← Назад
Решение #39654 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | 5 | law | |
| збекистон | 583 | 5 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил 3 октябрь куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман суди, “Белариқ” МФЙ” биносида, очиқ сайёр суд мажлисида,
Раислик қилувчи судья: А.Хакимов,
судья ёрдамчиси А.Нишоновнинг котиблигида, Яккасарой туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Э.Эминов, гумон қилинувчи Ф.Омонов
ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Айтиев, жабрланувчи Б.Тошпулатов
ва фуқаровий даъвогар Х.Усмоновларнинг иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан гумон қилиниб,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси талабларига асосан судга
берилган
20.10.1997 йилда Тошкент шаҳрида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, бўйдоқ, маълумоти олий, “Колоса”
МЧЖда супер вайзер, муқаддам судланмаган,
Тошкент
шаҳар,
Яшнобод
тумани,
Тузел-2 даҳаси, 22А-уй, 59-хонадонда яшовчи
Омонов Фаррух Холтура ўғли (Omonov
Farrux Xoltura o‘g‘li)га
нисбатан 1-1005-2505/412-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Дастлабки тергов ҳаракатлари ҳужжатларига кўра, 2025 йил 10 июль
куни, соат тахминан 13:00 ларда, Омонов Фаррух Холтура ўғли ўз
бошқарувидаги ўзига тегишли, давлат рақами 01 G 178 QC бўлган “Кобальт”
русумли автоуловни барча тегишли ҳужжатлар билан, юксиз ва йўловчисиз,
Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Кичик Бешёғоч кўчаси бўйлаб бошқариб
келиб, Глинка кўчаси томонга қараб қайрилаётган вақтда амалдаги “Йўл
ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди 1-қисми, 11-банди “г” қисми, 53-банди,
77-банди 1 ва 3-кичик бандлари, талабларини бузиб, яъни “Йўл ҳаракати
қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф
туғдирмасликлари керак”, “Ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса,
болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик
чораларини кўриши”, “ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт
воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини,
шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда
транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши
керак”, “Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни ўзгартириш
(қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш)
ва тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа
ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак”,
“ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага
келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган
даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф
туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак”, деб кўрсатиб
ўтилган талабларига риоя қилмасдан ҳаракатланиши оқибатида, ўзига
нисбатан чап томондан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Тошпулатов
Баҳодир Алишер ўғли бошқарувидаги давлат рақами мавжуд бўлмаган
электро скутерни ўтказиб юбормасдан ҳаракатини давом эттириши
натижасида ЙТҲ содир қилган. ЙТҲ натижасида “SCOTERS CIТY” МЧЖга
тегишли электро скутерга моддий зарар етмаган.
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибати Б.Ташпулатов тан
жароҳат олиб, шифохонага мурожаат қилган.
Ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 2025 йил 16 июль
кунидаги №5202-Х-сонли хулосасига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси
натижасида Б.Тошпулатовнинг танасида “Ўнг оёқ 5-панжа суяги бошчаси
ёпиқ синиб қониқарли туриши” каби тан жароҳатлари бўлиб, ушбу тан
жароҳатлари оғирлик даражасига кўра “Ўртача оғир” даражадаги тан
жароҳатларига кириши аниқланган.
Дастлабки терговда гумон қилинувчи Ф.Омонов жабрланувчи
Б.Тошпулатов ва фуқаровий даъвогар Х.Усмонов ариза билан мурожаат
қилишиб, жиноят ишини ярашганликлари муносабати билан тугатишни
сўрашган.
Дастлабки тергов органи томонидан Ф.Омонов Ўзбекистон Республикаси
ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан гумон қилинувчи тариқасида жалб
этилган.
Гумон қилинувчи Ф.Омонов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги
аризасини қувватлаб, айбига ўз ихтиёри билан тўлиқ иқрор эканлиги,
қилмишидан пушаймон эканлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини
англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги,
ҳозирда жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар билан бирон-бир тазйиқсиз
ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради.
Жабрланувчи Б.Тошпулатов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги
аризасини қувватлаб, Ф.Омоновга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги,
етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзганлиги,
унга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув суд тарафидан тасдиқлангандан
кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлиги ҳақида кўрсатув
бериб, жиноят ишини тугатишни сўраган, шу билан бирга унга Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
583-моддасининг
5-қисми
талаблари
тушунтирилганлигини маълум қилди.
Фуқаровий даъвогар Х.Усмонов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги
аризасини қувватлаб, Ф.Омоновга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги,
етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзганлиги,
унга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув суд тарафидан тасдиқлангандан
кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлиги ҳақида кўрсатув
бериб, жиноят ишини тугатишни сўраган, шу билан бирга унга Ўзбекистон
583-моддасининг
5-қисми
талаблари
тушунтирилганлигини маълум қилди
Дастлабки тергов органи томонидан, Ф.Омоновнинг ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан квалификация
қилиниб, жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига
асосан судга юборилган.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
661-моддасига
мувофиқ,
ЖК 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс,
агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд томонларнинг фикрини тинглаб, Ф.Омоновнинг айбига тўлиқ
иқрорлигини, жабрланувчи Б.Тошпулатов ва фуқаровий даъвогар Х.Усмонов
билан дастлабки тергов ва судда ўзаро ярашув ҳақида ўз ихтиёри билан ариза
ёзиб берганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
661-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2002 йил 25 октябрдаги “Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти
ҳақида”ги 27-сонли қарори талабларига риоя қилган ҳолда, мазкур жиноят
ишини тарафлар ярашувини тасдиқлаб тугатишни, Ф.Омоновни жиноий
жавобгарликдан озод қилишни лозим топади.
Шу билан бирга, суд жабрланувчи Б.Тошпулатов ва фуқаровий даъвогар
Х.Усмоновга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддасига мувофиқ,
мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш
ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
585-586-моддаларига асосан, суд
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан гумон
қилинувчи Омонов Фаррух Холтура ўғли (Omonov Farrux Xoltura o‘g‘li)га
нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига
асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 84-моддасининг 4-қисми тартибида тугатилсин.
Жабрланувчи Б.Тошпулатов ва фуқаровий даъвогар Х.Усмоновга
етказилган зарар қопланганлиги инобатга олинсин.
Жабрланувчи Б.Тошпулатов ва фуқаровий даъвогар Х.Усмоновга
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан мазкур иш
бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи
йўқотилиши тушунтирилсин.
Суднинг ажримига у чиқарилган кундан эътиборан ўн кунлик муддат
ичида гумон қилинувчи, жабрланувчи томонидан хусусий шикоят берилиши
ҳамда прокурор томонидан хусусий протест келтирилиши мумкин.
Раислик қилувчи судья:
А.Хакимов