Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2504/341 Дата решения 06.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 411776 Claim ID 2906142 PDF Hash bc17ada882a5475a... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил 6 октябрь куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида; Судья Б.Э.Каюмовнинг раислигида; судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов, судланувчи А.Анваров ва унинг ҳимоячиси А.Хашимов, жабрланувчининг қонуний вакили Т.Хошимовнинг иштирокида, судланувчи Анваров Аҳматхон Алишер ўғлига нисбатан № 1-1005-2504/341-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Анваров Аҳматхон Алишер ўғли (Anvarov Ahmatxon Alisher o’g’li), 2004 йил 5 ноябрь куни, Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, муқаддам судланмаган, ишсиз, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Матлубат кўчаси, 127-уйда доимий рўйхатда туриб, вақтинча Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Асатилла Мажлимов кўчаси, 31-уйда яшаган, иш бўйича қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2025 йил 2 майдан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 11 август куни олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан айбланган. Суд судланувчи ва жабрланувчи қонуний вакилининг кўрсатувларини эшитиб, дастлабки тергов жараёнида ҳамда судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Анваров Аҳматхон Алишер ўғли, 2025 йил 1 май куни, соат 18:10 ларда, ўзининг бошқарувидаги, фуқаро Г.Ўразовага тегишли, давлат рақами 01 P 498 YC бўлган “Ласетти” русумли транспорт воситасини, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, КХАЙ кўчаси бўйлаб, “Жанубий вокзал” томондан Қушбеги масжиди томонга бошқариб келиб, ушбу кўчада жойлашган “Қалдирғоч миллий таомлари” биноси қаршисига етган вақтида, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди, 11-банди “г” қисми, 31-банди 6-қисми, 77-банди 1 ва 3 кичик бандлари, 78-банди 1-қисми ва 111-бандида яъни, “Ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларнинг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак»; “Ҳайдовчи ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса қарияларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўришга мажбурдир”, “қизил ишора, шунингдек милтилловчи қизил ишора ҳаракатланишни 1 тақиқлайди”, “Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак.”, “Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак.”; “Аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 30 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади”, ва “Тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойларида ҳайдовчилар светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнган тақдирда ҳам пиёда(лар)га қатнов қисмини шу йўналишда кесиб ўтишни тугаллашига имкон беришлари керак.” деб кўрсатиб ўтилган талабларига амал қилмасдан, светофорнинг тақиқловчи қизил чироғи ёниб турган бўлишига қарамасдан, унинг ҳаракат йўналишига нисбатан ўнгдан чап томонга қараб, тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда вояга етмаган Толибжонов Муҳаммадризо Тохир ўғлини уриб юборган, натижада турли хилдаги тан жароҳати олиб, вафот этган. Суд мажлисида судланувчи А.Анваров айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қуйидагиларни, яъни у Г.Ўразовага тегишли бўлган давлат рақами 01 P 498 YC бўлган “Ласетти” русумли автоуловни тахминан 20 кунлар олдин харид қилганлигини, бироқ автоуловни ўзининг номимга расмийлаштирмаганлигини, 2025 йил 1 май куни тахминан соат 18:10да у “Ласетти” русумли автоуловни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, КХАЙ кўчаси бойлаб, “Жанубий вокзал” томондан Қушбеги масжиди томонга қараб, дастлаб йўлнинг чап томондан биринчи бўлагидан сўнг ЙТҲ содир бўлган светофорга тахминан 200 метр масофа қолганида йўлнинг қарама-қарши бўлагини ажратиб турувчи иккита ўқ чизиқ ўртасидан бўлакка ўтиб тахминан 70 км соат тезлик билан ҳаракатини давом эттириб кетаётганлигини, сабаби ўша куни унинг мазаси бўлмаганлиги сабабли у дорихонага бориб ўзига дори харид қилиб олмоқчи бўлганлигини, ўша куни ҳаво очиқ ерлар қуруқ текис асфальт бетон қопламалари билан қопланган ва кўчалар табиий ёритилган ҳолатда бўлганлигини, у Қушбеги масжидига битта светофор етмасдан жойлашган тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойига етиб келганида унинг ҳаракати учун светофорнинг қизил чироғи ёниб турган бўлишига қарамасдан у эътиборсизлиги ва шошганлигим сабабли светофорнинг қизил чироғи ёниб турган бўлишига қарамасдан ҳаракатимни тахминан 70 км.соат тезлик билан давом эттириб кетаётганида, олдида ўрнатилган тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан пиёлаларнинг ҳаракати учун рухсат берувчи яшил чироғи ёнган пайти, унга нисбатан ўнг томондан чапга қараб ҳаракатланиб йўлни кесиб ўтаётган унга кейинчалик маълум бўлган вояга етмаган М.Толибжоновни тахминан 14 метр масофадан кўрганлигини ва дарҳол тормозни босганлигини, бироқ тезлиги катта бўлгани ҳисобига автоулов дарҳол тўхтатолмасдан пиёда М.Толибжоновни автоуловнинг олди томони билан уриб юборганлигини, сўнг руль бошқарувни йўқотиб йўл четидаги бетон тўсиққа бориб уриб тўхтаганлигини, у автоуловдан 2 тушиб пиёда М.Толибжоновнинг олдига бориб ўша ерга келган одамларнинг бирининг автоуловига ўтқазиб шаҳар 16-сонли касалхонасига жўнатиб юборганлигини, у дарҳол отасига қўнғироқ қилиб ҳолатни тушунтириб отасини 16-сонли касалхонага жўнатганлигини, ўзи ИИБ ходимлари етиб келишини кутиб воқеа содир бўлган жойда қолганлигини, сўнг воқеа содир бўлган жойга ЙПХ ходимлари етиб келишди, ИИБ ходимлари келиб унинг иштирокида воқеа жойнинг чизмаларини чизиб, жойни кўздан кечириб тегишли ҳужжатлар расмийлаштирганлигини, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, жабрланувчининг яқин қариндошларидан узр сўрашлигини, унга нисбатан қонуний енгиллик беришни сўраб, кўрсатма берди. Суд мажлисида жабрланувчининг қонуний вакили Т.Хошимов қуйидагиларни, яъни марҳум 2012 йилда туғилган М.Толибжонов унинг биринчи фарзанди бўлганлигини, фарзанди Яккасарой тумани КХАЙ кўчаси 138-сонли мактабнинг 6-синфида ўқиб келганлигини, фарзанди М.Толибжонов ўқишдан ташқари қўл жанги спорти билан шуғулланиб келаётганлиги сабабли, ҳар дойим спорт залига бориш учун уйидан пиёдалаб чиқиб Яккасарой тумани “Қалдирғоч” миллий таомлари биноси қаршисида жойлашган тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтиб, ўша ердаги автобус бекатидан автобусга чиқиб Шайхонтоҳур туманига спорт залига бориб юрганлигини, 2025 йил 1 май куни тахминан соат 17:30да фарзанди М.Толибжонов спорт залига боргани учун уйдан пиёдалаб чиқиб Яккасарой тумани КХАЙ кўчаси “Қалдирғоч” миллий таомлари биноси қаршисида жойлашган тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан, яшил чироқ ёнган пайтида ҳаракатланиб йўлни кесиб ўтиб кетаётган вақтида унга нисбатан чап томондан қизил чироқ ёнган бўлишига қарамасдан ҳаракатланиб келган ҳайдовчи унга кейинчалик маълум бўлган А.Анваров ўзининг бошқарувидаги “Ласетти” русумли автоуловда фарзандини уриб юборганлигини ва фарзандига оғир турдаги тан жароҳати етказган бўлиши қарамасдан унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатмасдан, воқеа жойидан кетиб қолганлигини, шундан сўнг воқеа жойида бўлган унга нотаниш одамлар фарзандига ёрдам қилиб ўзининг автоуловига ўтқазиб 16-сонли касалхонага олиб борганлигини, касалхонага у етиб борганида фарзанди касалхонанинг травматология бўлимида хушсиз ҳолатда ётган эканлигини, сўнг фарзандини текширув бўлимига олиб кириб кетганлигини, сўнг у ердан дарҳол операция бўлимига олиб кирганлигини ҳамда тахминан 1 соатча фарзандини операция қилганлигини, бироқ муолажалар қилишига қарамасдан фарзанди операция бўлимида олган тан жароҳатлар туфайли вафот этганлигини, А.Анваровга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, кўрсатма берди. Суд мажлисида тарафларнинг розилиги билан гувоҳлар Д.Қаюмов ва У.Каримовнинг дастлабки тергов органига берган кўрсатувларини ўқиб эшиттирилди. Суд давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячининг фикрини, судланувчи А.Анваров ва жабрланувчининг қонуний вакилининг кўрсатувларини эшитиб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, А.Анваровнинг жиноят содир этганликдаги айби, унинг айбига иқрор бўлиб берган кўрсатувлари, 01.05.2025 йилдаги ҳодиса содир бўлган жойни кўздан 3 кечириш баённомаси, чизмаси ҳамда фото иловаси, ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 08.05.2025 йилдаги 421-сонли хулосаси, ўтказилган судга оид изшунослик экспертизасининг 20.05.2025 йилдаги №7672-сонли хулосаси, кўрсатувларни воқеа жойига текшириш баённомаси фото иловаси билан ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида суд мажлисида текширилган ва муҳокама қилинган объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланади. Суд, А.Анваровнинг жиноий ҳаракатлари юридик квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан унинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган яъни - транспорт воситалари ҳаракати қоидаларини бузиш яъни, транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиши оқибатида одам ўлишига сабаб бўлишида ифодаланган жиноят аломатлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. Бундан ташқари, 28-моддасида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февраль кунги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли (Пленумнинг 2014 йил 23 майдаги 8-сонли Қарорига асосан киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар билан) Қарорнинг 3-бандига кўра, Жиноят Кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлишиҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (ЖК 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланиши тўғрисида раҳбарий кўрсатувлар берилган. Суд, судланувчи А.Анваровга нисбатан жазо тайинлашда юқоридаги Пленум қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда унинг ҳаракатларида айбни оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини, унинг шахсини, муқаддам судланмаганлигини, ёшини, айбига тўлиқ иқрорлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, жабрланувчи қонуний вакилининг важларини инобатга олиб, унга нисбатан модда санкциясида назарда тутилган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим ҳамда содир этилган жиноят эҳтиётсизлик оқибатида содир 4 этилганлигини учун тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташликни белгилашни лозим топади. Суд, далилий ашё масаласини муҳокама қилиб, 1 (бир) дона дискни жиноят ишида сақлашни лозим топади. Шунингдек суд манфаатдор тарафларга судланувчининг жиноий ҳаракатлари оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарар юзасидан фуқаролик тартибида судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 ва, 54-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454, 457, 460, 463, 465, 468, 471, 473моддаларига амал қилиб, суд ҚИЛАДИ Анваров Аҳматхон Алишер ўғли (Anvarov Ahmatxon Alisher o’g’li), Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва унга 2 (икки) йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 2 (икки) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо манзил колонияларда ўтаттирилсин. Жазо муддати 2025 йил 2 майдан бошлаб ҳисоблансин. Судланувчи А.Анваровнинг эҳтиёт чораси аслича қамоқда қолдирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргач: - ашёвий далил – 1(бир) дона ДВД диск иш ҳужжатларида қолдирилсин. Манфаатдор тарафларга судланувчининг жиноий ҳаракатлари оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарар юзасидан фуқаролик тартибида судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ва жабрланувчининг қонуний вакили эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи /имзо/ Б.Э.Каюмов Нусхаси аслига тўғри: ____________ 5