← Назад
Решение #40010 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
17
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ЖКнинг | 168 | — | law | |
| исми билан юритилган жиноят иши ЖК | 64 | — | law | |
| ЖКнинг | 77 | — | law | |
| ЖКнинг | 73 | — | law | |
| ЖКнинг | 78 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| исми ва | 61 | — | law | |
| окамасида ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| ич суди томонидан унга нисбатан унга нисбатан ЖК | 168 | — | law | |
| нг ЖК | 59 | — | law | |
| судланувчи ХХХга нисбатан ЖК | 168 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи: судья К.Мирсафаев
Биринчи инстанция судининг
судьяси: Б.Каюмов
2025 йил 2 октябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси, ўз биносида,
видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда очиқ суд
мажлисида, судья Ф.Тураходжаевнинг раислигида, ҳайъат судьялари:
Е.Абибуллаев ва К.Мирсафаевлардан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Ш.Раджабовнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси
бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, судланувчи ХХХ ва унинг ҳимоячиси –
адвокат А.Джаббаров, жабрланувчи ХХХларнинг иштирокида, судланувчи
ХХХ томонидан келтирилган апелляция шикоятини 1-1005-2504/255сонли жиноят иши билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил
1 август кунидаги ҳукмига кўра,
ХХХ (JO’RAYEV BEKZOD ISOQULOVICH), 11.12.1988 йилда
Самарқанд вилоятида туғилган, Ўзбекистон фуқароси,
ўзбек, маълумоти ўрта, оилали, қарамоғида уч нафар вояга
етмаган фарзанди бор, дурадгор, муқаддам судланган: 1)
жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 17.12.2021
йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми
билан юритилган жиноят иши ЖКнинг 64-моддасига асосан
жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги
муносабати билан тугатилган (ЖКнинг 77-моддасига кўра
судланмаган ҳисобланади); 2) жиноят ишлари бўйича
Сирғали туман судининг 06.05.2022 йилдаги ҳукмига кўра,
ЖКнинг
168-моддаси 1-қисми билан 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Ургут
туман судининг 21.02.2023 йилдаги ажримига кўра,
ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган ахлоқ
тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли
равишда озод қилинган (ЖКнинг 78-моддасига асосан
судланганлик ҳолати тугалланган); 3) жиноят ишлари
бўйича Яккасарой туман судининг 04.12.2024 йилдаги
ҳукмига кўра, ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан 1 йил
муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, жазо
ўталмаган, Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Ҳамза ҚФЙ,
Муминобод қишлоғи, 2-маҳалла, рақамсиз уйда яшаган,
сақланаётган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида
назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга
мазкур модда билан, ЖКнинг 57-моддаси 2-қисми талаблари асосида
5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва
61-моддаси тартибида узил-кесил ўташ учун 5 йил 1 ой муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий
тартибли колонияларида ўташ, жазо ўташ муддатини 2025 йил
22 майдан бошлаб ҳисоблаш белгиланган. Судланувчи ХХХдан
жабрланувчи ХХХга 57.115.890 сўм ундирилиши кўрсатилиб, манфаатдор
тарафларга судланувчининг жиноий ҳаракатлари оқибатида етказилган
қўшимча моддий ва маънавий зарар юзасидан фуқаролик тартибида
судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, ХХХ алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш
йўли билан, такроран, ўзганинг анча миқдордаги мулкини қўлга
киритиш мақсадида, 2024 йил 1 октябрь куни ХХХга тегишли бўлган
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Кулолтупроқ кўчаси, 9А-уйида
таъмирлаш ишларини олиб бораётган ХХХнинг ишончига кириб, унга
мазкур
уйда
зина
поясини
устига
2024 йил декабрь ойининг охирига қадар қоплама ўрнатиб беришини
ваъда қилиб, унинг ишончига кириб, жами 4.500 АҚШ доллари
(57.825.000 сўмга тенг) анча миқдоридаги пул маблағларини алдаш ва
ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиб, берган
ваъдасини бажармасдан пулларни ўзини эҳтиёжлари сарфлаб юборган.
Маҳкум ХХХ апелляция шикоятида, у содир қилган жиноятидан
пушаймонлиги ва айбига тўлиқ иқрорлигини, етказилган зарарни
апелляция инстанциясида укаси тўлиқ қоплашини кўрсатиб, унга
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни
сўраган.
Судлов ҳайъати судья К.Мирсафаевнинг маърузасини, Тошкент
шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаевнинг зарар
қопланганлиги сабабли суд ҳукмини ўзгартиришни сўраган хулосасини,
судланувчи ХХХ ва унинг адвокати А.Джаббаров, жабрланувчи
ХХХларнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўраб берган
фикрларини тинглаб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгартиришни
лозим топади.
Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига
тўлиқ риоя қилинган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш
ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида ЖПКнинг
95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган.
Судланувчи ХХХнинг юқоридаги жиноятини содир этишдаги айби,
унинг ўз айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари,
жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, жабрланувчининг аризаси
2
ва иш бўйича тўпланган тушунтириш хатлари, билдирги, тилхат, сўроқ ва
юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят иши ҳужжатларида мавжуд
бўлган Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида
текширилган ва баҳоланган бошқа объектив далиллар мажмуи билан ўз
исботини тўлиқ топган.
Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанцияси, биринчи инстанция
судининг ҳукмида қайд этилган хулосалари асосли, ишнинг ҳақиқий
ҳолатига мувофиқ бўлиб, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча
ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб,
судланувчи ХХХнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168моддаси 3-қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деган
тўхтамга келади.
Шунингдек, апелляция инстанцияси, ХХХга тайинланган жазонинг
адолатлилигини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 03.02.2006 йилдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш
амалиёти
тўғрисида»ги
1-сонли
Қароридаги
тушунтиришларга амал қилиб, унинг шахсини, содир этилган
жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражасини, шу жумладан, унинг
айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва
мулкий аҳволини, муқаддам судланмаган ҳисобланишини жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлари йўқ
деб баҳолаб, биринчи босқич суди томонидан унга нисбатан унга
нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан, жабрланувчи ХХХга
етказилган моддий зарар ўрни қопланмаганлигини инобатга олиб,
ЖКнинг 57-моддаси 2-қисми талаблари асосида озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинлаб, сўнг ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61моддалари
тартибида
жиноятлар
мажмуи
тариқасида
узил-кесил жазо белгилаб, содир этилган қилмишига яраша жазо
тайинланган деб ҳисоблайди.
Бироқ, иш бўйича аниқланган ҳолатга кўра, мазкур жиноят
юзасидан ҳозирда жабрланувчи ХХХга етказилган зарар тўлиқ
қопланганлиги сабабли апелляция инстанцияси судлов ҳайъати суд
ҳукмини ўзгартириб, ЖКнинг 168-моддаси 5-қисми талабларидан келиб
чиқиб, судланувчи ХХХга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан
юқоридаги айбини енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб,
санкциясида кўрсатилган ахлоқ тузатиш жазосини тайинлаб, ЖКнинг 59моддаси 8-қисми тартибида жиноятлар мажмуи тариқасида
узил-кесил жазо белгилаб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида қамоққа
сақланган кунларини тайинланган жазодан чегиришни ҳамда ҳукмнинг
судланувчи ХХХдан жабрланувчи ХХХнинг фойдасига 57.115.890 сўм
моддий зарар ундириш қисмини чиқаришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 482-483, 490, 491, 495, 49726,
49731-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
3
1 август кунидаги ХХХга нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгартирилсин.
ХХХга
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
168-моддаси
3-қисми “б” банди билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида жиноят ишлари
бўйича Яккасарой туман судининг 04.12.2024 йилдаги ҳукми билан
тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан ўташ учун иш ҳақининг
20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил
1 (бир) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида, ХХХнинг
2025 йил 22 майдан 2025 йил 2 октябрь кунига қадар жами 4 ой 10 кун
қамоқда сақланган ҳар бир кунини ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч
кунига тенглаштириб ҳисоблаб (1 йил 1 ой), ушбу муддатни тайинланган
жазодан айириб ташлаб, ўташ учун узил-кесил иш ҳақининг 20 фоизини
давлат
даромади
ҳисобига
ушлаб
қолган
ҳолда
1 (бир) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин.
Тайинланган жазони мазкур жазо ижросини назорат қилувчи
органлар белгилаб берадиган жойларда ўташ белгилансин.
Жазо муддати жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса,
ташкилотда иш бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Жазо ижросини назорат қилиш Самарқанд вилояти Ургут тумани
ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин.
ХХХга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт
чораси бекор қилинсин ва у суд залидан дарҳол қамоқдан озод этилсин.
Иш бўйича етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги инобатга
олиниб, ҳукмнинг судланувчи ХХХдан жабрланувчи ХХХнинг фойдасига
57.115.890 сўм моддий зарар ундириш қисми чиқарилсин.
Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикояти қаноатлантирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент
шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидир.
Раислик қилувчи
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
/имзо/
/имзо/
Аслига тўғри:
4
Ф.Тураходжаев
Е.Абибуллаев
К.Мирсафаев