Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1010-2402/728 Дата решения 18.09.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Жалилов Алишер Холмурот ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 407204 Claim ID 2823862 PDF Hash 04593f50dd9bde1d... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 17
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 227-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 227 1 law
исми ЖПК 83-моддаси исми ЖПК 83 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
банди билан ЖК 50-моддасининг 6-қисми банди билан ЖК 50 6 law
тартибида ЖКнинг 57-моддаси тартибида ЖК 57 law
ЖК 228-моддаси ЖК 228 law
йича ЖКнинг 168-моддаси йича ЖК 168 law
уларга нисбатан жиноят иши ЖПК 83-моддаси уларга нисбатан жиноят иши ЖПК 83 law
исмини ЖПК 83-моддаси исмини ЖПК 83 law
збекистон Республикаси ЖПК 83- моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
да ифодаланган ЖК 228-моддаси да ифодаланган ЖК 228 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖК 168 5 law
амда ЖК 50-моддасининг 6-қисми амда ЖК 50 6 law
унга нисбатан ЖКнинг 57- моддаси унга нисбатан ЖК 57 law
айбли деб топилган ЖК 168-моддасининг 4-қисми айбли деб топилган ЖК 168 4 law
унга ЖК 228-моддасининг 2-қисми унга ЖК 228 2 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Маърузачи судья Биринчи инстанция судида раислик Ф.Эргашев қилган судья: А.Жалилов ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ А Ж Р И М И 2025 йил 18 сентябрь куни Тошкент шаҳар суди судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: судья О.Илхомжонов, ҳайъат судьялари: М.Абидов ва Ф.Эргашевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Азизовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, судланувчи М.Акбарова ва унинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокат Р.Тулаганов, жабрланувчи Х.Зайниддинов, жабрланувчи М.Тураева, Қ.Муталов, Д.Давронов ва Х.Мирзакаюмовларнинг иштирокида, М.Акбаровага оид 1-1010-2402/728-сонли жиноят ишини, ҳукмга нисбатан жабрланувчи Х.Зайниддиновнинг манфаатларида адвокат О.Исаков томонидан келтирилган шикоят асосида апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 7 майдаги ҳукмига кўра, Акбарова Малика Қаҳрамон қизи (Akbarova Malika Qahramon Qizi), 1998 йил 4 ноябрь куни Тошкент вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, турмушга чиқмаган, муқаддам судланмаган, ўрта- махсус маълумотли, ишга алоқадор вақтида “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖда сотув бўлими ходими бўлган, вақтинча ишсиз, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Байтқўрғон” қ.ф.й., Хосилот кўчаси, 50-уй, 24-хонадонда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2024 йил 7 октябрдан буён қамоқда сақланаётган, қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖК 227-моддасининг 1-қисми билан айбсиз деб топилиб, реабилитация этилган ҳамда жиноят ишини шу қисми ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан тугатилган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан ЖК 50-моддасининг 6-қисми тартибида ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш, ЖК 228-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан иш ҳақининг 15 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари, ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида узил-кесил 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланган. Суд ҳукми билан судланувчи М.Акбаровадан: жабрланувчи Давронов Диёрбек Равшанбек ўғли фойдасига 242.988.496 сўм; жабрланувчи Тўраева Матлуба Шариповна фойдасига 226.186.100 сўм; жабрланувчи Акбутаев Тохир Анварович фойдасига 317.306.786 сўм; жабрланувчи Зайниддинов Хусниддин Илхомиддин ўғли фойдасига 323.123.000 сўм; жабрланувчи Ахмадов Хуршид Ахат ўғли фойдасига 85.905.000 сўм; жабрланувчи Муталов Қобилжон Алимджанович фойдасига 90.474.440 сўм; -жабрланувчи Муталов Комилжон Алимджанович фойдасига 245.573.480 сўм; жабрланувчи Мирзакаюмов Хакимжон фойдасига 90.474.440 сўм; жабрланувчи Эргашев Сирожиддин Насриддинович фойдасига 51.699.680 сўм; жабрланувчи Гадайбаев Шухрат Усканович фойдасига 73.958.000 сўм; жабрланувчи Юлдашев Дилшод Эркинович фойдасига 147.916.000 сўм ундирилиши; -жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖнинг икки дона муҳр тергов даврида мазкур жамиятнинг раҳбарига тилхат орқали топширилганлиги инобатга олиниши; -жиноят иши юзасидан ёзма ашёвий далил деб эътироф этилган шартномалар, тилхатлар, шунингдек 1 дона ДВД диск жиноят иши ҳужжатларида сақланиши белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, 1) Акбарова Малика Қаҳрамон қизи Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Тўёна кўчаси, 12-уйда жойлашган “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖда сотув бўлими маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келиб, фуқаро Давронов Диёрбек Равшанбек ўғли билан танишиб, иш фаолияти давомида Д.Давронов ва унинг танишлари ҳамда “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖ ўртасида “Жисмоний шахсларга “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни буюртма асосида харид учун етказиб бериш” бўйича шартномаларни расмийлаштириб, тузилган шартномаларга асосан Д.Давронов ва унинг танишларидан автомашиналарнинг шартномада кўрсатилган пуллардан ярим тўлов пулларни қабул қилиб олиб, белгиланган муддатда Д.Давронов ва унинг танишлари учун шартномага асосан келишувдаги автомашиналарни етказиб бериб, шу йўл билан Д.Давронов ва унинг танишлари ишончига киришга эришиб, Д.Давроновнинг ишончидан фойдаланган ҳолда унга ва унинг танишларига тегишли бўлган пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида Д.Давроновдан 2024 йил 1 февраль куни уч дона “Cobalt” ва бир дона “Дамас” русумли машиналарини етказиб бериш юзасидан 232.180.000 сўмга тенг 18.800 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини қабул қилиб олиб, бу пулларни МЧЖ ҳисоб кассасига топшириши лозим бўлса-да, лекин пулларни ўз ёнида олиб қолиб, Д.Давроновга тўланган пуллар юзасидан МЧЖга тегишли бўлган муҳрларни босиб, МЧЖ директори М.Ахмедовни графасига имзосини сохталаштирган ҳолда, шартномаларни “UzAuto Motors” АЖга қарашли “UzAuto savdo” электрон маълумотлар базасидан чиқармай туриб, 1-201-2024-00050US, 1-201-2024-00055US, 1-201-2024-00058US ва 1-201-2024-00067US-сонли “Жисмоний шахсларга “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни буюртма асосида харид учун етказиб бериш” бўйича сохта шартномалар ва қалбаки тўлов қоғозларини тақдим қилиб, Д.Давроновга берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг 01.02.2024 йилдаги маълумотномасига асосан 1 АҚШ доллари 12.350 сўмни ташкил қилиб, 18.800 АҚШ доллари 232.180.000 сўмни ташкил қилган. 2) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Тўёна кўчаси, 12-уйда жойлашган “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖда сотув бўлими маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келиб, иш фаолияти давомида таниши Д.Давронов ва унинг танишлари ҳамда “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖ ўртасида “Жисмоний шахсларга “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни буюртма асосида харид учун етказиб бериш” бўйича шартномаларни расмийлаштириб, Д.Давронов ва унинг танишлари ишончига кириб, Д.Давроновнинг ишончидан фойдаланган ҳолда унга ва унинг танишларига тегишли бўлган пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида Д.Давронов орқали унинг таниши Ахмаджонов Исломжон Иброхим ўғлидан 2024 йил 1 февраль куни бир дона “Cobalt” ва бир дона “Жентра” машиналарини етказиб бериш юзасидан 216.125.000 сўмга тенг бўлган 17.500 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини қабул қилиб олиб, бу пулларни МЧЖ ҳисоб кассасига топширмасдан, ўз ёнида олиб қолиб, Д.Давроновга тўланган пуллар юзасидан МЧЖга тегишли бўлган муҳрларни босиб, МЧЖ директори М.Ахмедовни графасига имзосини сохталаштирган ҳолда, шартномаларни “UzAuto Motors” АЖга қарашли “UzAuto savdo” электрон маълумотлар базасидан чиқармай туриб, 1-201-2024- 00065US ва 1-201-2024-00085US-сонли “Жисмоний шахсларга “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни буюртма асосида харид учун етказиб бериш” бўйича шартномаларни ва қалбаки тўлов қоғозларини тақдим қилиб, И.Ахмаджоновга берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 01.02.2024 йилдаги маълумотномасига асосан 1 АҚШ доллари 12.350 сўмни ташкил қилиб, 17.500 АҚШ доллари 216.125.000 сўмни ташкил қилган. 3) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Тўёна кўчаси, 12-уйда жойлашган “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖда сотув бўлими маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келиб, фуқаро Акбутаев Тохир Анварович билан танишиб, иш фаолияти давомида Т.Акбутаев ва “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖ ўртасида “Жисмоний шахсларга “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни буюртма асосида харид учун етказиб бериш” бўйича шартномаларни расмийлаштириб, тузилган шартномаларга асосан Т.Акбутаевдан автомашиналарнинг шартномада кўрсатилган пуллардан ярим тўлов пулларни қабул қилиб олиб, белгиланган муддатда Т.Акбутаев учун шартномага асосан келишувдаги автомашиналарни етказиб бериб, шу йўл билан Т.Акбутаевнинг ишончига кириб, Т.Акбутаевнинг ишончидан фойдаланган ҳолда унга тегишли бўлган пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида Т.Акбутаевдан 2024 йил 16 февраль куни бир дона “Жентра” машинасини етказиб бериш юзасидан 80.925.000 сўмга тенг 6.500 АҚШ доллари, 2024 йил 13 май куни бир дона “Cobalt” автомашинаси етказиб бериш юзасидан 67.310.000 сўмга тенг 5.300 АҚШ доллари ва 2024 йил 3 июнь куни икки дона “Жентра” машиналарини етказиб бериш юзасидан 160.395.000 сўмга тенг 12.750 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини қабул қилиб олиб, бу пулларни МЧЖ ҳисоб кассасига топширмасдан, пулларни ўз ёнида олиб қолиб, Т.Акбутаевга тўланган пуллар юзасидан МЧЖга тегишли бўлган муҳрларни босиб, МЧЖ директори М.Ахмедовни графасига имзосини сохталаштирган ҳолда 1-201-2024-00042UZ, 1- 201-2024-00387UZ ва 1-201-2024-00388UZ-сонли “Жисмоний шахсларга “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни буюртма асосида харид учун етказиб бериш” бўйича шартномаларда тўлов қилинган автомашина русумларини ўрнига “ONIX” русумли автомашина номини киритиб, сохталаштирилган шартномаларни “UzAuto Motors” АЖга қарашли “UzAuto savdo” электрон маълумотлар базасидан чиқариб, Т.Акбутаевга берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 16.02.2024 йилдаги маълумотномасига асосан 1 АҚШ доллари 12.450 сўмни ташкил қилиб, 6.500 АҚШ доллари 80.925.000 сўмни ташкил қилган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 13.05.2024 йилдаги маълумотномасига асосан 1 АҚШ доллари 12.700 сўмни ташкил қилиб, 5.300 АҚШ доллари ташкил қилган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 03.06.2024 йилдаги маълумотномасига асосан 1 АҚШ доллари 12.580 сўмни ташкил қилиб, 12.750 АҚШ доллари 160.395.000 сўмни ташкил қилган. 4) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Тўёна кўчаси, 12-уйда жойлашган “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖда сотув бўлими маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келиб, фуқаро Зайниддинов Хусниддин Илхомиддин ўғли билан танишиб, иш фаолияти давомида Х.Зайниддинов ва унинг танишлари ҳамда “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖ ўртасида “Жисмоний шахсларга “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни буюртма асосида харид учун етказиб бериш” бўйича шартномаларни расмийлаштириб, тузилган шартномаларга асосан Х.Зайниддинов ва унинг танишларидан автомашиналарнинг шартномада кўрсатилган пуллардан ярим тўлов пулларни қабул қилиб олиб, белгиланган муддатда Х.Зайниддинов ва унинг танишлари учун шартномага асосан келишувдаги автомашиналарни етказиб бериб, шу йўл билан Х.Зайниддинов ва унинг танишлари ишончига кириб, Х.Зайниддиновнинг ишончидан фойдаланган ҳолда унга ва унинг танишларига тегишли бўлган пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида Х.Зайниддиновдан 2024 йил 29 февраль куни бир дона “Cobalt” ва бир дона “Жентра” машиналарини етказиб бериш юзасидан 148.153.500 сўмга тенг 12.700 АҚШ доллари ва 2024 йил 1 апрель куни икки дона “Жентра” русумли автомашиналарни етказиб бериш юзасидан 162.010.000 сўмга тенг 12.300 АҚШ доллари, жами 25.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини қабул қилиб олиб, бу пулларни МЧЖ ҳисоб кассасига топширмасдан, ўз ёнида олиб қолиб, Х.Зайниддиновга тўланган пуллар юзасидан МЧЖга тегишли бўлган муҳрларни босиб, МЧЖ директори М.Ахмедовни графасига имзосини сохталаштирган ҳолда 1-201-2024-00052UZ, 1-201-2024-00053UZ, 1-201-2024-00137UZ ва 1-201-2024-00138UZ-сонли “Жисмоний шахсларга “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни буюртма асосида харид учун етказиб бериш” бўйича шартномаларда тўлов қилинган автомашина русумларини ўрнига “ONIX” русумли автомашина номини киритиб, сохталаштирилган шартномаларни “UzAuto Motors” АЖга қарашли “UzAuto savdo” электрон маълумотлар базасидан чиқариб, Х.Зайниддиновга берган ваъдасини бажармасдан, пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган. 5) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Тўёна кўчаси, 12-уйда жойлашган “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖда сотув бўлими маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келиб, таниши Д.Давроновнинг ишончига кириб, ишончидан фойдаланган ҳолда унга ва унинг танишларига тегишли бўлган пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида Д.Давронов орқали унинг таниши Ахмадов Хуршид Ахат ўғлидан 2024 йил 2 март куни бир дона “Жентра” машинасини етказиб бериш юзасидан 85.905.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини қабул қилиб олиб, бу пулларни МЧЖ ҳисоб кассасига топширмасдан, ўз ёнида олиб қолиб, Х.Ахмадовга тўланган пуллар юзасидан МЧЖга тегишли бўлган муҳрларни босиб, МЧЖ директори М.Ахмедовни графасига имзосини сохталаштирган ҳолда 1-201-2024-00055UZ-сонли “Жисмоний шахсларга “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни буюртма асосида харид учун етказиб бериш” бўйича шартномаларда тўлов қилинган автомашина русумларини ўрнига “Lasetti L-Style AT-Plus” русумли автомашина номини киритиб, сохталаштирилган шартномаларни “UzAuto Motors” АЖга қарашли “UzAuto savdo” электрон маълумотлар базасидан чиқариб, Х.Ахмадовга берган ваъдасини бажармасдан, пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган. 6) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Тўёна кўчаси, 12-уйда жойлашган “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖда сотув бўлими маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келиб, таниши Қ.Муталов ва унинг танишлари ҳамда “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖ ўртасида “Жисмоний шахсларга “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни буюртма асосида харид учун етказиб бериш” бўйича шартномаларни расмийлаштириб, тузилган шартномаларга асосан Қ.Муталов ва унинг танишларидан автомашиналарнинг шартномада кўрсатилган пуллардан ярим тўлов пулларни қабул қилиб олиб, белгиланган муддатда Қ.Муталов ва унинг танишлари учун шартномага асосан келишувдаги автомашиналарни етказиб бериб, шу йўл билан Қ.Муталов ва унинг танишлари ишончига киришга эришиб, Қ.Муталовнинг ишончидан фойдаланган ҳолда унга ва унинг танишларига тегишли бўлган пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида Муталов Қобилжон ва Муталов Комилжонлардан 2024 йил 14 март куни тўрт дона “Cobalt” русумли автомашиналарини етказиб бериш юзасидан жами 324.740.000 сўмга тенг 26.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини қабул қилиб олиб, ушбу пулларни МЧЖ ҳисоб кассасига топширмасдан, ўз ёнида олиб қолиб, Муталовларга тўланган пуллар юзасидан МЧЖга тегишли муҳрларни босиб, МЧЖ директори М.Ахмедовни графасига имзосини сохталаштирган ҳолда 1-201-2024-00076UZ, 1-201-2024-00077UZ, 1-201-2024-00078UZ ва 1-201-2024-00079UZ-сонли “Жисмоний шахсларга “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни буюртма асосида харид учун етказиб бериш” бўйича шартномаларда тўлов қилинган автомашина русумларини ўрнига “ONIX” русумли автомашина номини киритиб, сохталаштирилган шартномаларни “UzAuto Motors” АЖга қарашли “UzAuto savdo” электрон маълумотлар базасидан чиқариб, Муталовларга берган ваъдасини бажармасдан, пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг 14.03.2024 йилдаги маълумотномасига асосан 1 АҚШ доллари 12.490 сўмни ташкил қилиб, 26.000 АҚШ доллари 324.740.000 сўмни ташкил қилган. 7) Бундан ташқари у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Тўёна кўчаси, 12-уйда жойлашган “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖда сотув бўлими маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келиб, таниши Қ.Муталов ва унинг танишлари ишончига кириб, Қ.Муталовнинг ишончидан фойдаланган ҳолда унга ва унинг танишларига тегишли бўлган пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида Қ.Муталовнинг таниши Мирзакаюмов Хакимжондан 2024 йил 14 март куни бир дона “Cobalt” русумли автомашинани етказиб бериш юзасидан жами 87.430.000 сўмга тенг 7.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини қабул қилиб олиб, бу пулларни МЧЖ ҳисоб кассасига топширмасдан, ўз ёнида олиб қолиб, Х.Мирзакаюмовга тўланган пуллар юзасидан МЧЖга тегишли муҳрларни босиб, МЧЖ директори М.Ахмедовни графасига имзосини сохталаштирган ҳолда 1-201-2024- 00075UZ-сонли “Жисмоний шахсларга “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни буюртма асосида харид учун етказиб бериш” бўйича шартномаларда тўлов қилинган автомашина русумларини ўрнига “ONIX” русумли автомашина номини киритиб, сохталаштирилган шартномаларни “UzAuto Motors” АЖга қарашли “UzAuto savdo” электрон маълумотлар базасидан чиқариб, Х.Мирзакаюмовга берган ваъдасини бажармасдан, пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг 14.03.2024 йилдаги маълумотномасига асосан 1 АҚШ доллари 12.490 сўмни ташкил қилиб, 7.000 АҚШ доллари 87.430.000 сўмни ташкил қилган. 8) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Тўёна кўчаси, 12-уйда жойлашган “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖда сотув бўлими маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келиб, таниши Д.Давроновнинг ишончидан фойдаланган ҳолда унга ва унинг танишларига тегишли бўлган пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида Д.Давронов орқали унинг таниши 08.04.1986 йилда туғилган Эргашев Сирожиддин Насриддиновичдан 2024 йилнинг 29 март куни бир дона “Дамас” русумли автомашинани етказиб бериш юзасидан 50.320.000 сўмга тенг 4.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини қабул қилиб олиб, бу пулларни МЧЖ ҳисоб кассасига топширмасдан, ўз ёнида олиб қолиб, С.Эргашевга тўланган пуллар юзасидан МЧЖга тегишли бўлган муҳрларни босиб, МЧЖ директори М.Ахмедовни графасига имзосини сохталаштирган ҳолда 1-201-2024-00127UZ- сонли “Жисмоний шахсларга “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни буюртма асосида харид учун етказиб бериш” бўйича шартномаларда тўлов қилинган автомашина русумларини ўрнига “Onix” русумли автомашина номини киритиб, сохталаштирилган шартномаларни “UzAuto Motors” АЖга қарашли “UzAuto savdo” электрон маълумотлар базасидан чиқариб, С.Эргашевга берган ваъдасини бажармасдан, пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг 29.03.2024 йилдаги маълумотномасига асосан 1 АҚШ доллари 12.580 сўмни ташкил қилиб, 4.000 АҚШ доллари 50.320.000 сўмни ташкил қилган. 9) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Тўёна кўчаси, 12-уйда жойлашган “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖда сотув бўлими маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келиб, фуқаро Абдуллаева Муниса Дилшод қизи билан танишиб, иш фаолияти давомида М.Абдуллаева ва унинг танишлари ҳамда “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖ ўртасида “Жисмоний шахсларга “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни буюртма асосида харид учун етказиб бериш” бўйича шартномаларни расмийлаштириб, тузилган шартномаларга асосан М.Абдуллаева ва унинг танишларидан автомашиналарнинг шартномада кўрсатилган пуллардан ярим тўлов пулларни қабул қилиб олиб, белгиланган муддатда М.Абдуллаева ва унинг танишлари учун шартномага асосан келишувдаги автомашиналарни етказиб бериб, шу йўл билан М.Абдуллаева ва унинг танишлари ишончига кириб, М.Абдуллаева ва унинг танишлари ишончидан фойдаланган ҳолда унга ва унинг танишларига тегишли бўлган пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида М.Абдуллаеванинг таниши Гадайбаев Шухрат Ускановичдан 2024 йил 8 апрель куни бир дона “Cobalt” машинасини етказиб бериш юзасидан 73.958.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини қабул қилиб олиб, бу пулларни МЧЖ ҳисоб кассасига топширмасдан, пулларни ўз ёнида олиб қолиб, Ш.Гадайбаевга тўланган пуллар юзасидан МЧЖга тегишли бўлган муҳрларни босиб, МЧЖ директори М.Ахмедовни графасига имзосини сохталаштирган ҳолда, шартномаларни “UzAuto Motors” АЖга қарашли “UzAuto savdo” электрон маълумотлар базасидан чиқармай туриб, 1-201- 2024-00088UZ-сонли “Жисмоний шахсларга “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни буюртма асосида харид учун етказиб бериш” бўйича сохта шартномалар ва қалбаки тўлов қоғозларини тақдим қилиб, Ш.Гадайбаевга берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган. 10) Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Тўёна кўчаси, 12-уйда жойлашган “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖда сотув бўлими маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келиб, фуқаро Юлдашев Дилшод Эркинович билан танишиб, иш фаолияти давомида Д.Юлдашев ва “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖ ўртасида “Жисмоний шахсларга “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни буюртма асосида харид учун етказиб бериш” бўйича шартномаларни расмийлаштириб, тузилган шартномаларга асосан Д.Юлдашевдан автомашиналарнинг шартномада кўрсатилган пуллардан ярим тўлов пулларни қабул қилиб олиб, белгиланган муддатда Д.Юлдашев учун шартномага асосан келишувдаги автомашиналарни етказиб бериб, шу йўл билан Д.Юлдашевнинг ишончига кириб, Д.Юлдашевнинг ишончидан фойдаланган ҳолда унга тегишли бўлган пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида Д.Юлдашевдан 2024 йил 11 май куни бир икки дона “Cobalt” машиналарини етказиб бериш юзасидан жами 147.916.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини қабул қилиб олиб, бу пулларни МЧЖ ҳисоб кассасига топширмасдан, пулларни ўз ёнида олиб қолиб, Д.Юлдашевга тўланган пуллар юзасидан МЧЖга тегишли бўлган муҳрларни босиб, МЧЖ директори М.Ахмедовни графасига имзосини сохталаштирган ҳолда, шартномаларни “UzAuto Motors” АЖга қарашли “UzAuto savdo” электрон маълумотлар базасидан чиқармай туриб, 1-201-2024-000103UZ ва 1-201-2024- 000105UZ-сонли “Жисмоний шахсларга “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни буюртма асосида харид учун етказиб бериш” бўйича сохта шартномалар ва қалбаки тўлов қоғозларини тақдим қилиб, Д.Юлдашевга берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган. Адвокат О.Исаков шикоятида, ишда тўпланган далилларга асосан М.Кабарова фирибгарлик жиноятини Н.Рахманов ва бошқалар билан иштирокчиликда содир этганлиги тасдиқланган бўлса-да, унга фирибгарлик жиноятини иштирокчиликда содир этганлиги юзасидан айблов қўйилмагани, суд томонидан иш бўйича етказилган моддий зарарларни қоплаш учун жамиятнинг мулкини хатлаш чоралари кўрилмагани ҳақида важлар келтириб, биринчи инстанция судининг ҳукмини бекор қилиб, жиноят ишини биринчи инстанция судига юбориш тўғрисида ажрим чиқаришни сўраган. Апелляция инстанцияси иш бўйича судья Ф.Эргашевнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаевнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, жабрланувчи Х.Зайниддинов адвокати томонидан келтирилган шикоят важларини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўраб берган фикрини, судланувчи М.Акбарова ва унинг адвокати Р.Тулагановнинг келтирилган шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни сўраб берган фикрларини, жабрланувчи М.Тураева, Қ.Муталов, Д.Давронов ва Х.Мирзакаюмовнинг шикоят важларини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўраб берган фикрларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, ишда тўпланган далилларни мақбуллигини текшириб, қуйидагиларга кўра, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94,95- моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Апелляция инстанцияси судида судланувчи М.Акбарова, биринчи инстанция судида берган кўрсатувларини тасдиқлашини, ҳақиқатда у “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖда сотув бўлими маслаҳатчиси лавозимида ишлаганлигини, унинг хизмат вазифаларига келган мижозларга консультация, яъни мижозлар билан гаплашиб, уларга транспорт воситаларини сотилиш тартибларини тушунтириб бериш кирганлигини, “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖ ўртасида “Жисмоний шахсларга “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни буюртма асосида харид учун етказиб бериш” бўйича шартномаларни жамият номидан директори томонидан тузилганлигини, шартнома тузилганидан кейин, мижоз пулларни кассага бориб тўлаши лозимлигини, лекин “Ўзсаноатқурилиш” банкдан келиб ўтирган кассир ишламагани сабабли пуллар кассага тўланмагани, ҳақиқатда келган мижозлардан пулларни қабул қилиб олиш юзасидан унинг ваколати бўлмагани, жамиятга унинг танишлари ёки бошқа менежерларни олдига танишлари автомашина сотиб олиш учун келганларида, раҳбарлари бўлган Ш.Қодиров, Н.Рахмонов ва М.Ахмедовларнинг буйруғи асосида ҳаракат қилишиб, мижозлар паспортларини ташлаб беришгач, у ва бошқа менежерлар бу ҳақда раҳбарларига айтиб, уларга мижозларнинг паспортларини беришгани, раҳбарлар эса жамият номидан мижозлар билан шартнома қилиб беришиб, уни имзолаб ва муҳрлаб беришларини, сўнгра у ва бошқа менежерлар ушбу шартномаларни мижозларга беришгани, сўнгра раҳбарларнинг топшириқлари асосида у ва бошқа менежерлар келган мижозлардан тўлов пулларини олиб қолиб, ушбу пулларни бошлиқларини ўзига бериб келганликлари, пуллар менежерлар томонидан эмас, аксинча жамият директорининг ўринбосари Н.Рахманов томонидан кирим қилиб келингани, сўнгра улар мижозларга тўлов қилингани ҳақида квитанцияларни бериб келишгани, ушбу квитанция программанинг квитанцияси бўлиб, уни “UzAuto Motors” АЖ ҳам муҳр қўйиб тасдиқлагани, шартнома ва квитанция ҳам ўша жойдан чиқариб берилишини, у мижозлардан олган пулларни Н.Рахмановга берганлигини, Н.Рахманов эса пулларни кирим қилиб бергани, лекин пуллар кейинчалик қаерга кирим қилинаётганидан унинг хабари бўлмагани, пулларни “Шахноза” исмли бухгалтер қабул қилиб келгани, аслида “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖнинг мижозлардан нақд пул олишга ваколати бўлмагани, лекин у ва бошқа менежерлар бошлиқларининг буйруқлари асосида мижозлардан пулларни олиб, бошлиқларнинг ўзларига бериб келишгани, у мижозлардан олган пулларни раҳбарларига бериб келгани, кейинчалик пулларни тақдири нима бўлганлигини билмаслигини, илгарилари мижозлар доимий равишда машина олиб келишгани, шунинг учун ҳам у бошлиқларига ишониб, уларнинг буйруқлари асосида ушбу ишда ўтган жабрланувчилардан пулларни олиб, ушбу пулларни бошлиқларига бериб келганлигини, жамият муҳри директорда сақлангани, ҳужжатларга қўйилган муҳр қалбаки эканлигини билмаганлигини, у жамиятда 6 йилдан ортиқ ишлагани, шу ишлаган даврида мижозлардан олинган пуллар ўзлаштирилиб, уларга машина берилмаслиги ҳаёлига келмаганлигини, раҳбарлар иш жойида бўлмаган вақтида мижоз келганида, бу ҳақда раҳбарларга маълум қилганларида, улар шартномага имзо қўяверишини айтгани сабабли, айрим шартномаларга у ўзи ҳам имзо қўйганлигини, шартномалардаги муҳрни директор М.Ахмедов босиб келганлигини баён қилди. Апелляция инстанцияси судида жабрланувчи Х.Зайниддинов, адвокати томонидан келтирилган шикоят важларини қувватлаб, биринчи инстанция судида берган кўрсатувларини тасдиқлашини, ҳақиқатда у автомашина сотиб олиш мақсадида “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖга мурожаат қилганлигини, у автомашина сотиб олиш мақсадида М.Акбаровага жами 25.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни берганлигини, у пулларни берган вақтида М.Акбарованинг ёнида шериги Н.Рахманов бўлганлигини баён қилиб, адвокати томонидан келтирилган шикоятни қаноатлантиришни сўради. Апелляция инстанцияси судида жабрланувчи М.Тураева, биринчи инстанция судида берган кўрсатувларини тасдиқлашини, ҳақиқатда у автомашина сотиб олиш мақсадида “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖга мурожаат қилганлигини, у ерда М.Акбарова билан гаплашганлигини, М.Ахмедова машинани 15 кунда чиқариб беришларини айтганлигини, шартнома қилингач, унинг ўғли пулларни ўртоғига жўнатганлигини, ўғлининг ўртоғи эса пулларни М.Акбаровага берганлигини, машина чиқиши айтилганида эса у автосалонга борганлигини, лекин автомашина чиқариб берилмаганлигини ва пуллар ҳам қайтарилмаганлигини, у М.Акбаровага мурожаат қилиб келганида, М.Акбарова унга тўхтаб туришини, кейинги ҳафта келишларини айтганлигини, у М.Акбаровадан уни бошлиғи билан юзлаштиришни, сўнгра кетишини айтиб туриб олганлигини, М.Акбарова ўзининг бошлиғи бўлмиш Ниғматилла Рахмоновга қўнғироқ қилиб, уни телефонда улаб берганлигини, Н.Рахмонов унга “қилиб берамиз, шошилмай туринг” деб айтганлигини, у Н.Рахмонов ва Қодиров Шарофиддинларни танимагани, у М.Акбарова билан, кейин эса “Диёрбек” билан гаплашгани, биринчи инстанция судида Н.Рахманов ва Ш.Қодировлар қатнашганлигини, уларга “пулларни олгансан” деб айтганларида, улар “ҳа” дегандек, индамай туришганлигини, Н.Рахмонов М.Акбаровани олдида унга автомашина қилиб беришларини айтганлигини, у Ш.Қодировга телеграмдан телефон қилиб берганлигини, у автосалонга келиб, машинани талаб қилганида, М.Ахмедов унга “шартномангизни олиб келинг, бошлиққа кириб чиқамиз” деб айтганлигини, у шартномани олиб келгач, “Ш.Қодировга кўрсатинг” деб айтганлигини, унинг олдига келиб сумкасидан шартномани олиб кўрсатмоқчи бўлганида, ҳали кўрсатишга улгурмасидан унга “қалбаки ҳужжатни мени олдимга олиб келманг, чиқинг ташқарига” деб айтганлигини, у пулларини қайтаришларини сўраганида, у “пулни олган одамга айтинг” деб айтганлигини баён қилди. Апелляция инстанцияси судида жабрланувчи Қ.Муталов, биринчи инстанция судида берган кўрсатувларини тасдиқлашини, ҳақиқатда у автомашина сотиб олиш мақсадида “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖга мурожаат қилганлигини, ундан автомашина учун пулларни М.Акбарова ўз хонасида санаб олганлигини, кейинчалик унга автомашина берилмагач, жамият раҳбарларига мурожаат қилишганида, жамият раҳбари унга “мен М.Акбаровани ишдан ҳайдаб юборганман, қаерга бориб пулларингни олсанглар, олинглар” деб айтганлигини, автомашина учун пулларни шахсан у ўзи тўлганлигини, бунда “Шарофиддин” исмли йигит ҳам бўлганлигини, у пул тўлаётганида жамиятни учта раҳбари борлигини билгани, лекин уларнинг исмларини билмаганлигини, у пулларини талаб қилганида жамият раҳбари тўполон қилиб, унга “шартнома қалбаки, мен М.Акбаровани бир йил олдин ишдан ҳайдаб юборганман” деб айтганлигини, ваҳоланки 3 кун аввал автосалонга борган вақтида, жамият раҳбарлари “пулингларни қайтариб берамиз” деб айтишганлигини баён қилди. Апелляция инстанцияси судида жабрланувчи Д.Давронов, биринчи инстанция судида берган кўрсатувларини тасдиқлашини, ҳақиқатда у автомашина сотиб олиш мақсадида “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖга мурожаат қилганлигини, у “Жентра” билан “Кобальт” русумли автомашиналарни сотиб олиш мақсадида жами 36.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни тўлаганлигини, унинг ўзига тегишли қисми 18.300 АҚШ доллари тўлагани, автомашина учун пулларни у судланувчи М.Акбаровага олиб кириб берганлигини, М.Акбарова эса ундан олган пулларни унинг иштирокида жамият раҳбари Н.Рахмановга берганлигини, НРахманов ушбу пулларни унинг кўз олдида санаб олганлигини, М.Акбарова пулларни машина чиқариб беришини айтиб олганлигини, илгари ҳам шундай ишлаб келишганлигини, у автосалондан илгари ҳам машина олиб чиққанлигини, у пулларни шундайлигича бериб келгани, пулларни ундан М.Акбарова билан Ш.Қодировлар санаб олишиб, эртаси куни унга тўлов қилгани ҳақида автосалон муҳри босилган квитанцияларни бериб келишганлигини баён қилди. Апелляция инстанцияси судида жабрланувчи Х.Мирзакаюмов, биринчи инстанция судида берган кўрсатувларини тасдиқлашини, ҳақиқатда у автомашина сотиб олиш мақсадида “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖга мурожаат қилганлигини, у “Кобальт” русумли автомашинаси сотиб олиш учун судланувчи М.Акбаровага 7.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни берганлигини, М.Акбарова унга автосалонни шартномасини берганлигини, тўлов қилингани ҳақида квитанциялар ҳам берилгани, ушбу квитанциялар ҳақиқий ҳисоблангани, пуллар тўланганидан кейин, 4,5-ойдан кейин пуллар базада кўрингани, доимий равишда шундай ишланиб келингани, у берган пуллар кейинчалик қаерга тўланганидан хабари йўқлигини баён қилди. Судлов ҳайъати судланувчи М.Акбарова ҳамда жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб, шикоятда келтирилган М.Акбарова томонидан юқорида қайд этилган фирибгарлик жиноятлари Н.Рахмонов ва бошқалар билан олдиндан тил бириктирган ҳолда содир этилгани юзасидан келтирилган важларга ишда тўпланган далиллар асосида баҳо бериб, қуйидагиларни инобатга олади. Биринчи инстанция судида гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Н.Рахманов ўз кўрсатувларида, ҳақиқатда у 2019 йил апрель ойидан “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖда инженер лавозимида ишлашини, хизмат вазифаларига жамиятга келадиган машиналарни, ходимлар томонидан ҳужжатлари тўлиқ ҳолатда келтирилишини, машиналар фуқароларга сотилишини назорат қилиш ва бошқалар киришини, М.Акбарова тахминан 2020 йилда автосалонга сотув бўлими ходими лавозимига ишга қабул қилингани, 2024 йил июнь ойи бошида автосалонда ишловчи ҳамкасби Ш.Бахтиёров унга қўнғироқ қилиб, бир фуқаро М.Акбаровани сўраб келганини, ушбу фуқаро билан М.Ахмедов учрашиб ундан нима сабабдан М.Акбаровани сўраётганини сўраганида, ушбу фуқаро М.Акбаровага пул бериб, машина сотиб олиш юзасидан шартнома олганини ва унга машинани бериладиган навбатини билиш учун келганини айтганини, М.Ахмедов уни навбатини компьютердан текширганда ушбу фуқарони номига расмийлаштирилган шартнома аниқланмаганини, сўнг М.Ахмедов фуқарони қўлидаги шартномани олиб кўздан кечирганида шартнома қалбаки бўлиб, ундаги ўзини имзоси сохталаштирганини билганини айтгани, сўнг у автосалондаги фуқароларни қабул қилиш жойига ўтганида, у ерда М.Ахмедов телефонда ким биландир суҳбатлашаётганини, уни олдида бир фуқаро турганини кўргани, М.Ахмедов телефонда суҳбатлашиб бўлгач, уни олдига келиб бўлиб ўтган ҳолатларни, яъни М.Акбарова уни сўраб келган ушбу кундаги фуқародан пулларини олиб, унга қалбаки шартнома расмийлаштириб бергани, бу ҳақда ҳамкасби Ш.Қодировга ҳам хабар берганини айтганидан сўнг, у М.Ахмедовга М.Акбарова фойдаланиб келган компьютерни текшириб кўришини, уни компьютерида қалбакилаштирилган шартномаларни нусхаси қолиб кетган бўлиши мумкинлигини айтгани, М.Ахмедов М.Акбаровани компьютерини текшириб, уни компьютеридан яна қанчадир қалбаки тайёрланган шартномаларни “ехсеl” вариантларини топиб олиб сақлаб қўйгани, ушбу ҳолат ҳақида Ш.Қодировга ахборот берганида, у М.Акбаровага ҳеч нарса демасдан туришларини, ўзи автосалонга келиб суҳбатлашишини айтгани, эртаси куни Ш.Қодиров автосалонга келмаган бўлса-да, лекин М.Акбарова автосалонга келиб ишини давом эттирганини, улар Ш.Қодировни гапи билан уни йўқотиб қўймаслик учун индашмагани, эртаси куни автосалонга Ш.Қодиров келиб, М.Акбаровани чақириб, унга икки кун олдинги бўлиб ўтган ҳолатларни айтиб, нечта фуқароларга шундай қалбаки шартнома расмийлаштириб берганини сўраганида, М.Акбарова фақатгина “Наманган питак”да ишлайдиган танишларига қалбаки шартномаларни қилиб берганини айтгани, Ш.Қодиров М.Акбаровага ушбу йигитларни чақиришини шу ерда суҳбатлашиб олишларини айтгач, М.Акбарова “Наманган питак”да ишловчи уч нафар танишларини чақиргани, Ш.Қодиров уларни орасида бўлган “Диёрбек” исмли йигит билан суҳбатлашиб, М.Акбарова унга жами нечта машина учун шартнома қилиб берганини ва ушбу шартномаларни унга кўрсатишини сўраганида, Д.Давронов шартномалар ёнида эмаслигини айтиб, аввалига М.Акбарова унга уч дона машиналар учун шартномалар қилиб берганини, орадан бир неча дақиқа ўтганидан сўнг эса беш дона машина учун шартномалар қилиб берганини, М.Акбаровадан бундан бошқа шартнома олмаганини айтгани, шундан сўнг, у ўз ишлари билан шуғулланиб, уларни суҳбатига аралашмагани, тахминан 15-20 кундан сўнг эса М.Акбарова автосалон олдига онаси ва укаси билан “Трекер” русумли машинада келиб, уни чақириб, уни онасига кўрсатиб, уларни уйига шартномалар бўйича пулини талаб қилиб келган фуқароларга берилган 25 дона шартномалар учун тўланган пулларни у орқали олганлигини айтганлигини, у М.Акбаровани фуқаролардан пулларни олаётганини гувоҳи бўлмагани ва бу ҳақда эшитмаганлигини, М.Акбарова унга нисбатан туҳмат қилганлигини баён қилган. Биринчи инстанция судида гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Ш.Қодиров ҳам судда сўроқ қилинган гувоҳ Н.Рахмоновга ўҳшаш кўрсатувлар берган. Биринчи инстанция суди давомида, жабрланувчи Х.Зайниддиновнинг ҳимоячиси - адвокат О.Исаковнинг киритган илтимосномаси асосида суднинг 2025 йил 25 февралдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 416 ва 417-моддаларига асосан жиноят иши бўйича “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖ раҳбарлари ва ходимлари Ш.Қодиров, Н.Рахмонов ва М.Ахмедовларнинг ҳаракатларида содир этилган фирибгарлик жинояти бўйича ЖКнинг 168-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлигига ҳамда уларнинг мазкур жиноий ҳаракатларни содир этилишидаги ролларига ҳуқуқий баҳо бериш, шунингдек, М.Акбарова жамиятда ишлаган даврнинг охирги уч йили давомида мижозлар билан тузилган шартномалар айнан ким томонидан имзоланганлигини текшириш ҳамда жамият фаолиятининг охирги уч йили давомида мижозлар билан тузилган, “UzAuto Motors” АЖ базасида рўйхатга олинган, лекин шартномада кўрсатилган муддатда тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли бекор қилинган шартномаларни аниқлаш, улардаги жамият раҳбари номидан бажарилган имзолар ким томонидан бажарилганлигини текшириб, шунингдек, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳ Ш.Қодиров, Н.Рахмонов ва М.Ахмедовлар кўрсатувларидаги камчилик ва қарама қаршиликларни бартараф этиш билан боғлиқ процессуал тергов ҳаракатлари ўтказиш учун Бектемир тумани прокурорига юборилган. Биринчи инстанция судининг ажримини ижроси юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг 2025 йил 1 апрелдаги қарори билан Н.Рахмонов ва бошқаларнинг содир этилган жиноятларга дахли йўқлиги сабабли, уларга нисбатан жиноят иши ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан тугатилган. Шунингдек, биринчи инстанция судининг ажрими юзасидан процессул ҳаракатлар тўлиқ текширилмагани боис, биринчи инстанция судининг 2025 йил 18 апрелдаги ажрими билан қўшимча процессуал ҳаракатларни ўтказиш ҳамда тергов органининг 01.04.2025 йилдаги жиноят ишини бир қисмини тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарорининг қонунийлигига баҳо бериш учун Тошкент шаҳар прокуратураси орқали тегишли органга топширилган. Бироқ, биринчи инстанция судининг ажримини ижроси юзасидан қўшимча процессуал ҳаракатлар амалга оширилмасдан, Бектемир туман прокурори С.Мухтаров томонидан, Бектемир тумани ИИО ФМБ ТБ катта терговчиси М.Ғоибназаров томонидан 28.10.2024 йилдаги ва 04.03.2025 йилдаги жиноят ишини бир қисмини ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарорлари тўлиқ асосли эканлиги тўғрида 2025 йил 30 апрель кунида хулоса қилинган. Шу билан бир қаторда, жиноят ишини апелляция инстанцияси судида кўриш давомида давлат айбловчиси томонидан киритилган илтимоснома асосида, тергов органларининг М.Акбарованинг содир этган фирибгарлик жиноятларига Ш.Қодиров, Н.Рахмонов ва М.Ахмедовларнинг алоқаси йўқлиги ва уларнинг хатти- ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги сабабли жиноят ишининг уларга оид бўлган қисмини ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан ҳаракатдан тугатиш ҳақида қабул қилинган қарорларини асосли эканлигини текшириш, шунингдек, жиноят иши бўйича қўшимча процессуал ҳаракатлари ўтказишлик юзасидан 2025 йилни 10 июнь куни ажрим қабул қилиниб, унинг ижросини таъминлаш учун айблов хулосасини тасдиқлаган Бектемир туман прокурорига юборилган. Апелляция инстанцияси судининг ажримини ижроси юзасидан Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан бир қатор процессуал ҳаракатлар ўтказилиб, иш бўйича гувоҳ тариқасида жалб қилинган Н.Рахмонов, М.Ахмедов ва Ш.Қодировларни содир этилган жиноятларга дахли бўлганлиги ўз исботини топмаганлиги ва уларни ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмагани сабабли, тергов органи томонидан 2025 йил 10 августда жиноят ишининг қайд этилган шахсларга оид қисмини Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83- моддасининг 2-бандига асосан тугатиш ҳақида қарор қабул қилинган. Жиноят иши юзасидан тергов органлари томонидан ўтказилган қўшимча процессуал ҳаракатлар давомида, шунингдек, жиноят ишини апелляция инстанцияси судида кўриш давомида апелляция шикоятида кўрсатилган “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖ мансабдор шахслари Ш.Қодиров, Н.Рахмонов ва М.Ахмедовларни судланувчи М.Акбарова томонидан содир этилган жиноятларга дахли бўлганлигини тасдиқловчи ишончга сазовор ва рад этиб бўлмайдиган далиллар аниқланмади. Қайд этилган асосларга кўра, жабрланувчи Х.Зайниддиновнинг манфаатларида келтирилган шикоят важлари асоссиз деб топилади. Судланувчи М.Акбарованинг юқорида қайд этилган фирибгарликда ифодаланган жиноятларни содир этганликдаги айби, М.Акбарованинг дастлабки тергов ҳамда суд жараёнларида айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, жиноят иши юзасидан сўроқ қилинган жабрланувчи Х.Зайниддинов, М.Тураева, Қ.Муталов, Д.Давронов ва Х.Мирзакаюмовнинг юқорида қайд этилган кўрсатувлари, шунингдек, иш бўйича сўроқ қилинган жабрланувчи И.Ахмаджонов, Т.Акбутаев, Х.Ахмадов, С.Эргашев, Ш.Гадайбаев ва Д.Юлдашевлар ҳамда гувоҳларнинг ҳолат юзасидан батафсил берган кўрсатувлари, шунингдек, жабрланувчиларнинг қонуний чора кўришни сўраб ёзган аризалари, тергов олди ҳаракатлари давомида ёзилган тушунтириш хатлари, нарсаларни олиш ва кўздан кечириш баённомалари, судланувчи М.Акбарова томонидан ёзилган тилхатлар, жабрланувчилар билан тузилган “Жисмоний шахсларга “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни буюртма асосида харид учун етказиб бериш” бўйича тузилган сохта шартномалар ва тўлов квитанциялари, “UzAuto Motors” АЖнинг мониторинг далолатномаси, судга оид хатшунослик ва техника-криминалистика экспертизалари хулосалари, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд жараёнида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида текширилган ва баҳоланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2018 йил 24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли қарорида белгилаб қўйилган шартларга мувофиқ, мазкур жиноят иши юзасидан тўпланган ва суд тергови жараёнида текширилган юқорида қайд этилган далиллар мақбул ва қонуний деб топилади. Бундай ҳолатда, биринчи инстанция суди томонидан М.Акбарованинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича “фирибгарлик, яъни такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш”да ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди ҳамда “ҳужжатларни қалбакилаштириш, яъни сохталаштирувчининг ўзи фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган расмий ҳужжатларни такроран қалбакилаштириш”да ифодаланган ЖК 228-моддаси 2- қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарори 3-бандида, жиноят кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди, М.Акбаровага жазо тайинлашда, унинг томонидан содир этилган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятини, унинг шахсини, аёл кишилигини, унинг оилавий ва моддий шароитини, муқаддам судланмаганлигини, айбига қисман иқрорлигини, шу билан бир қаторда, унинг томонидан жабрланувчиларнинг манфаатларига етказилган моддий зарарлар ўрни қопланмаганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 5-қисми ҳамда ЖК 50-моддасининг 6-қисми талабларидан келиб чиқиб, унга нисбатан ЖКнинг 57- моддасини асосли равишда қўллаб, айбли деб топилган ЖК 168-моддасининг 4-қисми санкцияси доирасида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроқ муддатини, шунингдек, унга ЖК 228-моддасининг 2-қисми санкцияси доирасида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлаб, жиноятлар мажмуи бўйича узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган. Шу билан бир қаторда, судлов ҳайъати жабрланувчи Х.Зайниддиновнинг манфаатларида келтирилган шикоятдаги биринчи инстанция суди томонидан иш бўйича етказилган моддий зарарларни қоплаш учун жамиятнинг мулкини хатлаш чоралари кўрилмагани ҳақида важларни муҳокама қилиб, қуйидагиларни инобатга олади. Хусусан, ишда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи М.Акбарова томонидан юқорида қайд этилган жиноятлар “Toshkent Motors Avto Savdo” МЧЖда сотув бўлими маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келиши давомида содир этилган бўлиб, бунда М.Акбарова мазкур жамиятнинг таъсисчи ёки раҳбари бўлмаган, шунингдек, унинг жамиятга тегишли мулкига бирон бир тарзда эгалик ҳуқуқи ўрнатилмаган. Бундай ҳолатларда, судлов ҳайъати шикоят важларини асоссиз деб ҳисоблайди, ўз навбатида биринчи инстанция суди иш ҳолатларини ҳамда ҳар бир жабрланувчининг манфаатларига етказилган моддий зарар суммалари тўғри аниқлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 26-сонли қарорида қайд этилган тушунтиришларга риоя қилган ҳолда, моддий зарар суммаларини жабрланувчиларнинг фойдасига ундиришни белгилаган. Қайд этилган асосларга кўра, жиноят иши ҳужжатларида, М.Акбаровага нисбатан чиқарилган биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилишга асослар мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 482,483,49726,31-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 7 майдаги Акбарова Малика Қаҳрамон қизи (Akbarova Malika Qahramon qizi)га нисбатан чиқарилган ҳукми - ўзгаришсиз, келтирилган шикоят эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози томон Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи: имзо О.Илхомжонов Ҳайъати судьялари: имзо М.Абидов имзо Ф.Эргашев Аслига тўғри, судья: