← Назад
Решение #40777 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
19
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 2442 | — | law | |
| бандлари билан ЖК | 59 | — | law | |
| ЖКнинг | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 188 | — | law | |
| исми билан ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 188 | — | law | |
| ЖКнинг | 188 | — | law | |
| ЖКнинг | 78 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 156 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 8 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| ЖКнинг | 56 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 156 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 48 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил сентябрь ойининг 29 куни жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, жиноят ишлари
бўйича Яккасарой туман судининг раиси А.Жалилов, судья ёрдамчиси
А.Бабаджановнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов, судланувчи
Д.М.А. ҳамда унинг ҳимоячиси адвокат Б.Эралиевнинг иштирокида,
Д.М.А.га
оид
№1-1005-2501/390-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига
кўра:
Д.М.А. (Д.М.А.), 1972 йил 25 июнь куни Тошкент
шаҳрида
туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали,
3 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам
судланган:
1) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича А.Икромов
(ҳозирги Учтепа) туман судининг 2001 йил 2 октябрдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
2442-моддаси
1-қисми,
2441-моддаси
3-қисми
“а,в” бандлари, 159-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари билан
ЖКнинг 59-моддаси тартибида, 6 йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг
72-моддасига асосан жазо шартли ҳисобланиб, 3 йил
синов муддати белгиланган, 2001 йил 22 август куни
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “...амнистия
тўғрисида”ги Фармонига асосан жазодан озод этилган;
2) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой
туман судининг 2006 йил 18 июлдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 188-моддаси 1-қисми,
1861-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57-моддаси
қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида, 2 йил
муддатга савдо ёки воситачилик фаолияти билан
шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий
ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида, яъни
282.000 сўм жарима жазоси тайинланган, жиноят ишлари
бўйича Тошкент шаҳар суди кассация судлов ҳайъатининг
2006 йил 10 октябрдаги ажримига кўра, туман судининг
ҳукми ўзгартирилиб, айбловдан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 188-моддаси 1-қисми чиқарилиб, ЖКнинг
188-моддаси 1-қисми, 1861-моддаси 1-қисми билан
базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида,
яъни 188.000 сўм жарима жазоси тайинланган, ЖКнинг
78-моддасига асосан судланганлик ҳолати тугалланган,
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Яккасарой МФЙ,
1
С.Насафий 2-тор кўчаси, 36-уйда яшайди, иш юзасидан
“муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини
2025 йил 25 сентябрь куни олган
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 156-моддаси 2-қисми билан
айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга
баҳо бериб, қуйидагиларни
Д.М.А. ўзига тегишли бўлган “Samsung А01 Core” русумли телефон
аппаратидан фойдаланган ҳолда, “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги
“Муниса”
номли
профилидан
турмуш ўртоғи Д.Ф..З.нинг +998935400069 рақамига расмийлаштирилган,
“Adasi” деб ўзига сақлаб қўйган профилга 2025 йил 20 март куни соат
12:36
да
давомийлиги
2 дақиқа 10 сониядан иборат бўлган @AZAN_UZ
havolasi ostida
“Backgraund Nasheed-13#” номли номаълум шахс томонидан ўзбек тилида
ижро этилган диний мазмундаги аудио маърузани юбориб, миллий, ирқий,
этник ёки диний мансублигига қараб, аҳоли гуруҳларига нисбатан адоват,
муросасизлик ёки нифоқ келтириб чиқариш мақсадида миллий
шаън-шараф ва қадр-қимматни камситишга, диний эътиқодига
ёки даҳрийлигига қараб, фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга
қаратилган қасддан ҳаракатларни амалга ошириб, ушбу видеолавҳани
тарқатганлик ҳолати аниқланиб, холислар иштирокида баённома
расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг
2025 йил 3 июлдаги IU-1903-сонли хулосасига кўра, тадқиқот қисмининг
2-бандида кўрсатилган маълумотларда диний эътиқодига қараб
фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш белгилари мавжудлиги қайд
этилган.
Судланувчи Д.М.А. суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, у
турмуш ўртоғи Д.Ф..З. билан 33 йилдан буён бирга яшашини, 3 нафар
фарзанди борлигини, турмуш ўртоғи Д.Ф..З. С.Насафий кўчасида
жойлашган дўконда сотувчи бўлиб ишлашини, 2025 йил 28 май куни
Яккасарой тумани ИИО ФМБ ТҚХ ТҚКБ ходимлари уни ва турмуш ўртоғи
Д.Ф..З.ни Яккасарой тумани ИИО ФМБ биносига чақиртиришганини,
шунда у турмуш ўртоғи Д.Ф..З. билан бирга борганини, сўнг, унга тегишли
бўлган “Samsung Galaxy A01 Core” русумли телефон аппаратини кўздан
кечириш мақсадида холислар иштирокида олишганини ва +998935292954
рақамига очилган телеграм ижтимоий тармоғида бўлган ёзишмаларини ва
гуруҳларни холислар иштирокида кўздан кечиришганини, шунда унинг
+998935292954 рақамига расмийлаштирилган “Munisa” номли профилидан
“❤️ Родные ❤️ здесь❤️” номли оилавий гуруҳига у томонидан 2020
2
йил 8 март куни соат 16:48 да давомийлиги 5 дақиқа, 5 сониядан иборат
бўлган номсиз видеоролик номаълум шахс томонидан ижро этилган диний
мазмундаги маърузани юборганини, ёзишмалар орасида турмуш ўртоғи
Д.Ф..З.нинг +998935400069 рақамига расмийлаштирилган, “Adasi” деб
ўзига сақлаб қўйган профилга киришганда, унга тегишли бўлган “Munisa”
номли профилидан 2025 йил 20 март куни соат 12:16 да давомийлиги 31
дақиқа 52 сониядан иборат бўлган https://t.me/islamreligion8 ҳаволаси
остида “🔊Эшитинг!! Фақат Аллоҳга таваккул қил! (Абдуллоҳ домла)”
номли номаълум шахс томонидан ижро этилган диний мазмундаги аудио
маърузани
юборганини
ва
2025
йил
20 март куни соат 12:36 да давомийлиги 2 дақиқа 10 сониядан иборат
бўлган @AZAN_UZ havolasi ostida “Backgraund Nasheed-13#” номли
номаълум шахс томонидан ўзбек тилида ижро этилган диний мазмундаги
аудио маърузани турмуш ўртоғи Д.Ф..З.нинг “Adasi” деб ўзига сақлаб
қўйган профилига юборганини аниқлашганини, 2025 йил 20 март куни
соат 12:36 да давомийлиги 2 дақиқа 10 сониядан иборат бўлган
@AZAN_UZ havolasi ostida “Backgraund Nasheed-13#” номли номаълум
шахс томонидан ўзбек тилида ижро этилган диний мазмундаги аудио
маърузада “Хамза” номли эски фильм тасвирланган бўлиб, 8 март байрами
ҳақида гапирилганини, унда “8 март кунида коммунистлар томонидан
паранжи ёқиш, куфр томонидан аёлларга оид исломий ҳукм топталган кун
экани, агар бирон-бир мусулмон шу куни аёли ва қизига келиб ҳадя билан
табрикласа, уларга очилгани, имони ёқилгани, кофир бўлгани қутлуғ
бўлсин дейиши, имондан куфрга ўтгани билан табриклаши, аёли билан
бошқаларнинг кўзи билан зино қилишга рози бўлиши экани ҳақида”ги
фикрлар келтирилганини, у ушбу маърузада “Хамза” фильми
тасвирланганлиги ва олдинлари ушбу фильмни кўрганлиги сабабли,
тақиқланмаган маъруза деб турмуш ўртоғи Д.Ф..З.нинг телеграм ижтимоий
тармоғига юборганини, ҳозирги кунда қилмишидан пушаймон эканлигини,
уни оилавий шароитини инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Судланувчи Д.М.А. унга нисбатан эълон қилинган айбловга тўлиқ
иқрорлик билдириб кўрсатувлар бериб ўтган бўлса-да, уни мазкур
жиноятни содир этганликдаги айби суд мажлисида сўроқ қилинган
гувоҳнинг қуйидаги кўрсатувлари билан ўз тасдиғини топади.
Гувоҳ
Д.Ф..З.
суд
мажлисида,
дастлабки
терговдаги
кўрсатмаларини тасдиқлаб, у турмуш ўртоғи Д.М.А. билан 33 йилдан буён
бирга яшашини, уларнинг 3 нафар фарзанди борлигини, у ҳозирда
С.Насафий кўчасида жойлашган дўконда сотувчи бўлиб ишлашини,
турмуш ўртоғи Д.М.А. уй бекаси эканини, 2025 йил 28 май куни
Яккасарой тумани ИИО ФМБ ТҚХ ТҚКБ ходимлари уни ва турмуш ўртоғи
Д.М.А.ни Яккасарой тумани ИИО ФМБ биносига чақиртиришганини, у
турмуш ўртоғи Д.М.А. билан бирга борганини, сўнг, турмуш ўртоғи
Д.М.А.га тегишли бўлган “Samsung Galaxy A01 Core” русумли телефон
аппаратини кўздан кечириш мақсадида холислар иштирокида олишганини
ва турмуш ўртоғи Д.М.А.ни +998935292954 рақамига очилган телеграм
ижтимоий тармоғида бўлган ёзишмалари ва гуруҳларни холислар
3
кўздан
кечиришганини,
шунда
турмуш
ўртоғи
М.А.Дадамухамедовани “Munisa” номли профилидан “❤️ Родные ❤️
здесь❤️” номли оилавий гуруҳига 2020 йил 8 март куни соат 16:48 да
давомийлиги 5 дақиқа, 5 сониядан иборат бўлган номсиз видеоролик
номаълум шахс томонидан ижро этилган диний мазмундаги маърузани
турмуш ўртоғи Д.М.А. томонидан юборганини, ёзишмалар орасида унинг
+998935400069 рақамига расмийлаштирилган, турмуш ўртоғи Д.М.А.
ўзига “Adasi” деб сақлаб қўйган профилга киришганда, унга 2025 йил 20
март
куни
соат
12:16
да
давомийлиги
31 дақиқа 52 сониядан иборат бўлган https://t.me/islamreligion8 ҳаволаси
остида “🔊Эшитинг!! Фақат Аллоҳга таваккул қил! (Абдуллоҳ домла)”
номли номаълум шахс томонидан ижро этилган диний мазмундаги аудио
маърузани юборганини ва 2025 йил 20 март куни соат 12:36 да
давомийлиги 2 дақиқа 10 сониядан иборат бўлган @AZAN_UZ havolasi
ostida “Backgraund Nasheed-13#” номли номаълум шахс томонидан ўзбек
тилида ижро этилган диний мазмундаги аудио маърузани турмуш ўртоғи
Д.М.А. томонидан юборганини аниқлашганини, шунда унга тегишли
бўлган “Самсунг А10” русумли телефон аппаратини холислар иштирокида
кўздан кечиришганда, ҳақиқатдан ҳам турмуш ўртоғи Д.М.А. томонидан
унинг телеграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасига юқорида кўрсатилиб
ўтилган маърузаларни юборганлиги маълум бўлганини ва уларга тегишли
бўлган телефон аппаратлари тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб
олинганини, унга турмуш ўртоғи Д.М.А. томонидан юборилган ушбу
маърузаларни эшитмаганини ва нима ҳақида эканлигини ҳам
билмаслигини билдириб, кўрсатувлар бериб ўтди.
Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини
текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи ва гувоҳнинг
кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари
талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни
ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва
холисона текшириб чиқиб, судланувчи Д.М.А.нинг айби суд мажлисига
тарафларнинг розилиги билан ўқиб эшиттирилган гувоҳнинг кўрсатувлари
билан,
шунингдек,
жиноят
иши
ҳужжатларидаги
ИИО ходимининг билдиргиси (и.в.7), Д.М.А.га тегишли бўлган “Samsung
А01 Core” русумли телефон аппаратини кўздан кечириш ва жойланган
маълумотларни олиш тўғрисидаги ва унга илова қилинган фотожадвал
(и.в.8-12), далилий ашёни олиш тўғрисидаги баённомаси (и.в.18),
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг
2025 йил 3 июлдаги IU-1903-сонли диншунослик экспертизаси хулосаси
(и.в.26-27), дискни кўздан кечириш тўғрисидаги баённома (и.в.42-43),
нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ва жиноят иши ҳужжатларига
бирлаштириш тўғрисидаги қарор (и.в.44), тушунтириш хатлари ҳамда
жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ исботини топади
деб ҳисоблайди.
4
квалификациясини муҳокама қилиб, унинг жиноий ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 156-моддаси 2-қисми, “Миллий, ирқий,
этник ёки диний мансублигига қараб, аҳоли гуруҳларига нисбатан адоват,
муросасизлик ёки нифоқ келтириб чиқариш мақсадида миллий шаъншараф ва қадр-қимматни камситишга, диний эътиқодига ёки даҳрийлигига
қараб, фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга қаратилган қасддан
қилинган ҳаракатлар”да ифодаланган жиноят аломатлари билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
28-моддаси
1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби
қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан
исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан
аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя
қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида,
судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини,
келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг
жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга
олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун
жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида
“Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда
қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги
тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши
- ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти
ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек,
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жазо ва бошқа
ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон
қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган
шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг
олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши
ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги кўрсатиб
ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир
этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа
ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг
оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига
мувофиқ бўлиши кераклиги назарда тутилган.
Суд,
судланувчи
Д.М.А.га
нисбатан
жазо
тури
ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси
талабларига риоя қилиб, юқоридаги кўрсатилган Пленум қарорларидаги
5
амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, Д.М.А.нинг ўз айбига тўлиқ
иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини,
судланмаган шахс эканлигини, аёллигини жазони енгиллаштирувчи
ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 56-моддаси талабларига риоя қилиб, мазкур
жиноятни ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир этганини жазони
оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий
хавфлилик даражасини, Д.М.А.ни шахсини инобатга олиб, унга нисбатан
ЖКнинг 156-моддаси 2-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида
озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади.
Шунингдек суд, “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги “Муниса”
номли профилини Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни
ривожлантириш вазирлиги орқали блоклашни, блоклаш ишларини
ижросини таъминлашни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИО ФМБ
бошлиғи ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни
ривожлантириш вазирлиги мутахассислари зиммасига юклашни лозим
топади.
Бундан ташқари суд, ашёвий далиллар тақдирини муҳокама қилиб,
оқ рангли икки дона “DVD” дискларни жиноят иши ҳужжатларида
сақлашни ҳамда “Samsung Galaxy A01 Core” русумли телефон аппаратини
“Телеграм” ижтимоий тармоғидаги “Муниса” номли профили
блоклангандан сўнг судланувчи Д.М.А.га қайтаришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси ҳамда
ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473 моддаларига амал қилиб, суд
ҲУКМ
Қ И Л А Д И:
Д.М.А. (Д.М.А.) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 156-моддаси 2қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.
Д.М.А.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 156-моддаси 2-қисми
билан 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Д.М.А.га озодликни чеклаш жазосини Тошкент шаҳар, Яккасарой
тумани, Яккасарой МФЙ, С.Насафий 2-тор кўчаси, 36-уйда ва ушбу уйжойидан ва иш жойигача бориши ҳамда уй-жойига қайтиб келиши учун
зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда чиқиш тақиқлансин.
Д.М.А.га:
- алкоголли ва бошқа маст қилувчи восита ҳамда ичимликлар
истеъмол қилмаслик;
- оммавий тадбирлар (байрам сайиллари, намойишлар,
митинглар)да иштирок этмаслик;
- Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудидан ташқарига
чиқмаслик;
- Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИО ФМБ Пробация
бўлимининг розилигисиз яшаш ва иш жойини ўзгартирмаслик;
- судланган ва жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар билан
алоқа ўрнатмаслик тақиқлари юклатилсин.
6
Д.М.А.га
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
48 -моддаси 5 ва 6-қисмлари талаблари, яъни агар озодликни чеклашга
ҳукм қилинган шахс жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини
англаб етган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, етказилган моддий
ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, суд маҳкумга нисбатан
илгари тайинланган тақиқларни (чеклашларни) тўлиқ ёки қисман бекор
қилиши мумкинлиги, маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони
ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига
юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш
жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан
алмаштириши мумкинлиги тушунтирилсин.
Ҳукм ижросини назорат қилиш, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани
ИИО ФМБ Пробация бўлимига юклатилсин.
Жазо муддати, Д.М.А. жазони ижро этиш бўлимига ҳисобга
қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Д.М.А.га қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида
тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
“Телеграм” ижтимоий тармоғидаги “Муниса” номли профили
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш
вазирлиги орқали блоклансин, блоклаш ишларини ижросини таъминлаш
Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИО ФМБ бошлиғи ҳамда Ахборот
технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги
мутахассислари зиммасига юклатилсин.
Ашёвий далил деб эътироф этилган оқ рангли икки дона
“DVD” дисклар жиноят иши ҳужжатларида сақлансин.
Ашёвий далил деб эътироф этилган “Samsung Galaxy A01 Core”
русумли телефон аппарати “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги “Муниса”
номли профили блоклангандан сўнг судланувчи Д.М.А.га қайтарилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан
ўн сутка ичида, маҳкума ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу
муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши
ёки протест билдириши, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация
тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича кассация
инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши
мумкин.
Раислик қилувчи:
Аслига тўғри:
(имзо)
7
А.Жалилов