Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2501/319 Дата решения 06.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Жиноят ишини тугатиш тўғрисида ажрим Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Жалилов Алишер Холмурот ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 410917 Claim ID 2885895 PDF Hash 1ffc50af91c9c6c2... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 1863-моддаси збекистон Республикаси ЖК 1863 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси Республикаси ЖПК 84 law
амда уларга оид жиноят ишини ЖКнинг 65-моддаси амда уларга оид жиноят ишини ЖК 65 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 10-моддаси збекистон Республикаси ЖК 10 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 65-моддаси збекистон Республикаси ЖК 65 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 65-моддаси збекистон Республикаси ЖК 65 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил октябрь ойининг 6 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг раиси А.Жалилов, судья ёрдамчиси А.Бабаджановнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов, судланувчи Л.Бердиев ҳамда унинг ҳимоячиси адвокат Б.Чулиев, судланувчи Р.Урайимов ва А.Каримов ҳамда уларнинг ҳимоячиси адвокат Х.Холиқовнинг иштирокида, Бердиев Лазиз Азамат ўғли, Урайимов Раҳматилло Баҳтиёржон ўғли ва Каримов Абдуллажон Шукуруллоевичларга оид №1-1005-2501/319-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Бердиев Лазиз Азамат ўғли (BERDIYEV LAZIZ AZAMAT O’G’LI), 1997 йил 21 август куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Чироқчи шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 162-уйда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2025 йил 24 апрелдан буён қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 8 июль куни олган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1863-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбланган; Урайимов Раҳматилло Баҳтиёржон ўғли (URAYIMOV RAHMATILLO BAHTIYORJON O’G’LI), 2000 йил 21 март куни Фарғона вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани, Чуқур ҚФЙ, Заркент кўчаси, 25-уйда яшаган, иш бўйича “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 12 август куни олган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1863-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбланган; Каримов Абдуллажон Шукуруллоевич (KARIMOV ABDULLAJON SHUKURULLOYEVICH), 2000 йил 6 январь куни Фарғона вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Фарғона вилояти, Қўштепа тумани, Қўрғонча МФЙ, Ижодкорлар кўчаси, 33-уйда яшаган, иш бўйича “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 12 август куни олган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1863-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбланган. Суд, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни тумани бўлими ходимлари томонидан 04.03.2025 йилда фуқаро И.Якубованинг аризасига асосан Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 76-уй ёнидаги “Олма” маркети ёнида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Л.Бердиев, Р.Урайимов ва А.Каримовлар дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилишда ифодаланган жиноий қилмишни содир этишда ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, хусусан фуқаро И.Якубовага 10 қути “Nasonex 0,005 mg”, 16 қути “Tamiflu 0,75 mg”, 16 қути “Duphaston 10 mg”, 10 қути “Forxiga 10 mg”, 10 қути “Roaccutane 20 mg”, 14 қути “Sinupret 50 mg”, 43 қути “Contractubex 20 mg”, 20 қути “Ozempic 1 mg” дори воситаларини 97.500.000 сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг 01.04.2025 йилдаги 41/18-5191-сонли хулосасига кўра, юқорида қайд этилган дори воситалари давлат реестрида қайд этилмаганлиги, мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаганлиги, дори врситаларининг ғайриқонуний нусхаларини реализация қилиш мақсадида сақлаш, ташиш тақиқланганлиги кўрсатилган. Дастлабки тергов органлари томонидан Л.Бердиев, Р.Урайимов ва А.Каримовларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1863-моддаси 2-қисми “б” банди билан айб эълон қилинган. Суд мажлиси жараёнида судланувчи Л.Бердиев ариза билан мурожаат қилиб, унда айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, ўз ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етганлигини билдириб, жиноят ишини унга нисбатан қисмини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 1-бандига асосан тугатишни сўради. Суд мажлиси жараёнида судланувчи Р.Урайимов ариза билан мурожаат қилиб, унда айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, ўз ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етганлигини билдириб, жиноят ишини унга нисбатан қисмини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 1-бандига асосан тугатишни сўради. Суд мажлиси жараёнида судланувчи А.Каримов ариза билан мурожаат қилиб, унда айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, ўз ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етганлигини билдириб, жиноят ишини унга нисбатан қисмини Ўзбекистон 2 Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 1-бандига асосан тугатишни сўради. Суд, туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов, адвокат Б.Чулиев, Х.Холиқовларнинг фикрини эшитиб, жиноят иши ҳужжатлари билан атрофлича танишиб чиқиб, уларни муҳокама қилиб, юқорида кўрсатиб ўтилганлардан келиб чиққан ҳолда, судланувчиларнинг ўз айбларига тўлиқ иқрорлик билдириб, қилмишларидан пушаймонликларини, ўз ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етганликларини билдириб ўтганларини, уларни шахсини, оилавий шароитларини ҳамда уларга оид жиноят ишини ЖКнинг 65-моддасига асосан ҳаракатдан тугатишни сўраб берган аризаларини инобатга олиб, Л.Бердиев, А.Каримов ва Р.Урайимовларга нисбатан жиноят ишини уларнинг айблилиги ҳақидаги масалани ҳал қилмай туриб тугатиш мумкин деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 1-бандида, “ишни тергов қилиш ёки судда кўриб чиқиш пайтига келиб, қилмиш ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган ёхуд вазият ўзгариши оқибатида бу шахс ижтимоий жиҳатдан хавфли бўлмай қолган деб эътироф этилса, жиноят иши шахснинг розилиги билан унинг айблилиги ҳақидаги масалани ҳал қилмай туриб, тугатилиши мумкин”лиги назарда тутилган бўлиб, Л.Бердиев, А.Каримов ва Р.Урайимовларни муқаддам судланмаганликлари, оилавий шароитларини инобатга олиб, уларга мазкур моддани қўллаш учун монелик қилувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 2-бандида “Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди. Шу туфайли судлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, етказилган зиённи қоплаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 65, 66, 70, 71-моддаларига мувофиқ жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари лозим”лиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 65-моддасида “Ишни тергов қилиш ёки судда кўриш вақтида шароит ўзгарганлиги туфайли содир этилган қилмиш ўзининг ижтимоий хавфлилигини йўқотган деб топилса, жиноят содир этган шахс жавобгарликдан озод қилиниши мумкин. Ишни тергов қилиш ёки судда кўриш вақтида шароит ўзгарганлиги туфайли жиноят содир этган шахс ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган деб топилса, жавобгарликдан озод қилиниши мумкин” лиги назарда тутилган. Жиноят иши ҳужжатларидан ва суд мажлиси жараёнида аниқланган ҳолатлардан кўринишича, Л.Бердиев айбига тўлиқ иқрор, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон, муқаддам судланмаган. 3 Жиноят иши ҳужжатларидан ва суд мажлиси жараёнида аниқланган ҳолатлардан кўринишича, А.Каримов айбига тўлиқ иқрор, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон, икки нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам судланмаган. Жиноят иши ҳужжатларидан ва суд мажлиси жараёнида аниқланган ҳолатлардан кўринишича, Р.Урайимов айбига тўлиқ иқрор, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон, муқаддам судланмаган. Шунингдек суд, иш юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган бир дона DVD дискни жиноят иши ҳужжатларида сақлашни, ашёвий далил деб эътироф этилган ва “Retro Universal” МЧЖга сақлашлик учун топширилган 10 қути “Nasonex 0,005 mg”, 16 қути “Tamiflu 0,75 mg”, 16 қути “Duphaston 10 mg”, 10 қути “Forxiga 10 mg”, 10 қути “Roaccutane 20 mg”, 14 қути “Sinupret 50 mg”, 43 қути “Contractubex 20 mg”, 20 қути “Ozempic 1 mg” ва 190 дона “Humog” дори воситалари ажрим қонуний кучга киргач йўқ қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 65-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси 5-қисмининг 1-бандига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1863-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбланган Бердиев Лазиз Азамат ўғли (BERDIYEV LAZIZ AZAMAT O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 65-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликдан озод этилиб, унга оид 1-1005-2501/319-сонли жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 1-бандига асосан унинг айблилиги ҳақидаги масала ҳал қилинмай туриб ҳаракатдан тугатилсин. Л.Бердиевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, у суд залида дарҳол қамоқдан озод этилсин Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1863-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбланган Урайимов Раҳматилло Баҳтиёржон ўғли (URAYIMOV RAHMATILLO BAHTIYORJON O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 65-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликдан озод этилиб, унга оид 1-1005-2501/319-сонли жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 1-бандига асосан унинг айблилиги ҳақидаги масала ҳал қилинмай туриб ҳаракатдан тугатилсин. Р.Урайимовга нисбатан қўлланилган “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси ажрим қонуний кучга киргач бекор қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг депозит ҳисоб рақамига топширилган жами 50.000.000 (эллик миллион) сўм гаров пуллари гаров қўювчи Урайимов Раҳматилло Баҳтиёржон ўғлига қайтариб берилсин. 4 Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1863-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбланган Каримов Абдуллажон Шукуруллоевич (KARIMOV ABDULLAJON SHUKURULLOYEVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 65-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликдан озод этилиб, унга оид 1-1005-2501/319-сонли жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 1-бандига асосан унинг айблилиги ҳақидаги масала ҳал қилинмай туриб ҳаракатдан тугатилсин. А.Каримовга нисбатан қўлланилган “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси ажрим қонуний кучга киргач бекор қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг депозит ҳисоб рақамига топширилган жами 50.000.000 (эллик миллион) сўм гаров пуллари гаров қўювчи Каримов Абдуллажон Шукуруллоевичга қайтариб берилсин. Иш юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган бир дона DVD диск жиноят иши ҳужжатларида сақлансин. Иш юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган ва “Retro Universal” МЧЖга сақлашлик учун топширилган 10 қути “Nasonex 0,005 mg”, 16 қути “Tamiflu 0,75 mg”, 16 қути “Duphaston 10 mg”, 10 қути “Forxiga 10 mg”, 10 қути “Roaccutane 20 mg”, 14 қути “Sinupret 50 mg”, 43 қути “Contractubex 20 mg”, 20 қути “Ozempic 1 mg” ва 190 дона “Humog” дори воситалари ажрим қонуний кучга киргач йўқ қилинсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, судланувчилар ажрим нусхасини олган кунидан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) А.Жалилов Ажрим аслига тўғри. 5