← Назад
Решение #42987 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| исмида назарда тутилган жиноят ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2025 йил сентябрь ойининг “18” куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Яккасарой туман суди, “Ракат” маҳалла фуқаролар йиғини
биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи: суд раиси
А.Жалилов, судья ёрдамчиси А.Бабаджановнинг котиблигида, тарафлардан
давлат айбловчиси - Тошкент шаҳар Яккасарой туман прокурорининг
ўринбосари Ж.Махмудов, гумонланувчи Р.Зулпихаров ва унинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат Ю.Хасанов, жабрланувчи
Н.Рахманованинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
266-моддаси 1-қисми билан гумонланган:
Зулпихаров Рустам Ануар ўғли (ZULPIXAROV
RUSTAM ANUAR O`G`LI), 1999 йил 24 апрель
куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти
ўрта-махсус, оиласидан ажрашган, бир нафар
фарзанди бор, “Узтелеком” АЖ кабелчи, муқаддам
судланмаган, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани,
Беғубор МФЙ, 18-даҳа, 47-уй, 48-хонадонда
яшовчига
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси талабларига
асосан судга берилган №1-1005-2501/362-сонли жиноят ишини кўриб
чиқиб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Зулпихаров Рустам Ануар
ўғли 2025 йил 19 июнь куни соат тахминан 09:30ларда, бошқарувида
бўлган “Спарк” русумли давлат рақами 01 W 568 KB бўлган
автомашинасида Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, А.Қаххор 7-берк
кўчасидан А.Қаххор кўчасига чапга қайрилишда, амалдаги “Йўл ҳаракати
қоидалари”нинг 4-банди 1-қисми, 11-банди “г” қисми, 77-банди, 96-банди
яьни ҳаракатланиш даврида, “йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл
ҳаракати қатнашчиларнинг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари
керак”, “ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса, болалар, ногиронлар,
қарияларга ва велосепедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини
кўриши керак”, “ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт
воситаси ва юкнинг хусусиятига ҳамда ҳолатини, йўл ва об-хаво
шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга
олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан
бошқариши керак”, “чапга ёки ўнга бурилатган хайдовчи кесишаётган
йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган пиёда(лар)га, шунингдек вилосепед
йўлкасидан йўлни кесиб ўтаётган велосепедчи(лар)га йўл бериши керак”
деб кўрсатиб ўтилган талабларига амал қилмасдан, А.Қаххор кўчасига
чапга қайрилишида йўл қатнов қисмидан кесиб ўтаётган пиёда Рахманова
Нодира Каримовнани ўтказиб юбормасдан уни уриб юборган. Йўлтранспорт ҳодисаси натижасида пиёда Н.Рахманова “ўртача оғир” тан
жароҳатлари олиб, шифохонага олиб борилган.
Дастлабки терговда гумонланувчи Р.Зулпихаров ва жабрланувчи
Н.Рахманова ариза билан мурожаат қилишиб, жиноят ишини
ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашган.
Тошкент шаҳар ИИББ ТБ катта терговчиси Ж.Абдуллаевнинг
2025 йил 9 августдаги қарорига кўра, гумонланувчи Р.Зулпихаровга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан
юритилган жиноят иши ярашганлик муносабати билан тугатиш
масаласини ҳал қилиш учун судга юборилган.
Гумонланувчи Р.Зулпихаров суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги
аризасини қувватлаб, айбига ўз ихтиёри билан тўлиқ иқрор эканлигини,
қилмишидан пушаймонлигини, содир этган қилмишининг оқибатларини
англаганлигини, жабрланувчи Н.Рахмановага етказилган зарарни тўлиқ
қоплаганлигини, уни унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини,
ҳозирда жабрланувчи билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганлиги
ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради.
Жабрланувчи Н.Рахманова суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги
аризасини қувватлаб, Р.Зулпихаровга нисбатан ҳеч қандай даъвоси
йўқлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, аризани ўз хоҳиши
билан ёзганлигини, унга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув суд
томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини
тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ,
ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган
шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва
етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан
жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд гумонланувчи Р.Зулпихаров, жабрланувчи Н.Рахманованинг
ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб,
Тошкент шаҳар Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов
ва адвокат Ю.Хасановларнинг жиноят ишини ярашганлик муносабати
билан
тугатиш
ҳақидаги
фикрларини
эшитиб,
гумонланувчи
Р.Зулпихаровнинг айбига ихтиёрий равишда иқрорлиги ва етказилган
зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, жабрланувчи ва гумонланувчига биронбир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув гумонланувчи ва жабрланувчининг
хоҳишлари билан бўлаётганлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг
661-моддасига
мувофиқ
ярашувга
тушишини
инобатга
олиб,
Р.Зулпихаровга нисбатан юритилган жиноят ишини ярашганлик
муносабати билан тугатишни лозим топади.
Шу билан бирга, суд жабрланувчи Н.Рахмановага Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд
томонидан тасдиқлангандан сўнг у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми,
585-586-моддаларига амал қилиб, суд
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан
гумонланган Зулпихаров Рустам Ануар ўғли (ZULPIXAROV RUSTAM
ANUAR O`G`LI)га нисбатан юритилган №1-1005-2501/362-сонли жиноят
иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига кўра
тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин.
Жабрланувчи Н.Рахмановага мазкур иш бўйича иш юритишни
қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги
тушунтирилсин.
Ажримдан норози томон ўн кун муддат ичида, шу туман суди
орқали, Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида хусусий шикоят
бериши ёки хусусий протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи
Ажрим аслига тўғри.
(имзо)
А.Жалилов