Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1011-2504/417 Дата решения 25.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Жалилов Алишер Холмурот ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 408508 Claim ID 2907687 PDF Hash 38546cb9a5fb44ab... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 20
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси збекистон Республикаси ЖК 109 law
банди ва 273-моддаси банди ва 273 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
ст 5 етказиш етказиш 5 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 56-моддаси ЖКнинг 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси збекистон Республикаси ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
исми билан ЖКнинг 57-моддаси исми билан ЖК 57 law
ЖКнинг 109-моддаси ЖКнинг 109 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
банди ва 273-моддаси банди ва 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси збекистон Республикаси ЖК 109 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖК 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил сентябрь ойининг 25 куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: А.Жалилов, халқ маслаҳатчилари П.Ибрагимов ва Ш.Қодировдан иборат таркибда, судья ёрдамчиси А.Бабаджановнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов, судланувчи Ғ.Музаффаров ҳамда унинг ҳимоячилари адвокат У.Полвон-зоданинг иштирокида, Музаффаров Ғолиб Музаффар ўғлига оид 1-1011-2504/417-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Музаффаров Ғолиб Музаффар ўғли (MUZAFFAROV G’OLIB MUZAFFAR O’G’LI), 1993 йил 19 апрель куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзанди бор, Самарқанд Архитектура университетининг 1-босқич талабаси, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ҳокимиятида гараж хўжалиги инспектори, муқаддам судланмаган, доимий рўйхатда Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Нуробод МФЙ, “Чилонзор” мавзеси, 25-даҳа, 16-уй, 18-хонадонда бўлиб, вақтинча Тошкент шаҳар Бектемир тумани, Сувсоз-2 даҳаси, 23-уй, 11-хонадонда яшайди, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2025 йил 5 мартдан буён қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 6 июль куни олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми “в” банди ва 273-моддаси 5-қисми билан айбланган. Суд ҳайъати, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Музаффаров Ғолиб Музаффар ўғли 2025 йил 13 январь куни соат 22:00да Тошкент шахар, Олмазор тумани, Себзор МФЙ, 47-уй 17-хонадонда бўла туриб, шу ерда бўлган фуқаро Мажидов Мухаммад Ботир ўғли билан қарз олди берди масаласида ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида, М.Мажидовнинг чап оёқ болдир қисмига хўжалик қайчисини бир маротаба санчиб олиб, унга соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати етказган. Бундан ташқари, Ғ.Музаффаров ўзининг жиноий харакатларини давом эттириб, 2025 йил 3 март куни фуқаро Розумова Хуснора Фахриддин қизининг Яккасарой тумани ИИО ФМБ бошлиғи номига 1 гиёҳвандлик моддаларни ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланиб келаётганлиги ҳақидаги аризасига асосан, Яккасарой тумани ИИО ФМБ ХПБ ва ЖҚБ ходимлари томонидан 2025 йил 3 март куни соат 23:00да Яккасарой тумани “Шохжахон” МФЙ, Шохжахон кўчаси 18-уй олдида ўтказилган “Назорат остида харид қилиш” тезкор-тадбирда, Ғ.Музаффаров 2 дона шаффоф полиэтилен пакетча ичида таркибида 4-метилметкатинон мавжуд бўлган, умумий оғирлиги 0,8595 грамм бўлган “мефедрон” гиёҳвандлик моддасини тадбирда харидор сифатида жалб қилинган Х.Розумовага 100 АҚШ доллари эвазига сотган вақтида қўлга олинган. Судланувчи Музаффаров Ғолиб Музаффар ўғли суд мажлисида, айбига қисман иқрор бўлиб, у Мажидов Мухамммад Ботир ўғлини тахминан 10 йилдан буён танишини, 2025 йил январь ойини дастлабки кунларида М.Мажидовга 150.000 сўм қарзга пул берганини, шунда М.Мажидов қарзга олган 150.000 сўм пулларни тез кунда қайтаришини айтганини, сўнг бир ҳафта муддат ўтиб, унга пул жуда зарур бўлганини ва 2025 йил 13 январь куни соат тахминан 22:00да у Олмазор тумани, Себзор МФЙ, 47-уй 17-хонадонга М.Мажидовнинг яшаш хонадонига бориб, у билан саломлашиб, ундан қарзини қайтариб беришини сўраганини, шунда М.Мажидов пули йўқлини, пулни қайтара олмаслигини айтганини, шунда уни бундан жаҳли чиққанини ва М.Мажидов билан ўзаро гап ташлашиб жанжаллашиб қолганини, М.Мажидов уни қўли билан итариб юбориб, бир маротаба юзига урганини, уни жаҳли чиқиб, сумкада бўлган яшил рангли хўжалик қайчисини олиб, М.Мажидовнинг чап оёғи болдир соҳасига бир маротаба санчиб олганини, сўнг биз бироз вақт гап талашиб, тинчланиб М.Мажидов олган қарзини тез кунда қайтариб беришини айтганини, сўнг М.Мажидовдан узр сўраб, уни хонадонидан чиқиб кетганини, М.Мажидовнинг оёғига санчган қайчи, хонадонда қолиб кетганини, бундан ташқари, у 2025 йил 3 март куни “Динара” исмли қиз билан жинсий алоқа қилиб, дам олмоқчи бўлганини, шунда “Динара” унга “мефедрон” гиёҳвандлик моддасини олиб келишини илтимос қилганини, у рози бўлиб, ўзига тегишли бўлган “Редми ноте 9” русумли телефон аппаратининг телеграм ижтимоий тармоғидаги “Mooriatty” номли бот орқали “мефедрон” гиёҳвандлик моддасига буюртма қилиб, номаьлум шахс томонидан унга келган манзил бўйича бориб олганини ва изолентага ўралган зип пакетни ичини очиб гиёхванд моддани бир қисмини ўзи истеъмол қилганини, “мефедрон” гиёҳвандлик моддасини қолган қисмини 2 дона зип шаффоф пакетчада олиб қўйганини, сўнг 22:00ларда Яккасарой тумани Шохжахон кўчаси 18-уйда жойлашган меҳмонхонанинг ер тўласига тушишда зинада “Динара” унга 100 АҚШ долларини бериб, “сиздан сўрашса қарзга олдим деб айтинг” деганини, у ҳайрон бўлиб, “Динара” нимани гапираётганини тушунмаганини, шу пайт ИИБ ходимлари келиб, тезкор тадбир ўтказилаётганини айтишганини ва ундан 100 АҚШ доллари пулни олиб қуйишганини, у мефедрон гиёҳвандлик моддасини унга ўтказиб, эвазига у билан жинсий алоқа қилиш нияти бўлмаганини, “Динара”ни исмли шахсни кейинчалик исми-шарифи 2 Розумова Хуснора Фахриддин қизи эканини билганини, у унга мефедрон гиёҳвандлик моддасини Х.Розумованинг ўзи илтимос қилгани учун олиб келиб берганини, бироқ у билан пул тўғрисида гаплашмаганини, у гиёҳвандлик моддасини бошқа ҳеч кимга таклиф қилмаганини, ҳозирги кунда қилмишидан пушаймон эканлигини, уни оилавий шароитини инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи Ғ.Музаффаров унга нисбатан эълон қилинган айбловга қисман иқрорлик билдириб кўрсатувлар бериб ўтган бўлса-да, уни мазкур жиноятни содир этганликдаги айби суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳнинг қуйидаги кўрсатувлари билан ўз тасдиғини топади. Гувоҳ Розумова Хуснора Фахриддин қизи суд мажлисида, дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб, у 2025 йил 2 март куни ўзини “Азиз” деб таништирган кейинчалик суриштирув жараёнида билишича Музаффаров Ғолиб Музаффар ўғли унга телефон қилиб 1 грамм “мефедрон” гиёҳвандлик моддаси борлигини агарда керак бўлса, сотиб олишини айтганини, шунда у ўйлаб кўришини айтганини, у мазкур иш қонунга зид эканлиги, гиёҳванд моддаларни сақлаш, сотиш қонунга хилоф эканлигини билиб, ўзининг фуқаролик бурчини бажариб, 2025 йил 3 март куни мазкур холат бўйича Яккасарой ИИО ФМБга бориб, ариза билан мурожаат қилганини, Яккасарой тумани ИИО ФМБ ходимлари унинг аризаси бўйича тезкор тадбир ўтказишини, тезкор тадбирда у ҳам иштирок этишини айтишганини, у рози бўлганини ва ходимларнинг айтган кўрсатмаси бўйича ҳаракатланиб, Ғ.Музаффаровга телефон қилиб, истеъмол қилишга “мефедрон” моддаси бор ёки йўқлигини сўраганини, шунда Ғ.Музаффаров “мефедрон” гиёҳвандлик моддаси борлигини, кечки пайт Яккасарой тумани Шоҳжахон кўчаси 18-уйда жойлашган меҳмонхонани олдига келишини айтганини, сўнг у ходимларга тадбир учун фойдаланадиган 1 дона 100 АҚШ долларлик пулни тақдим қилганини, ходимлар мазкур пулни фотосуратга олиб, серия рақамини ёзиб, тадбир давомида фойдаланиш учун унга қайтариб беришганини, сўнг у мазкур пулларни олиб, кечки пайт тахминан соат 22:00 ларда Шоҳжахон кўчаси 18-уйда жойлашган меҳмонхонанинг ер тўласига тушиш зинасида Ғ.Музаффаров билан кўришиб, унга 100 АҚШ доллари пулни берганини, сўнг Ғ.Музаффаров унга икки дона зип пакетда бўлган мефедрон гиёҳвандлик моддасини берганини, у мазкур гиёҳвандлик моддасини чўнтагига солиб қўйганини, икки дақиқа ўтиб, улар турган жойга ИИО ходимлари кириб келишганини ва тезкор тадбир ўтказилаётганини айтишганини, Ғ.Музаффаровни ёни текширилганда, Ғ.Музаффаровни чўнтагидан у унга берган 1 дона 100 АҚШ долларлик пулларни аниқланиб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда олиб қуйишганини, сўнг ходимлар ундан Ғ.Музаффаровдан сотиб олган гиёҳвандлик моддасини тақдим қилишни сўрашганда, у чўнтагидан Ғ.Музаффаровдан харид қилиб олган “Мефедрон” гиёхвандлик моддасини олиб ходимларга тақдим қилганини, сўнг ходимлар керакли ҳужжатларни расмийлаштириб, ундан мефедрон гиёҳвандлик моддасини олиб қўйишганини, у бўлган ҳолат юзасидан тушунтириш хати ёзиб берганини, олдин у Ғ.Музаффаров билан 3 бирга “Мефедрон” гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилмаганини, у Ғ.Музаффаровни гиёҳвандлик моддасини сотиш билан шуғулланишини эшитганини, воқеа содир бўлган кун Ғ.Музаффаров унга смс ёзганини, у барча ёзишмаларни тергов органига тақдим қилганини, бундан ташқари у Ғ.Музаффаровга ўша куни унга 100 АҚШ долларини бериб, “сиздан сўрашса қарзга олдим деб айтинг” деб айтмаганини билдириб, кўрсатувлар бериб ўтди. Дастлабки терговда жабрланувчи тариқасида сўроқ қилинган Мажидов Мухаммад Ботир ўғли ўз кўрсатувларида, 2025 йил 13 январь куни соат 23:30лар атрофида вақтинча яшаш манзилига дўсти Музаффаров Ғолиб келганини, у Ғолибни 10 йилдан буён танишини, у билан муносабатлари илгаридан яхши бўлганини, у билан шунчаки суҳбатлашиш учун келганини, у Ғолиб билан суҳбатлашганидан сўнг шу орада Ғолиб ундан тахминан бир ҳафта олдин олган 150.000 сўм қарзини сўраганини, бироқ у Ғолибга ёнида ҳозир пули йўқлигини айтганида пулни топиб беришини талаб қилганини, сўнг улар бироз тортишиб қолганини, ушбу тортишувни бошқа хонада ўтирган норасмий никоҳида бўлган турмуш ўртоғи Светлана эшитиб ташқарига чиқиб гаплашиб олишлари кераклигини айтганини, сўнг улар Ғолиб билан ушбу домни ён томонига борганини, сўнг Ғолиб унга ундан қарз сифатида олган 150.000 сўм пулни яна сўраганини ва унга жахл қилиб “пулни топасан” деганини, сўнг у Ғолибни ўнг қўли билан кўксидан бир маротаба бироз итариб юборганини, сўнг уни тепмоқчи бўлганида яъни уни чап оёғи билан тепмоқчи бўлганида сумкасидан яшил рангли қайчини олиб чап оёғини болдир қисмига бир маротаба санчиб олганини, сўнг у Ғолиб билан бироз тинчланиб уйга кирганини, у ерда ҳам яна гап талашганидан сўнг охири у Ғолибни уйдан чиқиб кетишини айтганини, сўнг у кетганини, қўлидаги қайчини эса бироз олдин уйга кирганида меҳмонхонани столини устидан олган эканини, у кетганидан сўнг оёғи ҳўл бўлиб кетганини сезиб оёғига қараганида оёғи қонаётган эканини, сўнг анчадан кейин оёғи шишиб кетганини ва юролмай қолганини, эртаси куни Светлана билан 9-сонли поликлиникага борганини, сўнг у ердан уларга тез ёрдам чақириб беришганини ва у орқали биринчи шаҳар шифохонасига борганини, ҳозирда Музаффаров Ғолибга нисбатан даъво эътирозим йўқлигини билдириб ўтган. Жабрланувчи Мажидов Мухаммад Ботир ўғли билан телефон орқали боғланилганда, телефонни уни укаси кўтариб, ҳозирда акаси М.Мажидов наркоманиядан даволаниш учун шифохонада эканлигини ҳамда суд мажлисида иштирок эта олмаслигини таъкидлаб ўтди. Суд ҳайъати, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи Ғ.Музаффаровнинг айби суд мажлисига тарафларнинг розилиги билан 4 ўқиб эшиттирилган гувоҳларнинг кўрсатувлари билан, шунингдек, жиноят иши ҳужжатларидаги ИИО ходимларининг билдиргилари (и.в.4,87-88), фуқаро Х.Розумованинг аризаси (и.в.5), тезкор тадбирини ўтказиш тўғрисидаги қарор (и.в.6), режа-топшириқ (и.в.7), пул тақдим қилиш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал (и.в.8-10), ашёвий далилни олиш баённомалари ва унга илова қилинган фотожадвал (и.в.11-13), нарса ва буюмни олиш баённомалари ва унга илова қилинган фотожадвал (и.в.15-17), тилхат (и.в.18), 2025 йил 4 мартдаги 975-сонли суд кимёвий экспертизаси хулосаси (и.в.39-40), наркология диспансерининг 2025 йил 8 апрелдаги 964-сонли далолатномаси (и.в.39), нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ва уни жиноят ишига қўшиш тўғрисидаги қарор (и.в.81), квитанция (и.в.82), 2025 йил 21 январдаги 488-Х-Кур-сонли суд тиббий экспертизаси хулосаси (и.в.101-102), ҳужжатни олиш баённомаси (и.в.105), нарсани кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал (и.в.131-134), нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ҳақидаги қарор (и.в.135), видеони кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал (и.в.136-140), нарсаларни ашёвий далил деб эътироф этиш ҳақидаги қарор (и.в.141), Ғ.Музаффаровнинг ўз айбига иқрорлик аризаси (и.в.156), тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ исботини топади деб ҳисоблайди. Суд ҳайъати, судланувчи Ғ.Музаффаровнинг суд мажлисида сўнг 22:00ларда Яккасарой тумани Шохжахон кўчаси 18-уйда жойлашган меҳмонхонанинг ер тўласига тушишда зинада “Динара” унга 100 АҚШ долларини бериб, “сиздан сўрашса қарзга олдим деб айтинг” деганлиги ҳамда “Динара”ни исмли шахсни кейинчалик исми-шарифи Розумова Хуснора Фахриддин қизи эканини билганини, у унга мефедрон гиёҳвандлик моддасини Х.Розумованинг ўзи илтимос қилгани учун олиб келиб берганини, бироқ у билан пул тўғрисида гаплашмаганлиги ҳақидаги важларини муҳокама қилиб, унинг мазкур важлари дастлабки терговда ва суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳларнинг кўрсатувлари билан ҳамда жиноят иши ҳужжатларидаги нарса ва буюмни олиш баённомалари ва унга илова қилинган фотожадвал (и.в.15-17), яъни СМС ёзишмалари ҳамда бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ рад этилиб, унинг мазкур важлари муқаррар жавобгарликдан қутулиш мақсадида берилган деб ҳисоблайди. Суд ҳайъати, судланувчи Ғ.Музаффаровнинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан унинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми, яъни “Гиёвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш”да ифодаланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми “в” банди, яъни “қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб, соғлиқнинг қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст 5 етказиш”да ифодаланган жиноят аломатлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси 1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги назарда тутилган. Суд ҳайъати, судланувчи Ғ.Музаффаровга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига риоя қилиб, юқоридаги кўрсатилган Пленум қарорларидаги амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, Ғ.Музаффаровнинг ўз айбига қисман иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 56-моддаси талабларига риоя қилиб, мазкур жиноятни ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти 6 тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 37-бандида “Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖК Махсус қисмининг моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкин. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи алоҳида ҳолатлар рўйхати қонунда кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд қабул қилган қарорини ҳукмда асослантирган ҳолда жазони енгиллаштирувчи айрим ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай ҳолат сифатида тан олиши мумкин (масалан, моддий зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, унинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноятни очишда фаол иштирок этганлиги, жабрланувчининг судланувчи билан ярашганлиги ва ҳоказо)” деб кўрсатилган амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини, Ғ.Музаффаровни шахсини инобатга олиб, ўз айбига иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, муқаддам судланмаганлигини, жабрланувчи М.Мажидовнинг дастлабки терговда унга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб ўтганлигини жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини энг кам қисмидан ҳам камроғини, ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми “в” банди билан бу модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлаб, жазони ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади. Шунингдек суд ҳайъати, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2025 йил 8 апрелдаги 964-сонли далолатномасига асосан Ғ.Музаффаров гиёҳвандликдан (мефедрон, гашиш) даволанишга муҳтож эканлигини инобатга олган ҳолда, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўллаб, унга жазони ўташ жойларида гиёҳвандликдан мажбурий равишда даволаниш чоралари белгилашни лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари суд ҳайъати, иш юзасидан ашёвий далил масаласини муҳокама қилиб, ашёвий далил деб эътироф этилган таркибида 4-метилметкатинон моддаси мавжуд бўлган “мефедрон” гиёҳвандлик воситасини экспертиза ўтказиш вақтидаги тадқиқот жараёнида сарфланганидан қолган қисми, яъни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Хўжалик бошқармасида 11238-сонли квитанция асосида сақланаётган 0,8395 грамм таркибида 4-метилметкатинон моддаси мавжуд бўлган “мефедрон” гиёҳвандлик воситасини йўқ қилишни ҳамда 1 дона “Редми ноте 9” русумли телефон аппаратини судланувчи Ғ.Музаффаровнинг яқин қариндошларига 7 қайтаришни, 1 дона хўжалик қайчисини йўқ қилишни, 1 дона флешкани жиноят иши ҳужжатларида сақлашни лозим топади. Суд ҳайъати, жабрланувчи Мажидов Мухаммад Ботир ўғлининг дастлабки терговда судланувчи Ғ.Музаффаровга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб ўтганлигини инобатга олишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси ҳамда ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473 моддаларига амал қилиб, суд ҳайъати Ҳ У К М Қ И Л А Д И: Музаффаров Ғолиб Музаффар ўғли (MUZAFFAROV G’OLIB MUZAFFAR O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми “в” банди ва 273-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. Музаффаров Ғолиб Музаффар ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми “в” банди билан 1 (бир) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Музаффаров Ғолиб Музаффар ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида Ғ.Музаффаровга жиноятлар мажмуи тариқасида, тайинланган ҳар хил турдаги жазоларни қисман қўшиш йўли билан 5 (беш) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси умумий тартибли колонияда ўташлик белгилансин. Жазо муддати 2025 йил 5 мартдан бошлаб ҳисоблансин. Ғ.Музаффаровга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 96-моддасига асосан Ғ.Музаффаровга нисбатан жазони ўташ жойларида гиёҳвандликдан (мефедрон, гашиш) мажбурий равишда даволаниш чоралари белгилансин. Ашёвий далил деб эътироф этилган таркибида 4-метилметкатинон моддаси мавжуд бўлган “мефедрон” гиёҳвандлик воситасини экспертиза ўтказиш вақтидаги тадқиқот жараёнида сарфланганидан қолган қисми, яъни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Хўжалик бошқармасида 11238-сонли квитанция асосида сақланаётган 0,8395 грамм таркибида 4-метилметкатинон моддаси мавжуд бўлган “мефедрон” гиёҳвандлик воситаси - ҳукм қонуний кучга киргач йўқ қилинсин. Ашёвий далил деб эътироф этилган 1 (бир) дона “Редми ноте 9” русумли телефон аппарати ҳукм қонуний кучга киргач судланувчи Ғ.Музаффаровнинг яқин қариндошларига қайтарилсин. Ашёвий далил деб эътироф этилган 1 (бир) дона хўжалик қайчиси ҳукм қонуний кучга киргач йўқ қилинсин. Ашёвий далил деб эътироф этилган 1 (бир) дона флешка жиноят иши ҳужжатларида сақлансин. 8 терговда судланувчи Ғ.Музаффаровга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб ўтганлиги инобатга олинсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: (имзо) А.Жалилов Халқ маслаҳатчилари: (имзо) П.Ибрагимов (имзо) Ш.Қодиров Аслига тўғри: 9