Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2504/370 Дата решения 30.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 410739 Claim ID 2913551 PDF Hash da63184387f8f31b... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида) 2025 йил сентябрь ойининг 30 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида; Судья Б.Э.Каюмовнинг раислигида; судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан туман прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова, судланувчи У.Джураходжаева ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат Р.Эргашев, жабрланувчи Д.Рахмонованинг иштирокида, судланувчи Джураходжаева Умида Юлдашходжаевнага нисбатан № 1-1005-2504/370-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра; Джураходжаева Умида Юлдашходжаевна (Djuraxodjaeva Umida Yuldashxodjayevna), 1988 йил 16 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, ажрашган, 1 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Олтинтепа МФЙ, Гулирайхон кўчаси, 52А-уйда яшовчи, 2025 йил 18 июль куни “тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулоса нусҳасини ўз вақтида олган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини ҳамда томонларнинг фикрини тинглаб, иш материалларини атрофлича тафтиш қилиб, йиғилган далилларга тегишлича юридик баҳо берган ҳолда, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 2025 йил 24 июнь куни соат 11:00ларда, У.Ю.Джураходжаева бошқарувидаги давлат рақами 01 V 594 YC бўлган Спарк русумли автомашинани, бошқариш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлар билан, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Ўрикзор кўчаси бўйлаб бошқариб бориб амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди 1-қисми, 11-банди “г” қисми, 53-банди, 96-банди талабларини бузиб, яъни “Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак”, “Ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса, болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши”, “Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни ўзгартириш (қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак”, “Чапга ёки ўнгга бурилаётган ҳайдовчи кесишаётган йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган пиёда(лар)га, шунингдек велосипед йўлкасидан йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи(лар)га йўл бериши керак”, деб кўрсатиб ўтилган талабларига амал қилмасдан ҳаракатланиши оқибатида пиёда Рахмонова Дилноза Абдулхайровнани уриб юборган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида, пиёда Рахмонова Дилноза Абдулхайровна ўртача оғир тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган. Суд мажлисида судланувчи У.Джураходжаева, ўзи содир қилган жиноий ҳаракатига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлигини, жабрланувчи Д.Рахмонова билан ўзаро ярашиб, унга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаб берганлигини, ҳозирда жабрланувчи Д.Рахмонова билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганлигини билдириб, улар ўрталарида тузилган ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, унга нисбатан жиноят ишини тугатишни сўради. Суд мажлисида жабрланувчи Д.Рахмонова, судланувчи У.Джураходжаевага ҳеч қандай даъво эътирози йўқлигини, зарарни тўлиқ қоплаб берганлигини, у билан ярашиб олганлигини, ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд, жабрланувчи Д.Рахмонова ва судланувчи У.Джураходжаеванинг ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова ва ҳимоячи Р.Эргашевларнинг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрларини эшитиб, судланувчи У.Джураходжаеванинг судланмаганлигини, айбига ихтиёрий иқрорлиги ва етказилган зарарларнинг тўлиқ қопланганлиги, жабрланувчи Д.Рахмоновага бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув жабрланувчи Д.Рахмонова ва судланувчи У.Джураходжаеванинг хоҳишлари билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги 27-сонли қарори, Олий суд Пленумининг 2004 йил 21 майдаги 6-сонли ва 2004 йил 24 сентябрдаги 15-сонли; 2018 йил 19 майдаги 16-сонли; 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан) қарордаги талабларга риоя этиб, У.Джураходжаевага нисбатан юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Шу билан бирга, суд жабрланувчи Д.Рахмоновага Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Жабрланувчи Д.Рахмонованинг судланувчи У.Джураходжаевага нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олишни лозим топади. У.Джураходжаевага нисбатан қўлланилган муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилишни лозим топади. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 423, 582-586моддаларига асосан, суд Джураходжаева Умида Юлдашходжаевна (Djuraxodjaeva Umida Yuldashxodjayevna)га оид жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми тартибида тугатилсин. Жабрланувчи Д.Рахмоновага Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисми талаблари тушунтирилсин. Ажрим қонуний кучга киргач: - У.Джураходжаевага нисбатан қўлланилган муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жабрланувчи Д.Рахмонованинг судланувчи У.Джураходжаевага нисбатан даъвоси йўқлиги инобатга олинсин. Ажрим устидан ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест билдириши мумкин. Туман суди судьяси Нусҳаси аслига тўғри /имзо/ Б.Э.Каюмов