Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2504/381 Дата решения 06.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 411969 Claim ID 2919516 PDF Hash 3b3f0370745bf1a9... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
ЖПКнинг 95-моддаси ЖПКнинг 95 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖК 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 23 law
ЖПКнинг 463-моддаси ЖПКнинг 463 law
аракатини ЖКнинг 273-моддаси аракатини ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
амда ЖКнинг 62-моддаси амда ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил октябрь ойининг 6 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, очиқ суд мажлисида, ўз биносида, Раислик қилувчи судя Б.Э.Каюмов; судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова, судланувчи Б.Аъзамов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокат Ҳ.Нурмаматовнинг иштирокида, судланувчи Аъзамов Бекзод Бахриддин ўғлига нисбатан № 1-1005-2504/381-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Аъзамов Бекзод Бахриддин ўғли (A’zamov Bekzod Baxriddin o’g’li o’g’li), 2001 йил 6 январь куни Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, муқаддам судланмаган, ишсиз, Сурхондарё вилояти, Қизириқ тумани, “Дўстлик” МФЙ, Ибн Сино кўчаси, 14-уй доимий рўйхатда туриб, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Назарбек ҚФЙ, Харакат МФЙ, Иқбол кўчаси, 14-уйда яшайди, 2025 йил 24 июлдан 30 июлга қадар қамоқда сақланган, иш бўйича муносиб хулқатворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қулланилган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 30 сентябрь куни олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан айбланган. Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ 2025 йил 19 июль куни соат 23:00 ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, “Дилбулоқ” МФЙ, Қушбеги кўчасида кетаётган вақтида Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув тадбири натижасида, ўзининг хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган Аъзамов Бекзод Бахриддин ўғлини тўхтатиб ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида унинг эгнида шимининг чап олд чўнтагида 1 дона полиэтилен пакет ичига солинган жигарранг, ўткир ҳидли модда 0,3021 граммга тенг бўлган озгинадан кўпроқ миқдордаги гашиш гиёҳвандлик моддасини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган. Суд мажлисида судланувчи Б.Аъзамов эълон қилинган айбловга қисман иқрорлик билдириб, қуйидагиларни, яъни у гашиш гиёҳванд моддасини гоҳ 1 гоҳида истеъмол қилиб туришлигини, у телеграм орқали 2025 йил 19 июль куни мавжуд “Мастерка01” номли ботдан ўзига нотаниш шахсдан ўзига чекиши учун 0,3 грамм гашиш гиёҳвандлик моддасини 200.000 сўмга сотиб олганлигини, ушбу гашиш гиёҳвандлик моддасини локация орқали Сергели тумани ҳудудидан олганлигини, гиёҳванд моддани шимимнинг чап чўнтагига солганлигини, 2025 йил 20 июль куни соат тахминан 22:30 ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, “Дилбулоқ” МФЙ, Қушбеги кўчасида кетаётган вақтида, ИИБ ходимлари уни тўхтатиб, холислар иштирокида ёнини кўздан кечирганида, чап чўнтагидан гашиш гиёҳвандлик моддасини топиб олганлигини, у ИИБ ходимларига ушбу моддани қаердан олганлигини, ўзига тегишли эканлигини, уни ўзининг истеъмолим учун олганлигини, у гиёҳвандлик моддаси олдисотдиси билан шуғулланмаслигини, сўнг у гиёҳванд моддани баённома расмийлаштириб олганлигини, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, унинг оилавий шароитини инобатга олиб, қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраб, кўрсатма берди. Тарафларнинг розилиги билан суд мажлисига етиб келмаган гувоҳлар Ш.Тешаев ва М.Саидовнинг дастлабки тергов органига берган кўрсатмалари ўқиб эшиттирилди. Суд давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячининг фикрини, судланувчи Б.Аъзамовнинг кўрсатувини эшитиб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, Б.Аъзамовнинг жиноят содир этганликдаги айби, Б.Аъзамовдан гиёҳванд моддани расмийлаштириб олиш акс этган видеотасвир ёзиб олинган бир дона ДВД диск, терговга қадар текшириш материаллари, тушунтириш хатлари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг 24.07.2025 йилдаги №1089-сонли хулосаси, 2049-сонли Наркологик экспертиза хулосаси, “Iphone-14Pro” русумли телефон аппаратини кўздан кечиришда олинган фотосуратлар, нарсани олиш баённома билан ўз тасдиғини билан ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида текширилган ва баҳоланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланади. Суд, жиноят ишини квалификация қилиш масаласини муҳокама қилиб, тергов органи томонидан судланувчи Б.Аъзамовни - гиёҳвандлик моддаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда сақлашда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан нотўғри малакаланган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, шахсга айб эълон қилишга фақатгина объектив далиллар мажмуагина асос бўлиши мумкин бўлиб, бунда далиллар доирасини айбланувчи ва у билан боғлиқ шахсларнинг кўрсатмалари ҳамда айбга иқрорлик кўрсатмалар билан чегаралаб қўймасдан, шахсни айблаш учун ашёвий далилларнинг олиниши, қонунлар билан белгиланган тартибда почта-телеграф ва электрон жўнатмалари, аудио ёки видеоёзувлар, телефон ёки бошқа мосламалар орқали амалга оширилган сўзлашувлар аниқланиши каби аниқ мезонлар билан асослантириш лозим. 2 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарорининг 4, 5, 16-бандларида иш бўйича ҳукм иш материалларида маълум бўлиб қолган барча камчиликлар тўлдирилгандан кейингина чиқарилиши мумкин. Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши керак. Судланувчини жиноятни содир қилганлигини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган ҳар бир далил, ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли қарорининг 6-бандида, “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш деганда, шахснинг бундай восита ва моддаларга қонунга зид равишда эгалик қилиши (шу жумладан шахсан истеъмоли) билан боғлиқ қасддан содир этилган ҳаракатлари (ёнида, бинода, махфий ер ва бошқа жойларда сақлаши) тушунилиши лозим. Бунда шахс қанча вақт давомида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаганлиги аҳамият касб этмайди” деб; - 25-бандида, айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбобускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак, деб тушунтириш берилган. Судланувчи Б.Аъзамов дастлабки тергов ва суд терговидаги кўрсатувида гиёҳванд воситасини ўзи истеъмол қилиши учун ёнида сақлаб келганлиги, уни бировга бериш ёки ўтказиш нияти бўлмаганлигини, ўзининг истеъмол учун эгнидаги шимнинг чап олд чўнтагида яшириб қўйилганлигини билдирган. Иш ҳужжатларига кўра, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида Б.Аъзамов гиёҳвандлик моддасини ўзининг истеъмоли учун эгнидаги шимининг чап олд чўнтагидан полиэтилен пакет ичига солинган ҳолатда сақлаб келганлигини аниқланган бўлса-да, ушбу гиёҳванд моддасини ўтказиш ҳолати объектив далиллар билан тасдиқланмаган ва ушбу гиёҳвандлик моддасини бирор кимга сотиш, бериш ёки бошқа шаклда ўтказиш мақсади борлиги исботланмаган. 3 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасига кўра “Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади. Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас” деб; - Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасига кўра, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак, ЖПКнинг 463-моддасига кўра, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилади. Айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча камкўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозим. Суд, юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, Б.Аъзамовнинг жиноий ҳаракатларида гиёҳвандлик воситаларини озгинадан кўпроқ миқдорда қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, ташиш, ўтказиш ва суиқасд қилганлиги ҳақида маълумот йўқлигини ёки бирон-бир шахс Б.Аъзамовни гиёҳвандлик моддасини сотиш билан шуғулланаётгани ҳақида баёнот бермагани, бундай маълумот топилмагани, у бевосита гиёҳвандлик моддаси сотаётганида ёки бошқа шахсга бераётганида қўлга олинмагани, ушбу гиёҳвандлик воситалари сотиш мақсадида сақланаётганлигини ёки сотганини, сотишга суиқасд қилиш ҳолатларини тасдиқловчи бошқа бирор-бир далил аниқланмаганлигини, Б.Аъзамовни ушбу гиёҳвандлик воситаларини ўзининг истеъмоли учун сақлаб келган деб топиб, унинг жиноий ҳаракатини ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмидан, яъни гиёҳвандлик воситаси бўлган 0,3021 грамм озгинадан кўпроқ гашишни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлашда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. 4 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандида таъкидланишича “судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилсин”, шу Қарорнинг 5-бандида “Судлар ижтимоий хавфи катта бўлмаган, шунингдек унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган ва жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатилиши мумкин бўлган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинлаш учун қонунда мавжуд барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланишлари керак”. Суд, юқоридаги раҳбарий кўрсатмага амал қилиб, судланувчи Б.Аъзамовга жазо тури ва миқдорини тайинлашда, унинг жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқ деб ҳисоблаб, айбига иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, ёшини, оилавий шароитини, муқаддам судланмаганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳамда жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш мумкин деган хулосага келиб, унга нисбатан айбланаётган модда санкциясида назарда тутилган жарима жазосини тайинлашни ҳамда ЖКнинг 62-моддаси тартибида тайинлашни, шунингдек, жаримани жиноят якунланган вақтда ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдоридан (375.000 сўм) келиб чиқиб ҳисоблашни лозим топади. Суд, Тошкент шаҳар наркология махсуслашган илмий-амалий тиббий марказининг 2025 йил 4 августдаги № 2049-сонли далолатномасига кўра, судланувчи Б.Аъзамов гиёҳвандлик касаллигига чалинмаганлигини ва ушбу касалликдан мажбурий тарзда даволанишга муҳтож эмаслигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўлламасликни лозим деб билади. Суд, ашёвий далилларни тақдирини муҳокама қилиб, ашёвий далил сифатида олиниб, Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2025 йил 21 августдаги № 12663-сонли квитанцияга асосан топширилган жами 0,27 грамм гашиш гиёҳвандлик моддасини тегишли тартибда йўқ қилишни, Б.Аъзамовдан олинган “IPhone 14 Pro” русумли уяли алоқа аппарати Б.Аъзамовга қайтаришни ва 1 (бир) дона ДВД диск иш ҳужжатларида сақлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 ва, 54-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454, 457, 460, 463, 465, 468, 471, 473-моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ ҚИЛДИ Аъзамов Бекзод Бахриддин ўғли (A’zamov Bekzod Baxriddin o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга ушбу модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 (йигирма) баравари миқдорида 7.500.000 (етти миллион беш юз минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. 5 Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида Б.Аъзамовни 2025 йил 24 июлдан 2025 йил 30 июлга қадар жами 7 кун қамоқда сақланган ҳар бир куни базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштирилиб, тайинланган жазодан 3,5 бараварини чегириб, узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 16,5 баравари, 6.187.500 (олти миллион бир юз саксан етти минг беш юз) сўм жарима жазоси қолдирилсин. Жарима давлат фойдасига ундирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргач; - ашёвий далил - Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2025 йил 21 августдаги № 12663-сонли квитанцияга асосан топширилган жами 0,27 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси тегишли тартибда йўқ қилинсин; - ашёвий далил - “IPhone 14 Pro” русумли уяли алоқа аппарати Б.Аъзамовга қайтарилсин; - ашёвий далил - 1 (бир) дона ДВД диск иш ҳужжатларида сақлансин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи /имзо/ Б.Э.Каюмов Нусхаси аслига тўғри:_________________ 6