Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2505/68 Дата решения 18.09.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 412208 Claim ID 2857797 PDF Hash 2c38e700589385c2... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси збекистон Республикаси ЖК 184 law
исми билан ЖКнинг 57-моддаси исми билан ЖК 57 law
рирдаги 1811-моддаси рирдаги 1811 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
Кодексининг 225-моддаси Кодекси 225 code_article
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси збекистон Республикаси ЖК 184 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи: судья М.Юсупов Биринчи инстанцияда ишни кўришда раислик қилган судья А.Хакимов АЖРИМИ 2025 йил 18 сентябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида, ёпиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Юсупов, судлов ҳайъати судьялари: Ш.Шермитов ва А.Шамсутдиновадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Сулаймоновнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори У.Файзиев, судланувчи О.Туракулов ва унинг адвокати С.Каримовнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 19 июндаги ҳукмига кўра судланган: Туракулов Отабек Холмирзаевич (Turakulov Otabek Xolmirzayevich) 26.07.1986 йилда Жиззах вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали, 4 нафар фарзанди бор, “Mega Gold Buildings” МЧЖ раҳбари, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, “Маърифат” МФЙ, Фарғона йўли кўчаси, 13/26-уй, 8-хонадонда истиқомат қилувчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олганга нисбатан чиқарилган ҳукм устидан судланувчи О.Туракуловнинг адвокати С.Каримов томонидан келтирилган апелляция шикояти асосида 1-1005-2505/68-сонли жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Суд ҳукмига кўра, О.Туракуловга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, иш ҳақининг 10 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ундириб қолган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, ЖК эски таҳрирдаги 1811-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 10 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ундириб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, ЖКнинг 59-моддаси тартибида узил-кесил иш ҳақининг 10 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 1 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг, депозит ҳисоб рақамидаги жами 343.000.000 сўм ҳамда 530.626.000 сўмга баҳоланган Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, Қурли ҚФЙ, Узбеккурган МФЙ, Қурли қишлоғида жойлашган хонадон иш бўйича 698.318.400 сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича етказилган зарарни қоплаш учун Яккасарой туман ДСИ орқали давлат даромади ҳисобига ўтказилиши, қолган 175.307.600 сўм қисми “Amadina Rubber” МЧЖнинг фойдасига тегишли тартибда ўтказилиши белгиланган. Судланувчи О.Туракуловдан “Amadina Rubber” МЧЖнинг фойдасига 169.215.176 сўм моддий зарар ундирилиши белгиланган. Манфаатдор томонларга моддий ва маънавий зарарни ундириш юзасидан фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилган. Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Туракулов Отабек Холмирзаевич, 11.10.2018 йилда Яккасарой тумани, Бошлиқ мавзеси, 25-уй, 1-хонадон манзили бўйича Яккасарой туман Давлат хизматлари марказидан “Mega Gold Buildings” МЧЖни ўзининг ягона таъсисчилигида рўйхатдан ўтказиб, ушбу жамият раҳбари лавозимида ишлаб келиб, жамият 01.07.2021 йилдан бошлаб ҚҚС тўловчи ҳисобланган бўлса-да, даромадларини ноқонуний йўллар билан орттириш мақсадида жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича солиқ тўловларини тўламаслик мақсадида 2021 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 225-моддаси талабларига зид равишда ҳисобварақфактураларни расмийлаштириш тартибини қўпол равишда бузиб, 386.711,3 минг сўм миқдоридаги қўшимча қиймат солиғини, 38.915,2 минг сўмлик айланмадан олинадиган солиқни, 163.067,8 минг сўмлик фойда солиғини, 13.865,3 минг сўмлик ижтимоий солиқ, 13.865,3 минг сўмлик даромад солиғини, 71.541,7 минг сўмлик жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини, 52.250,0 минг сўмлик дивиденд солиғини, 2022 йилдаги фаолияти бўйича 3.600,0 жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини, 2022 йил февраль ойи учун камайтиришга ҳисобланган 45.498,2 минг сўмдан ташқари жами 698.318,4 минг сўмлик турли солиқларни тўлашдан бўйин товлаб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган. Бундан ташқари, судланувчи 2021-2022 йилларда жамиятнинг “Amadina Rubber” МЧЖдан 344.522.776 сўм ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармасидан 422.894.565 сўм, умумий ҳолатда 767.417.341 сўм миқдорида қарздорлиги мавжудлигини била туриб, ўзининг шахсий манфаатларини кўзлаб, шу даврда жамият ҳисоб рақамидан 919.129.074 сўм миқдоридаги пул маблағларини жамиятнинг корпоратив пластик картасига, 140.000.000 сўмни дивиденд сифатида жамият раҳбари, яъни ўзини номига очилган банк пластик картасига, 521.842.589 сўмни “Smart Mix XBB” ХК ҳисоб рақамига, 148.925.325 сўмни “Ko’ksaroy Muhandis Progress” МЧЖ ҳисоб рақамига, 116.435.344 сўмни “Optkapital” МЧЖ ҳисоб рақамига ва 105.867.455 сўм миқдоридаги пул маблағини “Olimpolvon Savdo” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб, жамиятни қасддан банкротликка олиб келган ва кредиторлар “Amadina Rubber” МЧЖ ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабабчи бўлган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 26.09.2022 йилдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанциясининг 20.10.2022 йилдаги қарорига кўра, “Mega Gold Buildings” МЧЖ ҳисобидан “Amadina Rubber” МЧЖ фойдасига 341.117.600 сўм асосий қарз, 3.411.176 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилиши белгиланган ва ижро қилиш учун Мажбурий ижро бюроси Яккасарой туман бўлимига юборилган. Судланувчи О.Туракуловнинг адвокати С.Каримов апелляция шикоятида Х.Сулаймонова томонидан ўтказилган экспертизада солиқларнинг нотўғри ҳисобланганлиги кўрсатилганлиги, 416,763 млн. сўмлик зарар ўз тасдиғини топмаганлиги, қарама қаршиликларга баҳо берилмаганлигини билдириб, Суд бухгалтерия экспертизасининг хулосасини инобатга олиб, зарар суммасини 281.237.000 сўмга ўзгартиришни, Суд бухгалтерия экспертизаси хулосасини берган мутахассисни судга чақиртиришни сўраган. Апелляция инстанциясида судланувчи О.Туракулов қилган ишидан пушаймонлигини, бугунги кунда ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланаётганлигини, енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, енгиллик бериб, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини жарима жазосига ўзгартириб беришни сўради. Апелляция инстанциясида “TAX GUARDIAN” ХК солиқ маслаҳатчиси Дадаханов Улуғбек Махамаджонович қуйидагиларни, далолатномада солиқлар тўғри ёки нотўғри ҳисобланганлиги тўғрисида ҳисобот берганлигини, айланмадан олинадиган солиқ қўшимча ҳисобланганлигини, олдинги даврда солиққа тортиб бўлинганлиги сабабли 2021 йилда 2.719.500 сўм солиққа тортиш хато ҳисобланишини, МЧЖ томонидан қоғоз шаклида ҳисобварақ-фактура ёзилганлигини, бу Солиқ кодексининг 47-моддаси талабларини бузиш ҳисобланганлигини, ҳисобварақа-фактура ҳақиқий ҳисобланмаслигини, қоғоз шаклидаги ҳисобварақа-фактураларни ҳеч ким зачётга ололмаслигини, 2021 йил октябрь ойида корхона ҳисоботида обём бермаганлигини, зачёт сумма 71.000.000 сўм қилиб кўрсатилганлигини ва 71.000.000 сўм солиқ ҳисобланганлигини, текширувда 46.000.000 сўмлик қоғоз ҳисобварақафактура бўлганлигини, ноябрь ойида корхона 572.000.000 сўм обём берганлигини, 85.000.000 сўм солиқ ҳисобланганлигини, зачёт 104.000.000 сўмни ташкил қилганлигини, 18.000.000 сўм солиқ ҳисобланганлигини, текширувда ноябрь ойида 1.046.000.000 сўм обём борлиги кўрсатилиб, 156.000.000 сўм солиқ ҳисобланиб, зачёт 149.000.000 сўм кўрсатилган, 7.000.000 сўм солиқ чиқарган ва далолатномада 7.000.000 сўм кўрсатилганлигини, аслида 25.000.000 сўм ёзилиши керак бўлганлигини, текширувда 2021 йил учун обём 1.319.000.000 сўм ҳисобланиб, 197.000.000 сўм солиқ ҳисобланганлигини, зачёт 121.000.000 сўм ҳисобланиб, айириб ташланган ҳолда 76.000.000 сўм солиқ ҳисобланганлигини, корхона 337.000.000 сўм солиқ ҳисоблаганлигини, текширувчи ҳисоблаган солиқ 76.000.000 сўм чиққанлигини, бу ҳолатда корхона ҳисоблаган солиқ камайтиришга ҳисобланиши керак бўлганлигини, бироқ текширув камайтиришга ҳисобламаганлигини, корхона ҳисоблаган 337.000.000 сўм солиқ ҳисобга олинмаганлигини баён қилди. Апелляция инстанциясида Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази Суд-иқтисодий экспертизаси бўлими бош эксперти Халмухаммедова Севара Камилжановна қуйидагиларни, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг ажримига асосан далолатномада аниқланган ҳолатларга нисбатан солиқ маслаҳатчисининг хулосаси билан хусусий экспертизасининг мутахассис фикри ўрганилганлигини, далолатномада 2021 йил май ойи учун 135.734.000 сўм ҚҚС ҳисобланганлигини, дастурдан олинган маълумотга асосан МЧЖ томонидан 2021 йил 4 майда 1.040.627.000 сўмлик иш бажарилганлигига 35-сонли ҳисобварақа-фактура қоғоз кўринишида расмийлаштирилганлигини, ҚҚС билан ушбу сумма аниқланган ва жамият томонидан ҳисоботларда акс эттирилмаганлигини, бу ҳужжатлар назорат ўлчови далолатномаси билан ҳам тасдиқланганлигини, аниқланган ҳолат услубий жиҳатдан асосли ҳисобланганлигини, ҚҚС эгри солиқ ҳисобланиб, буни якуний истеъмолчи тўлашини, 2-ҳолатда худди шу асосларда айланмадан солиқ ҳисобланганлигини, айланмадан олинадиган солиқни ҳам бажариладиган ишлар бажарилганлиги учун айланмадан олинадиган солиқ услубий жиҳатдан асосли ҳисобланганлигини, 2021 йил учун 163.067.800 сўм фойда солиғи қўшимча ҳисобланишининг услубий жиҳатдан асослилиги экспертлик йўли билан аниқлашнинг имконияти йўқлиги кўрсатилганлигини, бирламчи ҳужжат асосида айланмани тикламаслигини, тафтишчи томонидан аниқланган айланмалар солиқ кодексининг талабига кўра у асосли ёки йўқлигини текширганлигини, мавжуд реестрлар, ҳисобварақа-фактуралар, харажатга олиб борилган молиявий ҳужжатлар тақдим этилмаганлигини, шартномада МЧЖ ҚҚС билан деб кўрсатилганлиги, агар МЧЖ ҚҚС тўловчи ҳисобланмаса шартномада ҚҚСсиз деб кўрсатилиши кераклигини, ҳисоб варақа фактурасида ҳам ҚҚС билан деб кўрсатилганлигини, солиқ маслаҳатчисининг фикрига қўшилмаслигини, Солиқ кодексининг 47-моддасида қоида тариқасида электрон ҳисобварақ-фактура шакллантирилиши кўрсатилганлигини, бу электрон ҳисобварақ-фактура бўлмаса, ноқонуний эканлигини англатмаслигини, “Электрон Ҳужжат айланиши тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасида электрон ҳужжат қоғоз ҳужжатга тенглаштирилиши ва у билан бир хил юридик кучга эга эканлиги белгиланганлигини, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунда ҳам бирламчи ҳужжатлар кўрсатиб ўтилганлигини, текширилган ҳужжатларда барча реквизитлар бор бўлганлигини, солиқ маслаҳатчиси томонидан процессуал тартибда хулоса берилмаганлигини, экспертиза хулосаси процессуал ҳужжат ҳисобланишини баён қилди. Апелляция инстанциясида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси тафтиш бўлими бош тафтишчиси Абдушукуров Абдулазиз Абдурашид ўғли қуйидагиларни, МЧЖнинг 2021 йилдан текширув кунига қадар муддатни текширганлигини, кўп ҳужжатлар қоғоз шаклида қилинганлиги учун кўп суммалар ҳисоботда кўрсатилмаганлигини, ҳисобот топширмаган муддатлари ҳам бўлганлигини, бажарилган ишларнинг суммаси билан солиқ органига тақдим этилган ҳисоботлар солиштирилиб, қўшимча солиқ ҳисобланганлигини, тақдим қилинган қоғоз ҳисобварақфактуралар бўйича пул тушганлигини, 2021 йил май ойида МЧЖнинг ҳисоб рақамига 67.000.000 сўм тушганлигини, буни банк ҳужжатларидан ҳам кўришганлигини, 1.040.000.000 сўмлик бажарилган ишлар далолатномаси тақдим этилганлигини, далолатномада ҚҚС алоҳида ажратиб кўрсатилган бўлганлигини, 135.000.000 сўм ҚҚС, 67.000.000 сўм ва 38.000.000 сўм айланмадан олинадиган солиқ ҳисоблаганлигини, июль ойига 34.157.600 сўм, август ойига 21.453.000 сўм, сентябрь ойига 111.673.000 сўм қўшимча солиқ ҳисобланганлигини, сентябрь ойида 951.00.000 сўмлик бажарилган ишлар далолатномаси мавжудлигини, аслида жамият томонидан солиқ тўланмаганлигини, ҳаммаси зачёт билан қопланиб кетганлигини, ҳисобланган солиқни олиб ташлаш ёки қўшиб ҳисоблаш учун асос кераклигини, 337.000.000 сўм шаклланиши бўйича ҳужжат тақдим этилмаганлигини, қўшимча ҳисобланган 743.000.000 сўм солиққа 337.000.000 сўм қўшилмаганлигини, 337.000.000 сўмлик иш бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат йўқлигини баён қилди. Апелляция инстанциясида Давлат солиқ инспекцияси Тошкент шаҳар бошқармаси солиқ аудит бўлими давлат солиқ инспектори Рахимов Зокир Мирзакулович гувоҳ А.Абдушукуровнинг кўрсатмаларига ўхшаш кўрсатмалар берган. Судлов ҳайъати иш бўйича судья М.Юсуповнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиевнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз, келтирилган шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи О.Туракулов ва унинг адвокати С.Каримовнинг шикоятини қувватлаб, енгиллик бериш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, суд ҳукмини ўзгартиришни лозим деб топди. Судланувчи О.Туракуловнинг жиноятни содир этганликдаги айби, гувоҳларнинг кўрсатувлари, суд тугатувчи бошқарувчисининг мурожаати ва илова ҳужжатлари, Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг “Mega Gold Buildings” МЧЖ фаолияти бўйича ўтказган камерал текширув ҳужжатлари, тушунтириш хатлари, “Mega Gold Buildings” МЧЖнинг молиявий хўжалик фаолияти юзасидан ўтказилган тафтиш далолатномаси ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди томонидан судланувчи О.Туракуловнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми, ЖКнинг эски таҳрирдаги 1811-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган. Бироқ, биринчи инстанция суди О.Туракуловга нисбатан жазо тайинлашда унинг айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини, оиласининг боқувчиси эканлигини, муқаддам судланмаганлигини, етказилган зарарнинг ўрни қопланганлигини енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолаган бўлса-да, енгиллаштирувчи ҳолатларни етарли даражада инобатга олмасдан, оғир жазо тайинлаган кўринади. Шу боис судлов ҳайъати, апелляция шикоятидаги важларни атрофлича муҳокама қилиб, суд ҳукмни ўзгартириб, О.Туракуловга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, шунингдек унинг айбига қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини, оиласининг боқувчиси эканлигини, муқаддам судланмаганлигини, етказилган зарарнинг ўрни қопланганлигини инобатга олиб, ЖКнинг эски таҳрирдаги 1811-моддаси 1-қисми билан модда санкцияси доирасида жарима, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, санкцияда назарда тутилган жарима жазосининг энг кам миқдоридан ҳам камроқ жарима жазоси тайинлаб, тайинланган жазоларни тегишли тартибда қўшишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 482, 483, 49726 ва 31 497 -моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати 7 Қ И Л Д И: Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 19 июндаги Туракулов Отабек Холмирзаевич (Turakulov Otabek Xolmirzayevich)га нисбатан ҳукми ўзгартирилсин. Туракулов Отабек Холмирзаевичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг эски таҳрирдаги 1811-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари миқдорда, 36.750.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Туракулов Отабек Холмирзаевичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари миқдорда, 36.750.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан О.Туракуловга узилкесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 160 баравари миқдорда, 39.200.000 сўм жарима жазоси тайинлансин ва жарима давлат фойдасига ундирилсин.. Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Ажримдан норози томон Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи Ҳайъат судьялари: Аслига тўғри: (имзо) (имзо) (имзо) М.Юсупов Ш.Шерматов А.Шамсутдинова