Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2303/62 Дата решения 18.09.2025 Инстанция Надзор Тип документа Тафтиш инстанцияси ажрими Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Жалилов Алишер Холмурот ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 407288 Claim ID 2877903 PDF Hash 9fa3e2f1fd6cae50... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
унга нисбатан ЖК 273-моддаси унга нисбатан ЖК 273 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
уни ЖК 273-моддаси уни ЖК 273 law
исмини ЖПК 83-моддаси исмини ЖПК 83 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
олда унга ЖКнинг 57-моддаси олда унга ЖК 57 law
исми билан ЖКнинг 57-моддаси исми билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 510-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 510 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида маърузачи: Т.Касимов. Биринчи инстанция судида раислик қилган судья: Х.Парпиев Апелляция инстанциясида маърузачи: Д.Ражабов ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ 2025 йил 18 сентябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси ўз биносида, ВКА режимида очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: судья Ф.Халилов, судлов ҳайъати судьялари: А.Абдулхаев ва Т.Касимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Шодмоновнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шарипов ва Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев, маҳкум Ж.Абдусатторов ва унинг ҳимоячиси - адвокат Қ.Рахимовларнинг иштирокида, Ж.Абдусатторов ва бошқаларга оид 1-1005-2303/62-сонли жиноят ишни адвокат Қ.Рахимов томонидан берилган шикоят асосида тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2023 йил 1 майдаги ҳукмига кўра, 2000 йил 16 июль куни Андижон вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, Тошкент давлат Иқтисодиёт университетининг 4-босқич талабаси, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Андижон вилояти, Булоқбоши тумани, Байналминал кўчаси, 181-уйда яшаган, иш бўйича «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 01.12.2022 йилдан буён қамоқда сақланаётган Абдусатторов Жасурбек Равшанбек ўғли (Abdusattorov Jasurbek Ravshanbek o‘g‘li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 3-қисмининг «а» банди ва 25,273-моддасининг 5-қисми билан айбли топилиб, унга нисбатан ЖК 273-моддаси 3-қисмининг «а» банди билан 7 йил озодликдан маҳрум қилиш ва ЖК 25,273-моддасининг 5-қисми билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш, ЖКнинг 59-моддаси тартибида узил-кесил ўташ учун 10 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ҳамда жазони умумий тартибли колонияларда ўташ ва ашёвий далил сифатида олинган 9,675 грамм «гашиш» ва 129,895 грамм «гашиш» гиёҳвандлик воситалари тегишли тартибда йўқ қилиш белгиланган. Мазкур ҳукм билан Э.Абдумуминов ва Д.Назиров ҳам судланган бўлиб, уларга шикоят берилмаганлиги ёки протест билдирилмаганлиги сабабли, ҳукмнинг уларга оид қисми муҳокама қилинмайди. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 25 июлдаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган. Суднинг ҳукмига кўра, Абдумуминов Элёрбек Ихтиёрович жиноий шериги Абдусатторов Жасурбек Равшанбек ўғли билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2022 йил 29 ноябрь куни соат 16.00 ларда Яккасарой тумани, Муқумий МФЙ, Эхтиром кўчаси, 24-уйда сақлаб келаётган «гашиш» гиёҳвандлик воситасидан Ж.Абдусатторов орқали Д.Назировга ўтказишга келишиб, Д.Назировга Ж.Абдусатторовни ёнидаги «гашиш» гиёҳвандлик воситасини тақдим этган, ўз навбатида Д.Назиров «гашиш» гиёҳвандлик воситасининг 9,69 граммини ажратиб олган ва хонадондан чиқиб кетаётган вақтида, Яккасарой тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан қўлга олиниб, ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида эгнидаги қора рангли нимчанинг чап ён чўнтагидан бир дона жигар рангли, ўткир ҳидли «гашиш» гиёҳванд модда борлиги аниқланиб, баённома расмийлаштириб, ашёвий далил сифатида олинган. Шундан сўнг, шу ерни ўзида Ж.Абдусатторов ИИО ФМБ ходимлари томонидан кўздан кечирилганида, таниши Э.Абдумуминовга тегишли бўлган, жиноий келишув асосида, бир гуруҳ шахс бўлганлари ҳолда у томонидан Д.Назировга бир қисмини бўлиб берилган 129,91 грамм «гашиш» гиёҳвандлик воситасининг қолган қисми, яъни унинг эгнида бўлган қора рангли курткасини чап ён чўнтагида, кейинчалик ўтказиш мақсадида сақлаб келган бир дона қора рангли целофан пакетга ўралган ҳолатда холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олиниб, баённома расмийлаштириб олинганлиги сабабли Э.Абдумуминов ва Ж.Абдусатторов жиноий ҳаракатларини ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмаганлар. Адвокат Қ.Рахимов тафтиш шикоятида, дастлабки тергов ва қуйи инстанция судлари ЖК ва ЖПК талабларига ҳамда Олий суди Пленум қарорларининг раҳбарий кўрсатувларига амал қилмасдан ҳимоя остидаги Ж.Абдусатторовнинг айби бирор бир далил билан тасдиғини топмаса-да, уни ЖК 273-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва 25,273-моддасининг 5-қисми билан айбли деб топиб, хатоликка йўл қўйганлигини, шунингдек, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берганлигини, терговдан қочмаганлигини инобатга олмаганлигини билдириб, суд қарорларининг Ж.Абдусатторовга оид қисмини ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан тугатишни сўраган. Тафтиш инстанция судида маҳкум Ж.Абдусатторов биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судларида берган кўрсатувларини тасдиқлаб, Абдумуминов Элербек укаси Абдумуминов Шерзодбек ва унга “Назиров Достон дегани келади, шунга шкафдан сумкасини олиб чиқиб беринглар” деб айтганлигини, лекин Э.Абдумуминов сумкада нима борлигини уларга айтмаганлигини, у сумкани олиб чиқиб, ичидаги қора пакетни очиб кўрмасдан бир нотаниш шериги билан келган Д.Назировга берганлигини, у Ш.Абдумуминов билан телефонда гаплашиб турганида, Д.Назиров таниши билан 10 метр нарида ўзаро гаплашиб туриб, сўнгра пакетни унга қайтариб, “бўлди Элёрга бериб қўяверасиз” деб айтганлигини, шунда ходимлар келиб, пакетни очишганлигини ва ичида нима борлигини кўрсатишганлигини, шундагина у пакет ичида гиёҳвандлик воситаси борлигини билганлигини, 2 2.500.000 сўм пул ҳақида умуман гапирилмаганлигини, бу ҳақида гап бўлганини у суд жараёнида эшитганлигини, ёнидан чиққан 200 АҚШ доллари ва 400.000 сўм ўзининг шахсий пули бўлиб, квартира ижара пули бўлганлигини ва бу ишга алоқаси бўлмаганлигини баён қилиб, оқлов ҳукми чиқаришни сўради. Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати иш бўйича судья Т.Касимовнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шариповнинг шикоятни қаноатлантириб, туман судининг ҳукми ва апелляция инстанция судининг ажримини ўзгартириш ҳақидаги хулосасини, маҳкум Ж.Абдусатторов ва адвокати Қ.Рахимовнинг шикоятни қаноатлантириб, суд қарорларининг Ж.Абдусатторовга оид қисмини тугатишни сўраб берган фикрларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан туман судининг ҳукмини ва апелляция инстанция судининг ажримини ўзгартиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судлари томонидан содир этилган жиноят тафсилотлари тўғри аниқланиб, маҳкум Ж.Абдусатторовнинг ўзини ҳимоя қилиш учун суд мажлисларида ва шикоятларда келтириб ўтилган барча важларига баҳо берилган ва судда текширилган далиллар маҳкумни ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатларни аниқлаш учун етарли деб ҳисобланиб, унинг айби тасдиқланганлиги тўғрисида асосли хулосага келган. Суд қарорларида, маҳкум Ж.Абдусатторовнинг эълон қилинган айбловга нисбатан муносабати ёритилиб, унинг юқорида қайд этилган жиноятларни содир этганликдаги айби, нарсани олиш тўғрисидаги баённомалар (и.в. 6,10); судга оид кимёвий экспертизасининг 2022 йил 30 ноябрдаги №2217-сонли хулосасига кўра, Д.Назировдан олинган бир дона тўқ жигар рангли мумсимон модда таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу модда гашиш деб аталиши, гашишнинг оғирлиги 9,69 граммга тенглиги ҳақидаги (и.в. 16-17); судга оид кимёвий экспертизасининг 2022 йил 30 ноябрдаги №2217-сонли хулосасига кўра, Ж.Абдусатторовдан олинган бир дона тўқ жигар рангли мумсимон модда таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу модда гашиш деб аталиши, гашишнинг оғирлиги 129,91 граммга тенглиги ҳақидаги (и.в. 16-17); судланувчи Д.Назировнинг ўз айбини бўйнига олиб ёзган аризаси (и.в. 26); нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш қарорлари (и.в. 135, 201, 211); кўздан кечириш баённомаси (и.в. 158); судга оид наркология экспертизасининг 2022 йил 19 декабрдаги №2026-сонли (и.в. 180), 2022 йил 19 декабрдаги №2070сонли ва 2022 йил 19 декабрдаги №2071-сонли (и.в. 183, 186) далолатномалари; 3 дискни ихтиёрий тақдим қилиш, кўздан кечириш ва эшитиб кўриш баённомаси (и.в. 195-200); телефон аппаратини кўздан кечириш ва эшитиб кўриш баённомаси (и.в. 206-208); сўроқ қилиш ва юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз исботини топган. Судлов ҳайъати ҳимоянинг асл эгаси Э.Абдумўминов бўлмиш 9,69 грамм ва 129,91 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситалари олди-бердисига Ж.Абдусатторовнинг алоқаси йўқлиги, Ж.Абдусатторов Э.Абдумўминовнинг илтимосига биноан Д.Назировга берган “нарса”нинг гиёҳвандлик воситаси эканлигидан хабари бўлмаганлиги ҳақида шикоятда келтирилган важларига Ўзбекистон Республикаси ЖПК 95,112-моддалари тартибида баҳо берар экан, шу мазмунда важлар биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судларида ҳам судланувчи Ж.Абдусатторов томонидан келтирилиб ва муҳокама қилиниб, ишда тўпланган ва текширилган далиллар йиғиндиси билан тўлиқ инкор қилингани боис, улар асоссиз ва жавобгарликдан қутулиш мақсадида баён қилинган деб топилганини эътиборга олишни лозим топади. Хусусан, биринчи инстанция суди судланувчи Ж.Абдусатторов ва ҳимоя томонидан суд мажлисида баён қилинган унга берилган предметнинг гиёҳвандлик воситаси эканлигини билмаганлиги, ундан олинган гиёҳвандлик воситаси унга тегишли эмаслиги ҳақидаги важларини асоссиз келтирилган деб топишда, судда аниқланган ҳолатларга кўра, Ж.Абдусатторов Д.Назировга тақдим этилган предметнинг бир қисмини бўлиб олинишида иштирок этганлиги ҳамда қолган қисмини ўзида сақлаганлиги, бунда предметнинг ўзига ҳос кўриниш ва спицифик хидга эга эканлиги аниқ бўлгани ҳолда, ўзида сақлаш учун олиб қолганлиги, шунингдек гиёҳвандлик воситасининг кўп миқдорда эканлиги, бир марталик истеъмолни инкор қилувчи ҳолат эканлиги уни келгусида ўтказишга далолат қилувчи белгилар сифатида баҳоланиши лозимлигидан келиб чиққан. Судлов ҳайъати биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судларининг хулосалари билан келишиб, тафтиш шикоятида келтирилган важларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 443-моддаларига асосан ҳуқуқий баҳо бериб, ушбу важлар жавобгарликдан қутулиш учун қилинган саъй-ҳаракат деб баҳолайди. Хусусан, 29.11.2022 йилдаги “Нарсани ва буюмни олиш тўғрисида баённома”га кўра, тезкор тадбир давомида 129,91 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси Ж.Абдусатторовнинг эгнида бўлган қора рангли курткаси чап ён чўнтагидан олинган. Шунингдек, гарчанд, судланувчи Ж.Абдусатторовнинг “Э.Абдумўминов унга илтимос қилиб, Д.Назиров келишини уйда нарсаси борлигини, нарсасини бериб юборшини айтганлиги” ва “Э.Абдумўминовнинг илтимосига кўра Д.Назировга берган нарса наркотик воситаси эканлигидан хабари бўлмаганлиги” мазмунда биринчи инстанция судида берган кўрсатувини “Д.Назиров берган нарса наркотик воситаси эканини айтмаганлиги” ва “у Ж.Абдусатторовга Д.Назировни нарсасини бериб юборишини айтганлиги” 4 мазмундаги судланувчи Э.Абдумўминовнинг биринчи инстанция судида берган кўрсатуви тасдиқласа-да, судланувчи Д.Назировнинг “2022 йил 29 ноябрь куни соат 15-00ларда у Э.Абдумўминовга телефон қилиб, ўзининг истеъмоли учун гашиш гиёҳвандлик воситасини сўраганида, унга олдин яшаган уйига келишини, Ж.Абдусатторов бу ҳақда ҳеч нарса билмаслигини, тайёр турганлигини, Ж.Абдусатторов унга олиб чиқиб беришини, гашишни олиб кетаверишини айтганлигини, у Э.Абдумўминов билан гашиш гиёҳвандлик воситасини 2.500.000 сўмга келишиб, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Эҳтиром кўчаси, 24 уйга бир ўзи йўловчи автомашинада борганида Ж.Абдусатторов ва Ш.Абдумўминов турганлигини кўриб, улар билан кўришганлигини, Ж.Абдусатторов унга қора салафан пакетни олиб чиқиб берганлигини, у уни очиб кўрганида 10 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси алоҳида ажратилган ҳолда турганлигини кўриб, уни олиб, қолганини Ж.Абдусатторовни қўлига қайтариб бериб, уйдан чиқиб кетаётган вақтида уйни ичига ИИО ходимлари кириб келишиб, олган нарсаларини тақдим қилишини сўрашганлиги сабабли уларга берганлиги” мазмунда биринчи инстанция судида берган кўрсатуви ҳамда тезкор тадбирда холис бўлиб ўтган гувох Ш.Ҳожиевнинг “шундан сўнг Ж.Абдусаттаровдан ёнида қандай ноқонуний нарсалар борлигини сўрашганида, у эгнидаги қора рангли курткани чап чўнтагидан қора рангли полиэтелен пакетни чиқариб, ИИБ ходимига тақдим қилганлиги” мазмунда бирирнчи инстанция судида берган кўрсатуви юқорида қайд қилинган Ж.Абдусатторов ва Э.Абдумўминовларнинг қўрсатувларини инкор қилади ҳамда “гашиш” гиёҳвандлик воситасини Д.Назировга бераётганидан Ж.Абдусатторовнинг хабари бўлганидан далолат беради. Маҳкум Ж.Абдусатторовнинг тафтиш инстанцияси судида берган кўрсатуви бирор ишонарли далиллар мажмуи билан исботини топмаганлиги, аксинча юқорида келтириб ўтилган судланувчи ва холис-гувохнинг кўрсатувлари, нарсани олиш баённомаси ва бошқа далиллар мажмуи билан инкор қилинганлиги сабабли, судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси судида берилган кўрсатувни ишончга сазовор эмас деб топади. Биринчи инстанция суди томонидан Ж.Абдусатторовнинг ҳаракатлари “гиёвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб озгинадан кўпроқ миқдорда қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, ўтказиш, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этиш”да ифодаланган белгиларга кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 3-қисмининг “б” банди ҳамда “гиёхвандлик воситалари ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, кўп миқдорда сотишга суйиқасд қилиш“да ифодаланган белгиларга кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,273-моддасининг 5-қисми билан тўғри квалификация қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида “Жиноят Кодексининг 8, 54моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда 5 индивидуал тайинланиши жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак”лиги, 37-бандида “ЖК 57-моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкин. Бунда, қонунга мувофиқ, судлар, нафақат шахс жиноят содир этиш вақтида кўзлаган мотив ва мақсад, айб шакли ва даражасини, балки, айбдорнинг шахси, жиноят иштирокчилари орасидаги роли, жиноят содир этилиш пайтидаги ёки содир этилганидан кейинги хулқ-атвори, жиноятни содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитни ҳам эътиборга олишлари лозимлиги ҳамда жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи алоҳида ҳолатлар рўйхати қонунда кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд қабул қилган қарорини ҳукмда асослантирган ҳолда жазони енгиллаштирувчи айрим ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай ҳолат сифатида тан олиши мумкин (масалан, моддий зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, судланувчи ёки ота-онасининг оғир касаллиги, уларнинг меҳнатга лаёқатсизлиги, айбдор ота-онасининг ёки боласининг бошқа боқувчиси йўқлиги, судланувчининг кекса ёшда эканлиги, унинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноятни очишда фаол иштирок этганлиги, жабрланувчининг жиноят содир этилишига туртки берган ҳуқуққа хилоф хулқатвори, жабрланувчининг судланувчи билан ярашганлиги ва ҳ.к.) деб раҳбарий тушунтиришлар берилган. Биринчи инстанция суди судланувчи Ж.Абдусатторовга жазо тури ва меъёрини танлашда, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб фақат шахсини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, ёшлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлигини, талаба эканлигини ҳисобга олиб, юқорида келтирилган Пленум раҳбарий тушунтиришларига амал қилиб, унинг жиноят содир этишдаги роли пастлигини ва Андижон вилояти Кенгаш депутати Д.Жумақованинг кафиллик хати берилганлигини инобатга олмаган ҳолда унга ЖКнинг 57-моддасини қўллаш масаласини муҳокама қилмай, оғирроқ жазо тайинлаган кўринади. Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати, маҳкум Ж.Абдусатторовнинг шахсини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, ёшлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлигини, талаба эканлигини, шунингдек жиноят содир этишдаги роли пастлигини, Андижон вилояти Кенгаш депутати Д.Жумақованинг кафиллик хати берилганлигини, 3-сон ЖИЭК бошлиғининг маҳкум Ж.Абдусатторов жазо муддатини ўташ давомида тузалиш йўлига ўтганлиги ҳақида тавсифномасини инобатга олиб, ушбу енгиллаштирувчи ҳолатларни қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси инсонпарварлик ва одиллик принципларидан келиб чиқиб, унга ЖКнинг 57моддасини қўллаб, унинг ҳаракатлари талқин қилинаётган ЖК 25,273моддасининг 5-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш 6 7 жазосининг энг камидан ҳам камроқ муддат тайинлашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати суд қарорларининг Ж.Абдусатторовга оид қисмини ўзгартиришни, тафтиш шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5213, 5214 ва 5216-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси суди Қ И Л Д И: Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2023 йил 1 майдаги ҳукмининг ҳамда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 25 июлдаги ажримининг Абдусатторов Жасурбек Равшанбек ўғли (Abdusattorov Jasurbek Ravshanbek o‘g‘li)га оид қисми ўзгартирилсин. Ж.Абдусатторовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан тайинланган жазо аслича қолдирилсин. Ж.Абдусатторовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,273-моддасининг 5-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 7 (етти) йил 3 (уч) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида Ж.Абдусатторовга тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узилкесил ўташ учун 7 (етти) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Тафтиш шикояти қисман қаноатлантирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-моддаси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи: Ҳайъат судьялари: /имзо/ /имзо/ /имзо/ Ф.Халилов А.Абдулхаев Т.Касимов Аслига тўғри. 7