Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2505/352 Дата решения 29.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Хакимов Азимжон Эгамбердиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 413914 Claim ID 2907587 PDF Hash 9a43dc2c98c913af... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 17
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси збекистон Республикаси ЖК 211 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖПК 23-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖПК 23 2 law
збекистон Республикаси ЖК 8-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 8 2 law
збекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖПК 83 2 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖК 25-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 25 2 law
аракатларини ЖК 168-моддаси аракатларини ЖК 168 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
садларда содир этганлигини ЖКнинг 56-моддаси садларда содир этганлигини ЖК 56 law
йича моддий зарар мавжуд эмаслигини ЖКнинг 55-моддаси йича моддий зарар мавжуд эмаслигини ЖК 55 law
унга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси унга нисбатан ЖК 57 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
бандида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбсиз деб топилсин ва ЖПК 83-мод… бандида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбсиз деб топилсин ва ЖПК 83 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил сентябрь ойининг 29 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья А.Хакимов, халқ маслаҳатчилари: Ш.Захидов ва Я.Магдиевалардан иборат таркибда, судья ёрдамчиси А.Нишоновнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси Э.Эминов, судланувчи 1111111111, унинг ҳимоячилари – адвокат Н.Шукурова ва У.Абдурахимов, судланувчи 111111222, унинг ҳимоячиси – адвокат В.Рахмановларнинг иштирокида, Йўлдошев Суннатжон Акбар ўғли (Yo‘ldoshev Sunnatjon Akbar o‘g‘li) ва Асқаржонов Азиз Алишер ўғли (Asqarjonov Aziz Alisher o‘g‘li)ларга нисбатан 1-1005-2505/352-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Йўлдошев Суннатжон Акбар ўғли (Yo‘ldoshev Sunnatjon Akbar o‘g‘li) – 25.11.1995 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали, 2 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, “Гуруч Ариқ” МФЙ, Қорасарой, Калинин-Мавзук тор кўчаси, 5-уйда истиқомат қилувчи, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, 15.04.2025 йилдан қамоқда сақланган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбланган. Асқаржонов Азиз Алишер ўғли (Asqarjonov Aziz Alisher o‘g‘li) – 08.10.2001 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Чилонзор” МФЙ, Чилонзор кўчаси, 18-уйда истиқомат қилувчи, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, 15.04.2025 йилдан қамоқда сақланган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчилар, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, дастлабки тергов жараёнида, судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчиларнинг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни 1 Алишер ўғли дастлабки терговда аниқлаш имкони бўлмаган “ОЛИМ” исмли шахс билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, жабрланувчи Назруллаев Шаҳзод Шухратилла ўғлига ўзларини қонуний асосларга кўра Афғонистон ёки Германия давлатлари орқали “ҲАЖ” сафарига юборишларини ваъда қилишиб, гўёки ушбу иш билан анча йиллардан буён шуғулланиб келишларини маълум қилиш орқали Ш.Назруллаевнинг ишончига киришган ва 2025 йил 14 апрель куни Ш.Назруллаевнинг “ҲАЖ” сафарига бормоқчи бўлган жами 5 нафар танишларини ҳам “ҲАЖ виза”си каби йўлланмаларни барча харажатлари билан бирга ҳал қилишлари учун 655.506.665 сўмга тенг бўлган 50.500 АҚШ долларидан беришларини сўраб, ушбу келишилган пулдан бўнак (аванс) тариқасида ярмини беришни талаб қилишиб, талаб қилинган пуллардан 5.000 АҚШ долларини олишган вақтларида, тезкор-тадбир қатнашчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган ва жиноий ҳаракатларини ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолатда охирига етказа олишмаган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий сайтининг валюталар курси архивидан олинган маълумотга асосан, 14.04.2025 йил ҳолатига кўра, 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 12.980.33 сўмни ташкил қилиши, шунга асосан, 50.500 АҚШ доллари 655.506.665 сўмни ташкил этиши аниқланган. Судланувчи Йўлдошев Суннатжон Акбар ўғли суд мажлисида, унга нисбатан эълон қилинган айбловга иқрорлик билдирмасдан, қуйидагиларни, яъни 2024 йил июнь ойида интернет тармоғидаги “Nusuk.com” сайти орқали 30 кунлик саёҳат визаси расмийлаштириб, “Ҳаж” амалини бажариш учун Саудия Арабистонига бориб келганлигини, у ушбу сафардан сўнг, “Ҳаж” амалини бажариш мақсадида бошқа фуқароларни ҳам Саудия Арабистонига юбориб, бу орқали даромад олиш ниятида бўлганлигини маълум қилганлигини, ушбу фаолиятни бошлаганига тахминан 7–10 кун бўлган пайтда ушбу ҳолат содир бўлганлигини, 111111222ни тахминан 6 ойдан бери танишини, у билан ким орқали танишганлигини аниқ эслай олмаслигини, ўзаро муносабатлари яхши бўлганлигини, С.Ахмедов билан Тошкент Давлат кимё технологиялари институтида бирга ўқиганлигини, уни яхши танишини, Ш.Назруллаев билан биринчи марта 2025 йил 11 апрель куни “Falcon Tourist” офисида кўришганлигини, у билан 111111222 таништирганлигини, мазкур бинога бекорчилик пайтида таниши 111111222 шу ерда бўлгани сабабли тезтез бориб турганлигини, тахминан 3 ойдан бери мазкур бинога ташриф буюриб келганлигини, бу ташкилот сайёҳлик фаолияти билан шуғулланиши мумкинлигини билсада, аниқ тартиб ва йўналишлардан хабардор эмаслигини, 2025 йил 14 апрель куни “Falcon Tourist” офисида 111111222 ва С.Ахмедов билан ўтирган вақтида мурожаат муаллифи Ш.Назруллаев келиб, Саудия Арабистонига 2 Ш.Назруллаев 1111111111га пул берганлигини, у пулни қабул қилиб, қалбакилигидан шубҳалангани боис, пулни С.Ахмедовга пул санайдиган аппаратда текшириш учун берганлигини, шу пайтда фуқаролик кийимидаги шахслар келиб, ўзларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари сифатида таништириб, тезкор тадбир ўтказилаётганлигини маълум қилишганлигини ва “Миранда қоидаси”ни тушунтиришганлигини, унинг ва С.Ахмедовнинг қўлларидан намуналар олиб, тегишли тартибда расмийлаштиришганлигини, у “Ҳаж” фаолияти бўйича ҳеч қандай расмий ваколатга эга эмаслигини, ушбу фаолият билан даромад олиш ниятида шуғулланганлигини, фуқаролардан олган пуллардан ҳар бир киши учун тахминан 150 АҚШ доллари фойда қолишини ҳисоблаганлигини, “Ҳаж” сафарини ташкил қилиш тартибини тўлиқ билмаслигини, диний қўмита орқали расмийлашиши кераклигини билса-да, ҳуқуқий чекловларни эътиборга олмаганлигини тан олишини, “100 киши олиб кетиш”, “40 нафар гуруҳ тузилган” деган гапларини ёлғон маълумот сифатида берганлигини, Ш.Назруллаев билан 11 апрель ва 14 апрель кунлари кўришганлигини, пул олиш, гаплашиш, “Ҳаж” ҳақида маълумот бериш ишларини аввал 111111222 орқали бошлаганлигини, ҳақиқий мижоз ҳам фақат Ш.Назруллаев бўлганлигини, бошқа ҳеч ким билан реал келишув бўлмаганлигини, “Falcon Tourist” офисига таниши 111111222 орқали бориб турганлигини, лекин расман ишламаганлигини, тур фирмага ушбу фаолиятни расман таклиф қилмаганлигини, чунки бу ташкилот бу хизматни рад этади деб ҳисоблаганлигини, 25.000 АҚШ доллари Ш.Назруллаев томонидан олиб келинганлигини, бу пуллар турли харажатлар (виза, билет, меҳмонхона, транспорт ва ҳоказо)га сарфланиши режалаштирилганлигини, унинг ҳеч қандай мансабдор шахсга пора бериш нияти бўлмаганлигини 40 нафар фуқаро, ишчи гуруҳ, жамият ҳақидаги маълумотлар аудио ёзувда ёлғон маълумот сифатида берилганлигини, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси бўйича айбловлар қўйилган бўлса-да, у мансабдорларга пул бериш ниятида бўлмаганлигини, у ҳеч қандай расмий фаолият юритмаганлигини, қонуний асосда “Ҳаж” ташкил этишга ваколатга эга бўлмаганлигини, унинг барча ҳаракатлари шахсий ташаббус ва ноқонуний фойда олиш ниятида амалга оширилганлигини, билдириб, суддан унга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўраб кўрсатувлар берди. Судланувчи Асқаржонов Азиз Алишер ўғли суд мажлисида, унга нисбатан эълон қилинган айбловга иқрорлик билдирмасдан, қуйидагиларни, яъни 2025 йил январь ойида “FALCON TRAVEL” ташкилотига иш ўрганиш мақсадида борганлигини, у ерда ишловчи “Х.Абдуллаев” исмли шахс билан танишганлигини ва иш ўрганувчи сифатида фаолият юритганлигини, 1111111111 билан тахминан 5-6 ой олдин танишганлигини, танишувнинг аниқ ҳолати эсда сақланмаганлигини, аммо 1111111111 уни “FALCON TRAVEL”га келишида кўмаклашганлигини, 1111111111 “Ҳаж” визаси бўйича мижозлар бўлса, уларни йўналтириш кераклиги, “Ҳаж” визаси 3 Туркия, Россия, Афғонистон ва Германия орқали олинишини, шунингдек, меҳмонхона ва транспорт хизматлари пакет ичига киришини айтганлигини, 2025 йил 14 апрель куни 111111222 “Ш.Назруллаев” исмли шахсга “Ҳаж” ва “Ҳаж бадал” ҳақида маълумот берганлигини, умумий миқдорнинг ярмини беришини айтиб ўтганлигини, аммо “Ш.Назруллаев” қанча пул олиб келганлигини билмаганлигини, ушбу куни офисда бўлганида “Ш.Назруллаев” қўнғироқ қилиб, офисда эканлигини сўраганлигини, кейин офисга келганида уни 1111111111га йўналтирганлигини ва шахсий ишлари туфайли офисдан чиқиб кетганлигини, кейин тезкор ходимлар кириб келиб, тезкор тадбир олиб борилиши маълум бўлганлигини ва прокуратурага олиб кетилганлигини, унда “Ҳаж” сафари билан боғлиқ моддий манфаатдорлик ёки пул олиш ҳолати бўлмаганлигини, Ш.Назруллаевни уяли алоқа орқали тахминан 4-5 кун олдин таниганлигини, у “Ҳаж” сафари бўйича маълумот сўраганлигини, у эса 1111111111дан олган маълумотларни берганлигини, “Ҳаж” сафари учун пакет нархи виза, меҳмонхона ва транспорт хизматларини ўз ичига олишини, аммо умумий нарх аниқ билмаганлигини, 8.500 АҚШ доллари ҳақида тушунтириш бера олмаслигини, “Ҳаж бадал” номи ҳақида аниқ маълумотга эга эмаслигини, фақат вафот этганлар учун амал қилиниши кераклиги маълум қилганлигини, “Ҳамидулло” “FALCON TRAVEL” раҳбари эканлиги қайд этилганлигини, кунлик харажатлари учун ҳеч кимдан пул олмаганлигини, ўз маблағларидан фойдаланганлигини иш ўрганувчи сифатида расмий ҳужжатлар мавжуд эмаслигини, “Ҳаж бадал” номини 50.500 АҚШ доллари миқдорига 1111111111дан сўраб билганлигини ва улар билан келишилганлигини, Олим исмли шахсни танимаслигини, “FALCON TRAVEL”да раҳбар Х.Абдуллаевни, ҳайдовчи С.Ахмедов акани ҳамда бир қизни танишини, лекин улар ишдан чиқиб кетишганлигини, Ш.Назруллаевнинг айтишича, Олим исмли шахсини элликбоши сифатида таништиргани ҳақида эслай олмаслигини, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси бўйича айбловлар қўйилган бўлса-да, у мансабдорларга пул бериш ниятида бўлмаганлигини таъкидлаганлигини, аудио ёзувларда “Ҳаж” ҳақида маълумот берган шахс ўзи эканлигини тасдиқлашини, бошқа шахсларни танимаслигини, “Қори ака” исмли шахсни аниқ билмаслигини, 1111111111 “Ҳаж” сафари раҳбари эканлиги маълум қилинганлигини, “Ҳаж” визалари Афғонистон ва Германия орқали олиниши кераклиги айтилганлигини, тартибини аниқ билмаслигини, Саудия Арабистонида кутиб олувчи Олим ака ҳақида маълумоти йўқлигини, фақат 1111111111 олиб боришини айтганлигини, 2024 йилда “Ҳаж” сафарини у ташкил қилмаганлигини, бу ҳақдаги маълумотлар 1111111111дан олинганлигини, Қатар давлати орқали “Ҳаж” амалини бажарганлар ҳақида маълумоти йўқлигини, бу ҳақда гапиришни 1111111111 амалга оширганлигини билдириб, суддан унга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўраб кўрсатувлар берди. 4 билдирмаган бўлса-да, уларнинг фирибгарлик жиноятини содир этишдаги айблари қуйидагилар билан ўз исботини тўлиқ топади. Жабрланувчи Назруллаев Шахзод Шухратилла ўғли суд мажлисида, дастлабки тергов даврида берган кўрсатувларини тўлиқ тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни 2025 йилда “Ҳаж” сафарига бориш истаги туфайли Инстаграм ижтимоий тармоғи орқали 111111222 билан танишганлигини, 2025 йил 11 апрель куни соат 17:04ларда 111111222нинг +99–856–22–56 рақамига қўнғироқ қилиб, унинг жойи ва жойлашган манзили ҳақида суҳбатлашганлигини, кейинчалик 111111222 унга ўзининг иш жойини маълум қилганлигини ва у 111111222нинг офисига борганлигини, “Falcon Travel” сайёҳлик фирмаси Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 75-уйда жойлашган бўлиб, у ерда 111111222 ва унинг шериги Олим исмли шахслар томонидан кутиб олинганлигини, ушбу уч шахс “Ҳаж” сафарига оид барча саволларга жавоб беришганлигини, Олим исмли шахснинг элликбоши эканлиги маълум қилинганлигини ва у “Ҳаж” сафарига шахсан уни олиб боришини билдирганлигини, улар “Ҳаж” сафари учун керак бўладиган барча харажатларни ҳисоб-китоб қилиб берганларини, у ўзининг беш нафар қариндошлари ҳам борлигини маълум қилганида, мазкур қариндошларининг ҳам виза ва кетиш харажатлари ҳисоб-китоби қилинганлигини, ушбу харажатлар жами 50.500 АҚШ долларини ташкил қилганлигини, улар олдиндан аванс сифатида 25,250 АҚШ долларини беришни талаб қилганларини, кейинчалик, 2025 йил 12 апрель куни 111111222 ўзини “Falcon Travel” сайёҳлик фирмаси раҳбари 1111111111 исмли шахс деб таништирганлигини, 1111111111 исмли шахс ҳам “Ҳаж” сафари учун харажатлар ҳисоб–китобини берганлигини ва Олим ака томонидан тушунтирилган маълумотларни тасдиқлаганлигини, у “Falcon Travel” фирмасидан қайтиб чиқиб, ушбу ҳаракатларни қонунга хилоф эканлигини билганлигини ва мазкур ҳолатга чек қўйиш мақсадида ДХХ Тошкент вилояти бошқармасига мурожаат қилганлигини, мурожаатда 111111222 ва Олимниёз исмли шахслар 50,500 АҚШ долларини талаб қилиб, аванс сифатида 25,000 АҚШ долларини олмоқчи эканликлари ҳақида маълум қилинганлигини, шунингдек, мазкур маблағлар махсус кимёвий ишлов берилганлигини ва ушбу ҳолатга алоқадор ҳужжатлар ҳам тақдим этилганлигини, махсус ишлов берилган 250 дона АҚШ доллари купюралари, жумладан, 6 дона ҳақиқий, 244 дона муляж купюралардан иборат эканлиги кўрсатилганлигини, экспертлар томонидан тоза тампон намуналари олинганлигини ва имзоланганлигини, қолаверса, 600 АҚШ доллари маблағи махсус қалам билан “ПОРА” сўзи ёзилганлигини, махсус фонарда кўрилганда аниқланганлигини, кимёвий ишлов бериш жараёнлари ва овоз ёзиш мосламаси “Sony” видео камераси орқали тасвирга олинганлигини, шундан сўнг, жабрланувчи соат тахминан 17:32ларда ўзининг мобиль рақами орқали 111111222нинг +99–856–22–56 рақамига қўнғироқ қилиб, қайси манзилга 5 бориш кераклигини сўраганлигини, 111111222 Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 75–уйда жойлашган “Falcon Travel” сайёҳлик фирмасига келишини маълум қилганлигини, тезкор тадбир иштирокчилари билан бирга соат тахминан 18:18ларда ушбу манзилга етиб келганлигини, 111111222 ўзини жамият раҳбари деб таништириб, 1111111111ни чақирганлигини, у 1111111111дан “Ҳаж” сафарида диний идора ва шифокорлар иштирок этиши ҳақида сўраганлигини ва улардан ижобий жавоб олганлигини, тезкор тадбир доирасида махсус кимёвий ишлов берилган 25,000 АҚШ долларидан 5,000 АҚШ доллари у томонидан берилганлигини, тезкор тадбир иштирокчилари ўзларини хизмат гувоҳномалари билан тасдиқлаб, текширув ўтказилаётганлигини маълум қилганларини, шунингдек, судланувчилар уни ва қариндошларини “Ҳаж” зиёратига юбориш жараёнини ўзлари ҳал қилишларини, бу жараёнга айнан ўзлари бош–қош бўлишларини маълум қилишганлигини, судланувчилар уни ва қариндошларини “Ҳаж” зиёратига юбориш жараёнини юқори турувчи мансабдор шахслар ёки Дин ишлари бўйича қўмита мансабдор шахслари орқали ҳал қилиб беришларини айтмаганларини, тадбирда ишлатилган пуллар унга “Мамура” исмли фуқаро томонидан берилганлигини, у пулларнинг сохта ёки сохта эмаслигини билмаслигини, 1111111111 ва 111111222лар унга бирон бир мансабдор шахсга пора бериш ёки бошқача кўринишда манфаатдор этиш кераклигини айтмаганлигини, сафарга юборишда мансабдор шахсларнинг кўмаги билан амалга оширишлари ҳақида айтишмаганлигини, улар фақатгина чет элда “Виза” олиш орқали юборишларини айтишганлигини, ҳозирда судланувчиларга нисбатан даъвоси йўқлигини, жиноят натижасида унга моддий ва маънавий зарар етказилмаганлигини, судланувчиларга нисбатан енгиллик беришни сўраб кўрсатувлар берди. Гувоҳ Ахмедов Сардор Тимурович суд мажлисида, дастлабки тергов даврида берган кўрсатувларини тўлиқ тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни 2024 йил сентябрь ойидан буён ҳеч қандай давлат ташкилоти ёки юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтмаган ҳолда, расман ишга жойлашмаганлиги сабабли таниши 1111111111 билан биргаликда “Falcon Travel” сайёҳлик фирмасида шопир (ҳайдовчи) сифатида фаолият юритиб келаётганлигини, ушбу фаолияти доирасида у фирма раҳбарлари ва ходимлари томонидан берилган топшириқларни ўз шахсий автомашинасида бажарганлигини ва бу хизматлари учун кунлик ҳақ тўлаб борилганлигини, 2025 йил 14 апрель куни “Falcon Travel” фирмасида навбатдаги топшириқни кутган ҳолда кутиш жараёнида, сув олиш мақсадида кулер томон юриб кетаётганида таниши 1111111111 уни чақирганлигини ва қўлидаги АҚШ долларларини санаб беришини сўраганлигини, у ушбу доллар купюраларини пул санаш машинасига жойлаштирганлигини ва қурилма фақатгина бир неча донасини санаганлигини, сўнг машинанинг ишлаши тўхтаганлигини, купюраларни кўздан кечирар экан, улар қалбаки эканлигини пайқаганлигини ва улар 1111111111нинг ёнида турган номаълум шахсга тегишли бўлиши 6 мумкинлигини тахмин қилганлигини, шунинг учун ушбу шахсга долларлар қалбаки эканини айтганлигини ва уларни қайтариб бермоқчи бўлган пайтида, фуқаролик кийимидаги бир неча шахслар кириб келиб, ўзларини ҲМҚО ходимлари сифатида таништириб, хизмат гувоҳномаларини тақдим этишганлигини ва фуқаро Ш.Назруллаевнинг аризаси асосида тезкор тадбир ўтказилаётганлигини маълум қилишганлигини, текширув вақтида ундан ўзини таништириши ва ким билан, қандай мақсадда учрашгани сўралганлигини, шу пайтда “УФЛ” махсус фонари ёрдамида ўнг ва чап қўллари ёритилганда, кафт ва бармоқларида кимёвий кукун излари аниқланганлигини, эксперт томонидан олинган барча суртма намуна ва ашёвий далиллар (қўллардан олинган бинт тампонлар, долларлар, қўлқоп ва бошқалар) тегишли рақамланган конвертларга жойлаштирилиб, холислар иштирокида расмийлаштирилганлигини ва муҳрланганлигини, жами 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги купюралар текширувдан ўтказилганда, уларнинг асосий қисми қалбаки экани, бир қисми эса ҳақиқий экани, шунингдек, икки купюра устида “ПОРА” сўзи ёзилгани аниқланганлигини, танишлари 1111111111 ва 111111222 ҳам ўзларини таништириб, улар ҳам ушбу ҳолат юзасидан хабарсиз эканликларини маълум қилишганлигини, Йўлдошев ва Ахмедовнинг қўлларида ҳам “УФЛ” фонари ёрдамида кимёвий излар аниқланганлигини ва улардан ҳам тегишли суртма намунаси олинганлигини, у “Falcon Travel” фирмасига 2024 йил ёз ойларидан буён таниши 1111111111 орқали келганлигини, фирмада расман ишламаганлигини, фақатгина вақтинчалик ёрдам бериб юрганлигини, фирмада Х.Абдуллаев исмли шахс раҳбарлигини, 1111111111ни таниши сифатида билишини, 111111222ни эса яхши танимаслигини, лекин уни кўрганлигини, “Олим” исмли ходимни танимаслигини, шунингдек, унга текширув давомида эшитиб кўрилиши учун аудио ёзув тақдим этилганлигини, аммо у ушбу овозни танимаганлигини, видео тасвир билан таништирилганда, ундаги шахслардан фақатгина Х.Абдуллаев (фирма раҳбари) ва С.Абдувохидова исмли аёлни таниганлигини айтганлигини, бошқаларни танимаганлигини билдирганлигини, у Ш.Назруллаевни шахсан танимаслигини, лекин ҳодиса содир бўлган куни 1111111111нинг ёнида турган шахс бўлиши мумкинлигини билдирганлигини, сўнгра у ва бошқа иштирокчиларга ҳимоя ҳуқуқлари тушунтирилиб, улар Зангиота туман прокуратурасига олиб борилганлигини, адвокат билан учрашиш имконияти берилганлигини, улар тиббий кўрикдан ўтказилганлигини ва тезкор тадбир жараёнлари “Sony” русумли видео камерада тўлиқ қайд этилганлигини, бўлиб ўтган ҳолатлар юзасидан тузилган баённома ўқиб эшиттирилганда, у томонидан ҳеч қандай қўшимча ва эътирозлар билдирилмаганлигини маълум қилиб кўрсатувлар берди. Гувоҳ Абдуллаев Хамидулло Хайрулла ўғли суд мажлисида, дастлабки тергов даврида берган кўрсатувларини тўлиқ тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни 2022 йил сентябрь ойида “ALFA TOUR” номли туристик фирмада ишчи сифатида фаолият юритганлигини, ушбу фирмада ишлаётган вақтида, олдига 7 мижоз сифатида Н.Каримов исмли шахс келганлигини, унга турли давлатларга саёҳатларни ташкил қилиб берганлигини, кейинчалик Н.Каримов унга бирга ишлаш таклифини киритганлигини, Н.Каримов пул билан таъсисчи бўлиб, у эса янги туристик фирма очиб, директор сифатида ишлашини таклиф қилганлигини, у ушбу таклифни қабул қилганлигини ва “HAN AGENCY” номли сайёҳлик фирмасини ташкил қилганлигини, бу фирманинг офиси Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ц–5 мавзесида жойлашган бўлганлигини, 2023 йил август ойидан бошлаб ўша фирмада ишлаганлигини, лекин сайёҳлик сони кам бўлгани учун фирмани ёпганлигини, 2024 йил февраль ойида Н.Каримов билан бирга “FALCON TRAVEL” номли туристик фирмани қайта ташкил қилишганлигини, ушбу фирманинг юридик номи “FT GROUP” МЧЖ ҳисобланишини, МЧЖда таъсисчи сифатида Н.Каримов Улуғбекович 100% улушга эга эканлигини, у эса ушбу фирмани директор сифатида бошқариб келишини, фирманинг юридик манзили Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 75–уйда жойлашганлигини, ушбу бинода ижара асосида “SELECTIVE TOUR” ҳамда “SWIFT CO” МЧЖлари ҳам фаолият олиб боришини, у “SELECTIVE TOUR” МЧЖда авиа қасса кассири сифатида ишлашини, лекин “SWIFT CO” МЧЖда ишламаслигини, “SWIFT CO” МЧЖ директори А.Каримов Улуғбек ўғли бўлиб, у Н.Каримов Улуғбековичнинг укаси эканлигини, 2025 йил 14 апрель куни фирмада ишлаётганида, бинода 1111111111 исмли шахс ва у билан бирга нотаниш шахсни кўрганлигини, 1111111111 қўлида чет эл валютасидаги пулларни С.Ахмедовга берганлигини, кейин ҲМҚО ходимлари кириб, тезкор тадбир ўтказишганлигини, улар махсус ишлов берилган чет эл валютасини кўрсатишганлигини, у уларнинг ишларига аралашмаганлигини, бинодаги 111111222, 1111111111 ва С.Ахмедов исмли шахслар ҲМҚО ходимлари томонидан олиб кетилганлигини, “FALCON TRAVEL”да ҳодиса бўлган куни расмий ишчи сифатида Абдувохидова С.Абдувохидова ва синов муддатида ишлаётган 111111222 бўлганлигини, бундан бошқа фирмада ишловчи шахслар йўқлигини, кузатув камерасидан олинган видеода оқ рангдаги кийимда у, чап томонда А.Каримов, қарама–қарши томонда “SELECTIVE TOUR” МЧЖ раҳбари Д.Тўхтасинов, эшикда С.Абдувохидова ва 111111222 кўринишганлигини, 1111111111нинг бинога келганлигининг сабабини билмаслигини, у А.Каримовнинг ўртоғи эканлигини билишини, жиноят иши доирасида Олим деб таништирилган шахс билан бўлган аудио запис тақдим этилганлигини, ушбу аудио ёзув фирмада ёзилганлигини, аудио ёзувдаги “телеграм орқали гаплашганмиз” деган шахс унинг стажёр ходими 111111222 эканлигини, С.Абдувохидова фирмасидаги ходими эканлигини, у директор сифатида “FALCON TRAVEL”да “Ҳаж” ёки “Умра” сафарларини ташкил қилмаганлигини, бу ишлар Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасига тегишли эканлигини билдириб кўрсатувлар берди. Гувоҳ Абдувохидова Сарвиноз Эркин қизи суд мажлисида, дастлабки тергов даврида берган кўрсатувларини тўлиқ тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни 8 2022 йилдан бошлаб “ALFA TOUR” номли туристик фирмада ишчи сифатида фаолият юритганлигини, ушбу фирмада турли хил вазифаларда ишлаб келганлигини, ушбу фаолияти давомида Х.Абдуллаев исмли шахс билан танишганлигини, шу сабабли мазкур шахс томонидан ташкил этилган сайёҳлик фирмасига ишга таклиф этилганлигини, ушбу таклифга биноан, 2024 йил март ойидан бошлаб “FALCON TRAVEL” сайёҳлик фирмасида иш бошлаганлигини, у турли фуқароларга тур пакетлар (туристик саёҳатлар)ни сотиш билан шуғулланиб келганлигини, ҳодиса содир бўлган куни у эшикдан кириш жойидаги чап томонда жойлашган иш жойида (столда) ўтирган бўлганлигини, ушбу вақтда офисга бир нечта фуқаролар кириб келиб, турли мулоқотларни олиб борганлигини, бироқ, уларнинг аниқ нима ҳақида суҳбатлашганлигини билмаганлигини, шунинг учун ҳодиса давомида содир бўлган ҳолатлар ҳақида аниқ маълумотга эга эмаслигини, у 2024 йил март ойидан буён “FALCON TRAVEL” сайёҳлик фирмасида тур агент лавозимида ишлаб келаётганлигини, у “FALCON TRAVEL” фирмаси таркибида фаолият юритувчи шахсларни қуйидагича санаб ўтган: раҳбар – Хамидулла (Х.Абдуллаев), ёнида ўтирувчи – 111111222 (Асқаржонов), С.Ахмедов – ишчи сифатида ишлашини аниқ билмаслигини, Х.Абдуллаевнинг ёнида ўтирувчи – яна бир 111111222 (фамилияси номаълум) эканлигини, Хонзода – яқинда иш бошлаган менежер эканлигини, 1111111111 эса офисга келиб– кетиб туришини, “FALCON TRAVEL” фирмасида “Олим” ёки “Олимниёз” исмли шахс мавжуд эмаслигини, ушбу исмдаги шахсларни умуман танимаслигини, унга эшитиб чиқиш учун тақдим этилган аудио ёзув билан танишганлигини, унда “Ҳаж” сафари ҳақида сўз бораётган шахсни овозидан таний олмаганлигини, аудио ёзувнинг 06:11 дақиқасида “С.Абдувохидова, ёқворин” деган иборани эшитган бўлса–да, буни ким айтганлигини аниқлай олмаганлигини, аудио ёзувдаги шахс уни исми билан чақирган бўлиши мумкинлигини, аммо бу шахс кимлигини билмагани боис танимаслигини билдириб кўрсатувлар берди. Суд ҳайъати, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларига ҳамда дастлабки тергов даврида кўрсатувлари ўқиб эшиттирилган гувоҳ М.Иномжонов, Р.Эшпулатов, Х.Авазов, А.Ганиев ва А.Каримовларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи 1111111111 ва 111111222ларнинг содир этган жиноятларидаги айблари жиноят ишидаги Ш.Назруллаевнинг қонуний чора кўриш ҳақидаги аризаси (и.в. 4), “DVD” дискни кўриш, эшитиш ва олиш ҳақидаги баённома (и.в. 5), пул маблағларига ишлов бериш ва овоз ёзиш мосламаси билан тақдим этиш ҳақидаги баённома (и.в. 6), воқеа ҳолатини расмийлаштириш, овоз ёзиш мосламасини қайтариб олиш, кўздан кечириш ва ашёвий далилларни олиш 9 баённомаси (и.в. 7-12), тушунтириш хатлари (и.в. 17-31, 38-42, 103-105), судга оид кимёвий экспертизанинг 16.04.2025 йилдаги 657-сонли хулосаси, унга кўра С.Ахмедовдан олинган жами 200 АҚІШ доллари пул маблағларида хамда С.Ахмедовнинг ўнг ва чап қўлларидан суртиб олинган марли бўлакларида аниқланган модда испари махсус кимёвий модда ҳисобланиб, яшил-сариқ рангда товланиб кўринган, шу билан бирга таққослаш учун тақдим этилган намуна кукунига кимёвий таркиби ва "яшил-сариқ" ранг нурланиш ранги билан турдош эканлиги, 1111111111дан олинган жами 200 АҚШ доллари пул маблағларида хамда 1111111111нинг ўнг ва чап қўлларидан суртиб олинган марли бўлакларида аниқланган модда излари махсус кимёвий модда ҳисобланиб, яшил-сариқ рангда товланиб кўринганлиги, шу билан бирга таққослаш учун тақдим этилган намуна кукунига кимёвий таркиби ва “яшил-сариқ" ранг нурланиш ранги билан турдошлиги, умумий қиймати 2 дона қиймати 100 АҚШ долларлик жами 200 АҚШ доллари қуйидаги серия рақамли MD 80303624 A, ML 12980640 Е пул маблағларининг юзасида ёзилган “ПОРА” ёзуви яшилсариқ рангда товланиб кўринганлиги, шу билан бирга намуна сифати тақдим этилган махсус қалам изига “яшил-сариқ" рангда товланиши билан ўхшаш эканлиги аниқланган (и.в. 165-169), стенограмма (и.в. 170-171) ҳамда бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини тўлиқ топади. Бундан ташқари, суд ҳайъати судланувчи 1111111111 ва 111111222ларнинг айбларига иқрорлик билдирмасдан, улар жиноят содир этмаганликлари, ҳеч кимни алдамаганликлари ва ишончни суиистеъмол қилиб пул маблағларини олмаганликлари ҳақидаги кўрсатувларини таҳлил қилиб, судланувчи ушбу кўрсатувларни жавобгарликдан қочиш ёки тайинланиши мумкин бўлган жазони енгиллаштириш мақсадида келтирган важлар сифатида баҳолайди ва уларнинг ушбу важларини юқорида қайд этилган ва рад этиб бўлмас далиллар йиғиндиси билан тўлиқ инкор этиб, ишончга сазовор эмас деб ҳисоблайди. Баён этилганларга кўра, судланувчи 1111111111нинг жиноий ҳаракатлари дастлабки тергов органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” банди, пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этишга далолат қилиш жуда кўп миқдорда содир этилишида; - 111111222нинг жиноий ҳаракатлари дастлабки тергов органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” банди, пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан 10 фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этишга далолат қилиш жуда кўп миқдорда содир этилишида ифодаланган жиноят белгилари билан ортиқча квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги 17-сонли “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори 24-бандининг 2-хатбошида агар шахс (шу жумладан мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат мавқеидан фойдалана олмаслиги туфайли муайян ҳаракат (ҳаракатсизлик)ни аслида амалга ошира олмайдиган мансабдор шахс), гўёки мансабдор шахсга пора сифатида бериш учун пул ёки бошқа қимматликларни олиб, бироқ аслида бундай нияти бўлмасдан, уларни ўзлаштирса, қилмиш фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозимлиги; 3-хатбошида агар қимматликларни эгаллаш мақсадида уларнинг эгаси айбдор томонидан пора беришга далолат этилган бўлса, унинг ҳаракатлари фирибгарликдан ташқари пора беришга далолат этиш сифатида қўшимча квалификация қилиниши лозимлиги; Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги 19-сонли “Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 15-бандида агар айбдор пора берувчидан мансабдор шахсга бериш учун деб пора тариқасида пул ёки бошқа бойликларни олганида ва бундай қилмишни хоҳламасдан, уларни ўзлаштириб юборганда, қилмиш фирибгарлик деб тавсифланиши лозим. Бойликларни қўлга киритиш мақсадида пора берувчи улар томонидан пора беришга оғдирилган тақдирда айбдорнинг ҳаракатлари фирибгарликдан ташқари пора беришга қизиқтирувчи тариқасида қўшимча тавсифланиши кераклиги ҳақида амалий тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 23-моддасининг 2-қисмида айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги; Ўзбекистон Республикаси ЖК 8-моддасининг 2-қисмида ҳеч ким айнан битта жиноят учун икки марта жавобгарликка тортилиши мумкин эмас деб белгиланган. Дастлабки тергов даврида тўпланган ва судда текшириш йўли билан аниқланган далиллар, яъни юзлаштириш баённомалари, уларнинг судда берган кўрсатувлари ва бошқа далилларга кўра, шу билан бирга судда сўроқ қилинган жабрланувчи Ш.Назруллаев судланувчи 1111111111 ва 111111222лар унга бирон бир мансабдор шахсга пора бериш ёки бошқача кўринишда манфаатдор этиш кераклигини айтмаганлигини, сафарга 11 юборишда мансабдор шахсларнинг кўмаги билан амалга оширишлари ҳақида айтишмаганлигини, улар фақатгина чет элда “Виза” олиш орқали юборишларини айтишганлигини маълум қилиб кўрсатувлар берганлиги; - қонун мазмунига кўра, пора беришга далолат қилиш деганда жабрланувчи айбдор томонидан пора беришга далолат этилган бўлсагина бу қилмиш учун жавобгарлик келиб чиқиши назарда тутилганлигини; - судланувчи 1111111111 ва 111111222лар эса жабрланувчидан пул маблағларини алдов йўли билан олиб, бироқ аслида бирон кимга пора бериш нияти бўлмасдан, уларни ўзлаштирганлигини, ушбу ҳолатда унинг юқоридаги қилмишлари фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозимлигини ҳамда жабрланувчи Ш.Назруллаев ва унинг танишларини “Ҳаж” сафарига юборишда Афғонистон ёки Германияда Виза олишларини айтиб, уларни алдаб фирибгарлик йўли билан олган пуллари учун иккита жавобгарлик келиб чиқмаслигини инобатга олиб, 1111111111 ва 111111222ларнинг айбловдаги зиммасидан ЖК 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” бандини чиқаришни ва уларнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноят таркиби йўқлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 2-қисмига асосан реабилитация қилиб, айбловнинг ушбу қисми бўйича оқлашни лозим топади. Баён этилганларга кўра, судланувчи 1111111111нинг жиноий ҳаракатлари дастлабки тергов органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш жуда кўп миқдорда содир этилишида; - судланувчи 111111222нинг жиноий ҳаракатлари дастлабки тергов органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш жуда кўп миқдорда содир этилишида ифодаланган жиноят белгилари билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси ЖК 25-моддасининг 2-қисмида қасддан содир этиладиган жиноят бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, жиноят содир этишга суиқасд деб топилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги 17-сонли “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 7-бандида мулкни эгаллашга қаратилган фирибгарлик, мазкур мулк айбдор ёки бошқа шахсларнинг ғайриқонуний эгалигига ўтган ва улар ундан хоҳлаган тарзда фойдаланиш ёки тасарруф этиш реал имкониятига эга бўлган пайтдан тугалланган деб топилиши ҳақида амалий тушунтириш берилган. Дастлабки тергов даврида тўпланган ва судда текшириш йўли билан аниқланган далилларга кўра, судланувчи судланувчи 1111111111 12 ва 111111222лар дастлабки терговда аниқлаш имкони бўлмаган “ОЛИМ” исмли шахс билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, жабрланувчи Ш.Назруллаевга ўзларини қонуний асосларга кўра Афғонистон ёки Германия давлатлари орқали “ҲАЖ” сафарига юборишларини ваъда қилишиб, 2025 йил 14 апрель куни Ш.Назруллаевнинг “ҲАЖ” сафарига бормоқчи бўлган жами 5 нафар танишларини ҳам “ҲАЖ виза”си каби йўлланмаларни барча харажатлари билан бирга ҳал қилишлари учун 655.506.665 сўмга тенг бўлган 50.500 АҚШ долларидан беришларини сўраб, ушбу келишилган пулдан бўнак (аванс) тариқасида ярмини беришни талаб қилишиб, талаб қилинган пуллардан 5.000 АҚШ долларини олишган вақтларида, тезкор-тадбир қатнашчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган ва жиноий ҳаракатларини ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолатда охирига етказа олишмаганлиги аниқланди. Юқорида баён этилганларни, шунингдек, судланувчи 1111111111 ва 111111222лар томонидан қасддан содир этиладиган фирибгарлик жинояти бошланиб, улар қўлга киритмоқчи бўлган 50.500 АҚШ долларидан 5.000 АҚШ долларини олган вақтларида ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра тезкор тадбир жараёнида қўлга олиниши оқибатида охирига етказилмаганлигини, ушбу пул маблағлари уларнинг ғайриқонуний эгалигига ўтмаганлигини ва ундан хоҳлаган тарзда фойдаланиш ёки тасарруф этиш реал имкониятига эга бўлмаганликларини инобатга олиб, судланувчи 1111111111 ва 111111222ларнинг ушбу ҳаракатларини ЖК 168-моддаси 4қисмининг “а” бандидан ЖК 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, яъни фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш жуда кўп миқдорда содир этилишига суиқасд қилишда ифодаланган жиноят белгиларига қайта квалификация қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси 1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларини ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, 13 одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. Шунингдек, суд ҳайъати, судланувчи 1111111111га жазо турини танлашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, жиноятни ғараз мақсадларда содир этганлигини ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида, шунингдек, унинг оилавий ва моддий шароитини, оиласининг ягона боқувчиси эканлигини, муқаддам судланмаганлигини, иш бўйича моддий зарар мавжуд эмаслигини ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида баҳолаб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, айбдор деб топиладиган Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” банди санкциясида назарда тутилмаган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлаб, қамоқда сақланган кунларини чегириб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида узил-кесил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни лозим топади. Шу билан бирга, суд ҳайъати, судланувчи 111111222га жазо турини танлашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, жиноятни ғараз мақсадларда содир этганлигини ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида, шунингдек, унинг оилавий ва моддий шароитини, оиласининг ягона боқувчиси эканлигини, муқаддам судланмаганлигини, иш бўйича моддий зарар мавжуд эмаслигини ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида баҳолаб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, айбдор деб топиладиган Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” банди санкциясида назарда тутилмаган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлаб, қамоқда сақланган кунларини чегириб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида узил-кесил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни лозим топади. Бундан ташқари, суд иш бўйича ашёвий далил тариқасида олинган 5.000 (беш минг) АҚШ доллари (600 АҚШ доллари ҳақиқий, 4.400 АҚШ доллари сувенир) миқдоридаги пуллар Департаментнинг Зангиота туман бўлими тезкор вакили А.Нажаевга сақлаш учун тилхат асосида қайтарилганлигини инобатга олишни, 2 дона “DVD” дискни жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдиришни лозим топади. 14 Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига мувофиқ, суд қ и л а д и: Йўлдошев Суннатжон Акбар ўғли (Yo‘ldoshev Sunnatjon Akbar o‘g‘li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбсиз деб топилсин ва ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан айбловнинг ушбу қисми бўйича реабилитация этилиб, ишнинг ушбу қисми тугатилсин. Йўлдошев Суннатжон Акбар ўғли (Yo‘ldoshev Sunnatjon Akbar o‘g‘li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилсин. Йўлдошев Суннатжон Акбар ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси; Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида 1111111111ни 15.04.2025 йилдан 29.09.2025 йилга қадар қамоқда сақланган жами 167 кун қамоқда сақланган ҳар бир кунини ахлоқ тузатиш ишларининг уч кунига тенглаштириб, тайинланган жазодан жами 501 куни чегирилсин ва узил-кесил ўташи учун иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 7 (етти) ой 9 (тўққиз) кун муддатга муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ва тайинлансин. Ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ижроси 1111111111нинг яшаш жойидаги ички ишлар органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан амалга оширилсин, жазо мазкур жазони ижро этиш инспекцияси белгилаб берадиган жойларда ўтаттирилсин, жазони ўташ муддати 1111111111 жазони ўташ учун юборилган корхонада иш бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин. 1111111111га суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами ўттиз кундан кўпроғини ўташдан узрли сабабларсиз бўйин товласа ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетса, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириши тушунтирилсин. 1111111111га қўлланган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинсин ва дарҳол суд мажлиси залида қамоқдан озод этилсин. 1111111111га ҳукм қонуний кучга киргунга қадар “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўллансин. Асқаржонов Азиз Алишер ўғли (Asqarjonov Aziz Alisher o‘g‘li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбсиз деб топилсин ва ЖПК 15 83-моддасининг 2-бандига асосан айбловнинг ушбу қисми бўйича реабилитация этилиб, ишнинг ушбу қисми тугатилсин. Асқаржонов Азиз Алишер ўғли (Asqarjonov Aziz Alisher o‘g‘li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилсин. Асқаржонов Азиз Алишер ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси; Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида 111111222ни 15.04.2025 йилдан 29.09.2025 йилга қадар қамоқда сақланган жами 167 кун қамоқда сақланган ҳар бир кунини ахлоқ тузатиш ишларининг уч кунига тенглаштириб, тайинланган жазодан жами 501 куни чегирилсин ва узилкесил ўташи учун иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 7 (етти) ой 9 (тўққиз) кун муддатга муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ва тайинлансин. Ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ижроси 111111222нинг яшаш жойидаги ички ишлар органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан амалга оширилсин, жазо мазкур жазони ижро этиш инспекцияси белгилаб берадиган жойларда ўтаттирилсин, жазони ўташ муддати 111111222 жазони ўташ учун юборилган корхонада иш бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин. 111111222га суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами ўттиз кундан кўпроғини ўташдан узрли сабабларсиз бўйин товласа ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетса, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириши тушунтирилсин. 111111222га қўлланган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинсин ва дарҳол суд мажлиси залида қамоқдан озод этилсин. 111111222га ҳукм қонуний кучга киргунга қадар “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўллансин. Ашёвий далил тариқасида олинган 5.000 (беш минг) АҚШ доллари (600 АҚШ доллари ҳақиқий, 4.400 АҚШ доллари сувенир) миқдоридаги пуллар Департаментнинг Зангиота туман бўлими тезкор вакили А.Нажаевга сақлаш учун тилхат асосида қайтарилганлиги инобатга олинсин; - 2 дона “DVD” диск жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкумлар, уларнинг ҳимоячилари, шунингдек, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), унинг вакиллари ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонун кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент 16 шаҳар жиноят ишлари бўйича кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: имзо А.Хакимов Халқ маслаҳатчилари: имзо Ш.Захидов имзо Я.Магдиева 17