Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2501/318 Дата решения 22.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Жиноят ишини тугатиш тўғрисида ажрим Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Жалилов Алишер Холмурот ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 407959 Claim ID 2883049 PDF Hash cb7f94e1cd36008a... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
бандлари ва 168-моддаси бандлари ва 168 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
опланганлигини ва унга оид жиноят ишини ЖКнинг 65-моддаси опланганлигини ва унга оид жиноят ишини ЖК 65 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 10-моддаси збекистон Республикаси ЖК 10 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 65-моддаси збекистон Республикаси ЖК 65 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил сентябрь ойининг 22 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг раиси: А.Жалилов, судья ёрдамчиси А.Бабаджановнинг котиблигида, тарафлардан – давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов, судланувчи Ж.Мамаражабов ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат Ф.Мустафаев, фуқаровий даъвогар И.Абдуҳамидовнинг иштирокида, Мамаражабов Жўрабек Отабек ўғлига оид №1-1005-2501/318-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Мамаражабов Жўрабек Отабек ўғли (MAMARAJABOV JO`RABEK OTABEK O`G`LI), 1998 йил 31 март куни Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, доимий рўйхатда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, А.Қаххор кўчаси, 47-уйда бўлиб, вақтинча Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Хумоюн мавзеси, 40-уй, 17-хонадонда яшовчи, иш бўйича 2025 йил 10 июндан 2025 йил 11 июнга қадар вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланган, иш бўйича “шахсий кафиллик” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида 2025 йил 12 август куни олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбланган Суд, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Айблов хулосасидан кўринишича, Мамаражабов Жўрабек Отабек ўғли таниши АТБ “Агробанк” Тошкент шаҳар филиалида бош менежери лавозимида ишлаган М.Ахматалиев билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, давлат дастури доирасидаги ажратилган миқрокредит маблағларини, М.Ахматалиев 18.10.2024 йилда банкка мурожаат қилган фуқаро Абдуалимов Исмоил Сафарбой ўғлига кредит ажратишда кўмаклашишини айтиб, унинг номига расмийлаштирилган “Абдуалимов И.С. ЯТТ”нинг электрон калитларини қўлга киритиб, унинг хабарисиз Ж.Мамаражабовнинг таниши Ш.Сидиковнинг раҳбарлигидаги “BIG TIME SERVIS” МЧЖ билан “Абдуалимов И.С. ЯТТ” ўртасида 30.10.2024 йилдаги №3 сонли техникалар учун шартнома расмийлаштиришга эришиб, ушбу шартнома орқали “Абдуалимов И.С. ЯТТ”нинг номига АТБ ажратилишига эришиб, И.Абдуалимовга хабар бермаган ҳолда, унинг ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан “BIG TIME SERVIS” МЧЖ ҳисоб рақамига шартномага кўра техникалар учун пулларни АТБ “Агробанк” Тошкент шаҳар филиалидан ўтказишиб, сўнг техникаларни Ж.Мамаражабов қабул қилиб олиб, ушбу техникаларни Тошкент шаҳридаги турли мижозларга сотиб, ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритишиб, жиноий йўллар билан қўлга киритилган пулларни ўзаро тақсимлашиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборишган. Бундан ташқари Ж.Мамаражабов, ўз жиноий фаолиятини давом эттириб, АТБ “Агробанк” Тошкент шаҳар филиалида бош менежери лавозимида ишлаган таниши М.Ахматалиев билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, давлат дастури доирасидаги ажратилган миқрокредит маблағларини, М.Ахматалиев 12.11.2024 йилда банкка мурожаат қилган фуқаро Менгишев Рустам Юлдашовичга кредит ажратишда кўмаклашишини айтиб, унинг номига расмийлаштирилган “Мингишев Р.Ю. ЯТТ”нинг электрон калитларини қўлга киритиб, унинг хабарисиз Ж.Мамаражабовнинг таниши Ш.Сидиковнинг раҳбарлигидаги “BIG TIME SERVIS” МЧЖ билан “Мингишев Р.Ю. ЯТТ” ўртасида 05.11.2024 йилдаги №4 сонли техникалар учун шартнома расмийлаштиришга эришиб, ушбу шартнома орқали “Мингишев Р.Ю. ЯТТ”нинг номига АТБ “Агробанк” Тошкент шаҳар филиалидан 100 млн. сўм кредит ажратилишига эришиб, Р.Мингишевга хабар бермаган ҳолда, унинг ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан “BIG TIME SERVIS” МЧЖ ҳисоб рақамига шартномага кўра техникалар учун пулларни АТБ “Агробанк” Тошкент шаҳар филиалидан ўтказишиб, сўнг техникаларни Ж.Мамаражабов қабул қилиб олиб, ушбу техникаларни Тошкент шаҳридаги турли мижозларга сотиб, ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритишиб, жиноий йўллар билан қўлга киритилган пулларни ўзаро тақсимлашиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборишган. Дастлабки тергов органлари томонидан Ж.Мамаражабовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айб эълон қилинган. Суд мажлиси жараёнида судланувчи Ж.Мамаражабов ариза билан мурожаат қилиб, унда айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, етказилган зарарларни тўлиқ қоплаганини билдириб, жиноят ишини унга нисбатан қисмини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 1-бандига асосан тугатишни сўради. Суд, туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудовни фикрини ва адвокат Ф.Мустафаевнинг фикрини эшитиб, жиноят иши ҳужжатлари билан атрофлича танишиб чиқиб, уларни муҳокама қилиб, юқорида кўрсатиб ўтилганлардан келиб чиққан ҳолда, судланувчи Ж.Мамаражабовнинг ўз айбига иқрорлик билдириб, қилмишидан 2 пушаймонлигини, ўз ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етганлигини билдириб ўтганини, уни шахсини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, етказилган зарарлар тўлиқ қопланганлигини ва унга оид жиноят ишини ЖКнинг 65-моддасига асосан ҳаракатдан тугатишни сўраб берган аризасини инобатга олиб, судланувчи Ж.Мамаражабовга нисбатан жиноят ишини унинг айблилиги ҳақидаги масалани ҳал қилмай туриб тугатиш мумкин деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисмининг 1-бандида, “ишни тергов қилиш ёки судда кўриб чиқиш пайтига келиб, қилмиш ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган ёхуд вазият ўзгариши оқибатида бу шахс ижтимоий жиҳатдан хавфли бўлмай қолган деб эътироф этилса, жиноят иши шахснинг розилиги билан унинг айблилиги ҳақидаги масалани ҳал қилмай туриб, тугатилиши мумкин”лиги назарда тутилган бўлиб, Ж.Мамаражабовни айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, шахсини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, етказилган зарарлар тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб, унга мазкур моддани қўллаш учун монелик қилувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 2-бандида “Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди.. Шу туфайли судлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, етказилган зиённи қоплаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 65, 66, 70, 71моддаларига мувофиқ жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари лозим”лиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 65-моддасида “Ишни тергов қилиш ёки судда кўриш вақтида шароит ўзгарганлиги туфайли содир этилган қилмиш ўзининг ижтимоий хавфлилигини йўқотган деб топилса, жиноят содир этган шахс жавобгарликдан озод қилиниши мумкин. Ишни тергов қилиш ёки судда кўриш вақтида шароит ўзгарганлиги туфайли жиноят содир этган шахс ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган деб топилса, жавобгарликдан озод қилиниши мумкин”лиги назарда тутилган. Жиноят иши ҳужжатларидан ва суд мажлиси жараёнида аниқланган ҳолатлардан кўринишича, Ж.Мамаражабов айбига тўлиқ иқрор, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон, ўз ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етган, муқаддам судланмаган, етказилган зарарлар тўлиқ қопланган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 65-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси 5-қисмининг 1-бандига амал қилиб, суд ҳайъати 3 бандлари ва 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбланган Мамаражабов Жўрабек Отабек ўғли (MAMARAJABOV JO`RABEK OTABEK O`G`LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 65-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликдан озод этилиб, унга оид №1-1005-2501/318-сонли жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 1-бандига асосан унинг айблилиги ҳақидаги масала ҳал қилинмай туриб ҳаракатдан тугатилсин. Ж.Мамаражабовга нисбатан қўлланилган “шахсий кафиллик” тарзидаги эҳтиёт чораси ажрим қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, судланувчи ва фуқаровий даъвогар ажрим нусхасини олган кунидан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи Ажрим аслига тўғри. 4 (имзо) А.Жалилов