Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2404/263 Дата решения 26.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 409750 Claim ID 2929839 PDF Hash 55b4294ae4dc821f... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
Рашидовани ЖКнинг 73-моддаси Рашидовани ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 536-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 536 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
асддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан суд ушбу Кодекснинг 60-моддаси асддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан суд ушбу Кодекс 60 code_article
збекистон Республикаси ЖПКнинг 499-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 499 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1005-2404/263-сонли АЖРИМ (Озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиши тўғрисида) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди 2025 йил сентябрь ойининг 26 куни, “Алишер Навоий” номидагим академик лицей биносида, очиқ сайёр суд мажлисида; Раислик қилувчи судья Б.Э.Каюмов; судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, томонлардан туман прокурорининг катта ёрдамчиси Э.Эминов, Яккасарой туман ИИО ФМБ Пробация гуруҳининг катта инспектори И.Файзиевнинг иштирокида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан судланган 1986 йил 21 июнь куни Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махмсус, оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланган, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2024 йил 29 июлдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бошлиқ даҳаси, 31-уй, 26-хонадонда истиқомат қилувчи Рашидова Дилрабо Тошпулатовна (Rashidova Dilrabo Toshpulatovna)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБ бошлиғи томонидан келтирилган тақдимномани кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2024 йил 29 июлдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган 2024 йил 27 август куни Д.Рашидова Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИО Пробация бўлимида ҳисобга қўйилиб шу кундан бошлаб жазони ўтаб бошлаган, унга жазо турини ўташ тартиб-қоидалари тушунтирилган ва уларга риоя қилиш тўғрисида тилхат олинган. Жазони ўташ даврида жиноий қилмишларини тўлиқ англаб етиб, тузалиш йўлига ўтганлиги боис, маҳкума Д.Рашидовани ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан ўталмай қолган 1 йил 11 ой 11 кун озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли озод этиш сўралган. Суд мажлисида маҳкум Д.Рашидова тайинланган озодликни чеклаш жазосини учдан бир қисмидан кўпроғини ўтаганлигини, жазодан тегишли хулоса чиқарганлигини, шу сабабли ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли озод этишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига кўра, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш маҳкум ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлгандан кейин қўлланилиши мумкинлиги кўрсатилган. Суд, иш ҳужжатларини ва тақдимномани атрофлича ўрганиб чиқиб, тарафларнинг фикрларини тинглаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган муддат, яъни жазо муддатининг учдан бир қисмидан кўпроғини ўтаб бўлинганлигини эътиборга олган ҳолда, маҳкум Д.Рашидовани тақдимнома кўриб чиқиллаётган кун ҳолатига ўталмай қолган 1 йил 11 ой 11 кун озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилишни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 19-банди тушунтиришларига риоя қилган ҳолда маҳкумга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 5-қисми талабларини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 536-моддасини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛАДИ Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБнинг бошлиғини тақдимномаси қаноатлантирилсин. Рашидова Дилрабо Тошпулатовна (Rashidova Dilrabo Toshpulatovna) озодликни чеклаш жазосининг қолган 1 йил 11 ой 11 кундан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан муддатидан илгари шартли озод қилинсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 5-қисмига кўра, Д.Рашидовага жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниб, жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан суд ушбу Кодекснинг 60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинлаш белгиланганлиги тушунтирилсин. Ажрим ижро учун Яккасарой туман ИИО ФМБ Пробация гуруҳига ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ оператив-маълумот бошқармасига маълумот учун юборилсин. Ажрим ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради. Ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 499-моддасида кўрсатилган шахслар томонидан кассация тартибида хусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкин. Туман суди судьяси /имзо/ Нусхаси аслига тўғри.______________ Б.Э.Каюмов