Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2501/383 Дата решения 26.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Жалилов Алишер Холмурот ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 408733 Claim ID 2913686 PDF Hash 373d1cf7d5b15aeb... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 22
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
ЖКнинг 78-моддаси ЖКнинг 78 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 32-моддаси збекистон Республикаси ЖК 32 law
Шу Кодекснинг 34-моддаси Шу Кодекс 34 code_article
ЖКнинг 168-моддаси ЖКнинг 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 56-моддаси ЖКнинг 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси збекистон Республикаси ЖК 57 law
садида ЖКнинг 57-моддаси садида ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
исми ва 61-моддаси исми ва 61 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
исми ва 61-моддаси исми ва 61 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил сентябрь ойининг 26 куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, ўз биносида очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг раиси: А.Жалилов, судья ёрдамчиси А.Бабаджановнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг ёрдамчиси Э.Эминов, судланувчи Р.Асамов ҳамда унинг ҳимоячиси адвокат В.Ташмухамедов, жабрланувчи Ж.Бурхановнинг иштирокида, Асамов Равшанхўжа Айходжаевичга оид 1-1005-2501/383-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Асамов Равшанхўжа Айходжаевич (ASAMOV RAVSHANXO`JA AYXODJAYEVICH), 1991 йил 19 январь куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзанди бор, “Халқобод Фарход” ФХда боғбон, муқаддам судланган: 1) Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг 2016 йил 26 октябрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги “... амнистия тўғрисидаги” Қарорининг 6-банди “а” кичик бандига асосан жазо муддати 1/3 қисмига қисқартирилган, жазо 2019 йил 13 октябрь куни ўталган, ЖКнинг 78-моддасига асосан судланганлик ҳолати тугалланган; 2) Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг 2024 йил 8 ноябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 4 ой 12 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, жазонинг 1 йил 2 ой 12 куни ўталмаган, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Дехконобод МФЙ, Мевазор кучаси, 258-уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, бошқа жиноят иши юзасидан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2025 йил 8 августдаги ажримига кўра, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2025 йил 28 августдан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, 1 Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни Асамов Равшанхўжа Айходжаевич 2024 йилнинг 14 февраль куни ўзганинг кўп миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Қутбарака МФЙ, Янги Сергели кўчаси, 37-уйнинг олдида бўла туриб, таниши Бурханов Жавлонбек Абдужаббор ўғлининг ишончига кириб, унга гўёки бир дона “Nexia-3” русумли автомашинасини 10.000 АҚШ долларига сотиб олиб беришини айтиб, уни алдаб, Ж.Бурхановдан жами қиймати 124.800.400 сўмга тенг бўлган 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармасдан, олган пул маблағларини қайтариб бермасдан, пулларни ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2024 йил 14 февралдаги маълумотига кўра, бир АҚШ доллари 12.480 сўм 04 тийинни ташкил қилиб, 1000 АҚШ доллари эса 124.800.400 сўмга тенглиги аниқланган. Судланувчи Асамов Равшанхўжа Айходжаевич суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, у 2022 йилдан то ҳозирги кунга қадар кўп қаватли уй-жойларни қуришда фойдаланиладиган қурилиш маҳсулотларини савдоси билан шуғулланишини, ўзи вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудида жойлашган қурилиш маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи заводлардан кўп миқдордаги маҳсулотларини харид қилиб, кўп қаватли уй қуриш билан шуғулланувчи жамиятларга бир ой давомида бўлиб тўлаш шарти билан тарқатиб чиқишини, Бурханов Жавлонбек Абдужаббор ўғли билан 2024 йил ноябрь ойида “Суннат” исмли таниши орқали унинг иш жойи, яъни Сергели тумани Қутбарака МФЙ Янги Сергели кўчаси 37-уйга борганида танишганини, шу вақтда Ж.Бурханов автомашина олди-сотдиси билан шуғулланганини, 2025 йил 14 февраль куни Ж.Бурхановнинг иш жойига борганини, дастлаб унга “ака, агар сизга автомашина керак бўлса, сизга 10.000 АҚШ доллари эвазига бир дона Нексия-3 русумли автомашина олиб бераман” деганини, сўнг Ж.Бурханов бироз ўйланиб туриб, унга “10.000 АҚШ долларига Нексия-3 русумли автомашина олиб бера олсанг майли, мен розиман” деганини, шу куни Ж.Бурхановдан бир дона Нексия-3 русумли автомашинани тўрт кун ичида олиб келиш шарти билан 10.000 АҚШ долларини олиб кетганини, бироқ, ўзининг кўчада қурилиш маҳсулотлари бўйича сотувчилардан қарзи бўлганлиги учун Ж.Бурхановдан олган 10.000 АҚШ доллари пулларни қурилиш маҳсулотларини сотиб олган 2 сотувчиларга қарзи ҳисобига берганини, Ж.Бурхановга янги қурилиш маҳсулотларини сотиб олувчи мижоз топиб, ундан олган пуллар эвазига автомашина бозоридан бир дона “Нексия-3” русумли автомашина сотиб олиб бермоқчи бўлганини, бироқ ўрталарида тузилган келишувни бажара олмай қолганини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, ўз ҳаракатларини оқибатини тўлиқ тушуниб етганини, жабрланувчига етказилган моддий зарарни ишлаб қоплаб беришини, бундан кейин бу каби жиноятларни содир этмаслигини билдириб, уни оилавий шароитини инобатга олиб, унга нисбатан енгиллик беришни сўраб, кўрсатувлар бериб ўтди. Судланувчи Р.Асамов унга нисбатан эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб кўрсатув бериб ўтган бўлса-да, уни мазкур жиноятни содир этганликдаги айби суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчининг қуйидаги кўрсатувлари билан ўз тасдиғини топади. Жабрланувчи Бурханов Жавлонбек Абдужаббор ўғли суд мажлисида, дастлабки терговдаги кўрсатувларини тасдиқлаб, у 2010 йилдан то ҳозирги кунга қадар “Истеъмолда бўлган автомобиль эҳтиёт қисмлари” бозорида “Бурхонбек авто” МЧЖ негизида автомашина савдоси билан шуғулланишини, бунда иш фаолияти бозорга олиб келинган арзон нархлардаги автомашиналарни сотиб олиб, ушбу автомашиналарни таъмирлатиб, мижозларга қайтадан сотишини, 2024 йил ноябрь ойида Асамов Равшанхўжа Айходжаевич билан танишганини, у 37-уйда жойлашган иш жойига “Суннат” исмли таниши билан келганини, “Суннат” илгаридан мижози ҳисобланиб, шу кунга қадар ундан автомашиналар харид қилиб келганини, Р.Асамов эса “Суннат” билан биргаликда унинг олдига келиб турганини, “Суннат” Р.Асамовни унга ўзининг таниши эканини айтганини, 2025 йил 14 февраль куни Р.Асамов уни иш жойига келиб, унга “ака, хоҳласангиз 10.000 АҚШ доллари эвазига 2022 йилда ишлаб чиқарилган Нексия-3 русумли автомашина олиб беришим мумкин” деганини, у унга “хўп, сизга 10.000 АҚШ доллари берсам, қачон олиб келиб берасиз нексия-3 автомашинасини” деганини, у эса “агар 10.000 АҚШ доллари берсангиз, сизга 18 февраль куни Нексия-3 русумли автомашинани қўлингизга олиб келиб бераман” деганини, уни иш фаолияти автомашиналар олди-сотдиси билан боғлиқ бўлганлиги учун арзон нархлардаги автомашина қанча кўп бўлса, шунча яхши бўлганини, шунинг учун Р.Асамовнинг таклифи унга маъқул келиб, шу куни уни қўлига 10.000 АҚШ долларини нақд пул кўринишида берганини, ушбу ҳолатни видеотасвирга олганини, сабаби 10.000 АҚШ долларига 2022 йилда ишлаб чиқарилган “Нексия-3” русумли автомашинасининг нархи унга маъқул келганини, бироқ, Р.Асамов ҳозирги кунга қадар берган ваъдасини бажармасдан, на автомашинани, на унга Нексия-3 русумли автомашина учун берган 10.000 АҚШ долларини қайтиб бермаганини, ҳар сафар ундан пулини ёки автомашинани олиб беришини айтганида у ҳар хил кунларни айтиб, алдаб келганини, дастлабки терговда Р.Асамовнинг акаси олдига келиб, даъвоси йўқлиги тўғрисида тилхат ёзиб беришини, акс 3 ҳолда укаси қамалиб қолишини, пулларни тез кунда беришини айтганлиги учун, у тергов органига даъвоси йўқлиги тўғрисида тилхат ёзиб берганини, аслида унга пуллари қайтариб берилмаганини, ҳозирги кунда унга етказилган моддий зарар 10.000 АҚШ долларини ташкил қилишини, ушбу моддий зарар қопланмаганини, шу сабабли ушбу моддий зарарни судланувчи Р.Асамовдан ундириб беришни ҳамда унга нисбатан қонун доирасида жазо тайинлашни сўраб, кўрсатув берди. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи Р.Асамовнинг мазкур жиноятни содир этганликдаги айби тарафларнинг розилиги билан ўқиб эшиттирилган гувоҳларнинг кўрсатувлари билан, шунингдек, жиноят иши ҳужжатларидаги жабрланувчи Ж.Бурхановнинг аризаси (и.в.6), баённома (и.в.22), нарсани кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал (и.в.26-27), нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ва топшириш тўғрисидаги қарор (и.в.28), юзлаштириш баённомаси (и.в.67-69), тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ исботини топади деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Р.Асамовнинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан унинг жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди, фирибгарлик жиноятини такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этиш аломати билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 32-моддасида ушбу Кодекс Махсус қисмининг айнан бир моддасида, қисмида, Кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, турли моддаларида назарда тутилган икки ёки бир неча жиноятни шахс турли вақтларда содир этган, аммо уларнинг бирортаси учун ҳам судланган бўлмаса, такроран жиноят содир этиш деб топилиши, тамом бўлган жиноят ҳам, жазога сазовор бўлган жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноят содир этишга суиқасд қилиш ҳам, шунингдек иштирокчиликда жиноят содир этиш ҳам такроран жиноят содир этиш деб топилиши белгиланган. Шу Кодекснинг 34-моддаси 2-қисмида илгари ҳукм қилинган жиноятига ўхшаш жиноят содир этган, ушбу Кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, Махсус қисмнинг бошқа моддалари билан ҳам ҳукм қилинган шахснинг қасддан янги жиноят содир этиши хавфли рецидив жиноят деб топилиши қайд этилган. Жиноят иши ҳужжатларидан аниқланишича судланувчи Р.Асамов дастлаб Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг 2016 йил 26 октябрдаги ҳукми билан судланиб, Ўзбекистон Республикаси 4 ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги “... амнистия тўғрисидаги” Қарорининг 6-банди “а” кичик бандига асосан жазо муддати 1/3 қисмига қисқартирилган, жазо 2019 йил 13 октябрь куни ўталган, ЖКнинг 78-моддасига асосан судланганлик ҳолати тугалланган. Бундан ташқари, судланувчи Р.Асамов иккинчи маротаба Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг 2024 йил 8 ноябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 4 ой 12 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган бўлиб, мазкур ҳукмдаги жиноят 2024 йил 26 июль куни содир этилган бўлиб, жабрланувчи Ж.Бурхановга нисбатан эса жиноят 2024 йил 14 февраль куни содир этилган. Бундай ҳолда, суд, судланувчи Р.Асамовнинг жиноий ҳаракатларидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандини чиқариб ташлашни лозим топади. Шунингдек суд, судланувчи Р.Асамовнинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли Қароридаги амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, унинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди, фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг кўп миқдордаги мулкини қўлга киритишда ифодаланган жиноят аломатлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси 1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши 5 ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” тўғрисида амалий тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадрқимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғиренгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги назарда тутилган. Суд, судланувчи Р.Асамовга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига риоя қилиб, юқоридаги кўрсатилган Пленум қарорларидаги амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, унинг айбига иқрорлигини, оилавий шароитини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 56-моддаси талабларига риоя қилиб, мазкур жиноятни ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир этганини оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 37-бандида “Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖК Махсус қисмининг моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкин. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи алоҳида ҳолатлар рўйхати қонунда кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд қабул қилган қарорини ҳукмда асослантирган ҳолда жазони енгиллаштирувчи айрим ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай ҳолат сифатида тан олиши мумкин (масалан, судланувчининг кекса ёшда эканлиги, унинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноятни очишда фаол иштирок этганлиги, жабрланувчининг жиноят содир этилишига туртки берган ҳуқуққа хилоф хулқ-атвори, жабрланувчининг судланувчи билан ярашганлиги ва ҳоказо)” деб кўрсатилган амалий тушунтиришларидан келиб чиқиб, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, моддий зарар қопланмаганлигини инобатга олиб, Р.Асамовни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатишнинг имкони йўқ деган қатъий хулосага келиб, унга нисбатан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини қўлламаслик мақсадида ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси 6 ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим топади. Шунингдек суд, судланувчи Р.Асамов мазкур жиноятни Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг 2024 йил 8 ноябрдаги ҳукмига қадар содир этганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаси тартибида ушбу жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшишлик йўли билан узил-кесил жазо тайинлашни ҳамда судланувчи Р.Асамов бошқа жиноят иши юзасидан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2025 йил 8 августдаги ажримига кўра, сиртдан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2025 йил 28 августдан буён қамоқда сақланаётганлигини инобатга, жазо муддатини 2025 йил 28 августдан бошлаб ҳисоблашни лозим топади. Шу билан бир қаторда суд, жиноят оқибатида етказилган моддий зарарни ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд мажлисида судланувчи Р.Асамовнинг жиноий ҳаракатлари оқибатида жабрланувчи Ж.Бурхановга жами 10.000 АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказилганлиги аниқланганлиги боис, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 26-сонли қарорининг 10-бандидаги амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, АҚШ долларини ҳукм чиқариладиган кундаги сўмга нисбатан қийматда (10.000х12.199,71) 121.997.100 сўмни ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, суд ашёвий далиллар тақдирини муҳокама қилиб, ашёвий далил деб эътироф этилган бир дона “Intertext” ёзувли CD дискни жиноят иши ҳужжатларида сақлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси ҳамда ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-474-моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ Қ И Л А Д И: Асамов Равшанхўжа Айходжаевич (ASAMOV RAVSHANXO`JA AYXODJAYEVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. Асамов Равшанхўжа Айходжаевичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаси тартибида Р.Асамовга Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг 2024 йил 8 ноябрдаги ҳукми билан тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмини қисман қўшишлик йўли билан узил-кесил 5 (беш) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. 7 белгилансин. Жазони ўташ муддати 2025 йил 28 августдан бошлаб ҳисоблансин. Р.Асамовга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, суд залидан қамоққа олинсин ҳамда Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2025 йил 8 августдаги ажримига кўра, сиртдан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2025 йил 28 августдан буён Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭДга қарашли Марказий тергов ҳибсхонасига сақланаётганлиги инобатга олинсин. Судланувчи Асамов Равшанхўжа Айходжаевичдан жабрланувчи Бурханов Жавлонбек Абдужаббор ўғлининг фойдасига қопланмай қолган моддий зарар яъни, 121.997.100 (бир юз йигирма бир миллион тўққиз юз тўқсон етти минг бир юз) сўм ҳукм қонуний кучга киргач ундирилсин. Ашёвий далил деб эътироф этилган бир дона “Intertext” ёзувли CD диск жиноят иши ҳужжатларида сақлансин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонун кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: (имзо) Аслига тўғри: 8 А.Жалилов