Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1002-2502/442 Дата решения 22.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Оқлов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 409041 Claim ID 2858478 PDF Hash 475cf3008423b876... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 18
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
январь куни ЖПКнинг 221-моддаси январь куни ЖПК 221 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси збекистон Республикаси ЖК 184 law
бандлари ва 228-моддаси бандлари ва 228 law
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
ЖПКнинг 455-моддаси ЖПКнинг 455 law
ЖПКнинг 95-моддаси ЖПКнинг 95 law
бандида эса ЖПК 22-моддаси бандида эса ЖПК 22 law
ЖПКнинг 462-моддаси ЖПКнинг 462 law
ЖПКнинг 23-моддаси ЖПКнинг 23 law
йхати ЖПКнинг 464-моддаси йхати ЖПК 464 law
исмида ЖПКнинг 469-моддаси исмида ЖПК 469 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
амда ЖПКнинг 23-моддаси амда ЖПК 23 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси збекистон Республикаси ЖК 184 law
бандлари ва 228-моддаси бандлари ва 228 law
амда жиноят ишини ЖПКнинг 83-моддаси амда жиноят ишини ЖПК 83 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил сентябрь ойининг 22 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида; Раислик қилувчи судья Б.Э.Каюмов; судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурори ўринбосари Ж.Махмудов ва туман прокурорининг катта ёрдамчиси С.Саиджанова, судланувчи Д.Сидиқов ҳамда унинг ҳимоячиси Қ.Ориповнинг иштирокида, Сидиқов Дилшод Ғайрат ўғлига нисбатан № 1-1002-2502/442-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Сидиқов Дилшод Ғайрат ўғли (Sidiqov Dilshod G‘ayrat o‘g‘li), 2002 йил 24 май куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, муқаддам “Vilitas” МЧЖ раҳбари бўлган, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Чоштепа 9-берк кўчаси, 2-уйда яшовчи, 2024 йил 18 декабрь куни қалмоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб 2025 йил 16 январь куни ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган, айблов хулоса нусхасини 2025 йил 5 май куни олган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 227-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари ва 228-моддаси 3-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Сидиқов Дилшод Ғайрат ўғли танишлари Дехқонбоев Шохижахон Неъматжон ўғли ва Эгаммов Охунжон Махмуджон ўғли (уларга нисбатан қисми Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 21.04.2024 йилдаги ҳукми билан мазмунан кўриб чиқилган) ҳамда жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, “Accedo” МЧЖ, “Vilitas” МЧЖ ва “MMS Bizness” МЧЖ бўйича банк ҳисоб рақамларини юритиш ва пул маблағлари ҳаракатларини бошқаришни таъминлаш мақсадида, Д.Сиддиқовни раҳбар ва бош ҳисобчи этиб тайинлаш ҳақидаги 07.02.2024 йилдаги 1-сонли “Vilitas” МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилиш баённомаси ҳужжати, 07.02.2024 йилдаги “Vilitas” МЧЖнинг шу ҳақдаги 1-сонли қарори ҳужжати, 07.12.2024 йилдаги баённома билан тасдиқланган янги таҳрирдаги “Vilitas” МЧЖ уставидаги Бозоров Даврон Боймаматович имзоларини такроран 1 қалбакилаштиришиб, қалбакилаштирилган ҳужжатларнинг нусхаларини яратишиб, шу тарзда банк муассасалари билан банк ҳисоб варақаларини юритиш бўйича шартнома тузиш ваколатини беришда ифодаланган, юридик фактларни вужудга келтиришга қаратилган ушбу сохталаштирилган “Vilitas” МЧЖ таъсисчилик ва хўжалик бошқаруви ҳужжатларини у орқали 07.02.2024 йилда АТБ “Xalq Banki” Миробод БХМга тақдим этишиб, ушбу сохталаштирилган ҳужжатлардан банк операцияларини амалга оширишда қўлланиладиган электрон рақамли имзони қабул қилиб олиш ва бошқа интернет-банк хизматларини ишга туширишда фойдаланишганликда; Бундан ташқари, Д.Сидиқов ўзининг жиноий шериклари Ш.Дехқонбоев ва О.Эгаммов (уларга нисбатан қисми Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 21.04.2024 йилдаги ҳукми билан мазмунан кўриб чиқилган) ҳамда жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттиришиб, “Accedo” МЧЖ, “Vilitas” МЧЖ ва “MMS Bizness” МЧЖлар бўйича банк ҳисоб рақамларини юритиш ва пул маблағлари ҳаракатларини бошқаришни таъминлаш мақсадида, фуқаро О.Эгаммовни раҳбар ва бош ҳисобчи этиб тайинлаш ҳақидаги 30.01.2024 йилдаги 1-сонли “Vilitas” МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилиш баённомаси, 30.01.2024 йилдаги “Vilitas” МЧЖнинг шу ҳақдаги 1-сонли қарори ҳужжати, 11.01.2024 йилдаги баённома билан тасдиқланган янги таҳрирдаги “Vilitas” МЧЖ уставидаги Д.Бозоров имзоларини такроран қалбакилаштиришиб, қалбакилаштирилган ҳужжатларнинг нусхаларини яратишиб, шу тарзда банк муассасалари билан банк ҳисоб варақаларини юритиш бўйича шартнома тузиш ваколатини беришда ифодаланган, юридик фактларни вужудга келтиришга қаратилган ушбу сохталаштирилган “Vilitas” МЧЖ таъсисчилик ва хўжалик бошқаруви ҳужжатларини у орқали 30.01.2024 йилда АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Юнусобод БХМ ва АТИБ “Ipoteka-bank” Тошкент шаҳар филиалига тақдим этишиб, ушбу сохталаштирилган ҳужжатлардан банк операцияларини амалга оширишда қўлланиладиган электрон рақамли имзони қабул қилиб олиш ва бошқа интернет-банк хизматларини ишга туширишда фойдаланишганликда; Бундан ташқари Д.Сидиқов ўзининг жиноий шериклари Ш.Дехқонбоев ва О.Эгаммов (уларга нисбатан қисми Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 21.04.2024 йилдаги ҳукми билан мазмунан кўриб чиқилган) ҳамда жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттиришиб, назорат қилинмайдиган даромад орттириш, хуфёналашган молия-хўжалик фаолиятини юритиш, пул маблағлари ва товарларни давлат назоратидан ҳоли ҳаракатлантириш, фиктив банк ва бошқа хўжалик юритиш операцияларини амалга ошириш ва солиқ базаларини фаол яшириш мақсадида жиноий гуруҳ томонидан 11.01.2024 йил давлат рўйхатидан ўтказилган “Vilitas” МЧЖни бошқариб келишиб, 2024 йил 01-02 февраль кунлари давомида 1.103.067.600 сўмлик цитрус мевалар ва маиший техника товарларни “Vilitas” МЧЖ сотиб олувчилигида электрон ҳисоб фактура расмийлаштирган ҳолда турли хўжалик юритувчи субъектлардан сотиб олишиб, мазкур ликвидли товарларни Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2011 йилдаги 2 306-сон қарори билан тасдиқланган “Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом, 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо Қоидалари, “Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 23.11.2019 йилдаги 943-сонли қарори талабларига зид равишда нақд пулга сотиб юборишиб, савдодан тушган пул маблағларини банк муассасасига кирим қилмасдан, жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимлашиб, реализация бўйича ҳисоб-фактура расмийлаштирмасдан назорат-касса техникасини ва ҳисоб-китоб терминалларини кўллаш тартибини бузиш (СЖ 221-моддаси) оқибатлари билан жуда кўп миқдорни ташкил этувчи 1.103.067.600 сўмлик савдо қоидаларини бузишганликда; Шунингдек, Д.Сидиқов ўзининг жиноий шериклари Ш.Дехқонбоев ва О.Эгаммов (уларга нисбатан қисми Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 21.04.2024 йилдаги ҳукми билан мазмунан кўриб чиқилган) ҳамда жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттиришиб, назорат қилинмайдиган даромад орттириш, хуфёналашган молия-хўжалик фаолиятини юритиш, пул маблағлари ва товарларни давлат назоратидан ҳоли ҳаракатлантириш, фиктив банк ва бошқа хўжалик юритиш операцияларини амалга ошириш ва солиқ базаларини фаол яшириш мақсадида жиноий гуруҳ томонидан 11.01.2024 йил давлат рўйхатидан ўтказилган “Vilitas” МЧЖни норасмий бошқариб келишиб, 2024 йилнинг февраль ойи давомида жамиятга кирим қилинган 1.103.067.600 сўмлик товарларни реализация қилишдан тушган фойдани, 132.044.600 сўмлик товарлар реализациясига оид 15.845.300 сўмлик қўшилган қиймат солиғини, 274.901.700 сўмлик товарлар реализациясига оид 41.235.200 сўмлик фойда солиғини, 124.145.000 сўмлик кредитор қарздорликлар бўйича мажбуриятлар учинчи шахслар томонидан бажарилганлиги муносабати билан 18.621.750 сўмлик фойда солиғини ҳисобга олиш регистрларида акс эттирмаслик ва ҳисоботлар тақдим этмаслик йўли билан, шунингдек, жамиятни 09.02.2024 йилда “Fluctus” МЧЖга қўшиб юбориб, “Fluctus” МЧЖни эса 01.05.2024 йилда “Trellum” МЧЖга қўшиб юбориб, бироқ ушбу ҳолатлар бўйича қолдиқ товарлар, бухгалтерия регистрлари таъсир доирасига тушувчи баланс ҳисоботлари ва буларга оид топшириш ва қабул қилиш ҳужжатлари расмийлаштирмасдан, Солиқ Кодексининг 92 ва 276моддаларини қўпол равишда бузишиб, жами 1.359.257.200 сўмлик ҚҚС ва фойда солиғи базаларини яширишиб, жуда кўп миқдорни ташкил этувчи жами 208.070.450 сўмлик солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келишганликда; Шу билан бирга, Д.Сидиқов ўзининг жиноий шериклари Ш.Дехқонбоев ва О.Эгаммов (уларга нисбатан қисми Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 21.04.2024 йилдаги ҳукми билан мазмунан кўриб чиқилган) ҳамда жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттиришиб, “Vilitas” МЧЖни бошқариб келиб, жамиятнинг фаолияти давомида содир этилган жиноятларини яшириш мақсадида, 30.08.1996 йилдаги Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия 3 ҳисоботи тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасида “Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишни корхона, муассаса ва ташкилот раҳбари амалга ошириши, ҳисоб-китоб ҳужжатларнинг сақланишини бевосита раҳбар таъминлаши шарт” деб кўрсатилган бўлса-да, ғаразгўйлик ҳамда жиноий фаолиятини яшириш мақсадида ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари, товар айирбошлаш ва бошқа усуллар билан амалга оширилган муомалалар бўйича бухгалтерия ҳисоботларида акс эттирилмаган ҳужжатлар, жамиятнинг товар-моддий бойликлари ҳаракати бўйича ҳисоботларини ва молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этмасдан, жамиятнинг қатъий ҳисобидаги ҳужжатларни эгаллаб, уларни яшириб, шикаст етказган ҳолда қасддан нобуд қилганликда айбланган. Суд мажлисида судланувчи Д.Сидиқов эълон қилинган айбловга иқрор бўлмасдан, у бир неча йиллардан бери “EVOS” овқатланиш шаҳобчасида мижозларга буюртмаларни етказиб бериш фаолияти билан шуғулланиб келганини, у ўзига бошқа иш қидириб юрган вақтида, маҳалласида яшовчи Ш.Деҳқонбоев билан шу масалада суҳбатлашиб қолганида, Ш.Деҳқонбоев унга иш топиб беришда ёрдамлашишини айтиб, ундан паспортини нусхасини олиб кетганини, аммо Ш.Деҳқонбоев унга ҳеч қандай иш топиб бера олмаганини, у ўз ишлари билан шуғулланиб юриб, Ш.Деҳқонбоевни ваъдасини ҳам эсдан чиқариб юборганини, орадан вақт ўтиб, у дам олиш куни уйида бўлган вақтида уни уйига ички ишлар ходимлари келишиб, у жиноят иши бўйича қидирувда эканлигини айтиб, уни терговчини олдига олиб боришганини, тергов даврида у уни номидан “Vilitas” МЧЖ фаолияти амалга оширилганини, қандайдир товарлар сотилганини билганини, аммо у “Vilitas” МЧЖ ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмаслигини, бу жамиятни таъсис этмаганини, унга раҳбарлик қилмаганини, бу МЧЖ билан боғлиқ ҳеч қандай ҳужжатларга имзо қўймаганини, банк муассасага ҳам бормаганини, электрон имзоларни ҳам олмаганини, мазкур “Vilitas” МЧЖни фаолияти билан умуман шуғулланмаганини, товарларни нақдлаштиришга, ҳужжатларни қалбакилаштиришга алоқаси йўқлигини, “Vilitas” МЧЖ қандай фаолият билан шуғулланганидан ҳам хабари бўлмаганини, у доимий равишда “EVOS” овқатланиш шаҳобчасида буюртмаларни етказиб бериш билан шуғулланганини айтиб, суддан уни оқлашни сўради. Суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ Ж.Раупов қуйидагиларни яъни, Тошкент шаҳар прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими терговчисининг ҳужжатли тафтиш тайинлаш тўғрисидаги қарори ва раҳбарият томонидан чиқарилган буйруқ асосида ҳужжатли тафтиш ўтказганлигини, у томонидан “Vilitas” МЧЖнинг молиявий фаолияти текширилганлигини, мазкур МЧЖдан “Fluctus” МЧЖга пул кўчирилганлигини, “Fluctus” МЧЖ ва “Trellum” МЧЖга пул ўтганлигини, шунинг учун ҳуқуқий ворис бўлиб, ҳар уччаласи ҳам текширилганлигини, текширув натижасига кўра, “Vilitas” МЧЖнинг 208.000.000 сўм солиқдан қарздорлиги аниқланганлигини, “Accedo” МЧЖни текшириб алоҳида далолатнома қилинганлигини, “Vilitas” МЧЖ“ ва “MMS BIZNESS” МЧЖларни О.Эгамов томонидан, “Accedo” МЧЖ ва бошқа МЧЖларни судланувчи Ш.Деҳқонбоев томонидан бошқарилганлигини, МЧЖ ҳужжатлари бўйича судланувчиларнинг бир-бирига умуман алоқаси 4 йўқлигини, текширув натижасига кўра, “Accedo” МЧЖга алоҳида “Vilitas” МЧЖга алоҳида далолатнома расмийлаштирилганлигини, текширув натижасига кўра, “Accedo” МЧЖнинг 521.121.300 сўмлик, “Vilitas” МЧЖнинг 208.070.450 сўмлик солиқ қарздорлиги аниқланганлигини, шунингдек, у мазкур текширув давомида Д.Сидиқов “Vilitas” МЧЖда ишлаган даври текширилмаганлиги, биронта ҳужжатларда Д.Сидиқовни фамилияси ўтмаганлиги, тақдим қилинган ҳужжатларда Д.Сидиқов “Vilitas” МЧЖда фақатгина 07.02.2024 йилдан 09.02.2024 йилгача раҳбар бўлганлиги аниқланганлигини, бироқ бу давр текширилмаганини баён қилиб, кўрсатма берди. Суд мажлисида ВКА режим орқали сўроқ қилинган гувоҳ Ш.Дехқонбоев қуйидагиларни яъни, у 2023 йилда “telegram” ижтимоий тармоғи орқали туркиялик Танишик Гўкай билан танишганлигини, Танишик Гўкай билан биргаликда бир нечта фирма очиб юритишганлигини, улар 87та фирмаларни юритишганлигини, фирмалар айнан қандай фаолият юритганлиги у эслай олмаслигини, у фақатгина ҳужжатларни расмийлаштириш, яъни фирмаларни рўйхатдан ўтказиш, ҳисоб рақамлари очиш, электрон калитлар олиш каби вазифаларни бажарганлигини, О.Мамажонов фақатгина уни олдида юрганлигини, у ҳеч қандай вазифа бажармаганлигини, О.Мамажоновга ойлик маоши тўламаганлигини, Х.Хакимов у билан ишламаганлигини, ундан бир маротаба фирмага раҳбар этиб тайинлаш учун одам топиб беришни сўраганлигини ва унга Д.Сидиқовни топиб берганлигини, у Д.Сидиқовни “Vilitas” МЧЖга раҳбар этиб тайинлаш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириб, уни номидан ҳужжатларга имзо қўйиб, фирма ҳужжатларини “Яндекс” такси ҳайдовчиси орқали бошқа шахсларга бериб юборганини, Д.Сидиқов ва бошқа шахсларнинг номига очилган фирмаларнинг фаолиятини ким юритганлиги унга маълум эмаслигини, у фақатгина ҳужжатларини расмийлаштирганлигини, унга фирмаларга раҳбар этиб тайинлаш учун одам топиш, фирмани очиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳисоб рақами очиш каби вазифаларни бажарганини, Д.Сидиқовни “Vilitas” МЧЖни фаолиятига алоқадорлиги бўлмаганини айтиб кўрсатув берди. Суд мажлисида ВКА режим орқали сўроқ қилинган гувоҳ О.Мамажанов қуйидагиларни, яъни у муқаддам судланиб, жазо ўтаётган даврида Ш.Дехқонбоев билан танишганлигини, 2022 йил май ойида жазони ўтаб чиққанлигини, у ўзини ишлари билан шуғулланиб юрганлигини, 2023 йилнинг бошида Ш.Дехқонбоев унга алоқага чиқиб Тошкент шаҳрига келишини ва у билан биргаликда юришини ва бунинг учун 500 АҚШ доллари миқдорида ойлик маоши беришини айтиб чақирганлигини, шундан сўнг у Тошкент шаҳрига келиб, Ш.Деҳқонбоев билан бирга юриб, у айтган ҳужжатларни олиб келиб бериш билан шуғулланганини, Х.Хакимовни танишлигини, уни Себзор даҳасидаги уйига Ш.Дехқонов билан биргаликда келганида кўрганлигини, лекин уни нима иш билан шуғуллангани унга маълум эмаслигини, Д.Сидиқовни бир марта кўрганини, уни Себзор даҳасидаги уйига Ш.Дехқонов билан биргаликда келганида кўрганлигини, лекин уни нима иш билан шуғуллангани унга маълум эмаслигини, Ш.Дехқонов, Х.Хакимов ва Д.Сидиқов бирор бир фирманинг фаолиятини юритгани, бирор бир фирманинг раҳбари бўлганлиги унга маълум эмаслигини айтиб кўрсатув берди. 5 Дастлабки тергов вақтида сўроқ қилинган гувоҳ Х.Хакимов қуйидагиларни, яъни у Д.Сидиқовни танишини, Д.Сидиқов ундан иш топиб беришни сўраганида, уни таниши Ш.Деҳқонбоев билан таништириб қўйганини, шундан кейин Д.Сидиқов ва Ш.Деҳқонбоевни ўртасида қандай келишув бўлганидан хабари бўлмагани ҳақида кўрсатув берди Суд, давлат айбловчисининг хулосасини, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, судланувчи Д.Сидиқовга нисбатан таниши Ш.Дехқонбоев ва бошқалар билан тил бириктириб, “Vilitas” МЧЖни ташкил этиб, унга раҳбарлик қилиб, ҳужжатларни қалбакилаштириш, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, солиқ ва бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш ва ҳужжатларни нобуд қилганликда ифодаланган айблов асоссиз эълон қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси 1-қисмида, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шартлиги, шунингдек, ЖПКнинг 455-моддасида, ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шартлиги, ҳукм қонуннинг барча талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун асосида чиқарилган бўлса, қонуний деб эътироф этилиши, ҳукм ишнинг ҳақиқий ҳолатлари унда кераклигича тўла ва юз берганига ҳақиқатан монанд тарзда аниқланган бўлса, асосли деб эътироф этилиши, ҳукм айбдорга нисбатан жазо ёки бошқа таъсир чораси у содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва унинг шахси эътиборга олиниб тайинланган бўлса, айбсиз шахс эса оқланган ва реабилитация этилган бўлса, адолатли деб эътироф этилиши, суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган далиллар билан асослаши, суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари асослантирилган бўлиши лозимлиги қатъий белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 2-бандида - судлар ҳукм чиқаришда, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва ЖПКда белгиланган суднинг ҳукми қонуний, асосли ва адолатли бўлиши, фақат судлар томонидан, ошкоралик, жиноят ишларини ҳайъатда ва якка тартибда кўриб чиқилиши, судьялар маслаҳатлашувининг сир тутилиши, одил судловни фуқароларнинг қонун ва суд олдида тенглиги асосида, шахснинг шаъни ва қадрқимматини ҳурмат қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, иш юритилаётган тилни билмайдиган ёки етарли даражада тушунмайдиган процесс иштирокчиларига ўз она тилида ёки ўзи биладиган бошқа тилда ва таржимон ёрдамидан фойдаланишини таъминлаш, тарафларнинг ўзаро тортишуви, далилларнинг бевосита ва оғзаки усулда текширилиши, айбсизлик презумпцияси асосида чиқарилиши ва иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлаш тўғрисидаги жиноят процессининг муҳим принципларига амал қилишлари, ушбу принциплардан ҳар қандай асосларга кўра чекланиш, ҳукмни қонуний эмас деб топишга асос бўлиши; - 4-бандида, иш бўйича ҳукм иш материалларида маълум бўлиб қолган барча камчиликлар тўлдирилгандан кейингина чиқарилиши мумкинлиги, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, судланувчини 6 жиноятни содир қилганлигини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган ҳар бир далил, ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозимлиги, ҳукмда судланувчининг жиноий ҳаракатларини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган далилларга асосланганда, суд уларнинг мазмунини ёритиши ва тегишли баҳо бериши лозимлиги; - 5-бандида эса ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратиш лозимлиги, судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлиги; - 7-бандида, ЖПКнинг 462-моддасига мувофиқ, суд айблов ёки оқлов ҳукми чиқариши мумкинлиги, ЖПКнинг 23-моддасида назарда тутилган айбсизлик презумпцияси принципи ҳукм турини аниқловчи мезон сифатида эътироф этилгани; - 8-бандида, судлар оқлов ҳукмини чиқаришга олиб келувчи, жиноий ҳодисанинг ёки жиноят таркибининг бўлмаслиги, жиноят содир этилишига судланувчи дахлдор эмаслиги тўғрисидаги асослар рўйхати ЖПКнинг 464-моддасида тўлиқ кўрсатилганлигини эътиборга олишлари лозимлиги; - оқлов ҳукми чиқарилаётганда, унинг тавсиф қисмида ЖПКнинг 469-моддасига биноан судланувчига қўйилган айбловнинг моҳияти; суд аниқлаган иш ҳолатлари, судланувчининг айбсизлиги тўғрисидаги суд хулосасини тасдиқловчи далиллар; судланувчининг жиноят содир этишда айби бор деб даъво қилишга асос бўлган далилларни суд нима учун ишонарли эмас ёки етарли эмас деб ҳисоблаши ёки нима учун суд жиноий ҳодисанинг ўзи юз бермаган ёхуд судланувчи содир этган қилмишни жиноят эмас деб ҳисоблаши; фуқаровий даъвога оид қарорнинг асослари баён қилиниши; - 9-бандида, агар ижтимоий хавфли қилмиш факти ва оқибатининг келиб чиққанлиги аниқланган бўлиб, бироқ суд муҳокамасида тақдим қилинган ва текширилган далиллар билан унинг судланувчи томонидан содир этилганлиги инкор этилса ёки ўз тасдиғини топмаса, суд шахснинг содир этилган жиноятга дахли бўлмаганлиги сабабли оқлов ҳукми чиқариши ҳақида тушунтиришлар берилган. Дастлабки тергов органи томонидан Д.Сидиқовга нисбатан айб эълон қилинишида гувоҳлар Ш.Деҳқонбоев, О.Мамажонов, Х.Хакимовни кўрсатувлари, Тошкент шаҳар ДСБнинг “Vilitas” МЧЖда ўтказилган камерал солиқ текшируви хулосаси, банкдан олинган имзо намуналари карточкаси ва бошқа ҳужжатлар, “Vilitas” МЧЖнинг молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан ўтказилган ҳужжатли тафтиш далолатномаси, юзлаштириш баённомаларига асосланиб эълон қилинган. Бироқ, судланувчи Д.Сидиқов суд мажлисида айбига иқрор бўлмасдан, у бир неча йиллардан бери “EVOS” овқатланиш шаҳобчасида мижозларга буюртмаларни етказиб бериш фаолияти билан шуғулланиб келганини, у ўзига бошқа иш қидириб юрган вақтида, маҳалласида яшовчи Ш.Деҳқонбоев билан шу масалада суҳбатлашиб қолганида, Ш.Деҳқонбоев унга иш топиб беришда 7 ёрдамлашишини айтиб, ундан паспортини нусхасини олиб кетганини, аммо Ш.Деҳқонбоев унга ҳеч қандай иш топиб бера олмаганини, у ўз ишлари билан шуғулланиб юриб, Ш.Деҳқонбоевни ваъдасини ҳам эсдан чиқариб юборганини, орадан вақт ўтиб, у дам олиш куни уйида бўлган вақтида уни уйига ички ишлар ходимлари келишиб, у жиноят иши бўйича қидирувда эканлигини айтиб, уни терговчини олдига олиб боришганини, тергов даврида у уни номидан “Vilitas” МЧЖ фаолияти амалга оширилганини, қандайдир товарлар сотилганини билганини, аммо у “Vilitas” МЧЖ ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмаслигини, бу жамиятни таъсис этмаганини, унга раҳбарлик қилмаганини, бу МЧЖ билан боғлиқ ҳеч қандай ҳужжатларга имзо қўймаганини, банк муассасага ҳам бормаганини, электрон имзоларни ҳам олмаганини, мазкур “Vilitas” МЧЖни фаолияти билан умуман шуғулланмаганини, товарларни нақдлаштиришга, ҳужжатларни қалбакилаштиришга алоқаси йўқлигини, “Vilitas” МЧЖ қандай фаолият билан шуғулланганидан ҳам хабари бўлмаганини, у доимий равишда “EVOS” овқатланиш шаҳобчасида буюртмаларни етказиб бериш билан шуғулланганини баён этди. Гувоҳ Ш.Деҳқонбоев суд мажлисида у туркиялик Танишик Гўкай билан танишганини, Танишик Гўкай билан биргаликда бир нечта фирма очиб юритишганини, улар 87 та фирмаларни юритишганини, фирмалар айнан қандай фаолият юритганлиги у эслай олмаслигини, у фақатгина ҳужжатларни расмийлаштириш, яъни фирмаларни рўйхатдан ўтказиш, ҳисоб рақамлари очиш, электрон калитлар олиш каби вазифаларни бажарганлигини, таниши Х.Хакимов унга Сидиқов Дилшод Ғайрат ўғлини топиб берганлигини ва у Д.Сидиқовни “Vilitas” МЧЖ раҳбар этиб тайинлаш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириб, ушбу МЧЖ ҳужжатларини ва ЭРИ калитларини бошқа шахсларга бериб юборганини, Д.Сидиқовни “Vilitas” МЧЖни фаолиятига умуман алоқаси йўқлигини айтиб кўрсатув берди. Гувоҳ О.Мамажонов эса суд мажлисида у Ш.Деҳқонбоев билан бирга юрганини, бунинг учун Ш.Деҳқонбоев унга пул таклиф қилганини, Ш.Деҳқонов орқали Х.Хакимов билан танишганини, Д.Сидиқовни эса бир марта кўрганини, у Д.Сидиқов билан умуман гаплашмаганини, уни номига МЧЖ очиш, бирор фаолият билан шуғулланишни таклиф қилмаганини айтиб кўрсатув берди. Гувоҳ Х.Хакимов дастлабки тергов вақтида у Д.Сидиқовни танишини, Д.Сидиқов ундан иш топиб беришни сўраганида, уни таниши Ш.Деҳқонбоев билан таништириб қўйганини, шундан кейин Д.Сидиқов ва Ш.Деҳқонбоевни ўртасида қандай келишув бўлганидан хабари бўлмагани ҳақида кўрсатув берди. Бундан ташқари, жиноят иши доирасида “Vilitas” МЧЖнинг молиявий хўжалик фаолияти текширилган бўлиб, текширув далолатномасига кўра, “Vilitas” МЧЖнинг 2024 йил январь ва февраль ойларидаги фаолияти текширилганида, 09.02.2024 йил Тошкент шаҳар Чилонзор туманидан рўйхатдан ўтган “Fluctus” МЧЖ таркибига қўшилгани сабабли давлат рўйхатидан чиқарилгани, 2024 йил январь ойидан 8 февралга қадар молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширишда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари бузилганлик, солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлик холатлари аниқланган. Тергов органи томонидан жиноят иши бўйича Д.Сидиқовни “Vilitas” МЧЖга раҳбари ва бош ҳисобчиси сифатида жамиятнинг 07.02.2024 йилдаги 8 1-сонли буйруғи ёзма далил сифатида олинган бўлса-да, бу буйруқда Д.Сидиқовни имзоси мавжуд эмас. “Халқ банки” Миробод банк хизматлари Марказидан “Vilitas” МЧЖга иккиламчи ҳисоб рақами очилгани ҳақидаги маълумотномаси, имзо намуналари карточкаси олиб қўйилган бўлиб, ушбу ҳужжатлар ҳам 2024 йил 7 ва 8 февраль саналари билан расмийлаштирилгани кўринади. “Vilitas” МЧЖнинг молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан ўтказилган тафтиш жараёнида Д.Сидиқовни жамиятни раҳбари этиб эътироф этилган 08.02.2024 йил савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, натижада солиқлардан бўйин товлаш ҳолати юз берганлигини тасдиқловчи инкор этиб бўлмас далиллар тўпланмаган. Бундан ташқари, тергов органи томонидан Д.Сидиқовга нисбатан жиноий шериклари билан 30.01.2024 йил “Vilitas” МЧЖнинг асл раҳбари Бозоров Даврон Боймаматовични имзоларини қалбакилаштириб, ҳужжатларни сохталаштирганликда айб эълон қилинган бўлиб, судланувчи Д.Сидиқовни мазкур жиноий қилмишлар содир этилган пайтда бу жамият фаолиятида умуман иштирок этмагани, Ш.Деҳқонбоев ва бошқалар билан таниш бўлмаганига ҳуқуқий баҳо берилмаган. Шу билан бирга тергов органи томонидан судланувчи Д.Сидиқовга нисбатан “Vilitas” МЧЖнинг молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни яшириб, қасддан нобуд қилганликда айб эълон қилинган бўлса-да, бу жамиятни 09.02.2024 йил Тошкент шаҳар Чилонзор туманидан рўйхатдан ўтган “Fluctus” МЧЖ таркибига қўшилгани сабабли давлат рўйхатидан чиқарилганига ҳуқуқий баҳо берилмаган. Дастлабки тергов органи Д.Сидиқовни “Vilitas” МЧЖнинг раҳбари сифатида бир қатор жиноятларни содир этишда айблашда, унинг ушбу жиноятга дахлдорлигини тасдиқловчи инкор этиб бўлмас далилларни тўпламасдан, шубҳа ва тахминларга асосланган ҳолдагина, уни мазкур жиноятларни содир этганликда айблаган. Суд мажлисида Д.Сидиқовни “Vilitas” МЧЖнинг раҳбари сифатида, 2024 йил 7 февралдан 9 февралга қадарли амалда фаолият юритгани, мазкур жамиятни норасмий равишда бошқарган бошқа шахсларнинг жиноий қилмишларига бевосита алоқадорлигига оид шубҳаларни суд мажлисида бартараф этишни имконияти бўлмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси ҳамда ЖПКнинг 23-моддасида назарда тутилган айбсизлик презумпцияси талаблари асосида, айбдорликка оид шубҳаларни бартараф этишни имконияти тугагани сабабли, уларни судланувчини фойдасига ҳал этишни ва судда Д.Сидиқовнинг ҳаракатларида мазкур жиноятларга алоқаси йўқ деб ҳисоблаб, уни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 227-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари ва 228-моддаси 3-қисми билан айбсиз деб топиб, реабилитация этишни ҳамда жиноят ишини ЖПКнинг 83-моддаси 3-бандига асосан тугатишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Шу билан бир қаторда, суд судланувчи Д.Сидиқовни реабилитация қилиниши муносабати билан унга етказилган мулкий зиённи қоплаш ҳамда маънавий ва бошқа зиён оқибатларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 9 304-312-моддаларида назарда тутилган тартибда даъво талаби билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 ва 28-моддалари, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83, 454-457, 459-460, 462-463, 465-468 ва 471-473-моддаларига амал қилиб, суд ҚИЛДИ Сидиқов Дилшод Ғайрат ўғли (Sidiqov Dilshod G‘ayrat o‘g‘li)ни таниши Ш.Дехқонбоев ва бошқалар билан тил бириктириб, “Vilitas” МЧЖни ташкил этиб, унга раҳбарлик қилиб, ҳужжатларни қалбакилаштириш, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, солиқ ва бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш ва ҳужжатларни нобуд қилишда ифодаланган жиноятларга дахли бўлмаганлиги сабабли уни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 227-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари ва 228-моддаси 3-қисми билан айбсиз деб топилиб, реабилитация этилсин ҳамда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 3-бандига асосан тугатилсин. Д.Сидиқовга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинсин ва у дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин. Д.Сидиқовга етказилган мулкий зиённи қоплаш ҳамда маънавий ва бошқа зиён оқибатларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 304-312-моддаларида назарда тутилган тартибда даъво ишини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, оқланган шахс эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи /имзо/ Б.Э.Каюмов Нусхаси аслига тўғри:________________ 10