Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2501/353 Дата решения 25.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Жалилов Алишер Холмурот ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 408505 Claim ID 2907160 PDF Hash 8a6fd5ca44ef5884... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 23
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 361-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 361 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖК 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 23 law
ЖПКнинг 463-моддаси ЖПКнинг 463 law
ЖПК 22-моддаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 26-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 26 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 415-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 415 law
исмидан ЖКнинг 276-моддаси исмидан ЖК 276 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 56-моддаси ЖКнинг 56 law
унга нисбатан ЖКнинг 276-моддаси унга нисбатан ЖК 276 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил сентябрь ойининг 25 куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: А.Жалилов, халқ маслаҳатчилари П.Ибрагимов ва Ш.Қодировдан иборат таркибда, судья ёрдамчиси А.Бабаджановнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов, судланувчи А.Насуллаев ҳамда унинг ҳимоячилари адвокат М.Олтибаев ва А.Карабаевларнинг иштирокида, Насуллаев Абдулфайз Акрамжон ўғлига оид 1-1005-2501/353-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Насуллаев Абдулфайз Акрамжон ўғли (NASULLAYEV ABDULFAYZ AKRAMJON O’G’LI), 2002 йил 12 май куни Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати тожик, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, “Auto Parts” МЧЖда сотувчи, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Қутбарака МФЙ, А.Навоий мавзеси, 247-уй, 2-хонадонда яшайди, иш бўйича 2025 йил 4 июлдан 2025 йил 5 июлга қадар вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2025 йил 5 июлдан буён қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 6 август куни олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан айбланган. Суд ҳайъати, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Насуллаев Абдулфайз Акрамжон ўғли 2025 йил 4 июль куни соат тахминан 00:30ларда Яккасарой тумани, “Конституция” МФЙ, Тафаккур кўчасида бўлган вақтида, Яккасарой тумани ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида ўзини шубҳали тутганлиги сабабли тўхтатилганда, чап қўл кафтида ўтказиш мақсадини кўзламай, ўзини истеъмоли учун қонунга хилоф равишда сақлаб келган модда холислар иштирокида текширилганда резинага ўралган, шаффоф рангли полиэтилен пакет ичида бўлган, оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда умумий оғирлиги 1,3229 грамм бўлган таркибида “3-хлорметкатинон” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган. Судланувчи Насуллаев Абдулфайз Акрамжон ўғли суд мажлисида, айбига қисман иқрор бўлиб, у Чилонзор тумани 23-мавзесида автомобиль эҳтиёт қисмларини сотадиган дўконда сотувчи бўлиб ишлашини, ушбу 1 дўкон отасига тегишли эканини, 2025 йил 3 июль куни ўзига тегишли бўлган “Iphone-15proMaks” русумли телефон аппарати орқали телеграм мессенджерида ўзи фойдаланиб келаётган +998918122222 рақамига расмийлаштирилган “Auto Parts” номли профили орқали “A.R.” номли профиль фойдаланувчиси билан танишиб қолганини, у ўзини исмни айтмаганини, уни енгил табиатли аёллигини ёзган смс хабарларидан билганини, у унга Яккасарой тумани “Конституция” МФЙ, Тафаккур кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларда яшашини айтганини, у у билан жинсий алоқа қилиш истагини билдирганида у рози бўлганини, у илгари танишларидан гиёҳванд модда истеъмол қилиб жинсий алоқа қилинса, жинсий алоқа узоқ муддат бўлишини эшитганини, бироқ ҳозирда айнан қайси таниши айтганини эслай олмаслигини, у телеграм мессенджерининг “chupachips132” ботида гиёҳвандлик моддаларини сотилишини эшитганини, сўнг ушбу ботни топиб, мефедрон гиёҳвандлик моддасига буюртма берганини, унга локация келганини, у ўзига яқин бўлган Учтепа туманини белгилаганини, сўнг, унга мефедрон гиёҳвандлик моддасини нархи ва ушбу пулни қайси картага ўтказиш кераклиги бўйича маълумот келганини, мефедрон гиёҳвандлик моддасининг нархи 1.920.000 сўм қилиб кўрсатилганини, у кўрсатилган картага Чилонзор туманида жойлашган банкомат орқали 1.920.000 сўм пулларни ўтказганини, сўнг, соат 22:52да унга гиёҳвандлик моддаси жойлаштирилган манзилнинг локацияси келганини, у локация орқали Учтепа туманига бориб, ўша ерда жойлашган симёғоч тагидан қизил рангли резинага ўралган, қадоқланган нарсани олиб, уни ичини очиб кўрмаганини, сўнг, “A.R.” номли профиль фойдаланувчисидан уни манзилини сўраб ёзишганини, у унга Яккасарой тумани, “Конституция” МФЙ, Тафаккур кўчасига локация ташлаганини, у соат тахминан 00:30ларда Яккасарой тумани “Конституция” МФЙ, Тафаккур кўчасига борганида, ўша ерда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари уни тўхтатиб, ундан шахсини ва нима сабабдан юрганлигини сўрашганини, у дастлаб уларни чалғитиш мақсадида исмини нотўғри айтганини, улар ундан шубҳаланишиб холислар иштирокида ёнини кўздан кечиришларини айтишганини, уни чап қўли кафтида қизил рангли резинага ўралган, қадоқланган мефедрон моддаси бўлганини, уни ходимлар холислар иштирокида олиб, ичини очишганида, ушбу модда оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда эканлигини кўришганини, сўнг, улар унга ушбу моддани нима мақсадда олиб юрганини сўрашганида, у уларга ҳаяжонланганидан гиёҳванд моддасини унга нотаниш шахс бериб, бошқа нотаниш шахсга олиб бориб бериши кераклигини айтиб, ходимларни алдаганини, ёнини тинтув қилишганида, унга тегишли ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам чиққанини, шундан ходимлар уни Насуллаев Абдулфайз Акрамжон ўғли эканлигини билишганини, сўнг, ходимлар ушбу моддани ва телефон аппаратини текшириб кўриш учун процессуал тартибда расмийлаштиришиб олишганини, сўнг, уни ИИБ биносига олиб келишганини, у ходимларга ушбу гиёҳвандлик моддасини телеграм мессенджерида танишган “A.R.” номли профиль фойдаланувчиси унга нотаниш аёл киши таклифига асосан уни биргаликда истеъмол қилиб, жинсий алоқа қилиш учун телеграм мессенджерида 2 мавжуд бўлган “chupachips132” боти орқали сотиб олганини, уни телеграм мессенджерида танишган “A.R.” номли профиль фойдаланувчиси унга нотаниш аёл киши олдига олиб кетаётганини айтганини, у ҳаяжонланиб қўрққанидан шундай деса енгиллик бўлади деб ўйлаганини, аслида эса ушбу гиёҳвандлик моддасини ўзини истеъмоли учун узоқроқ жинсий алоқа қилиш мақсадида сотиб олганини, у телеграм мессенджерида танишган “A.R.” номли профиль фойдаланувчиси нотаниш аёл кишини танимаслигини ва уни кўрмаганини, у унга ўзини таништирмаганини, телефонидан олинган ёзишмаларда фақат жинсий алоқа қилиш юзасидан ёзишмалар борлигини, “A.R.” номли профиль фойдаланувчиси аслида унга “chupachips132” боти ҳақида ҳамда гиёҳвандлик моддасини олиб келиши ҳақида айтмаганини, у мефедрон гиёҳвандлик моддасини 3-4 ой олдин унга нотаниш бир аёл билан бирга жинсий алоқа қилиш вақтида истеъмол қилганини, аслида у гиёҳвандлик моддасини доим истеъмол қилмаслигини, у мефедрон гиёҳвандлик моддасини сотиш мақсадида ёнида олиб юрмаганини, гиёҳвандлик моддасини олди-сотдиси билан шуғулланмаслигини, “A.R.” номли профиль фойдаланувчиси билан пул эвазига жинсий алоқа қилишга келишганини, у мефедрон гиёҳвандлик моддасини унга ўтказиб, эвазига у билан жинсий алоқа қилиш нияти бўлмаганини, у гиёҳвандлик моддасини ҳеч кимга таклиф қилмаганини, гиёҳвандлик моддасини ўзини истеъмоли учун олиб юрганини, ўтказиш мақсади бўлмаганини, гиёҳвандлик моддаси одамда бўлса у одам ҳеч ким билан бўлишмаслигини яъни қизғанчилик бўлиб қолишини, ҳозирги кунда қилмишидан пушаймон эканлигини, уни оилавий шароитини инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи А.Насуллаев унга нисбатан эълон қилинган айбловга қисман иқрорлик билдириб кўрсатувлар бериб ўтган бўлса-да, уни мазкур жиноятни содир этганликдаги айби суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳларнинг қуйидаги кўрсатувлари билан ўз тасдиғини топади. Гувоҳ Мажидов Беҳзод Абдуазимович суд мажлисида, дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб, у 2025 йил 4 июль куни соат тахминан 00:20ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, “Конституция” МФЙ, Тафаккур кўчаси, 2-уй олдидан ишлари билан кетаётганида, ИИБ ходимлари уни олдига келишиб, унга бир ишда холис бўлиб туришни таклиф қилишганини, у рози бўлганини, ходимлар унга ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришганини, сўнг ходимлар ўша ерда ўтиб кетаётган, ўзини шубҳали тутган шахсни тўхтатишиб, ундан ўзини таништиришни сўраганларида, у дастлаб ўзини Нематуллаев Акбар деб таништирганини, уни ёни кўздан кечирилганида, чап қўл кафтидан қизил резинага ўралган, шаффоф полиэтилен пакетчага солинган, оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда борлиги аниқланиб, баённома расмийлаштирилганини, бундан ташқари ушбу фуқаронинг ёнидан ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам чиққанини ва унинг асл исми шарифи Насуллаев Абдулфайз Акрамжон ўғли эканлиги аниқланганини, сўнг, А.Насуллаев бошқарувида бўлган оқ рангли, “Жентра” русумли давлат рақами 01Р743ZC бўлган автомашина кўздан кечирилганида, ушбу автомашинадан ноқонуний нарсалар аниқланмаганини, ушбу ҳолат 3 ходимлар баённома расмийлаштириб, видеотасвирга олишганини, А.Насуллаев ёнидан чиққан моддаларни ўзига тегишли эканлигини ва ўзи истеъмол қилишини айтганини билдириб, кўрсатувлар бериб ўтди. Суд ҳайъати, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи А.Насуллаевнинг айби суд мажлисига тарафларнинг розилиги билан ўқиб эшиттирилган гувоҳнинг кўрсатувлари билан, шунингдек, жиноят иши ҳужжатларидаги ИИО ходимининг билдиргиси (и.в.5), шахсий тинтув қилиш баённомаси (и.в.8), 2025 йил 5 июлдаги 2551-сонли суд кимёвий экспертизаси хулосаси (и.в.18), наркология диспансерининг 2025 йил 7 июлдаги 1859-сонли далолатномаси (и.в.39), нарсани кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал (и.в.50-81), нарсани ашёвий, ёзма ва рақамли далил деб эътироф этиш ҳамда жиноят ишига қўшиб қўйиш ҳақидаги қарор (и.в.82), квитанция, тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ исботини топади деб ҳисоблайди. Суд ҳайъати, судланувчи А.Насуллаевнинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, тергов органи томонидан унинг жиноий ҳаракатлари, яъни ёнидан умумий оғирлиги 1,3229 грамм бўлган таркибида “3-хлорметкатинон” гиёҳвандлик воситасининг топилганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Чунки, жиноят иши ҳужжатларида А.Насуллаевнинг гиёҳвандлик воситасини бирор-бир шахсга сотганлиги ёки сотмоқчи бўлганлиги, ўтказганлиги ёки ўтказмоқчи бўлганлиги ҳолатини тасдиқловчи ҳеч қандай далил мавжуд эмас, шунингдек судланувчи А.Насуллаев дастлабки тергов жараёнида ҳам суд терговида ҳам гиёҳвандлик воситаларини ҳеч кимга сотмаганлигини ҳамда сотиш нияти ҳам бўлмаганлигини, гиёҳвандлик воситаларини ўзини истеъмоли учун телеграм ботдан буюртма бериб, пулларни тўлаб, сўнг унга локация юборишганини, ушбу локация орқали Учтепа туманидан олганини билдириб ўтган. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 361-моддасига кўра, шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорда айбловнинг мазмуни, яъни шахснинг зиммасига қўйилаётган жиноят ҳодисаси, у содир этилган жой, вақт ва бошқа муҳим ҳолатлар баёни, жиноят кодексининг ушбу жиноятни назарда тутган моддаси, қисми, банди акс эттирилиши лозимлиги назарда тутилган бўлиб, А.Насуллаевни айбланувчи тариқасида жалб қилиш ҳақидаги терговчининг қарорида А.Насуллаев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жиноятни қай 4 ҳолатда содир этганлиги, ушбу жиноятлар қайси далиллар асосида ўз исботини топганлиги, шунингдек унинг зиммасига қўйилаётган жиноят ҳодисаси акс эттирилмаган бир ҳолатда, фақатгина А.Насуллаевнинг ёнидан топилганлиги ҳолатлари кўрсатилиб, бу кўрсатилганлардан келиб чиққан ҳолда унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан айб эълон қилинган. Бундан ташқари, дастлабки тергов органи томонидан “A.R.” номли профиль фойдаланувчиси топиб ўрганилмаган ҳамда сўроқ қилинган қилинмаган, шунингдек, судланувчи А.Насуллаев фойдаланувида бўлган “Iphone-15pro Maks” русумли телефон аппарати ўрганилганда у ерда ҳам айнан “A.R.” номли профиль фойдаланувчиси билан олиб борилган ёзишмалар мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 25-бандида айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозимлиги, бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киришлиги, иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши кераклиги тўғрисида амалий тушунтириш берилган. Суд мажлисида ва жиноят иши ҳужжатларида А.Насуллаевнинг “3-хлорметкатинон” гиёҳвандлик воситаларини сотмоқчи ёки ўтказмоқчи бўлганлигини тасдиқловчи бирон-бир далил аниқланмаган. Жиноят иши ҳужжатлари ҳамда суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, А.Насуллаев 2025 йил 4 июль куни соат тахминан 00:30ларда Яккасарой тумани, “Конституция” МФЙ, Тафаккур кўчасида бўлган вақтида ўзини шубҳали тутганлиги сабабли тўхтатилганда, чап қўл кафтида резинага ўралган, шаффоф рангли полиэтилен пакет ичида бўлган, оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда умумий оғирлиги 1,3229 грамм бўлган таркибида “3-хлорметкатинон” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган бўлиб, бироқ бу гиёҳвандлик моддасини бирон-бир кишига сотишга ҳамда ўтказишга ҳаракат қилганлиги ёки сотиш ва ўтказиш фактини тасдиқловчи бирон-бир далил мавжуд эмас ва бундай далилларни суд мажлисида тўплашнинг имконияти бўлмади. 5 гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказишга суиқасд қилинганлик ҳолати ўз тасдиғини топмаган ҳамда шубҳа остида қолган ва бу шубҳани суд мажлисида бартараф этиш имкониятлари тугаган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасида, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги, қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги, ЖПКнинг 463-моддасида, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 5-бандида, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлиги, ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 26-моддаси талабларига кўра, суд фақат суд мажлисида текширилган далилларга асосланиб ҳукм чиқаради. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 415-моддасида, суд айбловни ўзгартиришга ҳақли. Бунда айбловнинг бир қисми ёки жиноятнинг тавсифий аломатлари чиқариб ташланиши кўрсатилган. Суд мажлисида А.Насуллаевнинг ҳаракатларида, чап қўл кафтида резинага ўралган умумий оғирлиги 1,3229 грамм бўлган таркибида “3-хлорметкатинон” гиёҳвандлик воситасининг топилганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисмидан, яъни кўп миқдорда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасдда ифодаланган жиноят аломатлари аниқланмаганлиги, судкимёвий экспертиза хулосасига кўра А.Насуллаевдан олинган модда таркибида фаол гиёҳванд модда “3-хлорметкатинон” мавжуд бўлиб, ушбу модда умумий оғирлиги 1,3229 граммга тенглиги аниқланганлиги, шунингдек, судланувчи А.Насуллаевнинг ўз кўрсатувларида ундан олинган “3-хлорметкатинон” гиёҳвандлик воситаси эканлигини билдириб ўтганлиги боис, ҳамда суд ҳайъати А.Насуллаевдан олинган гиёҳвандлик моддаларининг ўлчами ва умумий миқдоридан келиб чиқиб, унинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 6 5-қисмидан ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди, яъни кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини, ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлашда ифодаланган аломатларига қайта квалификация қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси 1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги назарда тутилган. Суд ҳайъати, судланувчи А.Насуллаевга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига риоя қилиб, юқоридаги кўрсатилган Пленум қарорларидаги амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, А.Насуллаевнинг ўз айбига иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 56-моддаси талабларига риоя қилиб, мазкур жиноятни ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини, А.Насуллаевни шахсини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми 7 “а” банди билан ушбу модда санкцияси доирасида озодликни чеклаш жазосини тайинлашни, ЖКнинг 62-моддаси тартибида А.Насуллаевни вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ҳамда дастлабки қамоқда сақланган муддатини ҳар бир кунини бир кун озодликни чеклаш жазосига тенглаштириб, чегириб ташлаган ҳолда узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади. Шунингдек суд, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2025 йил 7 июлдаги 1859-сонли далолатномасига асосан А.Насуллаев гиёҳвандликдан даволанишга муҳтож эмаслигини инобатга олган ҳолда, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўлламасликни лозим деб топади. Бундан ташқари суд ҳайъати, иш юзасидан ашёвий далил масаласини муҳокама қилиб, ашёвий далил деб эътироф этилган “3-хлорметкатинон” гиёҳвандлик воситасини экспертиза ўтказиш вақтидаги тадқиқот жараёнида сарфланганидан қолган қисми, яъни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Хўжалик бошқармасида 12658-сонли квитанция асосида сақланаётган 1,3029 грамм “3-хлорметкатинон” гиёҳвандлик воситасини йўқ қилишни ҳамда 1 дона “IPhone 15” русумли телефон аппаратини судланувчи А.Насуллаевга қайтаришни, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2025 йил 7 июлдаги 1859-сонли далолатномаси ва 1 дона ДВД дискни жиноят иши ҳужжатларида сақлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси ҳамда ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473 моддаларига амал қилиб, суд ҳайъати ҲУКМ Қ И Л А Д И: Насуллаев Абдулфайз Акрамжон ўғли (NASULLAYEV ABDULFAYZ AKRAMJON O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Насуллаев Абдулфайз Акрамжон ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида А.Насуллаевни дастлаб 2025 йил 4 июлдан 2025 йил 5 июлга қадар вақтинча сақлаш ҳибсхонаси сақланган бир кунни ҳамда 2025 йил 5 июлдан 2025 йил 25 сентябрга қадар 2 (икки) ой 20 (йигирма бир) кун қамоқда сақланган ҳар бир кунини жами 2 (икки) ой 21 (йигирма бир) кунни озодликни чеклаш жазосининг ҳар бир кунига тенглаштирилиб, тайинланган жазодан чегириб ташлаб, унга узил-кесил 2 (икки) йил 9 (тўққиз) ой 9 (тўққиз) кун муддатга озодликни чеклаш жазоси қолдирилсин. А.Насуллаевга озодликни чеклаш жазосини Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Қутбарака МФЙ, А.Навоий мавзеси, 247-уй, 2-хонадонда ва ушбу уй-жойидан ўқиш ва иш жойигача бориши ҳамда ўқиш 8 ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда чиқиш тақиқлансин. Насуллаев Абдулфайз Акрамжон ўғлига: - алкоголли ва бошқа маст қилувчи восита ҳамда ичимликлар истеъмол қилмаслик; - оммавий тадбирлар (байрам сайллари, намойишлар, митинглар)да иштирок этмаслик; - Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик; - Тошкент шаҳар Сергели тумани ИИО ФМБ Пробация бўлимининг розилигисиз яшаш ва иш жойини ўзгартирмаслик; - судланган ва жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик тақиқлари юклатилсин. А.Насуллаевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 5 ва 6-қисмлари талаблари, яъни агар озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахс жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, суд маҳкумга нисбатан илгари тайинланган тақиқларни (чеклашларни) тўлиқ ёки қисман бекор қилиши мумкинлиги, маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкинлиги тушунтирилсин. Ҳукм ижросини назорат қилиш, Тошкент шаҳар Сергели тумани ИИО ФМБ Пробация бўлимига юклатилсин. Жазо муддати, А.Насуллаев жазони ижро этиш бўлимига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. А.Насуллаевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, у дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин. Ҳукм қонуний кучга киргунга қадар А.Насуллаевга нисбатан “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилсин. Ашёвий далил деб эътироф этилган “3-хлорметкатинон” гиёҳвандлик воситасини экспертиза ўтказиш вақтидаги тадқиқот жараёнида сарфланганидан қолган қисми, яъни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Хўжалик бошқармасида 12658-сонли квитанция асосида сақланаётган 1,3029 грамм “3-хлорметкатинон” гиёҳвандлик воситаси - ҳукм қонуний кучга киргач йўқ қилинсин. Ашёвий далил деб эътироф этилган 1 (бир) дона “IPhone 15” русумли телефон аппарати ҳукм қонуний кучга киргач судланувчи А.Насуллаевга қайтарилсин. Ашёвий далил деб эътироф этилган Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2025 йил 7 июлдаги 1859-сонли далолатномаси ва 1 (бир) дона ДВД диск жиноят иши ҳужжатларида сақлансин. 9 Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: (имзо) А.Жалилов Халқ маслаҳатчилари: (имзо) П.Ибрагимов (имзо) Ш.Қодиров 10