 251.737,00 АҚШ долларига тенг бўлган товарлар “Эркин муомалага чиқариш (ИМ-40)” божхона режимига расмийлаштирилгани, товарларни “Эркин муомалага чиқариш (ИМ-40)” божхона режимига расмийлаштирилиши натижасида белгиланган ставкалар асосида жами бўлиб 438.964.358,34 сўм миқдорида божхона тўловлари (4.282.575,0 сўм миқдорда божхона божи, 434.681.783,34 сўм миқдорда қўшилган қиймат солиғи) ундирилиб, мазкур товарларга нисбатан имтиёзлар қўлланилмагани, таҳлилларга кўра шундан; 26002/02.08.2022/0063991-рақамли БЮДга асосан “Best Refractory Products” МЧЖ томонидан ИМ-40 божхона режимига расмийлаштирилган умумий оғирлиги 60.000 кг.ни ташкил этувчи ТИФ ТН коди 7202299000 бўлган “Ферросилиций 45 (печное железо)” товарини фактура ва божхона қиймати 114.000 АҚШ долларини (1.247.281.980,00 сўм) ташкил қилиб, белгиланган ставкалар асосида жами 187.092.297,00 сўм миқдорида божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи) ундирилгани, мазкур товарга нисбатан имтиёзлар қўлланилмаганлиги; 70 26003/07.09.2022/0083559-рақамли БЮДга асосан “Best Refractory Products” МЧЖ томонидан ИМ-40 божхона режимига расмийлаштирилган умумий оғирлиги 20.000 кг.ни ташкил этувчи ТИФ ТН коди 7202300000 бўлган “Ферросиликомарганец ФС45 Фракция 50-100ММ.” товарини фактура ва божхона қиймати 43.300 АҚШ долларини (475.053.826,00 сўм) ташкил қилиб, белгиланган ставкалар асосида жами 71.258.073,09 сўм миқдорида божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи) ундирилгани, мазкур товарга нисбатан имтиёзлар қўлланилмаганлиги; 26003/31.03.2023/0030428-рақамли БЮДга асосан “Best Refractory Products” МЧЖ томонидан ИМ-40 божхона режимига расмийлаштирилган умумий оғирлиги 41.340 кг.ни ташкил этувчи ТИФ ТН коди 7202991000 бўлган “Феррофосфор марка ФФ14 ГОСТ 14572-90” товарини фактура ва божхона қиймати 2.480,4 АҚШ долларини (28.358.934,08 сўм) ташкил қилиб, белгиланган ставкалар асосида жами 3.403.072,09 сўм миқдорида божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи) ундирилгани, мазкур товарга нисбатан имтиёзлар қўлланилмаганлигини; 26003/14.04.2023/0035503-рақамли БЮДга асосан “Best Refractory Products” МЧЖ томонидан ИМ-40 божхона режимига расмийлаштирилган умумий оғирлиги 2.260 кг.ни ташкил этувчи ТИФ ТН коди 7202910000 бўлган “Ферротитан. Используется для производства электросварочных электродов” товарини фактура қиймати 565,0 АҚШ долларини (6.452.865,00 сўм), божхона қиймати 7.209,4 АҚШ долларини (82.338.557,4 сўм) ташкил қилиб, белгиланган ставкалар асосида жами 9.880.626,89 сўм миқдорида божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи) ундирилгани, мазкур товарга нисбатан имтиёзлар қўлланилмаганлиги; 26003/25.04.2023/0038422-рақамли БЮДга асосан “Best Refractory Products” МЧЖ томонидан ИМ-40 божхона режимига расмийлаштирилган умумий оғирлиги 6.000 кг.ни ташкил этувчи ТИФ ТН коди 7202910000 бўлган “Ферротитан. Используется для производства электросварочных электродов” товарини фактура қиймати 1.500,0 АҚШ долларини (17.137.305,00 сўм), божхона қиймати 19.140,0 АҚШ долларини (218.672.011,8 сўм) ташкил қилиб, белгиланган ставкалар асосида жами 26.240.641,42 сўм миқдорида божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи) ундирилгани, мазкур товарга нисбатан имтиёзлар қўлланилмагани; 26003/30.05.2023/0052404-рақамли БЮДга асосан “Best Refractory Products” МЧЖ томонидан ИМ-40 божхона режимига расмийлаштирилган умумий оғирлиги 15.000 кг.ни ташкил этувчи ТИФ ТН коди 7202991000 бўлган “Феррофосфор марка ФФ14 ГОСТ 14572-90” товарини фактура қиймати 360,0 АҚШ долларини (4.111.272,00 сўм), божхона қиймати 900,0 АҚШ долларини (10.278.180,0 сўм) ташкил қилиб, белгиланган ставкалар асосида жами 1.233.381,60 сўм миқдорида божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи) ундирилгани, мазкур товарга нисбатан имтиёзлар қўлланилмагани; 26003/30.05.2023/0052404-рақамли БЮДга асосан “Best Refractory Products” МЧЖ томонидан ИМ-40 божхона режимига расмийлаштирилган умумий оғирлиги 6.000 кг.ни ташкил 71 товарини фактура ва божхона қиймати 3.750,0 АҚШ долларини (42.825 750,00 сўм) ташкил қилиб, белгиланган ставкалар асосида жами 9.935.574,00 сўм миқдорида божхона тўловлари (шундан 4.282.575,00 сўм божхона божи, 5.652.999,00 сўм қўшилган қиймат солиғи) ундирилгани, мазкур товарга нисбатан имтиёзлар қўлланилмагани; 26003/22.08.2023/0083853-рақамли БЮДга асосан “Best Refractory Products” МЧЖ томонидан ИМ-40 божхона режимига расмийлаштирилган умумий оғирлиги 68.000 кг.ни ташкил этувчи ТИФ ТН коди 7202991000 бўлган “Феррофосфор” товарини фактура ва божхона қиймати 15.381,60 АҚШ долларини (186.117.667,63 сўм) ташкил қилиб, белгиланган ставкалар асосида жами 22.334.120,12 сўм миқдорида божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи) ундирилгани, мазкур товарга нисбатан имтиёзлар қўлланилмагани; 26003/30.07.2024/0056460рақамли БЮДга асосан “Best Refractory Products” МЧЖ томонидан ИМ-40 божхона режимига расмийлаштирилган умумий оғирлиги 22.000 кг.ни ташкил этувчи ТИФ ТН коди 7202419000 бўлган “Феррохром ФХ850 с содержанием углерода с 8%.” товарини фактура қиймати 48.400,00 АҚШ долларини (608.599.992,00 сўм), божхона қиймати 48.950,00 АҚШ долларини (615.515.901,00 сўм) ташкил қилиб, белгиланган ставкалар асосида жами 73.861.908,12 сўм миқдорида божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи) ундирилгани, мазкур товарга нисбатан имтиёзлар қўлланилмагани; 26003/13.08.2024/0060911-рақамли БЮДга асосан “Best Refractory Products” МЧЖ томонидан ИМ-40 божхона режимига расмийлаштирилган умумий оғирлиги 10.000 кг.ни ташкил этувчи ТИФ ТН коди 7202419000 бўлган “Феррохром ФХ850 с содержанием углерода с 8%.” товарини фактура қиймати 22.000,00 АҚШ долларини (277.881.120,00 сўм), божхона қиймати 22.250,00 АҚШ долларини (281.038.860,00 сўм) ташкил қилиб, белгиланган ставкалар асосида жами 33.724.663,20 сўм миқдорида божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи) ундирилгани, мазкур товарга нисбатан имтиёзлар қўлланилмагани аниқланганини, Божхона қўмитасининг Ташқи Савдо Операциялари ЯААТ дастуридан олинган маълумотлар ўрганилганида “Best Refractory Products” МЧЖ (СТИР 306847791) томонидан 2022 йил 26 майдаги G25032024-рақамли шартномага асосан импорт қилинган жами 114.000,0 АҚШ доллари қийматдаги товарлар учун хорижий ҳамкорга 30.000,0 АҚШ доллари тўлаб берилиб, мазкур шартнома ижросида 84.000,0 АҚШ доллари қийматидаги кредиторлик қарздорлик юзага келгани; 2022 йил 25 августдаги Д-Р/398-2022-рақамли шартномага асосан асосан импорт қилинган жами 43.300,0 АҚШ доллари қийматдаги товарлар учун хорижий ҳамкорга жамият томонидан шартнома суммаси тўлиқ тўлаб берилгани; 2023 йил 29 мартдаги RS 0323-02-рақамли шартномага асосан импорт қилинган 2.480,4 АҚШ доллари қийматидаги товарлар учун жамият томонидан жами 6.000,0 АҚШ доллари хорижий ҳамкорга тўлаб берилиб, ортиқча тўланган 3.519,6 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари жамият ҳисобига 72 қайтариб олингани; 2021 йил 8 октябрдаги RSN/1021/02-рақамли шартномага асосан жамият томонидан жами 8.575,0 АҚШ доллари қийматидаги товарлар импорт қилингани, шундан, “Феррофосфор”, “Графит искуственный” ва “Ферротитан” товарлари учун жамият томонидан хорижий ҳамкорга жами 6.175,0 АҚШ доллари миқдоридаги сумма тўлаб берилгани; 2023 йил 15 августдаги 0823-1-рақамли шартномага асосан жамият томонидан қиймати 15.381,6 АҚШ долларига тенг товарлар импорт қилингани, мазкур пул маблағлари жамият томонидан хорижий ҳамкорга тўлиқ тўлаб берилгани; 2024 йил 16 июлдаги AB-0724-01-рақамли шартномага асосан асосан импорт қилинган 70.400,0 АҚШ доллари қийматидаги товарлар учун жамият томонидан жами 96.800,0 АҚШ доллари хорижий ҳамкорга тўлаб берилиб, ортиқча тўланган 26.400,0 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари жамият ҳисобига қайтариб олинганлиги аниқланганини, Божхона қўмитасининг “ЭБР” ААТ дастуридан олинган маълумотлар ўрганилганида, “Best Refractory Products” МЧЖ томонидан 2022 йил 1 январдан 2024 йил 31 декабрга қадар бўлган давр мобайнида ТИФ ТН коди 7202991000 бўлган “Феррофосфор марка ФФ20” товарини “Эркин муомалага чиқариш (ИМ-40)” божхона режимига расмийлаштирилганлиги тўғрисида маълумотлар аниқланмаганини, Божхона қўмитасининг “ЭБР” ААТ дастури маълумотларига кўра, “Best Refractory Products” МЧЖ томонидан 2022 йил 1 январдан 2024 йил 31 декабрга қадар бўлган давр мобайнида “Экспорт (ЭК-10)” божхона режимига расмийлаштирилган товарлар тўғрисида маълумотлар аниқланмагани, Божхона қўмитасининг “ЭБР” ААТ дастури маълумотларига кўра, “Quyuv-Mexanika Zavodi” ШК ва “Sardoba Metal Investkom” МЧЖлар томонидан 2022 йил 1 январдан 2024 йил 31 декабрга қадар бўлган давр мобайнида ТИФ ТН коди 7202991000 бўлган “Феррофосфор” ва “Феррофосфор марка ФФ14” ҳамда ТИФ ТН коди 3801100000 бўлган “Графит искуственный” ва ТИФ ТН коди 2504100000 бўлган “Графит литейный”, шунингдек, ТИФ ТН коди 7202299000 бўлган “Ферросилиций 45 (печное железо)” товарларини “Эркин муомалага чиқариш (ИМ-40)” божхона режимига расмийлаштирилганлиги тўғрисида маълумотлар аниқланмаганини, “Best Refractory Products” МЧЖ фосфор маркасини ёзмасдан туриб божхонадан 1 маротаба олиб кирилганини, ТИФ ТН бўйича искусственний маҳсулот келганини, дастлабки берилган маълумотлар “Best refractory products” МЧЖ 2022 йил январь ойидан 2022 йил 31 декабргача олиб кирилган товарлари бўйича маълумот сўралганини, “Best refractory products” МЧЖда чиққанини, аммо “Sardoba metal inestkom” МЧЖ ва “Quyuv mexanika zavodi” АЖда божхонадан маҳсулот олиб кирилганлиги чиқмаганини, товарлар декларациясидаги маълумотлар графит искуственный ТИФ ТН кодли, графит искуственный маҳсулот олиб кирилганини, 6 тонна графит бошқа ҳолатларда графит литейный бошқа код билан ўтишини, графит бой ва графит литейный уларга импорт қилинмаганини, ТИФ ТН коди 2504100000 бўлган “Графит литейный”, графит бойни коди бўйича унда 73 кўрсатилмаганини, Феррофосфор-14 15 тонна киргани бўйича “ГОСТ 14572-90” берилганини, 68 тонналик кирган Феррофосфор-14 бўйича кирилган маркаси кўрсатилмаганлигини, бироқ феррофосфорни ТИФ ТН коди уларни кўрсаткичидан қатъий назар бир хил эканини, ушбу маҳсулотларга сертификат тақдим қилиниши шартмаслигини, номи ва ТИФ ТН коди бир хил бўлса сертификат талаб қилинмаслигини, тўловлар ТИФ ТН коди бўйича ҳисоб китоб қилинишини билдириб, кўрсатув берди. Гувоҳ Туйчиев Ботир Ахмаджанович суд мажлисида, дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, у “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Quyuv mexanika zavodi” АЖда 2005 йилдан, Қуюв цехи бошлиғи вазифасида эса 2019 йил январь ойидан буён ишлашини, бунга қадар АЖнинг вагон таъмирлаш цехи, тайёрлов цехларида турли лавозимларда фаолият юритганини, АЖ Қуюв цехи бошлиғи сифатида вазифалари ва мажбуриятларига, цехнинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини бошқариш; ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ишлаб чиқариш жараёнида барча турдаги ресурсларни тежаш, ишлаб чиқариш рентабеллигини ошириш, меҳнат зичлиги ва ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш; цехнинг ишлаб чиқариш фаолиятини режалаштириш, уни ҳисобга олиш, тузиш ва ўз вақтида ҳисобот бериш, корхонанинг функционал бўлимларидан ишлаб чиқариш топшириқларини ўз вақтида бажариши учун Моддий-техник таъминот бўлимидан зарур хом-ашёларни ўз вақтида олинишини назорат қилиш; хом-ашё, материаллар, ёқилғи, электр энергиясини беҳуда сарфлаганлик ва товар маҳсулотга бўлган харажатларни назорат қилиш, Қуюв цехи эритишқуйиш ва шихта тайёрлаш, смесь тайёрловчи, пайвандлаш ва рангли қуйиб эритиш участкаларидан иборат эканини, цехда жами 305 нафар ходимлар ишлашини, эритиш-қуйиш ва шихта тайёрлаш участкасини 2021-2025 йил январь ойига қадар С.Анваров бошқариб, участкада сақланадиган товар моддий бойликлар учун моддий жавобгар шахс ҳисобланганини, АЖ раҳбарининг 2025 йил 6 февралдаги 49-сонли “Навбатдан ташқари инвентаризация ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига асосан 2025 йил 1 январь ҳолатига АЖнинг Қуюв цехининг эритиш-қуйиш ва шихта тайёрлаш участкаси омборхонасидаги товар моддий бойликлар комиссия томонидан инвентаризациядан ўтказганини, натижада комиссия томонидан 3,1982 тн. қиймати 38.100.670 сўмлик графит литейный ҳамда 1,0108 тн. 9.279.590 сўмлик Феррофосфор ФФ20 камомади; шу билан бирга, участка омборида 3.2 тн. Графитовый бой маҳсулоти ортиқчалиги аниқланганини, инвентаризация давомида аниқланган 3,1982 тн. графит литейный камомади билан ортиқча маҳсулот сифатида аниқланган 3,2 тн. Графитовый бойнинг миқдори бир-бирига тенг чиққанини, ҳар ойнинг бошида Бозор конюктурасини ўрганиш, нархлар шакллантириш ва назорат қилиш бўлими Ишлаб чиқаришни координация қилиш бўлими билан ҳамкорликда бир ой учун ишлаб чиқариш дастурини ишлаб чиқишини, моддий техник таъминот бўлими ушбу дастурга мувофиқ ТМБ 74 омборлардаги қолдиқлари бўйича солиштирувни амалга оширишини ҳамда маҳсулот учун материаллар сарфи меъёрларига асосланиб, бир ой давомида ТМБга зарур бўлган эҳтиёжини аниқлашини, қолдиқларни таҳлили натижасида, бир ой учун материаллар етишмовчилиги рўйхати тузилишини, материалларга бўлган талабларни ойлик режалаштиришдан ташқари, моддий техник таъминот бўлимига турли бўлинма ва цехлардан АЖ Бошқарув раиси ёки стратегик ривожланиш бўйича директор томонидан тасдиқланган бир марталик буюртмалар ҳам тақдим этилишини, Моддий-техник таъминот бўлими томонидан АЖга ТМБлар олиб кирилганида маҳсулот комиссион сифат кириш назоратидан ўтказилишини, комиссион сифат кириш назоратида техник ва сифат назорати, металлургия ва моделлаштириш бўлими, марказий завод лаборатория ходимлари ва Қуюв цехидан ўринбосари Б.Давлетов ва эритиш-қуйиш ва шихта тайёрлаш бошлиғи лавозимида ишлаган С.Анваров иштирок этганини, комиссион кириш назорати текшируви “Материаллар, хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмларни кириш назорати тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ амалга оширилишини, 2023 йил декабрь ойи учун эритиш-қуйиш ва шихта тайёрлаш участкасида маркаси ФФ20 бўлган Феррофосфор материали учун талабномани участка бошлиғи С.Анваров томонидан расмийлаштирганини, АЖ эритиш-қуйиш ва шихта тайёрлаш участкаси бошлиғи лавозим йўриқномасида участка бошлиғи ишлаб чиқариш учун зарур маҳсулотларга талабнома расмийлаштириш ҳуқуқи берилганини, бироқ участка бошлиғи ТМБ олиш учун талабнома расмийлаштиришдан олдин унга ёки ўринбосари Б.Давлетовга бу ҳақда хабар беришини, мазкур ҳолатда С.Анваров унга участка эҳтиёжи учун 20 тонна маркаси ФФ20 бўлган Феррофосфор маҳсулот зарурлиги ҳақида маълум қилганини, у 2024 йил 2 февралда расмийлаштирилган жами 15 турдаги шу жумладан 20 тонна маркаси ФФ20 бўлган Феррофосфор ҳамда 20 тонна Графит сотиб олишга буюртма бериш учун стратегик ривожланиш бўйича директор номига ёзилган бир марталик буюртма ҳужжати билан танишиб чиққанини, 2024 йил 2 февралда расмийлаштирилган жами 15 турдаги шу жумладан 20 тонна маркаси ФФ20 бўлган Феррофосфор ҳамда 20 тонна графит сотиб олишга буюртма бериш учун стратегик ривожланиш бўйича директор номига ёзилган мазкур ҳужжат у, яъни Қуюв цехи бошлиғи Б.Тўйчиев томонидан бажарилганини, тажрибадан келиб чиққан ҳолда графит материалини графитовый бой ва графит серебристый турларини билишини, графитовый бой раҳбарлик қиладиган цехнинг эритиш-қуйиш ва шихта тайёрлаш участкасида кенг қўлланилишини, сабаби мазкур участкада чўянни углерод билан бойитиш учун фойдаланилишини, графит серебристый бўлса, модел ва стержневой қолипларнинг смазка қилишда ишлатилишини, 2024 йил 2 февралда стратегик ривожланиш бўйича директор номига ёзилган бир марталик буюртманинг 15 позициясида 2024 йил учун талаб қилинган 60 тонна графит номли маҳсулотнинг “Графитовый бой” турини назарда тутганини, АЖ Бошқарув раиси 75 томонидан тасдиқланган ТМБ сотиб олиш ва сақлаш жараёни Низоми билан танишиб чиқишини, стратегик ривожланиш бўйича директор номига ёзилган бир марталик буюртманинг 15 позициясида графит маҳсулотининг керакли тури ва махсус талаблари (ГОСТ, ТШ ва бошқа махсус талаблар) тўғрисида кенгроқ ёритмаганини, моддий техник таъминот бўлими бошлиғи Р.Йўлдошов билан бўлган телефон суҳбатида ҳамда шахсан ўзига мазкур буюртмада “Графитовый бой” назарда тутганини айтганини, тахминан 2021 йилда моддий-техник таъминот бўлими томонидан харид қилинган кукунсимон кўринишдаги адашмаса графит литейный номли маҳсулотни чўянга эритиб қуйиш жараёнида бирикмасдан, аксинча майда зарралар кўринишида, ҳавога кўтарилганини, у маҳсулотларни қабул қилишда иштирок этмаслигини ва далолатномаларни имзоламаслигини, графит бой ва графит литейный углерод кўтарилиши учун ишлатилишини, келган маҳсулот фойдаланилганда салбий таъсирлари бўлмаганини, графит литейныйдан графит бойни фойдаси борлигини, графит бой электроддан чиқишини, уларга олиб келинган маҳсулот улар томонидан берилган буюртма бўйича бир хил бўлганини, агарда бир хил бўлмаганида ишлаб чиқариш жараёнида сарф кўпроқ бўлган бўлишини, улар белгиланган миқдордан ортиқча маҳсулот ишлатишмаганини билдириб, кўрсатув берди. Гувоҳ Юнусов Фирдавс Абдулла ўғли суд мажлисида, дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, 2019 йилда акаси Юнусов Шахрух Адулла ўғли билан биргаликда улгуржи савдо қилишга ихтисослашган “Best refractory product” МЧЖни ташкил қилишганини, ОКЕД статистик классификатори бўйича оловга бардошли маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашганини, мазкур жамият ташкил этилган вақтда 100 фоиз улуш акаси Ш.Юнусовга тегишли бўлганини, 2022 йилда жамият 100 фоиз улуши унга ўтганини, жамият раҳбари сифатида вазифаларига жамият фаолиятини тўлиқ назорат қилиш; хўжалик юритувчи субъектлар билан шартномавий муносабатларда жамият номидан иштирок этиш; жамият номидан ишчи ходимлар билан меҳнат шартномасини тузиш, уни бекор қилиш; жамият хўжалик юритувида ва оператив бошқарувдаги мулкларини бошқариш ва тасарруф қилиш; жамият молия-хўжалик фаолияти устидан назорат олиб бориш кабилар кирганини, жамият бош бухгалтерининг вазифаларига жамият фаолиятининг молиявий назоратини амалга ошириш; бухгалтерия бўйича ҳисоб-китобларни юритиш; солиқлар ва мажбурий тўловларни, ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқиш; ҳисоб-фактуралар, дебитор-кредитор, банк билан боғлиқ, шу жумладан валюта операцияларини бажариш кирганини, жамиятда ўзи билан расман яна 2 нафар ходим ишлаганини, улар Баходиров Комил ва Баходиров Саттор эканини, жамиятда норасмий равишда Сотиволдиев Достон ҳам ишлашини, ушбу жамиятдан ташқари “Best Magnezit Trade”, “Tensent”, “Perviy zavod tyajmash onyx” МЧЖларда ҳам таъсис улушига эга эканини, “Best refractory product” МЧЖ балансида текин фойдаланувдаги омборхона, бино иншоот, транспорт воситалари 76 мавжуд эмаслигини, фақатгина ижара асосида жамият офиси жойлашган Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Катта Ҳирмонтепа МФЙ 20-мавзе 7а-уй ҳамда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчаси, 53Б-уйда жойлашган “Elite Global Group” МЧЖга қарашли божхона омбори хизматларидан фойдаланилишини, 2023 йил август ойида Қозоғистон Республикасида фаолият юритувчи “Royal Partners KZ” МЧЖдан фактура қиймати 15.382 АҚШ долларига тенг (валюта курси бўйича 186.117.667,63 сўм, 1 кг. маҳсулот тан нархи 2.737 сўмдан тўғри келган) бўлган 68 тонна Феррофосфор (маркаси мавжуд эмас) маҳсулоти харид қилиниб, 22.334.120,12 сўм ҚҚС тўловини тўланган ҳолда эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилганини, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчаси, 53Б-уйда жойлашган “Elite Global Group” МЧЖга қарашли божхона омборига сақловга топширилганини, божхона режимига расмийлаштириш жараёнида божхона таомиллари билан боғлиқ ҳаракатларни амалга оширишда жамият номидан Д.Сотиволдиев иштирок этганини, шу орада акаси Ш.Юнусов унга 20 тонна Феррофосфор маҳсулотни 1 кг. 1.758,17 сўмдан, жами 35.165.378 сўмга харид қилиш таклифи билан чиқиб, маҳсулотдан тез фурсат ичида зарарига бўлса ҳам сотиб юбориш учун унинг тижорат таклифига рози бўлганини, сўнг у акасининг кўрсатмаси билан унинг таниши И.Юмутов раҳбарлик қиладиган “Sardoba Metal Investcom” МЧЖ билан 2023 йил 18 декабрда 20 тонна Феррофосфор (маркаси йўқ) маҳсулотини 35.163.378 сўмга сотиш юзасидан 16-сонли шартнома тузганини, 16-сонли шартномага асосан 2023 йил 18 декабрда 38-сонли ҳисоб-фактура расмийлаштирилганини, бироқ “Sardoba Metal Investcom” МЧЖнинг омбори мавжуд бўлмаганлиги боис маҳсулот аввалдан акаси Ш.Юнусов билан келишилганидек Ш.Руставели кўчаси 53Б-уйда жойлашган “Elite Global Group” МЧЖга қарашли божхона омборида сақловда қолдирилганини, юкни текшириш учун божхона омборига борганида маҳсулот божхона омбори ҳудудига ёйма ҳолатда тўкилганини кўрганини, 2023 йил 22 декабрда тахминан тушлик вақтида акаси Ш.Юнусов +99893-607-77-77 телефон рақамидан фойдаланувдаги +99899-188-90-89 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, “Sardoba Metal Investcom” МЧЖ харид қилган 20 тонна “Феррофосфор” (маркаси йўқ) маҳсулотини олиб кетиш учун юк машинаси боришини, шу боис божхона омбори мудирига хабар бериб қўйишини илтимос қилганини, у “Шерзод” исмли божхона омбори мудирига қўнғироқ қилиб, 20 тонна “Феррофосфор” маҳсулотини юклаб бериш бўйича топшириқ берганини, божхона омборида маҳсулотни юклаш жараёнида шахсан иштирок этмаганини, 2024 йил 15 февралда акаси Ш.Юнусов унга 20 тонна номи “Феррофосфор” маркаси ФФ14 маҳсулотини харид қилиш юзасидан тижорат таклифи билан мурожаат қилганини, у таклифига рози бўлганини, сўнг у акаси Ш.Юнусовнинг кўрсатмаси билан унинг таниши И.Юмутовга тегишли “Sardoba Metal Investcom” МЧЖ билан 2024 йил 15 февралда 20 тонна номи Феррофосфор маркаси ФФ14 маҳсулотини 34.825.268 сўмга 77 сотиш юзасидан 2-сонли шартнома тузишганини, 2024 йил 15 февралдаги 2-сонли шартномага асосан 2-сонли ҳисоб-фактура расмийлаштирилганини, (юкни жўнатувчи ва юк қабул қилувчи томонлар ўртасида ЭРИ калити билан 2024 йил 15 февралда тасдиқланган), бироқ “Sardoba Metal Investcom” МЧЖни маҳсулотни сақлашга омбори мавжуд бўлмаганлиги сабабли акаси Ш.Юнусовнинг илтимоси билан 20 тонна маҳсулот Ш.Руставели кўчаси, 53Б-уйда жойлашган “Elite Global Group” МЧЖ қарашли божхона омборида сақловда қолдирганини, 2024 йил 19 февралда акаси Ш.Юнусов +99893-607-77-77 телефон рақамидан фойдаланувдаги +99899-188-90-89 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, “Sardoba Metal Investcom” МЧЖ харид қилган 20 тонна “Феррофосфор ФФ14” маҳсулотини олиб кетиш учун юк машинаси юборишини, шу боис маҳсулотни олиб чиқиб кетиш учун божхона омбори мудирига хабар бериб қўйишини айтганини, шунда у божхона омбори мудири “Шерзод”га қўнғироқ қилиб, 20 тонна “Феррофосфор ФФ14” маҳсулотини юклаб бериш бўйича топшириқ берганини, “Best refractory product” МЧЖ ва “Sardoba Metal Investcom” МЧЖ ўртасида 2023 йил 18 декабрда тузилган 16-сонли шартнома билан 2024 йил 15 февралда тузилган 2-рақамли шартнома предметидаги товар Қозоғистон Республикасида фаолият юритувчи “Royal Partners KZ” МЧЖдан 2023 йил август ойида олиб келинганини, божхона омборида маҳсулотни юклаш жараёнида шахсан иштирок этмаганини, 2023 йил май ойида Қозоғистон Республикасида фаолият юритувчи “ТОО RENAISSANCE SHIK” МЧЖдан фактура қиймати 3.750 АҚШ долларига тенг (валюта курси бўйича 42.825.750 сўм) бўлган 6,0 тонна “Графит искуственный” маҳсулоти харид қилиниб, 5.652.999 сўм ҚҚС тўловини тўланган ҳолда эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилганини ва “Elite Global Group” МЧЖга қарашли божхона омборига сақловга топширилганини, божхона режимига расмийлаштириш жараёнида божхона таомиллари билан боғлиқ ҳаракатларни аввалгидек Д.Сотиволдиев шуғулланганини, шу орада акаси Ш.Юнусов унга омбордаги мавжуд “Графит искуственный” маҳсулотни харид қилиш бўйича тижорат таклифи билан чиққанини, маҳсулот вазнини ўлчаш учун божхона омборига борганида маҳсулот божхона омбори ҳудудига ёйма ҳолатда тўкилган бўлганини, уни ўлчатиб кўрганида вазни 5.690 кг. ташкил қилганини, сўнг у акаси Ш.Юнусовнинг кўрсатмаси билан “Sardoba Metal Investcom” МЧЖ билан 2024 йил 19 февралда 5.690 кг. “Графит искуственный” маҳсулотини 9.187.360 сўмга сотиш юзасидан 3-сонли шартнома тузганини, 3-сонли шартномага асосан ўша куни 3-сонли ҳисоб-фактура расмийлаштирилганини, (юкни жўнатувчи ва юк қабул қилувчи томонлар ўртасида ЭРИ калити билан 2024 йил 19 февралда тасдиқланганини), ўша куни акаси Ш.Юнусов унга қўнғироқ қилиб, харид қилган 5.690 кг. тонна “Графит искуственный” маҳсулотини олиб кетиш учун юк машинаси юборишини, шу боис божхона омбори мудирига хабар бериб қўйишини илтимос қилганини, у божхона омбори мудири “Шерзод”га қўнғироқ қилиб, 5.690 кг. Графит искуственный 78 маҳсулотни юклаш жараёнида иштирок этмаганини, “Best refractory product” МЧЖ “Sardoba Metal Investcom” МЧЖ ўртасида товар номи “Феррофосфор” маркаси ФФ20 ва Графит литейный бўлган маҳсулотлар олди-сотдиси бўйича шартномавий муносабатларга киришмаганини ва бундай турдаги маҳсулотни етказиб бермаганини, “Best refractory product” МЧЖ электрон савдо платформалар орқали хўжалик юритувчи субъектлар билан шартномалар расмийлаштирилганини, хусусан, “Quyuv mexanika zavodi” АЖ билан қуйидаги маҳсулотларни етказиб бериш бўйича, яъни Кооперацион портал орқали, 2023 йил 6 октябрда 22 тонна “Графит чёрный” маҳсулотини етказиб бериш бўйича қиймати 261.822.000 сўмлик K1003030 рақамли; 2023 йил 6 октябрда 20 тонна “Ферромарганец 90А” маҳсулотини етказиб бериш бўйича қиймати 1.000.000.000 сўмлик K1003888 рақамли шартномаларни тузганини, қиммат нархда Қозоғистондан импорт қилинган Феррофосфор ФФ20 ва Графит искуственный маҳсулотларини электрон савдо платформалар орқали савдога қўймасдан, зарарига “Sardoba Metal Investcom” МЧЖга сотишига акасининг илтимоси сабаб бўлганини, жамияти ташкил топгандан буён маҳсулот ишлаб чиқармаганини ҳамда маҳсулот олди-сотдиси бўйича бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан шартномавий муносабатларга киришмаганини, жамиятнинг мулки бўлган ёки ижара шартномаси асосида фойдаланишга олинган ишлаб чиқариш майдони ҳамда асбоб-ускуналари мавжуд эмаслигини, жамиятда меҳнат шартномаси асосида фаолият юритувчи ишлаб чиқаришда банд бўлган мутахассис ва ходимлар йўқлигини, жамият статистик ҳисоботларида белгиланган тартибга мувофиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қайд этилганлиги сабабли электрон кооперация порталида рўйхатдан ўтганини, шу билан бирга, ҳақиқатда у статистика қўмитасига маҳаллий ишлаб чиқарувчи сифатида ҳисоботларда қайд этлган Ферросплавы, Ферромарганец, графит ва шу каби маҳсулотларни, аслида импорт тариқасида хорижий давлатлардан олиб кириб, эркин муомалага чиқариш (ИМ-40) режимига расмийлаштирган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларга сотиб келганини, у ўз ихтиёри билан жамиятнинг “Стат.ҳисобот.уз” сайтига жойлаштирилган 2023 йилги ҳисоботи нусхасини терговга тақдим қилганини, 2024 йил тахминан январь ойида акаси Ш.Юнусов ҳамда унинг таниши И.Юмутов унга мурожаат қилиб, раҳбарлиги остидаги жамият ва “Sardoba Metal Investcom” МЧЖ ўртасида дилерлик шартномасини тузиш тўғрисида таклиф билан чиқишганини, акаси Ш.Юнусовнинг илтимосига кўра, гўёки “Best refractory product” МЧЖда ишлаб чиқарилиши кўрсатилган ГЛС-1 маркали Графит маҳсулотни “Sardoba Metal Investcom” МЧЖга сотиш ҳуқуқини берувчи дилерлик шартномасини расмийлаштирганини, мазкур шартнома 2024 йил 29 январда тузилганини, жамият томонидан 2024 йил ва 2025 йилларда 20 тонна Графит литейный ишлаб чиқарилмаганини, “Sardoba Metal Investkom” билан Қуюв механика заводи АЖ ўртасида тузилган 79 шартноманинг предмети бўлмиш қиймати 212.000.000 сўмлик 20 тонна Графит литейный номли маҳсулотни келиб чиқиш манбаи унга номаълум эканини, уни жамияти билан “Sardoba Metal Investcom” МЧЖ ўртасида тузилган 2024 йил 29 январдаги 1/01-рақамли дилерлик шартномасининг предмети бўлган Графит ГЛС-1 (литейный) маҳсулоти “Sardoba Metal Investcom” МЧЖга етказиб берилмаганини, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган Рақамли трансформация маркази МЧЖнинг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-бандида етказиб берувчи, томонидан порталга ўзи томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тўғрисидаги маълумотлар, яъни товар ва унинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди, нархи, энг кўп ва энг кам ҳажми, товарнинг русуми ва техник параметрлари, товарнинг фотосурати, кафолат шартлари, ишлаб чиқарилган йили, яроқлилик муддати, етказиб бериш муддати, лицензия ёки сертификати тўғрисидаги ахборотларни жойлаштирилиши назарда тутилганини, бироқ К1011815-сонли шартноманинг предмети бўлмиш қиймати 212.000.000 сўмлик 20 тонна Графит литейный номли маҳсулотини техник характеристикасига оид маълумотлар жамият томондан юкланмаганини, мазкур ҳолатда юқоридаги маълумотлар “Sardoba Metal Investcom” томонидан юкланган бўлиши мумкинлигини, жамиятга 20 тонна маркаси ФС65 бўлган Ферроцилиций номли маҳсулоти бўйича электрон кооперация порталидан 2024 йил 23 февралда нарх сўрови бўйича таклиф юборилганидан хабари йўқлигини, нарх сўрови юборилган кундан бошлаб 2 кун ичида жавоб юбормаганини, жамият балансида 20 тонна маркаси ФС65 бўлган Ферроцилиций номли маҳсулот мавжуд бўлмаганини, маркаси ФС65 бўлган Ферроцилиций номли маҳсулоти бўйича электрон кооперация порталидан 2024 йил 23 февралда нарх сўрови бўйича таклиф келиб тушишига сабаб, у статистика қўмитасига маҳаллий ишлаб чиқарувчи сифатида тақдим этган ҳисоботларда 7202-рақамли ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди билан таснифланувчи маҳсулотларни ишлаб чиқарилиши тўғрисидаги маълумотлар асос бўлганини, бироқ юқорида таъкидлаганидек, жамият томонидан 7202-рақамли ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди билан таснифланувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилмаганини, фақат бу код билан таснифланувчи маҳсулотларни импорт тариқасида хорижий давлатлардан олиб кириб, эркин муомалага чиқариш (ИМ-40) режимига расмийлаштирган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларга реализация қилинганини билдириб, кўрсатув берди. Гувоҳ Садыков Акбар Амриддинович ва Сапаров Лочин Ўринбоевичлар суд мажлисида дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ Суюнов Жалол Нормахматовичнинг кўрсатувларига ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтдилар. 80 терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, у 2017 йилда Москва пўлат ва қотишмалар институтини тамомлаб, Тошкент темир йўл муҳандислари институти қошидаги Металлшунослик ва пайвандлаш илмий тадқиқот лабораториясида катта илмий ходим лавозимига ишга қабул қилинганини, у ерда илмий фаолият билан шуғулланиб, техника фанлари доктори илмий даражасига эришиб, профессор илмий унвонини олганини, айни вақтда Тошкент давлат транспорт университети Материалшунослик ва машинасозлик кафедраси мудири лавозимида ишлашини, 2018 йил июнь ойида Тошкент давлат транспорт университети ҳамда “Қуюв-механика заводи” АЖ билан ўртасида тузилган меҳнат шартномасига асосан Қуюв ишлаб чиқариш бўйича Бошқарув раиси Бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритишини, АЖ Қуюв ишлаб чиқариш бўйича Бошқарув раиси Бош маслаҳатчиси лавозимидаги лавозим мажбуриятларига жамиятга замонавий илғор-инновацион технологияларни Қуюв цехига татбиқ этиш, металларни зарарли кимёвий моддалардан тозалаш ҳамда қуйма деталларни механик ва эксплутацион хоссаларини яхшилашдан иборат эканини, жамиятнинг Қуюв цехида масъулияти юқори бўлган пўлат ва чўянлардан тайёрланадиган темир йўл юк вагонлари деталлари ишлаб чиқарилишини, ишлаб чиқариш жараёнида ҳаракат таркиби қуйма деталлари, буларга тормоз колодкалари, фрикцион клинлар, ёнли рама, рессор усти балкаси ҳамда бошқа 300 дан ортиқ номенклатурадаги қуйма деталлар ишлаб чиқарилишини, ишлаб чиқаришда металлолом, легирлаш учун ферроқотишмалар, углерод билан бойтиш учун карбюризаторлар ҳамда қўшимча хом-ашёлардан фойдаланилишини, чўянларни углерод билан бойитиш учун синиқ графит чиқиндилари, легирлаш учун ФФ20 маркали Феррофосфор ҳамда ФС65 маркали Ферросилиций хомашёлари ишлатилишини, феррофосфор одатда чўян қуймаларини фосфор билан бойитиш учун ишлатиладиган хом-ашё ҳисобланишини, ФФ14 маркали феррофосфор таркибида 14 фоиздан, ФФ20 маркада эса мос равишда 20 фоиз бўлган миқдорда фосфор кимёвий моддаси мавжудлигини, тақдим этилган ҳисоботга кўра, АЖга ФФ20 маркали феррофосфор келтирилганлиги айтилганини, божхона декларацияси ҳужжатларида эса ФФ14 маркали феррофосфор кўрсатилганини, ФФ20 маркали дейилган феррофосфор хом-ашёсини “Sardoba Metal Investcom” МЧЖ фирмаси орқали етказилган бўлиб, ушбу фирма ФФ20 маркали феррофосфор учун олган сертификатининг ҳам ишончлилиги бўйича шубҳа борлигини (ГОСТ 14572-90 мавжудлиги, сертификатнинг тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан берилмаганлиги), бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ГОСТ 34500-2018 асосида белгиланган маркали феррофосфор хом-ашёларни ишлатилишини, жумладан, мазкур ГОСТда феррофосфор хом-ашёларининг FeP 15-15, FEP 20-6, FeP 25-1 ва FEP 25-2 маркалар келтирилганини, Ферросилиций хом-ашёси пўлат олишда легирловчи (қўшимча қотишма) ҳисобланишини, металл таркибидаги кислород 81 миқдорини назорат қилишда қўлланилишини, (раскисление), чўян олишда эса унинг графитланишига кўмаклашишини ҳамда металлни қуйиш хусусиятларини яхшилашини, Ўзбекистон Республикасида амалдаги ГОСТ 1415-93га мувофиқ ФС45 маркали феррослиций таркибида 41-47 фоиз, ФС 65 маркада эса мос равишда 63-68 фоиз оралиғида кремний кимёвий моддаси мавжудлигини, мазкур ўрганиш якуни билан хулоса қилиш мумкинки, яъни ФФ14 маркали Феррофосфор ва ФФ20 маркали Феррофосфор хом-ашё маҳсулотларини таркиби ва нархи жиҳатидан фарқ қилишини ҳамда Ферросилиций ФС45 ва Ферросилиций ФС65 маҳсулотларини таркиби ва нархи жиҳатдан фарқ қилиши аниқланганини, у Феррофосфор маркаси ФФ20 бўлган 20 тонна маҳсулот 14572-90-рақамли давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига мувофиқ келишлиги юзасидан металлургия ва моделлаштириш бўлими бошлиғи Р.Зокиров, Сифат ва назорат бўлими бошлиғи А.Азимбоев, Қуюв цехи бошлиғи ўринбосари Б.Давлетов, қуйиб ва эритиб бериш участкаси бошлиғи ва омбор мудираси Ф.Пардаева томонидан тузилган ҳамда 2023 йил 26 декабрь куни АЖ қуюв ишлаб чиқариш бўйича директор А.Мухаммадсолиев томонидан тасдиқланган далолатнома билан танишиб чиққанини, унга танишиб чиқиш учун тақдим этилган Феррофосфор маркаси ФФ20 бўлган 20 тонна маҳсулот 14572-90-рақамли давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган далолатномадаги АЖ Бошқарув раиси бош маслаҳатчиси сифатида ушбу маҳсулотни қабул қилиш ва унинг давлат стандартларига мувофиқ келишини тасдиқламаслигини, чунки ушбу далолатномадаги “Главный советник председателя правления ОА “ЛМЗ” графасидаги унинг фамилияси Турсунов Н. тўғрисига қуйилган имзо унга тегишли эмаслигини, яъни у томондан бажарилмаганини, у АЖга кирим қилинган ёки қабул қилинган Феррофосфор маркаси ФФ20 бўлган 20 тонна маҳсулот 14572-90-рақамли давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига ҳамда 20 тонна Графитовый бой 3340-88 давлат стандартларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган ҳамда АЖ Бошқарув раиси бош маслаҳатчиси ўзи, металлургия ва моделлаштириш бўлими бошлиғи Р.Зокиров, Сифат ва назорат бўлими бошлиғи А.Азимбоев, Қуюв цехи бошлиғи ўринбосари Б.Давлетов, қуйиб ва эритиб бериш участкаси бошлиғи С.Анваров, омбор мудираси Ф.Пардаева ҳамда Сифат ва назорат бўлими бошлиғи ўринбосари С.Элмуродов томонидан тузилган ҳамда 2024 йил 20 февраль куни АЖ қуюв ишлаб чиқариш бўйича директор А.Мухаммадсолиев томонидан тасдиқланган далолатнома билан танишиб чиққанини, унга танишиб чиқиш учун тақдим этилган Феррофосфор маркаси ФФ20 бўлган 20 тонна маҳсулот 14572-90-рақамли давлат стандартлари бўйича ФФ-20 техник талабларига ҳамда 20 тонна Графитовый бой 3340-88 давлат стандартларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган далолатномадаги АЖ Бошқарув раиси бош маслаҳатчиси сифатида ушбу маҳсулотни қабул қилганини тасдиқлашини, графитовый бой маҳсулотнинг давлат стандартида номи 82 кўрсатилмаганлиги боис, сифат кўрсаткичлари, яъни маҳсулотнинг кимёвий таркибини текширишда кимёвий жиҳатдан унга яқин бўлган Графитланган электрод маҳсулотининг стандарти олинишини, унга кўра маҳсулот таркибидан углерод миқдори 99 фоизни ташкил этиши лозимлигини, бироқ маҳсулот индукцион Тигель печида синовдан ўтказилганида унинг 20 фоизга яқини газ тариқасида, яъни монооксид углерод сифатида ажралиб кетишини, илмий тасдиқланган метод бўйича Графитовый бой хом ашёсининг суюқ металл билан бирикиш коэффициенти (В=0,8 ёки 80 фоиз) қилиб олинишини, ФФ20 маркали Феррофосфор маҳсулотини таркибидаги фосфор миқдорини аниқлаш марказий завод лабораторияси маъқуллаш соҳасига кирмаганлиги учун унинг сифат кўрсаткичини аниқлаш учун Тигель печида саноат эксперименти ўтказиб таҳлил қилинишини, мисол тариқасида 6.000 кг металл эригандан сўнг марказий завод лабораторияси тарафидан, чўяндаги фосфорнинг миқдори аниқланиб (чўян маъқуллаш соҳасига кирган), проба 0,2 фоиз бирикиш коэффициентини 80 фоиз (0,8 масса улуш) қилиб олиб, 50 кг. фосфорни печкага солинишини, шунда феррофосфор улушидаги фосфорнинг миқдори аниқланишини, бироқ, бунда индукцион Тигел печлари учун фосфорнинг бирикиш коэффициенти умум тан олинган 80 фоиздан келиб чиққан ҳолда нисбий аниқланишини, норматив ҳужжатлар бўйича бирикиш коэффициенти 80 фоиздан 100 фоизгача ўзгариши мумкинлигини, металлга ФФ14 маркали феррофосфор (фосфорнинг миқдори 14 фоиздан кам бўлмаган юқориси кўрсатилмаган) солинганда агарда металл билан бирикиш коэффициенти 100 фоиз бўлиб қолган тақдирда, ФФ20 маркали Феррофорсфор маҳсулот эффектини беришини, бу ҳолатда қуйидаги омиллар фосфорни металл билан бирикиш коэффициентига таъсир қилишини, яъни металлдаги кислород миқдори, эритманинг температураси, металл таркибидаги легерловчи элементлар, ҳамда феррофосфорни металлга қайси пайтда солиниши (бошида, ўртасида ва охирида), моддий техник таъминот бўлими бундан хом ашёни харид қилиш бўйича хўжалик юритувчи субъектлар билан шартнома тузган вақтида улардан маҳсулотнинг сифат сертификати ҳамда маҳсулот текширилганлиги хусусида синов ҳисоботини талаб қилишлари лозимлигини, бироқ амалиётда АЖ Моддий техник таъминот бўлими ходимлари масъулиятсизлиги туфайли хўжалик юритуви субъектлар томонидан тақдим этилган сифат сертификатлари билан чегараланган ҳолда шартномалар тузишини, у АЖга кирим қилинган ёки қабул қилинган Ферросилиций маркаси ФС65 бўлган 20 тонна маҳсулот давлат стандартларига мувофиқ келишлиги юзасидан тузилган ҳамда у, металлургия ва моделлаштириш бўлими бошлиғи Р.Зокиров, Сифат ва назорат бўлими бошлиғи А.Азимбоев, Қуюв цехи бошлиғи ўринбосари Б.Давлетов, қуйиб ва эритиб бериш участкаси бошлиғи С.Анваров, омбор мудираси Ф.Пардаева ҳамда Сифат ва назорат бўлими бошлиғи ўринбосари С.Элмуродов томонидан тузилган ҳамда 2024 йил 29 февраль куни АЖ қуюв ишлаб чиқариш бўйича директор А.Мухаммадсолиев 83 ФС65 маркали Ферросилиций маҳсулотида кремний миқдори камида 65 фоизни ташкил этиши лозимлиги, завод Марказий лабораториясига 2024 йил 26 февралда олиб келинган ФС65 маркали Ферросилиций маҳсулоти лаборатория бошлиғи Р.Туржанова томонидан рентген-флюоресцент анализатор ёрдамида текширилганида маҳсулот таркибида кремний миқдори 65 фоиздан ортиқ чиққанини, таҳлил жавобларидан келиб чиққан ҳолда далолатномага имзо қўйиб берганини, бироқ, 2024 йил 26 февралда Марказий завод лабораториясига таҳлил учун тақдим этилган маҳсулот айнан “Sardoba Metal Investcom” МЧЖга тегишли эканлигидан хабардор эмаслигини, АЖда ўтказилган тафтиш давомида Марказий завод лабораторияси Р.Туржановадан 2024 йил 26 февралда олиб келинган ФС65 маркали Ферросилиций маҳсулот бўйича таҳлил натижаларини ўрганганида, намунадаги маҳсулот таркибида бўлган кремний ҳамда темир миқдорлари бўйича ФС75 ва ФС90 маркали Ферросилиций маҳсулотлари таркибига ўхшашлиги аниқланганини, Қуюв механика заводига графит керак бўлганини, дунё технологиялари ҳамма чугунныйда бўлса, улар синтетикга ўтишганини, сабаби эффекти яхши бўлишини ва углерод таркиби бўйича илмий ишлар олиб борилганини, аниқланишича заводга графит бой кириб келганини, таркибида углерод миқдори катта бўлгани учун завод ишлатишни бошлаганини, металлургик жараёнда коэффициент усвоение борлигини, графит бойдаги сингиш 80 фоизни ташкил қилишини, печкаларда токлар орқали айланганда пар(испарение) ҳосил бўлишини, шу сабабли крацияларни тўғрилаб, 150-200 кг. солиб синтетик чугун муваффақ бўлишганини, 1 та шартномани у имзоламаганини, ким измолаганини билмаслигини, у фақат маҳсулотларни коэффициент усвоениясини кўришини, эффект берадиган бўлса ОТК ходимлари олиб келишларини, улар пистолет ускунасида кўришларини, электрографитдан олинган намуналар, зала, кремний, алюминий стандарт намуналар олинганини, ушбу намуналар печкага солиб текширилганида усвоение 80 фоиздан юқори бўлганда ишлатилишини, 80 фоиздан паст бўлган тақдирда усвоение бўлмаслигини, уларга (завод) электрод бойлар кириб келганини 95 фоизлик, ЭГ ва ЭГФ маркаликлари кириб келганини, усвоение катта бўлганини, маҳсулот олдин печкада ишлатилганини, уларга тайёр графит келганини, усвоение 80 фоиз бўлиб келганини, Графит бой бу электрод синиқлари эканини, бой бу синиқ дегани, бу ерда асосан чиқиб келадиган нарса печкада ферросилиций, ферромагний эритилишини, металлургик процессларга энг керакли нарса углерод бўлгани учун металл фаолиятига олиб кириш осонлигини, углеродда 4.000 градус температурани ушлаб бера олишини, пистолет давлат стандартларидан ўтмаганини, у бирламчи материалларни текшириш учун ускуна эканини, таркибида феррофосорни аниқлаш учун пистолетдан фойдаланилганини, печкага солганда феррофосфорни ҳар доим 91 фоиз олинишини, фосфорга нисбатан брак нарсаси мавжуд эмаслигини, фосфор 15-16 чиқса ҳам ФФ20 деб қабул қилинишини, асосан бу ерда таркибида 84 бошқа элементлар борлигини, олтин гугуртда темир борлигини, фосфорни ўзлаштириб бўлгунча темирни эриши қийинлигини, ФФ25 бўлса ҳам таркибида темир миқдори 60 фоиз бўлса уларга 70 бўлиб туришини, Ферросилиций-65 бўйича “Quyuv mexanika zavodi” АЖга ёмон ферросилиций кириб келмаганини, уни усвоениеси борлигини, уни 95 қилиб қабул қилинганини, сабаби олиб келинган маҳсулот 65 фоиздан юқори бўлганини, металлургик жараёнда 4 та қоп маҳсулот келганида 4 тасидан аралаштириб кўриб чиқишларини, асосийси усвоение юқори бўлиши кераклигини, 70 дан баланд бўлганини, марганец-90, ферросилиций-95 бўлганини, ферросилиций-65 дегани таркибида кремний миқдори 62 фоиздан 67 фоизгача ҳисобланишини, фера бу қоришма деганини, шартнома бўйича олиб келинган маҳсулотлар юқори бўлиб чиққанини, синтетик чугун колодка клинфеционний ва коршин қуйилганда 20 млрд. сўм соф фойда билан чиқиб келишганини, бу бўйича актлар мавжудлигини, заводга ёмон маҳсулот кириб келганда бундай кўрсаткичлар бўлмаслигини, 4 та шартнома бўйича келган маҳсулот айтилган талаб даражада бўлганини, фақат номи ўзгарганини, металлургияда графит умумий бўлиб кетишини, шу кунгча ишлатилган графит ишни оширишга ёрдам берганини, маҳсулотлар етиб келганда у текширмаслигини, у фақат печкага солиб коэффициент усвоенияларини текшириб беришини, заводга олиб келишдан олдин намуна тақдим қилинишини, сўнг уни печкага солиб текширишларини, усвоение тўғри келишини у аниқлаб беришини, печкадан ўтгандан кейин маҳсулот олгандан кейин кимёвий таркиби тушмагунча олиб кирилмаслигини, у технологик процессни ўзи ёзганини, шу процессдан ўтса тўғри бўлишини, агарда сифатсиз бўлганда технологик процесс бузилиши кераклигини, агарда нормадан чиқиб кетганида камомад ёки кўп ишлатилиши лозимлигини, заводга етказилган маҳсулотларни сифати бузилмаганини ва талабга жавоб беришини, қаттиқлик ва кимёвий тарафидан, агарда сифатсиз маҳсулот бўлганда ишлаб чиқаришда улар қўллашмаган бўлишларини, у сертификатларни кўрмаганини ва у бунга жавоб бера олмаслигини, унга акционерлик жамиятида ҳеч нима бўйсунмаслигини, олий таълим билан ишлаб чиқариш интеграция боғлаш киришини, у қарор қабул қила олмаслигини ва уни ваколати йўқлигини, шунингдек у кадр таркибига аралашмаганини билдириб, кўрсатув берди. Гувоҳ Нуритдинов Азим Файзуллаевич суд мажлисида дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, яъни у 2000 йил таҳминан сентябрь ойида Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида жойлашган Ўзбекистон металлургия комбинатига металл эритувчи сифатида ишлаганини, 2 йил давомида мазкур заводда меҳнат қилиб, сўнг Тошкент давлат политехника университетининг метални қайта ишлаш факультетига ҳужжатларини топшириб, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб ўқишга қабул қилинганини, оилавий сабабларга кўра ўқишни якунламасдан, Бекобод шаҳрида жойлашган “Прод керамика” МЧЖга инженер бўлиб ишга кирганини, орадан вақт ўтгач “Бекобод огнеупор” ҚКга ишга ўтганини, у 85 ерда оловга бардошли ғишт маҳсулотларини тайёрлаш жараёнларини ўзлаштириб, 2017 йилда бундай маҳсулотларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган кичикроқ цехни ташкил қилганини, бироқ оловга бардошли ғишт маҳсулотини ишлаб чиқариш учун хом-ашё топиш билан боғлиқ муаммолар сабабли, корхона банкрот бўлганини, оловга бардошли ғишт маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланган вақтида Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Кушбеги мавзесида яшовчи Ш.Юнусов билан танишиб, у ундан “стартовый смесь” маҳсулотини харид қилганини, сўнг унга металл ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган маҳсулотларни етказиб беришни бошлаганини, у фақат металл маҳсулотларни тайёрлашда ишлатиладиган хом-ашёларни сотиш билан шуғулланишини, фаолияти норасмий бўлиб, якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмаганини, металл маҳсулотларни тайёрлашда ишлатиладиган хом-ашёларни сотишдан тушган фойда ёки даромаддан давлатга солиқ ёки бошқа мажбурий тўловлар тўламаганини, Ангрен шаҳрида жойлашган “Shindon Selecoт” қўшма корхонасидан “Ферросилиций ФС65” маҳсулотини тахминан 1 тоннасини 5.000.000 сўмдан хариб қилиб, харидорларга 10.000.000 сўмдан сотганини, ҳозирги кунда “Ферросилиций ФС65” маҳсулотининг ўртача бозор баҳоси 11.000.000 сўмни ташкил қилишини, Сирдарё вилоятининг Ховос туманида жойлашган хитойлик мутахассислардан метални қайта ишлаш жараёнида ажралиб чиққан шлак маҳсулотларини дробилкадан ўтказиш орқали ҳосил бўлган “Майдаланган графит электродлари”ни ҳар бир тоннасини 3.000.000 ёки 4.000.000 сўм атрофида харид қилиб, харидорларга 7.000.000 сўмдан сотишини, 2023 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳар Яккасарой туманида янги қурилган уйлардан хонадон сотиб олиш учун Ш.Юнусовдан 46.000 АҚШ доллари миқдорида қарз олганини, Ш.Юнусовга қарзини 6.000 АҚШ долларини нақд кўринишида, қолганини эса “Ферросилиций ФС65” ва “Графит” маҳсулоти билан ҳисоблашганини, 2024 йил тахминан қиш ойларида Ш.Юнусовнинг илтимосига кўра 20 тонна “Графит” маҳсулотини Ховос туманидаги хитойлик ишлаб чиқарилувчилардан ҳеч қандай ҳужжатларни олиб, Ш.Юнусовнинг Бекобод шаҳрида жойлашган БМУ номли омборига олиб борганини, вақт ўтгач Шерзод исмли ҳайдовчини ёллаб, унинг “HOWO” русумли юк машинасига нақд 20 тонна маҳсулотни ортиб берганини, маҳсулот машинанинг юк хонаси, яъни борти баробар тўлганини, сўнг, ҳайдовчи Шерзодга Ш.Юнусов унга ташлаб берган геолокация манзили ҳамда Ш.Юнусовнинг телефон рақамларини берганини, юкка оид ҳужжатлар расмийлаштирилмаганлиги сабабли, ЙПХда муаммолар вужудга келган тақдирда Ш.Юнусовга қўнғироқ қилишини айтганини билдириб, кўрсатув берди. Гувоҳ Хасилов Хуснинутдин Нуриддинович суд мажлисида дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, у “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Quyuv mexanika zavodi” АЖда 1995 йилдан, АЖ Бошқарув раиси вазифасида эса 2024 йил ноябрь ойидан буён ишлашини, “Quyuv mexanika zavodi” МЧЖ 1995 йил 26 октябрда 86 давлат рўйхатидан ўтказилганини, ОКЕД статистик классификатори коди бўйича темир йўл юк вагонларини капитал таъмирлаш, темир йўл вагонлари учун қуйма маҳсулотлар ҳамда янги юк вагонлари ишлаб чиқаришдан иборат эканини, жамиятнинг таъсисчиси ва 100 фоиз улуши “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга тегишли эканини, жамият раҳбари сифатида лавозим мажбуриятларига корхонанинг қисқа ва узоқ муддатли истиқболли режаларни тузиш; корхона фаолиятини тўлиқ назорат қилиш; корхона номидан ишчи ходимлар билан меҳнат шартномасини тузиш, уни бекор қилиш; корхона хўжалик юритувида ва оператив бошқарувдаги мулкларини бошқариш ва тасарруф қилиш; корхона молия-хўжалик фаолияти устидан назорат олиб бориш ва бошқалар киришини, 2025 йил 6 февралдаги 49-сонли “Навбатдан ташқари инвентаризация ўтказиш тўғрисида”ги буйруққа асосан 2025 йил 1 январь ҳолатига АЖнинг Қуюв цехининг эритиш-қуйиш ва шихта тайёрлаш участкаси омборхонасидаги товар моддий бойликлар комиссия томонидан инвентаризациядан ўтказилганини, натижада комиссия томонидан қиймати 38.100.670 сўмлик 3,1982 тн. графит литейный ҳамда қиймати 9.279.590 сўмлик 1,0108 тн. ФФ20 маркали Феррофосфор маҳсулоти камомади; шу билан бирга, участка омборида 3,2 тн. Графитовый бой маҳсулоти ортиқчалиги аниқланганини, участкада аниқланган графит литейный маҳсулоти камомади ўрганилганда, АЖ моддий техник таъминот бўлими томонидан ҳужжатларда графит литейный номли маҳсулотини АЖга кирим қилиб, аслида Графитовый бой маҳсулотини етказиб берилганини, шу боис инвентаризация давомида аниқланган 3,1982 тн. графит литейный камомади билан ортиқча маҳсулот сифатида аниқланган 3,2 тн. Графитовый бойнинг миқдори бир-бирига тенг чиққанини, шунингдек, 1,0108 тн. 9.279.590 сўмлик Феррофосфор ФФ20 маҳсулотининг участкада чўян эритиш жараёнида металлга ФФ20 маркали Феррофосфор солиниб, бироқ фосфорнинг металл билан бирикиш коэффициенти белгиланган меъёрдан паст бўлгани учун ортиқча ишлатиб юборилган бўлиши мумкинлигини, ушбу 4 та шартнома расмийлаштирилганда заводда ишламаганини, ташкилий тузилма ва ходимларга раҳбарият томонидан эътирозлар бўлмаганини, АЖ Бошқарув раиси лавозимига тайинланганидан сўнг АЖ омборларидаги товар-моддий бойликлар инвентаризациядан ўтказмаганини, АЖ бош бухгалтерига моддий жавобгарлик вазифасини юклаш ва инвентаризация ўтказиш тўғрисида топшириқ бермаганини, айни вақтда АЖдаги барча омборларида инвентаризация ўтказилаётганини, АЖ Бошқарув раиси лавозимига тайинланганидан сўнг АЖ омборларидаги мавжуд товар-моддий бойликлар билан бухгалтерия ҳисобидаги маълумотлар бир-бирига мос келиши текширилмаганини, ҳозирги кунда АЖдаги барча омборларидаги товар моддий бойликлар ҳисобини аниқлаш бўйича ўтказилаётган инвентаризация жараёнида уларни бухгалтерия ҳисоблари билан таққослаш ишлари олиб борилаётганини, заводда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сифати бўйича рекламация бўлмаганини ва сифат 87 кўрсаткичлари ва ишлаб чиқариш жараёнларига оғзаки билдиришлар бўлмаганини, завод ҳар йили фойда билан чиққанини, акционерлар йиғилишида ҳам ҳисобот берганида, акционерлар томонидан эътирозлар бўлмаганини, заводда олиб борилаётган инвентаризация ишларининг бугунги кунда фақат темир маҳсулотлари билан боғлиқ қисми қолганини, 4 та шартнома бўйича олиб келинган маҳсулотлар бухгалтерия ҳужжатлари билан тўғри келганини, олиб келинган маҳсулотлар бўйича белгиланган меъёрда ишлатилганини ва ортиқча яна маҳсулот сотиб олишга эҳтиёж бўлмаганини, заводни судланувчиларга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, кўрсатув берди. Қўшимча гувоҳ Пак Альбина Иннокентьевна суд мажлисида, у Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказида товаршунослик экспертизаси бўлими мудири бўлиб ишлашини, Ўзбекистон Республикаси ДХХ Тергов бошқармасининг суд-товар экспертизаси тайинлаш тўғрисидаги қарорига асосан судга оид товаршунослик экспертизасини ўтказганини, унга тергов органи томонидан қўйилган саволларга жавоб бериб, ўз хулосасини тақдим қилганини ва у ушбу хулосасини тасдиқлашини, Ўзбекистон Республикасининг Ягона давлат мулкини баҳолаш стандартлари ва Республика суд экспертиза марказида “Суд экспертизасининг ўзига хос хусусиятлари” услубий тавсияларига асосан турли объектларни баҳолашда учта асосий баҳолаш усули қўлланилишини, таннарх ёндашуви, даромадлилик ёндашуви ва қиёсий сотиш усули мавжудлигини, у ўзини хулосасида фойдаланган адабиётлар рўйхатини келтириб ўтганини, ушбу рўйхатда ўзбек сайтларида ушбу маҳсулотлар бўйича 3 тадан аналоглари топилмаганлиги сабабли, Россия сайтларидан намуна олганини, у Давлат харидлари тўғрисидаги қонун билан танишмаганини ва ушбу қонун хулоса беришига алоқаси йўқлигини, у ягона давлат мулкини баҳолаш стандартлари бўйича хулоса тузганини, ушбу стандартлар Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан тасдиқланганини ва қонуний кучга эга эканини, Россия рублида олинган ўхшаш товарларни тўлиқ алмаштириш қиймати умумий қабул қилинган божхона рўйхатидан ўтказиш коэффициенти (0,2 фоиз), ҚҚС (15 фоиз), транспорт харажатлари 5 фоиз ва 1 фоиз даромадни ҳисобга олган ҳолда, таклиф нархидан келиб чиққан ҳолда мулкни баҳолашнинг харажат асосидаги ёндашувидан фойдаланган ҳолда аниқланганини, нархлар рус рублида кўрсатилганлиги сабабли харажатларни кўриб чиқилаётган шартномалар тузиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Миллий банки томонидан белгиланган валюта курслари бўйича сўмда тақдим этганини, унга тергов органи томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар бўйича баҳолаш ўтказганини, у 4 та шартнома билан танишганини, экспертиза ўтказишдан олдин у тергов органидан маҳсулотларни кўриб намуна олиш юзасидан мурожаат қилганида унга намуналар йўқлигини айтишиб, фақат далолатномалар борлигини айтишганини, биржа нарх билан ўртача бозор нархи суммаси ҳар хил бўлишини, унга терговчи ўртача бозор нархини 88 ҳисоблаб беришни айтиб савол қўйгани учун у маҳсулотларнинг ўртача бозор нархини ҳисоблаб берганини билдириб, кўрсатув берди. Қўшимча гувоҳ Назаров Халим Барноевич суд мажлисида у “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидаги “Quyuv mexanika zavodi” АЖда 2025 йил 3 январдан буён бош ҳисобчи бўлиб ишлашини, у 2022 йил 27 сентябрдаги буйруқ билан танишганини, ушбу буйруқ бугунги кунда бекор бўлганини, ўша вақтда шу буйруққа асосан ишланганини, ҳозирда бошқа буйруқ чиқарилганини, фақат жавобгар шахслар ўзгартирилганини, мазкур буйруқ давлат харидлари юзасидан эканини ҳамда унда масъул шахслар белгиланганини, Давлат харидлари қонунига асосан “Quyuv mexanika zavodi” АЖда харидни қонунга асосан тўғри амалга ошириш белгиланганини, харид жараёнларига масъул раҳбар муовини лавозими мавжуд эмаслигини, АЖ бюджетдан маблағ олмаслигини, завод хўжалик юритувчи субъект ҳисобланишини, уларни асосий буюртмачиси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳисобланишини, заводга берилган буюртмалар бўйича вагонларни тайёрлаб беришларини, харид жараёнларини амалга ошириш тартиби мавжудлиги, яъни биринчи ишлаб чиқаришга зарур бўладиган цехлардан буюртма келиб тушишини, сўнг буюртмалар келганидан кейин ҳақиқатда омборхонада бор ёки йўқлиги текширилишини, сўнг ОМТСга (Отдел материално-технического снабжения) берилишини, ОМТСга белгилаб қўйилганини, харидларни амалга оширилганидан кейин шартнома чиқишини, сўнг маҳсулот етиб келишини ҳамда счет фактура тасдиқланишини, заводни снабженецларга ишончнома берилишини (вакил сифатида) ва улар томонидан маҳсулот олиб келинишини, маҳсулотлар олиб келинганидан сўнг омборхонага кирим қилиниб, олиб келинган маҳсулотлар текширилишини, ҳисоб-фактурани юк жўнатувчи шакллантириб юборишини, буни рўйхат бўйича омбор мудири кўриб чиқишини, ҳисоб-фактурадаги маҳсулот келганда электрон равишда масъул бухгалтер тасдиқлашини, қоғоз вариантида ручка билан тўлдирилишини ва омбор мудири имзолашини, пул кўчириш тартиби, маҳсулот келиб, ҳисоб-фактура тасдиқланганидан кейин ОМТС бошлиғи билдирги ёзишини, ушбу билдиргида қандай маҳсулотлар келганини кўрсатишини ва пул суммасини ўтказишга рухсат бериш сўралишини, ОМТС масъул ходими пул ўтказишини, раҳбарни имзоси билан пул кўчирилишини, ушбу электрон калит масъул бухгалтерга буйруқ асосида бириктирилганини, заводни номидан раҳбарни ва ҳар бир ходимни электрон калити ўзида туришини, маҳсулотларни топширишганидан сўнг снабженец электрон калит орқали келганини тасдиқлашини билдириб, кўрсатув берди. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчилар, фуқаровий даъвогарлар, гувоҳлар ва қўшимча гувоҳларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси 89 талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчилар Р.Йўлдошов, З.Ташходжаев, С.Элмуродов, Ш.Юнусов, И.Юмутов ва Х.Набиевларнинг айблари суд мажлисига тарафларнинг розилиги билан ўқиб эшиттирилган гувоҳларнинг кўрсатувлари билан, шунингдек, жиноят иши ҳужжатларидаги Ўзбекистон Республикаси ДХХнинг хати (1-ж. и.в.7), маълумотнома (1-ж. и.в.22-27, 2-ж. и.в.210-211, 3-ж. и.в.8082), “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ (СТИР 310857724) бўйича олиб борилган ўрганиш ишлари бўйича хулоса (1-ж. и.в.38-40), “Sardoba Metal Investkom” МЧЖнинг фаолияти билан боғлиқ ҳужжатлар нусхаси (1-ж. и.в.67-76, 183-221), “Quyuv mexanika zavodi” АЖнинг фаолияти билан боғлиқ ҳужжатлар нусхаси (1-ж. и.в.77-82, 2-ж. и.в.67-78, 5-ж. и.в.122-138, 163-173, 6-ж. и.в.13-18), далолатномалар (1-ж. и.в.105-106), Ўзбекистон Республика Товар хомашё биржасининг хати (1-ж. и.в.126-127, 2-ж. и.в.260), “FERROSPLAV” МЧЖнинг хати (1-ж. и.в.254), дискни кўздан кечириш баённомаси (2-ж. и.в.9), шартномалар ва уларга илова қилинган ҳужжатлар нусхалари (2-ж. и.в.39-62, 5-ж. и.в.32-36), ҳужжатларни кўздан кечириш баённомалари ва унга илова қилинган фотожадвал (2-ж. и.в.93-97, 171-178, 5-ж. и.в.60-62, 202-206, 264-265), ихтиёрий тақдим қилинган ҳужжатларни қабул қилиш баённомаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхаси (2-ж. и.в.97-145), кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал (2-ж. и.в.179-190), 2025 йил 13 февралдаги “Quyuv mexanika zavodi” АЖда ўтказилган тафтиш далолатномаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхаси (3-ж. и.в.2-28, 44-54, 85-136, 159-220, 225-286, 293-296, 5-ж. и.в.242-263), “Quyuv mexanika zavodi” АЖнинг 2023-2024 йиллардаги давлат харидлари тўғрисидаги 2025 йил 12 февралдаги маълумотнома (3-ж. и.в.55-56), “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ ва “Quyuv mexanika zavodi” АЖ ўртасидаги шартномалар билан боғлиқ ҳужжатлар нусхаси ҳамда 2025 йил 12 февралдаги “Sardoba Metal Investkom” МЧЖнинг фаолияти юзасидан солиқ далолатномаси (4-ж. и.в.1-289), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги суд экспертизаси марказининг 2025 йил 11 мартдаги 29/20-12(1408-1408.3)24.1Z-3437-40-сонли экспертиза хулосаси ва унга илова қилинган фотожадвал (5-ж. и.в.2-18), ихтиёрий тақдим қилинган ашёларни қабул қилиш ва кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал (5-ж. и.в.21-24), рақамли ахборот ташувчи қурилмасини кўздан кечириш баённомаси (5-ж. и.в.63), юзлаштириш баённомалари (5-ж. и.в.196-201), тилхат (5-ж. и.в.208-212), ёзма далил деб эътироф этиш ва жиноят ишига қўшиш тўғрисидаги қарорлар (5-ж. и.в.292-298,300-303), ашёвий далил деб эътироф тўғрисидаги қарор (5-ж. и.в.299), тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ исботини топади деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Р.Йўлдошов, З.Ташходжаев, С.Элмуродов, Ш.Юнусов ва И.Юмутовларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, 90 З.Ташходжаев, С.Элмуродовларнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а,в,г” бандлари, судланувчи Ш.Юнусов ва И.Юмутовларнинг жиноий ҳаракатлари эса Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасида “иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки маҳкумни ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозим” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 408-моддасида, суд ишнинг барча ҳолатларини синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириши ҳамда ҳақиқатни аниқлаш учун ушбу Кодексда назарда тутилган барча чораларни кўриши лозимлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарори 2-бандида, одил судловни фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, тарафларнинг ўзаро тортишуви, далилларнинг бевосита ва оғзаки усулда текширилиши асосида олиб борилиши ва иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлаш тўғрисидаги жиноят процессининг муҳим принципларига амал қилишлари лозимлиги, ушбу принциплардан ҳар қандай асосларга кўра чекланиш, ҳукмни қонуний эмас деб топишга асос бўлиши; 4-бандида, иш бўйича ҳукм иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстлар тўлдирилгандан кейингина чиқарилиши мумкинлиги, маҳкумнинг айбдорлиги (айбсизлиги) тўғрисидаги суднинг хулосаларига зид бўлган далиллар ҳукмда нафақат кўрсатилиши балки, суд томонидан нима учун улар ишончсиз деб топилганлиги ва рад этилганлиги сабаблари асослантирилган бўлиши лозимлиги; 5-бандида, судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилиши, судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари кераклиги; 7-бандида, ЖПКнинг 462-моддасига мувофиқ, суд айблов ёки оқлов ҳукми чиқариши мумкинлиги, ЖПКнинг 23-моддасида назарда тутилган айбсизлик презумпцияси принципи ҳукм турини аниқловчи мезон сифатида эътироф этилганлиги; 16-бандида, ЖПКнинг 463-моддасига кўра, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат маҳкумнинг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши; 24-бандида, суд маҳкумни баҳоловчи категорияларга тегишли белгиларга қараб айбдор деб 91 топишда, ушбу белгининг жиноий қилмишда мавжудлигини тасдиқловчи ҳолатларни келтириши шартлиги тўғрисида амалий тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси билан айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкни ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида”ги 11-сонли қарорининг 3-бандида мансаб вазифалари ёхуд шартномавий муносабатларга кўра, ўзганинг мулкини тасарруф қилиш, бошқариш, етказиб бериш ёки сақлаш бўйича қонуний ваколатларни амалга оширувчи шахснинг мазкур мулкни қонунга хилоф равишда текинга ўзининг мулкига ёки бошқа шахснинг мулкига айлантириши айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш деб (ЖКнинг 167-моддаси) тавсифланиши лозимлиги тўғрисида амалий тушунтириш берилган. Судланувчи Р.Йўлдошов, З.Ташходжаев, С.Элмуродов, Ш.Юнусов, И.Юмутов ўз кўрсатувларида ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мазмунидаги айбловга иқрор бўлмаганлар. Жиноят иши ҳужжатлари ва суд мажлисида аниқланган далиллардан “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ билан “Quyuv mexanika zavodi” АЖ ўртасида тузилган шартномаларга асосан “Quyuv mexanika zavodi” АЖ учун ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланадиган маҳсулотларни харид қилиш жараёни электрон савдо платформаси орқали амалга оширилганлиги, бу савдога ҳамда шартнома тузилишига инсон омили аралашмаганлиги кўринади. Судланувчи Р.Йўлдошов суд мажлисидаги кўрсатувларида 2023 йил 11 декабрда у жамият Қуюв цехидан жамият Стратегик ривожланиш бўйича директори О.Махмудов имзоси билан тасдиқланган 20 тонна ФФ20 маркали Феррофосфор маҳсулотини харид қилиш юзасидан бир марталик буюртмани қабул қилганини, дастлаб ФФ20 маркали Феррофосфор маҳсулотини электрон кооперация порталидан қидириб кўрганида ушбу параметрдаги маҳсулотни топа олмаганини, сўнг, электрон савдо дўконидан маҳсулотни қидирганида “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ томонидан электрон савдо платформасига шу турдаги маҳсулотни сотиш бўйича оферта жойлаштирилганини кўриб, офертани танлаганини, нарх сўрови механизмида оферентдан бошқа иштирокчи қатнашмаганлиги сабабли жамият ва МЧЖ ўртасида 2023 йил 21 декабрда 1974761-сонли электрон шартнома тузилганини, 2024 йил 2 февралда у АЖ Қуюв цехидан Қуюв ишлаб чиқариш бўйича директори А.Мухаммадсолиев имзоси билан тасдиқланган 20 тонна ФФ20 маркали Феррофосфор маҳсулотини харид қилиш юзасидан бир марталик 92 маҳсулотини электрон кооперация порталидан қидириб кўрганида ушбу параметрдаги маҳсулотни топа олмаганини, сўнг, электрон савдо дўконидан маҳсулотни қидирганида “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ томонидан электрон савдо платформасига шу турдаги маҳсулотни сотиш бўйича оферта жойлаштирилганини кўриб, офертани танлаганини, нарх сўрови механизмида оферентдан бошқа иштирокчи қатнашмаганлиги сабабли АЖ ва МЧЖ ўртасида 2024 йил 15 февралда 2080648-сонли электрон шартнома тузилганини, 2024 йил 2 февралда АЖ Қуюв цехидан Қуюв ишлаб чиқариш бўйича директори А.Мухаммадсолиев имзоси билан тасдиқланган 20 тонна Графит маҳсулотини харид қилиш юзасидан бир марталик буюртмани қабул қилганини, 2024 йил 14 февралда Графит маҳсулотини электрон кооперация порталидан қидириб кўрганида, порталда Графит литейный номли маҳсулот келиб чиққанини, у актив офертани танлаганида портал автоматик равишда маҳсулотга энг арзон нарх таклиф қилган “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ билан шартномани шакллантириб берганини, шартнома бўйича юборилган нарх сўровлари бўйича таклифлар олинмаганлиги сабабли 2024 йил 16 февралда АЖ ва МЧЖ ўртасида К1011815-сонли шартнома расмийлаштирилганини, 2024 йил 6 февралда АЖ Қуюв цехидан АЖ Қуюв ишлаб чиқариш бўйича директори А.Мухаммадсолиев имзоси билан тасдиқланган 20 тонна ФС 65 маркали Ферросилиций маҳсулотини харид қилиш юзасидан бир марталик буюртмани қабул қилганини, 2024 йил 23 февралда ФС 65 маркали Ферросилиций маҳсулотини электрон кооперация порталидан қидириб, актив офертани танлаганида портал автоматик равишда энг арзон нарх таклиф қилган “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ билан шартномани шакллантириб берганини, шартнома бўйича юборилган нарх сўровлари бўйича таклифлар олинмаганлиги сабабли 2024 йил 27 февралда АЖ ва МЧЖ ўртасида К1012582-сонли шартнома расмийлаштирилганини, шартномаларнинг ижросини таъминлаш З.Ташходжаевга юкланганини, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг жавобига кўра ЛМЗ кўриб чиқилаётган контрагентлар, шу жумладан “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ билан xt-xarid.uz и etender.uzex.uz. электрон савдо платформаларида шартномалар тузмаганини, ушбу ҳолат давлат харидлари тўғрисидаги қонунни бузиш ҳисобланмаслигини, чунки юқорида кўрсатилган платформалардан ташқари бир қатор давлат харидлари операторлари, хусусан, ЎзРТХБ платформалари xarid.uzex.uz ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этадиган электрон кооперация портали мавжудлигини, айнан шу платформаларда “Sardoba Metal Investkom” МЧЖ билан қонун ҳужжатларининг барча талабларига риоя қилган ҳолда шартномалар тузилганини, “Қуюв механика заводи” АЖ корпоратив буюртмачи ҳисобланишини, Товарлар ёки хизматлар бюджет ҳисобидан эмас, балки ўз маблағлари ҳисобидан харид қилинишини, ПҚ-4812га биноан, юқоридаги шартномаларга асосан харид қилинган материални 93 бошқа йўллар билан сотиб олишга рухсат берилмаганини, шу муносабат билан, Х.Сулаймонова номидаги суд-тиббий экспертиза марказининг хулосалари давлат харидлари нархларини таққослашда асос бўла олмаслигини, чунки улар glotr.uz, prom.uz ва бошқалар сайтларида жойлаштирилган, махсус ахборот порталлари бўлмаган ва таклифларнинг долзарблиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олмаган рекламаларга асосланганини, у томондан қонунбузилиш ҳолатлари бўлмаганини баён этди. Қўшимча гувоҳ Пак Альбина Иннокентьевна суд мажлисидаги кўрсатувларида у Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказида товаршунослик экспертизаси бўлими мудири бўлиб ишлашини, мазкур жиноят иши юзасидан судга оид товаршунослик экспертизасини ўтказганини, унга тергов органи томонидан қўйилган саволларга жавоб бериб, ўз хулосасини тақдим қилганини ва у ушбу хулосасини тасдиқлашини, Ўзбекистон Республикасининг Ягона давлат мулкини баҳолаш стандартлари ва Республика суд экспертиза марказида “Суд экспертизасининг ўзига хос хусусиятлари” услубий тавсияларига асосан турли объектларни баҳолашда учта асосий баҳолаш усули қўлланилишини, таннарх ёндашуви, даромадлилик ёндашуви ва қиёсий сотиш усули мавжудлигини, у ўзини хулосасида фойдаланган адабиётлар рўйхатини келтириб ўтганини, ушбу рўйхатда ўзбек сайтларида ушбу маҳсулотлар бўйича 3 тадан аналоглари топилмаганлиги сабабли, Россия сайтларидан намуна олганини, у Давлат харидлари тўғрисидаги қонун билан танишмаганини ва ушбу қонун хулоса беришига алоқаси йўқлигини, у ягона давлат мулкини баҳолаш стандартлари бўйича хулоса тузганини, ушбу стандартлар Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан тасдиқланганини ва қонуний кучга эга эканини, Россия рублида олинган ўхшаш товарларни тўлиқ алмаштириш қиймати умумий қабул қилинган божхона рўйхатидан ўтказиш коэффициенти (0,2 фоиз), ҚҚС (15 фоиз), транспорт харажатлари 5 фоиз ва 1 фоиз даромадни ҳисобга олган ҳолда, таклиф нархидан келиб чиққан ҳолда мулкни баҳолашнинг харажат асосидаги ёндашувидан фойдаланган ҳолда аниқланганини, нархлар рус рублида кўрсатилганлиги сабабли харажатларни кўриб чиқилаётган шартномалар тузиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Миллий банки томонидан белгиланган валюта курслари бўйича сўмда тақдим этганини, унга тергов органи томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар бўйича баҳолаш ўтказганини, у 4 та шартнома билан танишганини, экспертиза ўтказишдан олдин у тергов органидан маҳсулотларни кўриб намуна олиш юзасидан мурожаат қилганида унга намуналар йўқлигини айтишиб, фақат далолатномалар борлигини айтишганини, биржа нарх билан ўртача бозор нархи суммаси ҳар хил бўлишини, унга терговчи ўртача бозор нархини ҳисоблаб беришни айтиб савол қўйгани учун у маҳсулотларнинг ўртача бозор нархини ҳисоблаб берганини баён этган. 94 С.Элмуродов, Ш.Юнусов, И.Юмутовларнинг мақсади ўзганинг уларга ишониб топширилган мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинишига қаратилмаганлиги кўринади. Судланувчи Р.Йўлдошов, З.Ташходжаев, С.Элмуродовлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Қуюв механика заводи” АЖ томонидан буюртма қилинган хомашёнинг ўрнига шунга ўхшаш бошқа хомашёни харид қилиш тўғрисида шартнома тузиб, шу шартномалар бўйича харид қилинган хомашёларни АЖга кирим қилганларини ўзи ўзганинг уларга ишониб топширилган мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган жиноят таркибини бермайди, аксинча суд судланувчи Р.Йўлдошов, З.Ташходжаев, С.Элмуродов, Ш.Юнусов, И.Юмутовларнинг мазкур ҳаракатлари билан савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари бузилган деб баҳолайди ва уларнинг ушбу ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми билан квалификация қилиш лозим деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми билан савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдорда бузганлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Тергов органи томонидан гуёки моддий зарар сифатида кўрсатилган 164.779.000 сўм ҳозирги кунда кўп миқдор, яъни базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган (123.600.000 сўмдан 206.000.000 сўмгача) миқдорни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 8-бандида “судлар оқлов ҳукмини чиқаришга олиб келувчи, жиноий ҳодисанинг ёки жиноят таркибининг бўлмаслиги, жиноят содир этилишига судланувчи дахлдор эмаслиги тўғрисидаги асослар рўйхати ЖПКнинг 464-моддасида тўлиқ кўрсатилганлигини эътиборга олишлари лозим” деб амалий тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса айбсиз деб топилади ва реабилитация этилиши лозим. Бундай ҳолда, суд судланувчи Р.Йўлдошов, З.Ташходжаев, С.Элмуродов, Ш.Юнусов, И.Юмутовларнинг ҳаракатларида савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдорда бузишда ифодаланган аломатлари бўйича қилмишларида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли уларни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми билан айбсиз деб топиб, реабилитация этишни ҳамда жиноят ишини шу қисмини ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатишни лозим топади. Шунингдек, суд судланувчи Р.Йўлдошов, З.Ташходжаев, С.Элмуродов, Ш.Юнусов, И.Юмутовларнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 164-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳукуқбузарлик аломатлари бўлганлиги сабабли, жиноят ишини шу 95 қисмини материал тариқасида ажратиб, уларни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 164-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал этиш учун Яккасарой туман прокурорига юборишни лозим топади. Бундан ташқари, суд тергов органи томонидан судланувчи Р.Йўлдошовнинг, З.Ташходжаев, С.Элмуродовларнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 1-қисми, мансаб сохтакорлиги, яъни давлат иштирокидаги ташкилот мансабдор шахси бўла туриб, бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, жамиятнинг молия-хўжалик ҳужжатларига сохта маълумотлар киритганликда ифодаланган аломатлари; -судланувчи З.Ташходжаевнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 1-қисми, мансаб сохтакорлиги, яъни давлат иштирокидаги ташкилот мансабдор шахси бўла туриб, бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, жамиятнинг молия-хўжалик ҳужжатларига сохта маълумотлар киритганликда ифодаланган аломатлари; -судланувчи С.Элмуродовнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 1-қисми, мансаб сохтакорлиги, яъни давлат иштирокидаги ташкилот мансабдор шахси бўла туриб, бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, жамиятнинг молия-хўжалик ҳужжатларига сохта маълумотлар киритганликда ифодаланган аломатлари; -судланувчи Ш.Юнусовнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,209-моддаси 1-қисми, мансаб сохтакорлиги, яъни бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, жамиятнинг молия-хўжалик ҳужжатларига сохта маълумотлар киритишда иштирокчилик этишда, ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “б” банди, бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, қалбаки мувофиқлик сертификатларини ясашда ҳамда ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми, ҳужжатни қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланишда ифодаланган аломатлари; -судланувчи И.Юмутовнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,209-моддаси 1-қисми, мансаб сохтакорлиги, яъни бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, жамиятнинг молия-хўжалик ҳужжатларига сохта маълумотлар киритишда иштирокчилик этишда, ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “б” банди, бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, қалбаки мувофиқлик сертификатларини ясашда ҳамда ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми, ҳужжатни қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланишда ифодаланган аломатлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик 96 даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1, 3-бандларида “судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида, инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмаслиги ҳамда 28-моддасида жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади, деб белгиланган. Суд, судланувчи Р.Йўлдошовга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига риоя қилиб, юқоридаги кўрсатилган Пленум қарорларидаги амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, Р.Йўлдошовнинг шахсини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, қарамоғида тўрт нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 56-моддаси талабларига риоя қилиб, мазкур жиноятни ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97 209-моддаси 1-қисми билан санкция доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, суд судланувчи Р.Йўлдошов мазкур жиноий ҳаракатларини моддий жавобгарлик лавозимини эгаллаб туриб содир этганлигини инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасига асосан қўшимча жазо тариқасида раҳбарлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади. Суд, судланувчи З.Ташходжаевга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига риоя қилиб, юқоридаги кўрсатилган Пленум қарорларидаги амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, З.Ташходжаевнинг шахсини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 56-моддаси талабларига риоя қилиб, мазкур жиноятни ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 1-қисми билан санкция доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, суд судланувчи З.Ташходжаев мазкур жиноий ҳаракатларини моддий жавобгарлик лавозимини эгаллаб туриб содир этганлигини инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасига асосан қўшимча жазо тариқасида раҳбарлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади. Суд, судланувчи С.Элмуродовга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига риоя қилиб, юқоридаги кўрсатилган Пленум қарорларидаги амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, С.Элмуродовнинг шахсини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 56-моддаси талабларига риоя қилиб, мазкур жиноятни ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 1-қисми билан санкция доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, суд судланувчи С.Элмуродов мазкур жиноий ҳаракатларини моддий жавобгарлик лавозимини эгаллаб туриб содир этганлигини инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасига асосан қўшимча жазо тариқасида раҳбарлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади. 98 белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига риоя қилиб, юқоридаги кўрсатилган Пленум қарорларидаги амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, Ш.Юнусовнинг шахсини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, қарамоғида беш нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 56-моддаси талабларига риоя қилиб, мазкур жиноятни ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини, жиноятда тутган ролини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,209-моддаси 1-қисми, 228-моддаси 2-қисми ва 228-моддаси 3-қисми билан санкция доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни ҳамда жазони узил-кесил Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи И.Юмутовга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига риоя қилиб, юқоридаги кўрсатилган Пленум қарорларидаги амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, И.Юмутовнинг шахсини, оилавий шароитини, қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 56-моддаси талабларига риоя қилиб, мазкур жиноятни ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини, жиноятда тутган ролини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,209-моддаси 1-қисми, 228-моддаси 2-қисми ва 228-моддаси 3-қисми билан санкция доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни ҳамда жазони узил-кесил Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, суд судланувчи Р.Йўлдошов, З.Ташходжаев, С.Элмуродов, Ш.Юнусов, И.Юмутовларни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 164-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал этиш учун жиноят ишини бир қисми материал тариқасида ажратилиб, Яккасарой туман прокурорига юборилаётганлиги сабабли дастлабки тергов даврида Ўзбекистон Республикаси ДХХ депозит ҳисоб рақамига Юнусов Шаҳрух Абдуллаевич томонидан етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида топширилган 164.800.000 сўм пул маблағлари масаласини маъмурий жавобгарликка тортиш материали маъмурий суд томонидан кўрилиб, ҳал этилиши лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, суд жиноят иши юзасидан ёзма ашёвий далил деб эътироф этилган ҳужжатларни жиноят иши ҳужжатларида сақлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 26 ва 28-моддалари ҳамда ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473 моддаларига амал қилиб, суд ҳайъати 99 Йўлдошов Равшан Сунатуллоевич (YO‘LDOSHOV RAVSHAN SUNATULLOYEVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. Йўлдошов Равшан Сунатуллоевичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасига асосан Р.Йўлдошовга 1 (бир) йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни раҳбарлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазони мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар томонидан белгилаб берилган жойларда ўташлик белгилансин. Жазо муддати Р.Йўлдошов жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. Ҳукм ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар Сирғали тумани ИИО Пробация гуруҳига юклатилсин. Р.Йўлдошовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Ташходжаев Зиёдиллахўжа Зафар ўғли (TASHXODJAYEV ZIYODILLAXO‘JA ZAFAR O‘G‘LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Ташходжаев Зиёдиллахўжа Зафар ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасига асосан З.Ташходжаевга 1 (бир) йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни раҳбарлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазони мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар томонидан белгилаб берилган жойларда ўташлик белгилансин. Жазо муддати З.Ташходжаев жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. Ҳукм ижросини назорат қилиш Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар ИИО Пробация гуруҳига юклатилсин. З.Ташходжаевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. 100 NORMAMAT O‘G‘LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Элмуродов Сўҳроб Нормамат ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасига асосан С.Элмуродовга 1 (бир) йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни раҳбарлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазони мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар томонидан белгилаб берилган жойларда ўташлик белгилансин. Жазо муддати С.Элмуродов жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. Ҳукм ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИО Пробация гуруҳига юклатилсин. С.Элмуродовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Юнусов Шаҳрух Абдуллаевич (YUNUSOV SHAHRUX ABDULLAYEVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,209-моддаси 1-қисми, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Юнусов Шаҳрух Абдуллаевичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,209-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Юнусов Шаҳрух Абдуллаевичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Юнусов Шаҳрух Абдуллаевичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми билан иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан Ш.Юнусовга узил-кесил иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 1 (бир) ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган жазони мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар томонидан белгилаб берилган жойларда ўташлик белгилансин. 101 Ҳукм ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИО Пробация гуруҳига юклатилсин. Ш.Юнусовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Юмутов Иззатбек Илхомбай ўғли (YUMUTOV IZZATBEK ILXOMBAY O‘G‘LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,209-моддаси 1-қисми, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Юмутов Иззатбек Илхомбай ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,209-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Юмутов Иззатбек Илхомбай ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Юмутов Иззатбек Илхомбай ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми билан иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан И.Юмутовга узилкесил иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 1 (бир) ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган жазони мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар томонидан белгилаб берилган жойларда ўташлик белгилансин. Жазо муддати И.Юмутов жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. Ҳукм ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИО Пробация гуруҳига юклатилсин. И.Юмутовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Судланувчиларга нисбатан жиноят ишини бир қисми Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 164-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал этиш учун материал тариқасида ажратилиб, Яккасарой туман прокурорига юборилсин. 102 Дастлабки тергов даврида Ўзбекистон Республикаси ДХХ депозит ҳисоб рақамига Юнусов Шаҳрух Абдуллаевич томонидан етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида топширилган 164.800.000 (бир юз олтмиш тўрт миллион саккиз юз минг) сўм пул маблағлари масаласи маъмурий жавобгарликка тортиш материали маъмурий суд томонидан кўрилиб, ҳал этилиши белгилансин. Жиноят иши юзасидан ёзма ашёвий далил деб эътироф этилган ҳужжатлар жиноят иши ҳужжатларида сақлансин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкумлар ва фуқаровий даъвогарлар ҳукм нусхасини олган кунларидан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонун кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: Аслига тўғри: (имзо) 103 А.Жалилов