Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1501-2603/595 Дата решения 06.03.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди Судья МУТАЛИЕВ КОБИЛ КАДЫРОВИЧ Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 450790 Claim ID 3064736 PDF Hash 1fc10eab41c9f76c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
исми ва 266-моддасининг 1-қисми исми ва 266 1 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 661-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 661 code_article
мазкур Кодекс 105-моддасининг 1-қисми мазкур Кодекс 105 1 code_article
процессуал кодекси 84-моддасининг 4-қисми процессуал кодекси 84 4 code_article
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 6-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 6 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
ли Жиноят кодексининг 66 -моддаси ли Жиноят кодекси 66 code_article
амда унга нисбатан Жиноят кодекси 105-моддасининг 1-қисми амда унга нисбатан Жиноят кодекси 105 1 code_article
Текст решения 7 683 символов
АЖРИМ (ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш ва жиноят ишини тугатиш ҳақида) 2026 йил март ойининг 6 куни, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди, суднинг биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи шаҳар судининг судьяси К.Муталиев, Р.Жўрабекованинг котиблигида, давлат айбловчиси – Фарғона шаҳар прокурори катта ёрдамчиси А.Абдусаттаров, жабрланувчи Эргашев Мирзохид Махаматсадикович, судланувчи Рустамов Саидтемурхон Амируллохон ўғли ва унинг ҳимоячиси – адвокат Д.Рустамованинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 105моддасининг 1-қисми, 117-моддасининг 1-қисми ва 266-моддасининг 1-қисми билан С.Рустамовни айблаш ҳақидаги 1-1501-2603/595-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Рустамов Саидтемурхон Амируллохон ўғли (Rustamov Saidtemurxon Amirulloxon o`g`li), 2001 йил 22 июнь куни Қува шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, уйланмаган, расмий иш жойига эга эмас, муқаддам судланмаган, Қува тумани, Қува м.ф.й., Ҳувайдо кўчаси, 46-уйда яшайди, иш бўйича гаров эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2026 йил 13 февраль куни олган. Суд, прокурор, ҳимоячи, судланувчи ва жабрланувчининг фикрларини тинглаб, жиноят иши материалларини ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Судланувчи Рустамов Саидтемурхон Амируллохон ўғли 2026 йил 24 январь куни соат 17-47ларда ўзини бошқарувида бўлган “Нексия 3” русумли 40 Х 287 FB бўлган белгили автомашинасида Фарғона шаҳар, М.Улуғбек маҳалласи, А.Яссавий кўчаси бўйлаб, И.Каримов номидаги кичик ҳалқа йўли томон қараб ҳаракатланиб кетаётиб, мазкур ҳудуддаги “Файз” номли тўйхонани олдидаги чоррахага етиб келиб, чап томонга бурилаётган вақтида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 апрель кунги № 172-сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 11-г кичик банди, 77-банди, 103-банди ва 111-бандида кўрсатилган талабларни қўпол равишда бузиб, мазкур автомабиль йўлини пиёдаларни кесиб ўтиш учун мўлжалланган қисмидан светофоринг рухсат берувчи ишораси асосида ҳаракатланиб ўтаётган пиёдачи М.Эргашевни автомашинасининг олд қисми билан уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бундан ташқари, С.Рустамов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, шу куни М.Эргашевни уриб юборганидан кейин унинг уни гўёки тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказига олиб боришини ёлғондан айтиб, бошқарувидаги автомашинага пиёдачини чиқаргач йўл транспорт ҳодисаси вақтида тан жарохатлари олган М.Эргашевни шифохонага олиб бориш фикридан қайтиб, автомашинасини ҳаракат йўналишини бошқа томонга ўзгартириб, Фарғона шаҳар, С.Ахмад кўчасига етиб боргач М.Эргашевдан агарда шифохонага бормаслиги ва бўлган ҳолатлар юзасидан ИИБга мурожаат қилмаслигини талаб қилган вақтида, М.Эргашев бу шартга рози бўлмагач бу ҳолатдан ғазабланиб, М.Эргашевни автомашинасидан пастга тушириб, уни чап кўкрак ва қорин қисмига бир неча марта тепиб, унга тан жарохати етказиб, ўзи ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолдириб, ўзини ўзи ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўлган М.Эргашевга ёрдам кўрсатмай, унинг ҳаётини хавф остида қолдириб, ҳодиса жойидан кетиб юборган. Суд тиббий экспертизасининг 2026 йил 28 январь кунги № 125-сонли хулосасига кўра, М.Эргашевда кўкрак қафаси ёпиқ тўмтоқ шикасти, чап курак суяги ва чап томондан 11-қовурғани плерва ичи асоратисиз ёпиқ синиши, чап елка бўғимини гемартрози-бўғим ичига қон тўпланиши, чап елка бўғими ва кўкрак қафаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ҳамда ўнг сон сохасини қонталаш жарохатлари аниқланиб, ушбу тан жарохати оғирлик даражасига кўра ўртача оғир турдаги тан жарохатлар тоифасига кириши аниқланган. Жабрланувчи М.Эргашев судда, ярашув тўғрисида ариза тақдим қилиб, судланувчи С.Рустамовга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, ҳозирда моддий зарар тўлиқ қопланганлигини, аризани ўз хоҳиши билан ёзганлиги, унга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Судланувчи С.Рустамов судда, ярашув тўғрисида ариза тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчидан кечирим сўраганлиги ҳамда етказилган моддий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини, ҳозирда жабрланувчи билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 661-моддасига кўра, мазкур Кодекс 105-моддасининг 1-қисми, 117-моддасининг 1-қисми ва 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлиб, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 84-моддасининг 4-қисмига кўра, жабрланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда, жиноят иши суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмай тугатилиши мумкин. Иш ҳужжатлари ҳамда судда аниқланган ҳолатларга кўра, С.Рустамов ўз айбига ихтиёрий иқрор бўлиб, жабрланувчи М.Эргашев билан ярашган ҳамда етказилган зарарларни бартараф этган. Судланувчи С.Рустамовга нисбатан юритилган жиноят ишини тугатишга монелик қиладиган ҳолатлар мавжуд эмас. Шунга кўра ҳамда судланувчи С.Рустамов ва жабрланувчи М.Эргашевларнинг ярашув аризаларини ўрганиб чиқиб, прокурор ва ҳимоячининг жиноят ишини ярашув асосида тугатиш ҳақидаги хулосасини тинглаб, мазкур жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш учун монелик қилувчи ҳолатлар мавжуд эмаслиги боис, суд, томонларни ярашганлик ҳақидаги аризаларини қабул қилиб, жиноят ишини тугатиш лозимлиги ҳақида тўхтамга келди. Бундан ташқари, суд, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 6-қисми талабларидан келиб чиқиб, жабрланувчи М.Эргашевга суд ярашувни тасдиқлаганидан сўнг, у томонидан мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқотилгани ҳақида тушунтириб ўтилганини инобатга олишни лозим топди. Бундан ташқари, суд, иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган 1 дона ДВД дискни жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларга амал қилиб, суд ажрим қилди: Рустамов Саидтемурхон Амируллохон ўғли Жиноят кодексининг 66 -моддасига асосан жавобгарликдан озод қилинсин ҳамда унга нисбатан Жиноят кодекси 105-моддасининг 1-қисми, 117-моддасининг 1-қисми ва 266-моддасининг 1-қисми билан юритилган жиноят иши тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан Жиноят-процессуал кодекси 84-моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин. С.Рустамовга нисбатан қўлланилган гаров эҳтиёт чораси ажрим қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин ҳамда Фарғона вилоят ИИБнинг депозит ҳисоб рақамида сақланаётган 8.240.000 (саккиз миллион икки юз қирқ минг) сўм гаров пуллари С.Рустамовнинг ўзига қайтарилсин. Жабрланувчи М.Эргашевга нисбатан етказилган моддий зарарлар қоплангани ҳамда унга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида у томонидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилгани ҳақида тушунтириб ўтилгани инобатга олинсин. Иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган 1 дона ДВД диск жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим эълон қилинган, судланувчи ва жабрланувчи ажрим нусхасини олган кундан бошлиб, ўн кунлик муддатда шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция тартибида хусусий шикоят бериш ва хусусий протест билдиришга, ажрим қонуний кучга кирганидан сўнг эса кассация тартибида хусусий шикоят бериш ва хусусий протест билдиришга ҳақли. 1 Раислик қилувчи К.Муталиев