← Назад
Решение #39415 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
21
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | 2 | law | |
| аракатлари ЖК | 25 | — | law | |
| исми ва ЖК | 273 | — | law | |
| онуннинг | 14 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 23 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 463 | 1 | law | |
| бандида ЖПК | 951 | — | law | |
| аракатларини ЖК | 273 | 2 | law | |
| илмишини ЖК | 276 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| жиноятни паст ниятларда содир этганлигини ЖК | 56 | — | law | |
| аддам судланмаганлигини ЖК | 55 | — | law | |
| айбдор деб топилган ЖК | 276 | 1 | law | |
| ланган муддатини ЖК | 62 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил октябрь ойининг 6 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Яккасарой туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи судья А.Хакимов, судья ёрдамчиси А.Нишоновнинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг катта
ёрдамчиси Э.Эминов, судланувчи 11111111, унинг ҳимоячиси – адвокат
Ф.Абдурасуловнинг иштирокида, Сувонов Шерзод Шуҳрат ўғли (Suvonov
Sherzod Shuhrat o‘g‘li)га нисбатан 1-1005-2505/395-сонли жиноят ишини
кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Сувонов Шерзод Шуҳрат ўғли (Suvonov Sherzod
Shuhrat o‘g‘li) – 31.07.1994 йилда Сурхондарё вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, 3 нафар
фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган,
Сурхондарё вилояти, Денов тумани, “Нурли Манзил”
МФЙ, Тараққиёт кўчаси, 21-уйда истиқомат қилади, иш
бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланган, 16.07.2025 йилдан қамоқда сақланган,
дастлабки тергов даврида 15.07.2025 йилдан 16.07.2025
йилга қадар вақтинча қамоқда ушланган, айблов хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 2-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, дастлабки
тергов жараёнида тўпланган далилларни суд мажлисида текшириб, уларга
баҳо бериб, жиноят ишига қўшилган ҳужжатларни кўздан кечириб,
тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Судланувчи Сувонов Шерзод Шуҳрат ўғли, 2025 йил 9 июль куни
“Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Tesla” номли канал орқали, 300.000 сўм
эвазига “Гашиш” номли гиёҳвандлик моддасини, унга юборилган геолокация
орқали Бектемир тумани ҳудудига яширилган жойидан гиёҳвандлик
воситасини олиб, уни бир қисимини истеъмол қилиб, қолган қисмини
кейинги истеъмоли учун сақлаб қўйган ва 2025 йил 15 июль куни соат
01:30лар атрофида Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бошлиқ мавзеси,
22-уй олдида ўз ҳаракатлари билан ушбу ҳудудда хизмат вазифасини
бажараётган ИИО ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли, холислар
иштирокида тўхтатиб текширилганида, ўтказиш мақсадини кўзламасдан,
ўзининг истеъмоли учун эгнидаги шимининг ўнг ташқи чўнтагидан
0,5399 граммга тенг бўлган Гашиш (анаша, смола, каннабиса) гиёҳвандлик
воситасини ерга тушириб юборганида, тадбир иштирокчилари томонидан
қўлга олиниб, ерга тушириб юборган гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил
сифатида баённома асосида расмийлаштириб олинган.
Судланувчи Сувонов Шерзод Шуҳрат ўғли айбига қисман иқрорлик
билдириб, дастлабки тергов даврида берган кўрсатувларини тасдиқлаб,
қуйидагиларни, яъни, анча вақтдан бери гашиш гиёҳвандлик воситасини
истеъмол қилиб келганлигини, 2025 йил 9 июль куни яна истеъмол қилиш
мақсадида “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Tesla” номли канал орқали,
300.000 сўм эвазига “Гашиш” номли гиёҳвандлик моддасини, унга
юборилган геолокация орқали Бектемир тумани ҳудудига яширилган
жойидан олиб, уни бир қисимини истеъмол қилганини ва қолган қисмини
кейинги истеъмоли учун сақлаб қўйганлигини ва 2025 йил 15 июль куни соат
01:30ларда атрофида Тошкентга автомашина сотиб олиш учун келганини, шу
куни Яккасарой тумани, Бошлиқ мавзеси, 22-уй олдида хизмат вазифасини
бажараётган ИИО ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли, холислар
иштирокида тўхтатиб текширилганида, шимининг ўнг ташқи чўнтагидан
гашиш
гиёҳвандлик
воситасини
ерга
тушириб
қўйганлигини
ва ИИО ходимлари томонидан икки нафар холислар иштирокида ушбу модда
ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олишганлигини, ўзи гиёҳванд
моддаларни сотиш ёки тарқатиш билан шуғулланмаганлигини, ушбу
моддани шахсий истеъмоли учун сақлаб келганлигини, ИИО ходимлари
томонидан унга нисбатан ҳеч қандай жисмоний ёки руҳий тазйиқ
ўтказилмаганлигини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, бу каби ҳолат
бошқа такрорланмаслигини, ушбу айбини тан олишини ва гувоҳларни
чақиртиришни лозим деб билмаслигини маълум қилиб, суддан ўзига
нисбатан енгиллик беришни сўраб кўрсатувлар берди
Судланувчи 11111111 айбига қисман иқрор бўлса-да, унинг айби
қуйидагилар билан ўз исботини тўлиқ топади
Гувоҳ Тастанбекова Алия Абдисадиқ қизи дастлабки тергов даврида
берган кўрсатувларини тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни, у фуқаро Сувонов
Шерзод Шуҳрат ўғлини 2024 йилдан буён танишини, 11111111 2025 йил
14 июль куни Тошкент шаҳрига иш юзасидан келган бўлиб, ўша куни кечки
пайт улар Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бошлиқ мавзеси, 22-уй олдида
учрашганларини, шу вақтда уларнинг олдига ИИО ходимлари келиб,
ўзларини таништирганларини ҳамда мазкур жойда нима сабабдан
турганликларини сўрашганида, ушбу ходимлар судланувчи А.Тастанбекова
ва у билан бирга бўлган фуқаро 11111111дан ўзларида бўлган буюмларни
ихтиёрий равишда тақдим этишларини сўрашганини, судланувчи 11111111
ушбу сўровга биноан, шим чўнтагидаги нарсаларини, пул маблағларини
ихтиёрий равишда чиқариб, уларга берганини, шу пайтда ИИО
ходимларидан бири улар орасидаги ерга ишора қилиб, “Бу нима?” деб
сўрашганини, у мазкур ердаги нарса нима эканлигини билмаслигини, сўнгра
ИИО ходимлари икки нафар фуқарони холис сифатида чақириб, уларнинг
иштирокида ерда топилган нарсани олишганини, шундан сўнг модда
холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилиб, баённома
тузилганини билдириб кўрсатувлар берди.
2
текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчининг кўрсатувларига
ҳамда
судга
келмаган
гувоҳлар
Ж.Норжигитов,
Ш.Жумақулов
ва Б.Йўлдошевларнинг дастлабки тергов давридаги ўқиб эшиттирилган
кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари
талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда
тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси
талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона
текшириб чиқиб, судланувчи 11111111нинг айби ИИБ ходимларининг
билдиргилари (и.в. 3), ашёвий далилни олиш баённомаси (и.в. 4-5),
тушунтириш хатлари (и.в. 6-7, 9-10), Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг
16.07.2025 йилдаги №2671-сонли хулосаси (и.в. 15-16), “DVD” ва телефон
аппаратларини кўздан кечириш тўғрисида баённома ва илова қилинган фото
суратлар ҳамда диск (и.в. 61-68), соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Тошкент
шаҳар наркология диспансерининг 08.08.2025 йилдаги 2096-сонли
далолатномаси, унга кўра, 11111111 гиёҳвандликдан мажбурий даволанишга
муҳтож бўлмаса-да, гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиши аниқланган
(и.в. 71) ҳамда бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан
ўз тасдиғини тўлиқ топади.
Баён этилганларга кўра, суд дастлабки тергов органлари томонидан
судланувчи
11111111нинг
ҳаракатлари
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК 273-моддасининг 2-қисми, яъни гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддаларини ўтказишда ифодаланган жиноят
белгилари билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
28 апрелдаги 12-сонли “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар
билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича
суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 25-бандида айбдорда гиёҳвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф
равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи
қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар
бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб
қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай
далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки
психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган
миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада
(ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий
жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги,
экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар
киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб,
айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми
ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши
кераклиги;
33-бандида судлар шуни назарда тутишлари лозимки, “Тезкор-қидирув
фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ, бундай
3
фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари томонидан назорат остида
олиш, яъни гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп
моддаларни истеъмол қилиш ёки сотиш мақсадини кўзламасдан олишдан
иборат бўлган махсус тадбир амалга оширилиши мумкин бўлиб, у жиноятпроцессуал қонунининг тегишли талабларига қатъий риоя этган ҳолда
ўтказилиши лозимлиги тўғрисида амалий тушунтириш берилган.
Дастлабки тергов даврида тўпланган ва судда текшириш йўли билан
аниқланган далилларга кўра, судланувчи 11111111 гиёҳвандлик
воситаларини ўзининг истеъмоли учун “Telegram” ижтимоий тармоғидаги
“Tesla” номли канал орқали 300.000 сўм эвазига унга юборилган геолокация
орқали Бектемир тумани ҳудудида олиб, уни бир қисимини истеъмол
қилганлиги ва қолган қисмини келгусида истеъмоли учун олиб қўйганлиги
аниқланганлиги;
- бундан ташқари, тўпланган ҳужжатларга кўра, 11111111 гиёҳвандлик
воситаларини сотиши ёки ўтказиш учун сақлаб келаётганлиги юзасидан
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан махсус харидор иштирокида
назорат харид тадбири ўтказилмаганлиги, тезкор тадбир жараёнида харидор
бўлмаганлигидан далолат берувчи маълумотлар мавжуд эмаслиги;
- соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Тошкент шаҳар наркология
диспансерининг 08.08.2025 йилдаги 2096-сонли далолатномасига асосан
11111111 гиёҳвандликдан мажбурий даволанишга муҳтож эмаслиги
аниқланган бўлса-да, лекин уларни истеъмол қилганлиги ўз исботини
топганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 23-моддасининг 2-қисмида айбдорликка
оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган
бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал
қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам
гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал
қилиниши керак деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 463-моддасининг 1-қисмида айблов
ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат
судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси
давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилади. Айблов ҳукмига жиноят
содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш,
иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага
келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида
йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил
24 августдаги 24-сон “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал
қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
қарорининг 3-бандида ЖПКнинг 951-моддасига кўра, агар фактик
маълумотлар қонунга хилоф усуллар орқали ёки жиноят процесси
иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш
ёки бу ҳуқуқларни чеклаш йўли билан ёхуд ЖПК талаблари бузилган,
4
шу жумладан номаълум манбадан ёхуд жиноят ишини юритиш жараёнида
аниқлаш мумкин бўлмаган манбадан олинган бўлса мақбул эмас деб
топилиши тўғрисида амалий тушунтириш берилган.
Суд, дастлабки тергов даврида тўпланган ва судда текшириш йўли
билан аниқланган далилларга асосланиб, 11111111дан олинган гиёҳвандлик
воситаси истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда эмаслиги,
алоҳида махсус қадоқланмаганлиги ва ўтказиш ёки сотиш мақсадида
хуфиёна жойга беркитилмаганлиги, 11111111ни айни ушбу турдаги
гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиши аниқлангани тўғрисидаги эксперт
хулосаси мавжудлиги;
- Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 16.07.2025 йилдаги №2671-сонли
хулосасига кўра, 11111111дан олинган модда таркибида фаол гиёҳванд модда
тетрагидроканнабинол моддаси мавжуд бўлиб, “гашиш” деб аталиши, ушбу
модданинг умумий оғирлиги 0,5399 граммга тенглиги ва оз миқдорни ташкил
қилиши аниқланган;
- 11111111дан гиёҳвандлик воситасини олишда тезкор қидирув
ходимлари томонидан назорат остида олиш, яъни гиёҳвандлик воситаларини
истеъмол қилиш ёки сотиш мақсадини кўзламасдан олишдан иборат бўлган
махсус тадбир амалга оширилиши мумкин бўлса-да, ушбу ҳолат жиноятпроцессуал қонунининг тегишли талабларига қатъий риоя этган ҳолда
ўтказилмаганлигини;
- назорат остида ёки ҳақиқатда судланувчидан гиёҳвандлик воситасини
сотиб олувчи харидорнинг ўзи амалда мавжуд эмаслигини;
- 11111111ни бирон-бир шахс билан тил бириктирганлиги ва бир гуруҳ
бўлганлигидан далолат берувчи маълумотлар мавжуд эмаслигини,
шу жумладан дастлабки тергов органлари томонидан номаълум манбадан
ва жиноят ишини юритиш жараёнида аниқлаш мумкин бўлмаган манбадан
ҳамда тахминларга асосланиб айб эълон қилганлигини;
- иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб,
11111111нинг ҳаракатларини ЖК 273-моддасининг 2-қисмида назарда
тутилган жиноят белгилари билан квалификация қилиб бўлмаслигини
инобатга олиб, унинг ушбу қилмишини ЖК 276-моддасининг 1-қисми, яъни
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни
ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда олиш, сақлашда,
ташишда ифодаланган жиноят белгиларига қайта квалификация қилишни
лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
28-моддаси
1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби
қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан
исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан
аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш
учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги
“Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо
тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини
5
ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган
зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларини ҳисобга олишлари
кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори
жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик,
одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал
қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига,
айбдорнинг
шахсига,
шунингдек,
жазони
енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида
тушунтиришлар берилган.
Шунингдек, судланувчи 11111111га жазо турини танлашда Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган
одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар
томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли
қарори талабларидан келиб чиқиб, жиноятни паст ниятларда содир
этганлигини ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат
сифатида, шунингдек, унинг айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан
пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини, қарамоғида фарзандлари
борлигини, оиласининг боқувчиси эканлигини, муқаддам судланмаганлигини
ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида
инобатга олиб, айбдор деб топилган ЖК 276-моддасининг 1-қисми
санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни
ва қамоқда сақланган муддатини ЖКнинг 62-моддаси тартибида чегириб,
узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади.
Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Тошкент шаҳар
ИИББ ЭКМнинг 08.08.2025 йилдаги №2096-сонли далолатномасига кўра,
11111111 гиёҳвандликдан мажбурий даволанишга муҳтож эканлиги
аниқланганлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 96-моддасига
асосан мажбурий даволаниш чораларини белгилашни лозим топади.
Шунингдек, суд иш бўйича ашёвий далил тариқасида олинган,
экспертиза тадқиқотларидан қолган ва 12676-сонли квитанцияга асосан
Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТ ва ХТБга топширилган гашиш –
0,5199 гр. гиёҳвандлик моддасини ҳукм қонуний кучга киргач тегишли
тартибда йўқ қилишни, “DVD” дискни жиноят иши ҳужжатларида сақлаш
учун қолдиришни ва “RedMi Note13” телефон аппаратини тегишли тартибда
11111111га қайтаришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига мувофиқ, суд
6
қ и л а д и:
Сувонов Шерзод Шуҳрат ўғли (Suvonov Sherzod Shuhrat o‘g‘li)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган
жиноятни содир этишда айбдор деб топилсин.
Сувонов Шерзод Шуҳрат ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида 11111111ни
15.07.2025 йилдан 16.07.2025 йилга қадар ва 16.07.2025 йилдан
06.10.2025 йилга қадар жами 83 кун қамоқда сақланган ҳар бир кунини ахлоқ
тузатиш ишлари жазосининг 3 кунига тенглаштириб, тайинланган жазодан
249 кунни чегириб, узил-кесил ўташ учун 11111111га иш ҳақининг
20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир)
йил 3 (уч) ой 21 (йигирма бир) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
қолдирилсин.
Ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ижроси 11111111нинг яшаш
жойидаги ички ишлар органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси
томонидан амалга оширилсин, жазо мазкур жазони ижро этиш инспекцияси
белгилаб берадиган жойларда ўтаттирилсин, жазони ўташ муддати 11111111
жазони ўташ учун юборилган корхонада иш бошлаган кундан бошлаб
ҳисоблансин.
11111111га суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари
муддатининг жами ўттиз кундан кўпроғини ўташдан узрли сабабларсиз
бўйин товласа ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетса, суд
ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга
озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан
алмаштириши тушунтирилсин.
11111111га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан
жазо тайинлаш билан бирга жазони ўташ даврида умумий асосда
гиёҳвандликдан тиббий муассасаларда даволансин.
11111111га нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси бекор қилинсин ва дарҳол суд мажлиси залида қамоқдан озод
этилсин.
11111111га ҳукм қонуний кучга киргунига қадар “муносиб хулқ-атворда
бўлиш тўғрисидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўллансин.
Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил тариқасида олинган,
12676-сонли квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТ
ва ХТБга топширилган гашиш – 0,5199 гр. гиёҳвандлик моддаси тегишли
тартибда йўқ қилинсин;
- “DVD” диск жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдирилсин;
- “RedMi Note13” телефон аппарати тегишли тартибда 11111111га
қайтарилсин.
7
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан
ўн сутка ичида, маҳкум ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат
ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм
қонун кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест
билдириши мумкин.
Раислик қилувчини судья:
имзо
8
А.Хакимов