← Назад
Решение #40371 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| дастлабки тергов даврида ЖПК | 224 | — | law | |
| исми билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| садларда содир этганлигини ЖК | 56 | — | law | |
| аддам судланмаганлигини ЖК | 55 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья: А.Икромов
Биринчи инстанция судида
иш кўрган судья: А.Хакимов
2025 йил 30 сентябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ
суд мажлисида, раислик қилувчи судья М.Мирзохидов, судлов ҳайъати
судьялари Ф.Эргашев ва А.Икромовдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Н.Чориевнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар
прокуратурасининг бўлим катта прокурори Ш.Шомирзаев, судланувчи
Ф.И.Ш ва унинг ҳимоячиси адвокат Х.Сайфуллаевнинг иштирокида,
жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил
12 августдаги ҳукмига кўра;
Жиззах вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти
ўрта-махсус, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам
судланмаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланган, 20.04.2025 йилдан
қамоқда сақланган, дастлабки тергов даврида
ЖПКнинг 224-моддасига асосан 18.04.2025 йил ва
19.04.2025 йилда вақтинча ушланган, айблов
хулосаси нусхасини ўз вақтида олган Ф.И.Ш
(Ф.И.Ш)га
нисбатан чиқарилган ҳукм устидан судланувчи Ф.И.Шнинг адвокати
томонидан
келтирилган
апелляция
шикоятига
асосан
1-1005-2505/287-сонли жиноят ишини апелляция тартибида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил
12 августдаги ҳукмига кўра, Ф.И.Ш Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,273моддасининг 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда
айбдор деб топилиб, Ф.И.Шга Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,273моддасининг 5-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 7 (етти) йил
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан Ф.И.Шнинг
2025 йил 18 апрель кунидан 2025 йил 19 апрель кунига қадар ушлаб
турилган бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосини бир кунига
ҳисоблаб, 6 (олти) йил 11 (ўн бир) ой 29 (йигирма тўққиз) кун озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазони умумий тартибли
колонияларда ўташ белгиланган.
Ф.И.Шга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўллаб,
жазони ўтаётган жойда гиёҳвандликдан мажбурий даволаниш чоралари
кўрилиши ва жазони ўтаб бўлганидан кейин агарда даволашни давом
эттиришга зарурат бўлса, умумий асосда тиббий муассасаларда
даволаниш чоралари кўрилиши белгиланган.
Иш бўйича ашёвий далил тариқасида олиниб, экспертиза
тадқиқотларидан қолган ва 12126-сонли далолатномага асосан
Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТ ва ХТБга топширилган таркибида
“3-Chloromethcathinone” мавжуд бўлган жами 3,1545 гр. гиёҳвандлик
воситалари тегишли тартибда йўқ қилиниши, ашёвий далил тариқасида
олинган “Red Mi” русумли телефон аппарати тегишли тартибда
Ф.И.Шнинг яқин қариндошларига қайтарилиши, “CD-R” диск жиноят иши
ҳужжатларида сақлаш учун қолдирилиши белгиланган.
Суд ҳукмига кўра, 2025 йил 18 апрель куни, соат 06:00 ларда Тошкент
шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 66-уйда жойлашган
“Малавитса” номли массажхонада Яккасарой тумани ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ
ходимлари томонидан текширув ўтказилган вақтида, ушбу хонада
массаж
олаётган
судланувчи
Ф.И.Ш
холислар
иштирокида
текширилганда, қора рангли эркаклар барсеткасининг чап ён чўнтагидан
16 дона қора изолентага махсус қадоқланган, таркибида “3Chloromethcathinone”
фаол
гиёҳванд
моддаси
бўлган,
жами
2,3979 грамм “Катинон” гиёҳванд воситаси ва барсетканинг ички ён
чўнтагидан 3 дона қора изолентага ўралган, таркибида “3Chloromethcathinone” фаол гиёҳванд моддаси бўлган, жами 0,8366 грамм
“Катинон” гиёҳванд воситасини махсус қадоқлаб, сотиш учун тайёрлаб
қўйганлиги аниқланиб, жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган
ҳолатда охирига етказа олмаган.
Шунингдек, Ф.И.Шнинг “Red Mi” русумли телефон аппарати кўздан
кечирилганида, телефонининг галерея бўлимидаги барча расмлар
файлида, камера деб номланган файлида, телеграм деб номланган
файлида сақланган фото суратларда гиёҳвандлик воситаларини алоҳида
махсус қадоқланган ҳолда кўрсатганлиги, ушбу суратлар ҳодиса содир
бўлган
кунга
қадар
5, 11, 15, 16, 18 апрель кунлари суратга олинганлиги, судланувчи Ф.И.Ш
эса 2025 йил 26 март куни ушбу сайт орқали “ишга кириш” учун ўзининг
тахаллуси сифатида “Гитлер” деб, фуқаролик паспортининг нусхасини ва
ўзининг суратини юборганлиги аниқланган.
Судланувчи Ф.И.Шнинг ҳимоячиси адвокат Х.Сайфуллаев апелляция
шикоятида, биринчи инстанция судининг ҳукмидан норози эканлигини,
Ф.И.Ш
холислар
иштирокида
текширилганда,
қора
рангли
барсеткасининг ички ён чўнтагидан уч дона эмас икки дона қора рангли
ўралган гиёҳвандлик моддаси чиққанлигини, бир донасини олиб,
телефон аппаратининг устига истеъмол учун тайёрлаганлигини, тезкор
ходим мазкур моддани чойшаб устига тўкканлигини, Ф.И.Ш ундан
топилган гиёҳвандлик моддаларини текинга қўлга киритиш мақсадида
“Телеграмм” мессенджеридан нотаниш бўлган шахслардан ушбу
моддаларни тарқатишини айтиб алдаб олганлигини, қўлга киритгандан
сўнг ушбу воситаларни сотиш, ўтказиш ёки тарқатиш учун аниқ
манзилларни олмаганлиги телефонни кўздан кечириш баённомаси
билан ўз тасдиғини топганлигини, Ф.И.Ш телефон аппаратининг устига
истеъмол учун тайёрлаганлигини кўрган К.Ахунжанова томонидан
ИИОга мурожаат қилганидан сўнг тезкор ходимлар томонидан
аниқланганлигини, 19 дона қора изалентага ўралган моддаларни
ўтказиш мақсадида олиб юрганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд
эмаслигини, тезкор тадбир давомида Ф.И.Ш ўз истеъмоли учун мазкур
моддаларни олиб юрганлигини айтганлигини, ушбу ҳолатни
тасдиқловчи видеотасвир мавжудлигини билдириб, Ф.И.Шнинг
ҳаракатларини ЖК 25,273-моддасининг 5-қисмидан ЖКнинг 276моддаси 2-қисмининг “а” бандига қайта малакалашни сўраган.
Апелляция
инстанциясида
судланувчи
Ф.И.Ш
шикоятда
келтирилган важларни қувватлаб, дастлаб берган кўрсатувларини
тасдиқлаб, биринчи инстанция судининг ҳукмидан норозилигини,
ёшлигини, сотиш мақсадида гиёҳванд воситаларини олмаганлигини,
Жиззах вилоятига бормоқчи бўлганлигини, у ерда гиёҳвандлик
моддасини тополмаслигини, шу сабабли кўп миқдорда олганлигини,
телеграмм мессенджеридан нотаниш бўлган шахслардан ушбу
моддаларни тарқатишини айтиб алдаб олганлигини билдириб, унинг
ҳаракатларини қайта малакалашиб, енгиллик беришни сўраб, кўрсатув
берди.
Апелляция инстанцияси, иш бўйича судья А.Икромовнинг
маърузасини, прокурор Ш.Шомирзаевнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз,
келтирилган апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни
сўраб берган хулосасини, судланувчи Ф.И.Ш ва унинг адвокати
Х.Сайфуллаевнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги
фикрларини тинглаб, апелляция шикоятидаги важларни атрофлича
муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини батафсил ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ
риоя қилинган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Судланувчи Ф.И.Ш дастлабки ёзган тушунтириш хатида ундан
топилган дори воситаларини “Tesla” номли телеграм каналидан
олганлигини, ушбу воситаларини кейинчалик сотиш мақсадида
олганлигини айтиб ўтган (и.в. 14-бет).
Судланувчи Ф.И.Шнинг жиноят содир этишдаги айби, судланувчи
Ф.И.Шнинг айби ИИБ ходимининг билдиргиси (и.в. 4), шахсий тинтув
ўтказиш баённомалари (и.в. 5, 6), тушунтириш хатлари (и.в. 8, 10, 14),
кимёвий
экспертиза
хулосалари
(и.в. 22, 49-50), нарса ва ашёвий далилни кўздан кечириш ҳақида
баённомаси ва унга илова ҳужжатлар (и.в. 66-74), соғлиқни сақлаш бош
бошқармаси Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 13.05.2025
йилдаги 1337-сонли далолатномаси (и.в. 75) ҳамда бошқа объектив
далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини тўлиқ топган деб ҳисоблайди.
Биринчи инстанция суди томонидан Ф.И.Шнинг ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,273-моддасининг 5-қисми билан тўғри
квалификация қилган.
Апелляция инстанцияси суди, апелляция шикоятидаги важларни
атрофлича муҳокама қилиб, яъни Ф.И.Шнинг олинган гиёҳванд
воситаларини сотиш мақсади бўлмаганлиги, фақат ўзининг истеъмоли
учун сотиб олганлиги ҳақида келтирган важларни, юқорида келтирилган
далиллар, ўзининг тушунтириш хати ва ундан олинган гиёҳванд
воситаларини алоҳида-алоҳида 16 дона бўлакларга бўлинганлиги билан
тўлиқ рад этиб, унинг жавобгарликдан қутулиш ва қисматини
енгиллаштириш мақсадида келтирган деб ҳисоблайди.
Апелляция инстанцияси суди, биринчи инстанция суди жазо тури
ва миқдорини тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва
инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан
жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори
талабларидан келиб чиқиб, жиноятни ғараз ва паст мақсадларда содир
этганлигини ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи
ҳолат сифатида, шунингдек, унинг айбига қисман иқрорлигини,
қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини,
ёшлигини, муқаддам судланмаганлигини ЖКнинг 55-моддасига асосан
жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолаб, унга нисбатан
ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, у айбдор деб топилган ЖК
25,273-моддасининг 5-қисми санкцияда назарда тутилган озодликдан
маҳрум қилиш жазосининг энг кам миқдоридан ҳам камроқ миқдорда
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, тўғри хулосага келган деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанция суди биринчи босқич
судининг ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд
эмас деб ҳисоблаб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 49726 ва 49731-моддаларига амал
қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
5
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
12 августдаги Ф.И.Ш (Ф.И.Ш)га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз,
апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест
билдиришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
М.Мирзохидов
Ҳайъат судьялари:
Ф.Эргашев
А.Икромов