← Назад
Решение #39441 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 268 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 268 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида)
2025 йил октябрь ойининг 6 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман суди, “Ракат” МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида;
Судья Б.Э.Каюмовнинг раислигида;
судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан туман
прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова, гумон қилинувчи Д.Абдуллаев
ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат Р.Эргашев, жабрланувчи
З.Джураеванинг иштирокида, гумон қилинувчи Абдуллаев Давлатбек
Қосимжон ўғлига нисбатан № 1-1005-2504/411-сонли жиноят ишини кўриб
чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра;
Абдуллаев Давлатбек Қосимжон ўғли (Abdullayev
Davlatbek Qosimjon o’g’li), 1996 йил 21 декабрь куни
Андижон вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта,
оилали, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган,
Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Олтинтепа
МФЙ, Халқлар Дўстлиги кўчаси, 14-уйда яшовчи,
эҳтиёт чораси қўлланилмаган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 268-моддаси 1-қисмида кўрсатилган
жиноятни содир қилганликда айбланган.
Суд, гумон қилинувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини ҳамда
томонларнинг фикрини тинглаб, иш материалларини атрофлича тафтиш қилиб,
йиғилган далилларга тегишлича юридик баҳо берган ҳолда, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 2025 йил 24 июнь куни, соат
тахминан 19:30 ларда, ҳайдовчи Абдуллаев Давлатбек Қосимжон ўғли ўз
бошқарувидаги давлат рақами мавжуд бўлмаган электро скутерда Тошкент
шаҳар Яккасарой тумани Бобур кўчаси бўйлаб бошқариб келиб 40А уй
қаршисига келган вақтда амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди
1-қисми, 11-банди “г” қисми, 77-банди 1 ва 3-кичик бандлари, талабларини
бузиб, яъни “Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати
қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак”,
“Ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса, болалар, ногиронлар, қарияларга
ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши”, “ҳайдовчи
ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда
ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги
кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан
оширмасдан бошқариши керак”, “ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай
олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у
тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа
ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини
кўриши керак”, деб кўрсатиб ўтилган талабларига риоя қилмасдан
ҳаракатланиши оқибатида, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда
Джураева Зулайхо Боқи қизини уриб юборган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида, пиёда Джураева Зулайхо
Боқи қизи оғир тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Суд мажлисида гумон қилинувчи Д.Абдуллаев, ўзи содир қилган жиноий
ҳаракатига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини,
содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлигини, жабрланувчи
З.Джураева билан ўзаро ярашиб, унга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаб
берганлигини, ҳозирда жабрланувчи З.Джураева билан бирон-бир тазйиқсиз
ярашиб олганлигини билдириб, улар ўрталарида тузилган ярашув суд
томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни
тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, унга нисбатан жиноят ишини тугатишни
сўради.
Суд мажлисида жабрланувчи З.Джураева, гумон қилинувчи Д.Абдуллаевга
ҳеч қандай даъво эътирози йўқлигини, зарарни тўлиқ қоплаб берганлигини, у
билан ярашиб олганлигини, ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин
келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб,
жиноят ишини тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 268-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни
содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи, фуқаровий
даъвогар билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги
муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд, жабрланувчи З.Джураева ва гумон қилинувчи Д.Абдуллаевнинг
ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб,
Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова ва ҳимоячи
Р.Эргашевларнинг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш
ҳақидаги фикрларини эшитиб, гумон қилинувчи Д.Абдуллаевнинг
судланмаганлигини, айбига ихтиёрий иқрорлиги ва етказилган зарарларнинг
тўлиқ қопланганлиги, жабрланувчи З.Джураевага бирон-бир тазйиқ
бўлмаганлиги, ярашув жабрланувчи З.Джураева ва гумон қилинувчи
Д.Абдуллаевнинг хоҳишлари билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 268-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга
тушишини инобатга олиб ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг “Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги
27-сонли қарори, Олий суд Пленумининг 2004 йил 21 майдаги 6-сонли ва
2004 йил 24 сентябрдаги 15-сонли; 2018 йил 19 майдаги 16-сонли; 2023 йил
20 ноябрдаги 31-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва
қўшимчалар билан) қарордаги талабларга риоя этиб, Д.Абдуллаевга нисбатан
юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим
топади.
Шу билан бирга, суд жабрланувчи З.Джураевага Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш
тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблайди.
Жабрланувчи З.Джураеванинг гумон қилинувчи Д.Абдуллаевга нисбатан
даъвоси йўқлигини инобатга олишни лозим топади.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси ва
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 423, 582-586моддаларига асосан, суд
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 268-моддаси 1-қисми билан Абдуллаев
Давлатбек Қосимжон ўғли (Abdullayev Davlatbek Qosimjon o’g’li)га оид
жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми
тартибида тугатилсин.
Жабрланувчи З.Джураевага Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
583-моддаси 5-қисми талаблари тушунтирилсин.
Жабрланувчи З.Джураеванинг гумон қилинувчи Д.Абдуллаевга нисбатан
даъвоси йўқлиги инобатга олинсин.
Ажрим устидан ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига апелляция
тартибида хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест билдириши мумкин.
Туман суди судьяси
Нусҳаси аслига тўғри
/имзо/
Б.Э.Каюмов