Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2501/331 Дата решения 07.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Жалилов Алишер Холмурот ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 411056 Claim ID 2885835 PDF Hash 4d2f1ade2a8b1d4b... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддаси збекистон Республикаси ЖК 74 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2511 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 56-моддаси ЖКнинг 56 law
унга нисбатан ЖКнинг 2511-моддаси унга нисбатан ЖК 2511 law
ЖКнинг 50-моддаси ЖКнинг 50 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
ЖКнинг 2511-моддаси ЖКнинг 2511 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил октябрь ойининг 7 куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди ўз биносида ВКА режими орқали, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: А.Жалилов, судья ёрдамчиси А.Бабаджановнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов, судланувчи Ж.Оқмирзаев ҳамда унинг ҳимоячиси адвокат И.Ташпулатовнинг иштирокида, Оқмирзаев Жавлонбек Бахтиёр ўғлига оид 1-1005-2501/331-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Оқмирзаев Жавлонбек Бахтиёр ўғли (OQMIRZAYEV JAVLONBEK BAXTIYOR O’G’LI), 1994 йил 20 июнь куни Наманган вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзанди бор, “Дўсматов Рахмонали” фермер хўжалигида ишчи, муқаддам судланган, Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг 2022 йил 25 октябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2024 йил 29 мартдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 3 йил 3 ой 28 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жазонинг 2 йил 3 ой 4 куни ўталмаган, Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани, Сой бўйи МФЙ, Абдулла Исабоев кўчаси, 128-уйда яшайди, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2025 йил 20 майдан буён қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхаси 2025 йил 7 август куни олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 5-қисми билан айбланган, Суд, судланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Оқмирзаев Жавлонбек Бахтиёр ўғли Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 14 майдаги ҳукми билан судланган У.Сайфиддинов ҳамда дастлабки терговда жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахслар билан ўзаро жиноий 1 тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, алоҳида иш юритувга ажратилган шахсдан 2.800 дона “ilko REGAPEN 300 mg Capsule Pregabalin” номли дори воситаларини ўзи томонидан топилган харидорга 6.000 АҚШ долларига сотишга келишганидан сўнг, 2.800 дона “ilko REGAPEN 300 mg Capsule Pregabalin” дори воситаларини Наманган вилоятидан Тошкент шаҳрига олиб келиш ҳақида У.Сайфиддиновга кўрсатма берган. Ж.Оқмирзаевнинг кўрсатмасига кўра, У.Сайфиддинов 2024 йил 30 ноябрь куни соат 18:00ларда, 2.800 дона “ilko REGAPEN 300 mg Capsule Pregabalin” дори воситаларини Наманган вилоятидан Совурқулов Нурали Усмонқул ўғлининг бошқарувида бўлган “Nexia-3” русумли 50 F 759 UA давлат рақами бўлган автомашинанинг ҳайдовчи ўриндиғининг орқа пастки қисмига яшириб, Яккасарой тумани, “Дамариқ” МФЙ, Андижон кўчаси 104-уй олдига олиб келган ҳамда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи тақиқланган мазкур дори воситаларини 6.000 АҚШ долларига сотиб олиши лозим бўлган шахсни кутиб турган вақтида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД ЖҚБ, Тошкент шаҳар ИИББ ТҚХ ЖҚБ ва Яккасарой ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ушланиб, таркибида прегабалин моддаси мавжуд бўлган, умумий оғирлиги 840,0 грамм бўлган 2.800 дона “ilko REGAPEN 300 mg Capsule Pregabalin” дори воситалари далилий ашё тариқасида, холислар иштирокида процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Суд-кимёвий экспертизасининг 2024 йил 2 декабрдаги №4547-сонли хулосасига кўра, У.Сайфуддиновдан олинган 200 дона фолгаланган жами 2.800 дона оқ-қизил рангли капсулалар таркибида “Прегабалин” моддалари мавжуд бўлиб, номланишига мос бўлган дори воситаси эканлиги, завод қадоғига кўра, бир дона капсуланинг таркибидаги прегабалин моддасининг миқдори 300мг (0,3 грамм) мавжуд бўлиб, 200 дона фолгаланган конвалюталардаги жами 2800 дона оқ-қизил рангли капсулалар таркибидаги прегабалин моддаларининг миқдори 840.0 граммни ташкил этади. Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 14 майдаги ҳукмига кўра, Сайфиддинов Умиджон Қутбиддин ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 5-қисми билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида 7 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Терговчининг 2025 йил 19 июндаги қарорига кўра жиноят ишининг номаълум шахсга нисбатан қисми Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, алоҳида иш юритувга ажратилган. Судланувчи Оқмирзаев Жавлонбек Бахтиёр ўғли суд мажлисида, айбига қисман иқрор бўлиб, у Сайфиддинов Умиджон Қутбиддин ўғли синфдоши эканини, 2024 йил ноябрь ойининг охирида турмуш ўртоғи Оқмирзаева Дилшода ҳамда тўрт ёшли ўғли ва икки ёшли қизини олиб, 2 кунга Тошкент шаҳрига айланиш мақсадида келганида, У.Сайфуддинов билан телефон орқали суҳбатлашганини, у У.Сайфиддиновдан қарзга пул сўраганини, ўша вақтда У.Сайфиддинов унга Тошкент шаҳрида бўлса, бир 2 ишни битириб келишини айтиб, унга унда дори-воситаси борлигини, бир танишини телефон рақамини бериб, у билан Яккасарой туманида учрашиб, гаплашишини айтганини, у рози бўлиб, У.Сайфиддинов айтган нотаниш шахс билан 2024 йил 28 ноябрь куни боғланиб, у билан Яккасарой туманида учрашганини, унга уни У.Сайфиддинов юборганини айтиб, уни телефони орқали У.Сайфиддинов билан боғлаб берганини, нотаниш шахс У.Сайфиддинов билан ўзи гаплашганини, У.Сайфиддинов унга дори воситасини расмини ташлаб берганини, нотаниш шахс ушбу расмни кўриб, У.Сайфиддинов билан дори воситаларини 6.000 АҚШ долларига сотиб олишга келишганини, У.Сайфиддинов нотаниш шахсга 6.000 АҚШ долларини пулларни унга беришини айтганида, ушбу нотаниш шахс аввал дори воситаларини олиб келишини, ўшанда пулларни беришини айтганини, У.Сайфиддинов рози бўлганини, нотаниш шахс унга 2024 йил 29 ноябрь куни унга қўнғироқ қилиб, 6.000 АҚШ доллари пуллар тайёрлигини айтганини, у эса ўз навбатида У.Сайфиддиновга қўнғироқ қилиб бу ҳақда айтганида, У.Сайфиддинов унга ишларини қилишини эртаси куни ўзи Тошкент шаҳрига дори воситаларини олиб боришини айтганини, шу билан у нотаниш шахсга ушбу гапларни айтганини, эртаси куни оила аъзоларини Наманган вилоятига таксига орқали юборганини, автомашинада жой бўлмаганлиги сабабли у Тошкент шаҳрида қолганини, сўнг У.Сайфиддиновга қўнғироқ қилганида У.Сайфиддинов Тошкент шаҳрига келаётганини, биргаликда Наманган вилоятига қайтишларини айтганини, у рози бўлиб, Бектемир туманидаги меҳмонхонага жойлашиб дам олганини, орада У.Сайфиддинов билан телефон орқали гаплашганида у унга йўлда танишлари билан жазони ўтаётган танишини кўриб, Яккасарой туманига келиб ишини битириб унга қўнғироқ қилишини, сўнг уни олиб Наманган вилоятига кетишларини айтганини, сўнг у уни соат 17:00гача кутганини, унга бир неча марта қўнғироқ қилганини, бироқ У.Сайфиддинов уни қўнғироқларига жавоб бермаганини, сўнг у ўзи таксида Наманган вилоятига қайтиб кетганини, унга нисбатан қидирув эълон қилинганини билмаганини, уни мазкур иш бўйича ҳеч ким чақирмаганини, унга У.Сайфиддинов дори воситасини номини айтмаганини, ушбу дори воситасини тақиқланган дори воситаси эканлигини ҳам билмаганини, дастлабки тергов жараёнида берган кўрсатувларини, яъни у Яккасарой туманидан бориб, 6.000 АҚШ долларига сотиб олувчи харидор топганлиги ҳақидаги ҳамда дори номини “ilko REGAPEN 300 mg Capsule Pregabalin” дори воситаси эканлиги ва тақиқланган дори воситаси эканлиги ҳақидаги кўрсатувларини тасдиқламаслигини, сабаби у мазкур кўрсатувларини ҳаяжонланиб айтганини, суд мажлисида тўғри кўрсатма бераётганини, У.Сайфиддинов телефонда ташлаб берган дори воситасини расмини кейин ўчириб ташлаганини, уни қарзи бўлгани учун рози бўлганини, бироқ дори воситасини тақиқланган дори воситаси эканлигини билмаганини, ҳозирги кунда қилмишидан пушаймон эканлигини, уни оилавий шароитини инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўраб, кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи Ж.Оқмирзаев унга нисбатан эълон қилинган айбловга қисман иқрорлик билдириб кўрсатувлар бериб ўтган бўлса-да, уни мазкур 3 жиноятни содир этганликдаги айби суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳларнинг қуйидаги кўрсатувлари билан ўз тасдиғини топади. Гувоҳ Тельманов Шохсултон Тельманович суд мажлисида, дастлабки терговдаги кўрсатувларини тасдиқлаб, у Наманган вилоятида яшовчи “Умиджон” ва “Жавлон” исмли шахслар (тезкор тадбир жараёнида шахси аниқланган 23.03.1994 йилда туғилган Сайфддинов Умиджон Қутбиддин ўғли ва 20.06.1994 йилда туғилган ОқмирзаевЖавлон Бахтиёр ўғли) кучли таъсир қилувчи моддалар олди-сотдиси билан шуғулланиб келаётганлиги ҳамда улар харидорга 2024 йил 30 ноябрь куни 2.800 дона кучли таъсир қилувчи моддаларни 6.000 АҚШ доллари эвазига сотиш мақсадида савдолашиб, У.Сайфиддинов тезкор тадбир давомида аниқланган “Nexia-3” русумли давлат рақами 50 F 759 UA бўлган автомашина орқали Наманган вилоятидан Тошкент шаҳрига олиб келаётганини, шу сабабли уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйиш кераклиги, харидор кучли таъсир қилувчи моддаларни сотиб олмоқчи эмаслиги ва тадбирда харидор сифатида ҳам қатнашмаслиги ҳақидаги олинган тезкор маълумотга асосан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД ЖҚХ, Тошкент шаҳар ИББ ЖҚБ ва Яккасарой тумани ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ушбу тезкор маълумотларни текшириб кўриш мақсадида тезкор-режа топшириқ ишлаб чиқилиб, тезкортадбир ўтказилганини, ушбу маълумотни уларга Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД ЖҚХ ходимлари айтишганини, дори воситалари Яккасарой тумани ҳудудида олди-сотдиси амалга оширилиши сабабли уларни ушбу тадбирга жалб қилишганини, тезкор тадбир жараёнида Умид ва Жавлон исмли шахслар билан алоқа ўрнатилиб, уларни қўлга олиш учун улар харидорга кучли таъсир қилувчи моддаларни олиб келиб бериши юзасидан уларнинг телефон аппаратларига жойлашув манзили, яъни Яккасарой тумани “Дамариқ” Андижон кўчаси 104-уй атрофига юбориб, У.Сайфиддинов келаётган “Nexia-3” русумли давлат рақами 50 F 759 UA бўлган автомашина Тошкент шаҳар ҳудудига кириб келган вақтида оператив кузатувга олинганини, кузатув жараёнида ушбу автомашина шу куни соат 18:00ларда юборилган жойлашув манзили бўйича Яккасарой тумани “Дамариқ” Андижон кўчаси 104-уй олдида тўхтаб, харидорни кутиб турган вақтида, холислар иштирокида ушбу автомашина ёнига борилиб, автомашина ҳайдовчиси 07.02.1990 йилда туғилган Совурқулов Нурали Усмонқул ўғлидан нима мақсадда кимлар билан келганлиги, ёнида ёки автомашинада бирор-бир ноқонуний нарса ва буюмлар бор ёки йўқлиги сўралганда, Н.Совурқулов ёнида ва автомашинада ноқонуний нарса ҳамда буюмлар йўқлигини айтганини, текширув жараёнида Н.Совурқуловнинг ёнидан ноқонуний нарса ва буюмлар аниқланмаганидан кейин унинг бошқарувидаги “Nexia-3” русумли автомашина кўздан кечирилганда, ушбу автомашина ҳайдовчи ўриндиқ орқа қисмининг остидан қора рангли целлофан пакет борлиги ва ушбу пакет ичи очиб кўрилган вақтда 200 дона конвалюта ичида 2.800 дона “ilko REGAPEN 300 mg Capsule Pregabalin” номли капсулалар борлиги аниқланиб, ушбу капсулалар кимга тегишли эканлиги сўралганда, ушбу автомашинада йўловчи сифатида келган фуқаро У.Сайфддинов ушбу 2.800 дона “ilko 4 REGAPEN 300 mg Capsule Pregabalin” номли капсулалар унга тегишли эканини, шериги бериб юборганини ва ушбу дориларни бир кишига 6.000 АҚШ доллари эвазига бериш учун олиб келиб, ушбу нарсаларни олмоқчи бўлган харидорнинг телеграм орқали юборган жойлашув манзили бўйича келиб, кутиб турганини айтганини, кейин мазкур 2.800 дона капсулалар тегишли тартибда холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинганини, тадбир жараёни видеотасвирга олинганини билдириб, кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Курбанбаев Шахзод Екубович суд мажлисида, дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, суд мажлисида гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Тельманов Шохсултон Тельмановичнинг кўрсатувларига ўхшаш кўрсатмалар бериб ўтди. Гувоҳ Совурқулов Нурали Усмонқул ўғли суд мажлисида, дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, у 2024 йил 30 ноябрь куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидан ишончнома орқали оқ рангли “Nexia 3” русумли давлат рақами 50 F 759 UA бўлган автомашинасини бошқариб, Тошкент вилояти Олмалиқ туманида жойлашган манзил колониясига синфдоши Хакимов Ўткирни кўришга йўлга чиққанини, йўлга тахминан эрталабки соат 09:30ларда чиққанини, бундан 1 кун олдин таниши Юлдашев Ойбек Пазлидинович бу ҳақда гаплашганини ва бирга боришга келишишганини, ўша куни қўшниси Сайфиддинов Умиджон Қутбиддин ўғли ҳам уларни гапини эшитиб, у ҳам улар билан бирга боришини айтганини, 2024 йил 30 ноябрь куни соат тахминан 9:40ларда маҳалланинг кўчаси бошида У.Сайфиддиновни олганини, уни олдида нарса бор ёки йўқлигига эътибор бермаганини, У.Сайфиддинов билан бирга Наманган шаҳрига қараб йўлга тушишганини, Наманган шаҳрига кирганларида У.Сайфиддинов қанақадир иши бор, деб машинадан тушиб қолганини, у эса 30 дақиқалар атрофида ўз иши билан юрганини, тахминан 30 дақиқалардан кейин У.Сайфиддиновни Косон ҳайдовчилар тураргоҳининг пастки қисмидан олганини, У.Сайфиддинов автомашинанинг ўнг тарафи, яъни орқа ўнг томон ўриндиғига ўтирганини, уни қўлида пакет бор ёки йўқлигига эътибор бермаганини, сўнг Наманган шаҳрида яшовчи О.Юлдашевни олгани боришганини, уни олиб, Тошкент вилоятига қараб йўлга тушишганини, Олмалиқ шаҳрида дўсти Ў.Хакимов билан кўришгандан сўнг Тошкент шаҳрига қараб йўлга тушишганини, сабаби, У.Сайфиддинов уларга Тошкент шаҳрида иши борлигини, бориб келишни илтимос қилганини, улар рози бўлишганини, улар Тошкент шаҳри Яккасарой туманининг бир кўчасига У.Сайфиддиновнинг телефонидаги локация бўйича келишганини, кўчанинг бошида у ва О.Юлдашев автомашинани ичида ўтириб туришганини, У.Сайфиддинов эса шу кўчада иши борлигини айтиб, кўчага кириб кетганини, сўнг унга номаълум бўлган шахс, кейинчалик билиши бўйича ИИО ходими дўсти О.Юлдашевдан унга маълум бўлмаган нарсани сўраганини, ушбу шахс ундан нима сўрагани эсида йўқлигини, аммо у унга неччи номердаги одам кераклигини сўраганини, сўнг бир гуруҳ шахслар кейинчалик билиши бўйича ИИО ходимлари ўзларини таништиришиб, 2 нафар холислар иштирокида у ҳайдаб келган “Nexia 3” русумли автомашинанинг ҳайдовчи ўриндиғи орқа тарафидан қора рангли целлофан ичида бўлган оқ қизил капсулали дори воситаларини олишганини, улардан 5 ушбу дори воситалари кимга тегишли эканлигини сўрашганида, улар ушбу дори воситалари У.Сайфиддиновга тегишли эканини айтишганини, улар ушбу дори воситалари ҳақида билишмаганини, бу ҳақда уларга У.Сайфиддинов ҳам айтмаганини, У.Сайфиддинов ушбу дори воситаларини кимдан олганини билмаслигини, у Оқмирзаев Жавлонбек Бахтиёр ўғлини танишини, сабаби у билан бир маҳалладан эканини, ўша куни У.Сайфиддинов уларга қайтиб кетишда Ж.Оқмирзаевни ҳам олиб кетишлари ҳақида айтмаганини, У.Сайфиддинов автомашина ичида ким биландир гаплашган бўлиши мумкинлигини, чунки у орқа ўриндиқда ўтирганини, йўлда у О.Юлдашев билан гаплашиб келганини ҳамда мусиқа эшитиб келишганлиги сабабли, У.Сайфиддинов ким биландир гаплашганини эшитмаганини билдириб, кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Юлдашев Ойбек Пазлидинович суд мажлисида, дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, суд мажлисида гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Совурқулов Нурали Усмонқул ўғлининг кўрсатувларига ўхшаш кўрсатмалар бериб ўтди. Мазкур жиноят иши юзасидан судланган Сайфиддинов Умиджон Қутбиддин ўғли ВКА режими орқали ўз кўрсатувларида, Оқмирзаев Жавлонбек Бахтиёр ўғли билан битта маҳаллада яшашни ва уни танишини, 2024 йил 29 ноябрь куни маҳалладош танишлари Юлдашев Ойбек Пазлидинович ва Совурқулов Нурали Усмонқул ўғлилар билан маҳаллада кечки пайтда суҳбатлашиб турганида, О.Юлдашев ва Н.Совурқуловлар Тошкент вилояти Олмалиқ туманида жойлашган манзил колониясида жазони ўтаётган синфдошлари Хакимов Ўткирни кўришга бормоқчи эканликларини айтганини эшитиб, у ҳам улар билан бирга боришини сўраганида улар рози бўлишганини, у 2024 йил 30 ноябрь куни у эрталаб Н.Совурқулов билан маҳаллада кўришиб, уни бошқарувидаги “Nexia 3” русумли давлат рақами 50 F 759 UA бўлган автомашинасида Наманган шаҳрига келишганини, йўлда у тушиб қолиб, “Сардор” исмли шахсдан жами 2.800 дона оқ-қизил рангли Регапен дори воситаларини олганини, сўнг Н.Совурқулов билан яна кўришиб, учовлари Тошкент вилоятига қараб йўлга чиқишганини, йўлда у Ж.Оқмирзаев билан гаплашганида, Ж.Оқмирзаев Тошкент шаҳрида эканлигини айтганини, у унга у ҳам Тошкент шаҳрига бораётганини, қайтишда бирга қайтишларини, автомашинада жой борлигини айтганини, Ж.Оқмирзаев рози бўлганини, у билан соат 18:00ларда учрашишга келишганини, улар Ў.Хакимовни кўрганларидан сўнг, у Н.Совурқулов Тошкент шаҳрига иши борлиги сабабли у ерга боришни айтганида, Н.Совурқулов рози бўлганини, сўнг локация бўйича дори воситаларини бериш учун Яккасарой туманига келганини, автомашинадан тушиб, “Сардор” берган рақамга, яъни харидорга маҳалла ичидаги кўчага кириб қўнғироқ қилганини, бу пайтда дори воситалари автомашина ичида қолганини, бироқ харидор унга жавоб бермаганини, сўнг уни олдига фуқаролик кийимидаги шахслар келиб, уни ушлашганини, дори воситаларини расмийлаштириб олишганини, телефон аппаратини ҳам олиб қўйишганини, у дори воситалари ноқонуний эканини билмаганини, сабаби “Сардор” унга почта борлигини ҳамда ушбу почтани олиб бориб беришни ва 6.000 АҚШ доллари пулларни олишни айтганини, уни ушлашган пайтда 6 воситаларини Ж.Оқмирзаев берган деб кўрсатма берганини, кейинги кўрсатмаларида эса “Сардор” берганини айтганини, ушбу жиноят ишига Ж.Оқмирзаевни алоқаси йўқлигини билдириб, кўрсатувлар берди. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи Ж.Оқмирзаевнинг айби суд мажлисига тарафларнинг розилиги билан ўқиб эшиттирилган гувоҳларнинг кўрсатувлари билан, шунингдек, ИИО ходимининг билдиргиси (1-ж. и.в.6-7), тезкор тадбирни ўтказиш тўғрисидаги қарор (1-ж. и.в.8), режа-топшириқ (1-ж. и.в.9), баённомалар ва унга илова қилинган фотожадвал (1-ж. и.в.10,133-135), нарса ва буюмни олиш тўғрисидаги баённома (1-ж. и.в.26), 2024 йил 2 декабрдаги 4547-сонли суд кимёвий экспертизаси хулосаси (1-ж. и.в.79-81), юзлаштириш баённомалари (1-ж. и.в.86-91,129-135,145-150, 2-ж. 264-267), нарсани кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал (1-ж. и.в.108-122), нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш тўғрисидаги қарорлар (1-ж. и.в.123,136-137), наркология диспансерининг 2025 йил 2 июндаги 1561-сонли далолатномаси (2-ж. и.в.260), тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ исботини топади деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Ж.Оқмирзаевнинг суд мажлисида у Яккасарой туманидан бориб, 6.000 АҚШ долларига сотиб олувчи харидор топганлиги ҳақидаги ҳамда дори номини “ilko REGAPEN 300 mg Capsule Pregabalin” дори воситаси эканлиги ва тақиқланган дори воситаси эканлиги ҳақидаги кўрсатувларини тасдиқламаслигини, сабаби у мазкур кўрсатувларини ҳаяжонланиб айтганини, суд мажлисида тўғри кўрсатма бераётганини, У.Сайфиддинов телефон ташлаб берган дори воситасини расмини кейин ўчириб ташлаганини, уни қарзи бўлгани учун рози бўлганини, бироқ дори воситасини тақиқланган дори воситаси эканлигини билмаганлиги ҳақидаги важларини ҳамда мазкур жиноят иши юзасидан судланган У.Сайфиддиновнинг ВКА режими орқали суд мажлисида у дори воситалари ноқонуний эканини билмаганини, сабаби “Сардор” унга почта борлигини ҳамда ушбу почтани олиб бориб беришни ва 6.000 АҚШ доллари пулларни олишни айтганини, уни ушлашган пайтда у уни Ж.Оқмирзаев сотган деб ўйлаб, дастлаб унга ушбу дори воситаларини Ж.Оқмирзаев берган деб кўрсатма берганини, кейинги кўрсатмаларида эса “Сардор” берганини айтганини, ушбу жиноят ишига Ж.Оқмирзаевни алоқаси йўқлиги ҳақидаги важларини муҳокама қилиб, уларнинг мазкур важлари, жиноят иши ҳужжатларидаги нарсани кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвалда (1-ж. и.в.108-122) У.Сайфиддинов 30.11.2024 йил куни Ж.Оқмирзаев билан ватсап орқали бир неча маротаба гаплашганлиги, телеграм ижтимоий тармоғи орқали 7 жойлашув бўйича Яккасарой тумани, Дамариқ МФЙ, Андижон кўчаси, 104-уй олдига бориб 2.800 дона кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни харидорга бериши кераклиги, смс ёзишмаларида эса Ж.Оқмирзаев У.Сайфиддиновга “олдин пулни санавол” деб айтганлиги аниқланганлиги билан, дастлабки терговда ва суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳларнинг кўрсатувлари, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят иши ҳужжатларидаги бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ рад этилиб, уларнинг ушбу важлари судланувчи Ж.Оқмирзаевнинг муқаррар жавобгарликдан қутулиш мақсадида берилган деб ҳисоблайди. Суд, тергов органи томонидан судланувчи Ж.Оқмирзаевнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 5-қисми, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларини бир гуруҳ шахслар томонидан олдин тил бириктириб, кўп миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказишда ифодаланган аломатлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси 1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1, 3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. 8 этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги назарда тутилган. Суд, судланувчи Ж.Оқмирзаевга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига риоя қилиб, юқоридаги кўрсатилган Пленум қарорларидаги амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, Ж.Оқмирзаевнинг ўз айбига қисман иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, оилада ягона боқувчилигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 56-моддаси талабларига риоя қилиб, мазкур жиноятни ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини, Ж.Оқмирзаевни шахсини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 2511-моддаси 5-қисми билан модда санкциясида назар тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Бундан ташқари суд, судланувчи Ж.Оқмирзаев Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг 2022 йил 25 октябрдаги ҳукми билан тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида унга юқоридаги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмини қисман қўшишлик йўли билан узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазо тайинлашни, ЖКнинг 50-моддаси тартибида жазони ўташлик учун қаттиқ тартибли колонияни тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Шунингдек суд, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2025 йил 2 июндаги 1561-сонли далолатномасига асосан Ж.Оқмирзаев гиёҳвандликдан даволанишга муҳтож эмаслигини инобатга олган ҳолда, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўлламасликни лозим деб топади. Бундан ташқари суд, иш юзасидан ашёвий далиллар масаласи Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 14 майдаги ҳукми билан ҳал қилинганлигини инобатга олишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси ҳамда ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473 моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ Қ И Л А Д И: Оқмирзаев Жавлонбек Бахтиёр ўғли (OQMIRZAYEV JAVLONBEK BAXTIYOR O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. 9 ЖКнинг 2511-моддаси 5-қисми билан 7 (етти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида Ж.Оқмирзаевга Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг 2022 йил 25 октябрдаги ҳукми билан тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмини қисман қўшишлик йўли билан узил-кесил ўташлик учун 7 (етти) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Жазо қаттиқ тартибли колонияда ўтаттирилсин. Жазо муддати 2025 йил 20 майдан бошлаб ҳисоблансин. Ж.Оқмирзаевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Ашёвий далиллар масаласи Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 14 майдаги ҳукми билан ҳал қилинганлиги инобатга олинсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: Аслига тўғри: (имзо) 10 А.Жалилов