← Назад
Решение #40944 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
26
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| ЖКнинг | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 361 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 25 | — | law | |
| ва ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 23 | — | law | |
| ЖПКнинг | 463 | — | law | |
| ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 26 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 415 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| исмидан ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 8 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| ЖКнинг | 56 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 276 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил сентябрь ойининг 26 куни жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, жиноят ишлари
бўйича Яккасарой туман судининг раиси А.Жалилов, судья ёрдамчиси
А.Бабаджановнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов, судланувчи
И.Махкамов ҳамда унинг ҳимоячиси адвокат А.Умаралиевнинг
иштирокида,
Махкамов
Илёр
Хожиакбар
ўғлига
оид
1-1005-2501/384-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига
кўра:
Махкамов Илёр Хожиакбар ўғли (MAXKAMOV
ILYOR XOJIAKBAR O’G’LI), 1992 йил 15 май куни
Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали,
қарамоғида тўрт нафар вояга етмаган фарзанди бор,
вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар,
Сергели тумани, Белариқ 2-тор кўчаси, 16-уйда яшайди,
иш бўйича 2025 йил 17 апрелдан 2025 йил 18 апрелга
қадар вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланган, иш
бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилиб, 2025 йил 18 апрелдан буён қамоқда
сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил
17 сентябрь куни олган
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан
айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга
баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Махкамов Илёр Хожиакбар ўғли 2025 йил 16 апрель куни соат
23:30ларда Яккасарой тумани, “Қушбеги” МФЙ, Қушбеги даҳаси, 23-уй
46-хонадонда бўлган вақтида, Яккасарой тумани ИИО ФМБ ходимлари
томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида ўзини шубҳали тутганлиги
сабабли текширилганда, чап оёқ кийими пайпоғини ичида бўлган, ўтказиш
мақсадини кўзламай, ўзини истеъмоли учун қонунга хилоф равишда
сақлаб келган модда холислар иштирокида текширилганда 1 дона шаффоф
рангли полиэтилен пакетга ўралган ҳолда тўқ кўк рангли кукунсимон
модда
умумий
оғирлиги
0,1368
грамм
бўлган
таркибида
“альфа-пирролидиновалерофенон” (а-PVP) гиёҳвандлик воситаси борлиги
аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
1
айбига қисман иқрор бўлиб, у 2025 йил 16 апрель куни ўзига тегишли
бўлган “Samsung Galaxy A10S” русумли телефон аппаратининг телеграм
ижтимоий тармоғи орқали "Папай" номли бот орқали 500.000 сўм эвазига
0,3 грамм “скорост” номли гиёҳвандлик воситасига буюртма берганини,
номаълум шахс унга ёдида бўлмаган карта рақамини ташлаб берганини, у
ушбу карта рақамига жойлашуви эсида бўлмаган жойда жойлашган
“Paynet” банкомати оркали 500.000 сўм пулларни ўтказганини, сўнг
номаълум шахс унинг телеграм ижтимоий тармоғига гиёҳвандлик
воситасини жойлашувини ташлаб берганини, у ушбу жойлашув бўйича
Ойбек метро томонга бориб, ерда яширилган жойдан 1 дона шаффоф
рангли полиэтилен пакетга ўралган ҳолда тўқ кўк рангли кукунсимон
моддани олиб, таниши “Азамат”га қўнғироқ қилиб, Гуселникова Вера
Викторовна қизни телефон рақамини олиб, дам олиш мақсадида унинг
яшаш манзили, яъни Яккасарой тумани, Қушбеги МФЙ, Қушбеги мавзеси,
23-уй, 46-хонадонга бориб, В.Гуселникова билан кўришиб, дам олиб
ўтирганини, В.Гуселникова хонадан чиқиб кетганидан сўнг, шу вақтда
озгина миқдорда гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилганини, бироздан
сўнг хонадон эшиги тақиллаганини, шу вақтда у 1 дона шаффоф рангли
полиэтилен пакетга ўралган тўқ кўк рангли кукунсимон моддани чап
томон оёқ кийими пайпоқ ичига солиб яшириб қўйганини, сўнг
ИИО ходимлари икки нафар холислар иштирокида кириб келишиб,
ўзларини таништириб, тезкор-тадбир ўтказилаётганини айтишганини,
ходимлар ёнида бирор бир ноқонуний нарса ва буюмлар бор ёки
йўклигини сўрашганда, у маст бўлганлиги боис ёнида ноқонуний нарса ва
буюмлар йўқлигини айтганини, ходимлар икки нафар холис иштирокида
шахсий тинтув қилишганда оёқ кийими пайпоғи ичидан 1 дона шаффоф
рангли полиэтилен пакетга ўралган тўқ кўк рангли кукунсимон модда
борлигини аниқлашганини, ходимлар ушбу моддани нима сабабдан ёнида
олиб юрганини сўрашганида, у ходимларга ушбу моддани ўзининг
истеъмол учун олиб юрганини айтганини, ходимлар икки нафар холис
иштирокида ундан аниқланган моддани ашёвий далил тариқасида олиб,
баённомага расмийлаштиришганини, уни олдида гиёҳвандлик моддаси
борлигини В.Гуселникова билмаганини, унга бу ҳақда айтмаганини, у
гиёҳвандлик моддасини ҳеч кимга таклиф қилмаганини, гиёҳвандлик
моддасини ўзини истеъмоли учун олиб юрганини, ўтказиш мақсади
бўлмаганини, гиёҳвандлик моддаси одамда бўлса у одам ҳеч ким билан
бўлишмаслигини яъни қизғанчилик бўлиб қолишини, ҳозирги кунда
қилмишидан пушаймон эканлигини, уни оилавий шароитини инобатга
олиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Судланувчи И.Махкамов унга нисбатан эълон қилинган айбловга
қисман иқрорлик билдириб кўрсатувлар бериб ўтса-да, уни мазкур
жиноятни содир этганликдаги айби суд мажлисида сўроқ қилинган
гувоҳнинг қуйидаги кўрсатувлари билан ўз тасдиғини топади.
2
дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, у Яккасарой тумани,
“Қушбеги” МФЙ, Қушбеги даҳаси, 24-уй, 34-хонадонда яшашини ҳамда уй
боши эканини, 2025 йил 16 апрель куни соат 23:30лар атрофида уйида
бўлганида унга ИИО ходимлари қўнғироқ қилиб, Яккасарой тумани,
“Қушбеги” МФЙ, Қушбеги даҳаси, 23-уй олдига тушишини ҳамда бир
ишда холис бўлиб беришини сўрашганини, у рози бўлганини, ходимлар
унга ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришганини, ходимлар у ва яна
бир холис билан биргаликда Яккасарой тумани Қушбеги МФЙ, Қушбеги
мавзеси, 23-уй, 46-хонадонда киришганида, ўзидан шубҳа уйғотганлиги
сабабли кейинчалик унга исми-шарифи маълум бўлган Махкамов Илёр
Хожиакбар ўғлидан ёнида ноқонуний нарса ва буюмлар бўлса ўз ихтиёри
билан тақдим қилишини сўрашганида, И.Махкамов ёнида ноқонуний нарса
ва буюмлар йўқлигини айтганини, И.Махкамов ёнини шахсий тинтув
қилишганда чап томон оёқ кийимида бўлган пайпоғи ичидан яшил
кўксимон моддага ўхшаш ўткир ҳидли модда борлиги аниқланганини,
ходимлар И.Махкамовдан ушбу моддани нима сабабдан ёнида олиб
юргаини сўрашганида, И.Махкамов ушбу гиёҳвандлик моддаси эканини,
ўзини истеъмоли учун олиб юрганини айтганини, ходимлар яшил
кўксимон ўткир ҳидли гиёҳвандлик моддасини тегишли тартибда
расмийлаштириб олишганини билдириб, кўрсатув берди.
Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини
текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи ва гувоҳнинг
кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари
талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни
ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва
холисона текшириб чиқиб, судланувчи И.Махкамовнинг айби суд
мажлисига тарафларнинг розилиги билан ўқиб эшиттирилган гувоҳнинг
кўрсатувлари билан, шунингдек, жиноят иши ҳужжатларидаги
ИИО ходимининг билдиргиси (и.в.3,8), тезкор қидирув тадбирини ўтказиш
тўғрисидаги қарор (и.в.4-5), режа-топшириқ (и.в.6-7), ашёвий далилни
олиш тўғрисидаги баённома (и.в.14), шахсий тинтув баённомаси (и.в.15),
2025 йил 17 апрелдаги 1480-сонли суд кимёвий экспертизаси хулосаси ва
унга илова қилинган фотожадвал (и.в.24-25), нарсани кўздан кечириш
баённомаси (и.в.59-62), нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ҳақидаги
қарор (и.в.63,66), наркология диспансерининг 2025 йил 20 июндаги
1748-сонли далолатномаси (и.в.67), квитанция, тушунтириш хатлари ҳамда
жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ исботини топади
деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи И.Махкамовнинг жиноий ҳаракатларини юридик
квалификациясини муҳокама қилиб, тергов органи томонидан унинг
жиноий ҳаракатлари, яъни ёнидан умумий оғирлиги 0,1368 грамм бўлган
таркибида “альфа-пирролидиновалерофенон” (а-PVP) гиёҳвандлик
воситасининг топилганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси
3
ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан нотўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Чунки, жиноят иши ҳужжатларида И.Махкамовнинг гиёҳвандлик
воситасини бирор-бир шахсга сотганлиги ёки сотмоқчи бўлганлиги,
ўтказганлиги ёки ўтказмоқчи бўлганлиги ҳолатини тасдиқловчи ҳеч қандай
далил мавжуд эмас, шунингдек судланувчи И.Махкамов дастлабки тергов
жараёнида ҳам суд терговида ҳам гиёҳвандлик воситаларини ҳеч кимга
сотмаганлигини ёки ўтказмаганлигини ҳамда сотиш ёки ўтказиш нияти
ҳам бўлмаганлигини, гиёҳвандлик воситаларини ўзини истеъмоли учун
телеграм ботдан буюртма бериб, пулларни тўлаб, сўнг унга локация
юборишганини, ушбу локация орқали Ойбек метро томондан бориб
олганини билдириб ўтган.
Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 361-моддасига
кўра, шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб
қилиш тўғрисидаги қарорда айбловнинг мазмуни, яъни шахснинг
зиммасига қўйилаётган жиноят ҳодисаси, у содир этилган жой, вақт ва
бошқа муҳим ҳолатлар баёни, жиноят кодексининг ушбу жиноятни
назарда тутган моддаси, қисми, банди акс эттирилиши лозимлиги назарда
тутилган бўлиб, И.Махкамовни айбланувчи тариқасида жалб қилиш
ҳақидаги терговчининг қарорида И.Махкамов Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни қай ҳолатда
содир этганлиги, ушбу жиноятлар қайси далиллар асосида ўз исботини
топганлиги, шунингдек унинг зиммасига қўйилаётган жиноят ҳодисаси акс
эттирилмаган бир ҳолатда, фақатгина И.Махкамовнинг ёнидан
топилганлиги ҳолатлари кўрсатилиб, бу кўрсатилганлардан келиб чиққан
ҳолда унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан
айб эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан
қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд
амалиёти ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 25-бандида айбдорда
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда
ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи
қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар
бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб
қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозимлиги,
бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп
моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда
топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда)
қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга
яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги,
экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар
киришлиги, иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб,
айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми
4
ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши
кераклиги тўғрисида амалий тушунтириш берилган.
Суд мажлисида ва жиноят иши ҳужжатларида И.Махкамовнинг
“альфа-пирролидиновалерофенон” (а-PVP) гиёҳвандлик воситасини
сотмоқчи ёки ўтказмоқчи бўлганлигини тасдиқловчи бирон-бир далил
аниқланмаган.
Жиноят иши ҳужжатлари ҳамда суд мажлисида аниқланган
ҳолатларга кўра, И.Махкамов 2025 йил 16 апрель куни соат 23:30ларда
Яккасарой тумани, “Қушбеги” МФЙ, Қушбеги даҳаси, 23-уй 46-хонадонда
бўлган вақтида, ўзини шубҳали тутганлиги сабабли текширилганда, чап
оёқ кийими пайпоғини ичида бўлган 1 дона шаффоф рангли полиэтилен
пакетга ўралган ҳолда тўқ кўк рангли кукунсимон модда умумий оғирлиги
0,1368 грамм бўлган таркибида “альфа-пирролидиновалерофенон” (а-PVP)
гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий
далил тариқасида олинган бўлиб, бироқ бу гиёҳвандлик моддасини
бирон-бир кишига сотишга ҳамда ўтказишга ҳаракат қилганлиги
ёки сотиш ва ўтказиш фактини тасдиқловчи бирон-бир далил мавжуд эмас
ва бундай далилларни суд мажлисида тўплашнинг имконияти бўлмади.
Шунга асосан суд, судланувчи И.Махкамов томонидан гиёҳвандлик
воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ҳолати ўз тасдиғини
топмаган ҳамда шубҳа остида қолган ва бу шубҳани суд мажлисида
бартараф этиш имкониятлари тугаган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасида, айбдорликка
оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган
бўлса, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги, қонун
қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам судланувчининг
фойдасига ҳал қилиниши кераклиги, ЖПКнинг 463-моддасида, айблов
ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат
судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси
давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига
жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини
текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни
тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам
бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши
лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 5-бандида,
ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат
қонунда
назарда
тутилган
тартибда
тўпланган,
текширилган
ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлиги, ҳукм ЖПКнинг
26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида
текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга
асосланган бўлиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
5
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 26-моддаси талабларига кўра,
суд фақат суд мажлисида текширилган далилларга асосланиб ҳукм
чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 415-моддасида, суд айбловни
ўзгартиришга ҳақли. Бунда айбловнинг бир қисми ёки жиноятнинг
тавсифий аломатлари чиқариб ташланиши кўрсатилган.
Суд мажлисида И.Махкамовнинг ҳаракатларида, эгнида кийиб
юрган қора рангли курткасининг ўнг томондаги енг қисмида
умумий
оғирлиги
0,1368
грамм
бўлган
таркибида
“альфа-пирролидиновалерофенон” (а-PVP) гиёҳвандлик воситасининг
топилганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
273-моддаси 2-қисмидан, яъни гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга
ифодаланган жиноят аломатлари аниқланмаганлиги, суд-кимёвий
экспертиза хулосасига кўра И.Махкамовдан олинган модда таркибида
фаол гиёҳванд модда “альфа-пирролидиновалерофенон” (а-PVP) мавжуд
бўлиб, ушбу модда умумий оғирлиги 0,1368 граммга тенглиги
аниқланганлиги,
шунингдек,
судланувчи
И.Махкамовнинг
ўз
кўрсатувларида ундан олинган “альфа-пирролидиновалерофенон” (а-PVP)
гиёҳвандлик моддаси эканлигини билдириб ўтганлиги боис, ҳамда суд
И.Махкамовдан олинган гиёҳвандлик моддаларининг ўлчами ва умумий
миқдоридан келиб чиқиб, унинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмидан ЖКнинг 276-моддаси
1-қисми, яъни гиёҳвандлик воситаларини, ўтказиш мақсадини кўзламай,
қонунга хилоф равишда сақлашда ифодаланган аломатларига қайта
квалификация қилишни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
28-моддаси
1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби
қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан
исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан
аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя
қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида,
судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини,
келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг
жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга
олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун
жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида
“Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда
қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги
тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши
- ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти
6
ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек,
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жазо ва бошқа
ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон
қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган
шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг
олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши
ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги кўрсатиб
ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир
этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа
ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг
оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига
мувофиқ бўлиши кераклиги назарда тутилган.
Суд, судланувчи И.Махкамовга нисбатан жазо тури ва муддатини
белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига
риоя қилиб, юқоридаги кўрсатилган Пленум қарорларидаги амалий
тушунтиришлардан келиб чиқиб, И.Махкамовнинг ўз айбига иқрорлик
билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, қарамоғида
тўрт нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, онаси 2-гуруҳ
ногиронлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг
56-моддаси талабларига риоя қилиб, мазкур жиноятни ғаразли ва бошқа
паст ниятларда содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб
баҳолаб, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини,
И.Махкамовни шахсини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг
276-моддаси 1-қисми билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни,
ЖКнинг 62-моддаси тартибида И.Махкамовни дастлабки ҳибсда сақланган
муддатини ҳар бир кунини уч кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
тенглаштириб, тайинланган жазодан чегиришни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Шунингдек суд, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг
2025 йил 20 июндаги 1748-сонли далолатномасига асосан И.Махкамов
гиёҳвандликдан даволанишга муҳтож эмаслигини инобатга олган ҳолда,
унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини
қўлламасликни лозим деб топади.
Бундан ташқари суд, иш юзасидан ашёвий далил масаласини
муҳокама
қилиб,
ашёвий
далил
деб
эътироф
этилган
“альфа-пирролидиновалерофенон” (а-PVP) гиёҳвандлик воситасини
экспертиза ўтказиш вақтидаги тадқиқот жараёнида сарфланганидан қолган
қисми, яъни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг
Хўжалик бошқармасида 12681-сонли квитанция асосида сақланаётган
0,1228 грамм “альфа-пирролидиновалерофенон” (а-PVP) гиёҳвандлик
воситасини йўқ қилишни ҳамда 1 дона “Samsung 10А” русумли телефон
7
аппаратини судланувчи И.Махкамовга қайтаришни, 1 дона дискни жиноят
иши ҳужжатларида сақлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси ҳамда
ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473 моддаларига амал қилиб, суд
Қ И Л А Д И:
Махкамов Илёр Хожиакбар ўғли (MAXKAMOV ILYOR
XOJIAKBAR O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб
топилсин.
Махкамов Илёр Хожиакбар ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида
И.Махкамовни дастлаб 2025 йил 17 апрелдан 2025 йил 18 апрелга қадар
вақтинча сақлаш ҳибсхонаси сақланган бир кунни ҳамда 2025 йил
18 апрелдан 2025 йил 26 сентябрга қадар 5 (беш) ой 8 (саккиз) кун қамоқда
сақланган ҳар бир кунини жами 5 (беш) ой 9 (тўққиз) кунни ҳар бир
кунини ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштирилиб,
тайинланган жазодан чегириб ташлаб, унга узил-кесил иш ҳақининг
20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда
8 (саккиз) ой 3 (уч) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин.
Тайинланган жазони мазкур жазо ижросини назорат қилувчи
органлар томонидан белгилаб берилган жойларда ўташлик белгилансин.
Жазо муддати И.Махкамов жазони ўташ учун юборилган корхона,
муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин.
Ҳукм ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар Сергели тумани
ИИО Пробация гуруҳига юклатилсин.
И.Махкамовга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси бекор қилиниб, у дарҳол суд залида қамоқдан озод
қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга киргунга қадар И.Махкамовга нисбатан
“муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилсин.
Ашёвий
далил
деб
эътироф
этилган
“альфа-пирролидиновалерофенон” (а-PVP) гиёҳвандлик воситасини
экспертиза ўтказиш вақтидаги тадқиқот жараёнида сарфланганидан қолган
қисми, яъни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг
Хўжалик бошқармасида 12681-сонли квитанция асосида сақланаётган
0,1228 грамм “альфа-пирролидиновалерофенон” (а-PVP) гиёҳвандлик
воситаси - ҳукм қонуний кучга киргач йўқ қилинсин.
8
Ашёвий далил деб эътироф этилган 1 (бир) дона “Samsung 10А”
русумли телефон аппарати ҳукм қонуний кучга киргач судланувчи
И.Махкамовга қайтарилсин.
Ашёвий далил деб эътироф этилган 1 (бир) дона диск жиноят иши
ҳужжатларида сақлансин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан
ўн сутка ичида, маҳкум ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу
муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши
ёки протест билдириши, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация
тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича кассация
инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши
мумкин.
(имзо)
Аслига тўғри:
9
А.Жалилов