Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1004-2409/1041 Дата решения 25.09.2025 Инстанция Надзор Тип документа Тафтиш инстанцияси ажрими Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 409208 Claim ID 2857151 PDF Hash 7eab40b2cbcf11c5... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
илиб судланувчиларни ЖК 169-моддаси илиб судланувчиларни ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
банди билан ЖПКнинг 83-моддаси банди билан ЖПК 83 law
олатлари ЖПК 22-моддаси олатлари ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 23 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида маърузачи судья: ХХХ Биринчи инстанцияда раислик қилган судья –ХХХ Апелляция инстанциясида маърузачи судья- ХХХ АЖРИМИ 2025 йил сентябрь ойининг 25 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: ХХХ, судлов ҳайъати судьялари ХХХ ва ХХХдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси ХХХнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори ХХХ, ХХХ, фуқаровий даъвогар вакили ХХХ, судланган ХХХ ва унинг адвокати ХХХ, оқланган ХХХ ва унинг адвокати ХХХ, ХХХнинг иштирокида, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 27 майдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 28 февралдаги ҳукмига кўра судланган, ХХХ 1983 йил 30 июнь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали, уч нафар фарзанди бор, “BROUNITED” МЧЖ раҳбари, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Эшонгузар МФЙ, Буюк Ипак йўли 1-тор кўчаси, 19-уйда яшовчи, иш бўйича “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 7 январь куни олган, оқланган ХХХ 1984 йил 2 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, уч нафар фарзанди бор, “NAK ABSOLUTE” МЧЖ раҳбари биринчи ўринбосари, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Огаҳий 1-тор кўчаси, 31-уйда яшовчи, иш бўйича “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 3 январь куни олганга нисбатан чиқарилган суд қарорларидан норози бўлиб Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари томонидан келтирилган тафтиш протестига асосан 1-1004-2409/1041-сонли жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ХХХга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида ХХХнинг 2024 йил 18 октябрдан 2024 йил 19 октябрга қадар 2 кун ушлаб турилган ҳар бир куни ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштирилган ҳолда чегирилиб, ўташлик учун иш ҳақининг 20 фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 11 ой 24 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилган. ХХХ ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмаганлиги ҳамда содир этилган жиноятга дахли бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбсиз деб топилиб, жиноят ишини унга нисбатан қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2 ва 3-бандларига асосан реабилитация этилган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамиига тўланган 2.716.360.200 сўм пуллардан 699.669.000 сўми етказилган моддий зарарни қоплашга қаратилиб, қолган 2.016.691.200 сўми ХХХга қайтарилиши; - ашёвий далил “REALME” телефон аппарати судланувчи ХХХга қайтарилиши; - ёзма далил “SOFIYAXON KELAJAK” МЧЖ билан боғлиқ бўлган гувоҳнома, устав ва буйруқ, 24.04.2024 йилдаги 2/24-сонли шартнома ва 08.10.2024 йилдаги 29/17(8952)26Z/15103-сонли эксперт хулосаси, “BROUNITED” МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасидан олиб қуйилган 6 дона тамғалар, 1 дона қора рангли ва 1 дона кўк рангли блокнотлар, 1 дона ДВД диск иш ҳужжатларида сақланиши белгиланган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 27 майдаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган. Суднинг ҳукми ва иш ҳужжатларига кўра, ХХХ Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Давлат хизматлари марказидан 2022 йил 22 декабрда давлат рўйхатидан ўтган “BROUNITED” МЧЖнинг расмий раҳбари лавозимида фаолият юритиб келиб, жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, давлат томонидан етказилаётган табиий газни яширин равишда талон-торож қилиш ва ушбу табиий газнинг сарфи учун пул маблағларини тўламаслик мақсадида “BROUNITED” МЧЖга қарашли Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, “Исломобод” МФЙ, 10-даҳаси Тошкент 2 Ҳалқа автомобиль йўли кўчаси манзилида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида мавжуд бўлган жамиятнинг газ хўжалигига ўрнатилган А1600079-серия рақамли “AUTOPILOT PRO” русумли газ ҳисоблагичга ўрнатилган HGT-0031152 ва HGT-0031152-серия рақамли тамға (пломба)ларига, шу тариқа газ ҳисоблагични манифольд жўмракларидаги таъминотчи томонидан ўрнатилган HGT-0031152серия рақамли тамға(пломба)га ва ўзбошимчалик билан манифольд қурилма жўмракларига ташқи таъсир кўрсатиб, ушбу табиий газнинг сарфи учун бирор бир миқдорда пул маблағларини тўламасдан, ўтган давр мобайнида, яъни 2024 йил 2 июлдан 2024 йил 19 июлга қадар жами 699.669.000 сўмлик 388.705 м3 табиий газни тижорат мақсадларида яширин равишда талон-торож қилиб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган. Мазкур ҳолат юзасидан тайинланган Х.Сулайманова номидаги Республика суд экспертиза марказининг судга оид комплекс экспертизасининг 2024 йил 8 октябрдаги 29/17(8952)26Z/15103-сонли хулосасига кўра, “BROUNITED” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасини ўрганиш давомида шохобчда газ истеъмол қилувчи 2 дона газ компрессорлар бўлиб, 1 донаси кириш зулфинидан TSH MIB 0568161 рақамли тамға орқали ўчирилганлиги аниқланган. Бир дона “KWANGSHING” русумли газ компрессорнинг лойиҳавий қуввати 1500 м3/соатни ташкил этган. Манифольд ташқи таъсир кўрсатилмаслиги учун сим билан тўқиб тамғаланади тамғаланмаса уровнитель кранларни бураб эгху аниқликда ҳисоблашига таъсир кўрсатилишига олиб келади. Ушбу ўтказилган кўрикда тамға ва симларга ташқи таъсир кўрсатилганлиги аниқланган. Бу ҳолатни Вазирлар Маҳкамасининг 319-сонли қарорининг 2-илова 12-боб 129бандида ҳам қонунбузилиш ҳолати эканлиги кўрсатиб ўтилган” деб қайд қилинган. Шаҳар прокурори ўринбосари томонидан келтирилган тафтиш протестида иш ҳолатлари тўлиқ текширилмаганлиги, судланган ХХХнинг дастлабки тергов ва судда берган, яъни МЧЖга раҳбарликни ХХХ ва укаси амалга оширганлиги, нақд пулларни уларга бериб келганлиги, у фақат ҳужжатларга имзо қўйиб берганлиги ва шу каби бошқа кўрсатувлари инобатга олинмаганлиги, гувоҳ Г.Хайдарованинг "BROUNITED" МЧЖга дастлаб С.Хамидуллаев раҳбар қилиб тайинланганлиги, 2024 йил 29 апрелда ХХХ раҳбар қилиб тайинланганлиги, улар фақат қоғозда раҳбар бўлганлиги, аслида жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини ХХХ, унинг укалари Шагулямов Сарвар ва Шагулямов Алишерлар юритиб келганлигини, ХХХ ва С.Шагулямовлар АГТКШ ишчиларнинг ойлигини белгилаб кетганлигини, "NAK ABSOLUTE" МЧЖнинг таъсисчиси ХХХ эканлигини эшитганлиги, ХХХнинг вазифаси газ шохобчасини юритиш бўлганлиги, ХХХ ва укаси С.Шагулямов жамиятни Маннанов Умарали ака орқали 3 Суннатилла Миродил ўғли, газ шохобчасида оператор лавозимида ишлаган Мирсагатов Алишер Миракмалович ва Юлдашев Жавлон Хабибуллаевичнинг шу каби кўрсатувлари инобатга олинмаганлиги, ХХХ томонидан тақдим қилинган аудиоёзувлар ва стенограмма баённомалари билан ХХХнинг айби тасдиқланганлиги, ХХХ дастлабки тергов ва биринчи инстанция судида "NAK ABSOLUTE" ва "BROUNITED" МЧЖлар ўртасида ижара шартномаси номигагина тузилганлиги, аслида жамиятни норасмий равишда ХХХ юритиб келганлиги ҳақида берган кўрсатувлар ва шу мазмундаги аризалари ҳукмда акс эттирилмаганлиги, ЖК 28-моддаси талабига риоя қилинмаганлиги, ХХХ айбли деб топилиши лозимлиги, етказилган зарар ҳам нотўғри камайтирилганлиги, бу бўйича тегишли мутахассислар чақириб сўроқ қилинмаганлиги, 2024 йил 14 май, 1 июнь ва 2 июль куни ўтказилган текширишда қатнашган текширувчиларни чақириб сўроқ қилиш, мутахассис ва экспертларни чақириб зарар суммасига аниқлик киритишни, шуларни инобатга олиб суд қарорларини бекор қилиб судланувчиларни ЖК 169-моддаси 4-қисми билан айбли деб топишни ва етказилган зарар 2.716.360.200 сўмни ундириш сўралган. Судлов ҳайъати, иш бўйича судья ХХХнинг маърузасини, прокурор ХХХнинг протестни қўллаб-қувватлаб ундаги асосларга кўра уни қаноатлантиришни сўраши ҳақидаги хулосасини, фуқаровий даъвогар вакили ХХХнинг протестнинг фуқаровий даъво қисмини қаноатлантиришни сўраши, судланган ХХХ ва унинг адвокати ХХХнинг, оқланган ХХХ ва унинг адвокати ХХХнинг протестни рад қилишни сўраши, ҳақидаги фикрларини тинглаб, протестдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз, протестни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топди. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судланган ХХХнинг жиноят содир этганликдаги айби, биринчи инстанция судида айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, “BROUNITED” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида табиий газдан фойдаланиш аҳволи юзасидан ўтказилган ўрганиш натижаси бўйича расмийлаштирилган маълумотнома, “Ҳудудгаз Пойтахт” Газ таъминоти филиали ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Юнусобод тумани, 4 автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида табиий газдан фойдаланиш ҳолатининг ҳаққонийлиги юзасидан ўрганиш вақтида аниқланган камчиликлар бўйича дастлабки етказилган зарар миқдори ҳисоб китоби далолатномаси, газни ўлчаш ҳолатини текшириш, газ ўлчам станцияларида мажбурий тамғаланиши керак бўлган ГОСТ 8.586.2005га мувофиқ бир марталик рақамли тамғаларни ечиш ва ўрнатиш тўғрисидаги 19.07.2024 йилдаги далолатнома, газни ўлчаш ҳолатини текшириш, газ ўлчам станцияларида мажбурий тамғаланиши керак бўлган ГОСТ 8.586.2005га мувофиқ бир марталик рақамли тамғаларни ечиш ва ўрнатиш тўғрисидаги 14.05.2024 йилдаги далолатнома, “BROUNITED” МЧЖнинг 29.04.2024 йилдаги 2-сонли буйруғи, “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Юнусобод тумани, Исломобод МФЙда жойлашган “BROUNITED” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида табиий газдан фойдаланиш ҳолатининг ҳаққонийлиги юзасидан расмийлаштирилган фотожадвал, “Ҳудудгаз Пойтахт” Газ таъминоти филиали томонидан Юнусобод тумани, Исломобод МФЙда жойлашган “BROUNITED” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати бўйича ўтказилган ҳужжатли ўрганиш юзасидан 14.09.2024 йилда расмийлаштирилган далолатнома, Х.Сулайманова номидаги Республика суд экспертиза марказининг судга оид комплекс экспертизасининг 08.10.20204 йилдаги 29/17(8952)26Z/15103-сонли хулосаси, 16.10.2024 йилда расмийлаштирилган ихтиёрий топшириш ҳақидаги баённомалар ва тақдим қилинган ҳужжатлар, “NAK ABSOLUTE” МЧЖ ва “BROUNITED” МЧЖ ўртасида 29.04.2024 йилда расмийлаштирилган 2/24-сонли ижара шартномаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди ХХХнинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилган. Шу каби, биринчи инстанция суди томонидан ХХХнинг ҳаракатларида жиноят ҳамда жиноят содир этилишга дахли бўлмаганлиги сабабли, у Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан ЖПКнинг 83-моддаси 2 ва 3-бандларига асосан тўғри реабилитация қилинган. Хусусан, “NAK ABSOLUTE” МЧЖ ва “BROUNITED” МЧЖлар ўртасида Юнусобод тумани, 10-мавзе, “Исломобод” МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасини ижарага бериш тўғрисида тузилган 2024 йил 29 апрелдаги 2/24-сонли шартномасига кўра, “NAK ABSOLUTE” МЧЖ ижарага берувчи тариқасида жамиятга қарашли Юнусобод тумани, 10-мавзе, “Исломобод” МФЙ ҳудудида 5 жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси, у ерда жойлашган бино-иншоотлари ва ускуналарни тўлиқ ва соз ҳолда ижарага олувчи “BROUNITED” МЧЖга топширган. Яъни, ХХХ томонидан содир қилинган жиноятга ХХХнинг алоқадорлиги, у билан тил бириктирганлиги тасдиқланмаган. ХХХ айбига иқрорлик билдирмасдан, содир қилинган жиноятга алоқаси йўқлиги, хабари бўлмаганлиги, газ қуйиш шахобчасини арендага берганлиги ҳақида кўрсатув берган. Апелляция инстанцияси суди томонидан ҳам иш ҳолатлари ЖПК 22-моддаси тартибида, протест ва шикоятларда келтирилган важлар ҳам тўлиқ текширилиб суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилиб, тўғри хулосага келинган. Судлов ҳайъати протестда келтирилган важларни атрофлича муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра ундаги важлар билан келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди: судланган ХХХ дастлабки терговда ХХХнинг МЧЖга раҳбарликни ХХХ ва укаси амалга оширганлиги, нақд пулларни уларга бериб келганлиги, у фақат ҳужжатларга имзо қўйиб берганлиги ва шу каби бошқа кўрсатувлари инобатга олинмаганлиги ҳақидаги важлар ўрганилганда, ХХХ дастлабки терговдаги кўрсатувларини тасдиқламасдан биринчи босқич, апелляция ва тафтиш инстанциясида ушбу кўрсатувларини ўзгартириб ХХХнинг газ қуйиш шохобчасининг ишларига аралашмаганлиги, фақат аренда пулларини олиб турганлиги ҳақида кўрсатув берган. Бундан ташқари, гарчанд ХХХ дастлабки терговда ХХХнинг ишларига аралашганлиги ҳақида кўрсатув берган бўлсада, унинг ушбу кўрсатувидан ташқари жиноят ишида ХХХнинг содир қилинган жиноятга алоқадорлигини тасдиқловчи бирон-бир объектив далиллар мавжуд эмас. Апелляция инстанциясида гувоҳ Хайдарова Гўзал Баходировна “BROUNITED” МЧЖда бухгалтер бўлиб ишлаганлиги, МЧЖ раҳбари С.Давлатов бўлганлиги, ХХХни танимаслиги, терговда автомобилларга газ тўлдириш шохобчасига ХХХ бир-икки марта келганлиги ва С.Давлатовнинг хонасига кириб чиққанлигини айтмаганлиги, аслида ХХХ корхонанинг ишларига аралашмаганлиги, дастлабки терговдаги кўрсатмаларини терговчининг ўзи ёзиб, унга имзо қўйдириб олганлиги, аслида дастлабки терговда бўлган ҳолатни айтганлиги, терговда “ХХХ жамиятни бошқарган” деб кўрсатув бермаганлиги, ҳатто “норасмий раҳбар” деган сўзнинг маъносини ҳам тушунмаслиги ҳақида кўрсатув берган. Апелляция инстанциясида гувоҳ С.Хамидуллаев терговда берган кўрсатувларини тасдиқламаслиги, кўрсатувларини ўқимасдан имзо қўйиб берганлиги, “сўроқ баённомасини ўқиб чиқдим, менинг сўзларим билан тўғри ёзилган” деган ёзувларни терговчи айтиб турганлиги учун 6 ёзиб, имзолаб берганлиги, аслида у тергов ҳужжатларида кўрсатилган “газ шохобчаси оператори” лавозимида ҳам ишламаганлиги, у раҳбар бўлиб ишлаганлиги, ишдан кетганидан кейин ХХХ раҳбар бўлганлиги, газ шохобчасини ХХХ бошқармаганлиги ҳақида кўрсатув берган. Апелляция инстанциясида гувоҳ А.Мирсагатов газ қуйиш шохобчасида ХХХ раҳбар бўлганлиги, тергов жараёнида бор ҳолатни гапирганлиги, лекин терговчилар бошқача ёзган эканлиги, ҳужжатларни ўқимасдан имзо қўйиб берганлиги ҳақида кўрсатув берган. Апелляция инстанциясида гувоҳ Ж.Юлдашев газ қуйиш шохобчасини ХХХ бошқариб келган ёки келмаганлигидан унинг хабари йўқлиги, терговда газ шохобчасида ХХХни бир-икки марта кўрганлигини айтганлиги, ХХХ бир марта келиб, тозаликка қараб кетганлиги, терговчи унинг кўрсатувларини ўзгартириб ташлаган эканлиги, газ шохобчасини ХХХ юритганлиги, кейин у 10 кунча ишлаб, иш ҳақи паст бўлгани учун ишдан бўшаб кетганлиги ҳақида кўрсатув берган. Судлов ҳайъати ушбу гувоҳларнинг кўрсатувларини иш ҳолатларига мос, ишончли ва ҳақиқатга тўғри келадиган кўрсатув деб баҳолайди. Протестдаги-“ХХХ томонидан тақдим қилинган аудиоёзувлар ва стенограмма баённомалари билан ХХХнинг айбини тасдиқланиши ҳақида”ги важи юзасидан. Апелляция инстанцияси суди томонидан ҳам бу важлар тўлиқ текширилиб, қуйидагиларга кўра бу важлар билан ҳам келишиб бўлмайди деб ҳисобланган: Жумладан, биринчидан, жиноят ишига 2 та диск илова қилинган бўлиб, дискларда ХХХ томонидан тақдим қилинган аудиоёзувлар мавжуд эмаслиги, аксинча, “Mirro” номли “DVD+RI6X” дискда жиноят ишига алоқаси бўлмаган автомашина олди-сотдиси билан боғлиқ видео ёзув мавжудлиги, шунингдек, “RW” номли “16[ DVD+R/4/7gb/120 min” дискда бирор бир маълумот мавжуд эмас (бўш)лиги, жиноят ишига қўшилган ХХХ томонидан тақдим қилинган аудиоёзувлар стенограммасининг баённомаси ўрганилганда, ХХХнинг жиноятга алоқадорлигини тасдиқловчи бирор бир далил мавжуд эмаслиги, аксинча жиноятга алоқаси йўқлигини тасдиқловчи маълумотлар мавжудлиги аниқланган. Хусусан, “ДВД-З дискни кўздан кечириш, аудио ёзувли сўзлашувларни эшитиб кўриш ва стенограмма қилиш” баённомасига кўра, ХХХ томонидан 22.07.2024 йил соат 02:20да юборилган овозли хабарда “Темур ака, мен 100 фоиз биламан, Юнусобод ишга тушишидан олдин биз Умар ака билан мутахассисни чақириб, ҳамма пломбаларни кўрдик, ҳамма пломбаларни яхши ҳам расмга оволдим, ҳамма расмлар бор, пломбага ким тегди экан, сиз тегиндизми пломбага, манга тўғрисини айтинг” деган сўзлар, Ж.И. 1-жилд, 158-варақ. 7 шунингдек, ХХХ томонидан 22.07.2024 йил соат 02:02да юборилган овозли хабарда “Тимур ака вапшее, қаттан ўша ошибкала чиқди, ким анақалага теккан, нимага ҳозир биза тўлашимиз кере, нима бўлди, қанақа нарушения, манга айтинг” деган сўзлар,. Ж.И. 1-жилд, 158-варақ. шу каби, ХХХ томонидан 22.07.2024 йил соат 02:02да юборилган овозли хабарда “Темур ака ассалому алайкум, ...., мы не о чём не виноваты, это вы там что-то сделали, это все на ваши ответственности, какие шас действие” деган сўзлар, Ж.И. 1-жилд, 160-варақ. бундан ташқари, ХХХ томонидан 22.07.2024 йил соат 02:02да юборилган овозли хабарда “ман уже ҳаммасини билиб олдим, ану пулниям топишди, акт қилишвотти, где то 2 млрд тўлаш керак бўлади, 2 млрд пулиз борми” деган сўзлар мавжудлиги аниқланган. Ж.И. 1-жилд, 162-варақ. Бу, ХХХнинг ўғрилик жиноятига алоқаси йўқлигини билдириши, яъни, ХХХ МЧЖни бошқарган ёки бошқармаганлигидан қатъий назар, унинг жиноятга дахли бўлмаганлигидан далолат беради деб баҳоланган. Судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ушбу хулосалари билан келишади ва иш ҳолатлари тўлиқ текширилиб ундаги ҳолатларга тўғри баҳо берилган деб ҳисоблаб, булар ХХХнинг айбсизлигини тасдиқловчи далиллар деб ҳисоблайди. Протестдаги “судлар томонидан зарар миқдори асоссиз равишда 2024 йил 02 июлдан 19 июлга қадар ҳисобланиб, хатога йўл қўйганлиги, бу бўйича 2024 йил 14 май, 1 июнь ва 2 июль куни ўтказилган текширишда қатнашган мутахассисларни чақириб сўроқ қилиниши лозимлиги ҳақида”ги важлари юзасидан. Тафтиш инстанциясида сўроқ қилинган текширишда қатнашган мухандис-метролог Н.Хамидов, С.Мухиддинов ва К.Эргашев олдинги суд мажлисларида берган кўрсатувларини тасдиқлашиб кўрсатувлар бериб ўтишди. Судлар томонидан қуйидагилар зарар миқдорини аниқлашда асос қилиб олинган. Жумладан, “Ҳудудгаз пойтахт” ГТФ ходимлари томонидан 19.07.2024 йилда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўрганиш ўтказилганда, қонун бузилиши аниқланган. Бироқ, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида 2024 йил 14 май куни, 1 июнь ва 2 июль кунлари ўтказилган текширишда бирор бир қонунбузилиш аниқланмаган. “Ҳудудгаз пойтахт” газ таъминоти филиали директори Т.Грабович томонидан тасдиқланган “Йирик истеъмолчилар билан ишлаш бўлими мухандис-метрологининг лавозим йўриқномаси”га кўра, ҳар ойнинг 6 санасидан (30) 31 санасига қадар йирик истеъмолчиларни қайта кўрикдан ўтказиб, EGHUлари ва унга (зулфинларга) ўрнатилган бир 8 нуқтасидан бошлаб газ анжомига қадар бўлган ҳудуддаги газ қувурлари ва ундаги қурилмаларни ҳамда ичкаридаги газдан фойдаланиш анжомларини кўздан кечириши лавозим мажбурияти сифатида белгиланган. Яъни, муҳандис-метролог бир ойда бир марта ўрганишга борганида истеъмолчининг уланиш нуқтасидан бошлаб кўздан кечириб, камчилик бўлса аниқлаши шарт. Тергов органи айбловда 2024 йил 1 июнь ва 2 июль кунлари ўтказилган ўрганишда мухандис-метролог қонунбузилишига эътибор бермаганлигини қайд этиб, табиий газга ноқонуний уланишни 2024 йил 14 майдан ҳисоблаган бир вақтда, мухандис-метрологни мансабига совуққонлик билан қараганлиги ҳолати бўйича айбламасдан, бир-бирига қарама қарши хулосага келган. Бундан ташқари, мухандис-метролог ўрганишга чиққанида ўрганиш жараёнини видео ёзувга олиш амалиёти жорий этилган. Бироқ, мухандис-метролог томонидан 2024 йил 1 июнь ва 2 июль кунларидаги ўрганишлар видео ёзувга олинганлиги билдирилган бўлсада, видео ёзув мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддаси иккинчи ва учинчи хатбошиларида гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмаслиги ҳамда айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги белгиланган. Ишдаги ҳолатлар Вазирлар Маҳкамасининг 319-сонли қарорининг 2-илова 12-боб 129-бандида ҳам қонунбузилиш ҳолати эканлиги кўрсатиб ўтилган-деб айбловга асос сифатида олинган. Бироқ, ушбу қарор 2024 йил 10 июндан кучга кирган. Шу боис судлар томонидан, табиий газга ноқонуний уланишни охирги текширув, 2024 йил 2 июлдан ҳисоблаб, тўғри хулосага келишган. Тафтиш инстанцияси-судларнинг ушбу хулосаларини асосли ва шуларга асосан протестдаги зарар суммасига аниқлик киритилиши, мутахассис, экспертлар чақирилиши ва етказилган зарар 2.716.360.200 сўмни ундириш сўралган важлар билан келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар топилмади деб ҳисоблаб, суд қарорларини ўзгаришсиз, келтирилган протестни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 5214,5,6-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: 9 Яккасарой туман судининг 2025 йил 28 февралдаги ҳукми ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 27 майдаги ажрими ўзгаришсиз, тафтиш протести қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПК 511, 512-моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья: ХХХ Судлов ҳайъати судьялари: ХХХ ХХХ 10