Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2504/324 Дата решения 26.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 409662 Claim ID 2888104 PDF Hash bbc18c9e7c1f2765... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2511 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
номли дори воситасини сотганлик холати ЖКнинг 2511-моддаси номли дори воситасини сотганлик холати ЖК 2511 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2511 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 54-моддаси збекистон Республикаси ЖК 54 law
амда ЖКнинг 62-моддаси амда ЖК 62 law
ЖКнинг 96-моддаси ЖКнинг 96 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2511 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил сентябрь ойининг 26 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, “Ракат” МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида; Раислик қилувчини судья Б.Э.Каюмов; судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов, судланувчи О.Соатмуродов, унинг манфаатларини ҳимоя қилган ҳимоячиси - адвокат Ш.Қобиловнинг иштирокида, судланувчи Соатмуродов Ойбек Икром ўғлига оид № 1-1005-2504/324-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Соатмуродов Ойбек Икром ўғли (Soatmurodov Oybek Ikrom o’g’li), 2001 йил 5 октябрда Сурхондарё вилоятида туғилган, миллат ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, муқаддам судланмаган, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани, Бахор МФЙ, Сохибкор кўчаси, 5-уйда руйхатда туриб, вақтинча Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Дўстобод маҳалласи, СултонАли Машхадий кўчаси, 2-уй, 5-хонадонда яшовчи, иш бўйича гаров тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 26 август куни олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 3-қисми ва 1 25,251 -моддаси 4-қисми билан айбланган. Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, гувоҳларнинг кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Соатмуродов Ойбек Икром ўғли кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадида, 2025 йил 25 март куни “Н” исмли шахснинг аризасига асосан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан Яккасарой тумани, “Конститутция” МФЙ, Тафаккур кўчаси, 24-уй олдида “Назорат остида харид қилиш” тезкор-тадбирида, харидор сифатида жалб қилинган “Н” исмли шахсга 1 дона таркибида кучли таъсир қилувчи дори воситаси таркибида “Прегабалин” моддаси мавжуд бўлган “Зардекс” номли ва 2 дона “Тропикамид” номли дори воситаларини 100 АҚШ доллари эвазига сотган вақтида ушланган, шундан сўнг унинг ёни кўздан кечирилганда таркибида кучли таъсир қилувчи 2 дона “Тропикамид” номли дори воситаси моддаси мавжуд бўлган 2 дона “Тропикамид” номли дори воситаси, ҳамда таркибида кучли таъсир қилувчи “Тропикамид” номли дори воситаси мавжуд бўлган 1 дона “Снуп 6+” номли дори воситалари елим флакони мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далиллар тариқасида олиб қўйилган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2025 йил 28 мартдаги №1220-сонли хулосасига кўра, “Н” исмли шахсдан тегишли тартибда расмийлаштириб олинган 1 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи модданинг таркибида “Прегабалин” моддаси мавжуд бўлиб, “Прегабалин” моддасининг оғирлиги 0,3 граммни ташкил этиши аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг 2025 йил 26 июндаги №774-сонли хулосасига кўра “Н” исмли шахсдан тегишли тартибда расмийлаштириб олинган 2 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи модданинг таркибида “Тропикамид” моддаси мавжуд бўлиб, “Тропикамид” моддасининг оғирлиги 0,05368 граммни ташкил этиши аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг 2025 йил 26 июндаги №775-сонли хулосасига кўра О.Соатмуродовдан тегишли тартибда расмийлаштириб олинган 2 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи модданинг таркибида “Тропикамид” моддаси мавжуд бўлиб, “Тропикамид” моддасининг оғирлиги 0,1978 граммни ташкил этиши аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг 2025 йил 26 июндаги №776-сонли хулосасига кўра О.Соатмуродовдан олинган 1 дона “Снуп 6+” номли дори воситасининг қутисида, таркибида “Тропикамид” моддаси мавжуд бўлиб, “Тропикамид” моддасининг оғирлиги 0,07472 граммни ташкил этиши аниқланган. Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи О.Соатмуродов айбига қисман иқрор бўлиб, қуйидагиларни, яъни у 2025 йил тахминан январь ойларида “Мафтуна” исмли шахс билан телеграмм ижтимоий тармоғи орқали танишиб, у билан учрашиб туришганини, 2025 йил 18 март куни ўзига тегишли бўлган телефон аппарати ёрдамида “телеграмм” ижтимоий тармоғида каналдан 1.500.000 сўм эвазига 5 дона “Тропикамид” дори воситасини сотиб олганини, шундан сўнг номаълум шахс унга “Тропикамид” дори воситасини жойлашган манзилини “телеграмм” орқали юборганини, у локация бўйича бориб, 5 дона Тропикамид дори воситаси ва унинг ёнида совға сифатида 1 дона “Зардекс” дори воситаси борлигини кўриб, уни олиб чўнтагига солиб қўйганлигини, шундан сўнг 2025 йил 27 март куни “Мафтуна” исмли таниши унга “Зардекс” ва “Тропикамид” номли дори воситалари бор ёки йўқлигини сўраганида, ўзида “Зардекс” ва “Тропикамид” номли дори воситалари борлигини маълум қилганлигини, “Мафтуна” ундан 2 дона Тропикамид ва 1 дона “Зардекс” номли дори воситаси кераклигини сотиб олишини маълум қилганлигини, у ушбу дори воситаларини сотиш учун эмас ўзининг истеъмоли учун олганлигини, лекин Сурхондарё вилоятига шошилинч кетиши кераклиги, ёнида пул қолмаганлиги сабабли, “Мафтуна” исмли шахсга 2 дона Тропикамид ва 1 дона “Зардекс” номли дори воситаларини сотмоқчи бўлганини, “Мафтуна” унга телеграмм 2 ижтимоий тармоғи орқали ўзининг турган жойини жойлашувини ташлаб бериб, шу ерга олиб келишини маълум қилганлигини, у ушбу жойлашув бўйича Яккасарой тумани, Конституция МФЙ, Тафаккур кўчаси, 24-уй олдига бориб, “Мафтуна” исмли шахс билан кўришиб, унга 2 дона Тропикамид ва 1 дона “Зардекс” номли дори воситаларини бериб, ундан 100 АҚШ долларини олганида, Яккасарой туман ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ушланганини, шундан сўнг ИИО ходимлари уни ўзини шахсий тинтув қилишган вақтда эгнида бўлган курткасининг ўнг томон чўнтагидан 2 дона “Тропикамид” дори воситаси борлигини аниқлашиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олишганлигини, ИИО ходимлари ушбу 2 дона “Тропикамид” дори воситасини нима сабабдан ёнида олиб юрганлигини сўрашган вақтда, ўзининг истеъмоли учун олиб юрганлигини маълум қилганлигини, бундан ташқари ёнидан чиққан “Снуп 6+” дори воситасини ҳам ашёвий далил тариқасида баённомага расмийлаштириб олишганлигини, у ушбу “Спуб 6+” дорисига тропикамид дори воситасидан 3-4 томчи қўшиб қўйганлигини, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини айтиб, суддан унга енгиллик беришни сўради. Тарафларнинг розилиги билан гувоҳ М.Абдусатторовни дастлабки тергов органига берган кўрсатмалари ўқиб эшиттирилганда судланувчи О.Соатмуродов томонидан тўлиқ тасдиқланди. Суд, давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячининг фикрини, судланувчи О.Соатмуродовнинг суддаги кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, судланувчининг жиноят содир этганликдаги айби, ўзининг айбига қисман иқрорлигини билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, терговга қадар текширув ҳужжатлари, ўз кўрсатувлари, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш қарори, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2025 йил 28 мартдаги №1220-сонли хулосаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг 2025 йил 26 июндаги №774-сонли хулосаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг 2025 йил 26 июндаги №775-сонли хулосаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг 2025 йил 26 июндаги №776-сонли хулосаси, 2025 йил 18 апрелдаги №1063-сонли суд-гиёҳвандлик экспертиза хулосаси билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида текширилган ва баҳоланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан исботланган деб топади. Суд, судланувчи О.Соатмуродовнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, ундан “Н” исмли шартли харидорга таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 2 дона “Тропикамид” номли ва 1 дона “Зардекс” номли дори воситасини сотганлик холати ЖКнинг 2511-моддаси 3-қисми ва уни ёнидан таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 2 дона “Тропикамид” номли ва 1 дона “Снуп 6+” номли дори воситасини олинганлик ҳолатини эса алоҳида жиноят сифатида ЖКнинг 25,2511-моддаси 4-қисми билан квалификация қилиниб, барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди. 3 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 27 ноябрдаги 33-сонли “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 9-бандида, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни ҳар қандай усулда ҳақ эвазига ёки текинга (сотиш, ҳадя этиш, алмаштириш, қарзи эвазига бериш ёки қарз сифатида бериш ва ҳ.к.) бошқа шахсга бериш тушунилиши лозим. Бунда моддалар шахс томонидан бевосита ёки бошқа усулда (масалан, улар сақланадиган жой ҳақида хабар бериш, шартлашилган жойга қўйиб кетиш) амалга оширилиши мумкин деб, Қарорнинг 10-бандида эса - айбдор томонидан кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларнинг фақат бир қисми қонунга хилоф равишда ўтказилиб, қолган қисми кейинчалик суриштирув ёки дастлабки тергов давомида аниқланган ҳолларда, айбдорнинг ҳаракатлари кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларнинг умумий миқдоридан келиб чиқиб, қонунга хилоф равишда ўтказиш сифатида квалификация қилиниши лозимлиги ҳақида тушунтиришлар берилган. Юқорида қайд этилган Пленум қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда, О.Соатмуродов шартли харидорга “Н” исмли шартли харидорга таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 2 дона “Тропикамид” номли ва 1 дона “Зардекс” номли дори воситасини сотганлик ҳолати ва уни ёнидан таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 2 дона “Тропикамид” номли ва 1 дона “Снуп 6+” номли дори воситасини олинганлик ҳолатини ягона жиноят сифатида эътироф этиб, унинг ҳаракатларини якуний тарзда кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва ўтказишда ифодаланган ҳаракатлар сифатида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 3-қисми билан квалификация қилишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. Бундан ташқари, 28-моддасида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарорида судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги, булардан келиб чиқиб, судланувчининг жавобгарлиги даражаси хусусиятига қандай ҳолатлар таъсир этганлиги, шунингдек, унинг шахсини тавсифловчи суд муҳокамасида тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 54-моддасига биноан жазо 4 тайинлашда, суд томонидан ҳисобга олинган бошқа ҳолатларни ҳукмда кўрсатиб ўтиш лозимлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида, ЖКнинг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги кўрсатилган. Суд, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорининг раҳбарий кўрсатмаларини эътиборга олиб, судланувчи О.Соатмуродовга нисбатан жазо тайинлашда содир этилган жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, жиноятни ғараз мақсадда содир этганини жазосини оғирлаштирувчи ҳолат сифатида, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганини жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида инобатга олиб, унинг хулқини жамиятдан ажратмаган ҳолда тузатиш мумкин эмас деган хулосага келиб, унга у айбланаётган модда санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни ҳамда ЖКнинг 62-моддаси тартибида тайинлашни лозим топади. Шунингдек суд, Тошкент шаҳар наркология хизмати экспертларининг 2025 йил 9 апрелдаги 983-сонли далолатномасига асосан, О.Соатмуродовнинг политоксикомания (гебапентин, тропикамид) касаллигига чалингани аниқлангани сабабли, ЖКнинг 96-моддасини қўллаб, унга политоксикоманиядан мажбурий даъволашни белгилашни лозим топади. Суд, ашёвий далил деб эътироф этилган Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИО ФМБ ТБ ашёвий далилларни сақлаш хонасига топширилган 4 дона “Тропикамид” номли ва “Снуп 6+” номли дори воситаларини тегишли тартибда йўқ қилишни, 1 дона “IPhone 13 Pro Мах” русумли телефон аппаратини О.Соатмуродовга қайтарилганини инобатга олишни ҳамда 1 (бир) дона ДВД дискни жиноят иши билан бирга сақлашни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 ва 28-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473 моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ ҚИЛАДИ Соатмуродов Ойбек Икром ўғли (Soatmurodov Oybek Ikrom o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 3-қисми назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга иш ҳақининг 20 (йигирма) фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида О.Соатмуродовни 2025 йил 28 мартдан 29 мартга қадарли ушлаб турилган ҳар бир кунини (2 кун) ахлоқ тузатиш ишларини уч кунига тенглаштирган ҳолда, (6 кун) тайинланган жазодан чегириб ташлаб, ўташ учун иш ҳақининг 20 (йигирма) фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 5 1 (бир) йил 11 (ўн бир) ой 24 (йигирма тўрт) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин. Жазо муддати маҳкумни жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. Ҳукм ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар Яшнобод туман ИИБ зиммасига юклатилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўллаб, О.Соатмуродовга яшаш жойи бўйича политоксикомания (гебапентин, тропикамид) касаллигидан мажбурий даволаниш белгилансин. Ҳукм қонуний кучга киргач; - О.Соатмуродовга нисбатан қўлланилган гаров тарзидаги эҳтиёт бекор қилинсин ва Тошкент шаҳар ИИББ Молия иқтисод бошқармасининг депозит ҳисобига қуйилган 8.000.000 сўм гаров қўювчи Соатмуродов Ойбек Икром ўғлига қайтарилсин. - Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИО ФМБ ТБ ашёвий далилларни сақлаш хонасига топширилган ашёвий далил 4 дона “Тропикамид” номли ва “Снуп 6+” номли дори воситалари тегишли тартибда йўқ қилинсин; - ашёвий далил 1 (бир) дона ДВД дискни жиноят иши билан бирга сақлансин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчини /имзо/ Б.Э.Каюмов Нусхаси аслига тўғри:_____________ 6