Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2505/286 Дата решения 23.09.2025 Инстанция Кассация Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Хакимов Азимжон Эгамбердиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 410386 Claim ID 2928763 PDF Hash 09c5607f262d2f97... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
ЖКнинг 45-моддаси ЖКнинг 45 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 48 -моддаси ЖКнинг 48 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Иш №1-1005-2505/286-сонли Маърузачи судья: Н.Касимова Биринчи инстанция судининг судьяси:А.Хакимов АЖРИМИ Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанцияси 2025 йил сентябрь ойининг 23 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: О.Қличев, судлов ҳайъати судьялари: Х.Шамшиев ва Н.Касимовадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Т.Номозовнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори У.Файзиев, судланган И.Тургуновнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат Н.Хабибуллаевнинг иштирокида, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 21 августдаги ҳукмига кўра, Тургунов Ижодбек Илхом ўғли (Turgunov Ijodbek Ilxom o‘g‘li) 1993 йил 2 ноябрь куни Тошкент вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали, 1 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, “Тўқимачи” МФЙ, Жамбул кўчаси,10-уйда истиқомат қилувчига нисбатан чиқарилган ҳукм устидан судланган И.Тургуновнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат Н.Хабибуллаев томонидан билдирилган кассация шикояти асосида жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: И.Тургунов Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” банди ва ЖК 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ЖК 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, И.Тургуновга 2 йил муайян ҳуқуқдан, яъни корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларда мансабдорлик лавозимларини эгаллаш ҳамда ички ишлар вазирлиги тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси, ЖК 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида И.Тургуновга жиноятлар мажмуи тариқасида 2 йил муайян ҳуқуқдан, яъни корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларда мансабдорлик лавозимларини эгаллаш ҳамда ички ишлар вазирлиги тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида И.Тургуновга 2 йил муайян ҳуқуқдан, яъни корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларда мансабдорлик лавозимларини эгаллаш ҳамда ички ишлар вазирлиги тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 4 йил 9 ой 24 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилган. Суднинг ҳукмига кўра, И.Тургунов, 2012 йил июнь ойидан ИИВ тизими идораларида, 31.07.2023 йилдан Тошкент вилояти ИИББ тўртинчи минтақавий ҳудуд Тошкент тумани ИИБ Тезкор-қидирув хизмати тоғли ва чегара ҳудудларидаги тезкор гуруҳ катта тезкор вакили лавозимида, майор махсус унвонида хизмат қилиб келиб, 2025 йил 14 май куни хизматдан бўшатилганидан сўнг ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан далолатчи сифатида пора беришга қизиқтириш орқали қўлга киритиш мақсадида 2025 йил 15 май куни фуқаро Ходжаева Камила Фарҳод қизидан жиноят ишлари Яшнобод туман суди иш юритувидаги турмуш ўртоғи Ходжаев Бахром Фатхулла ўғлини ЖКнинг 131, 135, 165 ва 205-моддалари билан айблаш ҳақидаги жиноят иши юзасидан турмуш ўртоғининг айбловидан ЖКнинг айрим моддаларини олиб ташлаш ва енгил жазо тайинланиши масаласини Тошкент шаҳар судида ишловчи мансабдор шахслар орқали 258.750.000 сўмга тенг бўлган 20.000 АҚШ доллари миқдоридаги пора эвазига ҳал қилишни ваъда бериб, пора беришга далолат қилган ва К.Ходжаеванинг мурожаатига асосан 2025 йил 16 май куни, соат 21:20 ларда Ўзбекистон Республикаси ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 76-уй, 33-хонадонга бориб, аризачи К.Ходжаевадан 20.000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган ва фирибгарликда ифодаланган жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда охирига етказа олмаган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий сайтининг валюталар курси архивидан олинган маълумотга асосан, 16.05.2025 йил ҳолатига кўра, 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 12.937,5 сўмни ташкил қилиши, шунга асосан, 20.000 АҚШ доллари 258.750.000 сўмни ташкил этиши аниқланган. Адвокат Н.Хабибуллаев кассация шикоятида, И.Тургуновнинг муқаддам судланмаганлиги, айбига тўлиқ иқрорлиги, чин кўнгилдан пушаймонлиги, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари, ногирон онаси борлиги онаси ва турмуш ўртоғи саратон оғир касаллигига чалинганлиги, ҳозирда оиласи оғир шароитда қолганлигини инобатга олиб И.Тургуновга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган Кассация инстанцияси, иш бўйича судья Н.Касимованинг маърузасини, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиевнинг шикоятини рад қилиш ҳақидаги хулосасини, судланган И.Тургуновнинг ҳимоячиси адвокат Н.Хабибуллаевнинг кассация шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятида келтирилган важларга тегишли баҳо бериб, суд ҳукмини ўзгартиришни лозим топади. Судланган И.Тургуновнинг жиноят содир этганликдаги айби, жиноят ишидаги К.Ходжаеванинг қонуний чора кўриш ҳақидаги аризаси (и.в. 5), 16.05.2025 йилдаги нарсани ихтиёрий тақдим этиш баённомаси (и.в. 8), 16.05.2025 йилдаги пул маблағларига ишлов бериш, уларни ва овоз ёзиш мосламасини аризачи-фуқарога тақдим қилиш тўғрисидаги баённомаси (и.в. 16-18), 16.05.2025 йилдаги ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш ҳақидаги баённомаси (и.в. 21-24), Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 28.05.2025 йилдаги хизмат текшируви хулосаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар (и.в. 112-160), Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази давлат суд экспертларининг 09.06.2025 йилдаги 29/18(5166)38.1Z/8606 ва 29/18(5166)38.1Z/8607-сонли суд кимёвий экспертизаси хулосаси (и.в. 167-171), К.Ходжаев ва И.Тургуновлар ўртасида бўлиб ўтган сўзлашувлар стенограммаси (и.в. 212-227), Ўзбекистон Республикаси ДХХга 800 АҚШ доллари пул маблағларини қайтариб бериши юзасидаги хати (и.в. 236) ва пул маблағларни қайтариш жавоб хати ҳамда бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз исботини тўлиқ топган. Кассация инстанцияси, биринчи босқич суди томонидан И.Тургуновнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168моддаси 4-қисмининг “а” банди ва ЖК 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 4-бандида, “Қонун тайинланадиган жазо тури ва меъёрини айбдорнинг шахсини тавсифловчи объектив ва ижтимоий омиллар билан боғлиқ қилиб қўйганлиги туфайли судлар жиноят ишларини кўриб чиқиш пайтида мазкур ҳолатларни аниқлашлари шарт” деб тушунтириш берилган. Шунингдек, ушбу Пленум Қарорининг 37-бандида, “ЖК 57-моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкин. Бунда, қонунга мувофиқ, судлар, нафақат шахс жиноят содир этиш вақтида кўзланган мотив ва мақсад, айб шакли ва даражасини, балки айбдорнинг шахси, жиноят иштирокчилари орасидаги роли, жиноят содир этилиш пайтидаги ёки содир этилганидан кейинги ҳулқ-атвори, жиноятни содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитини ҳам эътиборга олишлари лозим. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи алоҳида ҳолатлар рўйхати қонунда кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд қабул қилган қарорини ҳукмда асослантирган ҳолда жазони енгиллаштирувчи айрим ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай ҳолат сифатида тан олиши мумкин (масалан, моддий зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, судланувчи ёки ота-онасининг оғир касаллиги, уларнинг меҳнатга лаёқатсизлиги, айбдор ота-онасининг ёки боласининг бошқа боқувчиси йўқлиги, судланувчининг кекса ёшда эканлиги, унинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноятни очишда фаол иштирок этганлиги, жабрланувчининг жиноят содир этилган жиноятни очишда фаол иштирок этганлиги, жабрланувчининг жиноят содир этилган этилишига туртки берган ҳуқуққа хилоф ҳулқатвори, жабрланувчининг судланувчи билан ярашганлиги ва ҳ.к)” деб раҳбарий тушунтиришлар берилган. Кассация инстанцияси, юқоридаги қонун талаблари ва Пленум қарорларининг раҳбарий тушунтиришларига амал қилиб, инсонпарварлик ва одиллик тамойилларига риоя қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасида назарда тутилган жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, судланган И.Тургуновга жазо тайинлашда унинг муқаддам судланмаганлиги, айбига тўлиқ иқрорлиги, чин кўнгилдан пушаймонлиги, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари, ногирон онаси борлиги, тақдим этилган тиббий маълумотномаларга кўра, онаси ва турмуш ўртоғи саратон оғир касаллигига чалинганлигини , ҳозирда оиласи оғир шароитда қолганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,211моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, мазкур модда санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо тайинлашни, ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан тайинланган жазони аслича қолдиришни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари тартибига амал қилган ҳолда жазо тайинлаб бунда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан И.Тургуновни дастлабки тергов жараёнида ва қамоқда сақланган вақтини ҳисобга олишни лозим топади. Бундан ташқари, биринчи босқич суди томонидан судланган И.Тургуновнинг ҳаракати ЖК 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан квалификация қилинганлиги кўрсатилган бўлсада, техник хатоликка йўл қўйилиб, суд ҳукмининг қарор қисмида модданинг банди кўрсатилмасдан қолган. Шу сабабли кассация инстанцияси, ҳукмнинг биринчи хатбошисидаги жумлага аниқлик киритишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5097, 5099, 50910-моддаларини қўллаб, кассация инстанцияси 5 Қ И Л А Д И: Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 21 августдаги Тургунов Ижодбек Илхом ўғлига нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгартирилсин. Ҳукмнинг биринчи хатбошисидаги « ЖК 28,211-моддаси 3-қисми” деган жумла « ЖК 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” банди » деб ўқилсин. Тургунов Ижодбек Илхом ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 45-моддаси тартибида тайинланган 2 (икки) йил корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларда мансабдорлик лавозимларини эгаллаш ҳамда ички ишлар вазирлиги тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси аслича қолдирилсин. Тургунов Ижодбек Илхом ўғлига ЖК 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб 4 (тўрт) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида тайинланган ҳар хил турдаги жазоларни қисман қўшиш йўли билан И.Тургуновга жиноятлар мажмуи тариқасида 2 (икки) йил муайян ҳуқуқдан, яъни корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларда мансабдорлик лавозимларини эгаллаш ҳамда ички ишлар вазирлиги тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 4 (тўрт) йил 3 (уч) ой озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида, И.Тургуновни 2025 йил 17 майдан 2025 йил 23 сентябр кунига қадар қамоқда сақланган ҳар бир кунини озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштирган ҳолда тайинланган жазодан чегириб, ўташ учун 2 (икки) йил муайян ҳуқуқдан, яъни корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларда мансабдорлик лавозимларини эгаллаш ҳамда ички ишлар вазирлиги тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 (уч) йил 10 (ўн) ой 21 (йигирма бир) кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилсин. Жазоларнинг ҳар қайсиси алоҳида ижро этилсин. Тургунов Ижодбек Илхом ўғлига тайинланган озодликни чеклаш жазоси унинг яшаш жойи бўйича, яъни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, “Тўқимачи” МФЙ, Жамбул кўчаси,10-уйда белгиланиб унга ишлаши, иш жойига бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй-жойидан чиқиши тақиқлансин ва унга қўшимча: -Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик; -маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик; -жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик, спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслик каби тақиқлар (чеклашлар) юклатилсин. Жазо ижросини таъминлаш И.Тургуновнинг яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин. Озодликни чеклаш муддати И.Тургунов жазоларни ижро этиш органида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. И.Тургуновга жазони ўташ даврида, унга белгиланган чекланишларни бузган тақдирда Ўзбекистон Республикаси 1 ЖКнинг 48 -моддаси 6-бандида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Тургунов Ижодбек Илхом ўғлига нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, у дарҳол жазони ижро этиш муассасасидан қамоқдан озод қилинсин. Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Кассация шикояти қаноатлантирилсин. Ажримдан норози тарафлар биринчи босқич суди орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи: Ҳайъат судьялари: Ажрим нусхаси аслига тўғри (имзо) (имзо) (имзо) О.Қличев Х.Шамшиев Н.Касимова