Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-2101-2501/247 Дата решения 24.09.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Навоийский городской суд по уголовным делам Судья Алиқулов Баҳодир Арсланович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 409276 Claim ID 2910844 PDF Hash 8fe67cab54269f5e... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 105-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 105 1 law
аракатларини ЖК 105-моддасининг 1-қисми аракатларини ЖК 105 1 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 276 law
ЖПКнинг 49726-моддаси ЖПКнинг 49726 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Жиноят иши № 1-2101-2501/247 Маърузачи судья – Ж.Каримов Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Б.Алиқулов АЖРИМИ 2025 йил сентябрь ойининг 24 куни, Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати, суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи: Р.Худайбердиева, ҳайъати аъзолари, судьялар: З.Нарзиев билан Ж.Каримовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ф.Тўхтаеванинг котиблигида, тарафлардан Навоий вилоят прокуратурасининг судларда прокурор ваколатини таъминлаш бўлими прокурори Б.Давронов, судланувчи Б.Бобокулов ваунинг ҳимоячиси - адвокат Ф.Арнақулов, жабрланувчи Ж.Сайдуллаевнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2025 йил 11 августдаги ҳукми устидан жабрланувчи Ж.Сайдуллаев томонидан апелляция тартибида келтирилган шикояти асосида жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2025 йил 11 августдаги ҳукмига кўра: 1993 йил 11 июнда Навоий шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, уйланмаган, муқаддам судланмаган, “Навоийазот” АЖ 26-цехида машинист АЗТК вазифасида ишлайди, Навоий шаҳар, “Жанубий” М.Ф.Й, “Жанубий” кўчаси 11-уй, 4-хонадонда яшайди, иш бўйича “муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисида” тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси ва ҳукм нусхасини ўз вақтида олган, Бобокулов Ботир Боходирович (Bobokulov Botir Boxodirovich)га Ўзбекистон Республикаси ЖК 105-моддасининг 1-қисми билан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Б.Бобокулов 2025 йил 26 май куни соат 20:20 ларда “Навоийазот” АЖ кириш қисмида, фуқаро Ж.Сайдуллаев билан ўрталарида содир бўлган келишмовчилик натижасида Ж.Сайдуллаевни тўхтатиб, нима сабабдан иш вақтида уни камситиб келаётганлиги ҳақида сўраб, ушбу масалада оғзаки тортишиб қолиб, Ж.Сайдуллаевнинг юзи ва бошига мушти билан уриб, Ж.Сайдуллаевга РСТЭИАМ Навоий филиалининг 11.06.2025 йилдаги 755/179-сонли судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра, “бош мия чайқалиши, пастки жағ суяги ўнг бурчак соҳасидан ёпиқ Жабрланувчи Ж.Сайдуллаев апелляция шикоятида, суд ҳукмидан норози эканлиги, Б.Бобокулов уни жамият ҳудудидан ташқарида чиққанида уни пойлаб туриб ургани, шифохонада даволангани учун сарфланган харажатлар судланувчи томонидан унга қоплаб берилмагани, судланувчига енгил жазо тайинлангани, суд қарорини ўзгартириб, судланувчига оғирроқ жазо тайинлашни сўраган. Судлов ҳайъати, иш бўйича вилоят судининг судьяси Ж.Каримовнинг маърузасини, прокурор Б.Давронов, судланувчи Б.Бобокулов ва унинг адвокати Ф.Арнақуловлар келтирилган шикоятни қаноатлантирмасдан, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги, жабрланувчи Ж.Сайдуллаев келтирилган шикоятни қаноатлантириш тўғрисидаги фикрларини тинглаб, апелляция шикоятидаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд ҳукмини зарар ундиришга оид қисми ўзгартиришни лозим топади. Судланувчи Б.Бобокуловнинг жиноят содир этганликдаги айби, судда айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг тергов ва суд жараёнларидаги кўрсатувлари, “E-Material” электрон тизимидан 17842-рақам билан қайддан ўтган мурожаат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал, судга оид тиббий экспертиза хулосаси ҳамда иш материалларида тўпланган бошқа далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини тўлиқ топган бўлиб, қайд этилган далилларга суд ҳукмида атрофлича баҳо берилган. Апелляция инстанциясида жабрланувчи сифатида сўроқ қилинган Ж.Сайдуллаев, “Навоийазот” АЖ 26-цехда смена устаси лавозимида ишлаб келиши, унинг хизмат вазифаларига сменадаги ишчи ходимларнинг соғлиғи ва махсус уст-бош кийимларини текшириш, ходимлар тушунмаган ишлари ўргатиш кириши, 2025 йил март ойларида Б.Бобокулов у ишлайдиган цехга ишга юборилганлиги, дастлаб Б.Бобокулов билан яхши келишиб, ишларни ўргатишни бошлаганлиги, кейинчалик Б.Бобокулов иш вақтида бошқа цехларга ўтиб кетишни одат қилганлиги, у Б.Бобокуловни бир неча марта иш жойини ташлаб кетмаслиги ҳақида огоҳлантирганлиги, 2025 йил 26 май куни сменани тугатиб, кетиши учун омборхонада бўлган корешогини кимдир келтириб беришини сўраб, рация орқали хабар берганида, омборхонадагилар Б.Бобокулов омборхонада эканлигини айтганидан сўнг, у Б.Бобокуловга корешогини тез олиб келиб, унга учрашишини рация орқали айтганлиги, Б.Бобокулов келганидан сўнг, у иш вақтида бошқа жойда юрганлиги сабабли Б.Бобокулов ва катта машинист Н.Эгамовага тушунтириш хати ёзишларини айтганлиги, Б.Бобокулов тушунтириш хатини рус тилида ёзиб келганлиги сабабли, у тушунтириш хатини қайтадан ёзишини айтгани, Б.Бобокулов рациядан унга “Қўлимдан келгани шу, билганингни қил” деб жавоб 2 берганлиги, шу куни иш вақти тугаб, ишдан чиқиб, автотурагоҳга кетаётганида, у Б.Бобокулов билан хайрлашгани, кейин Б.Бобокулов унинг бошини орқа қисмидан ургани, у ерга йиқилганлиги ва ҳушини йўқотганлиги, касалхонада ҳушига келганлиги, касалхонада 9 кун даволанганлиги, ундан ташқари “Навоийазот” АЖнинг касалхонасида ҳам даволанганлиги, касалхонада даволанаётган пайтида Б.Бобокулов томонидан етказилган моддий ва маънавий зарарларни қопламагани, Б.Бобокулов билан иш пайтида фақат келишмовчилик бўлгани, судланувчига нисбатан даъвоси борлигини, дори-дармонларга 8.482.374 сўм ва биринчи инстанция судида адвокатга 3.000.000 сўм харажат қилганини, келгусида яна даволаниши лозим бўлганини, судланувчига нисбатан қонуний чора кўришни ва оғир жазо тайинлаш ҳақида кўрсатув берди. Апелляция инстанциясида судланувчи сифатида сўроқ қилинган Б.Бобокулов, 2025 йил март ойидан буён “Навоийазот” АЖнинг 26-цехида ишлаб келиши, унга устоз сифатида бириктирилган смена устаси Ж.Сайдуллаев билан муносабатлари бир неча ойдан бери ёмонлашиб, Ж.Сайдуллаев уни ишидан камчилик топиб, уришиб келганлиги, Ж.Сайдуллаев ҳатто у ишдан бирор жойга чиқмоқчи бўлса, рухсат олиб кейин чиқиши кераклигини талаб қилганлиги, 2025 йил 25 май куни 26-цех бошлиғи ўринбосари Ў.Нарзиев 2025 йил 26 май куни ходимлар учун имтиҳон бўлишини, бошқа ходимларга бу хабарни етказиши кераклигини айтганида, у ходимларга бу ҳақида хабар бермоқчи бўлгани ва Ў.Нарзиев унга “Жахонгирга айтиб кет, Жахонгирнинг характери қанақалигини биласан-ку” деб айтгани, у омборхона ва ўзи ишлайдиган бинонинг ораси яқин бўлганлиги сабабли, Ж.Сайдуллаевга айтмасдан, омборхонага борганлиги, у оператор Ш.Мустафоевани олдига борганида, Ж.Сайдуллаев Ш.Мустафоевага рациядан алоқага чиқиб, керакли ҳужжатларни сўрагани, шунда у Ш.Мустафоевага ҳужжатларни ўзи олиб боришини айтганида, Ш.Мустафоева Ж.Сайдуллаевга бу ҳақда айтганида, Ж.Сайдуллаевни жаҳли чиқиб, унга нима сабабдан рухсатсиз иш жойини ташлаб кетганлигини сўраб, унга танбеҳ берганлиги, сўнгра у Ж.Сайдуллаевга ҳужжатларни олиб келганида, Ж.Сайдуллаев ундан тушунтириш хати ёзишни талаб қилганлиги, у рус мактабда таълим олганлиги сабабли, тушунтириш хатини ўзбек тилида ёза олмаганлиги сабабли, тушунтириш хатини рус тилида ёзгани, Ж.Сайдуллаев ҳамманинг олдида уни уришиб, тушунтириш хатини ўзбек тилида ёзиб келишини айтгани, шунда жаҳли чиқиб Ж.Сайдуллаевга “Билганингни қил” деб, хонадан чиқиб кетганлиги, иш вақти тугагандан сўнг, автотураргоҳда автобус кутиб турган пайтида, Ж.Сайдуллаевга қилган иши хато эканлигини, бошқалар олдида уришиши яхши эмаслигини тушунтирмоқчи бўлиб, тўхтатмоқчи бўлганида, Ж.Сайдуллаев уни ҳақоратли сўзлар билан уришиб, итариб юборгани, бундан уни жаҳли чиқиб, Ж.Сайдуллаевнинг юз қисмига бир мушт туширганлиги, Ж.Сайдуллаев зарбдан ерга йиқилганида, у Ж.Сайдуллаевнинг юзига яна икки марта урганлиги, шундан сўнг улар билан бирга ишловчи Ж.Кадиров келиб, уни 3 ажратиб олганлиги, бир неча дақиқадан кейин Ж.Сайдуллаев ҳушига келиб, ўриндиққа ўтирганлиги, шунда Ж.Кадиров тез ёрдам чақирганлиги, Ж.Сайдуллаевга тан жароҳати етказишига Ж.Сайдуллаевнинг унга нисбатан айтилган ҳақоратли сўзлари сабаб бўлганлиги, аслида у Ж.Сайдуллаев билан муроса қилиб, гаплашиб олмоқчи бўлганлиги, айбига тўлиқ иқрорлиги, содир этган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, қилмишининг оқибатларини тушуниб етганлиги, жабрланувчидан кечирим сўраганини, ҳозирги кунда жабрланувчига етказилган зарарни қоплаш учун суд органи банк депозит ҳисоб рақамига 9.000.000 сўм тўлагани, келгусида бошқа зарарларни ҳам ишлаб тўлаб беришини, унинг ёшини ва оилавий аҳволини инобатга олган ҳолда, уни кечириб, қонуний енгиллик бериш ҳақида кўрсатув берди. Судлов ҳайъати, жабрланувчи Ж.Сайдуллаевнинг апелляция шикоятидаги, Б.Бобокулов уни атайлаб, орқа томонидан келиб бошига урганини, унга етказилган моддий ва маънавий зарарларни қопламагани, унга оғирроқ жазо тайинлаш ҳақидаги важлари билан қуйидагиларга кўра келишмайди. Чунки, жиноят ишда тўпланган ҳужжатларга кўра, судланувчи Б.Бобокулов ўзаро келишмовчилик натижасида, Ж.Сайдуллаевни қасддан уриб, ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказган. Судлов ҳайъати, Пленум қарорлари тушунтиришларидан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди судланувчи Б.Бобокуловнинг ҳаракатларини ЖК 105-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 3-бандида, Жиноят кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд, жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7,8-моддаларида кўрсатилган инсонпарварлик ва одиллик принципларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорида берилган тушунтиришларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 7-сонли “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарорининг талабларига риоя қилиб, судланувчи Б.Бобокуловга жазо тури ва миқдорини танлашда жазони енгиллаштирувчи 4 ва оғирлаштирувчи ҳолатлар инобатга олиниб, улар айбли деб топилган модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазоси тайинлаш ҳақида асосли хулосага келган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 26-сонли Қарорининг 9-бандида, мулкий зиён етказилган ҳар бир жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилаётганда, суд фуқаровий даъвони ҳал этиши, даъво қўзғатилмаган бўлса, мулкий зиённи қоплаш масаласини ўз ташаббуси билан муҳокама қилиши лозим. Бунда иш материалларида хатланган мол-мулкнинг йўқлиги мулкий зиённи қоплаш тўғрисидаги масалани кўрмасдан қолдириш учун асос бўла олмайди, чунки бундай мол-мулк ҳукм ижроси жараёнида ҳам аниқланиши мумкинлиги, Қарорнинг 18-бандида, ишни апелляция, кассация ёки тафтиш босқичида кўраётган суд ҳукмга мулкий зиённи қоплашга оид ўзгартиришлар киритишга ҳақли. Агар иш бўйича далиллар тўплаш ва қўшимча текшириш талаб қилинмаса, ишнинг мулкий зиён етказишга доир ҳолатлари биринчи инстанция суди томонидан тўлиқ ва тўғри аниқланган, бироқ моддий ҳуқуқ нормаларини қўллашда хатоликка йўл қўйилган бўлса, юқори турувчи суд ундириладиган зиён миқдорини камайтириши ёки кўпайтириши мумкин”лиги кўрсатилган. Апелляция инстанция суди, биринчи инстанция судининг жабрланувчи Ж.Сайдуллаевга маънавий зарарларни ундириш юзасидан даъволари бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 276-моддаси 5-қисмига мувофиқ, фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида тўғри тушунтирган бўлсада, жабрланувчи Ж.Сайдуллаев томонидан тақдим этилган ва жиноят иши ҳужжатларига қўшилган дори-дармонларга қилинган харажатларни тасдиқлайдиган 8.482.374 сўмлик дори-дармон харид чеклари ва тиббий касаллик варақалари ҳамда 3.000.000 сўмлик адвокат ҳимояси учун харажатларни инобатга олиб, уларни амалда ундирмасдан, ушбу зарарларни ҳам ундириш учун фуқаролик судига мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш юзасидан нотўғри тўхтамга келган деб ҳисоблайди. ЖПКнинг 49726-моддасига мувофиқ, апелляция инстанцияси, агар чиқарилган суд қарорлари моддий ва процессуал қонун талабларига мувофиқ эмаслиги аниқласа, суд ҳукмини ўзгариштиришга ҳақлидир. Шу сабабли, судлов ҳайъати, мазкур жиноят иш бўйича судланувчи Б.Бобокулов томонидан жабрланувчи Ж.Сайдуллаевга (8.482.374+3.000.000) 11.482.374 сўм моддий зарар етказилган деб эътироф этишни; судланувчи Б.Бобокулов томонидан етказилган зарарни қоплаш мақсадида, Судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти Навоий вилояти ҳудудий бўлими банк ҳисоб рақамига қўйилган 9.000.000 сўм пуллар жабрланувчи Ж.Сайдуллаевга етказилган зарарни қоплашга қаратишни; ундирилмай қолган 2.482.374 сўм зарар судланувчи Б.Бобокуловдан жабрланувчи Ж.Сайдуллаев фойдасига ундиришни; 5 жабрланувчи Ж.Сайдуллаевга судланувчи Б.Бобокуловнинг жиноий қилмиши натижасида етказилган бошқа турдаги моддий ва (ёки) маънавий зарарларни ундириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 276-моддаси 5-қисмига мувофиқ, фуқаролик тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49715-49718 49726, 49731моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати, 11 августдаги судланувчи Бобокулов Ботир Боходирович (Bobokulov Botir Boxodirovich)га оид ҳукмининг зарар ундиришга оид қисми ўзгартирилсин. Судланувчи Б.Бобокулов томонидан жабрланувчи Ж.Сайдуллаевга 11.482.374 сўм моддий зарар етказилган деб топилсин. Судланувчи Б.Бобокулов томонидан етказилган зарарни қоплаш мақсадида, Судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти Навоий вилояти ҳудудий бўлими банк ҳисоб рақамига қўйилган 9.000.000 сўм пуллар жабрланувчи Ж.Сайдуллаевга етказилган зарарни қоплашга қаратилсин. Ундирилмай қолган 2.482.374 сўм зарар судланувчи Б.Бобокуловдан жабрланувчи Ж.Сайдуллаев фойдасига ундирилсин. Жабрланувчи Ж.Сайдуллаевга судланувчи Б.Бобокуловнинг жиноий қилмиши натижасида етказилган бошқа турдаги моддий ва (ёки) маънавий зарарларни ундириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 276-моддаси 5-қисмига мувофиқ, фуқаролик тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилсин. Суд ҳукмининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Шикоят қисман қаноатлантирилсин. Ажримдан норози томон, Навоий вилоят суди суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят беришга ёки прокурор протест билдиришга ҳақли. Раислик қилувчи: (имзо) Р.Худайбердиева Ҳайъат аъзолари: (имзо) З.Нарзиева (имзо) Ж.Каримов Ажрим аслига тўғри, судья Ж.Каримов 6