Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2504/348 Дата решения 18.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 407855 Claim ID 2910099 PDF Hash a42c0f1b4340500a... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
ЖПКнинг 95-моддаси ЖПКнинг 95 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖК 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 23 law
ЖПКнинг 463-моддаси ЖПКнинг 463 law
аракатини ЖКнинг 273-моддаси аракатини ЖК 273 law
Республикаси ЖКнинг 276-моддаси Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
амда ЖКнинг 62-моддаси амда ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил сентябрь ойининг 18 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, очиқ суд мажлисида, ўз биносида, Раислик қилувчи судя Б.Э.Каюмов; судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов, судланувчи А.Ғиёсов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокат А.Эргашевнинг иштирокида, судланувчи Ғиёсов Азизбек Нурбек ўғлига нисбатан № 1-1005-2504/348-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ғиёсов Азизбек Нурбек ўғли (G’iyosov Azizbek Nurbek o’g’li), 1999 йил 2 октябрь куни Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, бир нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Яшнобод шаҳар, Олмос МФЙ, Ассалом ҳаво кўчаси, 45-уй, 29-хонадонда яшаган, иш бўйича 2025 йил 22 майдан буён қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 11 июль куни олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан айбланган. Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ 2025 йил 21 май куни соат 01:00 ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, “Бобур” МФЙ, Бобур кўчасида жойлашган “Табассум” тўйхонаси автотураргохида Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув тадбири натижасида, ўзининг хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган Ғиёсов Азизбек Нурбек ўғлини тўхтатиб ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида унинг эгнида бўлган кўк рангли жинси шими ичидан 2.000 сўмлик купюрага ўралган жигарранг рангли ўткир ҳидли кукунсимон модда 0,2310 граммга тенг бўлган гашиш гиёҳвандлик моддасини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган. Суд мажлисида судланувчи А.Ғиёсов эълон қилинган айбловга қисман иқрорлик билдириб, қуйидагиларни, яъни у 2025 йил тахминан февраль ойида ишсиз юрган вақтида, ижтимоий тармоқлардан гиёҳвандлик моддаси барги тасвири туширилган реклама устига қизиқиб босганлигини, шунда телеграм ижтимоий тармоғидаги “Трон” номли профилга ўтиб қолганлигини, сўнг унга гиёҳвандлик моддаси номлари кўрсатилган рўйхат келганлигини, у ушбу рўйхатда қандай гиёҳвандлик воситаси номлари кўрсатилганлигини ва у ерда гашиш гиёҳвандлик моддаси кўрсатилган ёзувни босганлигини, шундан сўнг, унга 0,5 грамм гашиш учун 250.000 сўм пул тўлов қилиниши кераклиги ва унинг 1 остида карта рақами кўрсатилганлиги тўғрисида смс хабар келганлигини, у унга қизиқиб, банкомат орқали 250.000 сўм пул ташлаганлигини, шундан сўнг, унга локация келганлигини, у локация орқали бориб, буюртмани олганлигини, у авваллари гашиш гиёҳвандлик моддасини кўрмаганлигини, буюртмани очиб кўрса кичкина, жигарранг рангли ўткир ҳидли модда турганлигини кўрганлигини, уни чекишни билмаганлиги сабабли “YouTobe” интернет ижтимоий тармоғи орқали уни қандай истеъмол қилишни кўриб ўрганганлигини, сўнг уни кўчада истеъмол қилганлигини, у 2025 йил 20 май куни соат тахминан 00:30ларда у яна гашиш гиёҳвандлик моддасини телеграм ижтимоий тармоғида “Трон” номли профиль орқали қилганлигини, у яна 250.000 сўм пулни картага банкомат орқали ташлаганлигини, шундан сўнг, унга Яшнобод туманида жойлашган бозор орқасига локация келганлигини, у ушбу локацияга борганлигини ва у ерда гашиш гиёҳвандлик моддаси олганлигини, уни ярмини истеъмол қилганлигини, қолган ярмини махоркага аралаштириб, бир дона 2.000 сўмлик купюрадаги пулга ўраб ёнига солиб олганлигини, 2025 йил 21 май куни соат тахминан 01:00ларда у ҳамкасби М.Бахромов билан Яккасарой туманида жойлашган “Бавария плаза” ресторанидан ишни якунлаб уйга кетиш учун Яккасарой тумани, “Конституция” МФЙ, Бобур кўчасида жойлашган “Табассум” тўйхонаси автотураргоҳига уларнинг олдига ИИБ ходимлари келганлигини, уларни кўрган вақтида, у улардан қўрқиб, ёнига келгунга қадар ёнида бўлган гашиш гиёҳвандлик моддасини ички кийимга яшириб олганлигини, шундан сўнг, ИИБ ходимлари биздан гумонланиб, уларни текширишни бошлаганлигини, уни автомашинани кўздан кечиришганлигини, ҳеч нарса чиқмаганлигини, сўнг унинг икки оёғи орасини қўли билан ушлади ва шимини орасида гиёҳвандлик модда чиққанлигини, сўнг, ИИБ ходимлари икки нафар холисни олиб келиб, гиёҳванд моддани баённома расмийлаштириб олганлигини, гиёҳвандлик моддани ўзини истеъмол учун сақлаб келганлигини, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, унинг оилавий шароитини инобатга олиб, қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраб, кўрсатма берди. Тарафларнинг розилиги билан суд мажлисига етиб келмаган гувоҳлар Ж.Норжигитов, Д.Мамарасулов, У.Юлдошев ва А.Долиевнинг дастлабки тергов органига берган кўрсатмалари ўқиб эшиттирилди. Суд давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячининг фикрини, судланувчи А.Ғиёсовнинг кўрсатувини эшитиб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, А.Ғиёсовнинг жиноят содир этганликдаги айби, А.Ғиёсовдан гиёҳванд моддани расмийлаштириб олиш акс этган видеотасвир ёзиб олинган бир дона ДВД диск, терговга қадар текшириш материаллари, тушунтириш хатлари, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2025 йил 21 майдаги №2177-сонли хулосаси, № 1533-сонли Наркологик экспертиза хулосаси, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2025 йил 23 июндаги №27/11-332-сонли маълумотномаси, нарсани олиш ва нарсани кўздан кечириш баённомалари билан ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида текширилган ва баҳоланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланади. Суд, жиноят ишини квалификация қилиш масаласини муҳокама қилиб, тергов органи томонидан судланувчи А.Ғиёсовни - гиёҳвандлик моддаларини 2 ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда сақлашда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан нотўғри малакаланган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, шахсга айб эълон қилишга фақатгина объектив далиллар мажмуагина асос бўлиши мумкин бўлиб, бунда далиллар доирасини айбланувчи ва у билан боғлиқ шахсларнинг кўрсатмалари ҳамда айбга иқрорлик кўрсатмалар билан чегаралаб қўймасдан, шахсни айблаш учун ашёвий далилларнинг олиниши, қонунлар билан белгиланган тартибда почта-телеграф ва электрон жўнатмалари, аудио ёки видеоёзувлар, телефон ёки бошқа мосламалар орқали амалга оширилган сўзлашувлар аниқланиши каби аниқ мезонлар билан асослантириш лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарорининг 4, 5, 16-бандларида иш бўйича ҳукм иш материалларида маълум бўлиб қолган барча камчиликлар тўлдирилгандан кейингина чиқарилиши мумкин. Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши керак. Судланувчини жиноятни содир қилганлигини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган ҳар бир далил, ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли қарорининг 6-бандида, “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш деганда, шахснинг бундай восита ва моддаларга қонунга зид равишда эгалик қилиши (шу жумладан шахсан истеъмоли) билан боғлиқ қасддан содир этилган ҳаракатлари (ёнида, бинода, махфий ер ва бошқа жойларда сақлаши) тушунилиши лозим. Бунда шахс қанча вақт давомида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаганлиги аҳамият касб этмайди” деб; - 25-бандида, айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбобускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак, деб тушунтириш берилган. Судланувчи А.Ғиёсов дастлабки тергов ва суд терговидаги кўрсатувида гиёҳванд воситасини ўзи истеъмол қилиши учун ёнида сақлаб келганлиги, уни 3 бировга бериш ёки ўтказиш нияти бўлмаганлигини, ўзининг истеъмол учун эгнидаги шимнинг ўнг чўнтагида яшириб қўйилганлигини билдирган. Иш ҳужжатларига кўра, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида А.Ғиёсов гиёҳвандлик моддасини ўзининг истеъмоли учун эгнидаги кўк рангли жинси шими ичидан 2.000 сўмлик купюрада ўралган ҳолатда сақлаб келганлигини аниқланган бўлса-да, ушбу гиёҳванд моддасини ўтказиш ҳолати объектив далиллар билан тасдиқланмаган ва ушбу гиёҳвандлик моддасини бирор кимга сотиш, бериш ёки бошқа шаклда ўтказиш мақсади борлиги исботланмаган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасига кўра “Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади. Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас” деб; - Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасига кўра, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак, ЖПКнинг 463-моддасига кўра, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилади. Айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча камкўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозим. Суд, юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, А.Ғиёсовнинг жиноий ҳаракатларида гиёҳвандлик воситаларини озгинадан кўпроқ миқдорда қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, ташиш, ўтказиш ва суиқасд қилганлиги ҳақида маълумот йўқлигини ёки бирон-бир шахс А.Ғиёсовни гиёҳвандлик моддасини сотиш билан шуғулланаётгани ҳақида баёнот бермагани, бундай маълумот топилмагани, у бевосита гиёҳвандлик моддаси сотаётганида ёки бошқа шахсга бераётганида қўлга олинмагани, ушбу гиёҳвандлик воситалари сотиш мақсадида сақланаётганлигини ёки сотганини, сотишга суиқасд қилиш ҳолатларини тасдиқловчи бошқа бирор-бир далил аниқланмаганлигини, А.Ғиёсовни ушбу гиёҳвандлик воситаларини ўзининг истеъмоли учун сақлаб келган деб топиб, унинг жиноий ҳаракатини ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмидан, яъни гиёҳвандлик воситаси бўлган 0,2310 грамм гашишни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлашда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон 4 Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандида таъкидланишича “судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилсин”, шу Қарорнинг 5-бандида “Судлар ижтимоий хавфи катта бўлмаган, шунингдек унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган ва жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатилиши мумкин бўлган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинлаш учун қонунда мавжуд барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланишлари керак”. Суд, юқоридаги раҳбарий кўрсатмага амал қилиб, судланувчи А.Ғиёсовга жазо тури ва миқдорини тайинлашда, унинг жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқ деб ҳисоблаб, айбига иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, ёшини, оилавий шароитини, қарамоғида бир нафар фарзанди борлигини, муқаддам судланмаганлигини, иш жойидан ижобий тавсифланишини жазони енгиллаштирувчи ҳамда жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш мумкин деган хулосага келиб, унга нисбатан айбланаётган модда санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни ҳамда ЖКнинг 62-моддаси тартибида тайинлашни лозим топади. Шунингдек, суд Тошкент шаҳар наркология махсуслашган илмий-амалий тиббий марказининг 2025 йил 28 майдаги № 1533-сонли далолатномасига асосан А.Ғиёсов гиёҳвандликдан даволанишга муҳтожлигини инобатга олган ҳолда, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўллаб гиёҳвандликдан мажбурий тартибда даволаш чораларини қўллашликни лозим деб топади. Суд, ашёвий далилларни тақдирини муҳокама қилиб, ашёвий далил сифатида олиниб, Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2025 йил 20 августдаги № 12656-сонли квитанцияга асосан топширилган жами 0,201 грамм гашиш гиёҳвандлик моддасини тегишли тартибда йўқ қилишни, А.Ғиёсовдан олинган “IPhone 13 Pro” русумли уяли алоқа аппарати А.Ғиёсовга қайтаришни ва 1 (бир) дона СД диск иш ҳужжатларида сақлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 ва, 54-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454, 457, 460, 463, 465, 468, 471, 473-моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ ҚИЛДИ Ғиёсов Азизбек Нурбек ўғли (G’iyosov Azizbek Nurbek o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни 5 содир этганликда айбли деб топилсин ва унга ушбу модда билан иш ҳақининг 20 (йигирма) фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида ушлаб туришининг бир кунини ахлоқ тузатиш ишларининг уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб, А.Ғиёсовнинг 2025 йил 22 майдан 2025 йил 18 сентябрга қадар 3 ой 27 кун қамоқда сақланган ҳар бир куни ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштирилиб, тайинланган жазодан чегирилиб, ўташлик учун иш ҳақининг 20 фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 9 (тўққиз) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин. Жазо муддати маҳкумни жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. Ҳукм ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар Яшнобод туман ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан А.Ғиёсовга яшаш жойларида гиёҳвандликдан мажбурий тартибда даволаниш чоралари қўлланилсин. Судланувчи А.Ғиёсовнинг эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, суд залидан дарҳол қамоқдан озод этилсин ва ҳукм қонуний кучга қиргунга қадар унга нисбатан муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилсин. Ҳукм қонуний кучга киргач; - ашёвий далил 0,201 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси тегишли тартибда йўқ қилинсин; - ашёвий далил “IPhone 13 Pro” русумли уяли алоқа аппарати А.Ғиёсовга қайтарилсин; - ашёвий далил 1 (бир) дона СД диск иш ҳужжатларида сақлансин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи /имзо/ Б.Э.Каюмов Нусхаси аслига тўғри: _________________ 6