Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2504/302 Дата решения 26.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 409669 Claim ID 2869133 PDF Hash d5052918907531e5... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси збекистон Республикаси ЖК 104 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
Конституциясининг 54-моддаси Конституцияси 54 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 54-моддаси збекистон Республикаси ЖК 54 law
бандида ЖКнинг 57-моддаси бандида ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси збекистон Республикаси ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 211 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил сентябрь ойни 26 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, ўз биносида очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи Б.Э.Каюмов; судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов, судланувчи Ж.Дилмуродов ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган адвокат А.Магдиев ҳамда жамоат ҳимоячиси О.Мусаев, жабрланувчининг қонуний вакили Б.Бўтаева ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган адвокат К.Рахимованинг иштирокида, судланувчи Дилмуродов Жалолиддин Шарофиддин ўғлига нисбатан № 1-1005-2504/302-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Дилмуродов Жалолиддин Шарофиддин ўғли (Dilmurodov Jaloliddin Sharofiddin o`g`li), 2005 йил 17 апрель куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта, ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Паркент тумани, Чашма МФЙ, Қуштут кўчаси, 60-уйда яшаган, эҳтиёт чораси 2025 йил 12 майдан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 4 июль куни олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айбланган. Суд, судланувчи, жабрланувчининг қонуний вакили ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Дилмуродов Жалолиддин Шарофиддин ўғли 2025 йил 10 май куни соат 16:40 ларда Яккасарой тумани Қўшбеги кўчаси 6 уй манзилида жойлашган Кичик саноат зонасига олдида И.Деҳқонов билан кўришиб, унга қасддан баданга оғир шикаст етказиш мақсадида, қўлини мушти билан И.Дехқоновнинг юз қисмига бир маротаба қаттиқ зарба билан уриши натижасида И.Дехқонов зарбадан мувозанатини йўқотиб бош соҳаси билан бетон қопламали ерга йиқилиб тушиб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан шикаст олиб, шифохонага ётқизилган бўлса-да, 2025 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Чиноз тумани ТБЩЁЩда шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари натижасида вафот этган. Суд тиббий экспертизасининг 2025 йил 4 июндаги №33-сонли хулосасига кўра, марҳум И.Дехқоновнинг ўлими бош мия ёпиқ жароҳати, чап томонлама калла гумбаз суягини кўз орбита суяги томон йўналиб синиши ва бош мияни 1 оғир даражали лат ейиши, мия пардалари остига, тўқимасига ва қоринчаларига қон қуйилиши, ўнг чап томон чакка-тепа соҳа гематомаси, ўнг кўз юқори пастки қовоғи, кўкрак қафасини ўнг-чап томонлари, чап қўл ўрта учлиги олд соҳаси қонталаши, иккала қўл билак-тирсак соҳалари шилинмалари натижасида юзага келганлиги; - марҳум И.Дехқоновнинг танасида бош мия ёпиқ жароҳати, чап томонлама калла гумбаз суягини кўз орбита суяги томон йўналиб синиши ва бош мияни оғир даражали лат ейиши, мия пардалари остига, тўқимасига ва қоринчаларига қон қуйилиши, ўнг чап томон чакка-тепа соҳа гематомаси, ўнг кўз юқори пастки қовоғи, кўкрак қафасини ўнг-чап томонлари, чап қўл ўрта учлиги олд соҳаси қонталаши, иккала қўл билак-тирсак соҳалари шилинмалари кўринишидаги тан жароҳатлари борлиги, бу тан жароҳатлар бирон-бир ўтмас қаттиқ жисм натижасида юзага келганлиги, ушбу жароҳатлар марҳумнинг ўлими билан бевосита сабабчи-оқибат боғланишига эга бўлиб, оғирлик даражаси бўйича ўлимига олиб келувчи ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан олган. Суд мажлисида судланувчи Ж.Дилмуродов айбига қисман иқрорлигини айтиб, ўз кўрсатмаларида қуйидагиларни, яъни у ўзига тегишли бўлган “Ласетти” русумли автомашинада йўловчи ташиш билан шуғулланишини, 2025 йил 10 май куни унга таниши А.Эргашев қўнғироқ қилиб қилиб, унинг яшаш манзилига келганини, А.Эргашев ундан уни Яккасарой тумани Қушбеги мавзесига олиб бориб келишни, А.Эргашев унга ўзи гаплашиб юрадиган “Шахноза” исмли қизга унга нотаниш бўлган бола телефон қилганлигини айтганлигини, шундан сўнг унга нотаниш бўлган телефон рақамидан унинг телефон аппаратига ўзини Азиз деб таништирган бола телефон қилиб, унга нима сабабдан мени сўрадинг деб айтганлигини, у унга сени сўрганим йўқ деб айтган вақтида, Азиз уни ҳақорат қила бошлаганлигини, унга ўзингни босиб ол деб айтса-да, Азиз уни ҳақорат қилишда давом этганлигини, шундан сўнг у унга бўлди сенлар бизни безовта қилмаларинг биз сизларни безовта қилмаймиз деб айтганини, у шундан сўнг ўзини ишларини қилиб юрган вақтида, унга А.Эргашев унга қўнғироқ қилган болалар билан гаплашиб олиш учун Тошкент шаҳрига бориб келишни сўраганини, шундан сўнг ўзини автомашинасида А.Эргашев билан Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Қушбеги кўчасига келишганлигини, ўша ерда кўчада унга нотаниш бўлган кейинчалик исми маълум бўлган Хасан ва Ислом деган шахсларни кўриб, автомашинадан тушиб улар билан кўришганлигини, у Ислом дегани болани олдига бориб “сен мени ҳақорат қилдингми” деб сўраганида, Ислом “ха” деб айтганлигини, ундан нима сабабдан ҳақорат қилдинг деб сўраганлигини, шундан сўнг Ислом уни яна ҳақорат қилиб, Ислом уни урмоқчи бўлган вақтида, у Исломнинг чап юз соҳасига бир маротаба мушт билан уриб юборганлигини, шундан сўнг Ислом ерга бош қисми билан йиқилиб тушганлигини, шундан сўнг Хасан келиб унга тегма деб айтганлигини, шундан сўнг у уни кўтариб ўзига келтирганлигини, Ислом ўзига келгандан сўнг у А.Эргашев билан автомашинасига ўтириб у ердан кетишганини, кейинчалик у Исломни касалхонада вафот этганини билганини, уни Исломни ўлдириш мақсади бўлмаганини, қилмишидан чин 2 кўнгилдан пушаймон эканлигини баён қилиб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Суд мажлисида жабрланувчининг қонуний вакили Б.Бўтаева, қуйидагиларни, яъни марҳум И.Деҳқонов унинг турмуш ўртоғи бўлганлиги, у билан 2016 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш кўрганлигини, И.Деҳқонов 2025 йил февраль ойида Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида жойлашган “Кичик саноат зонаси”да ишга жойлашиб ва у ерда ишлаб келганлигини, 2025 йил 9 май куни у ота-онасини кўргани кетганлиги, унга 2025 йил 10 май куни соат 06:10да унга И.Деҳқонов телефон қилиб ишга кетаётганлигини айтганлигини, у шундан сўнг И.Деҳқонов билан бошқа гаплашмаганлигини, унга 2025 йил 10 май куни уйга келганлигини, шу куни кечки пайт уларнинг уйига қариндоши “Азиз” исмли бола келганлигини, у улардан турмуш ўртоғи И.Деҳқоновни сўраган вақтида, “Азиз” унга И.Деҳқоновни чойхонага кетганлигини айтганлиги, сўнг орадан бироз вақт ўтиб “Азиз” унинг олдига келиб И.Деҳқоновни шифокорлар операция қилар экан 4.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағи керак деб айтганлигини, у “Азиз”га нима сабабдан уларни операция қилар экан деб айтган вақтида, И.Деҳқоновни бегона боллар уриб кетганлигини ва И.Деҳқоновни шифохонага олиб бориб ётқизишганлигини айтганлигини, шундан сўнг у касалхонага борганлигини, у касалхонага кирган вақтда И.Деҳқонов ухлаб ётганлиги кўрганлигини, у И.Деҳқоновни даволаётган шифокор билан гаплашганлигини ва улар И.Деҳқоновга тез тиббий ёрдам берганлигини, 2025 йил 14 май куни И.Деҳқонов вафот этганлигини, бўлиб ўтган ҳолат шулардан иборатлигини, ҳозирда судланувчи Ж.Дилмуродовнинг яқин қариндошлари томонидан моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилганлигини, Ж.Дилмуродовга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, суддан унга нисбатан қонуний енгиллик беришни сўраб, кўрсатма берди. Суд мажлисида гувоҳ Ш.Сотиболдиева, қуйидагиларни, яъни у 2024 йилнинг тахминан декабрь ойида Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида жойлашган “Текстиль” комбинатидаги, мато ишлаб чиқарувчи фирмага ишга кирганлигини ва ушбу ерда 2025 йил май ойига қадар ўз иш фаолиятини олиб борганлигини, А.Эргашев билан 2024 йил куз фаслида танишиб қолганлиги ва у билан ҳозирги кунга қадар яқин муносабатда эканлигини, Х.Абдурахмонова билан ушбу ерга ишга кирган вақтида ҳамкасби тариқасида таниганлигини, А.Комилов ва Х.Юлдашевни худди шундай ишга жойлашган вақтида таниганлигини, И.Дехқонов хам ушбу ерда ўз иш фаолиятини олиб боришини унинг олдига бир неча маротаба гап отиб келганда билганлигини, 2025 йил тахминан май ойининг бошларида Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган “Текстиль” комбинатида бўлган вақтида, соат тахминан 15:00да А.Комилов, у ва Х.Абдурахмонова томон ҳазиллашиб сув сепди, шундан сўнг унга жавобан биз хам ҳазиллашиб сув сепиш мақсадида ортидан югурганлигини, шундан сўнг у А.Эргашев танишига, унга А.Комилов ҳамкасби сув сепиб ҳазиллашганлигини айтганлигини, ундан ташқари Х.Абдурахмонова ҳамкасби “Жалол” исмли шахс билан яқин муносабатда бўлганлиги туфайли у хам бўлган ҳолатни айтиб берганлигини, шундан сўнг орадан тахминан 2-3 кун ўтгач, ўз иш фаолиятини олиб бораётган вақтида унинг олдимга қўлида 3 телефон аппаратини кўтарган ҳолда И.Дехқонов кириб келганлигини, ушбу вақтда у ишхонада ҳамкасблари билан эканлигини, И.Дехқонов хонага кириб келиб “юр сан буёққа” деб бақирганлигини, сўнгра И.Дехқонов ўз ишхонаси томон олиб бориб, телефон аппаратини унга бериб ёмон гаплар билан “шу сани эрингми, ҳаммангни чиққан жойига тиқвораман” деб ҳақоратли сўзлар билан бақириб кетганлигини атрофда И.Дехқоновнинг ҳамкасблари бўлганлиги ва телефон аппаратида А.Эргашев барчасини эшитиб турганлиги сабабли у йиғлаб юборганлигини, буни кўрган Х.Абдурахмонова олдига келиб, уни тарафини ола бошлаганлигини унга нисбатан Х.Юлдашев бақир чақир қила бошлаганлигини, сўнгра ўз ишхонасига қайтиб кириб кетганлигини, сўнгра ушбу ерда муаммо якунланганлигини, шундан сўнг орадан тахминан 2 соат ўтгач соат тахминан 17:30да, у ва Х.Абдурахмонова ишдан чиқиб кетганлигини, “Текстиль” комбинатидан автомашиналар чиқиш жойи олдида оқ рангли, “Ласетти” русумли бўлган Ж.Дилмуродовнинг автомашинасида, Ж.Дилмуродов, А.Эргашев хамда Х.Тожиддинов кутиб турганлигини кўрганлигини, шундан сўнг биз уларнинг олдига борганлигини, улар удан автомашинага ўтиришини сўрашганлигини, у ва А.Эргашев йўл-йўлакай тушиб қолишга келишиб олган эдик, сабаби Х.Абдурахмоновани Ж.Дилмуродов уйига, яъни Тошкент вилояти, Чиноз туманига кузатиб қўймоқчи эканлигини, “Кушбеги” кўчасидан ҳаракатланиб кетаётган вақтида “Текститль” автобус бекати олдига етиб келган вақтида, А.Эргашев ва Ж.Дилмуродов дўконга кириб чиқиш нияти борлигини айтишиб, автобус бекатидан тахминан 15-20 узоқликка тўхтаганлигини, шундан сўнг автомашинадан Ж.Дилмуродов, А.Эргашев ва Х.Тожиддинов чиқиб кетишганлигини, у ва Х.Абдурахмонова эса автомашинада уларни кута бошлаганлигини, тахминан 10 дақиқадан сўнг улар югириб қайтиб келишди, нега шошилиб югуриб келганликларини сўраган вақтида, уларнинг ранги оқариб кетиб, автобус бекатида И.Дехқонов ва Х.Юлдашевни кўрганликларини, И.Дехқоновни Ж.Дилмуродов ўрганлигини айтганлигини, ушбу вақтда Ж.Дилмуродовнинг ўнг қўлининг кўрсаткич бармоғида шилиниш изларини кўрганлигини, сўнг Ж.Дилмуродов автомашинани шошилиб бошқариб кетганлигини йўл-йўлакай тўхтаб Х.Абдурахмонова билан Ж.Дилмуродов тушиб дорихонага кириб, қўлида салфетка билан қайтиб келишганлигини, бироз йўл юргач у А.Эргашев ва Х.Тожиддинов тушиб қолганлигини, Х.Абдурахмонова ва Ж.Дилмуродов эса Чиноз томон йўл олишганлигини, ушбу куни И.Дехқонов ва Х.Юлдашев билан қайтиб кўришмаганлигини баён қилиб, кўрсатма берди. Суд мажлисида гувоҳ Х.Абдурахмонова, қуйидагиларни, яъни у И.Деҳқонов билан ўртасида ҳеч қандай келишмовчиликлар бўлмаганлигини, И.Деҳқонов Ш.Сотиболдиевага бир неча маротаба гап отиб юрганлигини, 2025 йил тахминан 7 май куни А.Комилов билан ўзаро ҳазиллашиб у ва Ш.Сотиболдиева сув сепишганлигини, сўнгра ушбу ҳақида Ш.Сотиболдиева ўз таниши А.Эргашевга айтганлигини ва уларнинг орасида ўзаро можаро рўй берганлигини, 2025 йил 9 май куни ўз иш фаолиятини якунлаб бўлгач, ишчиларни учун мўлжалланган автобусда уйга қайтиб кетаётган вақтида, унинг қаршисида И.Деҳқонов ўтирганлиги сабабли у билан суҳбатлашиб қолганлигини, суҳбати давомида И.Деҳқонов унга “Шахнозани йигити эртага 4 келар экан, ўзи бугун келиши кераклигини, Шахноза билан Авзални ажраштириб юбораман” деб айтганлигини, шундан сўнг 10 май куни соат тахминан 14:00да И.Деҳқонов хонасига кириб келганлигини ва Ш.Сотиболдиевани олиб чиқиб кетиб, ҳақоратли сўзлар билан йиғлатиб юборганлигини, шундан сўнг у бунга чидай олмай И.Деҳқоновга “унақа иш қилманг, ўғил бола билан ҳал қилинг”деб, Ш.Сотиболдиевани ўз хонасига қайтариб олиб келганлигини, ушбу вақтда И.Деҳқонов ўз телефон аппарати орқали А.Эргашев билан ҳақоратли сўзларни ишлатган ҳолда жанжаллашаётганлигини, Ш.Сотиболдиевадан унга И.Деҳқонов айнан нима деганларини сўраган вақтида, у А.Эргашевга қўнғироқ қилиб, жанжаллашиб “хотинингми шу, мана олдимда ўтирибди” деб айтганлигини маълум қилганлигини, шундан сўнг иш тугагач, биргаликда овқатланиш мақсадида Ш.Сотиболдиева билан кўчага чиққанлигини, у ерда уни А.Эргашев, Ж.Дилмуродов ва Х.Тожиддинов кутиб туришганлигини кўрганлигини, улар олдига бориб нега келганликларини сўраганлигини, унга жавобан А.Эргашев ва Ж.Дилмуродов “ула билан гаплашиб олгани келдик” деб айтганлигини, уларга қорнимиз очлигини, ундан кўра овқатланишга боришни таклиф қилганлигини, шундан сўнг Ж.Дилмуродовнинг автомашинасига ўтириб, ушбу кўчада бўлган “Дунё” ресторани томон йўл олганлигини, “Дунё” ресторанига етиб келгач, ушбу рестораннинг авто-тураргоҳига тўхтагач, Ж.Дилмуродов унга қараб “ўтириб турила, мен биттасини кўриб қолдим”деб А.Эргашев ва Х.Тожиддинов билан биргаликда тушиб кетишганлигини, сўнгра Ж.Дилмуродов қайтиб келиб автомашинасини “Дунё” ресторани авто-тураргоҳидан, “Текстиль” автобус бекатининг ортидаги аҳоли турар жой қисмидаги кўчага олиб кириб қўйганлигини ва у ҳам автомашинадан тушиб кетганлигини, орада бироз вақт ўтгач, Ж.Дилмуродов, А.Эргашев ва Х.Тожиддинов келиб автомашинага ўтиришганлигини, шундан сўнг Ж.Дилмуродов И.Деҳқоновни урганлиги айтганидан, Ж.Дилмуродовнинг айтишича И.Деҳқоновни ургандан сўнг, унда тутқаноқ аломатлари кузатилганлиги сабабли, унинг тили ортга қайтиб кетишини олдини олиш учун, Ж.Дилмуродов кўрсаткич бармоғини И.Деҳқоновнинг оғзига тиқиб тилини ушлашга ҳаракат қилганлиги ва натижада унинг бармоғини И.Деҳқонов тутқаноқ таъсири остида қаттиқ тишлаб олганлигини билганлигини, сўнгра барчаси яшаш манзилимиз томон йўл олганлигини маълум қилиб, кўрсатма берган. Суд мажлисида гувоҳ Ж.Самижонов, қуйидагиларни, яъни у И.Деҳқоновни анча йилдан бери танишлигини, у билан бирга мактабда ўқиганлигини, у И.Деҳқонов билан битта жойда яъни, Яккасарой тумани “кичик саноат зонаси”да ишлаб келганлигини, 2025 йил 10 май куни у ишдан эртароқ чиқиб уйга кетганлигини, унга соат 17:30 лар атрофида у билан бирга ишлайдиган Х.Юлдашев телефон қилиб, И.Деҳқонов бегона шахслар уриб қочиб кетганлигини, у унга И.Деҳқонов урган болаларни танимаслигини, шундан сўнг у Х.Юлдашевга ҳозир қаердасан деб сўраган вақтида, Х.Юлдашев унга И.Деҳқоновни автобусда “Янгийўл”да жойлашган касалхонага олиб кетаётганлигини айтганлигини, шундан сўнг у Х.Юлдашевга ҳозир олдиларинга бораман деб айтганлигини, унга бироздан сўнг Х.Юлдашев телефон қилиб И.Деҳқоновни касалхонадан олиб чиққанлигини ва Янгийўл 5 Чиноз туманидаги касалхонага йўлланма берганлигини айтганлигини, сўнг И.Деҳвонов ва Х.Юлдашевнинг олдига келган вақтида, И.Деҳқоновнинг ўнг қўзи кўкарганлигини кўрганлигини, бошқа бирон бир жойида ҳеч қандай тан жароҳатини кўрмаганлигини, шундан сўнг у И.Деҳқоновни “Кобальт” автомашинасига ўтказиб, Тошкент вилояти Чиноз туманидаги касалхонага олиб борганлигини, шу ерда И.Деҳқоновнинг қўлининг орқа икки тирсаги териси шилинганлигини кўрганлигини, шифокорлар биринчи ёрдам кўрсатганлигини, у И.Деҳқоновнинг уйдагиларига телефон орқали хабар берганлигини, эртаси куни Х.Юлдашевдан нима бўлди деб ҳолатни сўрган вақтида, унга Х.Юлдашев И.Деҳқонов билан автобус бекатида турган вақтида уларнинг олдига уч нафар бегона шахслар келиб уларни чақирганлигини ва улардан бири Х.Юлдашевни чеккага тортиб чалғитганлигини, қолган икки нафари И.Деҳқоновнинг олдида турганлигини, ушбу вақт И.Деҳқонов ерда йиқилиб ётганлигини айтганлигини, Х.Юлдашевдан улардан айнан қайси бири И.Деҳқоновни урганлигини сўраган вақтида, у унга кўрмаганлигини баён қилиб, кўрсатма берди. Суд мажлисида гувоҳ А.Эргашев, қуйидагиларни, яъни Ж.Димуродовни ёшлигидан танишлигини, 2025 йил апрель ойида у гаплашиб юрган Ш.Сотиболдиева унга телефон қилиб, ҳозирги кунга қадар ишлаб келаётган Яккасарой тумани Қўшбеги кўчасида жойлашган “Кичик саноат зонаси”да у билан бирга ишлаб келаётган унга номаълум бўлган кейинчалик исми маълум бўлган А.Комилов деган бола Ш.Сотиболдиеванинг устига сув сепиб юборганлигини айтганлигини, у шундан сўнг Ш.Сотиболдиева билан бирга ишлайдиган “Бехруз” исмли танишига телефон қилиб, А.Комиловни телефон рақамини олганлигини, шундан сўнг у ўзига тегишли бўлган телефон аппаратидан А.Комиловга телефон қилиб, Ш.Сотиболдиевадан ўзр сўрашини айтганлигини, шу вақтда унга А.Комилов турли хил сўзлар билан уни ҳақорат қилганлигини, сўнг 2025 йил 10 май куни Ж.Дилмуродовга телефон қилиб у билан кўришиб олишини айтганлигини, у билан кўришган вақтида Ж.Дилмуродовнинг телефон аппаратига А.Комилов телефон қилиб уни хам ҳақорат қила бошлаганлигини, шундан сўнг Ж.Дилмуродов унга нима дейсан нима сабабдан уни ҳақорат қиляпсан деб айтганлигини, шундан сўнг у Ж.Дилмуродовга Тошкентга бориб келамиз деб айтганлигини, у Ж.Дилмуродов ва “Хусан” деган таниши билан бирга Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Қўшбеги кўчасига келганлигини, улар Яккасарой туманига Қўшбеги кўчасига келган вақтида, у ерда “Исломбек” ва “Хасан” исмли боллар борлигини кўрганлигини, Ж.Дилмуродовни автомашинасида у Х.Тожиддинов ва Х.Абдурахмонова ҳамда Ш.Сотиболдиева билан бирга Яккасарой тумани Қўшбеги кўчасида жойлашган автобус бекатини олдига борганлигини, у шундан сўнг Ж.Дилмуродовнинг автомашинасидан тушиб “Хасан” исмли болани олдига борганлигини, “Хасан” уни олдига келган вақтида, Ж.Дилмуродов “Ислом” билан гаплашиб турганлигини, бу вақтда Х.Тожиддинов ва қизлар Ж.Дилмуродовнинг автомашинасида ўтирганлигини, у “Хасан” билан ўзаро гаплашиб турган вақтида Ж.Дилмуродов “Ислом”нинг юз қисмига бир маротаба мушт билан уриб юборганлигини, шундан сўнг “Ислом” ўзини мувозанатини ушлай олмай ерга йиқилиб тушганлигини, сўнг у ва “Хасан” ҳамда Х.Тожиддинов “Ислом”ни олдига югуриб келганлигини, 6 “Ислом”га қараган вақтида “Ислом”нинг тили орқага тортиб кетаётганлигини, у қўрқиб кетганидан сўнг қочиб кетганлигини, сўнг яна орқага қайтиб келиб “Ислом”га ёрдам кўрсатганлигини, шу вақтда дўкондан “Хасан” сув олиб келиб “Ислом”нинг юзига сув сепганлигини, “Ислом” ўзига келгандан сўнг улар Ж.Дилмуродовнинг автомашинасига ўтириб кетганлигини, йўлда кетаётган вақтида у Ж.Дилмуродовга орқага қайт “Ислом”нинг ҳолатини билайлик деб айтганлигини, сўнг Ж.Дилмуродов автомашинасини орқага қайтариб автобус бекатини олдига келган вақтида ҳеч ким йўқлигини кўрганлигини баён қилиб, кўрсатма берди. Суд мажлисида қўшимча гувоҳ Ш.Мирахмедов, қуйидагиларни, яъни у Республикаси Суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент вилояти филиали Чиноз туман бўлимида давлат суд эксперти лавозимида ишлаб келишлигини, у Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчисининг экспертиза суд-тиббий экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарорига кўра 2025 йил 14 май куни экспертиза ўтказганлигини, унда 1995 йил туғилган Деҳқонов Исломжон Илхомжон ўғли мурдасини суд тиббий экспертизасидан ўтказиб, қўшимча лаборатория текшируви натижаларини инобатга олиб, ўлим содир бўлиш тафсилоти ва қарорда экспертиза олдига қўйилган саволларни назарда тутиб, қуйидаги тўхтамга келганлигини, марҳум И.Деҳқоновни ўлими - “бош мия ёпиқ жароҳати: чап томонлама калла гумбаз суягини кўз орбита суяги томон йўналиб синиши ва бош мияни оғир даражали лат ейиши - мия пардалари остига, тўқимасига ва қоринчаларига қон қуйилиши. ўнг-чап томон чакка-тепа соҳа гематомаси, ўнг кўз юқори-пастки қовоғи, кўкрак қафасини ўнг-чап томонлари, чап қўл елка ўрта учлиги олд соҳаси қонталаши, иккала қўл билактирсак соҳалари шилинмалари” натижасида юзага келган мия шишидан содир бўлганлиги, бу фикр марҳум мурдаси ташқи ва ички текширувлари билан тасдиқланиши мумкинлиги, марҳум мурдаси танасида ривожланган мурда ўзгаришлари - мурда совуши, мурда доғини ривожланиш даражаси, мурда мушакларини қотиш даражаси таҳлиллари ўлим содир бўлган вақтдан мурда экспертизасигача 16 соатдан кўп, аммо 20 соатдан кўп бўлмаган вақт ўтганлигини кўрсатилиши, бу тан жароҳатлари қаттиқ-ўтмас буюм таъсиридан ёки шундай аналогик характерли буюмларга урилишидан, марҳумни ўлимидан олдин етказилган бўлиши мумкинлиги, ушбу тан жароҳатлари марҳумни ўлими билан бевосита сабабчи-оқибат боғланишига эга бўлиб, ўлимига олиб келувчи оғир тан жароҳати сифатида баҳоланиши, марҳум мурдасини суд тиббий экспертизасида унинг ҳаётий касалликларини морфологик белгилари аниқланмаганлигини баён қилиб, кўрсатма берди. Суд мажлисида тарафларнинг розилиги билан гувоҳлар А.Комилов, Х.Юлдашев ва Х.Тожиддиновни дастлабки тергов органига берган кўрсатмалари ўқиб эшиттирилганда судланувчи Ж.Дилмуродов томонидан тўлиқ тасдиқланди. Суд, давлат айбловчисининг хулосасини, судланувчи Ж.Дилмуродовнинг суддаги кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, судланувчининг жиноят содир этганликдаги айби, ўзининг айбига қисман билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, бирламчи тиббий ҳужжатлар, 7 юзлаштириш баённомалари, суд-тиббий экспертизасининг 2025 йил 14 майдаги марҳум И.Дехконовга нисбатан ўтказилган экспертиза хулосаси, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал, кўрсатувларини ҳодиса содир бўлган жойда текшириш тўғрисида баённома ва унга илова қилинган фотожадвал, чизма ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида текширилган ва баҳоланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан исботланган деб топади. Суд, судланувчи Ж.Дилмуродовнинг у жабрланувчи И.Деҳқоновни бир марта урганини, уни ўлдириш мақсади бўлмагани ҳақидаги важларини муҳокама қилиб, унинг ушбу важлари суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра И.Деҳқоновни ўлими, унга етказилган тан жароҳатлари билан бевосита боғлиқлиги ҳақидаги хулосаси билан инкор этилади деб, унинг ушбу важларини судни чалғитиш ва муқаррар жиноий жавобгарликни енгиллаштириш мақсадида берилган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Ж.Дилмуродовнинг жиноий ҳаракатларини муҳокама қилиб, унинг дастлабки тергов органи томонидан - жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикаст етказишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. Бундан ташқари, Конституциясининг 54-моддасида, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсадидир. Давлат инсон ҳамда фуқаронинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди, деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарорида судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги, булардан келиб чиқиб, судланувчининг жавобгарлиги даражаси хусусиятига қандай ҳолатлар таъсир этганлиги, шунингдек, унинг шахсини тавсифловчи суд муҳокамасида тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 54-моддасига биноан жазо тайинлашда, суд томонидан ҳисобга олинган бошқа ҳолатларни ҳукмда кўрсатиб ўтиш лозимлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида, ЖКнинг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги кўрсатилган. 8 Мазкур қарорнинг 37-бандида ЖКнинг 57-моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкинлиги, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи алоҳида ҳолатлар рўйхати қонунда кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд қабул қилган қарорини ҳукмда асослантирган ҳолда жазони енгиллаштирувчи айрим ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай ҳолат сифатида тан олиши мумкинлиги (масалан, моддий зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, судланувчи ёки ота-онасининг оғир касаллиги, уларнинг меҳнатга лаёқатсизлиги, айбдор отаонасининг ёки боласининг бошқа боқувчиси йўқлиги, судланувчининг кекса ёшда эканлиги, унинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноятни очишда фаол иштирок этганлиги, жабрланувчининг жиноят содир этилишига туртки берган ҳуқуққа хилоф хулқ-атвори, жабрланувчининг судланувчи билан ярашганлиги ва ҳ.к.) деб қайд этилган. Суд, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорининг раҳбарий кўрсатмаларини эътиборга олиб, судланувчи Ж.Дилмуродовга нисбатан жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳамда қилмишининг сабабларини инобатга олиб, судланувчини жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини, қилмишидан пушаймонлигини, ёшини, муқаддам судланмаганлигини, жабрланувчининг ғайриқонуний ёки ахлоққа зид хулқатвори таъсири остида жиноят содир этганини, жабрланувчининг қонуний вакилини судланувчига даъвоси йўқлигини, Тошкент вилояти, Паркент тумани “Чашма” МФЙ раиси томонидан ижобий тавсифланишини ва маҳалла томонидан кафолат хати тақдим этилганлигини, унинг ижобий хулқини яшаш жойидан ижобий тавсифланишини жазони енгиллаштирувчи ҳамда жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топиб, бироқ содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш мумкин эмас деган хулосага келиб, жиноятнинг хусусияти ва унга нисбатан қўлланиладиган жазо чораси айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклигини эътиборга олиб, судланувчининг шахсини ҳамда унинг суддаги ижобий хулқ-атворини инобатга олиб, қонуннинг одиллик, инсонпарварлик ва айб учун жавобгарлик принципларига риоя қилган ҳолда, судланувчи Ж.Дилмуродовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, у айбланаётган модда санкцияси доирасида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини энг кам қисмидан ҳам камроқ муддатга тайинлашни лозим деб топади. Суд шунингдек жабрланувчининг қонуний вакили Б.Бўтаеванинг судланувчи Ж.Дилмуродовга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини инобатга олишни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддасига асосан ашёвий далиллар тақдирини ҳал қилиб, ашёвий далил сифатида эътироф этилган “IPhone 14 Pro Max” русумли телефон аппарати Ж.Дилмуродовнинг яқин 9 қариндошига қайтаришни ва 1 (бир) дона “CD” диск жиноят ишида сақлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 ва, 54-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454, 457, 460, 463, 465, 468, 471, 473моддаларига амал қилиб, суд ҚИЛДИ Дилмуродов Жалолиддин Шарофиддин ўғли (Dilmurodov Jaloliddin Sharofiddin o`g`li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб - 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўташлик белгилансин. Жазони ўташ муддати 2025 йил 12 майдан бошлаб ҳисоблансин. Судланувчи Ж.Дилмуродовга нисбатан қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг: - ашёвий далил “IPhone 14 Pro Max” русумли телефон аппарати Ж.Дилмуродовнинг яқин қариндошига қайтарилсин; - ашёвий далил 1 (бир) дона “CD” диск жиноят ишида сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ва жабрланувчининг қонуний вакили эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи /имзо/ Б.Э.Каюмов Нусхаси аслига тўғри: ________________ 10